Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. Меҳнатни муҳофаза қилиш ва ходимлар саломатлигини



Pdf көрінісі
бет78/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   124
Menejment

53-савол. Меҳнатни муҳофаза қилиш ва ходимлар саломатлигини 
таъминлаш 
 
1.Меҳнатни муҳофаза қилиш тушунчаси ва уни таъминлаш 
2.Жисмоний  ва  психологик  саломатлик  ҳақида  ғамхўрлик. 
Стрессни йўқ қилиш 
 
1.Меҳнатни  муҳофаза  қилиш  бу  –  меҳнат  жараёнида 
кишининг 
хавфсизлиги, 
саломатлиги 
ва 
иш 
қобилиятини 
таъминлаши,  шунингдек,  меҳнат  шароитларини  яхшилаш  ва 
соғломлаштириши  лозим  бўлган  нисбатан  мустақил  ходимлар 
бошқаруви  қуйи  тизимидир.  Меҳнатни  муҳофаза  қилиш  даражаси 
мамлакатдаги 
демографик 
вазиятга, 
кўплаб 
ижтимоий 
муаммоларнинг ҳал этилишига таъсир кўрсатади. Республика Меҳнат 
кодексига  мувофиқ,  меҳнатни  муҳофаза  қилишнинг  зарур  даражаси 
мос  келувчи  ҳуқуқий,  ижтимоий-иқтисодий,  даволаш-профилактика, 
реабилитация ва бошқа чора-тадбирлар билан таъминланади. 
Меҳнат  фаолияти  жараёнида  меҳнатни  муҳофаза  қилиш  ва 
ходимлар  саломатлигини  таъминлаш  мақсадида  Ўзбекистон 


79 
 
Республикаси  Конституцияси  ва  Меҳнат  Кодексида  меҳнатни 
муҳофаза  қилиш  соҳасида  тақдим  этиладиган  кенг  ҳуқуқлар  билан 
бир қаторда ходимлар ва раҳбарларга белгиланган мажбуриятлар ҳам 
юклатилади. 
Меҳнат кодексига мувофиқ ходим
 меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилиш
 индивидуал  ва  жамоавий  муҳофаза  воситаларини  тўғри 
қўллаш; 
 ишларни  тўғри  бажариш  ва  ишлаб  чиқаришда  кўнгилсиз 
ҳолатларда 
биринчи 
ёрдам 
кўрсатишнинг 
хавфсиз 
улулларини ўрганиш; 
 меҳнатни  муҳофаза  қилиш  бўйича  инструктаж,  иш  жойида 
стажировкадан  ўтиш,  меҳнатни  муҳофаза  қилиш  бўйича 
билимларини текшириш; 
 кишилар ҳаёти ва саломатлигига таҳдид соладиган ҳар қандай 
вазият ҳақида раҳбариятни дарҳол хабардор қилиш
 мажбурий тиббий кўриклардан ўтишга мажбур. 
Ходимлар  меҳнатини  ташкил  қилиш  жараёнида  иш  берувчи 
қуйидагиларни таъминлаши зарур: 
 бинолар  ва  иншоотлар,  қурилма  ва  асбоб-ускуналарни 
эксплуатация  қилиш,  технологик  жараёнларни  амалга 
ошириш, шунингдек, ишлаб чиқаришда хомашё, материаллар 
ва воситалардан фойдаланишда ходимлар хавфсизлиги
 ходимларни  индивидуал  ва  жамоавий  муҳофаза  қилишнинг 
сертификатланган воситаларини қўллаш; 
 ҳар  бир  иш  ўринида  меҳнатни  муҳофаза  қилиш  талабларига 
жавоб берадиган шароитлар яратиш
 амалдаги қонунчиликка мувофиқ меҳнат қилиш ва дам олиш 
режими; 
 ўз  маблағлари  ҳисобига  сертификатланган  махсус  кийим-
бош,  махсус  оёқ  кийими  ва  ходимларни  индивидуал 
ҳимоялашнинг  бошқа  воситаларини  сотиб  олиш  ва 
ходимларга бериш; 
 ишларни  бажариш  ва  биринчи  ёрдам  кўрсатишнинг  хавфсиз 
усулларига  ўқитиш,  меҳнатни  муҳофаза  қилиш  бўйича 
инструктаж,  иш  ўринида  стажировка  ва  меҳнатни  муҳофаза 
қилиш  бўйича  талабларга  оид  билимлар  текширувини 
ўтказиш; 


80 
 
 иш  ўринларини  меҳнат  шароитлари  бўйича  аттестациядан 
ўтказиш  ва  меҳнатни  муҳофаза  қилиш  ишларини  ташкил 
қилиш бўйича сертификатлаш; 
 ўз  маблағлари  ҳисобига  ходимларни  тиббий  кўрикдан 
ўтказиш ва бу вақт давомида уларнинг иш ўрни ва ўртача иш 
ҳақини сақлаш; 
 ходимларни  мажбурий  тиббий  ва  руҳий  кўрикдан 
ўтказмасдан  туриб,  шунингдек,  тиббий  муаммолар  вужудга 
келган ҳолда ишга қўймаслик; 
 аварияли вазиятларнинг олдини олиш, бунай вазиятлар юзага 
келганида  ходимлар  ҳаёти  ва  саломатлигини  сақлаш  бўйича 
чора-тадбирларни амалга ошириш. 
Меҳнат  кодексига  мувофиқ,  иш  берувчининг  ўзига  хос 
мажбурияти  ташкилотда  меҳнатни  муҳофаза  қилишни  назорат  илиш 
тизимини  ташкил  қилиш  ҳисобланади.  Меҳнатни  муҳофаза  қилиш 
талаблари  ва  уларга  риоя  қилинишини  таъминлаш  мақсадида  ишлаб 
чиқариш фаолиятини амалга ошираётган ходимлар сони 50 кишидан 
ортиқ  бўлган  ташкилотларда  меҳнатни  муҳофаза  қилиш  бўлими 
ташкил  қилинади,  бундан  кичикроқ  ташкилотларда  эса  меҳнатни 
муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими жорий этилади. 
2.Ҳозирги  давр  турли  касалликлар  вужудга  келиш  тезлигининг 
юқорилиги,  экологик  ва  иқлимий  муаммолар,  норационал 
овқатланиш билан ажралиб туради. Бу муаммолар умумий характерга 
эга  бўлиб,  ҳаммага  тааллуқли  бўлади.  Бироқ  узоқ  муддатли  руҳий-
асабий  зўриқиш  (стресс),  жисмоний  фаолликнинг  (ҳаракатланиш) 
пастлиги киши саломатлигига сезиларли таъсир кўрсатувчи омиллар 
сифатида  меҳнат  фаолияти  билан  узвий  боғлиқ  ва  шу  сабабли 
ташкилот менежментининг диққат-эътиборида бўлиши лозим. 
Жисмоний ҳолатга келадиган бўлсак, ташкилот ходимларининг 
иш режимида меҳнат ва дам олишнинг маълум бир навбатдан кейин 
келиши  кўзда  тутилиши  лозим.  Иш  кунини  тартибга  солишда  ҳар  2 
соат  ишлагандан  сўнг  5-8  дақиқалик  танаффусни  назарда  тутиш 
мақсадга  мувофиқ.  Танаффуслардан  фаол  дам  олиш  учун 
фойдаланиш,  масалан,  жисмоний  тарбия,  гимнастика  машқлари 
бажариш  лозим.  Кишининг  атроф-муҳит  омилларига  жисмоний, 
кимёвий  ва  психологик  реакцияси  унинг  руҳий  ҳолатига  ҳал  этувчи 
таъсир кўрсатади. Бу омиллар йиғиндиси стресс деб аталади. 
Жисмоний ва кимёвий стресс чақирувчи омиллар (оғриқ, иссиқ, 
очллик,  жсимоний  зўриқиш)  қисқа  муддатли  характерга  эга  бўлиб, 


81 
 
саломатликка  катта  зарар  етказмайди.  Шу  билан  бир  пайтда  ўткир 
психологик  (ижтимоий)  стресс  реакциялари  узоқ  муддатли 
характерга  эга  бўлган  ҳолда  организмга  кучли  салбий  таъсир 
кўрсатади.  Стресс  олиб  келиши  мумкин  бўлган  касалликлар  сони 
жудда  катта  —  юрак-қон  томир  касалликларидан  тортиб  онкологик 
касалликларгача. Бундан ташқари, стресс руҳиятда ҳам ўзгаришларга 
олиб келади. 
Ишда  асосий  стресс  омиллари  бу  —  ишга  кўмилиб  кетиш, 
ҳамкасабалар  ва  раҳбарлар  билан  мулоқотнинг  йўқлиги,  можароли 
вазиятнинг  ходимлардан  бирига  нисбатан  адолатсиз  ва  нообъектив 
ҳал  этилиши,  атрофдагилар  томонидан  доимий  тазйиқ,  ишни 
алмаштириш,  қарзни  тўлаш  муддатининг  яқинлашиши,  оила  ва 
жамият ҳаётидаги кескин ўзгаришлардир. 
Стресс  ҳар  бир  киши  ҳаётининг  таркибий  қисми  ҳисобланади. 
Асосийси, 
стресс 
таъсири 
кишининг 
мослашувчанлик 
имкониятларидан ортиб кетмаслиги лозим. 
Стрессга  қарши  курашнинг  маълум  бўлган  усуллари  икки  хил 
вариантдан  иборат:  ёки  стрессли  вазиятни,  ёки  унга  муносабатни 
ўзгартириш керак. Чўзилиб кетган стрессдан қутилишнинг энг яхши 
йўли — можарони тўлиқ ҳал қилиш, қарама-қаршиликларни бартараф 
этишдир.  Лекин  бунинг  уддасидан  ҳамиша  ҳам  чиқилавермайди  ва 
бундай ҳолатларда врачга мурожаат қилиш фойдадан холи бўлмайди.  


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет