«Полвон» китоблар: Ҳажм жиҳатдан энг катта китоб Венадаги «Анатомик атлас»дир. Унинг баландлиги 190, эни 90 сантиметр. Энг оғир китоб «Итаканинг тарихимдир. (Итака - Ионик денгизидаги орол.) Унинг оғирлиги 50 килограмм. Кўп томлик бу китоб Хитой луғати ҳисобланади. У ҳар бири 170 сахифани ташкил қилувчи 5020 томдан иборат. Луғат 1600 йили чоп этилган.
Ўткир гул:Дунёдаги энг хиди ўткир гул америка кактусидир. Унинг хиди бир километр узоқликдан ҳам димоққа уриларкан.
Митти рекордчи: Баландликка сакраш бўйича жаҳон рекорди Жанубий Америкада яшовчи кичкинагина антилопага тегишли. Унинг оғирлиги 10 килограмм, бўйи тахминан бир метр бўлишига қарамай, 7 метрли қоялардан бемалол сакраб ўтаверади.
Туяни ортда қолдириб: Ҳаммага маълум, туя сувсиз бир ой яшаши мумкин. Пекин Жануби-ғарбий Америка сахроларида яшайдиган олмахонлар чидамлиликда туяни анча орқада қолдириб кетишар экан. Улар сувсиз юз кун яшашлари мумкин!
Жонли барометр: Жанубий Америка ўрмонларининг қушлар дунёси нихоятда ранг-баранг. Масалан, у ерда яшайдиган чачалака деган қушнинг ҳаракатига қараб маҳаллий аҳоли об-хаво қандай бўлишини олдиндан бемалол айтиб бера олади. Айтайлик, чачалака қаттиқ қичқира бошладими, демак, яқин орада ёғингарчилик бўлиши аниқ.
Газета – рўмолча: Бундан бир неча аср муқаддам Испаниянинг Мадрид шаҳрида антиқа газета нашр этилган. Бу газетанинг тексти сурп даструмолга босилган. Бўёқ ўрнида ювса тез кетадиган сиёхдан фойдаланилган. «Газета»нинг энг афзал томони шунда бўлганки, ўқувчилар газетани ўқиб бўлишгач, уни ювиб ташлаб дастрўмол ўрнида ишлатаверишган.
Посилкада.. илон: Гаага почтаси хизматчилари қўрққанларидан қотиб қолишди... Почта посилкалари ва бандеролларини тартибга солатуриб, узунлиги ярим метрдан ошиқ бўлган иккита илонни кўриб қолишди. Маьлум бўлишича бу илонлар посилкалардан бирини очиб чиқишган экан.
Илонларни олиши лозим бўлган Амстердам ҳайвонот боғи мутахассислари илонлар ўта заҳарли эканини таькидлашди. Кишилар ҳаёти учун жуда хавфли бўлган заҳарли илонларни посилка қилган ташкилотга нисбатан жазо чораси қўлланилган булса керак, деб ўларсиз. Аксинча, Голландия қонунчилиги илон ва бошқа судралиб юрувчи ҳайвонларни почта орқали юборишга рухсат бераверади.
Қушлар ҳужуми: Америка учувчиси С.Хени учун унинг биринчи учиши ҳаётида охиргиси бўлиши мумкин эди. Унинг самолёти Пенсакола шахри устида учиб бораркан 800 метр баландликда қушлар тўдаси ҳужумига дуч келди. Қушлардан бири кабина олдидаги ойнани синдириб, аввал учувчининг башарасига, кейин елкасига қаттиқ урилди. Натижада Хени хушидан кетди. Самолёт бошқарувчисиз қолганини кўрган иккинчи учувчи жон талвасасида ўзини самолётдан ташлади. Лекин бир оздан сўнг қушига келган Хени бир амаллаб машинани кўндирди. У самолётдан тўғри госпиталга келтириблди. Чунки башараси дабдала бўлиб кетган эди, бунинг устига елкаси синган эди.
Fopлap ҳақида: Дунёдаги энг узун ғор Америкада жойлашган. Бу ердаги Мамонтов ғорининг узунлиги 252,5 километрга тенг. Швейцариядаги Хеллах ғори узунлиги 120,5 километр, Украинадаги Оптимист ғори эса - 109,3 километрдир.
Уралдаги Кунгур горида сатхи 1300 квадрат метр келадиган кўл бор.
Франциядаги Пьер-Сен-Мартен ғори дунёдаги энг чуқур ғордир. Унинг чуқурлиги 1171 метр. Мамлакатимиздаги энг чуқур ғор Ургут территориясида жойлашган. Қирқтоғ платосидаги Килей ғорининг чуқурлиги 1082 метр.
Дунёдаги энг катта ғор Болгариядаги Родоп ғори бўлиб, унинг ҳажми 237,6 миллион куб метрдир!
Югославиянинг Постойна Яма ғоридаги энг йирик заллардан бири Конгресс зали деб аталади. Унинг майдони 3 минг квадрат метр бўлиб, унга 10 минг киши сиғади. Бу торга экскурсиячилар учун узунлиги 2 километр келадиган темир йўл қурилган.
Саёхатчи кўл: Югославиянинг Словения, вилоятида тоғ оралиғига жойлашган бир кўл бор. Унинг туби ва ён атрофида жуда кўп тешикчалар бор. Кўл суви бу тешиклар орқали ёз ва қиш фаслида қаёққадир ғойиб бўлиб, бахор ва кузда балиқларга тўлган ҳолда яна қайтиб келади. Баъзан у йилига уч-тўрт мартагача «саёҳат килиб» келади.
Асфальт кўли: Тринидад оролида асфальт... кўли бор. Унинг майдони 40 гектар, чуқурлиги 80 метрга тенг. Оролда шундай кўл борлиги XVI асрдаёқ маълум бўлган эди. Оролга жойлашиб олган қароқчилар навбатдаги «сафар»га тайёрланар эканлар, ўз кемалари тубини табиий асфальт билан бўяб олишарди.
Ҳозир мазкур кўлдан ҳар йили минглаб тонна қурилиш материали олиняпти. Лекин у саёзланаётгани йўқ. Кўл сатҳи мунтазам тўлиб туради.
Аҳиллик буюк куч: Индонезиянинг Сумбава ороли аҳолиси билан маймунлар ўртасида ҳақиқий жанг бўлиб ўтди. Бунга оролдаги ягона ичимлик сув манбаи сабаб бўлди. Аввалига маймунлар унча катта бўлмаган тўдалар билан сувга яқинлаша бошладилар. Лекин ҳар гал одамлар уларни қувиб юборишаверди. Шунда бир неча юз маймун бирлашиб, қийқириқлар билан ҳужумга ўтишди. Қаршилик кўрсатиш бефойдалигини сезган аҳоли аҳил маймунларга ён беришга мажбур бўлди.
Ручка – coaт – календарь: Ленинграддаги «Союз» бирлашмаси янги йилдан бошлаб учи зўлдирли ручка ичига соат жойлаштириб, ишлаб чиқара бошлади.
Бумага ручка эгаси хат ёзатуриб қайси ой, кун ва вақтнинг неча бўлганини соати, минути ҳамда секундига қадар билиб туради. 1984 йили 100 минг дона «ёзадиган соат» ишлаб чиқарилади.
Нима кўп? Ер юзида неча хил ҳайвон бор! Мутахассис-олимларнинг ҳисоб-китобича уларнинг тури 4500 тага етар экан.
Паррандаларнинг хили бундан ҳам кўп. Ер юзида 8600 турли-туман қуш мавжуд.
Энг кўп тарқалган жонзотлар ичида қўнғизларга етадигани йўқ. Уларнинг тури 250-300 мингтадан зиёддир.
Бугун бор, эртага...: Дунёда сиёҳларнинг тури нихоятда кўп - кўк, қора, қизил, яшил... Улар узоқ вақтгача сахифалар бетидан ўчмай тураверади.
Япон кимёгарлари сиёхнинг янги - антиқа турини ўйлаб топдилар. Бу сиёхнинг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, у 24 соатдан сўнг қоғоз бетидан буткул учиб кетади. Натижада бир марта ёзилиб, сўнг кераги бўлмайдиган қоғозларни қайта-қайта ишлатиш имконияти туғилади.
Жажжи отлар: Энг жажжи отлар пони деб аталади. Буэнос-Айрес яқинидаги бир фермада шундай жажжи пони отлари етиштириладики, уларнинг бўйи атиги 40 сантиметр, оғирлиги 7 - 8 килограмм келади, ҳолос.
«Кутилмаган мехмон»: Житомир областидаги Коростель шахри мактабларидан бирининг ўқувчиси Владимир Волковский тунда ажойиб воқеанинг гувоҳи бўлди. Даладан уйига қайтаётган Володя асфальт йўлга ёруғ бир нарсанинг тушганини кўрди. Югуриб ўша жойга борди. Тошга ўхшаш бу нарса ҳали иссиқ эди. Уни авайлаб олди-ю, уйига кетди.
Космосдан тушган оғирлиги 1.200 граммли метеорит киевлик олимларга топширилди.
Эхтиёткорлик: Саудия Арабистонида машиналар қатнови жуда сийрак бўлганидан ҳайдовчилик гувохномасини оладиган кишиларга қуйиладиган талаблар ҳам жуда оддий. Хайдовчи тўғри кўчадан юз ярд юриб, жойига орқа тезликда қайтиб келса, имтихон топширган ҳисобланади. Бироқ у хайдовчилик гувохномасини олаётган пайтида маҳаллий касалхонага ярим литр қон топширгани ҳақида жужжат кўрсатиши шарт. Бунинг боиси бор. Мабодо хайдовчи тажрибасизлик қилиб аварияга учраса, топширган қони ўзига асқотиши мумкин.
Бургутлар ҳужуми: Норвегиянинг Норвик шаҳрида жойлашган болалар боғчаси яқинда бургутлар ҳужумига учради.
Болалар эрталабки нонуштадан сўнг сайрга чиқишлари билан хавода бир нечта бургут пайдо бўлди. Тўсатдан бургутлардан бири қанотларини ёзиб тўрт ёшли Берит Педерсонга ташланди. Агар бола қўрқувдан ўзини ерга ташламаганда бургут панжасига тушиши ҳеч гап эмасди. Ёрдамга етиб келган тарбиячи йиртқичларни хайдашга киришди. Шов-шувдан хабар топган тарбиячилар ёрдамга етиб келишгач, бургутлар учиб кетишди.
Бу воқеадан кейин ҳам йиртқичлар галаси болалар боғчасига яна бир неча марта, болалар сайрга чиқадиган пайтда учиб келишди. Лекин ҳар гал қуруқ қайтиб кетишди.
Ёнғинга қарши: Америкада ҳар йили ўн минг мартага яқин ёнғин бўлиб туради. Бу ёнғинларнинг кўп қисми гугурт туфайли содир бўлишини ҳисоблаб чиққан ўт ўчирувчилар олимларга мурожаат қилишди. Олимлар томонидан ўйлаб чиқилган гугуртлар кўринишидан аввалгиларидан фарқ қилмайди. Лекин гугурт чўпига маълум муддатдан кейин алангани ўчирадиган химиявий модда шимдирилди. Натижада гугурт энди 30 секунд эмас балки 15 секунд ёниб туради. Бу муддат папиросни тутатиб олиш учун кифоя. Олимларнинг ҳисоблашларича бу чора ёнғинлар сонини тўрт баравар камайтириши керак.
Улкан эчкиэмар: Калтакесаклар ичида энг улкани Комодо оролида яшайдиган эчкиэмардир. Унинг узунлиги 3,7 метрга, оғирлиги эса 100 килограмма етади. Бу калтакесакнинг мавжудлиги 1912 йилда маълум бўлган эди. Комодо эчкиэмари судралиб юрувчиларнинг вахший турига кириб, кемирувчилар ва ҳатто чўчқаларга ҳужум қилади. Ҳозир у қонун билан химоя қилинади: Комодода улкан калтакесакларни овқатдан махрум қилмаслик учун кийик ва чўчқаларни овлаш тақиқланган.
Кони фонда дарахт: Тропик иқлимга мослашган леукен дарахти олимларни ўзига махлиё қилиб қолди. Гап шундаки, бу дарахт олти йилда 20 метр ўсади. Ундан коғоз, қурилиш материали ҳамда ёқилғи сифатида фойдаланиш мумкин. Барглари табиий хашакдан қолишмайди. Мевасини эса хомлигича ёки қовуриб ейиш мумкин. Бир сўз билан айтганда, нақ хазинанинг ўзи.
Қўлга ўргатилган балиқлар: Балиқларни ҳам қўлга ўргатиш мумкин. Япония аквариумчилари худди шундай қарорга келишди. Ўргатувчиларнинг фикрича, айниқса, форель балиқлари билан шуғулланиб яхши натижаларга эришса бўлади. Олти ёшли фореллар, масалан, ҳалқадан сакраб ўтишлари, тўп ўйнашлари, ҳатто ракс тушишлари мумкин.
Оз бўлмаса...: Бир кинооператор Африкада бегемотлар ҳаёти ҳақида хикоя қилувчи фильмни суратга олаётган эди. У ҳайвонларни яқин масофадан туриб суратга олиш мақсадида бегемотнинг пластик макети ичига кириб иш бошлади. Шу пайт бир неча овчи етиб келди. Улар ҳеч нарсани сезишмай милтиқларини сувдаги ҳайвонга тўғрилашди. Буни кўриб турган кинооператор шошиб қолди ва ўзини дарҳол сувга отди. Бир амаллаб сувдан чиқариб олишганда бечора кинооператор «Оз бўлмаса, оз бўлмаса...» деди-ю хушидан кетди.
Ҳакиқатан ҳам, оз бўлмаса, бегемотлар ҳаёти ҳақида хикоя қилувчи кинолента йўққа чиққан, кинооператор эса хаётдан кўз юмган бўларди.
«Ўринли» баҳона: Ғарбий Африка қўриқхоналаридан бирининг ишга кечиқиб келган хизматчиси тушунтириш хатида бундай деб ёзди:
«Жаноб қўриқхона директори. Мен ишга велосипедимда жўнаб кетдим. Ярим йўлга келганимда олдимдан она-бола фил чиқиб қолди. Ёлғизоёқ йўлдан келаётиб каркидонга дуч келдим. Велосипедни ташладиму дарахтга чиқиб олдим. Каркидон уч соат деганда ўрнидан туриб кетса бўладими. Лекин қувончим узоққа чўзилмади. Унинг ўрнини бешта шер эгаллади. Шу тариқа ишдан кеч қолдим».
Қоидани буза кўрманг: Африканинг Найроби шаҳридаги истирохат боғида тимсохлар сузиб юрадиган хавза мавжуд. Хавзанинг симтўрларига бир неча тилда шундай эълон ёпиштирилган: «Хавзага бирон бир нарса ташлаш қатъиян ман қилинади. Акс ҳолда қоидани бузганлар ташлаган нарсаларини боғнинг хизматчиларисиз ўзлари олиб чиқишлари керак».
Мўъжизали балиқ: Протоптер балиғи Ғарбий Суданнинг кўл ва дарёларида яшайди. Бу ерларда жазирама ёзда сув манбалари қуриб қолади. Балиқлар эса ботқоққа ўралиб, ўзларидан модда чиқара бошлайдилар. Модда қотгач, пилла ҳосил бўлади. Ундаги кичик тешик балиққа нафас олишга ёрдам беради. Олимлар протоптер пилла ичида тўрт йил яшаганини аниқладилар.
Ёмғир ёғиб сув манбалари тўлгач, пилла ўсиб ёрилади ва балиқлар яна сувга шўнғийди.
Ибтидоий усул билан: Аҳолини рўйхатга олиш дастлаб Мисрда, кейинчалик Хитой, Эрон, Рим, Грецияда ўтказилган. Рўйхатга олиш асосан, мамлакатда хизматга яроқли, ёш, соғлом эркаклар сонини аниқлашдан иборат бўлиб, жуда содда усулда ўтказилган. Ҳатто, рўйхатга олувчилар ҳам саводсиз бўлганлигидан уларга иккита қоп кўтариб юришга рухсат берилган. Қоплардан бирига оқ тошчалар, иккинчисига қора тошчалар солинган. Оқ тошчалар - аёллар, қора тошчалар эркаклар сонини билдирган.
Геологлар ови: Австралиянинг шимолии шарқий томонидаги денгизда геологлар пармалаш ишларини олиб боришарди. Геологларнинг нефть қидиришлари атроф мухитни мухофаза қилувчиларга ёқмади. Улар ҳукуматга арз қилишди. Вазият ойдинлашгунча пармалаш ишларини тўхтатиб туришга мажбур бўлган ишчилар балиқ овлашга тушиб кетдилар.
Денгиз тозалигини назорат қилувчи комиссия составида тажрибали зоолог бор эди. У шунчаки қизиқишдан балиқчилар тўрвасига назар ташлади. Ташлади-ю хайратдан анқайиб қолди. Тўрва ичида шу пайтгача фанга мутлақо маьлум бўлмаган 4 хил балиқ питирлаб ётарди.
Тарихи узоқ эмас: Аслида гугурт қачон пайдо бўлганини биласизми? Фосфорли гугурт дастлаб 1834 йилдан бошлаб ишлаб чиқарила бошланди. Немис кимёгари Камерар, венгер Ирин ва инглиз Уоркерлар бир вақтда, бир-бирларидан бехабар ҳолда гугурт ихтиро қилганлар. Бироқ оқ фосфордан тайёрланган бу гугуртлар одам учун хавфли бўлиб, бунинг устига заҳарли ҳам эди.
Немис олими Беттгер фосфор ўрнига туз билан сурма аралашмаси остида алангаланувчи гугурт яратди. Хавфсиз гугурт деб ном олган бу кашфиёт 1855 йилда ишлаб чиқаришга жорий қилинди. У Швецияда ишлаб чиқарилди ва «швед гугурти» деб ном олди.
Улкан дамба: Японияда жаҳонда энг улкан дамба қуришга киришилди. Бу дамба мамлакат шимолидаги Камаиси портини океан тўлқинларидан сақлаш мақсадида қурилмоқда. Дамба ҳар бири тўққиз қаватли уйдек келадиган 69 та бетон плитадан иборат бўлади. Бу бетон плиталар бир-бири билан бирлаштирилгач, узунлиги 1669 метрга, эни эса 25 метрга етади. У сув юзасидан 5 метр юқорига чиқиб туради. Бу улкан иншоот порт учун нихоятда зарур. Чунки кейинги 100 йил ичида у уч марта - 1896, 1933 ва 1969 йилда океан тўлқини натижасида батамом яксон бўлиб кетган.
Ҳамманинг ўз вазифаси бор: Британия музейи штатида олтита мушук пайдо бўлди. Уларнинг ўз формалари бор, улар ҳам барча хизматчилар қатори йилига 50 фунт стерлинг ойлик оладилар. Уларга ҳатто бепул овқат ҳам беришади. Лекин ҳар куни эмас. Чунки, мушуклар қоринларини тўйғазиб олгач, ўзларининг биринчи даражали вазифалари - музей бойликларини сичқонлардан химоя қилиш эканлигини унутиб қўйишлари мумкин. Ҳар ҳолда музей рахбарларининг фикрлари шундай.
Қоғозга зиён: Чекиш фақат одам организмига зарар қилибгина қолмай, балки атроф-муҳитга ҳам таъсир қилади. Ҳатто, қоғоз етишмаётган полиграфия саноати ҳам ундан зарар кўриши аниқланди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра кунига ўртача 20 дона сигарет чекадиган одам бир йилда 116 минг 800 квадрат сантиметр қоғозни ёндириб юбораркан. Шу ҳажмдаги қоғоз билан 300 сахифали китоб чиқариш мумкин.
Улкан ва заҳарли: Атлантика океанининг шимоли-ғарбий қисмида учрайдиган Арктика медузаси шу туркум махлуқлар ичида энг йириги ҳисобланади. Бу медуза танасининг диаметри 2,3 метр, чангалининг узунлиги 36,6 метр, оғирлиги 90,5 килограмма тенг. Шимолий Австралия қирғоқларида «денгиз ариси» деб ном олган башқа бир медуза ҳаёт кечиради. Бу медуза айтарли йирик эмас. Шунга қарамай у йиртқичликда акуладан ҳам хавфли. «Денгиз ариси» ўзидан чиқарадиган заҳар кучи кобранинг заҳарига тенг келади.
Беш қиррали юлдуз тарихи: Беш қиррали қизил юлдуз - Советлар мамлакати Қуролли Кучларининг рамзи биринчи марта 1918 йил баҳорида Москва ҳарбий округи жангчиларининг кийимларида пайдо бўлганди. Юлдузнинг ўртасига плуг ва болғанинг тасвири туширилган эди. Ишчи-Дехқон Қизил Армиясининг бу кўринишдаги эмблемаси 1922 йил бахорига келиб яна ўзгарди: плуг ўрнини ўроқ эгаллади. Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи ташкил топгандан кейин бу беш қиррали юлдуз мамлакат гербига киритилди.
Осмондан тушган картошка: Англиянинг унча катта бўлмаган Норфоск шаҳарчаси аҳолиси эрталаб туриб хайрон қолишди: ҳаммаёқ оппоқ қор. Лекин қор ҳадеганда эрийвермагач, шубҳага тушиб қолишди. Кимдир сабри чидамай қордан татиб кўрди ва ахир бу картошка-ку! - деб қичқириб юборди.
Маълум бўлишича картошка парракларини тайёрлайдиган маҳаллий фабрикада ускуналарнинг носозлиги туфайли паррак қилиб қирқилган 50 тонна картошка кучли босим остида осмонга учиб кетган экан.
Вулқонлар: Италиядаги машҳур Везувий вулқони Европа қитьасидаги яккаю ягона сўнмаган вулқон ҳисобланади. Мана бир неча асрдирки, у ҳаракатда. Тарихчиларнинг гувохлик беришларича у милоднинг 79 йилида ҳаракатга келган. Ўшанда гуллаб турган Помпей, Гернуланум ва Стабия шаҳарлари ана шу вулқоннинг қайноқ оқими қаърида қолган.
Умуман олганда, ҳозир дунёда 691 та сўнмаган вулқон мавжуд. Шундан 58 таси мамлакатимиз территориясидадир.
Митти паровоз: Англияда дунёда энг митти паровоз яратилди. У грек ёнғоғи ичига жой бўлади. Модел автори паровоздаги қозон ўрнига микробатарея ёрдамида ишлайдиган электр моторча ўрнаштирди. Моторча ҳаракатга келгач, паровоз 6,5 миллиметр кенгликдаги пўлат излар бўйлаб ҳаракатланаверади.
Сузувчи база: Польша кемасозлари атом реакторида ишлайдиган янги сузиб юрувчи база лойихаси устида иш олиб бормоқдалар. Бўлажак кеманинг узунлиги 220 метр, кенглиги 40 метр. Сузиб юрувчи базада суткасига 1000 тонна балиқни қайта ишловчи завод бўлади. Шунингдек, тайёр махсулот сақланадиган омборхона, 700 ўринли дам олиш уйи, ошхона, клуб, кинотеатр ҳам шу базада жойлашади.
Транспортнинг яратилиши. Ички ёнув двигителли таранспорт яратиш тажрибасига 1860-1870 йиллар давомида Макленбургда, сўнгра эса Венада муҳҳандис З.Маркус қўл урган эди. Аввалига ютуқлар айтарли даражада бўлмади. Маркуснинг оғир,бесўнақай темир араваси соатига 8 километр тезлик билангина ҳаракатлана олган. Ундан чиқадиган ўта бадбўй газлар туфайли Австрия ҳукумати бундай транспотрни ишлаб чиқаришини таъқиқлаб қўйди.
Айни вақтда Фарангистонда буғ билан ишловчи турлиту3зилишдаги автомобилларни яратиш ишлари давом этмоқда эди. Лекин улар тез ҳаракатланса-да, кенг кўламда ишлаб чиқарилди.
XIX асрнинг 80-йиллари мотоцикл ва бензинли ички ёнув двигателига эса автомобиллар яратиш даври бўлди. 1885 йили немис ихтирочиси бир цилиндрдан иборат бензинли двигатель би лан ишловчи автомобиль яратади. У соатига 15 километр тезликда ҳаракатлана олган.
1885-1886 йиллари Бенцнинг замондоши Готлиб Даймлер чнада сифатли, тез ишловчи двигатель яратиб, аввалига мотоциклга, сўнг тўрт ғилдиракли машинага ўрнатди. Бу том маънода биринчи автомобиль эди. У 1887 йили синовда ўтказилади бошланган. 1893 йили эса Бенц тўрт ҳилдиракли,двигатель қуввати 3,5 от кучига тенг бўлган автомобиль яратди. Унинг бу ихтироси муваффақиятли чиқади ва у айни хилдаги машиналарни ишлаб чиқаришни 1901 йилгача давом этади.
Автомобиль яратитиш ишлари бошқа мамлакатларда ҳам бошланди. Данияда бензин билан ишловчи двигателли биринчи автомобиль 1886 йили юзага келган. Англияда эса 1888 йили (Э.Батлер) Фарангистонда 1889-1890 йили (А.Леенко), АҚШда 1896 йили (Г.Форд) яратилган.
Ички ёнув двигателли автомобиль темир йўлсиз ҳаракатланувчи транспорт воситалари ўртасида етакчи аҳамятга дарҳол эга бўла олмайди. Буғли транспорт ишлаб чиқариш давом этмоқда эдию
Ўша пайтда олим, электротехник В.Чиколов вазни 320 килиграмм, ток билан ҳаракатланувчи фойтун яратиш ғоясини илгари сурди. Бундай фойтун двигатели аккумулятор ёрдамида ишлаб, соатига 25-30 километр тезликда ҳаракатлана олган. Чиколов бу тўғрида: “Бу яқин келажак транспорти, у буғ ёки бензин билан эмас, электр билан ишлайдиган тежамли транспорт туридир”, деган эди. Аммо у бу сафар янглишган эди. Келажак транспорти барибир бензинли автомобиль бўлиб қолди, у буғли транспортдан ҳам афзаллигини кўрсата олди. 1884 йил Фарангистонда ўтказилган катта автопойгада маррага 2 га буғ двигателли автомобиль етиб келган,ҳолос.
Хуллас, 90-йилларда механик транспорт сифатида автомобиль ишлаб чиқариш машина созлик саноатининг ассосий, янги тармоғи бўлиб юзага келди. Фарангистонда автомобилсозлик жуда эрта ривожлана бошланди ( “Де Дион-Бутон”, “Панар ва Левассор”, “Мишлен”, “Рено”, “Пежо Отомобиль” фирмалари) 1894 йил Олмонияда “Копштадт-Даймер” фирмаси юзага келди ва у кейинчалик “Мерседес” деб номланди. 1896 йили Англияда “Даймлер компани” , 199 йили эса Италияда тезда машҳур бўлиб кетган “Фнат” фирмаси ташкил топди.
АҚШ темир йўл компаниялари автомобиль ишлаб чиқариш ривожланмасданоқ янги рақобатчини пайқаган эди. 1917 йилга келиб йўловчилар кўпроқ автотранспортдан фойдалангани учун АҚШ темир йўл тармоғи илк бор кескин қисқартирилди.
Россия XX аср бошида юк машинаси яратилган бўлса ҳам, то инқилобга қадар автомобиль саноати ташкил топмади, эҳтиёж четдан келтирибш ҳисобига қондирилар эди.
“Автомобиль” сўзи (юнонча-“авто”- ўзи ва лотинча “мобил” –ғаракатланувчи” илк бор XIXаср охирида французларда пайдо бўлган
КОСМИК ТЕЗЛИКЛАР
Ракеталарнинг космик фазода, қўйшган мақсадга биноан ҳаракатлана олиши учун уларга берилган бошланғич тезликларга космик тезликлар дейилади.
Кионтда жисмларнинг Ер сиртига параллел йўналган тезлигининг катталигига қараб, ҳаракат траекторияси ҳар хил кўринишга эга бўлади.
Агар жисмнинг бошланғич тезлиги,км/с бўлса ҳаракат траекторияси эллипс ёйидаи иборат бўлади. Агар жисмга етарлича катта, яъни км/с тезлик берилса, жисм Ернинг сунъий йўлдошига айланиб, айлана бўйлаб ҳаракатланаверади.
Жисм Ер сирти яқинида айлана бўйлаб ҳаракатланиши учун зарур бўлган горизонтал тезликка биринчи космик тезлик дейилади.
Жисм Ер атрофида биринчи космик тезлик билан айлана бўйлаб ҳаракатланганлиги учун, унинг марказга интилма тезланиши эркин тушиш тезланиши дан иборатдир.
Шунинг учун Бундан биринчи космик тезлик бу ерда - эркин тушиш тезланиши км – Ернинг радиуси. Биринчи космик тезликни ҳисоблаб топамиз:
Жисмнинг Ернинг тортиш сферасидан чиқиб кетиб, Қуёшнинг сунъий йўлдоши бўлиб ҳаракатлана олиши учун зарур бўлган бошланғич тезликка иккинчи космик тезлик дейилади.
Ҳисоблардан маълумки иккинчи космик тезлик биринчи космик тезликдан марта катта экан. Шундай қилиб:
Демак иккинчи космик тезлик:
Агар жисмнинг бошланғич тезлиги биринчи ва иккинчи космик тезликлар орасида ётса, унинг ҳаракат траекториялари эллипсдан иборат бўлади.
Ниҳоят, жисмнинг Қуёшнинг тортиш сферасини ташлаб чиқиб кетиши ва Галактиканинг сунъий йулдоши бўлиб ҳаракатланиши учун зарур бўлган бошланғич тезлигига учинчи космик тезлик дейилади: учинчи космик тезлик
Шундай қилиб жисм бошланиш тезлиги нинг қийматига қараб қуйидаги ҳоллар келиб чиқади:
-
Бўлганда жисм эллипс ёйи бўлиб ҳаракатланиб, Ерга қайтиб тушади.
-
Бўлганда жисм айлана бўйлаб ҳаракатланиб, Ернинг сунъий йўлдошига айланади.
-
Бўлганда жисм эллипс бўйлаб ҳаракатланиб, Ернинг сунъий йўлдошлигича қолади.
-
Бўлганда жисм парабола бўлиб ҳаракатланиб, Қуёшнинг сунъий йўдоши бўлиб қолади.
-
Бўлганда жисм гипербола бўлиб ҳаракатланиб, олам фазасига учиб кетади ва Галактиканинг сунъий йўлдаши бўлиб олади.
Достарыңызбен бөлісу: |