Ҳар бир сўзда яширин тарих барча тарихий исмлар ва жойларнинг номлари



бет3/6
Дата10.06.2016
өлшемі394 Kb.
#127006
1   2   3   4   5   6

Болтабой


Баландкўприк

Баландмасжид

Бордонбозор

Бўйрабозор

Қозигузар

Ганчхона


Гурунчбозор

Ғўзабозор

Гулбозор

Дархон


Дўмбробод

Жомимасжид

Заебак

Зангиота


Зиёрат

Эски Намозгоҳ

Эски ўрда

Этикбозор (Чорсу)

Эшонгузар

Эшонмаҳалла

Қози Низомиддин

Калавабозор

Камолон

Қандбозор (Қандолатбозор, Қандолатфуруш)



Каппонбозор

Қоратош


Қaссоблик

Каттамаҳалла

Қyвурариқ

Қўғурмоч


Кўкмасжид

Лайлакхона

Майизбозор

Маҳкама


Мошбозор

Мирзағозиота

Мирлар (Миллар)

Мурод (Эшонмаҳалла)

Мўрканкўча (Чақар)

Нонвойгузар

Нонгоргузар

Носвойбозор

Пахтабозор

Поякилик


Сарпароз

Саричопон (Саричўnон)

Сирликмасжид

Сузукота


Сабзибозор

Тамакибозор

Темирчи (Темирчилик)

Тепа


Тешабой

Тиканликмозор

Ўзбак (Ўзбек)

Ўқчидарвоза

Унбозор

Ўpоқчилик



Хабсота

Хонақо (Хонақои Бузрук)

Хўжамаҳалла

Ғишткўприк

Чақар (Чақар Мўрканкўча)

Чорсу


Чиннибозор

Чуқуркўприк

Чўпонота

Ялангкар


Янги қаландархона

Янгимаҳалла

Янгихонақоҳ


Асилбобо (Асилбоб)

Аскиягузар

Бўржар

Зах


Зангиота

Қозиравот

Қонқус

Қатортол


Корхона

Қўшқўрғон

Кўгайтепа

Кулолтурпоқ

Қутиргансой

Қушбеги


Моховзор (Моховгузар)

Новза


Нўғайтоштепа (Чоштепа)

Полвонариқ

Ракат

Сарикўл


Саричопон

Тахтакўприк

Терсариқ

Тешикликтепа

Тoғай

Ўрикзор


Хирмонсўхта

Чала


Чангалариқ

Чопончиқти

Чарх

Чилонзор


Чўпонота

Шаимкўприк

Шўрхона

Ёпўғликмозор




КЎКЧА ДАҲАСИ
Тадқиқотчилар фикрича Кўкча номи Кохча, яъни қалъача сўзидан келиб чиққан. Бу атама VI-XI аср археология ёдгорлиги Кўкча оқтепасига нисбатан айтилган. Бу ерда ҳаёт X-XI асрларгача давом этган. Оқтепа ўтган асрнинг 80-йилларида текисланиб ташланган. Даҳада уч дарвоза (Сағбон, Чиғатой ва Кўкча), 57 маҳалла, 47 мавзе, 60 масжид ва икки мадраса бўлган. Даҳанинг чорбоғлари Назарбек, Кўксарой ва Келес дарёси бўйларидаги жойларда бўлган. Даҳанинг эътиборли жойларидан бири Кўкча дарвозасидан ташқаридаги Орифон (билимлилар) қишлоғидаги мозоргоҳ ҳудудида 1214 йилда Шайх Зайниддинбобо мақбараси қурилган. Тарихий манбаларда даҳанинг номи Шайх Зайниддин даҳаси деб ҳам юритилган.
Шайх Зайниддин бобо 1164 йилда Боғдод шаҳрида туғилган. Шайх Зайниддиннинг оталари- Шайх Шаҳобиддин Абу Хафс Умар Сухравардийдир. У киши атоқли олим ва жамоат арбоби бўлиб, “сухравардийя” тасаввуф тариқатини яратганлар. “Аворуф-ул-маориф” номли машҳур китобнинг муаллифи. Бу китоб араб, форс, ингилиз, немис ва бошқа тилларда кўп марталаб нашр этилган.

Ривоят қилинишича, Шайх Зайниддин бобо ёшлигида ўз отаси Шайх Шахобиддиннинг кўрсатмасига кўра Боғдоддан Тошкентга келиб, Кўкча мавзесидаги эски қабристон ёнида мавжуд бўлган “чиллахона”га жойлашади ва шу ерда яшай бошлайди. Ул зот ўз замонасининг билимдон кишиларидан бўлиб, сухравардия тариқатининг солиҳларидан эди. Бинобарин, Тошкент аҳлига тасаввуф илмидан ваъзлар ўқиб марифатдан сабоқ беради. Шайх Зайниддин бобо чиллахонада яшай бошлагач, аста-секин унинг атрофига одамлар кўчиб келиб маскан қурадилар. Бир неча йиллар ўтгач, Шайх Зайниддин бобонинг зурриётидан тарқаган авлод ҳамда кўчиб келган ихлосмандлар жамоасининг нуфузи орта бориб, қабристон ёнида бир қишлоқ (XII-аср) вужудга келди. Мазкур қишлоқнинг номини Шайх Зайниддин бобога нисбат бериб, “Қуйи орифон”, “Орифлар” қишлоғи – деб атай бошлайдилар.

Шайх Зайниддин бобо табаррук 95 ёшга етиб, 1259 йили вафот этади. Ул зотнинг вафотларидан сўнг, унга эҳтиром билан қараган маҳалла аҳли шу ерга мақбара қурганлар.

Шайх Зайниддин бобо мақбараси Тошкентдаги мақбаралар орасида энг ажойиб, салобатли ва муҳташам мақбаралардан биридир. Мазкур мақбара XIV-XV – асрларга мансуб бўлган меъморчилик услубига хос ёдгорликдир. Мақбара XI-асрда ташкил топган қабристоннинг қия тепалиги устига қурилган. Тарихий манбаларда Зайниддин “сайидларнинг улуғи ва шариф кишиларнинг кароматлиси ва буюги”, “орифларнинг қутби ва ишончли рахномоси” деб таърифланади.

Мана шундай давлат ва дин арбоби, буюк мутасаввиф олим Сухравардийнинг ўғли Тошкентда кўп савобли ишлар қилган жамият арбоби Шайх Зайниддин Бобо мақбараси юз йиллар ўтибдики, атоқли алломаи-фузалолар учун ҳам, арбобу фуқоролар учун ҳам азиз зиёратгоҳга айланган. Чунончи, Соҳибқирон Амир Темур бобомиз XIV аср охири XV асрнинг бошларида Шайх Зайниддин бобо Тошкандий мақбарасини қайтадан таъмир эттирдилар. Машҳур давлат ва дин арбоби Хожа Ахрор Валий ҳам ушбу мақбарани бир неча марта зиёрат қилганлар. Навоий бобомиз ҳам ўз китобларида сухравардийлар сулоласини ҳурмат билан тилга олганлар. Шуни ҳам айтиш жоизки, машҳур мутафаккир ва шоир Шайх Саъдий “Бўстон” китобида Сухравардийни ўз устозим, деб эътироф этган.

Кейинги вақтларда, мақбара анча футурдан кетиб таъмирга эхтиёжманд бўлиб қолган эди. Истиқлолимиз шарофати билан мақбара қайтадан таъмирланди.
МАҲАЛЛА ВА МАВЗЕЛАР
Чиғатой маҳалласи. Соғбон, Қўшчи, Сақичман, Каллахона маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Чиғатой дарвозасини қўриқлаш, шу дарвоза яқинида яшайдиган Чиғатой аҳолисига топширилган. Дарвоза, кўча ва маҳалла номлари Чиғатой деб атала бошланган.

Чиғатой улуси Чингизхон томонидан иккинчи ўғли Чиғатой ва унинг авлодларига мерос қилиб берилган вилоятларининг умумий (1224 йилдан) ҳудуди Мовароуннаҳр, Еттисув ва Қашқардан иборат бўлган. 1242 йилда Чиғатой вафот этгач, Мунке билан Ботухон Чиғатой улусини мулк сифатида тугатишга қарор қилганлар. XIII асрнинг 60-йилларида Чиғатойнинг набираси Олғу чиғатойлар ҳокимиятини тиклаган ва бу ҳокимият Темурийлар ҳукмронлиги давригача давом этган.

Чиғатой ва Чингизхон сўзларидан ҳадиксираган шаҳар маъмурияти ўтган асрнинг 80-йилларида бу кўчани Фаробий номи билан ўзгартирдилар. Аслида, Чингизхоннинг Чиғатой исмли ўғли ХIII асрда яшаган, туркий Чиғатой қабиласи ундан анча олдин мавжуд бўлган. Чиғатой тили, Чиғатой адабиёти атамалари ўша қабила номига мансуб.

«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасининг 2003 йил 21 февраль сонида Бегали Қосимов томонидан ёзилган Алишер Навоий ҳақидаги мақоласида ёзилишига кўра XVII асрда Навоийнинг «Сабъайи сайёр» асаридаги «Баҳром ва Дилором» саргузашти грузин тилида «Барам Гуриани» (Катта Баҳромнома) яратилади. Шу муносабат билан асар муаллифи машҳур грузин шоири Нодар Цициашвили -“Навоий бу қиссани («Сабъайи сайёрни») чиғатой тилида ёзган. Ким шоирликда бирор кишини у зот билан тенглаштира олади?”- деб ёзади.


Сағбон маҳалласи Кўкча даҳасининг қадимий маҳаллаларидан бири. Эскижўва, Қўшчи, Ачавот маҳаллалари ва Чорсу бозорлари билан чегарадош бўлган. Маҳалланинг асосий кўчаси ва маҳалла зиммасидаги дарвоза ҳам Сағбон номи билан юритилган. Маҳалланинг асл номи Суқбон (арабчада суқ – бозор, бон – қоровул) бўлган. Чунки дашти Қипчоқдан ҳайдаб келинган отарлар, қорамол ва йилқиларни қўриқлаган ва бозорда жаллоблик билан шуғулланган кимсалар шу маҳаллада яшашган. Маҳалланинг бозорга туташ томонида карвонсаройлар, ҳаммом, Москва катта мануфактурасининг савдо дўконлари, Россия тўқимачилик фабрикасининг эгаси Савва Морозовга қарашли банк (2005 йилгача Ўзбекистон табиат музейи биноси) ва савдогар Шамси Асадулла ўғлига қарашли икки қаватли идора биноси(1911 йилда қурилган) сақланиб қолган.

1847 йилги Қўқон хонининг ноиби Азиз парвоначи зулмига қарши кўтарилган қўзғолон шу маҳалладан бошланган. Шойи тўқиш устахонасининг эгаси Муҳаммад Юсуф хожи қўзғолонга раҳбарлик қилган. Абдулла Қодирийнинг ўғли Ҳабибулла Қодирий билан Абулқосим мадрасаси биносида бўлиб ўтган бир суҳбатда, у «...отам ўзининг "Ўтган кунлар" романидаги Юсуфбек ҳожи мана шу Муҳаммад Юсуф ҳожи тимсолида яратилганлигини айтиб ўтган эди», - дея эслаган эди.

Сағбон атамасининг юқоридаги талқини шаҳар топонимик комиссиясининг 1970 йил 22 апрель йиғилишида маъқулланган. Аммо, айрим қадимшунослар бу атамани ўзгача талқин қилганлар. Жумладан:

1- талқин. Сағбон аслида сакбон бўлиб, итбоқар демакдир (сак – ит, бон – боқувчи). Баъзилар ўтмишда Тошкентнинг шимолий чеккасида, яъни Хастимомда мол бозори бўлган, ана шу теварак-атрофда чорва маҳсулотларини ишлайдиган бир қанча ҳунармандчилик (кўнчилик ва бошқалар) корхоналари вужудга келган. Шу билан бирга, мол олиб сотадиган жаллобларга хизмат қиладиган итбоқарлар ҳам бўлган. Кўча номи ана шундан келиб чиққан дейдилар.

2- талқин. Аслида бу ном қадимги оташпарастлик эътиқоди билан боғлиқдир. Оташпарастлар дунёда 4 нарсани: ер, олов, сув ва ҳавони муқаддас деб билганлар. Шунинг учун ҳам ўлган кишиларни ерга кўмишмаган. Чунки, мурда чириб, ерни ифлос қилади, деб ҳисоблаганлар. Шунинг учун, улар ўликни қуш-қузгунлар еб кетсин деб, узоқроқ жойга олиб бориб ташлаганлар, шаҳар ичида эса махсус жойларда ит боқиб, ўликни ана шу итларга едирганлар. Мурда суякларини эса махсус сопол идиш "оссуарий" (остадон)га солиб кўмишган. Сағбон маҳалласида ана шу мақсадда ит боқишган.

Қадимшуносларнинг бу борадаги талқинлари билан кўшилиш қийин. Маълумки, эрамизнинг 713 йилида Араб халифалиги босқини туфайли Мадинат аш-Шош вайрон бўлади. Йиллар давомида вайрон бўлган шаҳар қайта тиклана олмайди. IX асрда Араб халифалиги томонидан янги шаҳарни тиклаш мақсадида 2 миллион дирҳам ажратилади. Натижада, Бўзсув суғориш системаси асосида ҳозирги Эскижўва ҳудудида Бинкат ва Тошкент номлари билан янги шаҳар вужудга келади. Бу янги шаҳарга асосан ислом динини қабул килган мусулмонлар кўчиб кела бошлайдилар. Сағбон маҳалласининг шаклланиши ҳам шу даврларга тўғри келади.

Тошкент ва ундан шимолроқдаги юртларда Имом даражасига ета олган бирдан-бир зот бу – Абу Бакр Муҳаммад Қаффол Шоший саналарди. Ул зот 976 йилда вафот этгач, Мозорхон маҳалласидаги қабристонга дафн этилади. Мақбара қурилиб, бу ҳудуд Хастимом номи билан муқаддас зиёратгоҳга айланади. Ўтган асрнинг эллигинчи йилларида бу ерда кийим-кечак бозори бўлган, аммо молбозори бўлганлиги бирон-бир ҳужжатда учрамайди. Инсон суякларини оссуарийга солиб қўйиш одат бўлган даврларда бу жойлар бўз ерлар эди.
Ҳофиз Куйкий (Ҳофиз Кўҳакий) – Кўкча даҳасининг қадимий маҳаллаларидан. Шу маҳаллада ХVI асрда яшаб ижод қилган буюк олим, ўз даврида алломаи Ҳофиз Тошкандий деган шарафли унвонга сазовор бўлган.

У Мирзо Улуғбекнинг шогирди Али Қушчининг набираси. Олим араб ва бошқа шарқ мамлакатларига. Шунингдек, Бобурийлар ҳукмронлиги даврида Ҳиндистонга икки марта сафар қилган. 1528 йилда Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан, 1569 йилда Акбаршоҳ томонидан иззат-икром билан кутиб олинган. Унинг «Чингиз авлодлари тарихи», «Тарихи Тошканд» номли асарлари ва бошқа таржималари олим номини абадийлаштирган. Кўҳокий - унинг тахаллуси. У ўзи яшаган маҳаллада мадраса қурдириб, тарих, фиқх ва бошқа дунёвий илмлардан талабаларга сабоқ берган. Мадраса ҳозир ҳам сақланган. Ҳозирги кунда бинодан маҳалла масжиди сифатида фойдаланилмоқда. Ёдгорликнинг меъморий ечими, ташқи кўриниши ва қyрилиш материаллари унинг XVI асрда қурилганлигидан гувоҳлик беради. 2008 йилда тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Маълумотларга қараганда, унинг қабри Қаффол Шоший мақбарасига кираверишда ўнг томонда. Айрим маълумотларга қараганда, у Самарқанд яқинидаги Кўҳак (ҳозирги номи Чўпон ота) деган жойдан келган. Тахаллуси шундан бўлса керак, деган фикрлар бор.


Қўшчи маҳалласи даҳанинг қадимий маҳаллаларидан бири бўлиб Чиғатой, Ачавот, Сағбон каби маҳаллалар билан чегарадош бўлган. Маҳалла яқинидаги қабристон ҳам Қўшчи номи билан аталган. Қўшчи қабристони ҳудудида Шайх Баҳлул мақбараси мавжуд. Ўзбекистон халқ рассоми Жалил Ҳакимов, рассом Т.Тўхтахўжаевлар шу қабристонга қўйилганлар.

Қўшчи ўзбек қабилаларидан бирининг номи. XIV-XV асрлар давомида Даштиқипчоқда яшаб, чорвачилик билан шуғулланганлар. XVI- XVII асрларда ўзбек қабилалари таркибида Моворауннаҳрга келиб ўрнашганлар ва тез орада ўтроқ ўзбеклар таркибига сингиб кетганлар. Қабиланинг бир уруғи шу маҳалла ҳудудуда яшаган. Маҳалланинг номи шундан.



Шоҳнишин тепа маҳалласи Чақар, Тўқли жаллоб, Чиғатой маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Захариқ, Оқтепа, Дамариқ каби мавзеларда деҳқончилик билан шуғулланганлар. Маҳалла VII-XIII бошларига оид Шоҳнишинтепа археологик ёдгорлиги билан туташиб кетган. Номи шундан.

Шоҳнишин- шоҳ ўтирадиган жой маъносини билдиради. Ривоятларга кўра, Турон подшоси Афросиёб (Алп Эр Тўнга) ўзига тобе бўлган халқни шу ерда қабул қилар экан.


Тўқли жаллоб маҳалласи Тепа, Сурат, Чиғатой, Қўштут каби маҳаллалар билан чегарадош бўлган. Маҳалла аҳолисининг кўпчилиги мол савдоси билан шуғулланган. Маҳалла номининг келиб чиқиши шу асосда вужудга келган.
Маҳкама маҳалласи. Ҳозирги Чорсу бозорининг марказида жойлашган қадимий маҳаллалардан бири бўлган. Маҳалла бозорнинг Бешёғоч, Кўкча, Себзор даҳалари туташган ҳудудда жойлашган бўлганлиги учун ҳар учала даҳа рўйхатида Маҳкама маҳалласи номи учрайди. Маълумки, XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Тошкент икки қисмга бўлиниб, эски ва янги шаҳар номларида бўлган. Эски шаҳарнинг бошқарув маъмуриятининг идораси яъни маҳкамаси шу маҳалла ҳудудида бўлганлиги учун шундай ном берилган.

Маҳалладаги ўтган асрнинг 70-йилларигача мавжуд бўлган масжид Маҳкама масжиди номи билан машҳур бўлган. Масжид биноси буздириб юборилди, ўрнига дорихона қурилди, дорихона ҳам бузиб ташланди, ўрнига “Тоҳир ва Зуҳра” савдо маркази қурилди. Савдо маркази ҳам бузилиб, ўрнида ҳозирги ёпиқ бозор қурилиши бошланди. Ёпиқ бозор қурилиши кўп йиллар битмай ташлаб қўйилди. Ниҳоят, мустақиллик йилларида ниҳоясига етди.


Буйра бозор маҳалласи. Чорсу бозорининг Кўкча даҳаси ҳудудидаги маҳалла. Маҳалла аҳлининг асосий қисмининг иши тўқайдан қамиш ўриб келиб буйра тўқиш бўлган. Номи шундан. Буйра хонадонларда ердан зах ўтказмаслиги учун палос(шолча, тўшанчи) тагига тўшалган. Ҳозир буйра тўшалган уйлар деярли қолмаган. Шунинг учун, буйра нималигини кўпчилик билмаслиги мумкин.
Чимбой маҳалласи. Чимбой ўзбек уруғларидан бири, Дашти қипчоқда яшаб XVI асрда ўзбек қабилалари таркибида Моворауннаҳрга келиб ўрнашганлар ва тез орада ўтроқ ўзбеклар таркибига сингиб кетганлар. Маҳалла ҳудудида Чимбой қабиласининг айрим уруғлари яшаганлиги туфайли номи шундан келиб чиққан.
Оқилон Кўкча, Жарариқ, Дарвози маҳаллалари, ҳамда Бўзсув канали билан чегарадош бўлган. VIII асрнинг бошларида Шошни фатҳ қилишда қатнашган Қутайба ибн Абу Муслим сафдошларининг бир қисми, яъни оқил кишилар ҳозирги Оқилон деб аталувчи жойни ўзларига маскан қилиб оладилар. Маҳалланинг Оқилон, яъни оқиллар маскани деб аталишининг боиси шундан деган ривоятлар бор.

Оқилон шаҳарнинг мудофаа деворидан ташқарида жойлашган, бироқ аҳолининг бир қисми муқим яшаган, шунинг учун у рўйхатларга ҳам маҳалла, ҳам мавзе сифатида киритилган.


Лангар – Кўкча даҳасининг қадимий маҳаллаларидан. Йўловчилар қўниб ўтадиган ва пиру муршидлар кўмилган жой маъносинида билдирган. Шунингдек, бу сўз классик адабиётларда, қабр, ибодатхона маъносида ҳам учрайди. Яна лангар - чўп, кема лангари (якорь) каби омоним сўзлар ҳам бор.

Сақичмон – Сақишмон ёки Чақишмон маҳалласининг номи Абубакр Қаффол-Шоший мақбараси яқинига кўмилган табаррук зот — шайх Азизи Сақишмоний номи билан боғлиқдир, деган фикрлар ҳам бор.
Аллон ҳозирги С. Раҳимов туманидаги маҳалла ва кўча. 1988 йилнинг ўрталарида Тошкент шаҳар топонимик комиссиясининг мажлисларидан бирида Аллон кўчаси оқсоқолларининг кўчаларини бесабаб «Сберкасса» қилиб ўзгартирганлари ва ўз тарихий номини қайтаришларини сўраб ёзган шикоятлари кўриб чиқилди. Шу масала бўйича сўзга чиққан навоийшунос олим Ёқубжон Исоқов икки хил фикрни айтди:

1.Маҳмуд Қошғарий ижодида Олон сўзи учрашини ва у шаҳар чеккаси деган маънони билдиришини:

2.Беруний асарларида II—VII асрларда мамлакатимиз ҳудудида Олон қабиласи яшаганлиги, кейинчалик улар Кавказ томонларга кўчиб кетганлиги ҳақида маълумот борлиги ва ҳозирги осетинлар ўша олон қабиласига мансуб деган фикрни билдирди. Мажлис қарори билан иккинчи фикр тасдиқланиб, кўчага ўз тарихий номи қайтарилди.

Қомусий маълумотларга қараганда, ҳақиқатан ҳам олонлар Шимолий Кавказнинг маҳаллий этногенезида ҳамда маданиятининг вужудга келишида муҳим роль ўйнаган. Осетин халқининг шаклланишида нафақат олонлар, Шунингдек, сарманлар ва скифлар ҳам иштирок этган. Аммо олонларнинг мамлакатимиз ҳудудидан кўчиб борганликлари ҳақидаги маълумот Берунийдан бошқа муаллифларда учрамади.

Муҳаммад Солиҳнинг «Тошкентнинг янги тарихи» номли асарида ҳам Олон қабила номилиги эслатиб ўтилган. Баъзи атамашунослар бу Оқилон сўзининг ўзгарган кўриниши бўлса керак, деган фикрни билдирадилар. Ҳатто маҳалла ва мавзелар рўйхатида Оқилон (Олон) тарзида ёзилган.

Ачавот. Қадимги туркий ёзма ёдгорликларида Ач этноними учрайди. Мавзе яланг жойда бўлганлиги учун Ачиқ-Очиқ шаклларида тилга олинганлиги ҳақида айрим ёзма манбаларда маълумотлар учрайди. (С. Қораев). Аҳолиси ўзбек ва лўлилардан иборат Чимбой, Ев, Сағбон каби маҳаллалар билан чегарадош бўлган.
Шофайзи қулоқ. Шофайзи исмли киши каналдан қулоқ очиб сув чиқарган. Номи шундан.
Қурбақаобод (тўғриси Қўриқработ). Қадимшунос А. Муҳаммаджонов Қурбақаобод ўз замонасида Қўриқ рабод деб юритилган. Чунки бу жой даставвал қўриқ ерда қад кўтарган яккаю-ягона аҳоли яшайдиган маскан бўлган. Даштдан келадиган савдо карвонлари, мол ҳайдаб келувчи бозорчилар, дайди сайёҳлару дарвешлар кеч кириб, шаҳарга етиб боролмай қолса мана шу кўприкдаги работда бошпана топиб, тунаб қолганлар ва субҳидамда туриб шаҳарга кириб борганлар, — деб ёзади ўзининг «Қадимги Тошкент» номли асарида.
Каллахона маҳалласи Сағбон, Чиғатой, Сақишмон маҳаллалари билан чегарадош бўлиб, бир қисми Эскижўва бозори билан туташ бўлган. Маҳалланинг номи ҳақида турли фикрлар юради. Баъзилар гуноҳкорлар қатл этиладиган жой – дейишса, баъзилар – асирга тушган босқинчилар шу ерга келтирилиб, қатл этилганлган ҳақида гаплар бор ва номи шундан дейишади. Маҳалла зиёлилари эса, аслида "Калонхона сабаби маҳаллада юртни тебратган амалдорлар яшаган", – деб фахрланиб юришади. Аммо, ёши бир жойга бориб қолган қариялар: "Эсимизни танибмизки, янги ёпиқ бозор қурилгунга қадар гўшт бозори шу ерда бўлган. Маҳалланинг ҳар икки хонадонидан бири қассоб бўлган. Бу ерда ҳар бир тор кўчаю-берк кўча гўшт бозори эди. Гўшт бозори де­йилганда Каллахонани, Каллахона дейилганда гўшт бозори тушунилган. Хоҳ кундузи, хоҳ кечаси тўрғи келган эшикни тақиллатиб, гўштми, калла-почами олиб кетаверардик", - дейишади.

Маҳалла зиёлиларини ранжитиб қўймасак, қарияларнинг гапи ҳақиқатга яқинроққа ўхшайди. Ҳар ҳолда даштдан ҳайдаб келинган пода Сағбон кўчасидан оралаб келиб, шу ерда саранжомланган. Маҳалланинг эътиборли жойи Каллахона масжиди.





Обиназир

Айрилиш


Оқилон (ёки Оллон)

Оқтепа


Бедабозор

Гузарбоши

Дўмоқ (Дўмбоқбоши)

Ишкават


Қозоқбозор

Қозиқча


Каллахона

Қорақиёқ


Қассоббозор

Қатортерак

Кесакқўрғон

Кетмонбозор

Қилбелбоғ

Қўштут


Kўкча

Кунжак


Кўнчилик(Эски Кўнчилик)

Ковушфурушлик

Лангар

Малҳарам


Маҳкама

Мискарлик

Наматбозор

Подахона


Пичоқбозор (Пичоқчилик)

Совунбозор

Сағбон (Сағбони калон-Катта Сағбон)

Сақишмон (Сақичмон)

Сарихумдон

Торкўча (ёки Толкўча)

Тепа

Тўхлижаллоб



Ўзгант

Ўрикзор


Ходабозор

Ҳалимқул


Хонақо (Хонақои Бузрук)

Хотинмасжид

Ҳофиз Куяки (Ҳофиз Кўҳакий)

Хўжакўча


Хўжамалик

Хўжапарихон

Хиёбон

Чиғатойтепа



Чиғатойчақар

Чиғатой Янгишаҳар

Чақар

Чарх (Чархчилик)



Чуқурлишлоқ

Шаршинтепа

Шайх Зайниддинбобо

Янгишаҳар




Оқлон (Олилон, Аллон)

Оқтепа (Сағбон Оқтепа)

Ачавот (Аччиобод)

Бекобод (Беговат)

Бекларбеги

Бешқайрағоч

Белтепа (Белтепа Чиғатой)

Жарариқ


Жарқулоқ

Ингичкақўриқ

Эрон

Эшонкўприк



Кампирдевол

Қорасув (Сағбон Қорасув)

Кўктўнликота

Қулоқликтепа

Қулкўча

Қурвақавот (тўғриси: Қуруқравот)



Қирғизкўприк

Меҳтармалик

Нодиржон қулоғи

Нишабариқ (Нишабқулоқ)

Сағбон Оқтепа

Сағбон қорасув

Тахтакўприк

Тошлиқтўпа (Чоштепа)

Туятортар

Узунтепа (Кампирдувон)

Учтепа

Хотинкўприк



Хиёбон

Чиғатой Белтепа

Чиғатой Қорақамиш

Чиғатой Нодирхонқулоғи

Чиғатой Селкечар

Чилламозор (Чилмозор)

Чимбой

Чимирота


Шопайзиқулоқ

Шолиқулоқ (Шолиариқ)

Юмалоқ

Янгикўнчилик





Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет