Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты


МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ ДАВРИДА ДАРСЛИКЛАР ЯРАТИЛИШИ



Pdf көрінісі
бет122/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   164
1-секция

МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ ДАВРИДА ДАРСЛИКЛАР ЯРАТИЛИШИ, 
ТАҚСИМОТИ ВА БУ СОҲАДАГИ МУАММОЛАР 
 
Ш.Неъматов 
 ЎЗПФИТИ мустақил изланувчиси 
 
ХIХ асрнинг охири, ХХ асрнинг бошларида Туркистоннинг турли 
жойларида маориф соҳасида бир қадар ижобий силжишлар рўй бера бошлади. 
Жумладан, атоқли ўзбек олими Т.Н.Қори-Ниѐзов Фарғона шаҳрида ўзбек 
мактабларини ташкил этиш ишига раҳбарлик қилди. Бу мактабларда она 
тили, рус тили, арифметика, табиатшунослик, география, ашула, гимнастика, 
қўл меҳнати каби ўқув предметлари ўргатилган. 
Бу даврда бутун Туркистондаги каби қорақалпоқ ўлкасида ҳам мактаб 
ва маориф соҳасида янгича қарашлар даври бошланди. Жамиятда миллий 
уйғониш, мустақиллик учун курашга интилиш каби ғояларни илгари сурган 
маърифатпарварлар етишиб чиқдилар. Шундай маърифатпарварлар педагог-
олим Сейфулғабит Мажидов (1867-1938), Сидиқ Тўқбан ўғли (1857-1917), 
Ажиниѐз, Қ.Амиров, Қози Мавлик, Муҳаммад Идрис (1869 й. туғилган), 
Ислом Бобожонов, Қ.Авезов (1897–1940), Қ.Айимбетов, Б.Ергалиев, 
А.Досназаров, О.Ерманов, К.Нурмухамедов, И.Бекимбетов, Жангабай 
Қоратай ўғли, Абдиқодир Бекимбет ўғли, Қидирниѐзлар мактаблар очдилар, 
уларнинг айримлари дарслик ва ўқув қўлланмалари туздилар. 
ХХ асрнинг бошларида Қорақалпоғистон мактабларида дарслик ва 
ўқув қўлланмалар етишмагани сабабли қозоқ мактаблари учун яратилган 
А.Байтурсиновнинг ―Алифбо‖, ―Ўқиш китоби‖ (1914) дарсликлари баъзи 
ўзгаришлар билан қорақалпоқ тилига ўгирилиб ўрганилар эди, С.Мажидов 
эса туркий халқларда кенг тарқалган араб алфавити намунасини ижодий 
ўрганиб, араб ҳарфи асосида Аҳмед Байтурсиновнинг 1912 йилда қозоқ 
алфавити, Ешанали Арабаев 1924 йилда қирғиз алфавитини (алифбосини) 
қандай ишлаб чиққан бўлса, С.Мажидов ҳам қорақалпоқ тили фонетикасига 
мослаштириб қорақалпоқ алфавити ва ―Алифбе‖ дарслигини яратди. 
С.Мажидов қорақалпоқ халқини саводли қилиш мақсадида ―Алифбо‖, 
―Ўқув китоби‖, ―Егдалар (―Катталар саводи‖) (1925) каби мактаб дарсликлари 
ва дастурларини яратди. У бутун ҳаѐти давомида қарақалпоқ халқининг 
болаларига маърифат, таълим-тарбия бериш иши билан шуғулланган. 
С.Мажидов яратган ушбу дарсликлар қорақалпоқ халқи учун оламшумул 
воқеа бўлиб, улар қорақалпоқ миллий ѐзувида чоп этилган эди. 
XX асрнинг биринчи 10 йиллигида жадид мактабларининг кўплаб 
очилиши, рус-тузем мактабларининг обрўсизланишига сабаб бўлди. Шуни 
ҳисобга олиб, чор маъмурияти назоратни кучайтирди ва жадид мактаблари 
сонини бир қадар қисқартиришга муваффақ бўлди. 1908 йилда Фарғонада 30 
дан ортиқ жадид мактаблари бўлиб, уларда 3 мингта бола таҳсил олган. 1911 
йилда 11 та, 1913 йилда эса 9 та жадид мактаби фаолият кўрсатган. Фарғона 
вилояти бўйича халқ билим юртлари нозири О.Егоров ўз ҳисоботида, янги 
усул мактабларида савод ўргатиш товуш методи бўйича амалга оширилгани, 
шунингдек, ўқитишнинг ўзи эски усул мактабидан фарқли равишда 


220 
онглиликка асосланганлигини таъкидлайди. 
ХХ асрда кўпчилик халқ оммасини саводхон қилиш ва айни вақтда 
янгиланаѐтган замоннинг муносиб фарзандларини тарбиялаш масаласи кун 
тартибига қўйилган эди. Россия ва унинг тобелигида яшовчи ўнлаб 
миллатларнинг тутқин, турғун ҳаѐтида ҳам қўзғалиш бошланди. Туркистонда 
ҳам қисқа муддатда ўзбек маърифатчиларининг бутун бир авлоди етишиб 
чиқди.
Жадид маорифчилари мамлакат ривожи, миллатнинг тараққиѐти, 
ўзликни англашда тарих ва география фанларининг аҳамиятига алоҳида 
эътибор қаратдилар. Улар динга эмас, балки диний ақидапарастликка қарши 
бўлдилар. Хусусан, М.Беҳбудий фаолиятида тарих ва география 
муаммоларини ўрганишга ундаш муҳим аҳамият касб этди. У баркамол 
шахсни тарбиялашда ва жамиятни бошқаришда тарих фанининг ўрни 
беқиѐслигини таъкидлайди. У «Тарих ва жўғрофия», «Туркистон тарихи», 
«Сарт сўзи мажҳулдир» каби асарларида фақатгина Ватан тарихини эмас, 
Европа ва жаҳон мамлакатлари тарихини билиш зарурлиги ҳақида фикр 
юритган.
Маърифатпарварлар 
диний 
ва 
дунѐвий 
илмлар 
орасидаги 
номутаносибликни барҳам топтириш мақсадида, янгича усулдаги миллий 
мактаблар яратиш учун курашдилар. Кундалик турмушда янгиликларни 
жорий қилишга мойиллик, уларни атрофлича муҳокама қилишга интилиш 
кучайди. Туркистон ўлкасида жонланиш, маданий ҳаракатчилик, миллий 
уйғониш томон силжиш юз берди. Бу тараққиѐтнинг асосий негизи мактабдан 
бошланди. Маърифатпарварлар мактаб-маориф соҳасида кескин бурилиш 
ясашга киришдилар. Ўқитишнинг ѐдлатиш усули рад этилди, унинг ўрнига 
ҳарф-товуш усули жорий қилинди. Савод чиқариш фавқулодда тезлашди, 
ўқув дастурлари ва дарсликлар тузилди. 
Жадидларнинг маърифатпарварлик ҳаракати тарихни ўрганиш,
ижтимоий-маънавий фаолият доирасида чекланиб қолмай, адабиѐт, 
санъат, шу жумладан, дарсликларга янгича қарашни ҳам қамраб олган 
эди. Улар амалга оширган ислоҳотлардан дастлабкиси Ўрта Осиѐнинг 
сиѐсий ва маънавий ҳаѐтига жуда кучли таъсир кўрсатган маориф 
ислоҳоти бўлди. 
Таниқли ўзбек адиби Ойбек Мунавварқорининг Тошкентдаги 
мактабида ўқиган. У ўқувчилик даврларини эслаб, ўқув дастуридан 
диний таълимот; муқаддас анъаналар; ислом таълимоти тарихи; араб 
грамматикаси; мерос ҳуқуқи; арифметика; бутунжаҳон жуғрофияси; 
ислом тарихи; муқаддас тарих; арабий ва туркий имло каби фанлар ўрин 
олганлигини таъкидлайди.
1920 йил 28 февралдаги Халқ Маориф комиссарлигининг йиғилишида 
бир қатор масалалар, жумладан, география дарслигини нашр қилдириш 
масаласи ҳам кўриб чиқилди. Йиғилишда Мунавварқори, Янгибоев, 
Афандиевлар иштирок этдилар. Унда Мунавварқори сўзга чиқиб, «География 
хрестоматиясини 20 минг нусхада ўзбек тилида нашр этиш ҳақида» нутқ 


221 
сўзлади. Ушбу йиғилишда Оренбургдан олиб келинган дарсликлар ва ўқув 
қўлланмалар масаласи ҳам кўриб чиқилди, бу масала юзасидан
Тўхтабоевнинг «Дарсликларни мусулмон тилида чоп эттиришга давлат 
нашриѐтларининг зарурий чора-тадбирларини ишлаб чиқиш тўғрисида»ги 
маърузаси тингланди. Йиғилиш қарорига кўра, дарсликларни мумкин қадар 
тезроқ мусулмон (жумладан, қирғиз) тилига чоп этиш бир овоздан 
маъқулланган [1]. 
1923 йил 24 июнда дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва бошқа 
адабиѐтларни тайѐрлаш мавсуми келганлиги муносабати билан Халқ 
Маорифи комиссарлигининг Давлат Маориф таъминоти Москва Давлат 
нашриѐти ва Маориф хизматлари нашриѐти, шунингдек, бошқа марказий 
шаҳарлар нашриѐтларининг таклифларини инобатга олган ҳолда, зудлик 
билан тадбирлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилди. 
Ўзбекистон Давлат архиви материалларида География фани 
ҳайъатининг фаолияти ҳақида чуқур тўхталиб, Туркистон Халқ таълими 
комиссарлигида география фани ҳайъати ташкил қилинлиги, унинг 
мактабларда география фани ўқитилишини назорат қилиши, ҳайъат аъзолари 
эса Балашев, Панков, М.Ф.Дьяконов каби рус зиѐлиларидан иборатлиги 
ҳақида гапирилади. Маълум бўлишича, ушбу ҳайъат ўзининг йиғилишларини 
ўтказиб турган. Унинг 1920 йил 20 апрелда бўлиб ўтган йиғилишида мактаб 
ўқитувчилари учун тайѐрлов курсларини ташкил этиш тўғрисида сўз бориб, 
ўқув машғулотлари қуйидагича тузилган: «Туркистон табиати ва унинг ўзига 
хосликлари» 20 соат, «Туркистон ва Шарқий чегарадош давлатларнинг 
табиий ва умумий географияси» (олти ойлик ўқув дастури жараѐнида 
ҳафтасига 2 соатдан, 40-50 соат).
1921 йилда Туркистон Халқ Маорифи комиссарлигининг коллегия 
йиғилишида Тўхтабоевнинг география дарслиги (қирғиз тилида), 1921 йил 26 
сентябрдаги йиғилишида эса Дўст Муҳаммедовнинг табиатшунослик 
дарслигини (қирғиз тилида) нашр қилиш масаласи кўриб чиқилган [2]. 
Умуман олганда, Миллий уйғониш даврида дарсликлар яратиш, чоп 
эттириш, ҳудудлар кесимида тақсимоти борасида жуда ҳам кўплаб 
муаммолар мавжуд бўлган. Сабаби, почта, транспорт, телекоммуникация 
тизими ривожланмаган, ҳудудларда мактаблар сони ўзгариб турган, бу эса 
ўқувчилар сонига ҳам таъсир қилган. Шунингдек, дарсликларни нашр этиш 
учун типографиялар етишмаган, ҳатто айрим вилоятларда типограциялар 
мавжуд бўлмаган. 
Шуни алоҳида таъкидлаш мумкинки, бугунги кунда бу соҳада ҳеч 
қандай муаммолар мавжуд эмас, нашриятлар, типографиялар фаолияти 
қониқарли даражада. Ёшларимиздан фақатгина ѐруқ, шинам синф хоналарида 
ўқиш, ўрганиш, ўрганган билимларини мустақил Ўзбекистон Республикаси 
учун, унинг келажаги учун сафарбар қилиш талаб этилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет