Ўзбекистон республикаси умумдавлат таснифлагичи



бет46/57
Дата19.06.2016
өлшемі5.31 Mb.
#147633
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   57

Мазкур бўлим кинотасма ёки видеотасмага ёзилган, кинотеатрларда намойиш қилиш ёки телевидение орқали кўрсатиш учун театр ва нотеатр саҳна асарларини ишлаб чиқаришни, шунингдек кинофильмни монтаж қилиш, дубляж қилиш каби ёрдамчи хизматларни; кинофильмларни тарқатиш ва бошқа тармоқлар учун фильм ишлаб чиқаришнинг бошқа турларини; шунингдек кинофильмларни ва бошқа киномаҳсулотларни намойиш қилишни ўз ичига олади. Кинофильмларни ва бошқа киномаҳсулотларни тарқатиш ҳуқуқини сотиб олиш ва сотиш ҳам мазкур гуруҳга киритилган.

Мазкур бўлим шунингдек овоз ёзиш фаолиятини ҳам ўз ичига олади, яъни студияларда ва бошқа жойларда амалга ошириладиган асл нусхалардан нусха кўчириш, уларни нашр қилиш, тарқатиш, мусиқавий ва бошқа аудиоёзувларни нашр қилиш


59.1

Кино-, видеофильмлар ва телевизион дастурлар ишлаб чиқариш

Мазкур гуруҳ видеотасмада, DVD дискларида ва бошқа тарқатувчиларда театр ва нотеатр саҳна асарларини ишлаб чиқаришни, жумладан театрда бевосита кўрсатиш учун ёки телевидениеда намойиш қилиш учун рақамли тарқатишни; шунингдек кинофильмни монтаж қилиш, дубляж қилиш каби ёрдамчи хизматларни; кинофильмларни тарқатиш ва бошқа тармоқлар учун фильм ишлаб чиқаришнинг бошқа турларини; шунингдек кинофильмларни ва бошқа киномаҳсулотларни намойиш қилишни ўз ичига олади.

Кинофильмларни ва бошқа киномаҳсулотларни тарқатиш ҳуқуқини сотиб олиш ва сотиш ҳам мазкур гуруҳга киритилган.


59.11

Кино-, видеофильмлар ва телевизион дастурлар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- кинофильмлар, видео ва телевизион дастурлар (телесериаллар, хужжатли фильмлар ва ҳ.к.) ёки телерекламалар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- фильмларни дубляж қилиш (театрда акс эттириш учун кинофильмларни қайта ишлашдан ташқари), шунингдек асл нусхадан аудио- ва видеотасмаларга, CD ёки DVD дискларига нусха кўчириш, 18.20га қаранг

- ёзилган видеотасма, CD ва DVD дискларининг улгуржи савдоси, 46.43га қаранг

- тоза видеотасма ва CD дискларининг улгуржи савдоси, 46.52га қаранг

- видеотасма ва CD ва DVD дискларининг чакана савдоси, 47.63га қаранг

- ишлаб чиқаришдан кейинги фаолият, 59.12га қаранг

- овоз ёзиш ва китобларни тасмага ёзиш, 59.20га қаранг

- телекўрсатув, 60.20га қаранг

- теледастурларнинг тўлиқ сериясини яратиш, 60.20га қаранг

- киноиндустрия мақсадларидан фарқ қилувчи мақсадлар учун кинотасмаларга ишлов бериш, 74.20га қаранг

- шахсий театр ва бадиий агентлар ва агентликлар фаолияти, 74.90га қаранг

- видеотасма, DVD дискларининг ижараси, 77.22га қаранг

- телевизион кўрсатувлар, учрашувлар, мажлислар, конференциялар намойиши билан бир вақтда кадрлар орасига титрларни киритиш, 82.99га қаранг

- актёрлар, мультипликатор рассомлар, режиссёрлар, декораторлар, техник мутахассисларнинг мустақил фаолияти, 90.0га қаранг



59.11.0

Кино-, видеофильмлар ва телевизион дастурлар ишлаб чиқариш

59.12

Кино-, видеофильмлар ва телевизион дастурлар ишлаб чиқаришдан кейинги босқич

Бу синф ишлаб чиқаришдан кейинги фаолиятни, яъни монтаж қилиш, фильмдан нусха кўчириш, титрларни ва субтитрларни яратиш, иштирокчилар рўйхатини тузиш, кадрлар орасига титрларни жойлаштириш, компьютер графикаси, анимация ва махсус эффектлар, кинофильмни яратиш ва ишлов бериш, шунингдек кинолабораториялар ва мультипликацион фильмлар учун ихтисослашган лабораториялар фаолиятини ўз ичига олади.

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- киноматериаллар сақланадиган жойлар фаолияти ва ҳ.к.



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- фильмларни дубляж қилиш (театрда акс эттириш учун кинофильмларни қайта ишлашдан ташқари), шунингдек асл нусхадан аудио- ва видеотасмаларга, CD ёки DVD дискларига нусха кўчириш, 18.20га қаранг

- ёзилган видеотасма, CD ва DVD дискларининг улгуржи савдоси, 46.43га қаранг

- тоза видеотасма ва CD дискларининг улгуржи савдоси, 46.52га қаранг

- видеотасма ва CD ва DVD дискларининг чакана савдоси, 47.63га қаранг

- киноиндустрия мақсадларидан фарқ қилувчи мақсадлар учун кинотасмаларга ишлов бериш, 74.20га қаранг

- видеотасма, DVD дискларининг ижараси, 77.22га қаранг

- актёрлар, мултипликатор рассомлар, режиссёрлар, декораторлар, техник мутахассисларнинг мустақил фаолияти, 90.0га қаранг


59.12.0

Кино-, видеофильмлар ва телевизион дастурлар ишлаб чиқаришдан кейинги босқич

59.13

Кинофильмлар, видео ва телевизион дастурларни тарқатиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- кино- ва видеофильмларни, DVD-дискларни ва видеокассеталарни турли муассасалар (кинотеатрлар, телевизион каналлар ва дастурлар, кинофестиваллар учун) орасида тарқатиш, лекин кенг жамоатчилик учун эмас; фильмлар, DVD-дисклар ва видеокассеталарни бошқа муассасаларга сотиш ёки ижарага бериш, шунингдек фильмларни тарқатиш бўйича фаолият, жумладан фильмлар прокатига шартнома тузиш, етказиб бериш, сақлаш ва ҳ.к.

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- фильмлар, видеотасмалар ва DVDларни тарқатиш ҳуқуқини олиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- фильмларни дубляж қилиш, шунингдек асл нусхадан аудио- ва видеотасмаларга, CD ёки DVD дискларига нусха кўчириш, 18.20га қаранг

- ёзилган видеотасма ва DVDларнинг улгуржи савдоси, 46.43га қаранг

- тоза видеокассета, CD, DVDларнинг улгуржи савдоси, (46.52)

- ёзилган видеотасма ва DVDларнинг чакана савдоси, 47.63га қаранг


59.13.0

Кинофильмлар, видео ва телевизион дастурларни тарқатиш

59.14

Кинофильмлар намойиш қилиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- кинотеатрларда, очиқ жойларда ва бошқа намойиш залларида кинофильм ва видеоёзувларни намойиш қилиш

- киноклублар фаолияти




59.14.0

Кинофильмлар намойиш қилиш

59.2

Фонограммалар ва мусиқали ёзувларни нашр қилиш бўйича фаолият

59.20

Фонограммалар ва мусиқали ёзувларни нашр қилиш бўйича фаолият

Бу синф тасма, диск каби тарқатувчиларда аудиоёзувларнинг бош нусхаларини ишлаб чиқариш, уларни нашр этиш, реклама қилиш ва улгуржи ва чакана савдо агентлари ёки бевосита истеъмолчилар орасида тарқатиш бўйича фаолиятни ўз ичига олади. Мазкур фаолият шу бўлинмаларда асосий нусхаларни тайёрлаш бўйича фаолият билан бирга олиб борилиши мумкин. Бундай бўлмаган тақдирда нусха тайёрлаш билан шуғулланувчи бўлинма асосий нусхаларни тайёрлаш ва тарқатиш учун тегишли ҳуқуқларни олиши керак.

Бу синф шунингдек студияларда овоз ёзиш бўйича хизматларни, тасмага ёзилган радиодастурларни ишлаб чиқаришни қўшган ҳолда, ўз ичига олади.

Бу синф шунингдек ёзилган мусиқани нашр қилиш билан боғлиқ фаолиятни, яъни мусиқа асарига муаллифлик ҳуқуқини олиш ва рўйхатдан ўтказиш, авторлаштириш ва бу ёзиб олинган мусиқа композицияларидан радио, телевидение, матбуотда ва бошқаларда фойдаланишни ўз ичига олади. Бу фаолиятга жалб қилинган бўлинмалар муаллифлик ҳуқуқига эга бўлишлари ёки муаллифлик ҳуқуқи эгалари номидан бошқарувчи ролида фаолият кўрсатиши мумкин. Мусиқа китобларини босиб чиқариш шунингдек бу синфга киритилган.




59.20.0

Фонограммалар ва мусиқали ёзувларни нашр қилиш бўйича фаолият

60

Дастурлар яратиш бўйича фаолият ва телекўрсатув ва радиоэшиттириш

Мазкур бўлим радио-, теледастурлар ва кўнгилочар дастурлар, шунингдек янгиликлар, ток-шоу каби материалларни яратиш ёки кейинчалик тарқатиш ва намойиш қилиш ҳуқуқини сотиб олиш бўйича фаолиятни ўз ичига олади. Шунингдек одатда телерадиоэшиттиришларга киритиладиган маълумотларни узатиш ҳам киради. Телерадиоэшиттиришлар турли технологиялар ёрдамида, ҳаво, йўлдош ёки кабел тармоғи ёки Интернет орқали амалга оширилиши мумкин.

Мазкур бўлим шунингдек обуна ёки комиссион тўловлар асосида учинчи томон учун, кейинчалик жамоатга намойиш этиш мақсадида, одатда буюртма телекўрсатувлари учун яратиладиган дастурларни (янгиликлар, спорт, таълим ёки ёшлар учун кўрсатувлар каби чекланган форматда) ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.

Мазкур бўлим обуна бўйича намойиш этиладиган кабел ва бошқа дастурларни тарқатишни ўз ичига олмайди (61 бўлимга қаранг).


60.1

Радиоэшиттириш

60.10

Радиоэшиттириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- радиоэшиттириш студиялари орқали ва эшитувчилар, филиаллар ёки обуначиларга товушли дастурларни узатувчи ускуналар ёрдамида аудиосигналларни эшиттириш билан боғлиқ фаолият

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- радиотармоқлар фаолияти, яъни ҳаво, йўлдош ва кабел тизимлари орқали филиаллар ёки обуначиларга товушли дастурларни узатиш

- Интернет орқали радиоэшиттириш фаолияти (Интернет-радиостанциялар)

- радиоэшиттириш орқали маълумот узатиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- тасмага ёзилган дастурларни ишлаб чиқариш, 59.20га қаранг




60.10.0

Радиоэшиттириш

60.2

Телевизион дастурларни яратиш ва намойиш қилиш бўйича фаолият

60.20

Телевизион дастурларни яратиш ва намойиш қилиш бўйича фаолият

Бу синф сотиб олинаётган дастурий компонентлар (масалан, бадиий ёки хужжатли фильмлар), ўзи ишлаб чиқарган дастурий компонентлар (масалан, маҳаллий янгиликлар, репортажлар) ёки шу икки компонентни бирга қўшиш асосида телевизион дастурларнинг тўлиқ сериясини яратишни ўз ичига олади.

Мазкур теледастурларнинг тўлиқ серияси ёки ишлаб чиқарувчи томонидан трансляция қилинади, ёки кейинчалик тарқатиш учун кабел ёки йўлдош телекўрсатувлари хизмати кўрсатувчи компаниялар каби учинчи томонга бериш мақсадида ишлаб чиқарилади.

Дастурлар умумий ёки ихтисослашган характерда бўлиши мумкин (масалан, янгиликлар, спорт, таълим ёки ёшлар учун кўрсатувлар каби чекланган форматда). Бу синф ҳамма фойдалана оладиган дастурларни, шунингдек фақат обуначилар фойдалана оладиган дастурларни яратишни ўз ичига олади. Талаблар бўйича видео намойиш қилувчи каналлар учун дастурлар яратиш ҳам шу синфга киради.

Бу синф шунингдек телекўрсатувлар ёрдамида маълумот узатишни ўз ичига олади.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- телерадиоэшиттиришлар билан боғлиқ бўлмаган теледастур элементларини (кино, хужжатли фильмлар, ток-шоу, реклама ва ҳ.к.) ишлаб чиқариш, 59.11га қаранг

- каналлар пакетини йиғиш ва бу пакетларни дастур яратмасдан тарқатиш, 61 бўлимга қаранг


60.20.0

Телевизион дастурларни яратиш ва намойиш қилиш бўйича фаолият




61

Алоқа

Мазкур бўлим телекоммуникация хизматлари ва бошқа овоз, матн, товуш ёки видеомаълумотларни узатиш каби хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни ўз ичига олади. Бундай фаолиятни амалга оширишга ёрдам берувчи ускуналар битта технология асосида ҳам, бир неча технологиялар комбинацияси асосида ҳам ишлаши мумкин. Мазкур бўлимда кўрсатиб ўтилган фаолият турларининг умумийлиги ишлаб чиқариш жараёнига жалб қилинмасдан мазмунни узатишдадир. Бўлимдаги маълумотларни ажратиш ишга солинган инфратузилма турига асосланади.

Телевизион сигналларни узатиш ҳолларида, у каналларнинг тўлиқ комплектини, тарқатиш учун мўлжалланган дастурий пакетларга бирлаштиришни ўз ичига олиши мумкин (60 бўлимда кўрсатилганидек).


61.1

Симли алоқа хизматлари кўрсатиш

61.10

Симли алоқа хизматлари кўрсатиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- кабел телевидениеси инфратузилмасидан фойдаланиб, овоз, матн, товуш ёки видеомаълумотларни узатувчи мосламаларни бошқариш, техник хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланишга йўл очиш билан боғлиқ фаолият, жумладан:

• алоқанинг ер усти линиялари, микротўлқин ёки ер усти ва йўлдош бирлашмалар бирикмаси орқали тўғридан-тўғри алоқани таъминлаш мақсадида коммутация-узатиш ускуналаридан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш

• тақсимлашнинг кабел тизимларини бошқариш (масалан, маълумот ва телесигналларни узатиш учун)

• ўз маблағларидан фойдаланган ҳолда телеграф ва бошқа овозсиз алоқа тизимларини жиҳозлаш

Бундай фаолиятни амалга оширишга ёрдам берувчи ускуналар битта технология асосида ҳам, бир неча технологиялар комбинацияси асосида ҳам ишлаши мумкин.

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- тармоқ эгалари ва операторларидан тармоққа кириш йўли ва сиғим олиш, шунингдек бизнесда ва кундалик турмушда шу қувватлардан фойдаланиб телекоммуникация хизматлари кўрсатиш

- кабел инфратузилмаси оператори томонидан Интернетга чиқиш учун йўл бериш



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- телекоммуникация хизматларини қайта сотиш, 61.90га қаранг


61.10.0

Симли алоқа хизматлари кўрсатиш

61.2

Симсиз алоқа хизматлари кўрсатиш

61.20

Симсиз алоқа хизматлари кўрсатиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- симсиз телекоммуникация инфратузилмасидан фойдаланиб, овоз, матн, товуш ёки видеомаълумотларни узатувчи мосламаларни бошқариш, техник хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланишга йўл очиш билан боғлиқ фаолият

- пейджинг ва уяли алоқага, шунингдек симсиз алоқа тизимининг бошқа турларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни бошқариш

Бу ускуналар радио- ва телевизион каналлар орқали узатишни таъминлайди ва улар битта технология асосида ҳам, бир неча технологиялар комбинацияси асосида ҳам ишлаши мумкин.

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- тармоқ эгалари ва операторларидан тармоққа кириш йўли ва сиғим олиш, шунингдек бизнесда ва кундалик турмушда шу қувватлардан фойдаланиб симсиз телекоммуникация хизматлари кўрсатиш

- симсиз инфратузилма оператори томонидан Интернетга чиқиш учун йўл бериш



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- телекоммуникация хизматларини қайта сотиш, 61.90га қаранг


61.20.0

Симсиз алоқа хизматлари кўрсатиш

61.3

Йўлдош воситасидаги алоқа хизматлари кўрсатиш

61.30

Йўлдош воситасидаги алоқа хизматлари кўрсатиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- йўлдош воситасидаги телекоммуникация инфратузилмасидан фойдаланиб, овоз, матн, товуш ёки видеомаълумотларни узатувчи мосламаларни бошқариш, техник хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланишга йўл очиш билан боғлиқ фаолият

- телеканаллар, телестанциялар ва тармоқлар ёки радиотармоқлардан сотиб олиниб, истеъмолчиларнинг маиший приёмникларига бевосита эшиттиришнинг йўлдош воситасидаги тизимлари орқали узатиладиган товушли, матнли дастурларни етказиш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- йўлдош воситасидаги инфратузилма оператори томонидан Интернетга чиқиш учун йўл бериш



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- телекоммуникация хизматларини қайта сотиш, 61.90га қаранг


61.30.0

Йўлдош воситасидаги алоқа хизматлари кўрсатиш

61.9

Бошқа телекоммуникация хизматлари кўрсатиш

61.90

Бошқа телекоммуникация хизматлари кўрсатиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- йўлдошли трекинг, коммуникацион телеметрия ва радиолокация станцияларининг операциялари каби ихтисослашган телекоммуникацион иловаларни тақдим этиш

- бир ёки бир неча ер усти телекоммуникация тизимлари билан операцион тарзда боғланган ва йўлдош тизимларидан маълумот олиш ва узатиш қобилиятига эга йўлдош терминаллари ва уларга боғлиқ ускуналарни бошқариш

- мижозлар ва Интернет-провайдерлар ўртасида ўрнатилган тармоқлар орқали Интернетга чиқиш имконини бериш, бу Интернет-провайдерлар мустақил ва телефон линиялари бўйича чиқиш имконини берувчи бошқа Интернет-провайдерлар назорати остида бўлмайди

- жамоат биноларида Интернет ва телефон алоқасига чиқиш имконини бериш

- мавжуд телекоммуникация бирикмалари ёрдамида телекоммуникация хизматлари кўрсатиш:

• VOIP – IP-тармоқлари орқали овоз узатиш

- телекоммуникация хизматларини қайта сотиш (масалан, ёрдамчи хизматлар кўрсатмасдан тармоқ сиғимини сотиб олиш ва қайта сотиш)



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- телекоммуникация инфратузилмалари операторлари орқали Интернетга чиқиш имконини бериш, 61.10, 61.20, 61.30ларга қаранг


61.90.0

Бошқа телекоммуникация хизматлари кўрсатиш







62

Компьютер дастурлаштириш, маслаҳат бериш ва бошқа ёрдамчи хизматлар

Мазкур бўлим ахборот технологиялари соҳасида эксперт баҳолаш бўйича қуйидаги фаолият турлари ўз ичига олади: дастурий таъминотни ёзиш, ўзгартириш, синовдан ўтказиш ва техник ёрдам билан таъминлаш; бутловчи ускуналар, дастурий таъминот ва коммуникация технологияларини бирлаштирувчи компьютер тизимларини режалаштириш ва ишлаб чиқиш; мижозларнинг компьютер тизимлари маҳаллий бошқариш, шунингдек маълумотларга ишлов бериш ва бошқа профессионал ва техник фаолият турлари.




62.0

Компьютер дастурлаштириши, маслаҳат бериш ва бошқа ёрдамчи хизматлар

62.01

Компьютер дастурлаштириш соҳасидаги фаолият

Мазкур синф дастурий таъминотни ёзиш, ўзгартириш, синовдан ўтказиш ва техник ёрдам билан таъминлаш бўйича фаолият турларини ўз ичига олади.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- қуйидагиларни яратиш ва бажариш учун зарур бўлган тузилма ва таркибини ишлаб чиқиш ва/ёки топшириқлар тизимини ёзиш:

• системали дастурий таъминот (жумладан янгиланиш)

• амалий дастурлар (жумладан янгиланиш)

• маълумотлар базаси

• веб-сайтлар

- дастурий таъминотни созлаш, яъни амалдаги иловаларни мижознинг ахборот тизими доирасида фаолият кўрсата оладиган қилиб ўзгартириш ва жойлаштириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- комплекс дастурий таъминотни нашр қилиш, 58.29га қаранг

- системасиз дастурий таъминотни ўз ҳисобидан бозорнинг алоҳида секторлари учун таржима қилиш ёки мослаштириш, 58.29 га қаранг

- бутловчи ускуналар, дастурий таъминот ва коммуникация технологияларини бирлаштирувчи компьютер тизимларини режалаштириш ва ишлаб чиқиш, хатто дастурий таъминотни тақдим этиш мазкур жараённинг таркибий қисми бўлса ҳам, 62.02га қаранг


62.01.0

Компьютер дастурлаштириши соҳасидаги фаолият

62.02

Компьютер технологиялари соҳасидаги маслаҳат хизматлари



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   57




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет