Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет272/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
28.2. Савдо корхоналарида мажбурий ажратмалар ва ушланмаларнинг 
ҳисоби 
 
Ягона солиқ тўловини тўловчи савдо корхоналари давлатнинг мақсадли 
фондларига (пенсия фонди, йўл фонди, мактаб таълимини ривожлантириш 
фонди) мажбурий ажратмаларни қилмайдилар. Япи даромад солиғини 
тўловчи улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи республика 
ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари ва уларнинг ҳудудий
базалари эса ушбу мажбурий ажратмаларни тўловчилари бўлиб ҳисобланади. 
2009 йил 1 январдан бошлаб улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига 
кирувчи республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари ва 
уларнинг ҳудудий базалари давлатнинг мақсадли фондларининг ҳар бирига 
мажбурий ажратмаларни соф товар айланмасидан 1 фоиз миқдорида 
тўлайдилар. Барча савдо корхоналари, уларнинг қайси солиқ тўловини 
тўловчилари бўлишларидан қатъий назар, ходимларга ҳисобланган иш ҳақи 
кўринишидаги барча даромадлардан (имтиёзлардан ташқари) белгиланган
фоиз миқдорида пенсия фондига ажратмани, шунингдек ундан белгиланган
фоиз миқдорида ушланмани амалга оширишлари лозим. Бундан ташқари, 
барча савдо корхоналари ўз мақсадларида сотиб олган автомобиллар учун 


435
уларнинг сотиб олиш қийматидан белгиланган ставкада йўл фондига
тўловларни амалга оширадилар. 
Савдо корхоналарида бошқа корхоналар сингари давлатнинг мақсадли 
фондларига ажратмалар тасдиқланган шаклларда ҳисоб-китоб қилинади ва 
ушбу ҳисоб-китоблар асосида ҳисобланган ажратмалар суммасига қуйидаги 
ёзув қилинади: 
Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» 
Дебет 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар». 
Ходимларга ҳисобланган иш ҳақи кўринишидаги барча даромадлардан 
(имтиёзлардан ташқари) белгиланган фоиз миқдорида пенсия фондига 
ажратмага қуйидаги ёзув қилинади: 
Дебет 9400 «Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар» 
Дебет 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар». 
Ходимларга ҳисобланган иш ҳақи кўринишидаги барча даромадлардан 
(имтиёзлардан ташқари) белгиланган фоиз миқдорида ушланма суммасига: 
Дебет 6710 «Иш ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар» 
Дебет 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар». 
Ўз мақсадларида сотиб олган автомобиллар учун уларнинг сотиб олиш 
қийматидан белгиланган ставкада йўл фондига тўловлар ушбу 
автомобилларнинг бошланғич қийматига киртилади ва унга қуйидагича ёзув 
қилинади: 
Дебет 0160 «Транспорт воситалари» 
Кредит 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар». 
Мажбурий ажратмалар, ушланмалар ва тўловларнинг давлатнинг 
мақсадли фондларига ўтказиб берилишига қуйидагича ёзув қилинади: 
Дебет 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар». 
Кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» 
МАВЗУГА ОИД ТАЯНЧ ИБОРАЛАР


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет