Мойиллик мазмунининг назарияси сезиш ва би-
лишга, яъни киш ининг ички хоҳишларининг эҳти-
ёжларини тенглаштиришга асосланган. Мисол тари-
қасида Абрахам Маслоу, Дэвид Мак Клелланд, Фре
дерик Герцберг назарияларини келтириш мумкин.
Маълумки, инсон эҳтиёжларини айнан кузатиш
ёки ўлчаш мумкин эмас. Уларни одамларнинг хулқи-
га қарабгина мулоҳаза қилиш мумкин. Эҳтиёж ҳара-
катга сабаб бўлиб хизмат килади. Эҳтиёжлар — бу ҳара-
катга уйғотувчи истак бўлиб,
у тан олинган нимадир
етишмаслиги.
Маслоу назариясига биноан эҳтиёжлар беш гуруҳ-
да мавжуд: физиологик эҳтиёжлар (овқат, сув, ҳаво,
бошпана ва ш.ў.), хавфсизликка эҳтиёж (қўрқинч,
оғриқ, касаллик ва бошқа азоблардан сақланиш),
мансублик ва дахлдорлик эҳтиёжлари (киши умумий
ҳаракатларда қатнашишга интилади, у дўстлик, му-
ҳаббатни, қандайдир одамлар уюшмасининг аъзоси
бўлишни, жамоат ишларида қатнашишни ва ш.ў.лар-
ни истайди), ҳурматга сазовор бўлиш ва ўзини намо-
ён килиш эҳтиёжлари, ўз фикри, ғояси, дунёқара-
шининг эҳтиёжи (34-чизма).
34-чизма. Маслоу пирамидаси.
248
www.ziyouz.com kutubxonasi
Маслоу тузган эҳтиёжлар пирамидаси эҳтиёжлар
табиатини ифодаламаса ҳам, бу назария киши мойил-
лиги фаолиятига таъсир этишида ҳаракатини ифода
лайди.
Маслоу каби, Альдерфер ҳам ўз назариясида киши
эҳтиёжларини бўлак гуруҳларга бириктириши мум
кин. Аммо Маслоунинг иерархияли эҳтиёжлар наза-
риясидан фарқи, унинг фикрича, бундай эқтиёжий
гуруҳдардан учтаси мавжуд:
— эҳтиёжлар мавжудлиги;
— эҳтиёжлар муносабати;
— эҳтиёжлар юксалиши.
Бу назариянинг эҳтиёжлар гуруҳи
Маслоу назария-
сининг эҳтиёжлар гуруҳлари билан ўзаро муносабат-
далар. Уларнинг ўзаро боғланишлиги 35-чизмада кел-
тирилган.
35-чизма. Маслоу ва А льдерф ерларнинг эҳтиёжлар назарияла-
рин инг иерархик ўзаро муносабатлари
Бу учта эҳтиёжлар гуруҳлари, Маслоу назарияси-
дагидек, иерархик жойлашган. Аммо Маслоу ва Аль
дерфер назариялари орасида муҳим ва жиддий битта
фарқ бор; Маслоу бўйича, эҳтиёжлардан эҳтиёжлар-
га ўтиш пастдан юқорига қараб ҳаракатланади. Паст
249
www.ziyouz.com kutubxonasi
поғонадаги эҳтиёж қондирилдими кейингисига ўти-
лади ва шунга ўхшаш. Альдерфернинг фикрича, ҳара-
кат икки томонга ўтади. Агарда қуйи поғонанинг эҳти-
ёжи қондирилмаса, юқорига ва
агарда юқорироқца-
ги поғонанинг эҳтиёжи қондирштмаса, пастга ҳара-
кат қилади.
Мак Клелланднинг эҳтиёжлар назарияси киши
хулқига таъсир этувчи муваффакиятларга эҳтиёж, ара-
лашишга эҳтиёж ва ҳукмронлик қилишга эҳтиёжлар-
ни ўрганиш ва ифодалаш билан боғлиқ. Мак Клел
ланднинг фикрича, агарда бу эҳтиёжлар кишида ўта
кучли бўлса, киши хулқига сезиларли таъсир қила-
ди, оқибатда у бунга эришиш учун катта куч сарф-
лайди.
Герцбергнинг икки омилли назарияси: ирсий
омиллар, эҳтиёжларнинг ҳар хил назарияларини
солипггириш ва уларни бошқариш амалиётида қўллаш.
Одатда киши ўзининг ҳаракатларидан, атрофдаги-
лардан, ўзининг ҳолатидан
қониқиши ва булардан
қониқмаслиги мумкин, киши кайфияти ушбу ора-
лиқларда бўлиши мумкин. Герцбергнинг бу ҳақдаги
хулосаси шуки, кониқмасликка олиб келувчи омил-
ларни бартараф этиш қониқишга олиб келавермай-
ди. Ва аксинча, қониқишга олиб келувчи қандайдир
омиллар, бари бир қониқмасликнинг ўсишига таъ
сир этмайди.
«Қониқиш-қониқмаслик» жараёни асосан ишнинг
мазмуни билан боғлиқ, яъни ишдаги омилларга му
носабати бўйича ичкилари ҳал қилувчидир. Бу омил
лар киши хулқида кучли мойиллик таъсирини кўрса-
тиши мумкин.
Бирламчи назария, яъни қониқмаслик манбала
ри (корхона сиёсати, назорат, меҳнат шароити, иш
ҳақи, ҳуқукий ҳолат, оила ва ёш ишчилар билан му
носабат ва меҳнат хавфсизлиги) бўлса,
иккиламчи
назария, яъни юқори қониқтириш манбалари (ютуқ-
ларга эришиш, ҳурмат қозониш, ишдан қониқиш,
масъулият, юксалиш ва ўсиш) Герцбергга қуйида-
гиларни хулоса килишга асос бўлди: аьутли раҳбар
ҳар икки омилларга ҳам таяниб иш кўради.
250
www.ziyouz.com kutubxonasi
Юқорида баён қилинган ғоялардан хулоса қилиш
мумкинки, киши мойиллиги асосида нима ётишини
қандайдир таълимот қоидасига айлантириш ва мойил-
ликни нима билан аниқлаш мумкин эмас. Ҳар бир
ифодаланган назариялар маълум жиддий фарққа эга.
Демак, уларни амалиётда айнан қўллаш имкони чек-
ланган.
Достарыңызбен бөлісу: