Талабалар (30 нафар) билан ўтказилган сўровнома натижалари
Сўровнома саволи
|
Жавоблар варианти
|
Жавоблар миқдори
|
%
ҳисобида
|
Жавоб берилмади
|
1.
|
1.
2.
3.
|
5
5
20
|
17%
17%
66%
|
-
|
2.
|
1.
2.
3.
|
-
16
14
|
0%
53%
47%
|
-
|
3.
|
1.
2.
3.
|
8
17
5
|
27%
57%
16%
|
-
|
4.
|
1.
2.
3.
|
8
16
9
|
17%
53%
30%
|
-
|
5.
|
1.
2.
3.
|
6
8
16
|
20%
6%
4%
|
-
|
6.
|
1.
2.
3.
|
20
6
4
|
66%
20%
14%
|
-
|
7.
|
1.
2.
3.
|
7
6
17
|
23%
20%
57%
|
-
|
Жадвалдан кўриниб турибдики, талабаларнинг 17%и 1-саволнинг 1-рақамдаги жавобини, 17%и 2-рақамдаги жавобни, 66%и 3- рақамдаги жавобни белгилаган. Талабаларнинг маданият ҳақидаги билимлари янада кенгайди.
2- саволга иштирокчиларнинг 53%и 2- рақамдаги жавобни, 47%и 3- рақамдаги жавобларни белгилаганлар. Талабаларнинг барчаси бошқарувнинг демократик усулини тўлиқ англаб олганлар.
3- саволга талабаларнинг 27%и 1-рақамдаги, 57%и 2-рақамдаги, 16%и эса 3-рақамдаги жавобларни белгилаганлар. Бироқ 57% и бошқарувчи маданиятли бўлиши шарт, деб хисоблайдилар. Улар саволга жавоб бермаганлар.
4- саволга иштирокчиларнинг 17% и 1- рақамдаги, 53% и 2- рақамдаги, 30% и 3- рақамдаги жавобларни беришганлар. Жавоблардан кўринадики, талабаларнинг кўпчилиги саволга яқин жавобни белгилашга ҳаракат қилишган бўлса ҳам, бор йўғи 30% и фақат тўғри жавобни белгилай олган.
5- саволга талабаларнинг 20% и 1- рақамдаги, 6% и 2- рақамдаги, 4% и 3- рақамдаги жавобларни берганлар. Талабаларнинг барчаси тўғри жавобни белгилашганлар. Бироқ уларнинг 20% и биринчи ва иккинчи жавобдаги сифатларни эгаллаши лозим деган энг тўғри жавобни аниқлай олишган.
Иштирокчиланинг 66% и 6-саволнинг 1-жавобини, 20% и 2-жавобини, 14% и 3-жавобни белгилашган. Жавобдан кўринадики, уларнинг кўпчилиги, яъни 66,7% и бошқарувнинг демократик усулини. 20% и либерал усулини, 14% и авторитар усулини қўллашларини маълум қилганлар. Жавоблар бошқарувда демократик услубнинг бошқа услублар билан бирга олиб боришни тақазо этишини кўрсатади.
6- саволга иштирокчиларнинг и 1- рақамдаги, и 2- рақамдаги, и 3- рақамдаги жавобларни берганлар. Жавоблар бошқарувда демократик услубнинг бошқа услублар билан бирга олиб боришни тақазо этишини кўрсатади.
7- саволга талабаларнинг 23% и 1- рақамдаги, 20% и 2- рақамдаги, 57% и 3- рақамдаги жавобларни берганлар.
Иккинчи боб юзасидан хулосалар
Бўлажак педагогларда бошқарув маданиятини шакллантириш муҳим вазифалардан саналади. Тадқиқотимиз давомида маълум бўлдики, бошқарув тушунчасининг ўзи ҳам янги ҳам долзарб аҳамият касб этганлиги учун ҳам бир томондан мураккаб, иккинчи томондан зарурий масаладир. Яна такрор бўлсада қайд этиш лозимки, бошқарув масаласи жамиятнинг бир тизимдан бошқасига ўтиши билан боғлиқ ижтимоий-сиёсий масала. Таълим ва тарбия масаласи эса ҳамма даврларда ҳам ўз долзарблигини йўқотмган. Шунинг учун бошқарув маданияти тушунчасининг мазмун ва моҳияти ҳақида фикрларни умумлаштираётганда қуйидаги хулосаларни қайд этиш лозим:
- биринчидан, бўлажак педагогларда бошқарув маданиятини шакллантиришга таъсир этувчи муҳим омил, восита ва усуллар мавжудки, уларни илмий асосда тадқиқ этиш ушбу долзарб ҳамда мураккаб масаланинг ечимини осонлаштириб, унинг моҳиятини тушуниб етишда амалий ёрдам бериши билан белгиланади;
- иккинчидан, бошқарув жараёни бевосита кадрлар танлаш каби институционал ҳолат билан боғлиқ, шунга кўра унинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд ва бу борада ўзига хос мураккабликлар борки уларни тўғри тушуниб масалани ҳал этишда бошқарув назарияси, тарихий ва халқаро тажриба, кадрлар танлаш механизми каби воситалардан тўғри фойдаланишга эҳтиёж сезилади;
- учинчидан, бошқарув маданияти қанчалик назарий аҳамиятга эга бўлса, у шунчалик амалий жиҳатларга эгалигини ҳам назардан қочирмаслик лозимлигига эътибор қаратишда кўринади.
Умумий хулоса ва тавсиялар
Бошқарув маданияти тушунчаси ҳам бошқа қатор тушунчалар қаторида ижтимоий педагогика соҳасида илмий-назарий жиҳатдан ўрганилиши мақсадга мувофиқ. Бўлажак педагоглар бошқарув маданиятини ўзлаштириб уни амалда қўлай олишларини бугунги кунда давр ўзи талаб қилмоқда. Дарҳақиқат, ушбу илмий ишимиз моҳиятидан келиб чиқиб хулоса ўрнида қуйидагиларни қайд этиш мумкин.
-
Бошқарув маданияти инсон маданиятининг таркибий қисми бўлиш билан бирга қатор ўзига хос хусусиятларга ҳам эга. Бошқарувчи маданиятли бўлиши шарт, чунки ҳар бир муассасанинг ҳар бир бўлинмаси самарали ишлаши учун унинг ходимлари юксак маданиятга эга бўлишлари керак.
-
Жамиятни ислоҳ этиш, демократлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш жараёнини бўлажак пеадгогларнинг иштирокисиз тасаввур этиш мумкин эмас, айнан бўлажак педагоглар туфайли авлодлар ворисийлиги таъминланиши шубҳасиз. Жамият сиёсий ҳаётида бўлажак педагоглар, яъни ёшларнинг фаоллиги кўп томондан уларнинг сиёсий фаоллиги даражаси, сиёсий билимни амалий мустаҳкамлаш ва ошириш хоҳиши билан боғлиқ. Бугунги ёшлар эртанги кунда давлат ва жамият бошқарувининг фаол иштирокчиларига айланишини унутмаслик керак.
3. Раҳбар фаолиятининг муваффақияти кўп жиҳатдан унинг аҳлоқий хусусиятларига боғлиқ. Бир томондан ҳалоллик, ишчанлик, меҳнатсеварлик, маъсулият каби ахлоқий сифатлар шундай муваффақиятни таъминласа, иккинчи томондан виждонлилик, мардлик, адолатлилик каби ижобий сифатлар унинг атрофида жамоа аъзоларининг жипслашишини ва шу орқали белгиланган мақсадга эришишни таъминлайди.
4. Бошқарув маданиятининг педагогик соҳадаги аҳамияти бир томондан бу борадаги мавжуд назарий билимларни ўзлаштиришни талаб этса, иккинчи томондан, ушбу ўзлаштирилган билимларни ёшларга тўғри етказа олишида кўринади. Негаки, кенг қамровли ислоҳотлар жараёни жадал амалга оширилаётган пайтда, айниқса “ўтиш даври” жамиятда кечаётган вақтда бошқарув маданияти тушунчасини нафақат педагог мутахассисларга балки жамиятнинг ҳар бир аъзоси онгига етказиш зарур ҳисобланади. Бошқарув маданиятини назарий жиҳатлари билан ўзлаштириш давлат ва жамият бошқарувининг демократлашуви ёки мамлакатнинг модернизациялашуви билан ҳам боғлиқ эканлигини унутмаслик керак.
5. Бизнингча, Шарқ мутафаккирларининг бошқарув маданияти билан боғлиқ асарларини тегишли фанлар билан боғлаб ўқув режасига киритиш керак. Талаба ёшлар томонидан уларнинг ўқитилишининг мажбурийлиги таъминланса бу фойда бериши мумкин.
6. Шунингдек, ўқув дастурларига миллий хусусиятмиздан келиб чиқувчи бошқарув маданияти билан боғлиқ бугунги замонавий курсларнинг киритилиб амалда талабаларга ўқитилиши ҳам яхши бўлар эди.
7. Талаба ёшларнинг дарслардан ташқари вақтларда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлиги ёки “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ёрдамида турли клубларнинг ташкил этилиши ҳам бўлажак педагогларда бошқарув маданиятининг шаклланишига имконият туғдиради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
1. Каримов И.А. Адолат, ватан ва халқ манфаати ҳар нарсадан улуғ. – Т.: Ўзбекистон, 1998.
2. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008.
3. И. Каримов. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсий, мафкура.
1-жилд, Т., 1996 йил.
4. И. Каримов. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-жилд Т., 1996.
5. И. Каримов. Янгича фикрлаш ва ишлаш – давр талаби. 5-жилд Т., 1997.
6. И. Каримов. Ўзбекистон буюк келажак сари. Т., “Ўзбекистон”, 1998.
7. И. Каримов. Маънавий юксалиш йўлида. Т., “Ўзбекистон”, 1998.
8. И. Каримов. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаравон ҳаёт – пировард мақсадимиз. Т., “Ўзбекистон”, 2000.
9. Комилов Н.,
10. Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. -Т., А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993.
12.Махмудов И. Бошқарув психологияси. -Т., UNESCO, 2006.
13. Кнорринг В. И. Искусство управления. Учебник. -М., БЕК, 1997.
14. Кнорринг В.И. Теория, практика и искусство управления. Учебник для вузов. -М., АО ИНФРА-“Норма”, 1999.
15. Курбанов Ш., Сеитхалилов Э., Мажидов И. Оценка исполнительской деятельности управленческих кадров. -Т., “Академия”, 2003.
16. Курбанов Ш., Сейтхалилов Э. Национальная программа по подготовке кадров: влияние на развитие общества. -Т., “Университет”,1999.
17. Ковалёв А. Г. Руководители и работники: практический аспект изучения личности. -М., 1988.
18. Кочеткова А. И. Психологические основы современного управления персоналом . -М., Зерцало, 1999.
19. Кузьмин Е. С. и др. Руководитель и коллектив. Социально-психологический очерк. –Л., “Лениздат”, 1974.
20. Каримова В., Ҳайитов О., Джалолова С. Бошқарув психологияси. – Т.: “Fan va texnologiya” нашриёти, 2008.
21. Ғозиев Э. Менежмент психологияси. – Т.: Университет, 2001.
22. Ҳайитов О., Умарова Н. Бошқарув психологиясидан қисқача изоҳли луғат. – Т.: “Fan va texnologiya” нашриёти, 2001.
23. Маҳмудов Т. Инсон ва маънавият //Гулистон ж. 1997. 3-сон. - 6-8-б.
24. Маҳмудов Т. Мустақиллик ва маънавият /Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов асарлари асосида.- Т.: Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 2001. – 160 б.
25. Миллий урф-одат, маросим ва анъаналарнинг шахс маънавий камолотидаги ўрни //Назарий-семинар матер. - Т.: Олий ва ўрта махсус мактаб муаммолари институти, 1999. – 92 б.
23. Мусурмонова О. Маънавий қадриятлар ва ёшлар тарбияси.- Т.: Ўқитувчи, 1996. 192 б.
24. Педагогика тарихидан хрестоматия. – Т.: Ўқитувчи, 1992. – 42 б.
25. Қодиров А. Ёшлар – жамият келажаги ва таянчи. – Тошокент.: 2008 й.
26. Фахруддин, Ибн Ризоуддин. Насиҳат. – Т.: Чўлпон, 1993. – 96 б.
27. Маънавият ва ёшлар. – Тошкент.: “Абу матбуот-консалт”.: 2008 й.
28. Ўзбек педагогикаси антологияси //Тузувчи-муаллифлар. К.Ҳошимов, Очилов С. – Т.: Ўқитувчи, 1995. – 460 б.
29. Ўқувчиларни тарбиялашда оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги Концепцияси. - Т.: Ўқитувчи, 1998. – 16 б.
30. Ҳошимов К. Педагогика тарихи. – Т.: Ўқитувчи, 1996.
31. Шомуҳаммедов.Ш. “Хазиналар жилоси”. - Тошкент.: 1990 й.
32. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”.Давлат илмий нашриёти.Тошкент – 2003. 635 б.
33. Махмудов М. Комил инсон шахси ва ижтимоий тарбия // “Педагогик маҳорат”, 2002й.
34. О.Мусурмонова. Ўқувчиларнинг маънавий маданиятини шакллантириш. Т.: “Фан” нашриёти, 1993, 112-бет.
35. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”.Давлат илмий нашриёти.Тошкент – 2003.
36. Махмудов М. Комил инсон шахси ва ижтимоий тарбия // “Педагогик маҳорат”, 2002 й.
37. Ҳошимов К., Нишонова С. Педагогика тарихи. – Т.: Ўқитувчи, 1996.
38. Ҳайдаров Ф., Жўраев Н., Тожиева С. Психология тарихи. – Т.: ТДПУ, 2005.
39. Қуронов М. Раҳбарлик лавозимлари профессиограммалари ҳақида./ Раҳбар ва ходим (тўплам) -Т., “Академия”, 1998. 148-б.
40. Журавлев П. В., Кулапов М. Н., Сухарев С. А. Мировой опыт управлении персоналом: обзор зарубежных источников/ Монография. -М., Екатеринбург: Изд-во “Деловая книга”, 1998.
41. Капустин П. А. Управленческое консультирование для руководителей. –СПб.: Бизнес-Пресса, 2000.
42. Карнеги Д. Как завоевать друзей и оказывать влияние на людей. Т.: «Шарк», 1992.
43. Кнорринг В. И. Искусство управления. Учебник. -М., БЕК, 1997.
44. Кнорринг В.И. Теория, практика и искусство управления. Учебник для вузов. -М., АО ИНФРА-“Норма”, 1999.
45. Курбанов Ш., Сеитхалилов Э., Мажидов И. Оценка исполнительской деятельности управленческих кадров. -Т., “Академия”, 2003.
46. Курбанов Ш., Сейтхалилов Э. Национальная программа по подготовке кадров: влияние на развитие общества. -Т., “Университет”,1999.
47. Кочеткова А. И. Психологические основы современного управления персоналом . -М., Зерцало, 1999.
48. Кузьмин Е. С. и др. Руководитель и коллектив. Социально-психологический очерк. –Л., “Лениздат”, 1974.
49. Комилов Н. Тафаккур карвонлари. -Т., Шарқ, 1999.
50. Мандрица В. М., Касьянов В. В. Правовые основы управления. Учебное пособие. –Ростов-на- Д.: “Феникс”, 2002.
51. Машков В. Н. Психология управления. Учебное пособие. 2-е издание. –СПб.: Изд-во Михайлова В. А., 2002.
52. Маънавият юлдузлари: (Марказий Осиёлик машҳур сиймолар, алломалар, адиблар) / Масъул муҳаррир: М. М. Хайруллаев. -Т., А. Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1999.
53. Махмудов И. Бошқарув психологияси. -Т., UNESCO, 2006.
54. Модели и методы управления персоналом. Российско-Британское учебное пособие/ Под общ. ред. Е. Б. Маргунова. -М., ЗАО “Бизнес-школа “Интел-Синтез”, 2001.
55. Низомулмулк. Сиёсатнома. -Т., Адолат, 1997.
56. Одегов Ю. Г., Карташова Л. В. Управление персоналом: оценка эффективности. Учебное пособие. -М., “Экзамен”, 2002.
57. Панкратов В.Н. Психотехнология управления людьми. Практ. руководство. -М., Изд-во Института психотерапии, 2001.
58. Паркинсон С.Н. Pустомджи К. Искусство управления. Москва, Фаир-пресс, 2001.
59. Пугачев В. П. Руководство персоналом организации. Учебник. -М., “Аспект-Пресс”, 1998.
60. Раҳбар ва ходим. Тўплам. Муаллифлар жамоаси. -Т., “Академия”, 1998.
61. Старобинский Э. Е. Как управлять персоналом. -М., А\О “Бизнес- школа “Интел-Синтез”, 1995.
62. Тихонравов Ю. В. Теория управления. Учебный курс. -М., “Писатель”, 1997
63. Хансейкер Ф., Алессандра Э. Искусство управления людьми/ Пер. с англ. В. Кашникова. -М., ФАИР-ПРЕСС, 2004.
64. Цыпкин Ю.А. Управление персоналом. Учеб. пособие для вузов. -М., ЮНИТИ-ДАНА, 2001.
65. Чен Чжан. Муваффақиятга элтувчи муомала санъати./Русчадан З. Гадоев тарж. -Т., “Янги аср авлоди”, 2006.
66. Шейнов В. П. Искусство управлять людьми. -М., АСТ; Мн. Харвест, 2006.
67. Юкаева В.С. Управленческие решения. Учеб. пособие. -М., Издательский Дом “Дашков и К”, 1999.
68. Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билик (Саодатга элтувчи билим). -Т., Фан, 1971.
69. Яхонтова Е. С. Эффективность управленческого лидерства. -М., ТЕИС, 2002.
И Л О В А Л А Р
1- илова
Тўғри нотўғри саволлар
-
Темперамент инсоннинг меҳнат фаолиятида унинг нерв тизими типларининг ўзига хос тарзда намоён бўлишидир. (тўғри)
-
Раҳбарнинг ташаббускорлик, ишбилармонлик, ташкилотчилик, зийраклик, тезкорлик қобилиятларини баҳолаш психологик тадқиқотлар орқали амалга оширилади. (тўғри)
-
Раҳбардаги умумий қобилиятлар 4 гуруҳга бўлиб таснифланиши мумкин (нотўғри)
-
Раҳбар мативацияси-бошқаришнинг энг муҳим психологик категорияларидан биридир. (тўғри)
-
Раҳбар ҳар қандай ишни амалга ошириш учун аввало мустақил қарор қабул қила олмайди. (нотўғри)
Тушириб қолдирилган саволлар
-
............... мустақил бўлиши, ижтимоий фаолиятнинг қонуний тақиқланмаган ҳамма соҳаси билан шуғуллана олиши лозим. (Раҳбар)
-
Раҳбар ............. маънавий жихатдан шакллантириш учун қуйидаги махсус фазилатлар ҳам зарур. (психологиясини)
-
Раҳбарлик .......... юксак маънавий, маданий, ахлоқий меъёр, талаб ва тамоиллар бўлган эркинликка асосланади. (одоби)
-
Раҳбар ............ ҳеч ким қонунсиз аралашуви мумукин эмас. (фаолиятига)
-
Раҳбарлик маҳоратининг муҳим жиҳати ............. маданиятидир.
(муомала)
2- Илова
Тест саволлари
-
Сиз маданият деганда нималарни тушунасиз?
1. Маданият бу инсон хулқ-атвори мажмуи
2. Маданият бу инсоннинг ҳар томонлама юксаклиги
3. Маданият бу тафаккурнинг юқори даражадалиги
-
Бошқарув маданияти нима?
1. Тўғри ташкил этилган ҳар томонлама муносабат
2. Муҳитнинг адолат ва тенглик асосига қурилиши
3. Барча жавоблар тўғри
-
Менежмент деганда нимани тушунусиз?
1. Менежмент – бу бошқариш деган.
2. Менежмент – бу фан, санъат.
3. Менежмент – бу бирор объектга режали, тизимли таъсир этиш
.
-
Бошқарувнинг қайси усулида жамоада демократик тамойиллар ҳукм суради, ходимларга буткул эркинлик берилади?
1. Авторитар
2. Демократик
3. Либерал
5) Раҳбар қандай фазилатларга эга бўлиши керак деб ўйлайсиз?
1. Билимли, талабчан, самимий, инсонпарвар
2. Ташкилотчи, зийрак, ишбилармон, қобилиятли
3. Барча жавоблар тўғри
6) Қандай бошқарув усулларини биласиз?
1. Авторитар
2. Либерал
3. Демократик
7) Мутафаккирларимизнинг бошқарув маданиятига оид қандай асарларини биласиз?
1. “Сиёсатнома”, “Фозил одамлар шаҳри”
2. “Темур тузуклари”, “Саодатга элтувчи билим”
3. Барча жавоблар тўғри
3- илова
Бошқарувнинг ўзига хосликлари.
Бошқарув – жуда қадимий санъат ва энг янги фан. Бошқарув сохасидаги мутахассислар бошкарув катта сиёсий, иктисодий, технологик, ижтимоий ва ахлокий тизимларнинг бир кисмидир хамда узининг коидалари тамойиллари ва усулларига асосланади, яъни жиддий илмий – услубий пойдеворга эга деган бир фикрга келганлар.
Ҳар кандай фан билимлар мажмуи ва табиат хамда жамият ҳақидаги янги маълумотларни узлуксиз қидиришдан иборат бўлиб бундан мақсад инсон ўзи бир бўлак бўлган табиатдаги ходиса ва қонунларни тушиниш ва тушинтириб беришдир. Янги муракаб ходисада фан унинг асосини аниклашга интилади ва купинча бу асос жуда соддадир. Унинг бетартиб куринувчи конуниятларини очиб бериш фаннинг вазифасидир. Назариядаги асосий нарса тадкик этилаётган объектнинг куринишини батафсил ёзиб бериш эмас балки унга хос булган асосий жихатларини урганиш янги билимларни аниклашнинг бутунлай янги имкониятини тиъминлаш максадида мазкур ходисанинг умумий конуниятлари ва алокаларини очиб беришдир.
Бошкарув назарияси факатгина ўзига хос бўган тадқиқот предметига эга. У бошқарув жараёнини ташкил этиш қонуниятларини ҳамда ушбу жараён даврида кишилар орасида вужудга келадиган муносабатларни урганади, тадкикот объекти хусусиятларига мувофик келувчи методологик усулларни белгилайди. Бошкарув объектига фаол таъсир утказиш тизими ва усулларини ишлаб чикади хамда урганаётган жараёнларни олдиндан кура билиш ва башорат килиш усулларини белгилайди. Ҳодисаларни қайд қилиш ва тизимлаш, қонуниятларни очиб бериш ва амалий хулосалар ва тавсияларни ишлаб чиқиш учун бу қонуниятлар орасидаги сабаб алоқаларни аниқлаш ҳар қандай фан шу жумладан бошқарув фанининг ҳам асосий вазифасидир.
Инсониятнинг амалий фаолияти фақатгина ижтимоий ишлаб чиқариш билан чекланмайди, у хаётнинг барча томонларини қамраб олади, жамиятнинг моддий ва маънавий маданиятини оширади. Фан одатда амалиёт эҳтиёжларидан илгарироқ юради, янги ходисаларни олдиндан кўришга имкон беради, бироқ назария ҳар қанча мустақил бўлсада кўп жиҳатдан амалиётга боғлиқ бўлиб ўз қоидаларининг унда тасдики ёки рад этилишини кидиради. Бу нарса тафаккурнинг мавҳумликдан аниқликка харакатланган катта жараёнидир. Амалиёт аниқ бўлган объектив мавжуд далиллар билан иш кўради, аммо улар ўзлари бу муаммони ҳал қила оламайдилар. Амалиётнинг мезонларига дош бера олмасдан гипотезалар фаразлар тахминлар тарқаб кетиши мумкин. Аммо фаразларни яратиш учун асос бўлиб хизмат қилган далиллар ўзгаришсиз қолади ва билимлар тизимининг биридан бошқасига ўтиши мумкин. Бошқарув назариясининг ривожланиш тарихи ўз топилмалари ва мағлубиятлари, янги ўзига хос фаразларни яратиш ёки уларни амалиёт орқали рад этиш билан ушбу фикрни тасдиқлаб турибди. Фан оламни билишнинг қудратли воситаси - таҳлил усули яъни уни таркибий қисмлар хусусиятлар ривожланиш босқичларига буўиш ҳамда синтез усули – умумлаштириш, ўрганилаётган жараённинг яхлит тасвирини чизишга эга. Таҳлил синтездан олдин келади, уларни ички органик зарурий алока бирлаштириб туради.
Ходимларни бошқариш назарияси ёки маъмурий бошқарув тўғрисидаги фан, таасуфки дедуктив ва эксприментал усулларга таяна олмайди, чунки ўрганилаётган ҳодисани ташқи мухит таъсири ва зарарли омиллардан чеклаб бўлмайди. Фан (хусусан санъат) тахлил ва синтездан ташкари яна бир хайратли сирли восита – ички сезгига эга, шубҳасиз ички сезги ўрганилаётган ходиса хақидаги амалий ва назарий билимлар асосига курилади, бирок ички сезги механизмининг тўсатдан ишлаб кетиши «юзага чиқиши» топишмоклигича қолмокда ва ички сезги умумий калит сингари билим хазиналари кутиларини очишга кодир экани буткул афсонадир. Ички сезги инсон тафаккурининг доимий зўриқиб ишлаш натижаси, муаммони доимий жиддий қидириш натижасидир. Ньютоннинг машҳур олмаси, Менделеевнинг туши ва бастакорларнинг яратган мусиқалари анашулар жумласидандир. Ички сезги олдида фикр, ғоя, фараз ва амалиёт тафтишигача бўлган мураккаб йўл турибди.
Бошқарув фақатгина фан эмас, балки санъат ҳам экани боис, ички сезгининг бошқарув қарорларини қабул қилишдаги роли жуда катта ва масъулдир, устига устак бу қарорлар вақт тиғиз пайтида қабул қилинади ва одатда бекор қилинмайди. Ҳозирги кунда мамлакатимиз сиёсий ва иктисодий ечимларнинг мураккаб изланишлари босқичида турган бир пайтда ҳар кандай босқичдаги раҳбар фирмани корхонани ва умуман давлатни муваффакиятли бошқариш фақатгина бошқарувнинг илмий асосларини ўзлаштириш ҳамда ушбу билимларни ижодий қўллаш яъни бошқарув санъатини эгаллашда эканини тушуниши ўта муҳимдир.
Бошкарув фани ва санъати ўзининг такрорланмас эстетикасига, меъморлик ёки муғаннийликка ўхшаш илҳомига эга. Бундай илҳом мақсадга мувофикликнинг қудратли пойдеворига қурилган ва математик нуқтаи назаридан аниқ ҳисобланган бўлса яхши натижаларга олиб келади.
Достарыңызбен бөлісу: |