Кафедраси


-мавзу. Ташқи иқтисодий фаолият суғуртасининг моҳияти ва функциялари



бет2/29
Дата12.07.2016
өлшемі3.75 Mb.
#192888
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29

1-мавзу. Ташқи иқтисодий фаолият суғуртасининг моҳияти ва функциялари.


Ташқи иқтисодий фаолиятда суғуртанинг ривожланиши. Жаҳон бозори ва халқаро савдонинг ривожланиши. Чет эл инвестицияларининг мамлакатга кириб келишини рағбатлантиришда суғурта компанияларининг ўрни. Суғурта компанияларининг халқаро йўналишдаги фаолиятини ривожлантириш. Ташқи иқтисодий фаолиятда суғуртанинг ҳуқуқий асослари.

Халқаро суғурта ҳамжамияти ва у билан ҳамкорлик қилиш йўллари.


2-мавзу. Ташқи иқтисодий фаолият суғуртасининг турлари.

Ташқи иқтисодий фаолиятни суғурталашда қўлланиладиган атама ва тушунчалар. Ташқи иқтисодий фаолиятда фондли ва фондсиз суғурта. Халқаро иқтисодий фаолиятни бошқаришда суғурталаш турлари.

Чет элда мол-мулкни суғурталаш. Норезидентлар мол-мулкини суғурталаш. Корхона фаолиятини тўхташи билан боғлиқ зарарни суғурталаш.

Автофуқаролик жавобгарлигини суғурталаш бўйича халқаро суғурта полиси (яшил карта тизими). Юк ташувчининг, жўнатувчининг, товар ишлаб чиқарувчининг жавобгарлигини суғуртаси. Ҳаво лайнеридаги йўловчиларни ҳамда экипаж аъзоларини суғурталаш. Экспорт шартномаларини комплекс суғурталаш. Инвестицион лойиҳаларни суғурталаш ва ҳ.к.



3-мавзу. Ташқи иқтисодий фаолиятда суғурта рисклари ва уларнинг таснифи


Ташқи иқтисодий фаолиятда суғурта рисклари турлари. Ташқи ва ички рисклар, корхона фаолияти билан боғлиқ бўлган рисклар ва корхона фаолияти билан боғлиқ бўлмаган рисклар. Халқаро бозор коньюктураси билан боғлиқ рисклар. Чет эл инвесторлари билан боғлиқ рисклар. Ташкилий-технологик рисклар. Сиёсий рисклар, ҳарбий рисклар, давлат бошқарув органлари билан боғлиқ рисклар. Учинчи шахс ва табиий офат билан боғлиқ рисклар.

Риск - менежмент. Рискларни бошқаришдаги тизимли ёндашув, рискларни молиявий бошқаришдаги субъектлари ва алгоритми. Техноген рискларни бошқариш. Рискларни бошқаришни ташкил этиш ва рағбатлантириш. Рискларни бошқаришни автоматлаштириш ва рискларга учинчи шахслар таъсири.




4-мавзу. Ташқи иқтисодий фаолиятда савдо юкларини суғурталаш.

Юкларни суғурталашда халқаро савдо палатаси талаблари. ИНКОТЕРМС-2000 бўйича товар етказиб беришнинг тижорат шартлари, юк суғуртасининг таъминланиши.

Ҳалқаро савдо тижорат йўналишида суғурта шартномаларини тузиш. Халқаро савдо йўналишидаги келишувларда Лондон суғурта институти томонидан ишлаб чиқилган “А”, “В” ва “С” тамойиллари.

Суғурта ҳодисасидан кўрилган зарарларни қоплаш усуллари. Денгиз транспорт воситаларини суғурталашда зарарларни қоплаш, сотувчи ва харидор кўриши мумкин бўлган зарарларни қоплаш ва ҳ.к.


5-мавзу. Ташқи иқтисодий фаолиятда экспорт кредитларини суғурталаш.

Ташқи иқтисодий фаолиятда кредитни қайтармаслик риски. Экспорт кредитларини суғурталашнинг асосий тамойиллари. Экспорт кредитлари ва инвестициялар бўйича халқаро уюшма (Берн иттифоқи). Марказий экспорт агентлиги Прага клуби. Экспорт кредитларини суғурталаш билан шуғулланадиган халқаро суғурта компаниялари.

Экспорт кредитини қайтариш жавобгарлиги бўйича суғурта қомламасини беришдаги чегирмалар. Тўловнинг кечикиши билан боғлиқ бўлган рискни суғурталаш. Суғурталанувчи экспортёрлар ҳамда импортёр контрагентлар билан тузиладиган шартномалар ва уларнинг шарт-шароитлари. Халқаро суғурта компанияларининг молиявий барқарорлиги.

Зарарни тўламаслик риски бўйича суғурталаш. Экспортни суғурталаш тизими шаклланишининг халқаро тажрибасига асосланган халқаро универсал дастурлар.


6-мавзу. Ташқи иқтисодий фаолиятда инвестиция билан боғлиқ рискни суғурталаш.

Инвестиция рискини суғурталовчи халқаро ташкилотлар. Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонуни. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкига аъзо бўлган халқаро агентлик (МИГА). Ссуда суғуртаси ва ссуда суғуртасини кафолатлашни амалга оширувчи “Халқаро суғуртавий изланиш ассоциацияси” (МАСИ), чет эл инвестицияси билан шуғулланувчи ОПИК суғурта компанияси (АҚШ; OPIK-Overseas Private Investment Corporation).

Бевосита бериладиган инвестициялар бўйича суғурта рисклари, инвестицияни суғурталаш бўйича
7-мавзу. Ташқи иқтисодий фаолиятда бошқа суғурта турлари ва уларнинг шартлари.

Автотранспорт воситаларининг суғуртаси. Хорижий автотранспорт воситалари эгаларининг учинчи шахс олдидаги фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш. Денгиз суғуртаси. Авиация корхоналарининг жавобгарлигини суғурталаш. Юк ташувчининг жавобгарлигини суғурталаш. Қурилиш ва монтаж рискларини суғурталаш. Брюсселда қабул қилинган конвенциянинг моҳияти. Авиа суғурта жавобгарлиги бўйича Варшава конвенцияси.



Қайта суғурталашдаги суғурта риски ва уни амалга оширувчи халқаро ташкилотлар. Халқаро иқтисодий фаолиятни ривожлантиришда қайта суғурталашнинг роли.



3

«Ташқи иқтисодий фаолият суғуртаси » фани бўйича маъруза ва амалий машғулотларини ўтиш технологиясини ишлаб чикишнинг концептуал коидалари



Ўзбекистон Республикаси иктисодиётида амалга оширилаётган иктисодий ислохатлар олий таълим тизими ўқув жараёнлари учун хам янги талабларни келтириб чикармокда. Шундай талаблардан бири ўқув жараёнида илгор педагогик ва таълим технологияларидан самарали фойдаланиш хисобланади. Таълим жараёнида педагогик ва таълим технологияларидан фойдаланишдан асосий максад таълим олувчида етарли даражада билим, малака ва кўникмаларни хосил килиш асосида тингловчиларда эркин ва мустақил фикр баён килиш кўникмаларини шакллантириш хисобланади. Таълим жараёнларига замоновий педагогик технологияларни кўллашда таълим олувчининг шахсини хурмат килиш, хар бир шахснинг эркин фикр билдиришига имконият яратиш, ижод билан шугулланиши ва ўз-узини ривожлантиришга кулай ижтимоий ва психологик мухит яратиш оркали тингловчини шахс сифатида мустақил фикрлашга ундайди. ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Олий Мажлиснинг 14-сессиясида сўзлаган нуткида: «Бизнинг олдимизда озод фукора шахсининг маънавиятини, бошкача айтганда, озод хар томонлама ривожланган, ўз хукукларини яхши биладиган, кучи ва кобилиятига ишониб таянадиган, атрофдаги ходисаларга ўзининг мустақил фикри ва муносабати мавжуд, ўз манфаатларини Ватан ва халк манфаатлари билан уйгунлаштирадиган шахсни тарбиялаш вазифаси турибди» деб таъкидлаган эди. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида хам ўқув жараёнида илгор педогогик технологиялардан кенг фойдаланиш кўп марта такрорлаб ўтилган. Буларнинг барчаси «Ташқи иқтисодий фаолият суғуртаси» махсус курси бўйича ўқув жараёнини технологиясини ишлаб чикишга сабаб бўлди. Ушбу курс бўйича ўқув жараёнининг технологиясини ишлаб чикишдаги асосий концептуал коидалари куйидагилардан иборат:

Шахсга йуналтирилган таълим. Таълим жараёнида катнашувчи барча субъектларнинг кенг камровли ривожланишини кузда тутади. Бу жараёнда тингловчи ўз укув фаолиятининг субъекти саналади ва педагог билан хамкорликда ягона таълим жараёнини ташкил ўилишда ўатнашади хамда хар бир шахснинг эркин фикр билдиришига имкон яратилади.

Тизимли ёндошув. Таълим технологияси туликлилик, тизимли ёндошув ва ўзаро богликликда каби белгиларини камраб олиши керак.

Фаолиятли ёндошув. Фаолият шахсни ривожлантиришдаги энг мухим ва хал ўилувчи восита - асос хисобланади. Шу сабабли таълим олувчи шахснинг мустаўил фикрлаши учун зарур сифатларни шакллантиришда унинг фаолиятини интенсивлаштириш ва фаоллаштириш, ўқув жараёнида унинг барча имкониятларини, сифатларини намоён этишига, карама-карши ёки монанд фикр айтишига шароит яратиш лозим.

Диалог ёндошув. Таълим жараёнининг ўқувчи ва ўқитувчи ўртасидаги мулокат шаклида ташкил килинишини ва уларнинг ўзаро хамкорлиги, психологик якдилик мухитини яратишни такоза килади. Диалогик ёндошув асосида ташкил килинган дарсда кўрилаётган масаланинг мохиятига етиб бориш, тушуниш, англаш ва керак бўлса янги фикрлар билан тўлдириш имконияти юзага келади.

Хамкорликдаги таълимни ташкил килиш. Ўқитувчи ва ўқувчи муносабатларини демократлаштириш, тенглик, ўзаро хурмат, хамкорлик, ўзаро ёрдамга асосланган холда, фаолият мазмунини, максадини ва эришилган натижаларни хамкорликда бахолайди. Асосий тамоиллари: гурухга умумий топширик, умумий рагбатлантириш, ўзининг ва гурухнинг бошка аъзоларининг натижаларига масъулият, фаолият хамкорлиги ва натижага эришиш учун тенг имконият яратиш.

Муаммоли таълим. Муаммоли дарснинг асосий максади бахс ва мунозара асосида иштирокчиларнинг янги, мустақил фикрларга келиши, уларнинг турли вазиятларни илмий ва амалий тахлил этиш оркали ўз фикрларини айтиб беришга ургатиш бўлганлиги сабабли, тингловчи шахсида эркин, мустақил фикрлашни шакллантириш воситаси хисобланади. Муаммоли дарс мантикий фикрлашни, илмий мушохода килишини, ечимларни амалий фаолиятга ижодий кўллаш бўйича кўникмаларни ривожлантиради ва шакллантиради.

Янги восита ва усулларни қўллаш. Таълим жараёнида компьютер ва информацион технологияларни жорий этиш оркали маълумотларни кўргазмали шаклда етказиб беради.

Берилган концептуал коидаларга хамда «Ташқи иқтисодий фаолият суғуртаси» махсус курсининг максади, вазифалари, хажми ва мазмунига асосланган холда таълим усули ва техникаси; ташкил килиш шакли; воситаси; коммуникация усуллари; берилган маълумотларни назорат килиш усул ва воситалари; бахолаш ва назорат килиш тартиблари аникланди.



Таълим усули ва техникаси. Бахс-мунозара, муаммоли усул, «Аклий хужум» усули, Инсерт, Т-схема, Диаграмма-Венна, Кейс-стади, маъруза (кургазмали, тематик, муаммоли, информацион).

Таълимни ташкил килиш шакли. Жамоа ва гурухлар бўйича, диалог ва полилогга асосланган, ўзаро сухбат, хамкорликда ва бир-бирини ўқитиш.

Таълим воситаси. Дарслик, маъруза матни, масалалар туплами, кодоскоп, графикли чизмалар, компьютерли ва информацион технологиялар.

Коммуникация усуллари. Бевосита ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги тезкор тескари (карама-карши) алокага асосланади.

Берилган маълумотларни назорат килиш усул ва воситалари. Кузатиш, блиц-суров, жорий, оралик ва якуний назорат натижаларини тахлил килиш асосида ташхис килиш.

Бошкариш восита ва усуллари. Ўқув машғулотлари технологик карта шаклида режалаштирилган, унда ўқув жараёнининг асосий боскичлари, куриладиган масалалари ва уларни назорат килиш (жорий, оралик ва якуний) тартиблари аник кўрсатилган.

Бахолаш ва назорат килиш. хар бир ўқув машғулоти жараёнидаги ўкиш натижаларини (ўқув топширикларни бажариши ва тестларни бахолаш, хар бир ўқув машғулотдаги тингловчининг ўқув фаолияти рейтингини бахолаш) хамда бутун махсус курс давомидаги (хар бир тингловчининг жорий, оралик ва якуний натижаларини рейтинг тизими оркали бахолаш) натижаларни бахолаш.







1- мавзу

Ташқи иқтисодий фаолият суғуртасининг моҳияти ва функциялари


1.1. Маърузани олиб бориш технологияси

Талабалар сони: та

соат.

Ўқув машғулотининг шакли

Кириш, мавзу бўйича маъруза

Маъруза режаси

1. Иқтисодиётни реал сектори акциядорлик жамиятларининг молиявий барқарорлини янада оширишни таъминлашга Ташқи иқтисодий фаолият суғуртасининг ўрни.

2. Ташқи иқтисодий фаолият суғуртасининг мақсади ва таркибий тузилиши.





Ўқув машғулотининг максади

Суғурта компанияларининг ривожланишида ташқи иқтисодий фаолиятнинг ўрни ҳамда аҳамияти. Суғурта компаниялари фаолиятида ташқи фаолият муносабатларини шаклланиш ва ривожланиш босқичлари. Суғурта компаниялар фаолиятининг ривожланишида ташқи иқтисодий фаолиятнинг муҳим ўрин тутиши. Иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда ташқи иқтисодий фаолият суғуртасинингнинг келажакда равнақ топиши ва яшашининг зарурий шарти сифатида тан олиниши.


Педагогик вазифалари:
- Суғурта компанияларининг ривожланишида ташқи иқтисодиёт суғуртасининг ўрни ҳамда аҳамиятини ёритиб беради;

- Суғурта компаниялари фаолиятида ташқи иқтисодиёт суғуртаси муносабатларини шаклланиш ва ривожланиш босқичларини гапириб беради;

- Суғурта компаниялар фаолиятининг ривожланишида ташқи фаолиятнинг қандай ўрин тутишини айтиб беради;

- Иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда ташқи иқтисотий фаолиятнинг келажакда равнақ топиши ва яшашининг зарурий шарти сифатида тан олинишини изохлаб беради.


Ўқув фаолияти натижаси:


  • Иқтисодиётни реал сектори акциядорлик жамиятларининг молиявий барқарорлини янада оширишни таъминлашга Ташқи иқтисодий фаолият суғуртасининг ўрнини айтиб бера олади.



  • Ташқи иқтисодий фаолият суғуртасининг мақсади ва таркибий тузилишига изох бера олади.



Ўкиш усуллари ва техника

Маъруза, аклий хужум, блиц-сўров, диаграмма

Ўқитиш воситалари

Маъруза матнлари, компьютер технологияси, графиклардан фойдаланиш.

Ўқитиш шакллари

Жамоа бўлиб ишлаш, гурухларда ишлаш

Ўқитиш шарт-шароитлари

Техник воситалар билан таъминланган, Ўқитиш усулларини кўллаш мумкин бўлган аудитория

Мониторинг ва бахолаш

Огзаки назорат, савол–жавоб, ўз-ўзини назорат килиш, рейтинг тизими асосида бахолаш



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет