Ўзбекистон республикаси умумдавлат таснифлагичи



бет47/57
Дата19.06.2016
өлшемі5.31 Mb.
#147633
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   57

Бу синф бутловчи ускуналар, дастурий таъминот ва коммуникация технологияларини бирлаштирувчи компьютер тизимларини режалаштириш ва ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Хизматлар шунингдек тегишли фойдаланувчиларни ўқитишни ўз ичига олиши мумкин.



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- компьютер бутловчи қисмлари ва дастурий таъминотни сотиш, 46.51, 47.41га қаранг

- кўп функцияли ва шу каби компьютерларни ўрнатиш, 33.20га қаранг

- персонал компьютерларни ўрнатиш (созлаш), 62.09га қаранг

- дастурий таъминотни, бузилгандан сўнг компьютерни қайта тиклаш тизимларини ўрнатиш, 62.09га қаранг


62.02.0

Компьютер технологиялари соҳасидаги маслаҳат хизматлари

62.03

Компьютер ускуналарини бошқариш бўйича фаолият

Бу синф мижозларнинг компьютер тизимларини маҳаллий бошқариш ва фаолияти бўйича хизматларни, шунингдек маълумотларга ишлов бериш ва бошқа шу билан боғлиқ хизматларни ўз ичига олади.




62.03.0

Компьютер ускуналарини бошқариш бўйича фаолият

62.09

Ахборот технологиялари ва компьютер тизимлари соҳасидаги фаолиятнинг бошқа турлари

Бу синф ахборот технологиялари ва компьютер тизимлари соҳасидаги бошқа фаолиятни, шунингдек юқорида таснифланмаган қуйидаги хизматларни ўз ичига олади:

- бузилгандан сўнг компьютерни қайта тиклаш тизимлари

- ПКни ўрнатиш (созлаш)

- дастурий таъминотни ўрнатиш бўйича хизматлар

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- кўп функцияли ва шу каби компьютерларни ўрнатиш, 33.20га қаранг

- компьютерни дастурлаштириш, 62.01га қаранг

- компьютер тизимлари соҳасида маслаҳат бериш, 62.02га қаранг

- компьютер ускуналарини бошқариш, 62.03га қаранг

- маълумотларга ишлов бериш ва жойлаштириш, 63.11га қаранг


62.09.0

Ахборот технологиялари ва компьютер тизимлари соҳасидаги фаолиятнинг бошқа турлари

63

Ахборот хизмати кўрсатиш соҳасидаги фаолият

Мазкур бўлим қидирув порталлари, маълумотларни қайта ишлаш ва жойлаштириш билан боғлиқ фаолият турларини, шунингдек бирламчи маълумот тақдим этиш бўйича бошқа фаолият турларини ўз ичига олади.




63.1

Маълумотларни жойлаштириш ва ишлов бериш бўйича хизматлар, Web-порталлар

Мазкур гуруҳ маълумотларни жойлаштириш ва қайта ишлаш учун инфратузилма билан таъминлаш ва бошқа шунга ўхшаш хизматлар, шунингдек Интернетда қидирув воситалари ва бошқа порталлар билан таъминлашни ўз ичига олади.




63.11

Маълумотларни жойлаштириш ва ишлов бериш бўйича хизматлар

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- маълумотларни жойлаштириш ва қайта ишлаш учун инфратузилма билан таъминлаш ва бошқа шунга ўхшаш хизматлар

- жойлаштириш бўйича ихтисослашган хизматлар, жумладан:

• мижозларнинг веб-узеллари серверида жойлаштириш

• узлуксиз узатиш

• иловаларни жойлаштириш

- мижозларни дастурий-аппарат ресурслари билан таъминлаш

- мижозларни вақтнинг бўлиниш тартиби учун мослаштирилган умумий воситалар билан таъминлаш

- маълумотларни қайта ишлаш бўйича фаолият, жумладан:

• мижозлардан олинган маълумотларни тўлиқ қайта ишлаш

• мижозлардан олинган маълумотлар асосида ихтисослашган ҳисоботлар тузиш

- маълумотларни киритиш бўйича хизмат кўрсатиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- таъминловчи компьютерни фақат асбоб сифатида ишлатадиган ҳоллардаги фаолият (кўрсатилаётган хизматлар турига қараб таснифланади)


63.11.0

Маълумотларни жойлаштириш ва ишлов бериш бўйича хизматлар

63.12

Web-порталлар

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- Интернет-манзилларнинг кенг маълумотлар базасини яратиш ва қувватлаш мақсадида қидирув механизмларидан фойдаланувчи веб-сайтларни бошқариш

- вақти-вақти билан янгиланиб турадиган ахборотлар берувчи оммавий ахборот воситалари сайтлари каби, Интернетда портал ролида фаолият кўрсатувчи бошқа веб-сайтларни бошқариш



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- китоблар, газеталар, журналларни нашр қилиш, жумладан Интернет, 58 бўлимга қаранг

- Интернет орқали эшиттириш, 60 бўлимга қаранг


63.12.0

Web-порталлар

63.9

Ахборот хизматларининг бошқа турлари

Мазкур гуруҳ янгиликлар агентликлари фаолиятини, шунингдек бошқа барча ахборот хизматларини ўз ичига олади.



Бу гуруҳ қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- кутубхона ва архивлар фаолияти, 91.01га қаранг


63.91

Ахборот агентликлари фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- матбуот агентликлари ва оммавий ахборот воситалари учун янгиликлар, фотосуратлар ва сенсацион материаллар етказиб берувчи янгиликлар агентликлари фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- мустақил фотожурналистлар фаолияти, 74.20га қаранг

- мустақил журналистлар фаолияти, 90.03га қаранг


63.91.0

Ахборот агентликлари фаолияти

63.99

Бошқа тоифаларга киритилмаган, ахборот хизмати кўрсатиш бўйича бошқа фаолият

Бу синф юқорида санаб ўтилган бирорта тоифада кўрсатилмаган ахборот хизматлари фаолиятининг бошқа турларини ўз ичига олади:

- телефон алоқасининг компьютерлаштирилган хизматлари

- хақ эвазига ёки шартнома асосида ахборот қидириш бўйича хизматлар

- янгиликлар ва босма нашрларга ишлов бериш бўйича хизматлар

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- телефон хизмати марказлари фаолияти, 82.20га қаранг


63.99.0

Бошқа тоифаларга киритилмаган, ахборот хизмати кўрсатиш бўйича бошқа фаолият







K

МОЛИЯВИЙ ВА СУҒУРТА ФАОЛИЯТИ

Мазкур секция молиявий хизматларни, жумладан суғурталаш, қайта суғурталаш ва нафақа жамғармалари фаолиятини, шунингдек молиявий хизматлар билан бирга олиб бориладиган фаолиятни ўз ичига олади.

Мазкур секция шунингдек холдинг компаниялар ва трестлар, жамғармалар ва бошқа шу каби молиявий объектларнинг фаолияти каби холдинг активлари хизматини ўз ичига олади.


64

Суғурталаш ва нафақа таъминоти бўйича хизматлардан ташқари молиявий хизматлар

Мазкур бўлим суғурта ва нафақа таъминоти ёки мажбурий ижтимоий таъминот мақсадлари учун мўлжаллангандан ташқари барча мақсадлар учун пул маблағларини олиш ва қайта тақсимлаш бўйича фаолиятни ўз ичига олади.

Изоҳ: бу бўлим доирасида ташкилий бирликларнинг таснифини аниқлашда мазкур мамлакатда қабул қилинган тегишли хизматларни ташкил қилиниши муҳим роль ўйнайди.


64.1

Пул-кредит воситачилиги

Мазкур гуруҳ марказий банк фаолиятидан ташқари, номунтазам асосда ва номолиявий манбалардан келиб тушадиган ўтказма депозитлар шаклидаги пул маблағларини, яъни аниқ пул ифодасига эга маблағларни олишни ўз ичига олади.




64.11

Марказий банк фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- пулларни муомалага чиқариш ва мамлакатнинг пул-кредит сиёсатини тартибга солиш

- муомаладаги пул массаси устидан назорат қилиш ва бошқариш

- молиявий институтлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоб учун ишлатиладиган депозитлар очиш

- банк операциялари устидан назорат

- мамлакат валюта заҳираларини сақлаш

- ҳукумат учун банкир ролини ўйнаш

Марказий банкларнинг фаолият турлари институционал сабабларга кўра ўзгариб туриши мумкин.


64.11.0

Марказий банк фаолияти

64.19

Пул-кредит воситачилигининг бошқа турлари

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- марказий банклардан ташқари молиявий муассасаларнинг пул воситачилиги, жумладан пул-кредит муассасалари (тижорат банклари, жамғарма банклари, кредит союзлари ва банк операцияларини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган бошқа кредит муассасалари) фаолияти: ҳисоб-китоб ва касса операциялари; омонатлар бўйича операциялар, шу жумладан улгуржи омонатлар ва бошқа банклардаги омонатлар бўйича операциялар; кредит бериш; кредит карточкалари билан боғлиқ фаолият; пул эмиссияси билан боғлиқ фаолият; валюта операциялари

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- коммунал хизматлар учун ҳисоб-китобнинг почта тизими хизматлари ва почта жамғарма банклари хизматлари

- ихтисослашган кредит муассасалари томонидан уй сотиб олиш учун кредит бериш

- почта пул переводлари соҳасидаги фаолият



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ихтисослашган нокредит муассасалари томонидан уй сотиб олиш учун кредит бериш, 64.92га қаранг

- кредит карталари ёрдамида бажариладиган операцияларга ишлов бериш ва хақини тўлаш бўйича фаолият, 66.19га қаранг

- факторинг операциялари ўтказиш (64.99)


64.19.0

Пул-кредит воситачилигининг бошқа турлари

64.2

Холдинг компаниялари фаолияти

64.20

Холдинг компаниялари фаолияти

Бу синф холдинг компаниялар фаолиятини, яъни назорат ва бошқариш мақсадида шўъба корпорациялар гуруҳининг активларига (акцияларнинг контрол пакетига) эга бўлган бўлинмаларни ўз ичига олади. Бу синфдаги холдинг компаниялар бошқа компанияларга ҳеч қандай хизмат кўрсатмайди, яъни улар бошқа бўлинмаларни бошқармайдилар ва назорат қилмайдилар.



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- компания ва ташкилотларни актив бошқариш, стратегик режалаштириш ва компаниялар томонидан қарор қабул қилиш, 70.10га қаранг


64.20.0

Холдинг компаниялари фаолияти

64.3

Трестлар, жамғармалар ва шу каби молиявий ташкилотлар

64.30

Трестлар, жамғармалар ва шу каби молиявий ташкилотлар

Бу синф қимматли қоғозлар ёки бошқа молиявий активларни бирлаштириш учун, акциядорлар ёки бенефициарийлар номидан бошқаришсиз, ташкил қилинган юридик шахсларни ўз ичига олади. Қимматли қоғозлар портфеллари индивидуал талаблар асосида диверсификация, даромадлилик нормаси ва нархлар даражасининг ўзгариши каби маълум инвестицион хусусиятларга эришиш мақсадида расмийлаштирилади. Бу юридик шахслар мулкдан фоизлар, дивидендлар ва бошқа даромад оладилар, лекин уларда ёлланган ходимлар деярли йўқ ва хизматларни сотишдан даромад олмайдилар.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- очиқ турдаги инвестиция жамғармалари

- ёпиқ турдаги инвестиция жамғармалари

- пайли инвестиция жамғармалари

- траст таъсис этиш тўғрисидаги шартнома, васиятнома ёки воситачилик тўғрисидаги шартномага асосан бенефициарийлар номидан бошқариладиган ваколатли мулк, кўчмас мулкка мулкий манфаатлар ёки агентлик ҳисоби

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- товар ёки хизматларни сотишдан даромад олувчи жамғарма ва трестлар, асосий фаолият турига асосан ИФУТ синфига қаранг

- холдинг компаниялари фаолияти, 64.20га қаранг

- нафақа жамғармалари, 65.30га қаранг

- жамғармаларни бошқариш, 66.30га қаранг


64.30.0

Трестлар, жамғармалар ва шу каби молиявий ташкилотлар

64.9

Суғурталаш ва нафақа жамғармалари хизматларидан ташқари молиявий хизматларнинг бошқа турлари

Мазкур гуруҳ молия муассасалари амалга ошираётган фаолият турларидан ташқари молиявий фаолиятни ўз ичига олади.



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- суғурта ва нафақа жамғармалари, 65 бўлимга қаранг


64.91

Молиявий лизинг

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:



- берилиш муддати активлардан фойдаланишнинг мўлжалланган муддатини қамраб олувчи лизинг, бунда ижарага олувчи барча даромадларнинг катта қисмига эга бўлади ва бу мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ барча хавфни зиммасига олади. Кейинчалик активларга эгалик ҳуқуқи бошқа шахсларга берилиши ёки берилмаслиги мумкин. Бундай ижара барча ёки деярли барча харажатларни, фоизларни ҳам қўшган ҳолда, қоплайди.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- операцион лизинг, ижарага берилаётган объектнинг турига асосан 77 бўлимга қаранг


64.91.0

Молиявий лизинг

64.92

Кредит беришнинг бошқа турлари

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- пул воситачилиги билан шуғулланувчи муассасалар томонидан қарз бериш билан боғлиқ молиявий фаолият, бунда кредит бериш қарз бериш, гаров хати, кредит карталари каби турли шаклларда бўлиши мумкин ва қуйидаги хизматлар спектри кўрсатилади:

• истеъмол кредитлари бериш

• халқаро савдо молиялаштириши

• саноат банклари томонидан саноат тармоқларини узоқ муддатга молиялаштириш

• банк тизимидан ташқарига пул қарзлари бериш

• ихтисослашган нодепозит муассасалари томонидан уй сотиб олиш учун кредит бериш

• ломбардлар фаолияти

• кредит карточкалари билан боғлиқ фаолият



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- омонатга пул ҳам қабул қиладиган ихтисослашган муассасалар томонидан уй сотиб олиш учун кредит бериш, 64.19га қаранг

- операцион лизинг, ижарага берилаётган объектнинг турига асосан 77 бўлимга қаранг

- аъзолик ташкилотлари томонидан грантлар бериш бўйича фаолият, 94.99га қаранг


64.92.0

Кредит беришнинг бошқа турлари

64.99

Бошқа тоифаларга киритилмаган, суғурталаш ва нафақа жамғармалари хизматларидан ташқари молиявий хизматларнинг бошқа турлари

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- молиявий маблағларни тақсимлаш билан боғлиқ бошқа молиявий хизматлар, қарз беришдан ташқари:

• факторинг операциялари

• айирбошлаш битимларини, опционлар ва бошқа хеджинг операцияларини расмийлаштириш

• таъминот шаклидаги тартибга солиш билан шуғулланувчи компаниялар фаолияти

• қимматли қоғозларга, масалан акциялар, облигациялар, векселлар ва ҳ.к.ларга, сарфланган капитал маблағлар

• дилерлар ўз ҳисобидан амалга оширадиган қимматли қоғозлар билан операциялар

• асосан бошқа молиявий воситачилар (масалан, траст-компаниялар) ҳисобидан амалга ошириладиган мулкка сарфланган капитал маблағлар

• своплар, опционлар ва бошқа арбитраж битимларини тузиш

- ўз ҳисобидан инвестицион фаолият, масалан, венчур компаниялар, инвестицион клублар воситасида

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- молиявий лизинг, 64.91га қаранг

- учинчи шахслар номидан қимматли қоғозларни бошқариш, 66.12га қаранг

- кўчмас мулкни сотиш, лизинги ва ижараси, 68 бўлимга қаранг

- қарзларни сотиб олмасдан, ҳисобларни йиғиш, 82.91га қаранг

- аъзолик ташкилотларининг грант бериш бўйича фаолияти, 94.99га қаранг


64.99.0

Бошқа тоифаларга киритилмаган, суғурталаш ва нафақа жамғармалари хизматларидан ташқари молиявий хизматларнинг бошқа турлари

65

Мажбурий ижтимоий суғуртадан ташқари суғурталаш, қайта суғурталаш ва нафақа жамғармалари фаолияти

Мазкур бўлим бўлажак даъво талабларига жавобан фойдаланиладиган молиявий активлар портфелини шакллантириш мақсадида йиллик рента, суғурта полислари ва инвестиция мукофотларини имзолашни ўз ичига олади. Тўғридан-тўғри суғурта ва қайта суғурта қилиш шунингдек бу бўлимга киритилган.




65.1

Суғурталаш

Мазкур гуруҳ сезиларли жамғарма элементи билан ёки усиз хаётни суғурта қилиш, шунингдек зарардан суғурта қилишни ўз ичига олади.




65.11

Ҳаётни суғурталаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- йиллик рента ва хаётни суғурта қилиш полисларини, меҳнатга лаёқатсизлик ёки бахтсиз ҳодиса туфайли ўлим натижасида даромад йўқотишдан суғурта полисларини, шунингдек майиб бўлишдан суғурта қилувчи полисларни (сезиларли жамғарма билан ёки жамғармасиз) имзолаш


65.11.0

Ҳаётни суғурталаш

65.12

Ҳаётни суғурталашдан ташқари суғурталаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- суғурта қилиш, хаётни суғурта қилишдан ташқари:

• бахтсиз ҳодиса ва ёнғиндан суғурта қилиш

• соғлиқни суғурта қилиш

• туристик суғурта қилиш

• мол-мулкни суғурта қилиш

• автомобил, денгиз ва ҳаво транспортини суғурта қилиш

• пул йўқотишларидан ва мажбуриятларни суғурта қилиш


65.12.0

Ҳаётни суғурталашдан ташқари суғурталаш

65.2

Қайта суғурталаш

65.20

Қайта суғурталаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- бошқа суғурта агентлари томонидан имзоланган амалдаги суғурта полислари билан боғлиқ барча ёки бирор қисм хавфни ўз зиммасига олиш билан боғлиқ фаолият


65.20.0

Қайта суғурталаш

65.3

Нафақа жамғармалари фаолияти

65.30

Нафақа жамғармалари фаолияти



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   57




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет