Аллоҳ суйган бандалар


Таҳажжудга туришни енгиллатувчи омиллар



Pdf көрінісі
бет27/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Таҳажжудга туришни енгиллатувчи омиллар
Мусулмон биродарим, тўғри, таҳажжудга туриш нафсга энг 
оғир келадиган ибодатлардан, лекин кимга Аллоҳ енгил қи-
либ қўйса, қийинлиги қолмайди. Таҳажжудга туришни ен-
гиллатувчи бир қанча омиллар бор, киши агар шуларга риоя 
этса, кечаси туриб намоз ўқишга муяссар бўлади, иншаал-
лоҳ. Улар икки хил — бири зоҳирий ва яна бири ботиний 
ишлардир.
Зоҳирий ишлар:
1) кўп еб-ичмаслик, чунки одам кўп еса, уни уйқу босади, 
натижада кечаси туриши қийинлашади. Бекорга айтил-
маган: “Кўп есанг, кўп ичасан, кўп еб-ичсанг, кўп ухлай-
сан, кўп ухласанг, кўп йўқотасан”;


Аллоҳ суйган бандалар
62
2) кундузида тинкани қуритиб, асабни толиқтирадиган 
ишлар билан баданни чарчатмаслик, чунки бу ҳам уй-
қуни келтиради;
3) кечаси туришга ёрдам бўлсин учун кундузида бир оз 
бўлса-да қайлула (кундузги уйқу) қилиш;
4) гуноҳ қилишдан тийилиш, чунки гуноҳ қалбни қотириб, 
қалбни раҳмат сабабларидан тўсиб қўяди.
Бир киши Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан: “Эй Абу 
Саид, мен касалмасман, соғломман, кечаси таҳажжудга 
туришни хоҳлайман, шунга яраша ҳозирлигимни олиб 
ётаман, лекин тура олмайман, сабаби нимада?” деб 
сўради. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Сени гуноҳларинг 
кишанлаб қўйибди”, деб жавоб берди.
Ботиний ишлар:
1) мусулмонларга кек сақлашдан, бидъат-хурофотлардан 
ҳамда дунёга керагидан ортиқ ғам-ташвиш қилишдан 
қалбни саломат сақлаш;
2) қалбда орзу-ҳавасни озайтириб, хавфни кўпайтириш, 
чунки инсон охират даҳшати ва жаҳаннам азоби ҳақи-
да фикр юритса, уйқуси қочиб, ҳушёрлиги ортади. Шоир 
айтганидек (шеър мазмуни):
“Қуръондаги ажру савоб ва азоб ҳақидаги хабар-
лар кўзни тундаги уйқудан тўсди. Аллоҳнинг каломини 
фаҳмлаган оқиллар ибодат билан бўйнини эгди”.
Яна: 
“Тунлари нафсни чарчатиб ибодат қилдилар,
Тонг уларни рукуъдалик ҳолида топди.
Аллоҳдан қўрқув кўзларидан уйқуни қочирди,
Улар қоим эдилар, дунё аҳли эса ғафлатда ётди”;
3) таҳажжуд намозининг фазилатини Қуръон оятлари
ҳадислар ва шу ҳақда келган ривоятлардан ўқиб ўрга-


Учинчи сифат | Таҳажжудга туриш
63
ниш, чунки кечасини намоз билан бедор ўтказиш (қиё-
мул лайл)нинг фазлини билиш кишини амалга ундайди 
ҳамда унинг машаққатини осонлатади;
4) Аллоҳ ҳузурида туриш ва Унга илтижо қилиш ҳалова-
тини эслаш. Бу ҳаловат ва лаззатни Аллоҳ таолони чин 
юракдан яхши кўрган ва расулига чинакам эргашган ки-
шигина ҳис қила олади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет