Ижтимоий-гуманитар фанлар



бет1/10
Дата25.04.2023
өлшемі0.74 Mb.
#472695
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Sanoat tarmoqlari korxonalarining moliyaviy barqarorligini ta`minlash узим учун


ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
СИРТҚИ БЎЛИМ
ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАР” КАФЕДРАСИ


Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

ИНДУСТРИАЛ ИҚТИСОДИЁТ”


ФАНИДАН


МУСТАҚИЛ ИШИ
Мавзу: САНОАТ ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАЛАРИНИНГ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Бажарди: 20.117 гуруҳ талабаси Ш.Холматов


Қабул қилди: Р.Мирзайев


Фарғона – 2023
РЕЖА:


Кириш


1. Корхонанинг молиявий ҳолати таснифи ва тушунчаси
2. Корхоналарининг иқтисодий барқарорлиги ва самарадорлиги
3. Корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўналишлари.
4. Корхоналарни ривожлантиришда корхоналарнинг молиявий ҳолати таҳлили
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар

Кириш
Корхоналар молиявий ҳолатининг таҳлили корхона молия-хўжалик фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганишни назарда тутади. Ушбу таҳлил жараёни учун аниқлаб олинган мақсади таҳлилнинг йўналиши, батафсиллик даражаси, таҳлил жараёнида фойдаланилган маълумотлар, таҳлил амалларининг қўлланиши кабиларга таъсир кўрсатади. Корхона молиявий ҳолати таҳлилининг мақсадидан келиб чиққан ҳолда таҳлилий амаллар танланади.
Республикамизда иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида иқтисодий ўсиш, макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев: «Ҳаммамиз яхши тушунамиз, ҳар қандай ислоҳот ва ўзгаришни барқарор иқтисодиётсиз амалга ошириб бўлмайди. Биз ўтган йил давомида бу борада кенг кўламли ишларни бошладик. Лекин миллий иқтисодиётимизни мустаҳкамлаш, юртимизни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш учун олдимизда ҳали кўплаб вазифалар турибди» деб таъкидладилар. Бу эса, ўз навбатида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини ривожлантириш, самарадорлигини оширишни тақозо этади. Корхоналар молиявий ҳолати таҳлили корхонанинг жорий ёки стратегик манфаатларидан келиб чиққан ҳолда турли хил бўлиши мумкин. Таҳлилнинг мақсади корхона фойдасига таъсир кўрсатувчи омилларни миқдор кўрсаткичларини ва таъсир даражасини аниқлаш, хўжалик маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш, корхона мулкдорларига тегиши бўлган фойдани кўпайтириш йўлларини аниқлаш ва шу кабилар бўлиши мумкин. Корхона молиявий таҳлили жараёнида ҳал қилинадиган вазифалар таҳлил олдига қўйилган мақсадга боғлиқ.
Корхоналар молиявий барқарорлиги кўп жиҳатдан корхона ихтиёрида қандай ва қанча маблағ мавжудлиги ҳамда улар корхонанинг қайси йўналишига киритилганлигига боғлиқ. Фойдаланилаётган сармоя йўналиш мавқеига қараб ўз ва қарз маблағларига ажратилади. Корхонанинг ўз маблағлари ўзини-ўзи молиялаш талаблари зарурати билан изоҳланади ҳамда у корхона мустақиллигининг асоси ҳисобланади. Бироқ инобатга олиш керакки, корхона фаолиятини молиялаш ўз маблағлари ҳисобига амалга ошириш ҳар доим ҳам фойдали ҳисобланмайди ва бу асосан мавсумий характерга эга ишлаб чиқаришда ўз аксини топади. Бунда айрим вақтда банк ҳисоб рақамларида катта ҳажмда маблағлар йиғилиб қолади ва аксинча бошқа вақтда маблағларни топиб бўлмайди. Бундан ташқари эътибор қаратиш керакки, агар молиявий ресурслар нархи юқори бўлмаса, корхона кредит ресурслари учун тўлашга нисбатан киритилган маблағдан юқори натижа эришишни таъминлаши ва қарз маблағларини жалб этиш эса ўз маблағлар рентабеллиги ошишига олиб келиши мумкин. Айни дамда, корхона маблағлари асосан қисқа муддатли мажбуриятлар ҳисобига шаклланган бўлса, унда корхона молиявий ҳолати беқарор бўлади. Яъни қисқа муддатли сармоялардан фойдаланишда узоқ муддатли айланмага жалб этмаслик ва уни ўз вақтида қайтаришни назорат қилишга йўналтирилган доимий тезкор ишлашни талаб этади. Демак, корхонанинг молиявий ҳолати ўз ва қарз маблағларнинг оптимал мувозанатига бевосита боғлиқ. Молиявий стратегияни тўғри шакллантириш корхоналар фаолияти самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Шундай қилиб, молиявий барқарорлик корхона фаолиятини молиялаштириш манбаларига бевосита боғлиқ. Шу муносабат билан алоҳида таъкидлаш лозимки, иқтисодий тизимнинг энг муҳим таркибий қисми ҳисобланган корхоналарнинг молиявий барқарорлиги мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришишда муҳим аҳамиятга эга. Чунки, молиявий барқарорлик ва унга эришиш хўжалик юритувчи субъектлар фаолият юритиш қобилиятини таъминлашнинг гарови ҳамда унинг мустаҳкам мавқеъга эга бўлишининг асоси сифатида хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан, молиявий барқарорлик, корхонанинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги молиявий имкониятларини аниқлаш муҳим иқтисодий муаммолар жумласига киради. Корхона фаолиятида молиявий барқарорликни баҳолаш усулларининг чегаралари ва уларнинг бутун тизимидан энг самарали фойдаланиш имкониятлари, кўрсаткичлар алгоритми ва уларни талқин этиш, мулкчилик ва тармоқ хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг мезонларини тадқиқ этиш долзарб ҳисобланади.




Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет