Аллоҳ суйган бандалар


Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг



Pdf көрінісі
бет14/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 
тавозеларига мисоллар
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам камтарликда бизга 
энг юксак ўрнак эдилар. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас, 
зеро, у зотни Аллоҳ таолонинг Ўзи поклаган:

Эй Пайғамбар, қасамки, сиз улуғ хулқ устидадир-
сиз (Қалам, 4).

Агар ёмон хулқли, тошбағир бўлганингизда эди, 
албатта, улар атрофингиздан кетиб қолган бўлар эди-
лар (Оли Имрон, 159).
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам юмшоқкўнгил, 
хокисор ва хушмуомала эдилар.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тавозелари-
га бир мисол: “Кўчада ўйнаётган ёш болалар олдидан ўтиб 
қолсалар, уларга салом берардилар”
20
.
У зот тавозели бўлганларидан уй ишларида аёлларига 
қарашар эдилар. Асвад ибн Язид айтади: “Мен Ойша рази-
яллоҳу анҳодан: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам 
уйларида нима қилар эдилар?» деб сўрадим. Ойша рази-
яллоҳу анҳо: «Аҳли оилаларининг хизматида бўлар, намоз 
вақти келса, масжидга чиқар эдилар», деб жавоб берди”
21
.
20
Бухорий ва Муслим; Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган.
21
Бухорий ривояти. 


Аллоҳ суйган бандалар
32
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳар бир 
ишларида камтарлик яққол кўриниб турарди. Ҳатто ейиш- 
ичишларида ҳам. Таомланиб бўлгач, бармоқларини ялар
22
ва: “Қайси бирингизнинг луқмаси қўлидан тушиб кетса, ундан 
озорни (ёпишган нарсаларни) тозалаб ташласин ва есин, уни 
шайтонга қолдирмасин”, деб ўргатар эдилар
23
.
Расулуллоҳ 
саллаллоҳу
алайҳи ва саллам меҳмонга 
чақирилсалар, гарчи озгина таом бўлса ҳам, таклифни қабул 
қилиб борар эдилар. Одамлар наздида нақадар арзимас бир 
ҳадя ҳисобланса ҳам, қабул қилардилар. Абу Ҳурайра рази-
яллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ сал-
лаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Агар пиширил-
ган қўй туёғига чақирилсам ҳам бораман ва қўй туёғи ҳадя 
қилинса ҳам қабул этаман”
24
.
Ойша разияллоҳу анҳо айтишларича, Расулуллоҳ саллал-
лоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Ойша, агар (дунёни) хоҳлаганимда, 
олтин тоғлар ортимдан юрган бўларди. Менинг ёнимга ос-
мондан бир фаришта келди, унинг белбоғи (узунлиги) Каъбага 
тенг экан. Менга деди: «Раббингиз сизга салом йўллади ва деди: 
“Агар хоҳласангиз, пайғамбар банда, хоҳласангиз пайғамбар 
подшоҳ бўлиш (ихтиёрини Аллоҳ сизга берди, хоҳлаганингизни 
танланг)”. «Жаброил алайҳиссаломга (маслаҳат тариқасида) 
қарадим. Ўзингизни паст тутинг, деган ишорани қилди. Мен: 
«Пайғамбар бандани танлайман», дедим. Шундан сўнг Пай-
ғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнбош лаб таом емади-
лар. «Қул еганидек ейман ва қул ўтирганидек ўтираман», дер 
эдилар”
25
.
Абу Умома разияллоҳу анҳу деди: “Расулуллоҳ саллал-
лоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари Қуръон эди, кўп зикр 
22
Муслим (Нававий шарҳи, 13/204) ривояти.
23
Муслим (Нававий шарҳи, 13/205) ривояти. 
24
Бухорий ривояти. 
25
Абу Яъло ривояти. Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид”да (9/19) ҳасан 
деган.


Биринчи сифат | Камтарлик
33
қилар, хутбани қисқа, намозни эса узун ўқир эдилар. Мис-
кин ва заифлар ҳожатини битириб бермагунларича улар би-
лан юришдан уялмас, кибрланмас эдилар”
26
.
Одамлар уловга бировни мингаштириб юришдан ор қи-
ладиган вақтда у зот уловларига мингаштириб юрардилар.
Муоз разияллоҳу анҳу деди: “Расулуллоҳ саллаллоҳу 
алайҳи ва саллам билан “Уфайр” исмли эшакларига минга-
шиб олган эдим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
«Эй Муоз, Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳаққи ва бандалар-
нинг Аллоҳ зиммасидаги ҳақлари нималигини биласанми?» 
деб сўрадилар. Мен: «Аллоҳ ва расули билувчироқ», дедим. 
«Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳаққи Унинг Ўзигагина ибо-
дат қилишлари ва ҳеч нарсани Унга ширк келтирмасликла-
ри. Бандаларнинг Аллоҳ зиммасидаги ҳақлари эса, Аллоҳга 
ҳеч нарсани ширк келтирмаган бандасини азобламаслиги-
дир», дедилар. «Эй Расулуллоҳ, буни айтиб одамларни хур-
санд қилайми?» дедим. «Йўқ, айтма, тағин суяниб қолиш-
масин», дедилар”
27
.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо деди: “Расулуллоҳ сал-
лаллоҳу алайҳи ва саллам ерда ўтирар, ерда ўтириб овқат-
ланар, қўй-эчкиларни ўзлари боғлар ва қул одам арпа нон 
қилиб меҳмонга чақирса ҳам, қабул қилиб борар эдилар”
28
.
Ҳусайн ибн Али разияллоҳу анҳумо ривоят қилишича, 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мени ўз дара-
жамдан юқори кўтариб юборманглар. Зеро, Аллоҳ таоло мени 
элчи этиб танлашдан олдин банда қилиб олган”, деганлар
29
.
26
Табароний ривояти. Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид”да (9/20) ҳасан 
деган.
27
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 6/58), Муслим (Нававий шарҳи, 1/232) 
ривояти. 
28
Табароний ривояти. Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид”да (9/20) ҳасан 
деган.
29
Табароний ривояти. Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид”да (9/21) ҳасан 
деган.


Аллоҳ суйган бандалар
34
Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Насоро-
лар Исо ибн Марямни мақташда ҳаддан ошганлари каби, сиз-
лар ҳам мени мақташда ҳаддан ошманглар. Мен бир банда-
ман, холос. «Аллоҳнинг бандаси ва элчиси», денглар”
30
.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет