Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги халқ таълими вазирлиги



бет12/38
Дата24.07.2016
өлшемі4.1 Mb.
#219182
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   38

Академия – юнонча Akademos – афсонавий қаҳрамон Академ номидан олинган. Милоддан аввалги IV аср бошларида юнон файласуфи Платон (Афлотун) ташкил қилинган илмий мактабни Академия деб атаган;

  • Арасту 20 йил давомида Афинадаги академияда таълим олган;

  • Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий “Байт ул-Хикмат” да 20 йил мудирлик қилган;

  • Академия тарзиджаги илмий жамоалар VIII-IX асрларда Шарқда ҳам ташкил этила бошлади. Булардан Хорун ар-Рашид (786-809) ҳукмронлиги даврида “Байт ул-Хикмат” (“Ҳикматлар уйи” га) асос солиниб, унинг фаолияти 813-833 йилларда Маъмун ар-Рашид даврида янада ривож топди. Унда расадхона ва бой кутубхоналар очилди. Ундаги кутубхонада “Дор ул-илм” (“Илм уйи”), деб аталади.

    Бундай академиялар Боғдодда ва Мисрда ҳам очилган эди. Урганчдаги Маъмун академияси эса 1004-1005 йилларда асос солинган.

    Президентимиз И.А.Каримов ташаббуси билан Хоразм Маъмун академияси қайтадан тикланди.


    Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

    • Академия ташкил этилиши учун қангдай асослар яратилиши керак, деб ўйлайсиз?

    • Илмий марказ ва академиядаги умумийлик ва хусусийлик ҳақида таҳминий маълумотнома тайёрланг;

    • Ўзбекистон Фанлар академияси ва Хоразм Маъмун Академиялари тўғрисида маълумотнома тайёрланг;

    • Кимлар академик бўла олади?

    • Соҳа академиялари деганда, нимани тушунасиз?

    • Уйғониш даврлари диёримизда маънавий юксалишнинг “Олтин даври”, деб аталади. Бунга сабаб нима?

    Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

    • ижодий фаолият юритишда интеллектуал салоҳиятли инсонлар фаолиятини ва илмий мактаблар ютуқларидан фойдаланишни доимо эътиборга олиш лозим;

    • ижодий фаолиятда илмий жамоа тузишга ҳар қандай ижодкор ҳам ҳақли эканлиги эсдан чиқмасин. Бунда илмий ижодингиз йўналиш (йўналишлар) ини шакллантиришга эътибор беринг;

    • ижодий фаолиятингиз замонавий йўналишлар асосида шаклланишига қаратилган бўлсин.

    Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

    1. Абдураҳмонов А. Саодатга элтувчи билим. – Тошкент: Мовароуннаҳр, 2002. – 718 б.

    2. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Т: Фан, 2007. – 252 б.


    IV БОБ. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ БОСҚИЧЛАРИ ВА УНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
    4.1. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МУАММОСИНИНГ ҚЎЙИЛИШИ
    Таянч иборалар ва атамалар: муаммо, муаммони излаш хусусий муаммоларни қўйиш, режалаштирилган тадқиқот, номаълумларни чеклаш, вариант, илм-фан, мавзунинг долзарблиги, илмий, илмий-методологик, технологик, техникавий, илмий ходимлар, мутахассислар.
    Мавзунинг матни: Илмий тадқиқот муаммосининг қўйилиши

    Маълумки, ҳар қандай илмий тадқиқот ишида аввало соқа, йўналиш аниқланиши ва ундаги муаммо шаклланмоғи лозим.



    Муаммо–илмий тадқиқот ишидаги ечими талаб килинадиган назарий ва амалий масала бўлиб, у мавзунинг долзарблиги асосланиши ассосида шакллантирилади, яъни илмий, илмий-услубий, илмий-методологик жиқатдан тадқиқ этиладиган масаладан иборат бўлади.

    Муаммо илмий тадқиқот ишида шундай жараёнки, у мавзу долзарблиги ва ишчи гипотеза асосида ифодаланади ва то охирги ечимга етиб бормагунча у ҳақда тўлиқ билимга эга бўла олмаймиз, аммо шуни биламизки, у илм-фан ривожи ва жамият талаби билан пайдо бўлади. Демак, у сабабсиз пайдо бўлмайди, улар доимо мавжуд илмий салоҳият ва илмий ишланмалар асосида пайдо бўлади ҳамда улар мантазам равишда такомиллашиб, ривожланиб боради.

    Илмий тадқиқот иши давомида муаммони тўғри қўйиш ва унга мос тадқиқот мақсадини аниқлаш муҳим босқич ҳисобланади. Муаммо қўйилишида мавжуд билимлар асосида мақсадга эриша олмаслик ҳақидаги билимга эга бўлиб, унга илгариги билимлар асосида тубдан янгича ёндашувни қила олишлик, яъни янги қонуниятни очиш имкони билан боғлиқ ишчи фаразни тўғри ифодалай олиш муҳим аҳамият касб этади. Одатда, бу янги билим амалда жамиятга зарур эканлиги фараз қилинади.

    Муаммо қўйилишида қуйидаги босқичларга эътибор бериш лозим:



    • муаммони излаш;

    • хусусий муаммоларни қўйиш (муаммо ечимига эришиш учун мақсадлар кетма-кетлигини ифодалаш);

    • муаммони ечиш.

    Муаммони излаш. Маълумки, илм-фан соқалари ҳамда тармоқлари кўп ва табиийки, уларга мос муаммолар ҳам етарли. Кўпинча илмий, илмий-методологик, технологик ва техникавий муаммолар илмий ходимлар ва мутахассисларга яқҳол сезилиб туради. Шу сабабли ҳам, уларни излашга катта меҳнат сарф қилинмайди.

    Муаммони излаш ва танлаб олишда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:



    • қўйилган муаммони ечмасдан белгиланган йўналишда методни, методологияни, технологияни ва техникани янада ривожлантириш ва такомиллаштириш мумкинми?

    • режалаштирилган тадқиқот илм-фанга ва таълим – тарбияни ривожлантиришга аниқ қилиб нима беришини аниқлаш;

    • режалаштирилган тадқиқот натижалари асосида олинадиган янги қонуният нимаси билан усул, восита ва илм ҳамда техника- технологиялардан олдин мавжудларидан янги ва кўпроқ амалий бақога эгалигини аниқлаш.

    Хусусий муаммоларни қўйиш. Юқорида қайд этилганидек муаммони тўғри ва аниқ қўйиш, тадқиқот мақсади ва вазифаларини тўғри аниқлаш, тадқиқот кўламини белгилаш ва улар асосида тадқиқот манбаини аниқлаш илмий тадқиқот инининг муқум босқичларидир. Бунда, айниқса бош муаммони тўлиқ ифодалашга имкон берувчи хусусий муаммолар ва улар кетма-кетлигини ҳамда алоқадорлик қонуниятларини илмий талқин қила билиш ҳам илмий тадқиқот ишини олиб боришда муҳим аҳамият касб этади.

    Бунда қуйидаги босқичларни, яъни хусусий муаммолар ва улар ечимларини бош муаммо ечимини топишдаги босқичларини қайд этиш мақсадга мувофиқ:



    • тадқиқот манбаи фаолият кўрсатишига тегишли кўрсаткичлар, омилларни ўрганиб чиқиш ва улар орасидаги мавжуд алоқадорлик қонуниятларини ўрганиш ҳамда кўрсаткичлар иерархиясига эътибор бериш ва ниҳоят маълумни номаълумдан ажратиш;

    • муаммони қўйиш учун ўша соқадаги фан-таълим, техника, технологияларнинг ютуқларини тадқиқотчи мукаммал ўзлаштирган бўлмоғи лозим, акс ҳолда ечилган муаммони ёки ундан пастроқ савиядаги (даражадаги) муаммо ечимини топишга ортиқча вақт сарф қилиниши мумкин;

    • номаълумларни чеклаш, манбани акс эттирувчи (ифодаловчи) кўрсаткичлар табиатини ўрганиш ва асосийларини олиб қолиш, иккинчи даражалиларини ташлаб юбориш;

    • номалумларнинг аниқланиш ва ўзгариш соҳаларини аниқлаш;

    • муаммо ечимининг аниқ шартларини белгилаб олиш ва шунинг билан бирга муаммо тури ҳам асосланади;

    • бутун тадқиқотнинг умумий методологиясини асослаш, ўлчаш ва баҳолаш мезонларини аниқлаш;

    • тадқиқот ечими вариантларини таҳлил қилиш ва танланган вариант мавжуд ечимлардан янгиси ҳамда истиқболлиси эканлигини асослаш.

    Муаммони ёйиш. Илмий, методологик, илмий-техникавий муаммоларни бир ҳарашда бир қиррали муаммодай бўлиб кўринади. Аслида муаммо ечимини топиш жараёнида унинг кенг қамровли эканлиги ёки кўп қирралиги аниқланади. Муаммонинг ечими кўпинча унинг ёйилиши билан мос келади яъни хусусий муаммолар ечимларини топишга тўғри келади. Улар ҳар қандай хусусий муаммоларни боғловчи, аниқловчи, тугунловчи хусусиятга эга бўлган бош муаммо атрофида жамланади. Бунда хусусий муаммоларни ечиш тадқиқотчининг қўлига бош муаммо ечимига жавоб излашда маълумотлар, ахборотлар ва далилларни беради.

    Хусусий муаммолар маълум даражада асосий муаммонинг режаларига ўхшаш бўлади. Бунда тадқиқот манбаини янги алоқадорликлар билан ўрганиш, янги манба билан ёки манбани янги шароитда ўрганишга тенглаш мумкин.

    Илмий тадқиқот ишининг марказий муаммоси – муаммо ҳар хил турдаги (назарий, назарий-амалий, амалий) жиқатлардан иборат эканлиги ва улар орасидаги боғланишнинг хилма-хиллигидир. Улар баъзи ҳолларда алоҳида тадқиқот мавзуси сифатида ҳам кўрилиши мумкин ва қаттоки алоҳида кичик муаммо ёки мустақил муаммо сифатида ҳам.

    Юқоридаги келтирилган маълумотлар асосида қуйидагича қисқагина хулоса чиҳариш мумкин:



    • бирор бир муаммо (хусусий муаммо бош муаммога ёки бошқа бир йўналишдаги муаммога) ўсиб, ўрганилиб, такомиллаштирилиб, тадқиқот мақсадига озгина ўзгартириш киритилиб бошқасига айлантирилиши мумкин экан;

    • бирор бир муаммони ўрганиш давомида янги фикр ва янги саволлар (муаммолар) юзага чиқади, бош муаммонинг муҳим жиҳатлари кўпаяди (кенгаяди);

    • бирор бир муаммо ечимини топишда бошқа муаммонинг туғилиши бош муаммонинг каттагина кўламда ёйилишини туғдиради.

    Тадқиқотчи, албатта шуғулланмоқчи бўлган соҳаси ютуғи ва камчиликлари ҳақида пухта билимга эга бўлиши лозим. Бу қилинган ишни қайта такрорлаб қўймасликка асос бўлади ва ҳаттоки айрим ҳолларда мавжуд ишланмалардан ҳам савияси паст бўлган илмий тадқиқот иши бажариб қўйиши ҳам мумкин. Бу борада адабиётлар, тажрибалар, мутахассислар маслаҳати ва бошқа маълумотлар манбаларининг аҳамияти беқиёсдир.
    Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

    • муаммо деганда нимани тушунасиз?

    • муаммони излаш қандай амалга оширилади?

    • муаммо ечимига эришиш вазифалари қандай белгилаб олинади?


    Мавзу бўйича мустақкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

    • муаммо – илмий тадқиқот ишидаги ечим талаб қилинадиган назарий ва амалий масала бўлиб, у мавзунинг долзарблиги асосланиши асосида шакллантирилади, яъни илмий, илмий-услубий, илмий методологик жиқатдан тадқиқ этиладиган масаладан иборат бўлади;

    • муаммони излаш ва танлаб олишга қуйидагиларга эътибор бериш лозим: қўйилган муаммони ечмасдан белгиланган йўналишда методни, методологияни, технологияни ва техникани янада ривожлантириш ва такомиллаштириш мумкинми?; режалаштирилган тадқиқот илм-фанга ва таълим-тарбияни ривожлантиришга аниқ қилиб нима беришини аниқлаш; режалаштирилган тадқиқот натижалари асосида олинадиган янги қонуният нимаси билан усул, восита ва илм ҳамда техника-технологиялардан олдин мавжудларидан янги ва кўпроқ амалий баҳога эгалигини аниқлаш;

    • бош муаммони тўлиқ ифодалашга имкон беркувчи хусусий муаммолар ва улар кетма-кетлигини ҳамда алоқадорлик қонуниятларини илмий талқин қила билиш ҳам ижодий фаолиятда муҳим аҳамият касб этади;

    • муаммонинг ечими кўпинча унинг ёйилиши билан мос келади, яъни хусусий муаммолар ечимларини топишга тўғри келади. Улар ҳар қандай хусусий муаммоларни боғловчи, аниқловчи, тугунловчи хусусиятга эга бўлган бош муаммо атрофида жамланади. Бунда хусусий муаммоларни ечиш тадқиқотчининг қўлига бош муаммо ечимига жавоб излашда маълумотлар, ахборотлар ва далилларни беради.


    Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

    • ўзингизнинг тадқиқот мавзунгизни танлашда ва муаммонинг қўйилишида ушбу мавзу матнидаги талабаларни эътиборга олиб иш кўраяпман, деб ўйлайсизми? Унда шу асосда маълумотнома тайёрлаб кўринг;

    • муаммони излаш ва унинг долзарблигини асослашда нималарга эътибор бераяпсиз?

    • хусусий муаммолар орқали умумий (бош) муаммони ҳал қилган яхшилик ёки аксинча бош муаммо асосида тадқиқот вазифаларини белгилаб олган яхшими? Улар тадқиқот турига ҳараб турли хил бўлади, десак тўғри бўладими?

    • бирор муаммо ечимини топишда бошқа муаммонинг туғилишига нима дейсиз? Бундай ҳолларда сиз нима иш қилган бўлар эдингиз, яъни янги туғилган муаммони эътиборсиз ҳолдирармидингиз ёки тадқиқотингиз кўламини кенгайтирар эдингизми?


    Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

    • ҳар қандай муаммони ҳал қилишда унинг мақсадини, вазифаларини ва методологик асосларини таҳлилий тарзда аниқлаб, шу асосида илмий тадқиқот иши режасини алгоритмик тизим сифатида ифодалаб олиш керак;

    • илмий тадқиқот ишида тадқиқот вазифалари, ишчи фараз, илмий янгилиги ва ҳимояга олиб чиқиладиган ўзаро уйғун ҳолатда ифодаланмоғи лозим, акс ҳолда яхлит илмий тадқиқот келиб чиқмайди;

    • бирор муаммони ўрганиш давомида янги фикр ва янги муаммо (ёки масала) юзага келишига, бош муаммонинг муҳим жиҳатлари кўпайишига доимо эътиборда бўлмоқ лозим;

    • бирор бир муаммо (хусусий муаммо бош муаммога ёки бошқа бир йўналишдаги муаммога) ўсиб, ўрганилиб, такомиллаштирилиб, тадқиқот мақсадига озгина ўзгартириш киритилиб бошқасига айлантирилишига ҳам эътибор бериш лозим бўлади. Булар орқали сиз шуғулланаётган ижодий фаолиятингизнинг унверсаллигини ва амалий аҳамияти янада ошади.


    Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

    1. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: Фан; 2007. – 252 б.

    2. Тўрақулов Х.А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари. – Тошкент: Фан; 2006. – 248 б.
    4.2. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ОЛИБ БОРИШНИНГ АЛГОРИТМИК

    БОСҚИЧЛАРИ


    • Таянч иборалар ва атамалар: мутахассис олимлар, алгоритмик тизим, эмпирик, физиологик, биологик, функционал - тажрибавий, маълумот, ахборот технологиялари, рационал, ахборотлаштириш саноати, ахборот технологиялари, босқич, фикрлаш, хулоса қилиш, педагогик тадқиқотлар, педагогик самарадорлик, маълумотларни йиғиш, тизимларга ажратиш ва тақсимлаш, таълим модуллари ва моделлар тузилмаси, тескари алоқа.


    Мавзунинг матни: Илмий тадқиқот олиб боришнинг

    алгоритмик босқичлари.

    Таълим–тарбия жараёнлари ҳар қандай жамиятда ҳам ўзига хос давр талаблари асосида фаолият кўрсатиб, ўша жамиятдаги мутахассис-олимлар томонидан амалга оширилган. Бу борадаги мутахассисларни тайёрлашнинг ўзи ҳам алоҳида муаммо бўлиб, уни оптимал бошқариш жамият тараққиётини белгилашдаги муҳим асослардан биридир.

    Маълумки, таълим жараёни мунтазам равишда ҳаракатланиб турувчи динамик тизимдир. Шу сабабли ҳам таълим тизимини бошҳаришни қўйилган муаммонинг режалаштирилган ечимига мос қатъий бошҳариш алгоритмини тузиб олиш лозим бўлади. Чунки, таълим жараёнини бошҳаришда қўйилган мақсад, манба, белгиланган вазифаар, бошҳариш алгоритми ва воситалари доимо боғлиқликда, деб ҳаралади.

    Алгоритмик тизимларни таълим-тарбия жараёнининг барча босқичларига қўллаш мумкин.

    Мазкур илмий тадқиқот ишида таълим жараёнидаги педагогик тадқиқотларни бошқаришнинг алгоритмик тизимини яратиш муаммосини қараймиз.

    Бу соҳада олиб борган изланишларимиз натижалари мазкур муаммо ечимини топишни қуйидаги кетма-кетликда излашни тақозо этди:



    I босқич: Йўналишга тегишли маълумотлар ва уларнинг турлари, тузилишини (эмпирик, аналитик,физиологик (биологик), функционал – тажрибавий) ҳамда ёзма адабиётлардан олинган маълумотлар (сонли ва сифатий белгилар) аниқланди;

    II босқич: Йўналишга тегишли муаммоларни аниқлаш ва

    уларни ўрганилмоқчи бўлган мавзуни эътиборга олган ҳолда турларга ажратиш;



    III босқич: Турларига ажратилган мавзулардан муайян

    тадқиқотга тегишлиси (моси)ни аниқлаш (тадқиқот мавзусини аниқлаш) ва мавзуга тегишли муаммоларнинг ўрганилганлик даражасини таҳлил қилиш;



    IV босқич: Мавзуга тегишли тадқиқот манбаини аниқлаш;

    V босқич: Тадқиқот манбаидан йиғилган маълумотларни таҳлил қилиш ва уларни синфларга ажратиш;

    VI босқич: Тадқиқот манбаидан олинган маълумотларни ахборотга айлантириш;

    VII босқич: Манба бўйича олиб бориладиган илмий тадқиқот ишига тегишли маълумотлар омборини яратиш;

    VIII босқич: Тадқиқот манбаи ва улар асосида йиғилган ахборотлар омбори (банки)ни эътиборга олиб бошқарув алгоритмини ишлаб чиқиш (тадқиқот режасини ишлаб чиқиш);

    IX босқич: Юқоридаги босқичлар асосида тузилган режага мос илмий изланишларимизнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш;

    Х босқич: Ишлаб чиқилган назарий асосларни илмий-услубий жиҳатдан таҳлил қилиш ва улардан таълим жараёнини такомиллаштириш ҳамда ривожлантиришга оид манбаларни белгилаб (аниқлаб) чиқиш;

    XI босқич: Педагогик самара берадиган илмий – услубий ишланмалар яратишга киришиш;

    XII босқич: Ишлаб чиқилган услубият (услуб) асосида тажриба-синов ишларини ташкиллаштириш ва улар натижаларини тадқиқот мақсади нуқтаи назаридан таҳлил қилиб чиқиш;

    XIII босқич: Олинган натижалар бўйича педагогик самараларни ошириш мезонларини таҳлил қилиб чиқиш ва улар ичидан мазкур мавзу учун мувофиқини танлаш;

    XIV босқич: Илмий – тадқиқот натижаларининг педагогик самараларини аниқлаш ва бақолаш ҳамда уларнинг жорий этилишига йўриқномалар тайёрлаш;

    XV босқич: Педагогик самарали ишланмаларни амалиётга жорий этиш учун услубий тавсиялар ва кўрсатмалар тайёрлаш.

    Қайд этилган кетма-кетликдаги биринчи босқичнинг вазифаси тадқиқотчини ўзини қизиқтирган соҳага киритишни таъминлайди. Бу борда мамлакатимизда «Таълим тўғрисида»ги Қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва давлат таълим стандарти (ДТС)ларининг қабул қилиниши айни муддао бўлди. Табиийки, мазкур ҳужжатлардаги барча мақсад, вазифа, йўриқлар ва режалаштирилган натижаларга ўз-ўзидан эришиб бўлмайди. Бунга таълим тизимига мутасадди ва алоқадор барча муассаса ва ташкилотларнинг мазкур вазифаларни бажаришдаги фаоллиги кўзланган мақсадларга эришишни таъминлайди. Бундай катта муаммони ҳал қилиш учун эса таълим тизимини бошқариш муассасаларига, муассаса рақбарлигига мунтазам равишда таълим тизими фаолияти тўғрисида ахборотлар бериб туриш керак ва олинган ахборотларни қайта ишлаб, таълимни бошқаришда улардан фойдаланиш керак. Ахборотларни эса маълумотлар орқали олинади. Республикамизда оммавий ахборот воситаларидан (рўзнома, ойнома, радио, телеведение, интернет ва ҳ.к.) ҳар куни турли мазмундаги ахборотларни олиш мумкин. Айниқса бугунги кунда «Интернет» тармоғи хизмати илмий тадқиқотчиларнинг турли мавзулар бўйича йиғиши керак бўлган маълумотларни тўплашда катта имкониятлар яратмоқда. Булардан ташҳари республикамизда ҳар бир соҳа (йўналиш) бўйича илмий, илмий-услубий ва илмий оммабоп манбалар бор, бой кутубхоналар мавжуд ва улардан фойдаланиш имкониятлари беқиёс.

    Бу соқадаги маълумотлар, асосан эмпирик (тажрибалар асосида ҳосил бўлган), аналитик (формулалар, қонуниятлар асосида ҳосил бўлган), физиологик (киши физиологик ҳолатларини ифодоловчи), функционал-тажрибавий (манба орқали олинаётган кўрсаткичлар орасидаги пропорционал боғланишларни ифодоловчи) кўринишларда учраши мумкин. Мазкур маълумотлар асосан юқорида қайд этилганидек ёзма манбалардан олинади, шунингдек тадқиқот мақсадини белгилаб олиш жараёнида кишилар билан (ўқувчи, талаба, ўқитувчи, ва қаказо ижтимоий омма) ўтказиладиган сўровлар (анкета, саволнома ва ҳ. к. тарқатиб, уларга жавоблар олиш) ўтказиш жараёнида ҳам ҳосил қилинади.

    Ҳосил қилинган маълумотлар тури аниқланади. Сонли бўлганда тўғридан–тўғри фойдаланишга эришилади. Сифатий бўлганда эса улар кодлаштирилади.

    Бу босқич охирида фойдаланиладиган ахборотлар тузилиши белгиланиб, улардан тадқиқот давомида фойдаланиш режалаштирилади.

    Иккинчи босқичда йўналишга тегишли маълумотлар уларнинг турлари ва тузилиши аниқланиши асосида муаммолар ўрганилади. Аниқланган муаммолар ичидан шуғулланмоқчи бўлган муайян тадқиқот йўналишига мос муаммо белгилаб олинди. Белгилаб олган муаммони ечимини эътиборга олиб йиғлииши керак бўлган маълумотлар турлари ва улар асосидаги мавзулар номлари аниқланди. Бунда маълумотларни турларга ажратиш мақсадида анкета сўровлари, тест саволлари, суҳбатлар ўтказилди.

    Учинчи босқичда эса тадқиқотни бевосита мавзуга мос қисмига ўтилади. Унда тадқиқот манбаини танлашга илмий-назарий асос тайёрланди. Бунинг учун танланган мавзу бўйича дунёда, республикамизда ва теварак-атрофимизда қилинган ишлар ўрганилиб, таҳлил қилинади.

    Ўрганилганлик даражасини белгилашда, асосан муаммони ўрганилганлигининг илмий-методологик, педагогик-психологик ва соф амалий асослари таҳлилқилинади. Бу босқичдаги илмий фаолият қанчалик даражада мустақкам олиб борилган бўлса, шунчалик даражада масала қўйилиши мустақкам бўлади.



    Тўртинчи босқичда тадқиқот манбаи илмий-услубий жиқатдан асосланади. Бунда тадқиқот манбаини ҳисобга олиб, тадқиқот мақсадини шакллантиришга эришилади. Тадқиқот мақсадини мақсадга мувофиқ танлаш педагогик тадқиқотлар самарадорлигини қўлга киритишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Бунда, асосан тадқиқот мақсадини амалга оширишдаги вазифаларни аниқ белгилаб олиш ҳам тадқиқот самарадорлигини қўлга киритишнинг мустақкам асоси бўлиб хизмат қилади.

    Умуман олганда маълумот деб киши сезги аъзолари, асбоблар ва шу кабилар ёрдамида қайд этиладиган, ташқи оламдан олинадиган белгилар тўпламига айтилади.



    Бешинчи босқичда жараён ҳам ана шу ҳолатларни ўзида акс эттиради, яъни тадқиқот манбаи бўйича йиғилган маълумотлар тадқиқот мақсадини эътиборга олган ҳолда таҳлил қилинади ва белгиланган вазифалар бўйича улар синфларга ажратилади.

    Маълумотларга, одатда, у ёки бу сабабга кўра дастлаб фойдаланилмайдиган, балки фақат сақлайдиган белгилар ёки ёзиб олинган кузатувлар сифатида қаралади. Қачонки улар фойдаланиш учун тайёрланса, улардан ахборот сифатида фойдаланиш мумкин.

    Демак, ахборотни фойдаланиладиган маълумотлар деб қараш мумкин экан. Биз қайд этаётган алгоритмик тизимнинг олтинчи босқичи ҳам айнан шу муаммо ечимини топишга қаратилгандир.

    Еттинчи босқичнинг вазифаси эса манба бўйича олиб бориладиган илмий изланишларга тегишли маълумотлар орқали маълумотлар омборини ташкил этишдан иборатдир. Бунда ахборотлар ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини яратишда маълумотлар асосий пойдевор вазифасини бажаради. Демак, бу борада маълумотлар омборининг аҳамияти буюк бўлиши шубҳасиздир.

    Ахборотлашган жамиятда умумий белгиланишдаги маълумотлар омбори ғоят муҳим роль ўйнайди. Маълумотлар омбори ҳам ноёб, тор ихтисослаштирилган дастурлар каби муассасавий қарамликда бўлади. Умумий белгиланишдаги маълумотлар ва билимлар омборлари иерархик тамойил бўйича қурилади.

    Маълумотлар омборини йўналишлар бўйича шакллантирилганда қаралаётган соҳа иерархияси ҳисобга олинади ёки бир бутун бошли тизим қаралаётганда қисм тизимлардан тортиб, тизим элементигача бўлган иерархия бўйича жараён давом этади.

    Умуман олганда юқорида қисқача баён қилинган маълумотлар, маълумотлар омбори ва ахборотлар ҳақидаги фикрларимиз, уларнинг шаклланиш жараёни, яъни ахборотларнинг пайдо бўлишини қуйидагича ифодалаш имконини берди (4.2.1 –шакл). Демак, биз ахборотлашган жамиятга ўтишдаги белгилар базасидан (ҳарфлар, сўзлар, тиниш ва математик белгилар, китоблар, рўзномалар, ойномалар, патентлар, турли тажриба намуналари ва ҳ.к) ахборотлар ҳосил бўлишигача бўлган босқични кўриб ўтдик.

    Юқоридаги босқичлар асосида иш олиб бориш тадқиқот ишларини бажаришни бошқаришнинг ахборотли таъминотини ишлаб чиқишни тақозо этади. Бу эса тадқиқот режасини амалга оширишда бошқариш алгоритмини ишлаб чиқишга имкон яратади ва у тадқиқот ишини олиб боришдаги ишлатиладиган ахборотлар банкига асосланади. Бундай ахборотлар банкини ва улар асосидаги бошқарув алгоритмини яратиш саккизинчи босқичнинг вазифаси бўлиб, бу орқали тадқиқот режасини ишлаб чиқишга эришилади.





    Достарыңызбен бөлісу:
  • 1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   38




    ©dereksiz.org 2024
    әкімшілігінің қараңыз

        Басты бет