Қодир Тўраев Муҳайё Зокирова Қизиқарли билимлар оламида


ИХТИРОЛАР ЯРАТИЛГУНГА ҚАДАР



бет27/28
Дата28.06.2016
өлшемі2.68 Mb.
#164169
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28

ИХТИРОЛАР ЯРАТИЛГУНГА ҚАДАР
Авиацияга қадар: Ҳавода сузишни авиациянинг “акаси” дейиш мумкин. Енгил газ тўлдирилган хаво шарлари дирижабллар аэростатлар деб аталан. Дастлаб шарлар илтилган ҳаво билан тўлдирилган. 1783 йили франсуз ихтирочиси Жозеф Монгофье печ мўрисидан кўтарилаётган кўкимтир “устун” га қараб туриб тутинни қоғозга йиғишга уринган. ХIX аср ўрталарида Францияда бошқариладиган, двигателли аэростат – дирижабль учирилган. Орадан ярим асрдан кўпроқ вақт ўтгач, ҳаводан енгил эмас, аксинча – оғирроқ аппарат – самолёт фазога кўтарилган. Шу тариқа авиация вужудга келган.

Бензинга қадар: Суюқ ёнилғилар одатда чироқ ўрнида ишлатилган. Лампа ўсимлик ёғи, нефть, керосин ёрдамида ёқилган. Ўтган асрнинг биринчи ярмида Англияда ҳосил қилинган бензиннинг иси ёқимсиз, бунинг устига портлаб кетиш хавфи бўлганидан ундан лампа ёқишда фойдаланилмаган. У билан асосан кийим-кечакларнинг доғ-дуғи тозаланган ҳолос. Автомобиль ихтиро қилинган эса бензин қанчалик зарур ёнилғи эканлиги маълум бўлади. Уни ишлатиш шу қадар кенгайиб кетганки, бензин тобора тақчинлашаверди. Эндиликда автомобилларни юргизишга турли-туман суюқ ёнилғилардан,масалан, нефть, тошкўмир, ҳатто ўсимликлардан олинадиган суюқликлардан фойдаланилмоқда.

Будильникка қадар: Хўрозлар одатда ярим тунда, сўнг тонг саҳарда қичқиради. Минг йиллар мобайнида улар одамлар учун бўдильник – уйғотувчи вазифасини ўтаган. Соатлар эса жирингламайдиган бўлган. Кейинчалик жиринглайдиган соат ихтиро қилинган. Қизиғи шундаки, дастлабига бундай соатлар кишининг истаганда эмас, ҳар соатда жиринглайверган. Қадимги будильниклардан бири қуйидагича ишлаган: махсус тайёрланган таёқчага металл шарчалар илинган ва таёқча ёқиб қўйилган. Ўт шарга етганда улар мис тоғорачаларга ёки чинни идишга жаранглаб тушган... Ҳозир эса будильниклар жиринглабгина қолмай, белгиланган муддатда булбул бўлиб сайрайди, хўроз бўлиб қичқиради, ҳатто радио ва магнитафонни қўйиб гапиртиради.

Аниқ вақт сигналига қадар: Ҳозир радио ва телевидениядан аниқ вақт ҳақида дарак берувчи сигналларни эшитасиз. Соат неча бўлганини телефон орқали аниқлаш мумкин. Илгаричи? Грецияда, масалан, Афина шахрининг марказий хиёбонида улкан қўёш соатлари бўлган. Чопарлар шу соатларга қарашган-да, шаҳарнинг чекка мазеларига югуриб, арзимаган чақалар эвазига вақтнинг неча бўлганини айтиб юришган... Ўрта асрларда қўнғироғи жаранглайдиган минорали соатлар қуришган. Бундай соатлар ҳозир ҳам учрайди. Келгусида радиосоатлар кўп тарқаса керак. У жажжигина қўл приёмниги бўлиб, қулоғини бурашингиз билан диктор соат неча бўлганини айтаверади.

Грамм ва килограммга қадар: Турли мевалар, ўсимлик уруғи ва дони оғирлик ўлчови ўрнида фойдаланилган. Ҳозир ҳам қимматбаҳо тошлар қирот (1 қирот тахмиман 0,2 граммга тенг) билан ўлчанади. Қирот – асли арабча сўз, у дастлаб “мева пўстлоғи” деган маънони англатган. Килограмм ҳам илгари турлича номланган. Масалан, кичик қадоқ, катта қадоқ ўлчовлари бўлган.

Гугуртга қадар: Олов танқис даврлар ҳам бўлган. Яшин тушиб ёнаётган дарахт, шоҳ-шаббага ибтидоий одам қурқаписа яқинлашган-да, оловдан олиб қочган. Ундан гулҳан ёқишган. Олов ёнидан нари жилмайдиган қўриқчига кечаю кундузи ўт ўчиб қолмослиги мажбурияти юкланган. Кейинроқ одамлар ёғочни дарахт ковагига суқиб туриб тез айлантириш ҳисобига ўт олдиришган. Чунки дарахт ковагига солинган қуруқ мох ишқалнишдан қизиб, ёниб кетган. Дарахт қаттиқ қизиб кетганда у лоп этиб ёнган. Бу- ишқаланишдан ўт ҳосил қилиш дейилади. Ҳозир биз билган ва ишлатадиган гугурт ҳам ишқаланишдан ўт олади. Нам тортмайдиган, ёмғиру шамолда ўчмайдиган гугуртлар ҳам бор. Бензин, газ, элекр ёрдамида ишлайдиган зажигалкаларни ҳамма билади. Ўт олдириш шу қадар осонлашиб кетди. Осонлашишга осонлашди-я, афсуски, унга эҳтиётгарлик билан муносабатда бўлишни ҳамма бирдек эпламаяпти-да...

Китобга қадар: Қадимга Римда дафтар варақларини бир-бирига тикиб китоб ҳосил қилишган. Ундан илгари Месопотамияда лой жадваллари, Мисрда папирус ўрамлари бўлган. Кейинроқ турли мамлакатларда ўрама номаларни ҳайвонларнинг ошланмаган юпқа терисидан – пергаментдан ясашган. Уни ўқиш учун бир қалава қоғоз иккинчи калавага ўраб турилган. 16-17- асрларда рус муассасаларида ҳужжатлар елимланган ва ўрама ҳолида сақланган.

Кўзойнакка қадар: Кўзойнак 13-асрда Италияда ихтиро қилинган. Уни одатда қўлга қўтариб юришган ва камдан кам ҳолларда кўзга тутишган: у кўзойнак моноколь­­- узун бандга ўрнатилган якка шишача эди. Кейинчалик иккита шишали, иккита бандли монокллар ясалган. Ундан кейинроқ моноклларнинг бандлари “йўқолиб”, кўзойнак шляпага бириктирилган; сўнг кўприқчали кўзойнак, чаккага қистириб қўйиладиган қайишли кўзойнак яратилган. Лекин энг қулай кўзойнак қулоққа тақиладиган бўлган... кўзойнакка қадар-чи? Сувли шиша шарчалар бўлган. Юнонлар ва римликлар бўндай шарчалардан ошхоналарда фойдаланишган. Хўрандалар таомни шу парчалар орқали кўриб иштаҳаларини очишган.

Метр ва километрга қадар: Ҳозирги узунлик ўлчовлари ҳам бир вақтлар ихтиро қилинган. Аллазамонларда Японияда тақа ўрнига поҳол тақа қоқилган. Тақа адо бўлганда, сувори манзилига “бир от тақасича” йўл босди деб юритилган. Инглиз узунлик ўлчови ярд қирол Генрих I нинг бурни билан у қўлини чўзганда ўрта бармоғи учигача бўлган масофа тушунилган. Рус деҳқони қўлларини икки ёнига “ана, ҳолос” деб ёйганди “маховая сажень”, яъни “айлана саржин” ўлчами келиб чиққан.

Ош тўзига қадар:Туз бўлмаса ким ҳам дастурхонга яқин келади дейсиз. Лекин ҳаммавақт ҳам шундай бўлган эмас. Масалан, европаликлар ташриф буюрганига қадар америкалик ҳиндулар туз нима эканлигини билишмаган ва унинг ўрнига гармдори истеъмол қилишган. Папауслар денгиз сувида узоқ ивиган дарахт парчасини ёқиб тузли кулдан тотишган. Африканинг айрим жойларида туз олтин билан тенг қадрланган. Хитойда эса пирожний шаклидаги туз пул ўрнида ишлатилган. Собиқ СССРда пушти ва тўқ кизил рангли туз конлари бор. У қадимги тансиқ зиравор сифатида қадрланган.

Почта қутисига қадар: Қадимги голландиялик денгизчилар Қўтлуғ Умид бурунидан айланиб ўтаётган “хат бостириб қўйиладиган тош”ни албатта кўздан кечирганлар. Улар бошқа денгизчилар томонидан тош остида қолдирилган мактубларни олиб ўзларининг ёзганларини қўйиб кетганлар. Денгиз орқали ташиладиган хатлар учун порт меҳмонхоналарида махсус қоплар илиб қўйилган. 18- асрда веналик почтальонлар кўчаларда тартаракни тариллатиб юриб жўнатиш учун алоҳида хат йиғишган.

Радио эшиттиришга қадар: Ўтган асрнинг охирида венгер ихтирочиси Тивадар Пушкаш телефонсимон “гапирувчи газета” яратади. Унинг ёрдамида уйда трубкани қулоққа босиб янгиликлар, концерт, опералар тинглаш мумкин бўлган. Кейинчалик трубка ўрнини наушник эгаллаган. Эшиттириш бошланишидан аввал ундан қаттиқ гудок эшитилган. Венгириядан сўнг бундай телефон тармоғи Англия ва бошқа айрим мамлакатларга тарқади. “Гапирувчи газета”будапештликлар ҳаётига шу қадар сингиб кетган эдики, замонавий радио уни 1947 йилга келибгина турмушдан суриб чиқарди.

Ракетага қадар: Душман қароргоҳини аланга остида қолдириш ниятида камончилар ёниб турган ўқлар отишган. Улар ўқ учига чирмалган пахтага мой суркаб, уни ёқиб юборишган. Хитойда шу мақсадда ёғоч учига порох ўрашган. Вақт ўтгани сайин портловчи порохли ўқлар одатдагидан анча олисга бориб тушаётгани аниқланган. Шунча порохнинг ўзини отиб кўришган ва қарабсизки... ракета вужудга келган. 10-12- асрларда ихтиро қилинган бундай ракеталар дастлаб байрам мушакбозлигига хизмат қилган.

Рақамларга қадар: Одамлар бармоқлари ёрдамида санашган, ўзаро муомалада рақамларни, ҳисоб-китобларни шунинг ёрдамида англатишган. Рақамларни сўз билан ёзишган, сўнг бармоқга ўхшаш шартли белгилар чизиб ифодалашган. Римликлар битта бармоқни битта, иккита бармоқни иккита чўп билан ифодалашган, беш эса – бош бармоқ ёйилиб турган кафт суратига ўхшатиб чизилган. Тез ёзиш учун рим рақамлари ноқулай. Бироқ улар ҳамон бадиий асарлар бобларини белгилашда ва бошқа жойларда учрайди. Кремль кўрантининг улкан миллари ҳам рим рақамлари билан белгиланган вақтни қўрсатади.

Совунга қадар: Илгари балжиқ, лой ёки қум совун вазифасини ўтаган. Чўл саҳро сингари сув тақчил шароитларда ҳозир ҳам қўл ювишда қумдан фойдаланилади. Қадимги юнонлар қум ўрнига мой ишлатишган. Мой қўлнинг кирини тозалашга тозалагину, лекин шундан кейин қўлдаги мой юқини кетказиш ҳам машаққат бўлган. Мой сувда ювилмаган. Уни кетказиш учун қирғичдан ҳам фойдаланилган.

Телескопга қадар: Голландияда узоқ жойларни кузатиш трубаси яратилганидан хабар топган итальян олими Галилео Галилей 1608 йилда шундай асбоб яратиб, у билан осмон жисмларини ўрганишга киришди. Дастлабки линзали телескоп шу тариқа вужудга келди. Галилей унинг ёрдамида Ойдаги тоғларни, Қуёшдаги доғларни кашф қилган. Кейинчалик инглиз олими Исаак Нъютон уйидаги устахонада ёритқичимизни катталаштириб кўрсатадиган асбоб- ботиқ кўзгу яратди. Аввалига телескоп кўзгуси кичкини бўлган. Ҳозир Собиқ СССРда кўзгусининг диаметри 6 метрли телескоп бор. Уни электрон ҳисоблаш машинаси бошқариб туради.

Ҳолодильникка қадар: Озиқ- овқат маҳсулотларини иссиқдан сақлашда қишлоқларда ертўлалар, шаҳар жойларда эса муз билан совутиладиган шкафлар қўл келган. Шкаф устидан ериб тушган муз суви унинг остидаги “яширин” тагликка йиғилган. (Бундай танглик ҳозирги элекр ҳолодильникларда ҳам бор.) Шу баҳона муз бозори чаққонлашиб кетган. Анҳор ва ариқларнинг қишки музлари ертўла ва зах жойларда ёз учун сақлаб қўйилган. Трюмларига палахса-палахса шаффоф музлар ортган кемалар иссиқ ўлкаларга танда қўйган... Дастлабки “муз ясовчи” машиналардан одамлар ажабланишган: улар ўтин, кўмир ёки керосин ёқиб ишлатилган ва

Шарикли авторучкага қадар:1939 йили Венгрияда сиёҳда ёзадиган поршенли авторучкага патент олинган. Унинг пастасини австралияликлар тўлдирганлар – у жуда узоқ вақт қотмай сақланган... “Шарик”нинг ўзи айтарли кўҳна бўлмаса-да, унинг аждодлари бирмунча қадимийдир. Археологлар Тутанҳамон (Мисрда милоддан аввал 1400-1392 йилларда ҳукм сурган фиръавн) мақбарисидан мис ручка топишган. Унинг ичида ингичка қиррадор қўрғошин найча бўлиб, ундан бўёқ моддаси “перо”га келиб тушган. Орадан ўнлаб асрлар ўтгандан сўнг ғоз патидан ясаладиган металл найчалари сиёҳ тўлдириладиган ва ёзиладиган бўлган.

Қайчига кадар:Қадимги аждодларимиз бирор нарсани қирқиш учун фақат пичоқдан фойдаланишган. Бирок пичоқда қўй жунини қирқиш машаққатини тасаввур қилиб кўринг. Шундай қилиб, бундан 3,5 минг йил мақаддам кимдир иккита пичоқ дастасини пружинасимон кўприкча билан бирлаштирган ва биринчи “жун қирқадиган” қайчи ихтиро қилинган. «Икки учли, икки ҳалқали — ўртасида михча» деб айтиладиган топишмоқнинг жавоби бўлмиш қайчи эса эрамизнинг дастлабки минг йиллиги охирларида яратилган, Смоленск яқинида чамаси минг «ёшли» ана шундай қайчи топилган.

Қандга қадар:Қандни баъзан тош асал деб ҳам аташган. Чунки қанд кашф қилингунга қадар табиий асал истеъмол қилинадиган асосий ширинлик ҳисобланган. Суюқ табиий асал ҳануз одамлар суйган ширинлик бўлиб қолмокда. Юнонлар асалли ҳўл мевани худолар таоми деб ҳисоблашган, мисрликлар унинг ёрдамида турли касалликларини даволашган. Қанд ҳам дори-дармон сифатида тановул қилинган. Даставвалига Русияда у дорихоналарда сотилган. Қанднинг ватани Ҳиндистон. У ерда қанд шакарқамишдан, бошқа ўлкаларда заранг шарбатидан, Ўрта Осиё ўлкаларида эса лавлагидан олинган.

Қоғозга қадар:Қоғоз ихтиро қилинмагунча нималарга ёзишмаган денг. Лой, ҳайвон териси, барглар, дарахт пўстлоғи ҳам қоғоз вазифасини бажарган. Масалан, Россияда оқ қайин пўстлоғига ёзишган. Пухта туширилган ёзувлар жуда оғир бўлган. Собиқ иттифоқ даври археологлари милоддан илгариги тўртинчи асрга оид бўлган қадимги юнон номасини топишган. У юмшоқ, юпқа тунукага туширилган эди. Қадимги кух мактублар ўқиб бўлингач, уни эритиб балиқ овлашда, қадоқдош ясашда ва бошқа хўжалик ишларида фойдаланилган.

Қўл соатига қадар:Бу гапни ўқиб ҳайрон бўласиз: ўрта асрларда қумсоатни оёққа тақиб юришган. Олифта пўримлар уни тиззаларига боғлаб кўз-кўз қилишган. Дастлабки механик соатлари отда олиб юришган, унинг тўғри вақт кўрсатишини отбоқар кузатган. Бесўнақай қадоқдош ўрнига кичкина пружина ўрнатиш йўли топилгач, қўл соати пайдо бўлган. Лекин ўша қўл соатига қиссада эмас, бўйинга ёки қоринга боғлаб юришган. Соатсозлар юрак, ошқозон, капалак, гулнусха соатлар ишлаб чиқаришган. Узукка ўрнатиладиган, зирак- соатлар ҳам бўлган. Қулоққа тақилган соатга энг қулай жойга – қўлга тақиш расм бўлиб кетган.

Қошиққа қадар: Қадимги мисрда лойдан ясалган қошиқларда пардоз-андоз Римлик қуллар катта-катта металл қошиқларда овқатни аралаштирганлар, идишларга сузганлар. Овқат эса қулда йилган. Қимматбаҳо тошлар билан безаб қошиқ ясаш кенг пайдо бўлди. Бундай қошиқ фақат бой – бадавлат кишлардан бўлгани табиий. Ёғочдан ясалган қошиқлар арзон бўлган. Унинг кенг тарқалиб кетишининг сабабларидан бир ҳам шунда. Қошиқ ошхонадан то дастурхонга “етиб келгунига” қадар анча вақт утган – XVIII – асрдагина қошиқда лвқатланиш кенг тус олган.

АСОСИЙ МАТЕМАТИК БЕЛГИЛАРНИНГ РАСМ БЎЛГАН ВАҚТЛАРИ ВА МУАЛЛИФЛАРИ





Белги

Номи

Вақти

Муаллифи

ИНДИВИДУАЛ ОБЪЕКТЛАР БЕЛГИСИ

1



Чексизлик

1665

Ж.Валлис

2



Натурал логарифмларнинг асоси

1736

Л.Эйлер

3



Айлана узунлигининг диаметрга нисбати

1706

У. Жанс

4



(-)нинг квадрат илдизи

1777 (1794)

Л. Эйлер

5

,j,к

Бирлик векторлар, ортлар

1853

У. Гамильтон

ЎЗГАРУВЧИ ОБЪЕКТЛАР БЕЛГИСИ

6

X,Y,Z

Ноъмалулар ва ўзгарувчи миқдорлар

1637

Р. Декарт

7

r

Вектор

1853

О. Коши

ИНДИВИДУАЛ ОБЪЕКТЛАР БЕЛГИСИ

8

+

Қўшиш

1489

Видман

9

-

Айириш

1489

Видман

10

X

Кўпайтириш

1631

Х. Оутред

11

·

Кўпайтириш

1698

Г. Лейбниц

12

:

Бўлиш

1684

Г. Лейбниц

13

а23,…

Даражалар

1637

Р. Декарт

14

аn

Даражалар

1676

И. Ньютон

15

,

Илдизлар

1525

К. Рудольф

А. Жираф


16

Log

Логарифм

1624

1632


И. Кеплер

Б. Кавальери



17

Sin

Синус

1748

Л. Эйлер

18

Cos

Косинус

1748

Л. Эйлер

19

tg

Тангенс

1753

Л. Эйлер

20

Arc sin

Арксинус

1772

Ж. Логранж

21

dx,ddx

d2 x



Дифференқиал

1675 (матбуотда 1684)

Г. Лейбниц

22

ydx

Интиграл

1665 (1686)

Г. Лейбниц

23



Ҳосила

1675

Г. Лейбниц

24




Ҳосила

1770 (1779)

Ж. Логранж

25

∆x

Айирма

1755

Л. Эйлер

26



Хусусий ҳосила

1786

А. Лежандр

27

f(х)dx

Аниқ интиграл

1819-22

Ж. Фурье

28



Йиғинди

1755

Л. Эйлер

29

!

Факториал

1808

К. Крамп

30



Модуль

1841

К. Вейерштарсс

31

Lim

Лимит

1786

С. Люилье

32

Lim

Лимит

1853

У. Гамильтон


33

n=∞

Лимит

20 аср бошларида кўп математиклар аниқлаган.

34

Lim

Лимит

35

N→ ∞

Лимит




ЎЗГАРУВЧАН ОПЕРАҚИЯЛАР БЕЛГИСИ

36

Fx

Функция

1718

И. Бернулли

37

f(x)

Функция

1734

А. Эйлер




ИНДИВИДУАЛ МУНОСАБАТЛАР БЕЛГИСИ

38

=

Тенглик

1557

Р. Рекорд

39

>

Катта

1631

Т. Гарриат

40

<

Кичик

1631

Т. Гарриат

41



Солиштириш

1801

К. Гаус

42

∕ ∕

Параллеллик

1677

У. Оутред

43



Перпендикулярлик

1634

П. Эригон


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет