72
ҳақидаги ахборотни ташкилотнинг ташқи муҳитига узатади, ушбу
тармоқ масалалари бўйича эксперт сифатида намоён бўлади.
Менежернинг
қарор қабул қилиш билан боғлиқ роллари
қаторига тадбиркор роли, тўсиқларни бартараф қилувчи роли,
ресурслар тақсимотчиси роли ва музокаралар олиб борувчи роли
киради.
Тадбиркор сифатида менежер ташкилотнинг ривожланиш
йўналишларини белгилаб беради ва бунинг учун ташкилотнинг ўзида
ва унинг ташқи муҳитида имкониятлар излайди, ташкилотни
ўзгартириш лойиҳасини ташкиллаштиради, уларнинг амалга
оширилишини назорат қилади. Тўсиқларни бартараф қилувчи
сифатида у ташкилот ўз ишида кутилмаган муаммоларга учраганда
ҳаракатларга тузатишлар киритади. Менежер ташкилотнинг турли
ресурсларини тақсимлаш учун жавоб беради, бу эса амалда
ташкилотдаги барча аҳамиятли қарорларни қабул қилишни (ёки
қабул қилмасликни) англатади. Музокаралар олиб борувчи сифатида
менежер барча муҳим музокараларда ташкилотнинг вакили сифатида
қатнашади.
Достарыңызбен бөлісу: