Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги халқ таълими вазирлиги


ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ



бет15/38
Дата24.07.2016
өлшемі4.1 Mb.
#219182
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38

4.6. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ


  • Таянч иборалар ва атамалар: мавзунинг долзарблиги, истиқболни белгилай олишлик, амалийлик, мақсадга эришишдан четланишларини сезиш ва ростлаш, мақсадга эришганликни аниқлаш, интеллектуал аср, соғлом ижодий муҳит.


Мавзу матни: Илмий тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш.

Маълумки, таълим-тарбия ва уни такомиллаштиришга бўлган интилишлар, изланишлар ҳар бир жамиятнинг бош ажралмас таркибий қисми бўлиб, улар ўша давр маданиятининг ва тараққиётининг юксак кўрсаткичларидан бири бўлиб ҳисобланган.

Шу сабабли ҳам бугунги кун таълим тизимининг ҳолати ва унга қўйилган замонавий талаблар узлуксиз таълим тизими жараёнини оптимал бошқариш долзарб муаммолардан бири эканлигини таъкидламоқда.

Узлуксиз таълим тизими (УТТ) ни оптимал бошқариш эса ўзига хос педагогик илмий тадқиқот фаолиятидан иборатдир. Маълумки, таълимни оптимал бошқариш жараёни энг муҳим ва мураккаб ижодий меҳнат тури ҳисобланади, чунки таълим ривожланиб боргани сари, бошқарув нафақат ривожланади, балки мураккаблашиб ҳам боради.

Демак, таълимни оптимал бошқариш ҳам ўзига хос ижодий фаолият экан. Бу борада айниқса олий ўқув юрти (ОЎЮ) ва унинг бўлимлари (деканатлар, кафедралар, илмий-услубий марказлар раҳбарлари, илмий ишлар ва ахборот технологиялари бўйича проректорлар ва ҳ.к) раҳбарларидан мунтазам равишда ижодий иш билан шуғулланиб боришини ва ўз раҳбарлиги остидаги илмий - педагогик ходимлари илмий тадқиқотчиилк фаолиятини аниқ режалаштиришни (лойиҳалаштиришни) ва уларни ягона яхлит муаммо даражасида мувофиқлаштиришни талаб этади. Ана шундагина ОЎЮ ёки ижодий гуруҳлар ишини халқ хўжалигининг муҳим муаммоларини ҳал қилишга йўллаш осон кечади ва шу билан илмий - тадқиқот ишлари ҳам марказлашиб, катта-катта муаммолар ечилади, кашфиётлар қилинади, энг асосийси соғлом ижодий муҳит ҳосил бўлади. Соғлом ижодий муҳит бор жойда режалаштирилган ишлар ўз вақтида самарали ечим топиши шубҳасиздир.

Демак, соғлом ижодий муҳитда натижаларини кўрсатишича режалаштириш муҳим асос экан. Бу соҳада олиб борган кўп йиллик илмий изланишларимиз режалаштиришда қуйидаги кўрсаткичларга амал қилинса илмий тадқиқот ишларини олиб боришни самарадорлиги кафолатланади:



  • мавзунинг долзарблиги. Бунда, аввало илмий тадқиқот иши «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да таъкидланганидек, баркамол авдолни тарбиялашни такомиллаштиришга йўналтирилган бўлиши керак ва узлуксиз таълим тизимида таълим-тарбия жараёнининг оптимал вариантларини топишнинг инновацион услубларини яратишни эътиборга олиш лозим;

  • истиқболни белгилай олишлик. Бунда олиб борилаётган тадқиқот иши натижаси, нафақат бугунги анъанавий таълимни такомиллаштиришга таълуқли бўлиши, балки таълимнинг замон билан (айниқса " XXI аср-интеллектуал аср" билан, ахборотлаштирилган жамият сари бораётган давр билан) ҳамнафас қилиб, келажакда ҳам ўз долзарблигини йўқотмайдиган таълимнинг фаол усулларини яратишга бағишланган изланишлар олиб бориш лозим;

  • амалийлик. Бунда тадқиқотни олиб боришдаги кутилаётган, режалаштирилган мақсадлар ва рўёбга чиқариш имконияти бўлган вазифалар ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш ва улар асосида тажриба-синов ишлари (ТСИ)ни режалаштириш ҳамда уни босқичма - босқич ташкиллаштириш, уюштириш ва натижаларини мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш;

  • оқилоналик. Бунда мавжуд минимал имкониятлар билан максимал даражадаги инновацион таълим технологиясига эришишни кафолатлаш;

  • яхлитлик. Бунда илмий тадқиқот жараёни ва уни бошқаришга кибернетик тизим сифатида қараб, муаммо ечимини излашга "Тизимий ёндашув" тадқиқот усулини қўллаш ва ундаги элементлар ҳамда қисм тизимлар орасидаги бағланишнинг динамик жараён эканлигига эътибор бериш керак;

  • назоратлилик. Бунда бошқариш жараёнида тескари алоқа воситаларидан фойдаланиш лозим. Чунки тескари алоқа орқали тадқиқотни олиб боришдаги режалаштирилган мақсадлар кетма - кетлигига эришишни назорат қилиш ҳам тадқиқотни режа асосида олиб боришни кафолатлайди;

  • мақсадга эришишдан четланишларни сезиш ва ростлаш ишларини олиб бориш. Бунда тадқиқотда қўйилган мақсад аниқланиб ва улар асосидаги белгилаб олинган вазифаларга қатъий амал қилинади. Тадқиқотдаги адабиётлар таҳлил, мавзунинг долзарблигини баҳолаш орқали тадқиқот режаси тузилади. Режа асосида иш олиб боришда таълим жараёни мураккаб динамик жараён эканлигини эътибордан четта қолдирмаслик керак. Баъзи ҳолларда жараён ҳаракатида ўзгариш бўлиши билан ёки тадқиқотчининг тадқиқотнинг фаол усуллари ва замонавий методлари билан таниш бўлмаслиги оқибатида тадқиқот режаси бўйича иш олиб боришда айрим четланишлар (ортиқча ишлар ёки тадқиқот мақсадига етиб боришда айрим кўрсаткичларга эътиборсизлик ва ҳ.к.) қилиши мумкин. Шу сабабли ҳам тадқиқот олиб боришдаги ҳар бир мақсадга эришишда (тадқиқот вазифаларини ҳал қилишда) натижани таҳлил қилиб, баҳолаб бориш керак. Баҳолаб бориш эса тадқиқотнинг режа асосида бораётганлигини аниқлашда асосий жараён ҳисобланади.

Ростлаш режадан четланиш бўлганда мутахассис-олимлар илмий раҳбарлар маслаҳатлари орқали амалга оширилади ҳамда ўзгарган жараёнга хос ва мос таълимнинг фаол усуллари ишлаб чиқилади;

  • мақсадга эришганликни аниқлаш. Бу илмий тадқиқот иши якуний босқич ҳисобланади. Унда тажриба синов ишининг дастлабки, шакллантирувчи босқичларидаги таҳлилий ва илмий - назарий тадқиқотлар натижасида ҳосил бўлган методология, Янги педагогик технологиялар (ЯПТ), Янги ахборот технологиялари (ЯАТ) асосидаги инновацион таълим шаклланган бўлади ва унинг натижасини баҳолаш жараёни ҳам бошланган бўлади. Натижаларни баҳолаш тадқиқот мақсади ва вазифаларини эътиборга олиб борилади ҳамда тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти асосида ифодаланади.

Агарда олинган натижалар юқоридаги кўрсаткичларга тўлиқ жавоб берса ва педагогик самарадорлик узлуксиз таълим тизимининг қаралаётган бўғинини такомиллаштиришга ва ривожлантиришга катта ҳисса қўшса, у ҳолда мақсадга эришилди деб хулоса қилиш мумкин.

Бу кўрсаткичлар ва уларнинг изоҳларидан кўринадики, агарда тадқиқотчи юқоридаги кўрсаткичлар кетма - кетлигига амал қилиб илмий-тадқиқот ишини олиб борса, тадқиқотни бошқариш имкониятига эга бўлиб, режалаштирилган мақсадга эришиш ҳам кафолатланар экан. Тадқиқотни бошқаришда бошқарув ишларидаги қуйидаги кетма-кетликдаги ҳаракатларга эътибор берилса яхши бўлар эди:



  • тадқиқотни олиб боришдаги ҳаракатлар (операциялар)нинг узвийлиги ва узлуксизлигига;

  • тадқиқот мақсадини илмий асослаш ва ундан келиб чиқадиган натижаларни прогнозлаш (башорат қилиш)га;

  • мақсадга мос вазифаларни режалаштиришга;

  • тадқиқот ҳаракатларига (операцияларига) кирувчи тадбирларни белгилашга;

  • тадбирларни олиб бориш ва унинг натижаларини таҳлил қилиб, баҳолаб боришдаги бошқариш шакли, восита ва усулларини аниқлаш ҳамда баҳолашга;

  • олиб борилган тадқиқот ишлари натижалари таҳлили, баҳоси ва ундан амалиётда фойдаланишга мунтазам равишда тавсиянома, йўриқнома ва кўрсатмалар беришга эришиш.

Юқорида келтирилган илмий тадқиқот олиб бориш кўрсаткичлари ва уни бошқариш кетма-кетлигидан кўриниб турибдики, соғлом ижодий ишларини олиб бораман деган раҳбар (ОЎЮ ректори, кафедра мудири, илмий марказ раҳбари ва ҳ.к.) аниқ режа ва бошқариш ташкилотчилик санъатига ҳам эга бўлиши керак экан. Чунки ОЎЮда илмий иш билан шуғулланмайдиган ўқитувчи ўз илмий - педагогик фаолиятини замон талаблари даражасида юргиза олмайди ва ҳаттоки оддий талабанинг талаб - истагига ҳам жавоб бера олмай қолади.

Маълумки, олий ўқув юртида ишловчи ўқитувчи, албатта илмий даражага интилиш ва эришиш керак деган фикр (қоида) борилги исбот талаб қилинмайдиган ҳақиқатдир. Бу қоида бугунга келиб янада мустаҳкамланди, чунки республикамиз мустақилликка эришиши ва бозор муносабатларига ўтиш муносабати билан бу жараён мутлоқа янгича тус олди, яъни энди олий ўқув юртининг ўқитувчисидан илмий даража билан бирга мунтазам равишда ўз устида ижодий ишлашни ҳам талаб қилинмоқда. Бугунги даврга, яъни "Интеллектуал аср"га ва ахборотлаштирилаётган жамиятга кириб боришимиз ҳамда унда яшашимизга эътибор берадиган бўлсак, олий ўқув юртининг ҳар бир ўқитувчиси бирорта илмий изланиш (диссертация иши, манография ёзиш, дарслик тайёрлаш, ўқув қўлланма ёзиш, ихтиролар қилиш, компьютерли дастурларига патент олиш ва ҳ.к) билан шуғулланиши" керак, акс ҳолда илмий изланиш билан шуғулланмаган профессор- ўқитувчини ҳаёт ўз "оқими"дан чиқариб ташлайди ва у ҳеч кимга кераксиз бўлиб қолади. Бундай ҳолат юз бермаслиги ва ёшлар тарбияси, билими, саводи пасаймаслиги учун олий ўқув юртида (деканатда, кафедрада ва ҳ.к. бошқа бўлимларда) илмий ишлар режасини тузиб, унинг бажарилишини назорат қилиб бориш лозим. Режа тузишда албатта вақт масаласи (муддат) муҳим фактор (омил) ҳисобланади ва бунда кафедралардаги профессор - ўқитувчилар илмий имкониятларини баҳолай билиш катта аҳамиятга эга.

"ҳамма фан доктори бўлиши мумкин эмас. Бироқ номзодлик диссертациясини ёзмаган ўқитувчи бўлмаслиги керак деган қоида асосида илмий ишлар режаси тузилади". Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, диссертациялардан ташқари, илмий ишлар режасида:


  • ҳар йили камида иккита илмий мақола ёзиш;

  • ёки илмий-амалий конференцияларда 2та маъруза билан қатнашиш (маърузанинг қисқача баёни чоп этилишини ҳам назарда тутган ҳолда);

  • хўжалик шартномаларини бажаришда қатнашиб мустақил бўлим бўйича ҳисобот тайёрлаш (ҳисобот 1 б.т.дан кам бўлмаган ёки киритилган янгиликнинг самарасини акс эттирган ҳужжат);

  • талабалар илмий тўгаракларига рақбарлик қилиш (тўгарак ҳисоботи тасдиқланган бўлиши лозим ва ҳисобот тўгарак раҳбарига 1та мақола ўрнини ўташи мумкин);

  • талабалар илмий ишларига раҳбарлик қилиш (камида 4 та илмий ишга раҳбарлик битта мақола миқдорида бўлиши мумкин. Малакавий битирув ва курс ишларига раҳбарлик бунга кирмайди);

  • чет эл журналларида 1 илмий мақола чоп этиш;

  • ўқув жараёни учун мақсадли ўқув - услубий кўрсатма (йўриқнома) ёзиш ( маъруза матнлари ёзиш бунга кирмайди);

  • сиртқи факультет талабалари учун ўқув - услубий кўрсатма, намунавий ўқув дастури ёзиш;

  • дарсликлар ёзиш;

  • ўқув қўлланмалар ёзиш;

  • дарслик ва ўқув қўлланмаларини хорижий тилдан ўзбек тилига ағдариш каби ишлар ўз ифодасини топмоғи керак [26].

Демак, илмий тадқиқот ишларини режалаштириш орқали ижодий фаолиятни бошқариш имконияти туғилиб, ундаги режадан четга чиқишларни ҳам ростлаб туриш имконияти яратилади.

Бунинг учун илмий тадқиқот иши раҳбарларидан оралиқ ва жорий натижалар бўйича ахборотлар олиниб, таҳлил қилиниб турилади.

Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:


  • мавзу номи;

  • мавзу раҳбари;

  • мавзунинг мақсади;

  • мавзунинг мазмун - моҳияти;

  • мавзу бўйича жорий этилаётган фаол таълим усуллари (ЯПТ, ЯАТ, моделли таълим, модулли таълим ва ҳ.к.), яъни инновацион таълим;

  • қўлланиладиган инновацион таълимнинг мақсади ва унинг инновациавий хусусияти ҳамда қўлланилишидан ҳосил бўладиган натижа;

  • мавзу бўйича тадқиқотни бошқаришга тавсиялар;

  • тадқиқотни бошқаришга янги ахборот технологиядан фойдаланишга тавсиялар;

  • қўлга киритилган натижани тадқиқот мақсади нуқтаи назаридан таҳлил ва тадқиқотнинг кейинги босқичига ўтиш тўғрисида йўриқнома ва кўрсатмалар бериш.

Юқоридаги қайд этилган илмий тадқиқот ишларини режалаштириш ва унинг кўрсаткичлари ҳамда илмий тадқиқотни боқариш кетма - кетлигини эътиборга олиб, А. Қодирий номли Жиззах Давлат педагогика институтида олиб бораётган илмий тадқиқот ишларини қуйидаги тартибда мувофиқлаштириш лозим деб топдик ( 4.6.1- шакл):

Шаклдаги, 1.1 - илмий тадқиқот йўналишлари;

1.2. - йўналишлар бўйича илмий тадқиқот режалари;

1.3.- режани амалга ошириш кўрсаткичлари;

1.4. - тадқиқотни бошқариш алгоритмлари;

1.5. - ҳар бир мавзу бўйича жорий натижалар, яъни жорий ахборот олиш;

1.6. - ҳар бир мавзу бўйича оралиқ (даврий) ахборот олиш;

1.7. - илмий тадқиот иши бўйича ахборотлар таҳлили ва тадқиқотнинг кейинги босқичига ўтиш тўғрисида тавсиялар;

2.1. - мақола ёзиш;

2.2. - услубий тавсиянома тайёрлаш;

2.3. - ўқув қўлланма тайёрлаш;

2.4 - дарслик тайёрлаш;

2.5. - ихтиро олиш;

2.6. - кашфиёт қилиш;

2.7. - манография ёзиш;

2.8. - муаллифлик гувоҳномаси олиш;

2.9. - диссертация тайёрлаш;

2.10. - патент олиш;

2.11.- автореферат тайёрлаш;

2.12. - реферат ёзиш;

2.13 - аннотация тайёрлаш;

2.14. маъруза тезиси ёзиш.

Шаклдан кўриниб турибдики, институт миқёсида олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари жуда кўп қиррали. Шу сабабли ҳам илмий тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш ва яхши ишлаётган илмий-педагогик ходимларни топиш ҳамда уларнинг илмий салоҳиятидан бўлажак олимларни: иқтидорли талабаларни, магистрларни, аспирантларни ва шу каби тадқиқотчиларни баҳраманд қилиш лозим. Бу каби илмий, ташкилий ишларни олиб боришда олий ўқув юрти ректори, илмий ишлар ва ахборот технологиялари бўйича проректорлар, факультет деканлари ва айниқса кафедра мудирлари ҳамда ўқитувчилар жонбозлик кўрсатиши лозим.

Илмий тадқиқот иши бир кунлик, бир ойлик иш эмас, балки у йиллар давомида амалга оширилади. Шу сабабли ҳам уни режалаштириш ва институтдаги олимлар илмий салоҳиятини эътиборга олиб мувофиқлаштириш бу соҳа равноқини кафолатлайди. Буларни эътиборга олган ҳолда Абдулла Қодирий номидаги ЖДПИда илмий тадқиқот ишлари қуйидагича йўналишларга ажратилган ва уларга институтдаги илмий салоҳиятли олимлардан муаммо илмий раҳбарлари белгиланган:



  • физика-математика ва техника фанларининг долзарб муаммолари ва уларни ўқитишнинг замонавий информацион технологиялари;

  • педагогика, психология, мактабгача ва бошланғич таълим муаммолари ҳамда улардан таълим-тарбия жараёнида фойдаланишнинг инновацион услублари;

  • рус тили ва адабиёти услубиятининг долзарб масалалари. Янги педагогик технологияларни дарс жараёнига тадбиқ этиш;

  • фалсафа, миллий истиқлол ғояси, тарих ва ҳуқуқ фанларидаги муаммолар интеграцияси ва улардан амалиётда фойдаланишнинг янги педагогик технологиялари;

  • жисмоний ва мусиқий маданияти, таълимининг замонавий муаммолари ҳамда уларни амалиётда жорий этишнинг ноанъанавий усуллари;

  • кимё-биология фанларининг долзарб муаммолари ва уларни ўқитишдаги алоқадорликнинг ахборотли таъминоти;

  • филология фанларининг долзарб муаммолари ва уларни амалиётда жорий этишнинг янги педагогик технологиялари;

  • Ғарбий Туркистон тоғ ва тоғ олди ҳудудларини табиий ва иқтисодий географик жиҳатдан ўрганишни жорий этишнинг янги педагогик технологиялари.

Юқоридаги йўналишлар (муаммолар) ҳам мавзуларга бўлинган ва ҳар бир мавзу бўйича илмий раҳбарлар тайинланган. Бунда муаммо раҳбари ўз ихтиёридаги мавзулар раҳбарлари билан илмий тадқиқот ишларини кечишини назорат ва таҳлил қилиш мақсадида даврий давра суҳбатлари ўтказиб туради. Ўтказилган давра суҳбатидан ҳосил бўлган хулосалар бўйича махсус шаклда "Илмий ишлар ва ахборот технологиялари" бўйича проректор ҳузуридаги илмий тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш кенгашига ахборот берилиб борилади, бу ахборотлардан бир нусха мавзу ва муаммо раҳбарларида сақланади.

Юқоридаги илмий тадқиқот ишларини режалаштиришга бўлган талабларни эътиборга олиб, ҳар бир йўналиш бўйича жорий ва истиқболли режалар тузилган. Бу режаларни амалга ошишини муаммо раҳбари назорат қилиб боради ва ҳар бир мавзу бўйича илмий тадқиқот иши мониторинги таҳлил қилиниб боради. Бунда илмий тадқиқот ишини самарали амалга ошириш кўрсаткичларига қатъий амал қилиш зарур, акс ҳолда самарасиз (кераксиз, долзарб бўлмаган) ишланмаларни юзага келтириб чиҳариш мумкин.

Албатта, илмий тадқиқот иши ўз-ўзидан бўлиб кетаверадиган жараён эмас. Шу сабабли ҳам уни оптимал бошқаришга эришгандагина истиқболли, замон талабига мос илмий изланишлар қилиш мумкин ва бунда илмий тадқиқотлар олиб боришнинг алгоритмик тизимига қатъий эътибор бериш керак.

Илмий тадқиқот ишларида тадқиқот жараёни режа бўйича бораётганлигини назорат қилиш режадан четланишларнинг ўз вақтида олди олинади ҳамда керакли ростлаш ишларини қилиш ҳам унчалик қийин бўлмайди. Шу сабабли бу жараёнда мунтазам равишда ҳар кварталда ахборот олиб туриш ва уни таҳлил қилиш тадқиқотни илмий асосда ҳамда самарали ташкил қилишни кафолатлайди. Бу нафақат илмий тадқиқот ишини режа бўйича боришини кафолатлайди, балки у мазкур соҳанинг кейинги босқичида қилинадиган ишларга тавсиялар беришга ҳам фундаментал асос бўлиб ҳам хизмат қилади ва шу йўсинда илмий тадқиқот ишидан кўзланган охирги мақсадгача иш олиб борсак, шубҳасиз бу соҳадаги ишларимиз самарали бўлади.

Ҳар бир йўналиш (муаммо) бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари натижаларини баҳолаш, мазкур изланишнинг кейинги қисмини тўғри ва самарали давом эттиришга ижобий таъсир кўрсатади. Бунда ишнинг бориши ва қўлга киритилган натижалар бўйича ҳисобот олинади. Ҳисоботлар тушунарли, аниқ, ҳар бир илмий ходимнинг кичгинагина меҳнати ҳам эътибордан четда қолмагани мақул, чунки кичкинагина илмий натижа келажакда катта кашфиёт ёки ихтироларга асос бўлиши мумкин. Бу борада ҳисобат учун махсус шакл ишлаб чиқилса, мақсадга мувофиқ бўлади ва илмий ходимлар ишлари натижаларини баҳолашда уларни таққослаш имконияти туғилади ҳамда у илмий тадқиқот ишлари натижалари назарий жиқатдан ҳам, амалий жиқатадн ҳам чуқур таҳлил қилишига асос бўлади.

Булар асосида институт ректори рахбарлигида олинган илмий натижалар бўйича салоҳиятли илмий ходимларни аниқланади ва улар ишлари бўйича конференциялар, илмий-услубий семинарлар, давра – суҳбатлари ва шу кабилар ташкил этилади. Ва ниҳоят олинган натижаларни амалиётга жорий этишга тавсиялар бериш ва илғор илмий ходимларни моддий-маънавий рағбатлантириш амалга оширилади.



Илмий-тадқиқот ишларини шу йўсинда мувофиқлаштириш илмий тадқиқот ишидаги самарадорликни оширади ва оммавий ижодий муҳитни шакиллантиради.



Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

  • илмий тадқиқот ишининг оптимал варианти деганда нимани тушинасиз?

  • мавзунинг долзарблиги қандай асосланади?

  • илмий тадқиқот ишининг амалий аҳамияти қандай баҳоланади?

  • илмий тадқиқот ишида назоратлилик керак, деб ўйлайсизми?

  • илмий тадқиқот ишида мақсадга эришганлик қандай ифодаланади?




4.6.1 – шакл. Институтдаги илмий тадқиқот ишларини

мувофиқлаштириш

Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

  • мавзунинг долзарблиги. Бунда аввало илмий тадқиқот иши «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да таъкидланганидек, баркамол авлодни тарбиялашни такомиллаштиришга йўналтирилган бўлиши керак ва узлуксиз таълим тизимида таълим – тарбия жараёнининг оптимал вариантларини топишнинг инновацион услубларини яратишни эътиборга олиш лозим;

  • истиқболини белгилай олишлик. Бунда олиб борилаётган тадқиқот иши натижаси, нафақат бугунги анъанавий таълимни такомиллаштиришга талуқли бўлиши, балки таълимнинг замон билан ҳамнафас қилиб, келажакда ҳам ўз долзарблигини йўқотмайдиган таълимнинг фаол усулларини яратишга бағишланган изланишлар олиб бориш лозим;

  • амалийлик. Бунда тадқиқотни олиб боришдаги кутилаётган, режалаштирилган мақсадлар ва рўёбга чиқариш имконияти бўлган вазифлар ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш ва улар асосида тажриба – синов ишларини ривожлантириш ҳамда уни босқичма – босқич ташкиллаштириш, уюштириш ва натижаларни мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш;

  • оқилоналик. Бунда мавжуд минимал имкониятлар билан максимал даражадаги инновацион таълим технологиясига эришишни кафолатлаш;

  • назоратлилик. Бунда бошқариш жараёнида тескари алоқа воситаларидан фойдаланиш лозим;

  • яхлитлилик. Бунда илмий тадқиқот жараёни ва уни бошқаришга кибернетик тизим сифатида қараб, муаммо ечимини излашга «Тизимий ёндашув» тадқиқот усулини қўллаш ва ундаги элементлар ҳамда қисм тизимлар орасидаги боғланишнинг динамик жараён эканлигига эътибор бериш керак;

  • мақсадга эришганликни аниқлаш. Бунда илмий тадқиқот иши якуний босқичдаги фаолият бўйича иш юритилади.


Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:


  • илмий тадқиқот ишида мақсадга эришганлик қандай аниқланади?

  • илмий тадқиқот ишида мақсадга эришишдаги четланишларни сезиш ва ростлаш қандай олиб борилади?

  • илмий тадқиқот ишидаги бошқарув ишида қандай ҳаракатлар кетма – кетлигини маъқул деб ҳисоблайсиз?

  • мавзудаги илмий тадқиқот ишини мувофиқлаштириш ҳақида фикирларингизни ёзма баён қилинг ва иложи бўлса ўзингиз ҳам бирор лойиҳа таклиф қилинг.


Тадқиқотчи мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:


  • энг аввало соғлом ижодий муҳитни ташкил қилиб олиш керак, яъни илмий тадқиқот ишига керакли маълумотлар ват адқиқот манбаи учун ахборотлар йиғиш имкониятини яратиб, уни режалаштириш ва мувофиқлаштиришга киришиш керак;

  • ижодий жараённинг оптимал варианти илмий тадқиқот ишини мақсад, лойиқалаш, режалаштириш ва технологик харита каби муҳим омиллар асосида амалга оширилади. Шунинг учун улардаги уйғун кетма – кетликка доимо эътибор бериш лозим.


Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган ахборотлар рўйхати:

1. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: Фан, 2007. 252 б.

2. Тўрақулов Х.А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари. – Тошкент: Фан, 2006. – 248б.
4.7. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШИДА АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРНИ

ТАНЛАШ


  • Таянч иборалар ва атамалар: режалаштирилган, яратилаётган, илм – фан, таълим – тарбия, қурилма ясаш, қадриятларни ўзлаштириш, деформация жараёни, қадриятлар йўналишлари, илмий ишланмалар, натижавий кўрсаткичлар, таққослаш, самарадорлиги, тадрижий, алгоритмлар, интеллектуал салоҳият, иккинчи даражали, қурилма, механизм, машина, метод, методология, қонун, қоида технология, алгоритм, модел, алгоритмик босқичлар, иерархик тизим, ғоялар, фикрлар, тадқиқотчи.

Мавзунинг матни: Илмий тадқиқот ишида асосий кўрсаткичларни танлаш.

Илмий тадқиқот ишида илмий-назарий асосларнинг амалий аҳамиятини қай даражадалигини (илмий тадқиқот ишининг амалий аҳамияти) баҳолаш муҳим аҳамият касб этади ва ундаги илм-фан ривожида фойдаланишга тадқиқотчида аниқ фикрлар (ғоялар) шаклланади. Бу борадаги изланишларимизнинг кўрсатишича, мазкур муаммонинг ечимини топишни (илмий тадқиқот ишининг амалий аҳамиятини баҳолашни) қуйидаги кетма-кетликда олиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади:



    • режалаштирилган илмий тадқиқот ишининг ижтимоий асосларининг кенг ҳамровлилигини аниқлаш;

    • илмий тадқиқот ишини олиб боришнинг қатъий иерархик тизими мавжудлиги, уларнинг ташкилий-тузилмавий моделини илмий асослаш;

    • олиб борилаётган илмий тадқиқот иши савияси бугунги кун илм-фан ривожига қўйилган талабга жавоб беришлигини аниқлаш;

    • қўлга киритилаётган натижа тадқиқот мақсади ва вазифалари талабларига тўғри келишлигини баҳолаш.

Яратилаётган илмий ишларни аниқ бир тадқиқот объекти бўйича илмий асосланган ҳолдаги қонун-қоида, метод ва усуллари мажмуасидан иборат бўлиб, у амалда кўзланган (режалаштирилган) мақсадга эришишни ўзида акс эттиради ва тадқиқот жараёнини мақсадга мувофиқ бошқаришга эришиш имконини беради.

Бунда ишлаб чиқарилган илмий-назарий асосни ва тадқиқот мақсадини эътиборга олиб, тадқиқотни амалий жиҳатдан жорий этиш технологиясини бажаришга киришилади ва шу йўсинда илмий тадқиқот ишининг кейинги босқичини бажаришга ўтилади.

Агарда режалаштирилган мақсад билан олинган натижа бир-бири билан устма-уст тушса, режалаштирилган илмий тадқиқот иши жараёни охирига етган ҳисобланади.

Илмий тадқиқот ишининг провард натижасида қурилма, механизм, машина, метод, методология, қонун, қоида, технология, алгоритм, модел ва шу кабилар яратилади ва буларнинг яратилиши ҳам ўзига хос мантиқий кетма-кетликни ифодалайди. Биз илмий тадқиқот ишининг амалий аҳамиятини кўрсатишни янади аниқроқ ифодалаш мақсадида мазкур кетма-кетликни қуйидагича ифодалашни лозим топдик:



    • илмий тадқиқот ишининг ахборотлар тизими: муаммо қўйилиши; муаммо бўйича ахборотлар тизими ҳақидаги умумий маълумотлар; тўпланган умумий маълумотларни (кодлаштириб) ахборотга айлантириш ва уларни тизимларга ажратиш;

    • тадқиқот олиб боришнинг алгоритмик босқичларини тайёрлаш ва ахборотларни қайта ишлаш технологиясидан (алгоритмини) тасдиқлаб олиш 1.

    • тадқиқот мақсадига мос ахборотларни қайта ишлаш жараёни, илмий тадқиқот ишининг асосий илмий-назарий қисми эканлигини билиши;

    • илмий тадқиқот ишида қўлга кирилган натижаларни жорий этишга тайёрлаш;

    • илмий тадқиқот ишининг тайёрланган натижаларидан амалиётда фойдаланишни бақолаш, яъни натижаларни қўллашнинг оптимал вариантларини топиш борасида натижавий кўрсаткичларни ўрганиш ва илмий тадқиқот ишининг олиб бориш жараёнини ҳисобга олган ҳоллар (лозим топилганда) керакли тузатишлар (коррек-тировкалар) киритиш.

Ушбу кетма-кетликдаги охирги талаб илмий тадқиқот ишининг татбиқида, тажриба – синов ишлари олиб боришда ва улардан фойдаланишнинг самарали вариантларини топишда муҳим аҳамият касб этади.

Маълумки, илмий тадқиқот ишидан мақсад илм-фан, таълим-тарбия, табиат ва жамият ривожига муносиб ҳисса қўшишдан иборат. Бу муносиб ҳиссанинг аҳамиятини янада ошириш омиллардан бири илмий натижанинг амалиётда фойдаланишга қулай вариантини танлашдан иборатдир. Қулай вариантни танлаш илмий натижадан кейинги илмий тадқиқот фаолиятида ёки соф амалий фаолиятда улардан фойдалинишни содда ҳолга келтириш, яъни фойдаланувчининг интеллектуал салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда тайёрлаш тадқиқотнинг амалийлигини яна бир бор таъминлайди. Бунда илмий ишланманинг амалиётда фойдаланишдаги кўрсаткичлари муҳим роль ўйнайди. Ана шу фаолиятни амалга оширишда натижавий кўрсаткичлар ва уларнинг амалий фаолият учун муҳимлигига эътибор бериш керак ва муҳим деб олинган кўрсаткичлар табиатини ўрганиб чиқиш ва иккинчи даражали, деб топилган кўрсаткичларни бирини иккинчиси орқали ифодалаш алгоритмини яратишга киришиш керак. Агарда ана шундай алгоритмлар яратишга эришилса, тадқиқот объектини тадқиқ этиш учун 10 та кўрсаткич ўрганилишининг ўрнига 2-3 кўрсаткич ўрганилиб, қолганлари ишлаб чиҳарилган алгоритмлар орқали топилаверади ва шу йўл билан тадқиқот натижасининг барча кўрсаткичлари илмий тадқиқот ишини амалиётга жорий этишда ўз аксини топади. Бундай ҳолатлар илмий ишланмаларнинг ҳаётийлигининг амалиётда фойдаланишга қўлайлигини таъминлайди. Буни мисолларда келтирамиз.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет