I – Мавзу “Бухгалетрия ҳисобининг назарияси” фанининг предмети ва методи


Д-т 0160-«Транспорт воситалари»-1000000 сум



бет31/43
Дата12.07.2016
өлшемі4.32 Mb.
#193019
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   43

Д-т 0160-«Транспорт воситалари»-1000000 сум

К-т 8510-«Активларни кайта баҳолаш бўйича тўзатишлар»- 1000000 сум Д-т 8510-«Активларни кайта баҳолаш бўйича тўзатишлар»- 400000 сум К-т 0260-«Транспорт воситаларининг эскириши»- 400000 сум.

Асосий воситалар каби қимматли қоғозлар ҳам кайта баҳоланади.

Мисол. Корхонада баланс қиймати 80000 сумлик қимматли кргоз бор. Уларнинг ҳисобот даври охиридаги бозор қиймати 85000 сўмга тенг бўлган.

Агар корхона ўз инвестицияларини кдйта баҳоланган қиймат бўйича ҳисобга олса, у , ҳолда кайта баҳолашдан олинган даромад резерв капитал ҳисобварақларида акс эттирилади: Д-т 0610-«Қимматли қоғозлар»-5000 сум К-т 8510-«Активларни кайта баҳолаш бўйича тўзатишлар»-5000 сум.

Агар кейинги ҳисобот даврига келиб бу қимматли қоғозларнинг бозор қиймати камай-са, унда мазкур қимматли қоғозлар бўйича аввалги кайта баҳолаш доирасида резерв капиталини камайтириш ҳисобига уни қоплаш мумкин. Бу қимматли қоғозлар бўйича ташкил этилган резервдан ошувчи нархнинг пасайиш суммаси харажат сифатида тан олинади.

Мисол. Қимматли қоғозларнинг бозор қиймати 78000 сумга тушиб кетган, яъни 7000 сумга камайган:



Д-т 8510-«Активларни кайта баҳолаш бўйича тузатишлар»-5000 сум

Д-т 9690-«Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар»-2000 сум

К-т 0610-«Қимматли қоғозлар»-7000 сум.

АЖ резерв капитали уставда белгиланган миқдорга етгунига кадар хар йили соф фойдадан ажратмалар йўли билан шакллантирилади:



Д-т 8710-«ҳисобот давридаги таксимланмаган фойда (қопланмаган зарар)»

К-т 8520-«Резерв капитал».

Резерв капитали корхона кўрган зарарини коплаш, имтиёзли акциялар учун дивиденд тўлаш, акциядорлар талабига кўра акцияларни кайта сотиб олиш учун ишлатилади.

Масалан, ҳисобот даврида фойда мавжуд булмаганида имтиёзли акциялар учун дивидендлар туланди: Д-т 8520-«Резерв капитал» К-т 6610-«Тўлов учун дивидендлар».

Корхона тугатилаётганида турли дебиторларнинг қарзлари ҳисобдан чиқарилди:

Д-т 8520-«Резерв капитал» К-т 4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар».

Таъсис хужжатлари ва ҳисоб сиёсатига мувофиқ турли максадлар учун резерв фонди бошқа мулкчилик шаклидаги корхоналарда ҳам ташкил этилиши мумкин.

Мол-мулк текинга олинганида қуйидаги проводка берилади:

Д-т 0110-0190-«Асосий воситалар»

Д-т 0410-0490-«Номоддий активлар»

Д-т 0610-«Қимматли қоғозлар»

Д-т 1010-«Хом-ашё ва материаллар»

К-т 8530-«Беғараз олинган мол-мулк».

Амалдаги қонунчиликка биноан бепул олинган мол-мулк қиймати фойда солиғи базасини оширади. Бепул олинган мол-мулк эксперт йули билан ёки ўтказма хужжатлар асосида аниқланган адолатли қиймат бўйича ҳисобда акс эттирилади.



4. Тақсимланмаган фойда ва дивидендлар ҳисоби

Таксимланмаган фойда бу ҳисобот даври якунида хўжалик юритувчи субъект


ихтиёрида коладиган соф фойда (фойданинг бир қисми)дир. Тақсимланмаган фойда
(копланмаган зарар)ни ҳисобга олишда қуйидаги ҳисобварақлардан фойдаланилади:

8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (копланмаган зарар)» ҳисобварағида

корхона фаолиятининг бутун ҳисобот йилидаги таксимланмаган фойдаси (копланмаган
зарари) ҳисобга олиб борилади.

8720-«Жамгарилган фойда (копланмаган зарар)» ҳисобварағида корхонанинг бутун фаолияти давомидаги зарар, дивидендлар бўйича тўловлар ҳамда устав капиталига кайта

инвестицияланган фойдани чегирган ҳолда соф фойда суммасини ифодаловчи жамланган фойда ҳисобга олиб борилади.Ҳисобот давридаги соф фойда тақсимланмаган фойдани оширади ва у қуйидагича ~проводка билан расмийлаштирилади:

Д-т 9900-«Якуний молиявий натижа»

К-т 8710-«Ҳисобот давридаги таксимланмаган фойда қкопланмаган зарар)».

Бизга маълумки, корхона соф фойдасидан акциядорларга дивиденд тўланади. Корхонада дивидендлар ҳисоби ва таъсисчилар олдидаги бошқа мажбуриятларни ҳисобга элиш учун қуйидаги ҳисобварақлардан фойдаланиш кўзда тутилган:

6610-«Тўлов учун дивидендлар» ҳисобварағи;

б620-«Чиқиб кетаётган муассислардан уларнинг улушлари бўйича қарзлар» ҳисобварағи.Бу ҳисобварақлар пассив ҳисобланади ва улар бўйича сальдо фақат кредит томонда бўлади. Ушбу ҳисобварақлар кредити бўйича оборотлар ҳисобланган дивидендларни ёки чиқиб кетаётган муассисларнинг улушига доир мажбуриятларни, дебети бўйича оборотлар эса дивидендлар тўлови ҳамда муассислар олдидаги қарзларнинг қопланишини ифодалайди.

Дивидендлар ҳисобланганида қуйидагича проводка берилади:

Д-т 8710-«Ҳисобот давридаги таксимланмаган фойда (копланмаган зарар)»

К-т 6610-«Тўлов учун дивидендлар».

Дивидендлардан 15%лик ставка билан ундириладиган солиқ тўлов манбаида бўлади:

Д-т 6610-«Тўлов учун дивидеидлар»

К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар».

Солиқ суммаси бюджетга ўтказилганида:



Д-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар». К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».

Кассадан дивидендлар тўланганида: Д-т 6610-«Тўлов учун дивидендлар» К-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари».

Агарда муассис чиқиб кетаётган бўлса, у ҳолда жамиятнинг муассислар олдидаги қарзлари қуйидагича акс эттирилади:

Д-т 8310, 8320, 8330-У став капиталини хўисобга олиш ҳисобварақлари

К-т 6620-«Чиқиб кетаётган муассислардан уларнинг улушлари бўйича қарзлар».Тўлов пайтида:

Д-т 6620-«Чиқиб кетаётган муассислардан уларнинг улушлари бўйича қарзлар»

К-т 5110, 5010-Пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар.

Ҳисобот йилидаги таксимланмаган фойда (зарар) суммаси дивидендлар ҳисобланганидан сўнг

8720-«Жамгарилган фойда (копланмаган зарар)» ҳисобварағига ҳисоблаб ўтказилади.

Фойда олинган ҳолатда:



Д-т 8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (копланмаган зарар)»

К-т 8720-«Жамғарилган фойда (копланмаган зарар)».

Зарар кўрилганда:



Д-т 8720-«Жамгарилган фойда (копланмаган зарар)»

К-т 8710-«>ўисобот давридаги таксимланмаган фойда (қопланмаган зарар)».

Акциядорлар ўртасида тақсимланиши лозим бўлган мажбурий тўловлар ва барча қолдиқлар тўлангандан кейин корхонада коладиган фойданинг бир қисми дивиденд ҳисобланади. Одатда, дивидендлар ҳисобот йили якунлари бўйича ҳисобланади. Бироқ АЖлари ҳар чоракда ва ярим йилда бир марта, агар бу жамият уставида тақиқланмаган бўлса, жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Йиллик дивидендларни тўлаш санаси АЖ уставида ёки акциядорлар йигилиши қарори билан белгиланади.Корхона раҳбарияти томонидан дивидендларни тўлаш эълон кйлинганидан сунг, агар улар келаси йил учун тўланадиган бўлса, жорий мажбуриятлар сифатида ҳисобда акс эттирилади. АЖ қуйидаги холларда дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга


ҳақли эмас:

  1. жамиятнинг устав капитали тўлик тўлангунига қадар;

  2. агар дивидендларни тўлаш пайтида у банкротлик белгиларига жавоб берса ёки жамиятда
    дивидендларни тўлаш натижасида банкротлик аломатлари пайдо бўлса;

  3. агар жамият соф активларининг қиймати унинг устав ва резерв капитали суммаларидан
    кам бўлса.

Дивидендлар, нафақат, пул маблағлари, балки акциялар билан ҳам тўланиши мумкин.Акциялар кўринишидаги дивидендлар «капиталлаштириш»да таксимланмаган фойда сифатида ифодаланувчи, акциядорлар учун қўшимча акциялар чиқаришдир.

Мисол. 5000 сумлик номинал қийматдаги 10000 дона акцияга эга акциядорлик жамияти амалдагидан 2% миқдорида акциялар кўринишидаги дивидендлар тўлови ҳақида эълон қилади. Ушбу даврда акцияларнинг бозор қиймати-5500 сум.

Дивидендлар эълон қилинган пайтда АЖ хусусий капиталининг тузилиши қуйидагичабўлган:



  1. номинал қиймати 5000 сумлик 10000 дона акция оддий акциялар - 50000000 с0м;

  2. эмиссион даромад - 400000 сум;

  3. тақсимланмаган фойда - 3000000 сум;Жами хусусий капитал - 8400000 сум.

Қарор: дивидендлар тўлаш учун янги акциялар чиқарилди - 2% (10000 дона=200 дона).

Кичик миқдорда акциялар чиқарилганлиги учун улар бозор баҳосида, яъни 5500сумдан ҳисобга олиниши Чиқарилган акцияларнинг бозор қиймати - 5500 сум. (200=110000 сум, шу жумладан, 100000 сум-акцияларнинг номинал қиймати, 100000 сум эса-эмиссион даромад).

Ушбу муомалаларга қуйидагича бухгалтерия ёзуви қилинади:

ҳисоблаб ёзиш пайтида;



Д-т 8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)»-1100000 сум

К-т 6610-«Тўлов учун дивидендлар»-1100000 сум.

Акциялар билан тўлаш пайтида



:Д-т 6610-«Тўлов учун дивидендлар»-1100000 сум

К-т8310-«Оддий акциялар»-10000 0К-т 8410-«Эмиссион даромад»-100000 сум.

Дивидендлар акциялар билан туланганидан кейин хусусий капитал қуйидаги кўринишга эга бўлди:



  1. номинал қиймати 5000 сумлик 10200 дона оддий акция - 51000000 сум;

  2. эмиссион даромад - 4100000 сум;

  3. тақсимланмаган фойда - 2890000 сум;

Жами хусусий капитал - 84000000 сум.

Акциялар билан дивидендлар туланганида АЖнинг мажбуриятлари ёки активларида ўзгариш юз бермайди, чунки дивидендлар пул маблағлари куринишида тўланадиган ҳолатдаги каби корхона маблағлари тақсимланмайди. Яъни дивидендлар акциялар билан туланганида хусусий капитал ҳажми ўзгармайди, фақат унинг тузилмаси ўзгаради. Бундан ташкари, акциялар кўринишида олинган дивидендлар жисмоний шахсларда солиада тортишдан озод қилинади. Дивидендлар, шунингдек натура куринишида ҳам берилиши мумкин. Мисол. 200 минг сумлик суммадаги дивидендларни таннархи 160 минг сўмга тенг бўлган тайёр маҳсулот билан тўлашга қарор килинди. Акциядорларга тайёр маҳсулот дивиденд сифатида берилганида ҳам КҚС ҳисобланади. ҚҚС тўловчиси бўлган корхона эса маҳсулот сотилиши бўйича оборотдан ҳам ҚҚС ҳисоблашиши керак

Дивидендлар ҳисоблаб ёзилди:

Д-т 8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)»*-200 минг сум

К-т 6610-«Тўлов учун дивидендлар»-200 минг сум.

ҚҚС билан маҳсулот сотилиши акс эттирилган:

Д-т 6610-«Тўлов учун дивидендлар»-200 минг сум

К-т 9010-«Тайёр маҳсулот сотилишидан олинган даромадлар»-166,6 минг сум ў К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар»-33,4 минг сум. Тайёр маҳсулот таннархи ҳисобдан чиқарилди:

Д-т 9110-«Сотилган маҳсулотнинг таннархи»-160 минг сум _-. К-т 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот»-160 минг сум.

Мазкур холатда ҳам 15%лик ставка бўйича дивиденддан солиқ ҳисобланади ва акциядорлар бу суммани корхона кассасига тўлайдилар.


-Дивидендлар дан 15%лик ставка билан ундириладиган солиқ тўлов манбаида бўлади:

Д-т 6610-«Тўлов учун дивидендлар»-30 минг сум

К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар»-30 минг сум.
Акциядорларга натура холида дивиденд бериш натижасида молиявий натижа аниқланди:

Д-т 9010-«Тайёр маҳсулот сотилишидан олинган даромадлар»-166,6 минг сум -»■ К-т 9900-«Якуний молиявий натижа»-166,6 минг сум

Д-т 9900-«Якуний молиявий натижа»-160 минг сум

К-т9110-«Сотилганмаҳсулотнингтаннархи»-160мингсум.


9900-Ҳисобварақдаги сальдо ушбу тадбирдаги фойда (зарар)ни кўрсатди. Ушбу холатда 9900-ҳисобварақ бўйича кредит сальдоси корхона томонидан бу тадбирда олинган

6,6 минг сум суммадаги фойдани акс эттиради ва корхона бу суммадан солиқ тўлаши лозим.


5.Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва тақсимланиши
Корхона томонидан олинадиган фойданинг таркибини аниқдаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Чунки кайси фаолият туридан корхона фойда олаётганлиги ва кайси фаолият туридан зарар кўраётганлигини билиш корхонанинг молиявий-иқтисодий барқарорлигига ҳам ўзининг таъсирини ўтказади.

Фойданинг қуйидаги турлари бор:



  1. Маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойда;

  2. Асосий фаолиятидан олинган бошқа фойда (операцион фойда);

  3. умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда

  4. Молиявийфаолиятданолинганфойда;

5. Фавкулодда олинган фойда;

Хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг молиявий натижалари фойданинг қуйидаги кўрсаткичлари билан таснифланади:

-маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда, бу сотишдан олинган соф тушум билан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тавофут сифатида аниқланади:

ЯФ= ССТ-ИТ

бунда,

ЯФ - ялпи фойда;



ССТ - сотишдан олинган соф тушум;

ИТ - сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи;

- асосий фаолиятдан кўрилган фойда, бу маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда билан давр харажатлари ўртасидаги тафовут ва плюс асосий фаолиятдан кўрилган бошқа даромадлар ёки бошқа зарарлар сифатида аниқланади:

АФФ = ЯФ-ДХ+БД-БЗ,

бунда,

АФФ - асосий фаолиятдан олинган фойда;



ДХ - давр харажатлари;
БД - асосий фаолиятдан олинган бошкд даромадлар;

БЗ - асосий фаолиятдан кўрилган бошқа зарарлар;

хўжалик фаолиятидан олинган фойда (ёки зарарлар), бу асосий фаолиятдан олинган
фойда суммаси плюс молиявий фаолиятдан кўрилган даромадлар ва минус зарарлар"
сифатида ҳисоблаб чиқилади: ,

УФ = АФФ+МД-МҲ

бунда,

УФ - умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда;



МД - молиявий фаолиятдан олинган даромадлар;

МХ - молиявий фаолият харажатлари;

солиқ тулагунгача олинган фойда, у умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда плюс фавкулодда (кўзда тутилмаган) вазиятларда кўрилган фойда ва минус фавкулодда зарар сифатида аниқланади:

СТФ = УФ+ФП-ФЗ,

бунда,


СТФ - солиқ тулагунгача олинган фойда;

ФП - фавкулодда вазиятлардан олинган фойда;

ФЗ - фавкулодда вазиятлардан кўрилган зарар;

йилнинг сой фойдаси, у солиқ тулангандан кейин хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида крлади, ўзида даромад (фойда)дан тўланадиган солиқни ва минус крнун хужжатларида назарда тутилган бошқа солиқлар ва тўловларни чиқариб ташлаган хрлда солиқлар тулангунга кдцар олинган фойдани ифодалайди:



СФ = СТФ-ДС-БС,

бунда,


СФ - соф фойда;

ДС - даромад (фойда)дан тўланадиган солиқ

БС - бошқа солиқлар ва тўловлар.

Фойданинг таксимланиши деганда унинг истеъмол ва жамгаришга йуналтирилиши, жорий давр фойдасининг солиқлар тўлови, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва захира-лашга ҳамда капитал эгалари ўртасидаги шартлар, келишувларга биноан тақсимланиши тушунилади.Фойда қуйидагича тақсимланади:солиқ конунчилигига мувофиқ давлат бюджетига солиқлар, йигимлар ва тўловларга; - ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва захиралашга; акция ва капитал эгаларига дивидендлар тўлашга.

Корхона ўзининг ҳисоб фойдасидан, аввало, давлат олдида ҳисоб беради ва ўзининг ихтиёрида ҳамда тасарруфида бўлган фойда суммасини аниқлайди. Фойдадан олинган солиқлар катьий ставкаларда ва фоизларда ундирилади. Ҳисоб фойдасининг колган кисми корхона соф фойдаси сифатида унинг эркин белгиловига (акционерлар умумий йигилиши-нинг қарори ва ички низомига) мувофиқ тақсимланади. Соф фойдадан ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтиришга оид сарфлар акционерларнинг умумий йигилишида ҳисоб бериш ҳамда уларнинг розилигини олиш асосида белгиланади.

Соф фойданинг колган кисми чиқарилган акцияларнинг турига караб ва уларнинг имтиёзли шартлари асосида таксимланади. Дастлаб имтиёзли акция эгаларига олдиндан кафолатланган фоизларда тўловлар ҳисобга олинади, сунгра оддий акция эгаларига дивиденд фоизлари ва суммалари эълон қилинади. Фойданинг тақсимланмаган кисми корхона учун тақсимланмаган фойда сифатида, агар корхона ночор ахволда бўлса, копланмаган зарар сифатида кейинги ҳисобот йилига ўтказилади.


6. Маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойда (зарар) ҳисоби
Маҳсулот (иш хизматлар)ни сотишдан олинган ялпи фойда корхонада яратилган фойдани ифодалайди. Маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойдани топиш учун маҳсулотни сотишдан тушган соф тушумлардан шу сотилган маҳсулот таннархини чегириб ташлаш керак ўз навбатида, маҳсулот сотишдан тушган соф тушумни топиш учун маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотишдан кейин келган тушумдан қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, кайтарилган товарлар қиймати, харидорга берилган скидкалар (чегирмалар) айириб _ташланади. Маҳсулотни экспорт килувчи корхоналар экспорт тарифларини ҳам чегириб ташлайдилар. Маҳсулотни сотишдан келадиган тушум эса Ўзбекистон Республикасининг

ў« бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига асосан аниқланади. Демак маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойда маҳсулот сотишдан тушган соф тушум билан сотилган маҳсулот таннархи орасидаги фаркка тенг. Бу фарк ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. Ижобий фарк фойда сифатида, салбий фарк эса зарар сифатида эътироф этилади.

Маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушумни Ҳисобга олиш учун қуйидаги Ҳисобварақлар очилган: —9010-«Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромад» 9020-«Товарларни сотишдан олинган даромад»

9030-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар» 9040-«Сотилган товарларнинг қайтарилиши» 9050-«Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар».

Юкоридаги ҳисобварақларда корхонанинг асосий фаолиятидан олинган соф тушуми сифатида қуйидагилар акс эттирилади:



  • саноат, кишлок хужалиги ва бошқа тармоклар корхоналарининг ишлаб чиқарган
    тайёр маҳсулоти ва ярим тайёр маҳсулотларини сотишдан олинган даромадлар;

  • саноат тусидаги иш ва хизматлар;

  • саноат характерига эга булмаган иш ва хизматлар;

  • сотиб олинган буюмлар;

- курилиш-монтаж, лойиха-кидирув, геолог-разведка, илмий-тадкикот ишларини
сотишдан олинган даромадлар;

  • савдо ва таъминот ташкилотларининг товарларни сотишдан олинган даромадлари;

  • транспорт корхоналарининг йуловчи ва юкларни ташиши бўйича хизматлари;

- енгил автомобилларни ижарага бериш ва автомашиналарни хайдаб олиб бориш
хизматлари;

- алоқа корхоналарининг хизматлари ва бошқалар.

9010-«Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромадлар», 9020-«Товарларни сотиш­дан олинган даромадлар», 9030-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар» ҳисобварақларининг кредитида корхонанинг асосий фаолиятидан (маҳсулот сотиш, иш бажариш, хизмат кўрсатиш) олинган даромадлар акс эттирилади ва

4010_ «Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар», 4110-«Алоҳида балансга ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар» ҳамда пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети билан ўзаро корреспонденцияда бўлади. Олдинги даврда олинган, аммо ҳисобот йилига тегишли бўлган даромадлар (бунак) суммасига пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар дебетланиб, 6210-«Муддати ўзайтирилган даромад» ёки 6310-[ «Харидор ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» ҳисобварақлари кредитланади.9040-«Сотилган товарларнинг қайтарилиши» ва 9050-«Харидор ва буюртмачиларгаберилган чегирмалар» ҳисобварақлари контрпассив ҳисобварақ булиб, 9010, 9020, 9030-ҳисобварақлар суммасини корректировка килиб туради. 9040-Ҳисобварақнинг дебет обороти маҳсулот сотишдан тушган тушум суммасидан чиқариб ташланади.Сотилган маҳсулотнинг кайтариб олинишига қуйидагича проводка берилади: Д-т 9040-«Сотилган маҳсулотнинг қайтарилиши»

К-т Пул маблағлари ҳисобварақлари.Қайтариб олинган маҳсулот ва товарларнинг таннархига кизил сторно ёзуви орқали қуйидагича проводка берилади:

Д-т 9110, 9120,9130-ҳисобварақлар К-т 2810, 2910, 2920-ҳисобварақлар.

Кайтариб олинган маҳсулот ва товарлар бўйича ҳисобланган ҚҚС суммасига қуйидагича проводка берилади: Д-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».

Ҳисобот даври охирида 9040-ҳисобварақнинг дебет сальдоси якуний молиявий натижага ўтказилади: Д-т 9900-«Якуний молиявий натижа» К-т 9040-«Сотилган товарларнинг қайтарилиши».

9050-«Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» ҳисобварағида тайёр маҳсулот ва товарлар қийматидан харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар ҳисобга олинади. Харидор ва буюртмачиларга чегирмалар берилганида қуйидагича проводка берилади:

Д-т 9050-«Харидор ва буюртмачиларга»берилган чегирмалар» К-т 4010,4110-ҳисобварақдар.

Ҳисобот даври охирида 9050-ҳисобварақнинг дебет сальдоси якуний молиявий натижага ўтказилади: Д-т 9900-«Якуний молиявий натижа» К-т 9050-«Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар».Сотилган тайёр маҳсулот, товарлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар таннархи тўғрисидаги ахборотлар қуйидаги ҳисобварақларда акс эттирилади: 9110-«Сотилган маҳсулот таннархи» 9120-«Сотилган товарлар таннархи» 9130-«Сотилган иш ва хизматлар таннархи» 9140-«Даврий Ҳисобда ТМЗларни харид қилиш ва сотиш» 9150-«Даврий ҳисобда ТМЗлар бахрсига тўзатишлар».

Ушбу ҳисобварақдарнинг дебета кўпайишни, кредита камайишни кўрсатади. 9110, 9120, 9130-ҳисобварақлар транзит булиб, ҳисобот даврининг бошига қолдиқ колмайди.

Сотилган тайёр маҳсулот, товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар таннархи 9110, 9120, 9130-Ҳисобварақларнинг дебети ва 2010-«Асосий ишлаб чиқариш», 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот», 2910-«Омбордаги товарлар» ҳисобварақларининг кредити билан ўзаро корреспонденцияда акс эттириладиОй охирида маҳсулот, иш ва хизматларнинг ҳақикий таннархи билан режа таннархи орасидаги фарқи тегишли ҳисобварақларга ўтказилади. Бунда қуйидагича проводкалар берилади:

Д-т 2810, 2820-Ҳисобварақлар - тайёр маҳсулотга тегишли фарк суммасига Д-т 9110, 9130-ҳисобварақлар - сотилган маҳсулот, ишлар ва хизматларга тегишли фарқ суммасига К-т 2010,2310-ҳисобварақдар.

Агар ушбу фарк суммаси ортиқча қилинган харажатни кўрсатса, юкоридаги проводкалар берилади. Агарда тежалган суммани кўрсатса, ушбу проводкалар кизил сторно ёзуви орқали режа таннарх ҳақикий таннархга етказиб куйилади.

Ҳисобот даври охирида 9110, 9120, 9130-Ҳисобварақларнинг дебет оборотларидаги суммалар якуний молиявий натижага ўтказилади: Д-т 9900-«Якуний молиявий натижа» К-т 9110, 9120, 9130-Ҳисобварақлар.

Демак 9900-«Якуний молиявий натижа» Ҳисобварағининг дебетида сотилган маҳсулот, иш ва хизматларнинг ҳақикий таннархи, кредитида эса маҳсулот, иш ва хизматларни сотишдан тушган соф тушум акс эттирилади. Ушбу муомалалар бўйича 9900-ҳисобварақ-нинг дебет ва кредит оборотларининг фарқи орқали маҳсулот, иш, хиз'матларни сотишдан олинган ялпи фойда (зарар) аниқланади.



7. Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар ҳисоби

Асосий ишлаб чиқдриш фаолиятидан олинадиган бошқа даромадларга қуйидаги-лар киради:



  • ундирилган ёки қарздор томонидан эътироф этилган жарималар, пенялар, вақтида
    туланмаган қарзлар ва хўжалик шартномалари шартларини бўзганлик учун бошқа хил
    жазо жарималари, шунингдек етказилган зарарларни ундириш бўйича даромадлар;

  • Ҳисобот йилида аниқланган утган йиллардаги фойда;

  • ишлаб чиқариш ва маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш билан бевосита боғлиқ
    булмаган операциялардан рента даромади, хўжалик юритувчи субъектлар хўзуридаги
    ошхоналардан тушумлар, ёрдамчи хизматлардан даромадлар сифатидаги кирим қилинган
    бошқа даромадлар;

  • хўжалик юритувчи субъектнинг асосий фондларини ва бошқа мол-мулкларини
    сотишдан олинган даромадлар;

  • даъво муддати утган кредиторлик ва депонент қарзларни Ҳисобдан чиқаришдан
    олинган даромадлар;

  • товар-моддий бойликларни кайта бахрлаш;

  • давлат субсидияларидан даромадлар;

  • холисона молиявий ёрдам;

  • бошкд муомала даромадлари.

Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар қуйидаги Ҳисобварақларда акс эттирилади:

9310-«Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетишидан олинган фойда» 9320-«Бошка активларнинг сотилиши ва бошқача чиқ,иб кетишидан олинган фойда» 9330-«Ундирилган жарима, бокиманда ва бурдсизликлар» 9340-«Утган йил фойдаси» 9350-«Оператив лизингдан олинган даромад»

9360-«Кредиторлик ва депонентлик қарзларини Ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар» 9370-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг даромадлари» 93 80-«Кайтарилмайдиган молиявий ёрдам» 9390-«Боища операцион даромадлар».

Ушбу Ҳисобварақлар транзит Ҳисобланади. Юқоридаги Ҳисобварақларнинг кредит обороти фойда (даромад)нинг кўпайишини, дебет обороти эса уларнинг Ҳисобдан чиқ.арилишини кўрсатади.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   43




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет