БЕРМУРД УЧБУРЧАГИ
“Бермуд учбурчаги” ёки уни яна, кўпинча, «Иблис учбурчаги» ҳам деб аташади, ўзида сайёрамизнинг энг сирли жумбоқларидан бирини яшириб келмоқда. «Бермуд учбурчаги» сўзи кўпчилик учун болалигидан таниш бўлса-да, ҳap ким ҳам уни ҳаритадан аниқ кўрсата олмайди. Бу географияни яхши билмаслик оқибатида эмас, балки бу учбурчакнинг баъзи бир маънода фаразий эканлигидан келиб чиқади.
Учбурчакнинг энг тан олинган қирралари Бермуд, Майями (Флорида штати, АҚШ) ва Сан-Хуан (Пуэрто-Рико) оролларига тўғри келади. Бу худуд Атлантика океанида бўлиб, АҚШнинг шарқий қирғоқларидан унча узоқ бўлмаган бир миллион квадрат миль майдонни ўз ичига олади ва у ерда кўплаб турли ҳилдаги денгиз кемалари ва самолётарнинг сирли йўқолиши билан бу учбурчак ўзининг машъум шуҳратига эга.
Океаннинг бу ҳудуди тўғрисидаги дастлабки машъум хабарларни - «олов шарлар»ни шахсан ўзи кўрган Колумб эсдаликларидан топиш мумкин. Кейинчалик, денгиз қароқчиларининг ҳариталарида бу худуд “Иблис ороллари” номи билан юритилди. “Бермурд учбурчаги” атамаси эса бизнинг давримизда, 1964 йилда “Argosy” журналида, бу ҳудудда кўплаб сирли воқеалар содир бўлаётганига биринчилардан бўлиб эътибор берган Финсент Гаддис мақоласида тилга олинган.
Энг сирли воқеани эсга олайлик. 1872 йилда «Бермуд учбурчаги»дан «Маrу Celeste» кемаси экипажсиз топилган. Барча излар экипаж кемани зудлик билан тарк этганини ва сўнгра ном-нишонсиз йўқолганини кўрсатарди.
Лекин, денгизчиларнинг океан ўртасида, ҳеч қандай шикаст етмаган кемани тарк этишларига нима сабаб бўлган? Агарда бу воқеадан 20 йил кейин, яъни 1892 йил 5 ноябрда худди шунга ўхшаш ҳодиса такрорланмаганида бу воқеа унчалик қизиқиш уйғотмаган бўларди. Бунда ҳам «Бермуд учбурчаги»дан ташлаб кетилган кема топилиб, унда ҳам одамлр кемани зудлик билан тарк этганлик излари бор эди. Денгизчилар ва кема капитанининг буюмлари, қимматбахо юклар - буларнинг барчаси кема ташлаб қочилганлигининг гувоҳи. Кема «Mary Celeste» . . . деб аталган. Бу нима, ўхшашликми?
Лекин «Бермуд учбурчаги» ҳақидаги ҳақиқий шов-шув 1945 йил 5 декабрда АҚШ Ҳарбий хаво кучларининг бешта самолёти ва уларни излаб чиққан яна бир қутқарув самолёти йўқолганидан кейин бошланди. Олтита самалёт ва улардаги 27 экипаж аъзоси ном - нишонсиз йўқ бўлиб кетди.
1963 йилда «Marine Sulphur Quen» танкерининг йўқолиши ҳам сирли бўлиб қолди. Бортида 34 экипаж аъзоси бўлган кеманинг охирги марта алоқага чиққан жойидан фақат биттагина қутқарув нимчаси топилди, ҳолос!
«Бермуд учбурчаги» ҳақида жуда кўп ёзилган. Одамлар ва техника воситаларининг йўқолиб кетиши сабаблари тўғрисида жуда кўплаб назариялар ва фаразлар мавжуд бўлса-да, улардан ҳеч қайсиси асосий назария сифатида қабул қилинмаган. Лекин кўпгина олимлар, океаннинг бу ҳудудидаги фалокатларнинг вужудга келишида атроф муҳитнинг ҳамда инсон омилининг роли бор, дейишмоқда.
Сайёрамизда яна бир шундай худуд борлиги жуда қизиқдир. Бу жой Япония шарқида бўлиб, япон ва филиппин денгизчилари томонидан «Иблис денгизи» деб номланган. Бу худуд ҳам кемаларнинг сирли йўқолиши билан машҳурдир.
Азиз ўқувчилар замонамизнинг энг сирли жумбоқларидан бири бўлган «Бермуд учбурчаги»га боғлик сирли ҳодисаларнинг ҳозиргача маълум бўлган ечими ҳақида маълумот олганмиз.
Суҳбатимизни инсоннинг сирли ёки, таъбир жоиз бўлса, инсон ақли доирасидан «ташқарида» бўлган ҳодисаларнинг асирига айланиш хусусиятидан бошласак. Бу, кўпинча, содир бўлаётган ҳодисанинг асл табиатини билмасликдан, баъзида эса, инсон табиатининг ўзидан, яъни ўз қизиқишини қондиришга бўлган эхтиёждан келиб чиқади. Ўзга сайёраликларнинг қўққисдан қилган ташрифи, «қор одам» изларининг топилиши, «Бермуд учбурчаги» ёки «Иблис денгизи»да навбатдаги кеманинг изсиз йўқолиши кимга таъсир қилмайди, дейсиз. Палеонтологлар ёки тарихчилар, баъзида, ўтга мой қуйгандай бизга қадимий цивилизацияларнинг сирли учрашувлари ва ҳодисаларини «тиқиштиришади». Бу қизиқишни шундай тушунтириш мумкин: у ёки бу ҳодиса тўғрисидаги илмий далилни топганимизда ҳар гал сирли пардани кўтаргандек бўламиз. Содир бўлган ҳодисанинг нафақат табиатини тушунамиз, балки ўзимиз учун янги, янада қизиқарли тадқиқот мавзуини ҳам топамиз.
Яна «Бермуд учбурчаги» муаммосига қайтиб, бу ҳодиса мисолида ўша машъум тилсимотни тушунишга ҳаракат қилсак. Аввало, ҳақиқатдан ҳам океаннинг ушбу худудида кемаларнинг йўқолиши бошқа худудларига нисбатан кўпрок содир бўлган - бўлмаганлигини билиб олсак. 1975 йилда Аризона университети кутубхоначиси Ларри Куче ушбу савол билан қизиқиб, содир бўлган воқеаларни бичиб-тўқилган уйдирмаларсиз, турли манбалар воситасида ўрганишга уриниб кўрди. Унинг аниқлашича, кўпинча билмасликданми ёки хохиш туфайлими, муаллифлар кема ёки самолёт шамол бўлмаётган пайтда йўқолди, деб ёзар экан. Ваҳоланки, ўша куни океаннинг айни худудида кучли бўрон бўлган экан. Ёки ном-нишонсиз йўқ бўлиб кетди, деб хабар қилинган кемалар узоқ довом этган қидиришлардан сўнг топилган. Лекин Ларри Кученинг энг кутилмаган хулосаларидан бири шу бўлдики, «Бермуд учбурчаги»да ғарқ бўлган кемалар сони, океаннинг бу худудига кирган кемалар сонини ҳисобга олганда, унчалик кўп эмас экан. Мазкур тадқиқот натижалари кейинчалик АҚШ Қирғоқ Қўриқлаш Хизмати натижалари билан тасдиқланди. 1975 йилда Ларри Куче ўзининг «Бермуд учбурчаги мистикаси ечилди» номли китобини чоп эттирди. Лекин, оловсиз тутун бўлмаганидек, «Бермуд учбурчаги» мистикаси хануз давом этмоқда, ташаббускорлар ва олимлар унга жавоб қидиришмоқда.
Бу ҳодисани яхшилаб тушуниш учун «учбурчак»нинг географик жойлашишига назар ташлайлик. Бу жой компас Ернинг ҳам Шимолий магнит қутбини, ҳам географик Шимолий қутбини (маълумки, бу икки қутб бир-бири билан мос тушмайди) кўрсатадиган икки худуддан биридир. Ердаги бундай худуднинг иккинчиси ўша машҳур «Иблис денгизи» эканлигини пайқаш қийин эмас. Балки барча кўнгилсиз воқеаларнинг сабабчиси денгизчилар ёки учувчиларнинг томонларни топишда адашганидан келиб чиққандир ёки фалокатларнинг маълум қисмига океаннинг бу қисмида навигациянинг элементар қоидаларини билмаслик сабаб бўлгандир. Ахир ўз ишининг ҳақиқий усталари бўлганларнинг йўқолиб қолишини қандай изохлаш мумкин?
Бу саволга жавоб, балки, айнан шу худуд иқлимининг хусусиятларидан келиб чиқар? Гап шундаки, «Бермуд учбурчаги»нинг катта худудларида шамол деярли эсмайди. Елканли кемалар қатнаган даврда, ҳақиқатан ҳам, бу анчагина муаммо туғдирган. Кемалар бир неча кун мобайнида шамолни кутиб тўхтаб турган, ичимлик сув ва овқат захиралари чекланган бўлган. От ва бошқа уй ҳайвонлари ортилган кемалар айнан сув танқислиги туфайли уларни бортдан улоқтириб ташлашга мажбур бўлган. Айни сабаб туфайли, 30-параллелдан шимолроқдаги худуд «От параллели» деб ҳам аталган. Лекин, табиатнинг бундай беқарорлигидан нафақат ҳайвонлар, балки одамлар ҳам ҳалокатга учраган бўлиши мумкин. Ғарбий Саргос денгизи ва «От параллели»да об-ҳаво бирданига қарама-қарши томонга ўзгариши мумкин. Машҳур «Тўфонлар хиёбони» ҳам ўша ерга тўғри келади. Электрон алоқа воситалари бўлмаган ўша олис ўтмишда кемалар кутилмаган тўфонлар ичида қолиб кетган. Ҳозир ҳам бундай тўфонлар малакаси етарлича бўлмаган бошқарувчили кема ёки самолётга тез-тез урилиб туради. АҚШ Қирғоқ Қўриқлаш Ҳизмати ҳозирда ҳам уқувсиз денгиз саёхатчиларидан қутқарув сигналларини олиб туради. Муаммо шундаки, бу кемалар, кўпинча, ёнилғи захираларига этибор бермайди, Гольфстрим оқими ва маҳаллий об-хаво шароитидан бехабар қирғоқдан анча олислаб кетади. Шундай қилиб, «Бермуд учбурчаги»да инсон ва техниканинг нобуд бўлиши ноқулай шарт-шароит ва одамларнинг хатосидан келиб чиқади.
Лекин, шунга қарамасдан, бу «худо қарғаган» худудлар тўғрисида баъзи бир «Ғаройиб» назариялар ҳам борки, улар ҳақида гапирмай илож йўқ, зеро булар ҳам муаммо тўла-тўкис ҳал бўлгунича яшашга хақли.
Бундай назариялардан бири «электромагнит ғалаёнланиш худуди» деб номланган худуднинг пайдо бўлиш тахминини илгари суради. Бу худуднинг пайдо бўлиш табиати ҳалигача аниқланмаган, лекин у, кўпинча, момақалдироқ (масалан, шарсимон яшин) пайтида пайдо бўлади. Бундай пайтларда навигацион асбоб-ускуналар ишдан чиқиб, албатта, кўнгилсиз оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.
Яна бир назария Эд Снедекер деган физик томонидан таклиф этилган. У атмосферада кўзга кўринмайдиган ва ҳаммага маълум торнадони эслатувчи уюрмалар бор, деб фараз қилади. Бу уюрмалар шимолий кенгламаларда пайдо бўлади ва «Бермуд учбурчаги»дан ўта туриб кемаларни ўзи билан эргаштириб кетади ва Атлантика океанининг жуда узоқ худудларига итқитиб юборади. Лекин кўпчилик ўзига ишонган олимлар бу назариянинг умуман нотўғрилигини эътироф этишган. Уюрмаларнинг катта-катта кема ёки самолётларни кўтариб ўтишини ҳеч ким сезмай қолишига ишониш жуда қийин.
«Бермуд учбурчаги»нинг сейсмик фаол ҳудуд эканлиги ҳақида ҳам кўплаб илмий исботланган фикрлар мавжуд. Бу эса олимларга кемаларнинг йўқолишига океан тубидаги зилзилалар пайтида вужудга келувчи цунами ёки улкан тўлқинлар сабаб бўлган, деб хулоса чиқариш имконини беради. Лекин, бу назария самолётнинг йўқолиш сабабларини тушунтириб бера олмайди.
Яқин-яқингача океан тубидан кучли метан гидратнинг ажралиб чиқиш назарияси ҳақиқатга энг яқин назариялардан бири бўлиб келмоқда эди. Катта миқдордаги бундай газ океан тубида вулқон лавасининг беркилиб қолиши сабабли тўпланади. Вулқон фаоллашганда эса лава кўзи очилиб, газ пуфакчалири океан сиртига чиқа бошлайди, қисман сувда эрийди ҳам. Бу жараён сув босимининг бирданига камайиб кетишига олиб келади ва агар бу пайтда океаннинг ушбу худудида кема бўлса, у ҳаттоки ёрдам чақира олмай, тезда чўқиб кетади. Бундан ташқари, газ кемадаги одамларни бўғиши
ёки заҳарлаши ҳам мумкинки, экипаж нима учун ёрдамга чақирмаганини шу орқали тушунтириш мумкин. Бу назариянинг ҳақиқатга яқин жихати шундаки,
у самолётларнинг йўқолишини ҳам изохлай олади.
Биринчидан, сувда бўлгани каби хавонинг ҳам босими тушиб кетади (бу газнинг босими ҳавоникидан кичик). Шунинг учун самолётлар баландликни йўқотиб қулаб тушади. Иккинчидан, самолёт моторларининг ишлаши газнинг ёниб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Бошқача айтганда, ҳақиқий портлаш ҳосил бўлади. Бу самолётларнинг даб-дурустдан ғойиб бўлишини тушунтириши мумкин. Бундан ташқари, ғалати «оловли шар»ларнинг мавжуллигидан гувоҳлик берувчн бир неча далил бор. Балки бу юқоридаги портлашларнинг исботидир. Лекин, сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кемалар аслида биз авваллари ўйлагандек тез чўкиб кетмас экан. Масалан, шундай ҳодисалар ҳам бўлганки, қудуқ бурғулашга мўлжалланган кема метан - гидрат тўпланиб қолган худудга урилиб кетган, лекин у чўкиш тугул, униш таъсирини ҳам сезмаган. Бундан ташқари, «Бермуд учбурчаги» худуди океаннинг бошқа худудлари билан солиштирилганда метан захираларига айтарли бой эмас.
Назариялар рўйхатини яна узоқ давом эттириш мумкин ва улардан ҳар бирининг батафсил баёни бир неча китобга жо бўлур эди. Лекин шуни айтиш керакки ҳалигача уларнинг ҳеч бири «Бермуд учбурчаги» сирини узил-кесил ҳал этган, деб тан олингани йўқ. Фикримизча, бу ҳолат назарияларнинг камчилигида эмас, балки кишиларнинг ғайриоддий ажойиботларга ишонишга бўлган ташналигидир.
ЖАҲАННАМ ҚАЪРИДА
ЧАМАСИ, шов-шув интихосига етди, ҳисоб. Денгизчиларни мудом тахликага солиб келган, дунёнинг турли бурчакларида оғиздан-оғизга кўчиб юрган ғаройиб тарих тугаб боряпти. Антиль оролларидаги исталган портда бу ҳодисани болаликданоқ билишарди. Сўнгги 30 йил мобайнида шу афсонанинг денгиз қаърида жаханнам борки, уни на олдиндан аниқлаш, на хатардан огоҳ этиш, хатарни бартараф қилиш мумкин эмас, деб қатъий ишонувчи қизғин тарафдорлари бўлиб келган.
Нихоят, 1991 йил май ойида Бермуда учбурчаги жумбоғи ўз сирини йўқота борди. Бунга Флорида соҳилларидан 20 километр нарида америка ҳарбий-денгиз кучларининг жанговар тайёралари қолдиғининг топилиши сабаб бўлди. Гап 1945 йили 19-рақам билаи учган «Эвенжер» ТМВ-3 тарзидаги бешта тайёра ҳақида боряпти.
19-Рақамли парвоз сири
Ўша йили декабрнинг сўнгги оқшомларидан бирида қирувчи-бомбардимончи тайёралар дом-дараксиз ғойиб бўлди. «Уларнинг ғойиб бўлиши,- деб ҳикоя қилади илмий ходим, ғайритабиий додисалар бўйича мутахассис Пьер Лагранж, - бир неча йил кейин «иблис учбурчагининг сири» номини олган ҳодисани юзага келтирди. Жанубда Бермуда ороллари ва Пуэрто-Рико ва шарқда Флориданинг жанубий чеккалари оралиғидаги катта бўшлиқ шундай аталган».
Урушдан кейии кўп ўтмай, бир йўла беш тайёранинг сирли равишда ғойиб бўлиши бутун Американи даҳшатли ларзага солди. Лекин ўша вақтда бу ернинг лаънатга маҳкум этилиши ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган эди.
1950 йил июни. Коста-Рика байроғи ҳилпираб бораётган «Сандра» юк кемаси дом-дараксиз денгиз гирдобида ғойиб бўлди. Ўшанда Ассошиэйтед Пресс журналистларидан бири бу ерда 19-рақам билан учган тайёра ғойиб бўлганидан буён рўй берган барча фалокатларнинг рўйхатини тузиб чиқди. Эътиборга лойиқ манзара ҳосил бўлди. Лекин кўп ўтмай, 1964 йили Винсент Жаддис деган бошқа бир журналист «Ҳалокатли Бермуда учбурчаги» деган мақола чоп эттирдики, бу мақола бутун жаҳонга тарқалди. Бу ерда рўй берган ҳалокатли ҳодисаларга жаҳон афкор оммасининг эътибори кучайди; шов-шув тарқала бошлади. Бирон нима билан изоҳлаб бўлмайдиган 30 та ғойибликлар саналди. Америкаликлар яна тахликага тушишди. Ҳақиқатан, Саргасс денгизи - сирли ҳодисалар маконими? Ҳақиқатан тайёра ва кемалардаги компаслар бу ерда ишдан чиқаверадими? Бу саволларга ҳеч ким жавоб бера олмас эди.
Шу мавзуда оммабоп китоблар, илмий тадқиқотлар ҳам вужудга келдики, уларнинг миллионлаб нусҳалари қумга сув сепгандек тез тарқалиб кетди. Булар ичида энг машҳури 1964 йили нашр этилган Шарл Берлицнинг китобидир, унда муаллиф Бермуда учбурчаги ҳудудида юз йилдан кўпроқ вақт мобайнида рўй бергаи фожеалар ҳақида хикоя қилган. Берлин ўз асарида гап ғайритабиий ҳодисалар ҳақида бораётганлигини қатъий таъкидлаган эди. У шунга эътиборни жалб қилдики, кема ва учувчи аппаратларнинг сирли ғойиб бўлиш тарихларининг кўпгина умумийлиги бор. Об-хаво яхши, денгиз осуда, осмон мусаффо вақтларда кемалар-у тайёралар ғойиб бўлади. Ҳар бир ҳолатда борт аппаратлари ишдан чиқарди. Одатда, ғойиб бўлган кемалардан ном-нишон қолмасди. Кўпинча, бир-бирига урилиб кетган кемалар топиларди-ю, лекин уларда бирон-бир хаёт асорати учрамас эди. Бермуда учбурчаги бирон марта ўз қурбонини ошкор этмаган. Ҳар бир ҳалокатнинг табиий шарҳини топишнинг ҳечам имкони бўлмади.
Берлицнинг таъкидлашича, Бермуда учбурчаги ҳудудида бошқа исталган ҳудудларга нисбатан номаълум учувчи жисмлар тезроқ учраб турарди. Дарвоқе, НУЖларни ҳатто сув остида ҳам пайқаш мумкин эди. Буни қарангки, ўзга оламлардаи келувчи самовий кемалар Бермуда учбурчаги худудида фалокатга учраган кишиларни олиб кетган, деган тахминлар ҳам бор.
Ҳозир аксарияти сув остида қолиб кетган Багам ороллари ҳудуди бундан минг йиллар муқаддам мавжуд бўлган ривожланган цивилизациянинг маркази бўлмаганмикан? Бундай цивилизация ҳақида олимлар 1968 йили Биминий девори - вақтлар ўтиши билан баҳри уммон комига ютилган тош иншоот топилганидан кейингина фикр юрита бошлашди.
Берлицнинг фикрича, ана шу цивилизация вакиллари бу ерда анчагина қувват тўплай олишганки, у ҳозирда ҳам вақт-вақти билан ўзини намоён қилиб, электрон, магнит ва гравитация аномалиясини вужудга келтиради. Эхтимол, макон ва замонни ўзгартириб юборувчи электроҳанрабо гравитация кучлари ҳам мавжуддир. Ўзга сайёраликлар ана шу гравитация ва электроҳанрабо кучларга мўлжал қилиб, шу ерга келиб, одамларни ўзи билан олиб кетади. 19-рақам остида учган 14 ёш учувчининг ҳам тақдири шундай бўлган, деб ҳисоблайди Берлиц.
Эскадрилья қўмондони лейтенант Тэйлор эскадрилья билан алоқа буткул йўқолишидан бир неча дақиқа муқаддам ҳарбий ҳаво базасига йўллаган маълумот диққатга сазовор: «Ерга разм солиш энди бизга насиб этмаса керак. Компасим ишдан чиқди. Ғapб қаёқдаю, шарқ қаёқдалигини мутлақо билолмаяпмиз. Теварак-атрофимиз ғалати кўринади, ҳатто океанга ҳам ўхшамайди».
Фалокат дақиқаларининг бу тавсифи 19-рақамли парвоз қатнашчиларининг фожиавий тақдирини белгилаган ғайритабиий ҳодисалар хусусида сўзлашга асос бўлади.
Сохталаштиришми ёки англашилмовчилик?
Берлицнинг тарафдорлари ҳам, айни вақтда у билан келиша олмайдиганлар ҳам кўп. Аризона дорилфунунининг илмий ходими Дэвид Куше Бермуда учбурчаги ҳудудида денгиз кемалари ва тайёраларнинг йўқолиши билан боғлик Берлиц тавсифлаган барча ҳодисаларнинг нақадар ҳақиқатга тўғри келиш-келмослигини аниқлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Кўп ойлар мобайнида Дэвид Куше ҳарбий денгиз флотининг рўйхат дафтарини синчиклаб ўрганиб чиқди, ҳужжатхоналарни роса ковлаштирди, ҳарбий денгиз бошқармалари ҳужжатларини тахлил қилди. Ниҳоят, у Берлицнинг даъволарига эътироз билдирувчи иккита асар нашр этди. Унинг «Жумбоқнинг ҳал қилиниши» деб аталувчи биринчи китобида кенг оммага маълум бўлган йўқолишлар каттагина қисмининг сирлилик пардаси олинди. Иккинчи китоб буткул 19-рақамли парвозга бағишланган. У келтирган ҳужжатлар Бермуда учбурчагининг «Атлантика қабристони» тарзидаги нафис ва гўё барқарор назарияни шубҳа остига қўяди.
Дэвид Куше кема ва тайёралар ҳалокатининг бирон-бир сирли жихати йўқлигини исботловчи ғоят ишончли далилларни, аниқ фалокатларнинг сабабларини мантиқий шархловчи мисолларни келтиради: об-хаво ёмонлиги, асбоб-ускуналариинг носозлиги, навигация хатоликлари. Мана, мисолларга мурожаат қилайлик.
1925 йил апрелида «Раифук мару» япон юк кемаси Бермуда оролларида дом-дараксиз йўқолди, деб ёзади ўз китобида Берлиц. Мутлақо бехуда гап, дейди Куше «Ллойдс» ширкати хужжатларига асосланиб: «Ҳалокат вақтида кема Бостон шаҳридан 400 миля шаққроқда, Бермуда оролларидан 700 миля шимолроқда, бинобарин машъум учбурчак худудидан ташқарида эди.
1931 йил октябрида «Станвенгер» норвег кемаси 43 киши билан Шат ороли (Багам ороллари) худудида ғойиб бўлди, ваҳоланки, Норвегия флоти қайдномасида бундай номли кема умуман йўқ. Хўш, бу сохталаштиришми ёки англашилмовчиликми? Берлиц Бермуда оролларидан жануби-шарқроқда 1963 йил 28 августда АҚШ ҳарбий денгиз флотининг икки тайёраси йўқолганлигини тилга олади. Давид Куше изланишлар асносида бунга амин бўлдики, бу тайёралар тўқнашув натижасида бахри уммон тўлқинларига ғарқ бўлган.
Сирлилик пардасини очишда метеорологлар ҳам муайян ҳиссаларини қўшяпти.
Ҳақиқатан, Бермуда учбурчаги худуди тез-тез циклонлар таъсирида бўлиб туради. Шу билан бирга бу ҳудудда кема қатнови авжида. Бу ерга сайёхларнинг тайёралари бемалол келиб қўнаверади, агар ҳақиқатан, бу ерда жиддий ғайритабиий ҳодисалар мавжуд бўлганида эди, улар шубҳасиз, аллақачон ва қайта-қайта ўз исботига эга бўлган бўлур эди. Шуни айтиш керакки, 80-йилларнинг бошларидан сирли йўқолишлар сони аста-секин муттасил камая борди. Денгиз қатнови асбоб-ускуналарининг такомиллаштирила бориши, йўлдош алоқасидан фойдаланиш кемачиликдаги хавф-хатарни анча камайтирди.
Бироқ яқин-яқинларгача 19-рақамли парвоз қатнашчиларининг ҳалокатига олиб келган фалокат сабаблари мавхум бўлиб қолаётган эди. Қандай қилиб бешта жанговар тайёра, кейин эса йўқолган эскадрильями излашга жўнаган улкан «Мартин Маринер» - гидротайёраси Флорида сохилларидан бир неча миля нарида ғойиб бўлди? Куше ўзи йиққан ҳужжат ва далилларга асосланиб рўй берган ҳодиса хусусида ўз фикр-мулохазаларини билдиради. Унинг фикрича, лейтенант Тэйлор командирлик қилгаи тайёра бортида техник сабабларга кўра компас ишдан чиққан, борт хронометри ишламаган. Об-хаво ёмонлигидан алоқа ёмонлашган, устига-устак денгиз нотинч, кучли шамол эсарди. Маълум бўлишича, тўртала тайёрани ҳам ёш учувчилар бошқаришган. «Мартин Маринер» хусусида шуни айтиш керакки, у осмонга кўтарилганидан кўп ўтмаёк, ҳавода портлаб кетган.
Афсона тарафдорлари Нью-Йоркнинг Си-Си-Пи фирмасига мансуб сув ости хазинасини излаётганлар ғойиб бўлган эскадрилья қолдиқларини топган 1991 йилнинг май кунларидан бирига қадар мазкур афсонанинг хақ эканига ишониб келишди. Улар сонар ва телекамералар билан жиҳозлангаи миттигина сув ости қайиғи ёрдамида кўҳна испан галионинн излай туриб бешала қирувчи-бомбардимончи тайёра қолдиқларига дуч келишди. Уларнинг бирида 28 рақами яққол кўзга ташланиб турарди, бу эса АҚШ ҳарбий хаво кучлари қўмондонлигининг тасдиқлашича, лейтенант Тэйлор тайёрасининг рақами экан. Шуидай қилиб, «Эвенжерлар» ғойиб бўлмаган, дом-дараксиз йўқолмаган, ўзга оламларга олиб кетилмаган, қандайдир қувват таъсирида парчаланиб кетмаган. Си-Си-Пи фирмаси ва АҚШнинг тегишли ҳарбий хизматлари денгиз тубидан тайёра қолдиқларини олиб чиқиб, эскадрильянинг 1945 йил декабрь оқшомида Флоридадаги уларнинг базасидан 20 километр нарида ҳалокатга учрашинииг ҳақиқий сабабларини аниқлашга бел боғлашган. Умуман Бермуда учбурчагини иблис тарк этмоқда.
ЕРДАН ТАШҚАРИДА МАГНИТ МАЙДОНИНИНГ
КАШФ ЭТИЛИШИ
1908 йилда америкалик машҳур астроном Жорж Эйлери Хейл (1868-1938) доғлар спектрларидаги чизиқларнинг иккига бўлинишини магнит майдонидаги чизиқларнинг лабораториядаги иккига бўлиниши (зееман бўлиниш) билан таққослаб Қуёш доғларида магнит майдони мавжудлигини исботлаб берди ва унинг кучланишини илк бор ўлчади. Бу - Ердан ташқаридаги магнит майдонининг кашф этилиши эди.
Хейл томонидан яратилган доғлар магнит қутблилигининг ўзгариш қонуни Куёш активлиги циклининг муҳим хусусияти ҳисобланади. Мазкур қонунга кўра, доғлар кўпинча биоқутбий группалар ташкил этади, уларда иккита асосий доғ - етакчи, яъни айланаётган Қуёшнинг олдида ҳаракатланувчи ва орқадаги доғлар бўлиб, улар қарама-қарши магнит қутбига эга. Ҳар бир 11 йиллик цикл давомида биоқутбий группаларнинг барча етакчи доғлари шимолий яримшарда бир хил қутбга ва жанубий яримшарда ҳам бир хил, лекин қарама-қарши қутбга эга бўлади. Навбатдаги циклда етакчи ва орқадаги доғларнинг қутбийлиги қарама-қарши томонга ўзгаради. Айни вақтда қутблари айланиш қутблари яқинида бўлган Қуёш умумий магнит майдонининг қутбийлиги ҳам ўзгаради. Шу сабабли Қуёш активлигининг 11 йиллик эмас, балки 22 йиллик цикли ҳақида сўзлаш тўғрироқ булур эди.
Хейлнйнг бизнесменларни илм-фанга маблағ ажратишга жалб этиш қобилияти кучли эди. У Чикаго трамвай магнати Ч.Йерксни жаҳонда энг йирик - 40 дюймли рефрактор қурилишини молиялашга унатди. Рефрактор ва расадхона (Ч.Йеркс расадхонаси деб аталган) қурилиши 1897 йилда нихоясига етди. 1904 йилда Хейл Калифорниядаги Вилсон тоғида Қуёш расадхонаси барпо этиш учун Вашинггондаги Карнеги институтидан маблағ ундиришга муваффақ бўлди. Йеркс расадхонасида бўлганидек Mayнт-Вилсон расадхонаси ҳам астрономия учун янги бўлган принцип асосида иш олиб борди - у нафақат кузатиш муассасаси, балки йирик физика лабораторияси ҳам бўлиб қолди. 1905 йилдаёқ Маунт-Вилсон расадхонасида илк бор Қуёш телескопи ўрнатилди ва мўъжазгина лаборатория ташкил қилинди, 1908 йилда 60 футли, 1912 йилда эса 150 футли Қуёш телескопи қурилди. Хейл Маунт-Вилсон расадхонасида катта рефлекторлар қуришнинг бевосита ташаббускори бўлди. Кўзгусини унинг отаси тақдим этган 60 дюймли рефлектор 1908 йилда ўрнатилди. Лос-анжелослик бизнесмен Хукернинг қисман маблағига қурилган 100 дюймли рефлектор 1917 йилда ишга тушди. Ҳар икки телескоп узоқ вақт жаҳонда энг йирик телескоп бўлиб қолди ва XX асрнинг биринчи ярмида кузатув астрономия илмининг ривожланишида улкан аҳамият касб этди. Хейл 200 дюймли (5 метрли) телескоп яратиш ғоясини фаол амалга оширишга киришди. Бош кўзгусининг диаметри 5 метр бўлган мазкур рефлекторнинг Маунт-Вилсон расадхонаси яқинидаги Паламар тоғида қурилиши 1948 йилда нихоясига етди. 1975 йилда Шимолий Кавказда кўзгусининг диаметри 6 метр бўлган телескоп ишга туширилгунига қадар у жаҳондаги энг йирик телескоп ҳисобланган. Паламар телескопи Жорж Хейл номи билан аталади.
Жорж Хейл, шунингдек, АҚШнинг энг машҳур ўқув ва илмий тадқиқот марказларидан бири бўлиб қолган Калифорния технология институтини ташкил этишнинг ҳам ташаббускори бўлган.
АВТОТРАНСПОРТНИНГ ЯРАТИЛИШИ
Ички ёнув двигателли транспорт яратиш тажрибасига 1860-1870 йиллар давомида Мекленбургда, сўнгра эса Венада мухандис З.Маркус қўл ўрган эди. Аввалига ютуқлар айтарли даражада бўлмади. Маркуснинг оғир, бесунақай темир араваси соатига 8 километр тезлик билангина ҳаракатлана олган. Ундан чиқадиган ўта бадбўй газлар туфайли Австрия ҳукумати бундан транспортни ишлаб чиқаришни таъкидлаб қўйди.
Айни вақтда Фарангистонда буғ билан ишловчи турли тузилишдаги автомобилларни яратиш ишлари давом этмоқда эди. Ленин улар тез ҳаракатлансада, кенг кўламда ишлаб чиқарилмади.
XIX асрнинг 80-йиллари мотоцикл ва бензинли ички ёнув двигателига эга автомобиллар яратиш даври бўлди. 1885 йили немис ихтирочиси Карл Бенц уч ғилдиракли, бир цилиндрдан иборат бензинли двигатель билан ишловчи автомобиль яратди. У соатига 15 километр тезликда ҳаракатлана олган.
1885-1886 йиллари Бенцнинг замондоши Готлиб Даймлер янада сифатли, тез ишловчи двигатель яратиб, аввалига мотоциклга, сўнг тўрт ғилдиракли машинага ўрнатди. Бу том маънодаги биринчи автомобиль эди. У 1887 йили синовдан ўтказила бошланган. 1893 йили эса Бенц тўрт ғилдиракли, двигатегь қуввати 3,5 от кучига тенг бўлган автомобиль яратди. Унинг бу ихтироси муваффақиятли чиқди ва у айни хилдаги машиналарни ишлаб чиқаришни 1901 йилгача давом эттирди.
Автомобиль яратиш ишлари бошқа мамлакатларда ҳам бошланди. Данияда бензин билан ишловчи двигателли биринчи автомобиль 1886 йили юзага келган. Англияда эса 1888 йили (Э. Батлер), Фарангистонда 1889-1890 йили (А. Лежо), АҚШда 1896 йили (Г. Форд) яратилган.
Ички ёнув двигателли автомобиль темир йулсиз ҳаракатланувчи транспорт воситалари ўртасида етакчи аҳамиятга дарҳол эга бўла олмади. Буғли транспорт ишлаб чиқариш давом этмоқда эди.
Ўша пайтда олим, электротехник В. Чиколев вазни 320 килограмм, ток билан ҳаракатланувчи фойтун яратиш ғоясини илгари сурди. Бундай фойтун двигатели аккумулятор ёрдамида ишлаб, соатига 25-30 километр тезликда ҳаракатлана олган. Чиколев бу тўғрида: «Бу яқин келажак транспорти, у буғ ёки бензин билан эмас, электр билан ишлайдиган тежамли транспорт туридир», деган эди. Аммо у бу сафар янглишган эди. Келажак транспорти барибир бензинли автомобиль бўлиб қолди, у буғли транспортдан ҳам афзаллигини кўрсата олди. 1884 йил Фарангистонда ўтказилган катта автопойгада маррага 13 та бензинли ва бор-йўғи 2 та буғ двигателли автомобиль етиб келган, ҳолос.
Хуллас, 90-йилларда механик транспорт сифатида автомобиль ишлаб чиқариш машинасозлик саноатининг асосий, янги тармоғи бўлиб юзага келди. Фарангистонда автомобилсозлик жуда эрта ривожлана бошланди («Де Дион Бутон», «Панар ва Левассор», «Мишлен», «Рено», «Пежо Отомобиль» фирмалари). 1894 йил Олмонияда «Копштадт-Даймлер» фирмаси юзага келди ва у кейинчалик «Мерседес» деб номланди. 1896 йил Англияда «Даймлер Компани», 1899 йили эса Италияда тезда машҳур бўлиб кетган «Фиат» фирмаси ташкил топди.
Биринчи жаҳон уруши арафасида машина ишлаб чиқариш анча ривожланиб, дунё бўйича 2 миллион дона автомобиль мавжуд эди. Америка бу борада ҳам биринчиликни эгаллади.
АҚШ темир йўл компаниялари автомобиль ишлаб чиқариш ривожланмасиданоқ янги рақобатчини пайқаган эди. 1917 йилга келиб йўловчилар кўпроқ автотранспортдан фойдалана бошлагани учун АҚШ темир йул тармоғи илк бор кескин қисқартирилди.
Россияда XX аср бошида юк машинаси яратилган бўлса ҳам, то инқилобга қадар автомобиль саноати ташкил топмади, эхтиёж четдан келтирибш ҳисобига қондирилар эди.
«Автомобиль» сўзи (юнонча - «авто» - ўзи ва лотинча «мобил» - ҳаракатланувчи) илк бор XIX аср охирида французларда пайдо бўлган.
Достарыңызбен бөлісу: |