Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!



Pdf көрінісі
бет49/80
Дата01.04.2023
өлшемі3.88 Mb.
#471535
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   80
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

ИММИГРАЦИЯ 
Агар демография қисмат бўлса, аҳолининг ҳаракати тарихнинг 
ҳаракатлантирувчи кучидир. Ўтган асрларда турли хил ўсиш суръатлари, 
иқтисодий шароитлар ва ҳукуматларнинг сиёсати юнонлар, яҳудийлар, герман 
қабилалари, норвеглар, турклар, руслар, хитойлар ва бошқа халқларнинг 
оммавий миграциясига олиб келди. Баъзи ҳолларда бу ҳаракатлар нисбатан 
тинч эди, бошқаларида эса бироз зўравонлик аломатлари бор эди. XIX асрда 
эвропаликлар демографик босқинчилик пойгасида олдинги ўринларда 
бўлишган. 1821-1924-йилларда тахминан 55 миллион эвропалик денгиз ортига 
кўчиб кетди, уларнинг 34 миллиони АҚШга кўчиб ўтди. Ғарбликлар 


ҳудудларни босиб олишган ва баъзан бошқа халқларни йўқ қилишган, аҳоли 
зичлиги кам жойларни тадқиқ этишган ва жойлашишган. Одамларни экспорт 
қилиш, эҳтимол, ХVI-ХХ аср ўртасидаги Ғарб юксалишининг энг муҳим 
жиҳати бўлган. XX acрнинг охирида миграциянинг ўзгачароқ ва анча катта 
бўлган тўлқини юз берди. 1990 йилда қонуний халқаро муҳожирлар сони 100 
миллионга яқин, қочоқлар 19 миллионга яқин, ноқонуний муҳожирлар эса 
камида 10 миллиондан кўп бўлган. Миграциянинг ушбу янги тўлқини 
деколонизация, янги штатларнинг барпо этилиши ва одамларни кўчиб ўтишга 
ундаган ёки мажбуран олиб борувчи давлат сиёсати маҳсули эди. Бундан 
ташқари бу тўлқин модернизация ва технологик ривожланишнинг ҳам 
натижаси эди. Транспортнинг яхшиланиши миграцияни осон, тез ва 
арзонлаштирди; 
алоқаларни 
яхшилаш 
иқтисодий 
имкониятларни 
рағбатлантиришни 
кучайтирди 
ва 
муҳожирлар 
ва 
уларнинг 
ўз 
мамлакатларидаги оилалари ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга 
ёрдам берди. Бундан ташқари, Ғарбнинг иқтисодий ўсиши ХIХ асрда 
эмиграцияни кучайтирган бўлса, Ғарбий бўлмаган жамиятлардаги иқтисодий 
ривожланиш муҳожирликни ХХ асрда тезлаштирган. Миграция ўзини ўзи 
кучайтирадиган жараёнга айланди. "Агар миграцияда битта "қонун" мавжуд 
бўлса, - дейди Майрон Вайнер, - бу миграция оқими бир марта бошланса, ўз 
оқимини кучайтириб боришидир. Мигрантлар ўз дўстлари ва қариндошларига 
уйларига қайтиб, улар ҳақида маълумот бериш орқали кўчиб ўтишга имкон 
беришади. Қандай қилиб кўчиб ўтиш, кўчишни осонлаштирадиган манбалар 
топиш ҳамда иш ва уй-жой топишга ёрдам беришади. Натижа эса, унинг 
сўзлари билан айтганда, "глобал миграция инқирози" юзага келади.(21) 
Ғарбликлар доимий равишда ва ҳаддан ташқари ядро қуролининг тарқалишига 
қарши чиқдилар ва демократия ва инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватладилар. 
Уларнинг иммиграцияга бўлган қарашлари, аксинча, икки томонлама ва 
ўзгарувчан бўлиб, ХХ асрнинг сўнгги йигирма йилида сезиларли даражада 
ўзгариб борди. 1970-йилларга қадар Европа мамлакатлари иммиграцияга 
нисбатан ижобий муносабатда бўлишди ва баъзи ҳолатларда, хусусан, 
Германия ва Швейцария унга ишчи кучи танқислигини бартараф этиш йўли 
сифатида қарашди. 1965 йилда Америка Қўшма Штатлари 1920-йилларда 
қабул қилинган Европага йўналтирилган квоталарни олиб ташлади ва унинг 
қонунларини тубдан қайта кўриб чиқди, бу эса 70-80-йилларда 
иммигрантларнинг кўпайиши ва янги манбаларининг пайдо бўлишига олиб 
келди. Бироқ, 80-йилларнинг охирига келиб, ишсизликнинг юқори даражаси, 
муҳожирларнинг кўпайиши ва уларнинг "европаликларга хос бўлмаган" 
характери Европанинг муносабатлари ва сиёсатида кескин ўзгаришларни 
келтириб чиқарди. Бир неча йил ўтгач, шунга ўхшаш хавотирлар АҚШда 
худди шундай ўзгаришларга олиб келди. ХХ аср охиридаги муҳожирлар ва 
қочқинларнинг аксарияти ғарбий бўлмаган жамиятдан бошқасига ўтиб кетган. 
Ғарб жамиятларига муҳожирларнинг оқими, мутлақ сонда XIX асрдаги Ғарбга 


иммиграция сонига яқинлашди. 1990 йилда биринчи авлод иммигрантлари 
АҚШда тахминан 20 миллион, Европада 15,5 миллион, Австралия ва Канадада 
эса 8 миллион бўлган. Муҳожирларнинг умумий аҳоли сонидаги улуши 
Европанинг йирик давлатларида 7 фоиздан 8 фоизга этди. Қўшма Штатларда 
муҳожирлар 1994 йилда аҳолининг 8,7 фоизини ташкил этди, бу 1970 йилга 
нисбатан икки баравар эди, Калифорния аҳолисининг 25 фоизи ва Ню-Ёрк 
аҳолисининг 16 фоизи ҳам муҳожирларга тўғри келарди. АҚШга 1980-
йилларда 8,3 миллионга яқин киши ва 90-йилларнинг дастлабки тўрт йилида 
4,5 миллион киши муҳожир бўлиб кирди. Янги иммигрантлар, асосан, ғарбий 
бўлмаган жамиятлардан келганлар. 1990 йилда Германияда туркиялик 
муҳожирларнинг сони 1 675 000 кишини ташкил қилди, ундан кейинги ўринда 
Югославия, Италия ва Греция энг катта контингентни тақдим этишди. 
Италияда асосий манбалар Марокаш, АҚШ (асосан, италиялик американлар 
қайтиб кетишди), Тунис ва Филиппин эди. 1990-йилларнинг ўрталарига келиб 
Францияда тахминан 4 миллион мусулмон ва умуман Ғарбий Европада 13 
миллионгача мусулмонлар келган. 1950-йилларда АҚШга муҳожирларнинг 
учдан икки қисми Европа ва Канададан келишган; 80-йилларда катта 
миқдордаги иммигрантларнинг 35 фоизи Осиёдан, 45 фоизи Лотин 
Америкасидан, 15 фоизи эса Европа ва Канададан келишган. Аҳолининг 
табиий ўсиши АҚШда паст ва Европада деярли нолга тенг. Мигрантлар 
туғилишнинг юқори кўрсаткичларига эга ва шу сабабли Ғарбий жамиятларда 
келажакда кўпаядиган аҳоли сонининг кўпайишини мигрантлар ҳисобга ден 
оладилар. Натижада, ғарбликлар тобора кўпроқ "армия ва танклар томонидан 
эмас, балки бошқа тилларда гаплашадиган, бошқа худоларга сиғинадиган, 
бошқа маданиятларга мансуб муҳожирлар томонидан босиб олинишидан" 
қўрқишади ва улар ўзларининг иш жойлари эгаллаб олинишидан, ўз ерлари 
эгаллаб олинишидан, фаровонлик тизимидан ташқарида ночорликда яшашдан 
ва уларнинг ҳаёт тарзига таҳдид солинишидан" қўрқишади. (22) Нисбий 
демографик таназзулга асосланган бу фобиялар, дейди Стенли Хоффман, 
"ҳақиқий маданий тўқнашувлар ва миллий ўзига хослик ташвишларига 
асосланган". 
(23) 
90-йилларнинг 
бошларига 
келиб 
Европадаги 
муҳожирларнинг учдан икки қисми мусулмон эди ва Европанинг 
иммиграцияга бўлган муносабати, авваламбор, мусулмон иммиграциясига 
тегишли эди. Муаммо демографик (Ғарбий Европада туғилишнинг 10 
фоизини, араблар Брюсселда туғилганларнинг 50 фоизини ташкил этиши) ва 
маданийдир. Германиядаги турк ёки Франциядаги Жазоир мусулмон 
жамоалари ўзларининг маданий гуруҳларига бирлаштирилмаган ва 
европаликларнинг ташвишларига кўра, бундай бўлишнинг бир неча белгилари 
мавжуд. “Бутун Европа бўйлаб, - дейди Жан Мари Доменах 1991 йилда, - 
мусулмон жамиятига нисбатан шундай қўрқув шакилланганки, у Европа 
бирлашмасини, 13 миллатли Европа иттифоқини бўлиб юборади”. 
Муҳожирларга нисбатан, америкалик журналистнинг изоҳ беришича: 


"Европанинг норозилиги ғайриоддийдир. Францияда жуда озчиликни 
Шарқдан ҳужумлар хавотирга солади - ахир улар, европаликлар ва 
католиклардир. Афсуски, араб бўлмаган африкалик муҳожирлардан на 
қўрқишади ва на нафратланишади. Душманлик, асосан, мусулмонларга 
қаратилган. "Иммигре" сўзи деярли Франциянинг иккинчи йирик дини бўлган 
Ислом билан синонимдир ва француз тарихида чуқур илдиз отган маданий ва 
этник ирқчиликни акс эттиради. (24) 
Бироқ Французлар ҳар қандай ирқчиларга қараганда кўпроқ тараққий 
этган эди. Улар ўзларининг қонунларида, француз тилида бемалол сўзлаша 
оладиган қора танли африкаликларни қабул қилишган бўлишса-да, 
ўзларининг мактабларига ҳижоб ўраган қизларни қабул қилишмаган. 1990 
йилда французлар оммасининг 76 фоизи Францияда жуда кўп араблар, 46 
фоизи жуда кўп қора танлилар, 40 фоизи жуда кўп осиёликлар ва 24 фоизи 
жуда кўп яҳудийлар бор деб ўйлашган. 1994 йилда немисларнинг 47 фоизи 
арабларнинг ўзларига қўшни бўлиб яшашини хоҳлашмаган бўлса, 39 фоизи 
полшаликларнинг, 36 фоизи туркларнинг ва 22 фоизи эса яҳудийларнинг 
ўзлари билан қўшничиликда яшашларини хоҳлашмаган. Ғарбий Европада 
арабларга қарши йўналтирилган антисемитизм яҳудийларга қарши қаратилган 
антисемитизим ўрнини эгаллади. Иммиграцияга ва муҳожирларга 
душманликка нисбатан жамоатчилик қаршилиги, айниқса, 90-йилларнинг 
бошларида Германияда муаммога айланган иммигрант жамоалари ва 
шахсларга нисбатан зўравонлик ҳаракатларида ўзини намоён қилди. Ўнг 
қанот, националист ва иммиграцияга ққарш ппартиялар учун берилган 
овозларнинг ошиши анча аҳамиятли эди. Аммо бу овозлар камдан-кам 
ҳолларда юқори бўларди. 1989 йилда европаликлар сайловида Германиянинг 
Республикачилар партияси жами овозларидан 7 фоиздан ошиғини олди. 1990 
йилдаги халқ сайловларида атиги 2.1 фоиз овоз олганди. Францияда 1981 
йилда ўта кам бўлган Национал Фронт овози 1988 йилга келиб 9.6 фоизга 
кўтарилди ва шундан сўнг маҳаллий ва парламент сайловларида 12-15 фоиз 
оралиғида барқарорлашди. 1995 йилда президентлик учун иккита националист 
номзод 19.9 фоиз овоз олди ва Национал Фронт Тоулон ва Нисекани бир қанча 
шаҳарларда мэрларни сайлади. Италияда МСИ/миллий Алианс учун овозлар 
1980 йилги 5 фоиздан 1990 йил бошларида 10-15 фоизга кўтарилди. Белгияда 
Флеммиш блок/Национал Фронт овози 1994 йилги маҳаллий сайловларда, 
Блок Антверпенда 28 фоиз овозга эга бўлиши билан, 9 фоизга ошди. 
Австрияда Озодлик партияси учун умумий сайловларда овоз берилиши 1986 
йилдаги 10 фоиздан, 1990 йил 15 фоиздан кўпроққа ва 1994 йилда деярли 23 
фоизга ошди. Бу Мусулмон иммиграцияларига қарши Европа партиялари 
Мусулмон мамлакатларида исломий партияларининг катта аксий қиёфаси эди. 
Иккаласи ҳам партиялар ва асосчилар учун аҳдномани бекор қилиш, 
иқтисодий норозиликларни юзага чиқариш, маълум ишсизлик, этник ва диний 
норозиликларнинг бўлиши ва жамиятда чет элликлар таъсирининг 
бўлишидир. Бу иккала шароитда эктромистик тармоқ терроризм ва ҳужум 
ҳаракатлари билан боғланган кўплаб Исломий ва Европа миллий партиялари 


оммавийдагига қараганда, маҳаллий партияларда яхшироқ ишлайди. 
Мусулмон ва европаликларнинг сиёсий асослари ўхшаш усулдаги бундай 
ривожланишига жавобгар бўлишган.
Мусулмон мамлакатларда кўриб турганимиздек, ҳукумат ўзининг 
жойлашуви, рамзлари, сиёсати ва амалиётда кўпроқ исломий бўлган. 
Европанинг асосий партиялари риторикага мослашган ва ўнг қанотнинг 
натижалари анти-иммиграция партияларини илгари сурган. Қаерда 
демографик сиёсат самарали вазифа бажарса ва икки ёки ундан кўпроқ 
муқобил партиялар исломий ёки миллий партияда бўлса, уларнинг овози 
қарийб 20 фоизга ошган. Қарши партиялар бошқа самарали партия ёки 
коалиция кучда бўлганида Алгерия, Австрия ва аҳамиятли равишда Италияда 
бўлганида тўсиқларни енгиб ўтган. 1990 йил бошларида Европанинг сиёсий 
бошлиқлари анти-иммиграция тушунчасига жавоб тариқасида бир-бирлари 
билан уришишди. Францияда Жак Ширак 1990 йилда “иммиграция бутунлай 
тўхтатилиши керак”лигини эълон қилди; ички ишлар бўйичаМинистер Чарлис 
Пасқуа 1993 йилда “нолга тенг иммиграция”ни қўллаб-қувватлади; Францис 
Миттерранд, Эдис Крессон, Валерий Гескард Дъестинг ва бошқа асосий 
сиёсий оқимлар анти-иммиграция позициясини ўрнатишди. Иммиграция 1993 
йилги парламент сайловларида катта муаммолардан бири эди ва консерватив 
партияларнинг ғалабасига қисман ўз ҳиссасини қўшган эди. 1990 йил 
бошларида Франция ҳукуматининг сиёсати, чет элликларнинг фарзандларига 
фуқаролик беришни, кўчиб келган муҳожирларнинг оилаларига бошпана 
ҳуқуқини сўрашни, алгерияликларга Францияга келишлари учун визаларга эга 
бўлишларини янада қийинлаштириш мақсадида, ўзгартирилди. Ноқонуний 
муҳожирлар депортация қилинди ва полиция, иммиграция билан 
шуғулланувчи бошқа гуруҳ органларининг ваколатлари кучайтирилди. 
Германия канслари Ҳелмут Кол ва бошқа сиёсий раҳбарлар ҳам иммиграцияга 
доир хавотирларини билдирдилар ва ўзининг энг муҳим ҳаракати бўйича 
ҳукумат “сиёсий сабабларга кўра таъқиб остига олинган инсонлар”га бошпана 
беришни кафолатлайдиган Германия конституциясининг 16-моддасига 
тузатишлар киритди ва бошпана изловчилар учун имтиёзларни камайтирди. 
1992 йилда 438 000 одам Германияга бошпана излаб келди; 1994-йилда эса 
бор-йўғи 127 000 одам. 1980 йилда Британия ўзининг иммиграциясини йилига 
тахминан 50.000га қисқартирди ва шу сабабли бу масала қитъага қараганда у 
ерда паст кескин кайфият ва қаршиликларни келтириб чиқарди. Аммо 
Британия 1992-1994-йиллар оралиғида бошпана изловчилар сонини кўпи 
билан 20.000 дан 10.000 дан камроққа пасайтирди. Европа ичида ҳаракатларга 
тўсиқ сифатида иттифоқ қулади ва Британ хавотирлари, асосан, қитъадан 
Европалик бўлмаган халқларнинг миграцияси хавфларига қаратилди. Агар 
Ғарб бўлмаган манбаларнинг иммиграциясини бутунлай йўқотиб бўлмас экан, 
умуман, 1990 йил ўрталарида Ғарбий Европа мамлакатлари уни ҳеч 
бўлмаганда минимум даражагача қисқартириш учун қатъий ҳаракат 
қилишётганди. Иммиграция масаласи АҚШда Европадан бироз кейинроқ 
олдинга чиқди ва бир хил интенсивликни яратмади. АҚШ доим иммигрантлар 
мамлакати бўлиб келган, шу тариқа ўзини тутиб олган ва тарихан янги 


келганларни жуда муваффаққиятли даражада ўзлаштириш жараёнини 
ривожлантирган. Бунга қўшимча равишда, 1980-1990-йилларда ишсизлик 
Европадагига қараганда анча паст эди ва иш жойларини йўқотиш қўрқуви 
иммиграцияга муносабатни шакллантирувчи ҳал қилувчи омил эмасди. 
Америка иммиграциясининг манбалари, шунингдек, Европадагидан анча фарқ 
қиларди ва шундай қилиб, бирон бир хорижий гуруҳ томонидан йўқ қилиниш 
қўрқуви, гарчи маълум бир ҳудудларда ҳақиқат бўлса-да, миллий даражада 
анча паст эди. Иккита энг катта муҳожир гуруҳларининг мезбонлик маданияти 
ўртасидаги масофа Европага қараганда камроқ эди: мексикаликлар католик ва 
испан тилида сўзлашувчи филиппинликлар, католик ва инглиз тилида 
сўзлашадиганлар. 1965 йилги, юқори даражада ошган Осиё ва Лотин 
Америкаси иммиграциясига руҳсат берувчи, актнинг қабул қилинганидан сўнг 
чорак аср ичида, бу омилларга қарамасдан, Америка оммавий фикри кескин 
даражада ўзгарди. 1965-йилда омманинг атиги 33 фоизи камроқ 
иммиграцияни истади. 1997 йилда 42 фоизи; 1986 йилда 46 фоизи ва 1990-1993 
йилларда 61 фоизи истади. 1990-йилларда ўтқазилган сўровлар аҳолининг 60 
фоизи ёки ундан кўпроқ қисми иммиграцияни камайтиришни ёқлашни 
кўрсатди. Иқтисодий ҳолатлар иммиграцияга бўлган муносабатга таъсир 
кўрсатганда, яхши ва ёмон пайтларда доимий равишда ўсиб бораётган 
қаршиликлар маданият, жиноятчилик ва турмуш тарзи бу фикрни 
ўзгартиришда анча муҳим эканлигини кўрсатмоқда. 1944 йилда 
кузатувчилардан бири: “кўп, эҳтимол, анчагина америкаликлар ҳали ҳам ўз 
халқларини, қонунлари тили инглиз (сақлаб қолиниши керак бўлган) бўлган 
Англиядан мерос, муассасалари ва жамоат бинолари Ғарб классик 
меъёрларидан илҳом оладиган, дини Яҳудий-христиан илдизларига эга бўлган 
ва дастлабки буюклиги протестант миллатидан келиб чиққан, Европада 
жойлашган мамлакат деб кўришади”, - дея шарҳ берди. Улар иммиграцияни 
Америка маъданиятига бир таҳдид сифатида кўришди. Европаликлар 
иммиграция таҳдидидни Мусулмон ва араблар деб қарашган бўлса, 
америкаликлар уни Мексикадан бошқа, ҳам Лотин Америкаси, ҳам осиёликлар 
деб қарашди. 1990 йилда қайси мамлакатлардан АҚШ жуда кўп 
муҳожирларни қабул қилиши сўралганда, амеркаликлар намунаси Мексикани 
қуйидаги бошқа мамлакатларникидан: Куба, Шарқ (нонспецифик), Жанубий 
Америка ва Лотин Америкаси (нонсоецифик), Япония, Ветнам, Хитой ва 
Кореяларникига нисбатан 2 баробар кўпроқ қабул қилиши аниқланган. 90-
йилларнинг бошларида иммиграцияга қарши кенгайиб бораётган 
қаршиликлар Европада бўлганидек, жамоатчиликнинг реакциясини келтириб 
чиқарди. Америка сиёсий тизимининг табиатини ҳисобга олган ҳолда, 
ҳуқуқшунос ва иммиграцияга қарши партиялар овоз тўпламади, аммо 
иммиграцияга қарши рекламачилар ва кўнгилли кишилар анча кўп ҳамда фаол 
бўлиб, кўпроқ овозга эга бўлишди. 3.5 миллиондан 4 миллионгача бўлган 
ноқонуний иммигрантлар ва сиёятчиларга қаратилган норозиликларнинг 
аксарияти жавоб қайтарди. Европада бўлгани каби, муҳожирларнинг кўп 
қисмига чидаётган штат ва маҳаллий даражада энг кучли қаршилик эди. 
Натижада, 1994 йил Флорида кейинчалик яна 6 та штат қўшилиб, федерал 


ҳукуматни ноқонуний иммигрантлар келтириб чиқарган таълим, фаровонлик, 
ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа ҳаражатларни қоплаш учун 8848 млн 
долларга судга тортилди. Калифорниянинг мутлақ ва мутаносиб равишда, энг 
кўп иммигрантлар сонига эга давлат губернатори Пете Уидсон ноқонуний 
иммигрантларнинг болаларига оммавий таълим беришни рад этиш, АҚШда 
туғилган ноқонуний иммигрантларнинг фарзандларига фуқаролик беришдан 
воз кечиш ва шошилинч тиббий ёрдам учун давлат тўловларини тугатишни 
рад этиш орқали жамоатчилик қўллаб-қувватлашига сазовор бўлди. 1994 йил 
ноябрда Калифорнияликлар ноқонуний муҳожирлар ва уларнинг болаларига 
соғлиқ, таълим ва ижтимоий имтиёзлардан воз кечадиган 187-қонунни маъқул 
деб топишди. Шунингдек, 1994 йилда Клинтон маъмурияти аввалги 
позициясини ўзгартириб, иммиграция назоратини кучайтиришга, сиёсий 
бошпана бўйича қонунларни мустаҳкамлашга, иммиграция ва табиий 
ҳисобланган ҳизматларни кенгайтиришга, чегара йўл қоидаси тизимини 
кучайтиришга ва Мексика чегараси бўйлаб (жисмоний) ташқи тўсиқларни 
қуришга киришди. 1995 йилда иммиграцияга оид ислоҳотлар бўйича конгресс 
томонидан тасдиқланган коммиссия йиллик иммиграцияни ёш болалар ва 
жуфликларга устунлик бериб 800 000 дан 550 000 гача қисқартиришни тавсия 
қилди, аммо бу ҳозирги фуқаролар ва аҳолининг яна бошқа қариндошларига 
эмас эди. Бу “осиёлик, америкалик ва испаниялик оилаларнинг жабрланишига 
сабаб бўладиган” шартнома эди. Комиссиянинг кўплаб тавсиялари ва 
иммиграцияни чекловчи бошқа чораларни ўз ичига олган қонунчилик 1995-
1996-йилларда Конгресс томонидан қабул қилинди. 90-йилларнинг ўрталарига 
келиб иммиграция АҚШдаги асосий сиёсий манбага айланди ва 1996 йил 
Патрик Бачанан ўзининг президентлик компаниясининг иммиграциянинг 
асосий мунозарасига қарши чиқди. АҚШ Ғарб давлатига мансуб 
бўлмаганларнинг ўз жамиятига киришини қисқартириш учун Европадан 
кетмоқда. Европа ҳам, Америка ва АҚШ ҳам муҳожирларнинг оқимини 
тўхтатоладими? Франция демографик пессимизмнинг кўп қирраларини 
бошдан ўтқазди. Буни 1970-йилларда чоп этилган Кон Распоилнинг 
романларидан тортиб 1990-йилларда чоп этилган Жан Клод Чеснаиснинг 
илмий таҳлилларида ҳам кўриш мумкин ва 1991 йилда Пер Лушнинг 
изоҳларидан шундай ҳулоса қилинган: “тарих, тахминийлик ва қашшоқлик 
суғуртаси” бу Франция ва Европа жанубдан қувилган одамлар уларнинг 
жамиятида яхши кутиб олинишига ишонтирилган эди. Европанинг тарихида 
оқ танли ва Яҳудий-Христианлар бўлган. Келажак бўлиши бўлиши аниқ эмас. 
Бироқ, келажакни на аниқ белгилаб бўлади ва на келажак доимий. Масалан, 
Европанинг исломлаштирилиши (ислом динига ўтиши) ёки АҚШнинг 
испанлаштирилиши (испанлар эгаллаши) билан боғлиқ эмас. Иккита турли 
хил ва бир-биридан фарқли равишда, иккита турли цивилизациялардан иборат 
бўлган жамиятни ўз ичига олган Европа ва Америка душман бўлиб қоладими, 
бу, ўз навбатида, муҳожирларнинг аъзоларига ва уларнинг Европа ва 
Америкада мавжуд бўлган Ғарб маданиятига сингиб кетишига боғлиқ. 
Умуман олганда, Европа жамияти муҳожирларнинг уларнинг маданиятига 
сингиб кетишини ҳам, қийинчиликларга дуч келишини ҳам хоҳламайди ва 


Мусулмон муҳожирлар, уларнинг фарзандлари қай даражада сингиб кетиши 
ҳам номаълум. Шу туфайли, муҳожирларнинг кўп иммиграция қилиши, 
Христиан ва Мусулмон жамоаларига бўлинган жамиятнинг пайдо бўлишига 
олиб келиши мумкин. Европа ҳукуматлари ва халқлари ушбу иммиграцияни 
чеклаш ҳаражатларини, шу жумладан, иммиграцияни чеклашга кетадиган 
ҳаражатларни, иммиграцияга қарши чора- тадбирларнинг молиявий 
ҳаражатлари, мавжуд иммигрантлар жамоаларини янада узоқлаштиришнинг 
ижтимоий ҳаражатлари, шунингдек, ишчилар танқислиги ва ўсиш 
суръатларининг пасайиши билан боғлиқ узоқ муддатли иқтисодий 
ҳаражатларни ўз зиммасига олдилар. Аммо, мусулмон демографик истилоси 
муаммоси Шимолий Америка ва Ўрта Шарқда жамият чўққисида аҳоли ўсиш 
сурати каби бошқа мамлакаткатларда бўлганидек, заифлашиши мумкин ва 
емирилишни бошлади. Демографик босим иммиграцияни рағбатлантирар 
экан, 2025 йилгача мусулмон иммиграцияси анча камайиши мумкин. 
Африканинг пастки сахараларида бундай эмас. Агар иқтисодий ривожланиш 
юз берса, Ғарбий ва Марказий Африкада ижтимоий сафарбарликни 
рағбатлантирса, кўчиб ўтишга рағбат ва имкониятлар кучаяди ҳамда 
“исломлаштириш”нинг Европага таҳдиди устидан “Африканизация”ники 
томонидан муваффаққият қозонилади. Бу таҳдиднинг амалга оширилиш 
даражасига, шунингдек, Африка популяцияси даражасининг ОИТС ва бошқа 
ваболар томонидан камайтирилиши ва Жанубий Африканинг бошқа 
ерларидаги кўчманчиларни ўзига жалб қилиш даражаси таъсир қилди. 
Мусулмонлар Европага тезкор ҳал қилиниши зарур бўлган муаммоларни 
туғдирганда, мексикаликлар АҚШга муаммо туғдирар эди. Жорий 
тенденцияларнинг ва сиёсатнинг давомини ҳисобга олсак, Америка 
популяцияси, 8.2 жадвалда кўрсатилганидек, XXI асрнинг биринчи ярмида 
деярли 50 фоиз оқ танли ва 25 фоиз испанларни ўз ичига олиб кескин даржада 
ўзгарди. Европада бўлгани каби, иммиграция сиёсатидаги ўзгаришлар ва 
иммиграцияга қарши чораларнинг самарали амалга оширилиши бу 
прогнозларни ўзгартириши мумкин. Ҳатто шундай бўлса ҳам, марказий 
масала дастлабки муҳожир гурулари сифатида, испанларнинг Америка 
жамиятига қўшилиб кетиш даражаси бўлиб қолаверади. Иккинчи ва учинчи 
авлод испанлар кенг кўламли бир гуруҳ рағбатлантирувчи омиллар ва 
босимларга юзланмоқдалар. Бошқа томонда, Мексика иммиграцияси бошқа 
иммиграциялардан анча муҳим усулларда фарқланади. Биринчидан, Европа ва 
Осиёлик муҳожирлар океанни кесиб ўтишади; мексикаликлар чегарани ёки 
дарёни кесиб ўтишади. Транспортация ва алоқаларнинг ўта ўсиб бораётган 
қулайлиги уларга яқин алоқаларни сақлаб қолиш ва ўзларининг маҳаллий 
ҳамжамиятлари билан танишишга имкон берди. Иккинчидан, мексикалик 
муҳожирлар 
Жануби-ғарбий 
АҚШда 
йиғилишади 
ва 
Юкатандан 
Колорадогача ёйилган давомли Мексика жамиятининг бир қисмини ташкил 
этишади. Учинчидан, баъзи далиллар шу кўрсатмоқдаки, бошқа иммигрант 
гуруҳлар билан бўлганидек, мексикалик иммигрантлар орасида қўшилишга 
қаршилик анча кучли ва мексикаликлар ўзларининг мексикаликларга ҳос 
ҳусусиятларни сақлаб қолишга мойилдирлар, чунки бу 1994 йил 


Калифорнияда 187 таклиф устидан бўлган урушда маълум бўлганди. 
Тўртинчидан, мексикалик кўчманчилар ўрнашган ҳудуд XIX аср ўрталарида 
мексикаликларни мағлубиятга учратгандан сўнг, АҚШ томонидан босиб 
олинди. Мексика иқтисодий ривожи шак- шубҳасиз Мексика қасоскорона 
тушунчаларини келтириб чиқаради. Ўз вақтида, XIX асрда қуролли 
кучларнинг кенгайиши натижалари ҳавф остида қолиши ва XXI асрда 
Мексика демографик ёйилиши томонидан сақлаб қолиниши мумкин эди. 
Цивилизациялар ўртасидаги кучларнинг ўзгарувчан мувозанати Ғарбда 
қуроллар ортиб бориши, инсон ҳуқуқлари, иммиграция ва бошқа масалаларга 
ҳурмат билан ўз мақсадига эришиш учун кўпдан-кўп қийинчиликлар 
туғдиряпти. Бундай вазиятда Ғарбдан йўқотишларни камайтириш учун 
ўзининг бошқа жамиятлар билан муомала қилишда сабзи ва ёғоч каби 
иқтисодий ресурсларидан оқилона фойдалана олишини, ўз бирлигини 
мустаҳкамлашни, ўз сиёсатини мувофиқлаштириш, яъни бошқа бир 
жамиятлар учун бир Ғарбий мамлакатни иккинчисига гижгижлашини яна 
мураккаблаштириши ва Ғарб бўлмаган халқлар орасидаги тафовутларни эълон 
қилиши ва ундан фойдаланишини тақозо қилади. Бир томондан, Ғарбнинг бу 
стратегияларни давом эттириш қобилиятини рақиб цивилизациялар билан 
унинг низолари табиати ва кенг кўлами, бошқа томондан эса, ўзгарувчан 
цивилизациялар билан умуман қизиқишларини аниқлаш ва ривожлантириш 
кўлами шакллантиради.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   80




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет