Қодир Тўраев Муҳайё Зокирова Қизиқарли билимлар оламида



бет23/28
Дата28.06.2016
өлшемі2.68 Mb.
#164169
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28

ДУНЁ – ОЛАМИ.


    1. Бутун борлиқ, коинот, оламга дунё дейилади.

    2. Борлиқнинг, мавжудотнинг айрим, бўлаклари йиғиндиси тқпламига дунё ҳам дейилади. Масалан юлдузлар дунёси, ҳайвонот дунёси ва ҳоказо.

    3. Жонли табиатнинг айрим қисмлари улар яшайдиган табиат дунё дейилади.

    4. Ижтимоий ҳаёт ёки турмушда юз берган (мавжуд бўлган) ҳолатига нисбатан унга қарама – қарши бўлган бошқа бир ҳолатга ҳам дунё дейилади.

    5. Атрофимизни ўраб турган бутун мавжудот, атроф муҳи.

    6. Ер юзи ва ундаги барча одамлар, инсоният.

    7. Ер юзи ундаги барча қитьалар, мамлакатлар.

    8. Ҳаёт, тирикликга ҳам дунё дейилади.

    9. Кишининг маънавий, руҳий олами, ҳаёти.

    10. Маълум бир илм - фан касб – ҳунар, ижтимоий ҳодиса соҳаси.

    11. Маълум бир ижтимоий - тузумга ўзига ҳос маданий ва ижтимоий – тариҳий ҳусусиятларга эга бўлган омиллар билан бирлашган кишилик жамияти ва у мажуд бўлган давр масалан қадимги дунё, капитализм дунёси цивилизация дунёси ва ҳакозо.

Борлиқ. Фалсафада. Инсон онги ва сезгисидан ташқари объектив дунё, оламга борлиқ дейилади.

Вақт. Замон, вақт муддати ; он; мавсумга вақт дейилади.

1. Юз бериб турувчи воқеа – ҳодиса, нарсаларнинг, асрлар йиллар, соатлар, минутлар ва шу каби билан ўлчанадиган давомийлиги, шундай ўлчов белгисига эга бўлган обектив ҳодисага вақт дейилади.

2. Шу объектив ҳодисанинг минут, соат, кун, йил шу каби билан алмашувдаги оралиғи, қисми бўлаги ҳам вақт дейилади.

3. Соат, кун, ой, йил ва шу кабиланинг узлуксиз изчил алмашувида бирор мақсад учун белгиланган ёки бирор мақсад учун фойдаланиши мумкин бўлган муддат оралиғи, фурсат ҳам вақт дейилади.

4. Вақтнинг бирор нарса, иш машғулот учун белгиланган, ажратилган бўлаги муддати ҳамма вақт.

5. Объектив ўтувчи вақтнинг маълум ижтимоий ҳодиса ҳолатлар билан боғлиқ, улар билан кечган бўлаги, замон давр ҳам вақт.

6. Объектив тарзда кечувчи замон, даврнинг киши ҳаётининг маълум аниқ , бирор бўлаги, нуқтаси, оралиғи вақтдир.

7. Борлиқнинг макон каби, объектив реал шакли, материянинг шакиларидан бири вақтдир.



Жаҳон – Дунё, олам. Ер юзи ва ундаги бутун борлиқ, дунё, олам, бутун жаҳонга жаҳон дейилади.

1.Дунёдаги ҳамма ҳалқлар ҳам дунё дейилади.Масалан дунё ҳалқлари инсонлар.



Замон – Давр вақт,. Фалсафада материя (объектив) ҳолатларнинг ҳамда ҳодиса (жараён) нинг изчил алмашиш шакли; давомийлик такрорланмаслик қайтирилмаслик каби умумий ҳодисаларга эга бўлган давр вақт замон дейилади.

        1. Сўз бораётган пайт, умуман вақт, давр, пайт, маҳалга, замон дейилади.

        2. Бирор муҳим, ўзига хос ҳодиса, тарихий воқеа рўй берган ёки бирор шахс, хоким табақа, силола, ҳукмронлик қилган даврни қамраб олган вақтга ҳам замон дейилади.

        3. Кўтилган пайт, давру давран ҳам замон дейилади.

1. Макон – (жой, ҳудуд, даража, мартаба)Фалсафада. Вақеанинг муайян лаҳзасида оламни ташкил этган нуқталарнинг ўзаро жойлашиш тартибини акс эттирувчи, материянинг масофа ва ҳажми белгиланадиган асосий объектив яшаш шакиларидан бири макон дейилади

2. Турар жой, яшаш жойи, мазкан, ватанга макон дейилади.

3. Бирор нарса тўпланган ёки кўп бўлган жой, кон ҳам макон дейилади.


Материя – [ модда, моҳият].

1. Фалсафада, Киши онгидан ташқарида ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлмаган объектив борлиқ.

2. Айнан модда материянинг тузилиши.

Коинот - [барча мавжуд нарсалар]. Моддий оламнинг кузатиш мумкин бўлган бизни ўраб турган барча қисми, бутун борлиқ, еру – осмон олам коинот дейилади.

Олам – [дунё, жаҳон, коинот, ҳалқ, омма].

1. Бутун мавжудот борлиқ, коинот, дунёга олам дейилади. Масалан: ўн саккиз минг олам, Бутун коинот, бутун борлиқ. Бутун дунё олам дейилади.

2. Бутун жаҳон, дунё, ер юзи ва ундаги инсонлар ҳалқларга олам дейилади.

3. Табиатда мавжуд бўлган нарсаларнинг алоҳида бир тўпи дунёсига ҳам айтилади.

4. Ўзига хос хусусиятлари, мақсади, мослиги билан ажралиб турадиган ижтимоий гуруҳи, жамиятга олам дейилади.

Фазо – [очиқ, кенг майдон, коинот]. Айнан макон.

1.Нисбийлик назарияси – материя мавжуд бўладиган фазо ва вақт назариясидир.

2. Ҳамма томонга чексиз йўналган бўшлиқ осмон, коинотга фазо дейилади. Масалан: жисмнинг фазодаги ҳаракати.

Он – [вақт, давр, пайт,] Қисқа бир замон, лаҳза, пайт, он, шу он. ларга айтилади

Пайт – 1. Бирор иш, воқеа – ҳодиса содир бўлган ёки бўладиган вақт, фурсат, онга айтилади.

2.Муайян шароит билан боғлиқ бўлган давр, замонга он пайт дейилади.

3. Бирор ишни амалга ошириш учун қулай вақт фурсат имкониятга ҳам айтилади.

Мезон – ўлчов, тарози, муозанат, одиллик.

1. Тарози, ўлчов, мезон тошлар.

2. Таққослаш ёки баҳолаш учун ўлчов, андоза.

3. Астрономияда, Ўн икки буржнинг бири. Совр ва саратон буржлари ўртасида жойлашган.

4. Шамсия йил ҳисобида еттинчи ойнинг арабча номи. (22 сентябр – 21ғ октябр даврга тўғри келади).

5. Узоқ чўзилган ёз иссиқ куз.

6. Баъзи ўсимликларнинг кузда ҳавода сузиб юрадиган, ўргамчак уйисига ўхшаш спора ташувчиларга ҳам мезон дейилади..

Давр – [айланиш, айлана; алмашиниш, навбати].

1. Жамият тараққиёти ёки табиатда муҳим воқеа ҳодиса юз берган ёки ўзига хос хусусият билан ажралиб турадиган маълум вақт оралиғига давр дейилади

2. Тарихда бирор шахс ёки кишилар гуруҳи, сулоланинг номи, билан боғланган вақт, замон ҳам давр дейилади.

3. Шахс ҳаётидаги маълум вақт. Масалан, ёшлик даври талабалик даври ва ҳ.к.

4. Бирор бир авлод яшаган ёки яшаётган вақт айни яшаб турадиган вақт замон даврдир.

5. Бирор иш – ҳаракат, тадбир бажариладиган муайян вақт. Масалан, ҳисобот даври имтиҳон даври. Ғўза парваришининг қизғин вақти.

6. Маълум ҳодиса, воқеа жараёнида ўзгариш содир бўладиган муддат.

7. Такрорланувчи жараён ёки ҳоссаларнинг ҳар бир такрорланишида унинг бошланишидан то охиригача ўтадиган вақт. Масалан: Битта тўла тебраниш учун кетган вақт давр дейилади. Календарь Қуёш, Ер ва Ой ва Юпитер сайёраси ҳаракатининг астрономик даврларига асосланиб тузилган даврлар.

8. Геологик системани ташкил қилувчи тоғ жисмларнинг ҳосил бўлишига кетган вақт ҳам давр дейилади.

9. Кишининг омади келган, чоғлар роҳат - фароғатли замонлари ҳам даврдир.




Фасллар, йил фасллари (Баҳор, ёз, куз, қиш) Қуёшнинг осмондаги кўринма ҳаракати ҳамда табиатдаги мавсумий ўзгаришларга қараб йилнинг қадимдан даврларга бўлиниши. Ернинг айланиш ўқи ер орбитаси текислигига (600 33ғ) қия бўлганлигидагидан фасллар келиб чиққан.Ер қуёш атрофида айланганда унинг ўқ ўзига деярли паралел ҳаракатланади. Шунинг учун ҳам йил доимо йил давомида Ер баъзан шимолий томони (Ернинг шимолий қутпи) базан жанудий томони (Ернитнг жанубий қутбий билан Қуёшла қия қараган бўлади бунда баъзан Шимолий ярим шарни кўпроқ иситиб, кўпроқ ёритса, базан жанубий ярим шарларда кўпроқ иситиб кўпроқ ёритади. Оқибатда Шимолий яримшарда ёз бўлса, Жанубий яримшарда қиш бўлади.

Астрономияда ҳар – бир фаслнинг бошланаиши осмон сферасида Қуёшнинг кўринма ҳаракатига қараб ҳаракатланади. Шимолий ярим шарда баҳор 20 ёки 21 мартда бошлағнади, ёки шу куни қуёш маркази экклиптика бўйлаб ҳаракатланаётганда Жанубий яримшарда Шимолий яримшарга ўтаётиб баҳорга кун ва тун тенглиги нуқтасида осмон экваторини кесиб ўтади шу пайтда бутун Ер шарида (қутубларнинг атрофлари мустаснодир) кун тунга тенг бўлади экваторда Қуёш туш пайтида зенитда туради. Ернинг Шимолий қутубдан чиқиб Жанубий қутубда ботади. Шимолий яримшарда Ёз 21 ёки 22 июньда бошланади. Шу куни Қуёш эклиптинг энг Шимолий қутубидан (ёзги Қуёш туриши нуқтасидан ўтади). Шу пайт Шимолнинг ярим шарда кун энг узун бўлади. Шимолий яримшарда куз 23 сентабрдан бошланади, шу пайт Қуёш шимолий ярим шарда жанубий яримшарга ўтаётиб, кузги кун – тун тенглиги нуқтасида экваторда икки марта кесиб ўтади шу куни бутун Ер шарида яна кун билан тун тенг бўлади Шимолий ярим шарда қиш 21 ёки 22 декабрда бошланади шу куни қуёш эклиптиканинг энг жанубий нуқтасида (қишги Қуёш туриши нуқтасидан) ўтади шу пайт Шимолий яримшарда кун энг қисқа, Жанудий ярим шарда эса тун энг қисқа бўлади. Шу куни жанубий тропикда туш пайти зенитда туради. Шимолий қутбий доирада умуман Қуёш чиқмайди, Жанубий қутбий доирада эса умуун ботмайди ва ярим кечада уфуққа бош қўяди. Шимолий қутбий доира ичида қутуб туни, Жанубий қутбий доира ичида эса қутуб куни бўлади. Қуёшнинг йиллик кўринма ҳаракатига қараб иқлим кўрсатгичлари ва табиатдаги мавсумий ҳодисалар алмашиб туради. Шимолий яримшарнинг ўртача кенгликларида 4(тўрт) фасил мавжуд.

Фаслдаги астрономик даврлардан ташқари феналогик (фаслларнинг алмашуви) белглари ҳам бор. Масалан, ҳавонинг сутканинг температураси 00 дан паст бўлиб турган давр қиш ҳисобланади. Ҳавонинг суткалик ўртача температураси 00 дан юқори давр бошаниши билан баҳор киради, сутка давомидаги ўртача температура ёздаги энг иссиқ ой температурасининг 70 % етган даврдан эътиборан ёз кирган бўлади Ёз бошидан ҳисобланганда вегетақия даврининг 60% ўтган кун куз киради.
СЕДНА ЎНИНЧИ САЙЁРАМИ?
2004 йил 14 март куни АҚШ астрофизиклари Майкл Браун, Чед Труйлио Девид Рабинович Қуёш системасининг энг оҳирги сайёраси Плутондан ҳам нарида ҳаракатланаётган объектни очганликлари ҳақида хабар бердилар. Бу объектга Седна (эскимослар мифологиясида мифологиясида тюлен ва денгиз ҳайвонлари соҳибаси) деб ном берилди.

Седна ҳақида олинган ахборот таҳлили шуни кўрсатдики, у Қуёшдан 50 астрономик (астрономик бирлик - Қуёш билан Ер - ўртасидаги ўртача масофадан иборат бўлиб, у 150 миллион километрга тенг) узоқликда жойлашган Койпер белбоғининг энг олис худудларида ҳаракатланар экан. Койпер белбоғи Нептун сайёраси ташқарисида жойлашган бўлиб, минглаб митти сайёралардан (планетоидлардан) ташкил топган. У Қуёш системасининг катта сайёраларини ҳосил қилган модданингг қолдиғи ҳисобланади. Седнанинг Қуёшга энг яқин келиш масофаси 75 астрономик бирликка тенг бўлиб чиқди. Седна жуда чўзинчоқ эллиптик арбита бўйлаб ҳаракатланади ва унинг Қуёшдан узоқлашиш масофаси ҳозиргисидан деярли ўн марта (тахминан 820 астрономик бирлик) каттадир. Куёш атрофида бир марта тўла айланиб чиқиш даври эса 10500 йилга тенг.

Аниқланишича, Седнанинг диаметри 1700 километр - Плутон диаметрининг тўртдан учига тенг. Седна Қуёш системасининг ҳарорати Цельсий бўйича - 240° бўлган хилват бурчакларидан бизга қараб келмоқда. Шунинг учун ҳам Седнани тадқиқ этиш астрофизикларда катта қизиқиш уйғотмокда, чунки Седна моддаси ҳеч қачон иссиқлик таъсирига учрамаган, шунинг учун у ўзида Қуёш системаси ташкил топган дастлабки моддани сақлаб турибди. Шундай қилиб, Седна 1930 йилда кашф этилган Нептундан кейин Қуёш системасида топилган энг катта ва энг совуқ объектдир.

Яна шундай далиллар борки, Седнанинг ҳам йулдоши мавжуд. Бундан ташқари, бу объект сайёра деб қабул қилинадими, йуқми, буни Ҳалқаро Астрономик Иттифоқ ҳал этади. Ҳозирча, бу объект планетоид сифатида тасдиқланди. Седна яна 10 йилча Қуёшга яқинлашади, сўнг узоқлашади. Седнанинг қизил ранги ва ғаройиб орбитаси, шубҳасиз, келгуси тадқиқотлар учун мавзудир.




УЧАР ЮЛДУЗЛАР
Ер юзасига доимий равишда космик жисмлар тушиб туриши маълум. Бу жисмлар чанг заррасидан то оғирлиги бир неча килограмм, ҳаттоки бир неча тонна келадиган тошлар бўлиши мумкин. Зарралар, одатда, Ер атмосферасига катта - соатига 60 минг километр тезликда кириб келиши натижасида атмосферанинг юқори қатламларини қиздириб юборади ва метеор осмонда ёруғ из қолдириб учади. Бу ҳодиса ҳалқ орасида «учар юлдуз» деб ҳам аталади. Ер атмосферасида бутунлай ёниб улгурмаган катта массали метеор моддалар ерга тушади ва улар метеоритлар дейилади. Ерга бир йилда 200 тоннагача метеор моддалар тушади, лекин уларнинг асосий қисмини зарралар ташкил қилади. Инсоният тарихида осмондан тушган энг катта тош - Гобанинг оғирлиги 60 тонна бўлиб, у Жануби – ғарбий Африкага тушган. Одатда, ҳар йили, чамаси, 20 тагача метеорит топилади. Катта метеоритлар тушган жойда кратерлар пайдо бўлади. АҚШнинг Аризона штатида қуруқ иқлим туфайли у ерга бундан 50000 йил илгари метеорит тушишидан ҳосил бўлган кратер яхши сақланиб қолган. Унинг диаметри -1200, чуқурлиги - 183 метр. Энг катта кратерлардан бири - Квебек (Канада)даги диаметри 100 километр бўлган Маникугана кратери бундан 200 миллион йил илгари пайдо бўлган.

Илмий тадқиқотлар учун фойдаланилган метеоритларнинг аксарияти Антарктидадан топилган метеоритлардир. У ерда миллион йилдан ортиқ муз тагида ётган метеоритлар ҳам топилган. Кўпгина метеоритлар таркиби Ойдан келтириблган тошларга ўхшаш. Бу метеоритлар бундан 100 минг йиллар илгари Ойга қандайдир астероиднинг урилиши пайтида Ерга итқитиб юборилган, деган фаразлар бор. Марсга тегишлиги тахмин қилинаётган метеоритлар ҳам мавжуд. Бундай метеоритларнинг биридан Марс юзасида качонлардир бўлган океан сувининг музлаб қолган томчиси топилди.

Метеоритлар таркиби жиҳатдан уч гуруҳга бўлинади: тош, темир ва темир – тош метеоритлар.

Гуруҳларнинг нисбий улушини аниқлаш айтарли осон эмас. Гап шундаки, тош метеоритлар атмосферадан ўтиш пайтида, аксарият ҳолларда, парчаланиб кетади, шунинг учун ҳам топилган метеоритлар орасида темирлари кўп учрайди. Аслида эса, космик фазода тош метеоритлар кўпроқ (умумий миқдорнинг 80-90%). Метеоритларнинг кимёвий таркиби яхши ўрганилган. Масалан, темир метеоритлар, ўртача, 91% темир, 8,5% никел ва 0,6% кобалтдан, тош метеоритлар эса - 36% кислород, 26% темир, 18% кремний ва 14% магнийдан иборат. Метеоритлар тузилиши жиҳатдан хондрит ва дифференциялашган метеоритларга бўлинади. Дифференциялашган метеоритлар катта жисмлар, масалан, астероидлар ичида пайдо бўлган, хондритлар эса, протосайёра туманликлари таркибига кириш эхтимоли бўлган майда зарраларнинг бирикишидан вужудга келган. Хондрит атамаси «хондра», яъни силикат шарчалар маъносини англатиб, исми жисмига мос, зеро хондритларни ташкил этувчи ўлчами, тахминан, 1 миллиметр атрофидаги силикат шарчалар қандайдир газ мухитининг (протосайёра туманлигининг) конденсацияланишидан вужудга келган.

Метеоритлар қандай ҳосил бўлган, деган савол туғилиши, табиий. Қуёш системасининг пайдо бўлиши тўғрисидаги ҳозирги замон тасаввурларига асосан, у улкан бир протосайёра туманлик - булутининг эволюция жараёнида вужудга келган. Бу туманлик марказида Протокуёш жойлашган. Аста-секин, эволюция жараёнида протосайёра туманлигининг чанг моддалари қандайдир ўртача зичликка конденсациялашган. Конденсация жараёни кечаверган, натижада хондритлар пайдо бўлган. Модда зичлиги ошган, зарралар янада тезроқ бир-бири билан тўқнашган ва янада йирикроқ зарралар пайдо бўлган. Майда жисмлар ҳисобига катта жисмларнинг сони ортган. Астероидга ўхшаш катта жисмлар пайдо бўлган. Сайёраларнинг бундай куртакларига планетоземалия дейилади. Оқибатда янада каттароқ бўлган жисмлар - сайёралар пайдо бўлган. Планетоземалиялар тез - тез тўқнашиб туради, бунда улар нафақат бирлашади, балки парчаланиб, дифференциал метеоритлар ҳосил бўлади.

Метеор жисмлар родиоактивлигини ўрганиш уларнинг ёши 4,6 миллиард йил эканлигини кўрсатади ва улар, ҳақиқатан ҳам, Қуёш системаси пайдо бўлган бирламчи материал наъмунасини ўзида сақлаб келмоқда. Метеоритлар ҳеч қачон иссиқлик таъсирига (Ер атмосферасига кириш пайтидаги қисқа муддатли қизишни ҳисобга олмаганда) учрамагани учун ҳам улар дастлабки ҳолича сақланиб қолган. Шу сабабли уларни ўрганиш катта аҳамиятга эга.


КУНЛАРДАН БИР КУН
. . . ораста кийинишни хуш кўрмайдиган Альберт Эйнштейн Нью-Йорк кўчасида кета туриб тасодифан бир танишини учратиб қолди.

- Эйнштейн жаноблари, - деди у салом-аликдан сўнг, - сиз, албатта, янги пальто сотиб олишингиз керак. Эгнингиздаги пальто жуда эскириб кетибди-ю.

- Нега энди? Ахир мени Нью-Йоркда ҳеч ким танимайди-ку, - деди ёқинқирамай Эйнштейн.

Орада аллақанча йил ўтгач, Эйнштейн яна ўша танишини учратиб қолади. Буюк физикнинг эгнида ҳали ҳам ўша пальто эди.

Шилқим таниши унга янги пальто олишини бу гал ҳам таъкидлади.

- Нега энди? - жавоб қилди олим. - Ахир бу ерда мени ҳамма танийди-ку.

. . . француз физиги Андре Ампер уйидан чиқа туриб, эшигига унинг хонадонига келувчиларга қарата қуйидаги огохлантирувчи сўзларни бўр билан ёзиб қўйди: «Жаноб Ампер уйда йўқ кечқурун келинг». Бир соатдан кейин уйига қайтган олим, эшикдаги ёзувни ўқиб, ўзини ташрифчи ҳисоб қилиб, кечқурун кела қоламан деб қайтиб кетибди.

. . . Петербург кўчаларидан бирида кетаётган маҳалда машҳур математик Михаил Остроградскийнинг хаёлига бир ғаройиб математик ғоя келади-ю ҳисоблашларни ёзишга мўлжалланган қора доска деб ўйлаб, ўша «доскага» дарҳол формулаларни қалаштираверади. Кутилмаганда, «доска» ундан узоқлаша бошлади. Маълум бўлишича, у доска эмас, балки карета (тўрт ғилдиракли соябон арава) экан. Бундан хайрон қолган математик каретани қувиб борар экан, извошчига овози борича бақирарди: «Тўхта! қаёққа шошяпсан? Мен ҳозир!»

. . . янги университет очилиши маросимига бағишланган тантанали зиёфатда машҳур немис табииётшуноси Эрнест Геккел бир рўхоний билан ёнма-ён ўтириб қолди. Рухоний овқатдан кейин портсигаридан сигар олгани ҳамоно Геккел унга чиройи илтифот билан гугурт чақиб узатди. Бироқ ёниб турган гугуртни рухоний қўлига олиши билан ўчиб қолди.


  • Қаранг, - деди руҳоний истехзоли кулиб, - илм ёғдуси учди.

Геккел тасдиқлаш охангида бош силкиб деди:

  • Ҳайрон қоларли ери йўқ. Черков қўлида бу биринчи марта бўлаётгани йўқ.

. . . немис тарихчиси Теодор Моммзен нихоятда мутассиб одам эди. У уйига электр ўтказилишига рухсат бермасди.

Кунлардан бир куни уйига кирганида электр лампочкалари ёниб турганини кўрди. Хотини уйга электр ўтказдирган эди. Бундан Теодор қаттиқ норози бўлди. У электр лампасини ҳеч қачон ёқмослигини айтди. «Яхши, - деди хотини, - бироқ сен ўз чироғингни ёқиш учун доим гугурт излайсан. Энди эса электр лампани ёқасан-у, даров гугуртни топасан».



  • Тўғри, - деди жиддий охангда Теодор, - электр баъзи - баъзида фойда бериши ҳам мумкинлигини энди тушундим.

... Альберт Эйнштейн Чарли Чаплин ўйнаган фильмларни жуда севарди ва уни нихоятда хуш кўрарди. Кунлардан бир куни Чарли Чаплинга йўллаган хатида: «Сизнинг фильмларингизни жаҳондаги ҳамма одамлар тушунади ва сиз буюк киши бўласиз», деб ёзган эди.

Бу мактубга Чарли Чаплин шундай жавоб қайтарди: - «Мен сизга кўпроқ қойил қоламан. Сизнинг нисбийлик назариянгизни жаҳонда ҳеч ким тушунмайди, бироқ сиз бари бир буюк киши бўлдингиз».

... Эдисоннинг таниш-билишлари унинг ховлисидаги боғ эшиги нега қийин очилишидан анча вақт хайрон бўлиб юришди. Кунлардан бир қуни таниши бу хақда зорланиб деди:

- Шундай буюк иқтидор соҳиби бўлсангизу осонроқ очиладиган эшик ўрнатмаганингизга хайронман.

- Менимча, - жавоб қилди Эдисон, эшик рисоладагидех. У уйдаги водопровод насоси билан бириктирилган. Кираётган ҳар бир одам эшикни очиш асносида бакка йигирма литр сув чиқариб беради.
ЙЎҚОТИЛГАН КУН
Ҳозирги даврда дунёнинг кўплаб мамлакатларида қўлланилаётган календар — қадимги Рим тақвимига асосланган. Эрамиздан аввалги VIII аср ўрталаридан бошлаб Рим Республикасида 10 та ойдан иборат календар ишлатила бошлаган. Календар йили бошланадиган биринчи ой — уруш худоси Марс шарафига Мартиус (Martius) деб аталган. Иккинчи ой номи — Апрелис (Aprilis) "аперио" сўзидан келиб чиқиб, "уйғонмоқ", "очилмоқ" деган маънони англатади. Бу ой дарахтлар куртак чиқарадиган даврга тўғри келади. Учинчи ой эса, Меркурийнинг онаси, ўсимликларнинг гуллаш рамзи — Мая худоси номи (Martiuz) билан аталган. Юлитернинг рафиқаси — Юнона номи (Junes) тўртинчи ойга берилган. Бешинчи ойдан бошлаб ойлар номи уларнинг тартиб рақами билан юритилган. Улардан "Квинтилис" ва "Секстилис" ойлари "бешинчи" ва "олтинчи" ойлар маъносини англатади Бироқ "Квинтилис" ойи кейинчалик Рим императори Юлий Цезар шарафига июн (Juiyis), “Сек­стилис” ойи Римда Юлий Цезардан кейин ҳукмронлик қилган император Август шарафига август (Augstis) деб қайта номланган. Ҳозирда номлари сентябр, октябр, ноябр, декабр бўлган ойлар эса мос равишда еттинчи, саккизинчи, тўққизинчи ва унинчи деган маъноларни англата­ди. Бу тақвимда тўртта ой 31 кундан, қолганлар 30 кундан иборат бўлиб, бу календар буйича бир йилда 304 кун бор эди.

Эрамиздан аввалги VII асрга ке­либ календарга яна иккита ой киритилди. Киритилган ўн биринчи ой деҳқончилик ҳомийси — иккита юзли худо Янус шарафига "януариус" (Januaryus) деб атала бошлади. Ўн иккинчи ой лотинча "фебриариус" (Februaryus) сўзидан олиниб, диний маросимлардан сўнгги покланиш маъносида ишлатилган. Шундай сўнг 12 ойдан иборат янги календар вужудга келди ва унда йилнинг узунлиги 355 суткадан иборат эди.

Календар йилининг тропик йилга нисбатан фарқ қилиши вақт ўтгани сари фаслларнинг табиат ҳодисалари билан мос тушмай қолишига олиб келди. Бунинг натижасида римликлар тақвимни фаслларга мослаш учун календарга қўшимча ой — мерцедонийни киритишни ўйлаб топдилар.

Мерцедоний йил охирида — 23 февралдан кейин киритилар ва марцедоний ойи кунларидан кейинги кун яна 24 феврал бўлиб давом этиб кетаверар эди.

Эрамиздан аввалги 46 йили Рим ҳокимияти тепасига Юлий Цезар келди. У календардаги чалкашликни йўқотишга киришди. Мисрга қилган ҳарбий сафарлари пайтида Цезар мисрлик мунажжимларнинг ишлари билан танишган ва у ерда минг йиллар давомида ишлатилиб келинаётган содда, тушунарли ва ҳар томонлама қулай календар саркарда эътиборини тортган эди. Цезар янги ка­лендар лойиҳасини яратишни александриялик астроном Созигенга топширади. Янги календарда йил узунлиги қилиб Қуёшнинг баҳорги тенг кунлик нуқтасидан 2 марта кетма-кет ўтиш учун кетадиган давр — 365 кун 6 соат олинди (бу миқдор ўша пайтда аниқланган тропик йил узунлиги билан мос тушар эди). Суткаларнинг бутун бўлмаган қисмидан "қутулиш учун йиллардан учтаси 365 кунлик — оддий, тўртинчиси 366 кунлик — кабиса йили деб белгилан­ди. Бу календарда йил боши 1 январга кўчирилди, чунки эрамиздан олдинги 153 йилдан бошлаб янги сайланган Рим консуллари ўз фаолиятини айнан шу кундан бошлар эдилар Юлий Цезар календари ҳақиқий тропик йилдан 11 минут 14 секундга узун эди шунинг учун ҳам бу тақвимнинг хатоси 128 йилда бир суткага етарди. Календарнинг ютуғи эса унинг соддалигида эди.
Мелодий эрага қачон асос солинган?

Инсоният тарихида 200 дан ортиқ эралар бўлган. Қадимда турли давлатларда қўлланилган бу эраларнинг бошланиш саналари ҳам ҳар хил эди.

Эрамизнинг 284 йили Римда сарой қўриқчиларининг бошлиғи жохил Диоклетиан хркимиятни ўз қўли­га олиб, императорлик тахтига ўтирди. У ўзи тахтга ўтирган йилдан бошлаб янги эра жорий этди Бу эра тарихга "Диоклетиан эраси" номи билан кирди. Диоклетиандан сўнг эса тахтга император Константин (тахминан эрамизнинг 285-337 йиллари) ўтирди. Бутпараст Деоклетианнинг вориси, ундаи фарқли ўлароқ насронийликни қабул қилди. Бу даврга келиб турли тилларда гаплашувчи, турли қабилалардан иборат Рим империясида ижтимоий низолар кучайиб кегган эди. Ана шу низоларни юмшатиш ва империяга қарши кайфиятларга бардам бериш мақсадида 324 йили император Константин насронийликни давлат дини деб эълон қилди. 325 йили Никей (ҳозирги Туркиянинг Извик шахри)да Константин барча христиан черковлари бошлиқларини йиғиб қурултой ўтказди ва қурултойда христианларнинг “Янги Азд” китоби матни ҳамда Юлий Цезар календари қабул қилинди. Империя худудида ўтказиладиган барча диний байрамларнинг саналари ана шу тақвим бўйича белгилаб чиқилди. Диний байрамлардан бири — Исо пайғамбарнинг тирилишини хотирлаш байрами — пасха эди. Қурултой қарорига кўра, пасха байрамини ўтказиш учун 21 мартдан сўнг Ой тўлиной фазасида кўриниши шарт. Тўлинойдан кейинги якшанба — пасха байрами куни деб белгиланди. 21 март санаси александриялик астрономлар томонидан ўрнатилган бўлиб, ўша пайтда Куёшнинг баҳорги тенг кунлик нуқтасидан ўтиши айнан шу кунга тўғри келар эди. Шундай қилиб, Никей йиғинидан сўнг Рим католик черкови ягона тақвимга — Юлий Цезар календарига ўтди ва диний байрамлар бутун империя бўйича бир пайтда ўтказиладиган бўлди. Пекин йил ҳисоби Диоклетиан эраси ҳисоби бўйича олиб борилар эди.

Ой йили давомийлиги Қуёш йили билан мос тушмагани учун пасха байрамини нишонлаш саналари ҳар йили турли муддатларга тўғри келарди. Келажакда бўладиган пасха байрами кунларини ўз ичига олган жадвал — пасҳалия тузиш билан христиан черковининг махсус монахлари шуғулланишарди. Эрамизнинг 525 йилида (ёки Диоклетиан эрасининг 241 йилида) бу жадвални Диок­летиан эрасининг 248 йилидан бошлаб тузишни римлик монах Дио­нисий бажаради. Бир пайтлар христианларни қувғин қилиб, уларга зулм ўтказган золим Диоклетиан номини насронийларнинг муқаддас байрами пасха билан боғлаш Дионисийга оғир ботади. Шунинг учун у "Исонинг таваллуди" кунидан бошланадиган янги тақвим бўйича пас­ҳалия тузишга қарор қилади. Исо алайҳиссаломнинг Ердаги ҳаёти христианларнинг Инжил китобида баён қилиниб, унда пайғамбар 30 ёшида бутга қоқилганидан сўнг, 25 мартда, якшанба куни қайта тирилгани байрам сифатида нишонлангани баён қилинган. Дионисий шунга асосланиб 21 мартдан кейинги тўлинойдан сўнг бўладиган 25 мартнинт якшанба кунига тўғри келадиган навбатдаги йилни қидириб, у Диоклетиан эрасининг 278 йилига тўғри келишини топди. Маълум бир ой кунининг ҳафтанинг маълум бир кунига (масалан, 25 мартнинг якшанбага) ва маълум Ой фазасига (масалан, тўлинойга) тўғри келиши даври 532 йилга тенглиги ўша пайтда фанга маълум эди. Ҳақиқатдан ҳам, 4x7x19 = 532, бу ерда 4 — кабиса йиллари даври, 7 — ҳафтадаги кунлар сони, 19 эса Ой фазаларининг яна аниқ бир календар санасида такрорланиш даври. Бу ҳисоб-китоблардан Дионисий биринчи христи­ан пасхасининг Диоклетиан эрасидан 254 йил аввал (278 + 254=532) нишонланганлигини топди. Тарихий маълумотларга кўра, Исо алайҳис-салом хочга тортилганида 30 ёшда бўлган, демак Пайғамбар Диоклети­ан эрасидан 284 йил аввал таваллуд топган. Бу эса Диоклетиан эра­сининг 241 йили "Исо таваллуди" (милод) эрасининг 525 йилига тўғри келишини (284+241=525) кўрсатади. Шунинг учун, Дионисий кейинги йилларни 526, 527 ва х. к. деб юритиш лозимлигини кўрсатди. Шундай қилиб, инсоният тарихида янги эра майдонга келди. Европа мамлакатлари бирин-кетин ана шу эра ҳисобига ўта бошладилар.

Россияда бу эрага 1700 йилнинг 1 январидан бошлаб, Пётр I фармонига биноан ўтилди. Бунгача Россияда солномалар юритиш княз Вла­димир Святославовичнинг бутпарастликдан воз кечиб, насронийликни қабул қилган йили (988 йил) киритилган ва бошланиши эрамиздан аввалги 5508 йилга тўғри келадиган Византия “Оламнинг яратилиши” кунидан олиб борилар эди. Пётр I фармонига биноан "Оламнинг яратилиши” дан бошлаб ҳисобланган 7208 йил “Исо таваллуди”дан бошланадиган (милодий) 1700 йил деб белгиланди. Ўша пайтда Россияда янги йил 1 сентябрдан бошланарди, фармонга асосан, йил боши ҳам 1 январга кўчирилди. Бу тадбир натижасида Россияда илк қабул қилинган биринчи милодий йил, яъни 1699 йилнинг узунлиги 365 кун ўрнига 487 кун бўлди.

Юлий Цезар календаридан хатолик йиғилиб бориб 128 йилда 1 кунгa етиши туфайли, эрамизнинг XVI асрига келиб бу календарда йил боши 10 кунга сурилиб кетди, яъни қуёшнинг бахорги тенг кунлик нуқта­сидан ўтиши 11 мартга тўғри келиб қолди. Календардаги бу хатоликни тузатиш учун Рим папаси Григорий XIII махсус ислоҳотни амалга оширди. Бу ислоҳотга кўра:

1. 1582 йил 4 октябридан кейинги кун бешинчи эмас, 15 октябр деб ҳисобланди;

2. Келажакда ҳар 400 йилда ка­биса йилларидан 3 тасини оддий йил деб ҳисоблаш ва уларни юзликлари 4 га қолдиқ билан бўлинадиган (1700. 1800, 1990, 2100 ва х.к.) йилларда киритиш қоидаси қабул қилинди.

Энди бу календарнинг хатоси йиғилиб 1 суткага етиши учун 3300 йил керак бўлади. Ўша йилдан бошлаб Италия, Испания, Португалия, Белгия, Франция ва Данияда бу кален­дар қабул қилинди. Григорий календарининг турли давлатларда жорий этилиши узоқ вақт давом этди ва XX асрга келиб уч давлат: Япония (1911), Хитой (1916), Болгария ва Россия (1918). Югославия ва Греция (1924), Эрон (1925) ва Вьетнам (1967) нинг Григорий календарига ўтиши билан якунланди.

Ўрта асрнинг буюк энциклопедист олими ўз замонасининг ҳамма фанларни жумладан, астраномия, физика, математика, ва бошқа фанларни чуқур билган Умар Хайём беш йил Исфахон расадхонасида ишлаб шу расадхонага раҳбарлик қилди, у 1079 йили Солжух султони топшириғига биноан янги календар Эрон Қуёши тақваимини ислоҳ қилиб, янги тақвимни таклиф қилди. Улар Хайём тақвимидан 500 йил кейин Европа Григорий тақвими юзага келган.

Умар Хайём яратган тақвими ҳаётга жорий қилинмай қолиб кетди. Григорий тақвимининг хатоси йиғилиб бир суткага етиш учун 2200 йил керак бўлса, Умар Хайём тақвимида бу хато 4500 ўткандан сўнггина юзага келади. Биз ишлаётган Григориан тақвимининг хатоси бир кунга етиш учун 3300 йил (Умар Хайём тақвимидан 1200 йил кам вақт) керак бўлади. Умар Хайём тақвими Григорий тақвимига нисбатан аниқроқ эди.

1918 йили Россияда, хусусан унга мустамлака бўлган ўлкаларда, Ҳалқ комиссарлари кенгашининг декретига кўра 1918 йилнинг 1 февра­ли 14 феврал деб ҳисобланди, чунки бу пайтга келиб, Юлий календари билан Григорий календари ўртасидаги фарқ 13 суткага етган эди. Шун­дай қилиб, собиқ Россия империяси ҳудудида 1918 йил 352 кундан иборат бўлди ва бу санадан бошлаб Россиянинг яқин ўтмишидаги тари­хида ва эски сана ҳисоби тушунчалари пайдо бўлди.

Григорий календарининг аниқлиги етарли даражада юқоридир, лекин унинг қатор камчиликлари ҳам эътироф этилган. Масалан, тақвимдаги ойларнинг узунликлари ҳар хил (28, 29, 30 ва 31 кун); турли хил узунликдаги ойларнинг келиши тартибсиз; йил боши ҳеч қандай табиат ҳодисаси билан боғланмаган; йил фаслларида кунлар сони 90 дан 92 гача; биринчи ярим йиллик иккинчисидан оддий йилда 3 кунга, кабиса йилида 4 кунга қисқа; ҳафта кунлари доимий бир ой кунлари билан мос тушмаган; турли ойларда иш кунла­ри сони турлича; турли йилларда иш кунлари сони турлича; баъзан байрамлар муносабати билан иш кунлари бошқа кунларга кўчирилади. Бундан ташқари, ҳар йили жуда катта ҳажмдаги календарларни нашрдан чиқариш керак бўлади ва х,.к.

Ана шу сабаблардан келиб чиқиб, Григорий календарини ўзгартириш масаласи ҳам кун тартибига қўйилган. Бу масала биринчи марта 18 аср охирида, Француз Революцияси даврида кўтарилган эди. Ана ўшандан бери жуда кўп марталаб жаҳоннинг турли мамлакатлари томонидан бу масала кун тартибига қўйилиб келинмоқда. Мақсад — бу­тун дунё ҳалқлари талабларига жавоб берадиган янги, ўзгармас кален­дар яратиш. Ҳозиргача бундай ка­лендарь лойиҳаларидан бир неча юзтаси турли йилларда БМТда кўриб чиқилган.

Тўғри, бу янги календар лойиҳаларида юқорида санаб ўтилган камчиликлар бартараф этилган, бироқ сайёрамизда яшаётган 6 миллиард аҳолининг турли динларга эътиқод қилишини ва бу динларнинг барчасида ҳафтадаги ҳар бир куннинг ўз ўрни, ўз тарихи борлигини эътиборга олсак, таклиф қилинаётган бу тақвимларни қабул қилиш ўта мушкул масала эканлиги аён бўлади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет