Интеллектуал етишмовчилик синдроми — интеллектнинг етишмовчилик синдроми ҳаётда олинган ақл пастлик (деменция) ва интеллектнинг туғма бузилиши ақлсизлик (олигофрения) га бўлинади.
Деменция (ақлпастлик) — интеллектнинг бўшашиши бўлиб, янги билим ва одатларни ўрганиш, маълумот олиш тушунчаси ва ақлий хулоса қилиш бузилади, ўзига ва атрофига танқидий нуқтаи назардан қараши сусаяди. Аввалги ўрганган билим ва тажрибалари у ёки бу даражада пасая бошлайди, йўқолади. Юқоридаги ўзгаришлар жиддий сусаяди.
Асосий касалликни тавсифга қараб ақлсизлик юқори — олий интеллектуал фаолиятга тегмайди (анализ ва синтез хусусиятлари), балки интеллектнинг анчагина оддийроқ функцияларига, хусусан эслашга, ҳисоблашга, диққатга, мушоҳада, шахсият, ўз ҳолатига танқиди ва одоби узоқ вақт сақланиб қолади. Бундай беморлар шифокор ёрдамида фаол интиладилар, одатдаги касбга тегишли бўлган фаолиятлари ҳам узоқ вақт сақланади. Ўчоғли ақлпастлик бош мия томирларининг касаллигида (церебрал атеросклероз), хафақон касаллигида, мия захмида учрайди.
Тўла (тотал, диффуз) ақлпастлик— интеллектнинг қўполлашиши, солиштириш хусусияти, умумлаш, жамлаш, оддий ва мураккаб вазиятларни синтезлаш, ўзининг ҳолати ва аҳлоқига танқидий баҳонинг сусайиши, шахсий хусусиятларининг сийқаланиши билан тавсифланади. Ўзини тутиши кўпинча аҳмоқона бўлиб қолади, одамгарчилик асосларига тўғри келмайди, қизиқишлари ортиб кетади, эйфория фонида ўзларини ҳурсанд тутадилар, сергап, гиперсексуал, ҳеч нарса ёқмайдиган бўлиб қоладилар, кучайиб борувчи фалаж ва қарилик ақли пастлигига учрайди.
Олигофрения— ақлсизлик (иптеллектнинг туғма бузилиши)— асосий руҳий вазифаларни, биринчи ўринда интеллект ривожининг етишмовчилиги билан тавсифланади.
Ақлий етишмовчилик даражасига қараб идиотия: имбециллик ва дебиллик фарқланади.
Идиотия — ақлсизликнинг энг чуқур даражаси бўлиб, кўпинча жисмоний нуқсон билан, кар-соқовлик, кўрлик, фалаж ёки қалтираш билан кузатилади. Нутқи деярли ривож топмайди, интеллект ва энг оддий одатлар ишланмайди, улар нохушдирлар, атрофдагиларни ва яқинларини бир-биридан ажрата олмайдилар.
Имбециллик — олигофрениянинг ўрта даражаси. Интеллект даражаси ўртача пасайган. Сўз заҳираси жуда оз, тушунчалари кам, тафаккури қисқа: эси пасайган, диққати ўйноқи, нутқи тушунарсиз, ёрдамчи мактабга бориши мумкин.
Дебиллик — олигофрениянинг енгил даражаси. Интеллект ўзгариш даражасига етмаган, тафаккури тор, мулоқоти, абстракт тафаккур фаолияти қийинлашган. Бир қисм дебилларда механик, эслаш қониқарли даражада, улар у ёки бу билимни ўрганадилар, аммо уни амалий фаолиятга такдим қила билмайдилар. Бир қисм дебиллар ўрта мактабни синфдан-синфга қолиб бўлса ҳам тугатадилар.
Улар материални тушунмасалар ҳам ёдлаб оладилар.
Олигофрения йиғма гуруҳ бўлиб, интеллектуал тараққиёт турли сабабларга кўра ривожланмаган: буларга миянинг диспластик бузилиши, мия тараққиётининг қўпол етишмовчиликлари — инэнцсфалия, мия чурралари, микроцефалия ва бошқалар, генетик (наслий-оилавий олигофрения шакллари) дисферментлар, хромосома касалликлари (Даун касаллиги ва бошқалар),
жахлланишлар, авитаминозлар, туғилиш жароҳатлари ва ҳоказолар сабаб бўлади.
11-БОБ
ПСИХИАТРИЯДА ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ, ПСИХИАТРИК ВА НАРКОЛОГИК ЁРДАМНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ
Руҳий касалликларни даволашнинг кимёвий усули
Психотроп моддаларни жуда кўп таснифлари мавжуд.
Психофармакологик препаратларнинг таснифи
Психофармакологик препаратлар, шу дориларнинг асосий клиник эфектига қараб таснифланади. Бу тасниф ўз ичига психофармакологик дориларнинг 6 та синфини ўз ичига олади:
1) нейролептиклар;
2) антидепрессантлар (тимоаналептиклар);
3) транквилизаторлар;
4) психостимуляторлар;
5) ноотроп дори воситалар (нейрометаболик таъсирли препаратлар);
6) нормотимиклар (аффект стабилизаторлари).
7) антиконвульсантлар (тутқаноқга қарши дори воситалар)
НЕЙРОЛЕПТИКЛАР
1. Нейролептик моддалар асосий хоссалари бўйича бир хил эмас ва шунинг учун улар қўйидагиларга бўлинади: А) асосан тинчлантирувчи хоссаси кўпроқ бўлган нейролептиклар; Б) антипсихотик таъсири устун бўлган нейролептиклар; В) ҳулқ –атворни тўғриловчи нейролептиклар.
А) Тормозловчи хоссага эга нейролептикларга қўйидагилар киради:
Аминазин (Хлорпромазин) — энг кучли нейролептик моддалардан бири. Янги моддалар ишлаб чиқарилганига қарамасдан, замонавий руҳий касалликларни даволашда кенг қўлланилади. Асосан ўткир психомотор қўзғолишларда ишлатилади. Бу ҳолда тез тинчлантирувчи эффект беради, мушакка ёки томирга юборилганда даволаш натижасини тезлаштиради. Аминазин яна антипсихотик таъсир кўрсатади ва галлюцинатор-алаҳлаш, маниакал ва гебефреник синдромларда қўлланилади. Аминазин 25—50 мг дан бошлаб дражеда, шу билан бирга (2,5% ли эритма) мушакка ва томирга юборилиб, аста-секин миқдорини суткасига 400—600 мг гача орттириш тавсия этилади.
Аминазин апато-абулик синдромга, аутизмга таъсир этмайди. Бундай касалларга буюрилса, уларнинг ҳолатлари ёмонлашади. Аминазинни кататоник ступор ҳолатида, руҳий ҳолатнинг тормозланган вақтида қўллаш ман этилади.
Тизерцин, нозанин (Левомепромазин) - тинчлантирувчи хоссасига кўра аминазиндан устун туради: яхши ухлатиш эффектини беради. Аминазиндан фарқли томони депрессив ҳолатни кучайтирмайди. Тизерцин турли кўринишлардаги қўзғолишларда ишлатилади. Асосан ҳавотирли депрессив, маниакал, ўткир галлюцинатор-алахлаш ва онейроид— кататоник синдромларда яхши натижа беради. Антипсихотик хоссаси аминазинга нисбатан кучсизроқ. Аминазин каби миқдорларда қўлланилади.
Тирален (Метилпромазин, алимемозин)—психотроп хоссаси бўйича аминазин ва тизерцинга қараганда анча мулойим. Енгил уйқу таъсирини ҳамда озгина антипсихотик эффектни беради. Сенестонатия, фобияларда шу билан бирга МНС нинг шикастланиши натижасида юзага келган галлюнинатор алаҳлаш, астено- ва депреесив-ипохондрик ўзгаришларда тавсия этилади. Кунига 25—50 мг дан то 200—400 мг гача миқдорда ичиш ва мушакка юбориш мумкин.
Хлорпротиксен — психотрон хоссасига кўра тизерцинга ўхшаш, лекин уйқу чақириш хоссаси анча кам. Турли келиб чиқишга эга бўлган психомотор қўзғолишларда, хавотирли-депрессия ҳолатларида қўлланилади. Галлюцинатор алаҳлаш синдромларида ижобий натижа беради. У аминазинга нисбатан кам заҳарли, шунинг учуй соматик кучсиз бемор ва қариялардаги руҳий ўзгаришларда, алкогол делирийсида қўлланилади. Миқдори кунига 50-100 мг дан 200—400 мг гача.
Лепонекс, Азалептин (Клозапин) — психотроп хоссасига кўра аминазин, тизерцин, хлопротексинга ўхшайди, лекин кимёвий тузилиши ва фармакологик хоссаси бўйича фарқ қилади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган моддаларга мослашиш натижасида юз берадиган резистентлик ҳодисаларида яхши таъсир кўрсатади. Аминазиндан депрессив хоссаси йўқлиги ва тизерцин, хлорпротексинга ўхшаб тимоана-лептик таркибий қисмига эга эмаслиги билан фарқ қилади. Лепонекс қўшимча экстрапирамид ўзгаришлар келтириб чиқармайди. Аминазинга кўра кам эффектли. Узоқ ишлатилганда агранулоцитоз келтириб чиқаради. Шунинг учун бу дори қўлланганда қон таркиби доим назорат остида бўлиши керак. Миқдори ва қўллаш усуллари юқоридаги моддаларга ўхшаш.
Б) Асосан антипсихотик таъсирли нейролептиклар. Бу гуруҳ моддалар продуктив психотик симптоматикани бартараф этади. Бу гурух дориларининг баъзилари ўзида кучли антипсихотик ва седатив эффектни мужассамлаштирган. Бошқа бирлари фаоллаштирувчи, тормозни бўшаштирувчи таъсирга эга. Бу гурух нейролептикларига айникса неврологик ножўя таъсирлар хос.
Мажептил (тиопроперазин)—кучли антипсихотик ва кучсиз фаоллаш хоссасига эга. Оғир хавфли шизофрения турлари учун фойдали. Ўткир ва сурункали касалликлар туфайли келиб чиққан алаҳлаш ва галлюцинатор ўзгаришларда ижобий эффект беради. Экстрапирамид ўзгаришларда ҳам қўлланилади. Даволаш 5— 10 мг дан терапевтик миқдорда кунига 90—120 мг гача етказилади.
Трифтазин, Стелазин (Трифлуоперазин) Васваса ва галюцинацияга таъсири бўйича галоперидолдан бир оз сустроқ. Кам дозаларда бироз активлантирувчи эффектга эга бўлиб, шизофренияли беморларнинг чуқур бўлмаган сустапатик ҳолатларида ишлатилади. — Ёрқин антипсихотик таъсир кўрсатиб 40 мг гача миқдорда фаолловчи ва 40—60 мг да эса тормозловчи эффект беради. Шизофренияни даволашда яхши натижа беради. Параноял, парафрен, кататоник синдромларда ва руҳий автоматизмларда қўлланилади. Кам миқдорда неврозсимон ва психопатсимои ҳолларда қўлланилади. Апато-абулик синдромли беморларда қўлланилганда биринчи икки ҳафта ичида фаоллик намоён бўлади, улар келажак режаларини айтиб берадилар, бўлимдаги ишларда қатнаша бошлайдилар, уйга чиқариш вақти билан қизиқадилар. Бошланғич миқдори 5—10 мг, юқориси 60—80 мг.
Френолон — бошқа моддаларга қараганда кучли активловчи хоссага эга, енгил антипсихотик эффект беради. Апато-абулик, кататоник ва гебефрен синдромларда тавсия қилинади. Миқдори суткасига 5—10 мг дан 100—120 мг гача.
Галоперидол—трифтазинга нисбатан анча кучли таъсирга эга, галлюцинация ва алаҳлаш, касалликнинг сурункали кўринишларида қўлланилади. Фаолловчи хоссага эга, ланжлик, тормозланиш, бепарволик келтириб чиқармайди. 1/3 беморларда пароксизмал экстрапирамид ўзгаришларни келтириб чиқаради. Кунига 1,5—3 мг дан 20—30 гача тавсия этилади. Препаратнинг узоқ таъсир килувчи шакли бор – Галоперидол деканоат. 2-4 хафтада 1 марта мушак орасига юборилади.
Трифлуоперидол, триперидол (Триседил) мажептилга ўхшаш кучли антипсихотик моддалар қаторига киради. Бу моддалар ўзида галоперидол ва мажептил хоссаларини мужассамлаштирган. У кучли алаҳлаш синдромида ижобий натижа кўрсатади. Хавфли шизофрснияда кузатиладиган кататоник ва гебефреник қўзғолишларни тўхтатади. Миқдори 0,5 мг дан 10—15 мг гача.
Риспаксол, респидон, нопрения, сидорекс (Рисперидон) васвасага қарши, галюцинацияга қарши, антикататоник самараларга эга. Негатив бузилишларга (фаолликнинг камайиши, эмоционал қашшоқлашув, аутизм) ижобий таъсир килувчи препаратлар қаторига киради. Салбий нейролептик эфектлари кам учрайди.
Фармакологик таъсири Психозга қарши дори воситаси (нейролептик). Шунингдек тинчлантирувчи, қусишга қарши, гипотермик таъсир хам қилади.
Рисперидон-селектив моноаминергик антогонист, серотонин 5-НТ2-ва камроқ допамин D2-рецепторларига юқори ўхшашликга эга. Антипсихотик таъсири мезолимбик ва мезокортиқал системаларнинг допаминли D2- рецепторларнинг блокадаси билан боғлиқ. Седатив (тинчлантирувчи) таъсири мия устуни ретикуляр формацияси адренорецепторларининг блокадаси билан боғлиқ; қусишга қарши таъсири қусиш маркази триггер зонаси допаминли D2-рецепторларини блокадаси билан боғлиқ; гипотермик таъсири – гипоталамуснинг допаминергик рецепторлари билан боғлиқ. Рисперидон шизофрениянинг продуктив симптоматикани (васваса, галюцинациялар), агрессивликни, автоматизмни камайтиради. Классик нейролептикларга нисбатан кам даражада харакат активлигини пасайтиради ва кам даражада каталепсияни индуцирлайди. Марказий антагонизм серотонин ва допаминга бўлган.
Кўрсатмалар: препарат қўллашга қуйидагилар кўрсатма хисобланади.
-
Ўткир ва сурункали шизофрения ва бошқа продуктив хамда негатив симптоматикали бузилишлар. - Турли руҳий касалликлардаги аффектив бузилишлар; -Деменцияли пациентларда агрессия симптомлари пайдо бўлганда (қахр газаб, жисмоний зўравонлик хуружларида), фаолияти бузилганида (қўзғалиш, васваса) ёки психотик симптомларда; -15 ёшдан бошлаб болаларда хулқ-атвор бузилишларида ва катта ёшдаги интелектуал даражаси пасайган, ёки ақлий ривожланиши ушланиб қолган пациентларда агар клиникада деструктив (бузғунчи) хулқ-атвор (агрессия, импульсивлик, аутоагрессия) устунлик қилиши билан кечса. Манияни даволашда кайфиятни турғунлаштириш учун. -Биполяр бузилишларда (ёрдамчи даволаш воситаси сифатида)
Қўллаш режими: -Катталарга препаратни қуйидаги схема бўйича берилади: 1- кун 1 мг.дан суткасига 2 махал; 2- кун- 2мг.дан суткасига 2 махал; 3 – кун 3 мг.дан суткасига 2 махал. Узоқ муддатли даво учун дозани индивидуал белгиланади, бу доза одатда 2-4 мг.дан суткисига икки махалга тўғри келади. Қари ёшдаги пациентларга перпаратни 0,5 мг дан суткасига 2 махал, берилиб аста-секин 1-2 мг.дан суткасига 2 махал дозагача ошириб борилади. Болалар ва 15 ёшдан кичик ўсмирларда нопрения препаратининг қўлланилиши хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотлар етарли эмас. Жигар ва буйрак вазифалари бузилган беморларга бошлангич дозаси 0,5 мг дан суткасига 2 махални ташкил қилади. Доза танлашни индивидуал обориш керак бўлиб, суткасига икки марта ичилганда бир марталик дозани секин-аста (0,5 мг.дан) ошириб 1-2 мг.га ча ошириб танланади.
Ножўя таъсирлари: МНС ва периферик нерв системаси томонидан:
Хавотирли ҳолат, кўришнинг бузилиши, бош айланиши, уйқучанлик, гиперкинезия, экстрапирамидал симптомлар, Паркинсон касаллиги, диққат бузилиши.
Дозаси ошиб кетганда : Симптомлари: уйқучанлик, седатив таъсирининг пайдо бўлиши, тахикардия, артериал гипотензия, экстрапирамид симптомлар. Рисперидон дозага боғлиқ бўлган холда плазмада пролактин концентрациясини ошириши мумкин(галакторея, гинекомастия, менструал циклнинг бузилиши, аменорея). Даволаш: Пациентни етарли кислород билан таъминлаб бериш зарур, зарурат бўлса – СЎВ, ошқозонни ювиш (интубациядан кейин, агар пациент хушсиз ҳолатда ётган бўлса) активланган кўмир,ич юргизувчи воситалар бериш. Юрак-томир тизимини назорати зарур, узоқ давомли ЭКГ мониторинги қилиш зарур (аритмия бўлиши мумкин).
Доривор ўзаро таъсири: Цитохром Р450 изоферментининг ингибиторлари рисперидон метаболизмини камайтириши мумкин. Этанол ва этанолсақловчи воситалар рисперидоннинг марказий нерв системасига тормозловчи таъсирини кучайтиради. Рисперидон бирга қўлланилганда бромокриптин ва перголидларнинг терапевтик самарасини камайтиради.
Узоқ вақт бирга қўлланилганда клозапин рисперидоннинг клиренсини камайтириши мумкин. Бирга қўлланилганда рисперидон леводопа ва бошқа допамин рецепторлари антогонистлари тасирини сусайтириши мумкин. Бирга қўлланилганда карбомазепин рисперидон клиренсини оширади.
Зипрекс (Оланзапин) галюцинатор-васвасали симптоматикали ўткир ва сурункали психозларда қўлланилади. Шизофрениядаги негатив бузилишларни енгиллаштиради. Препаратнинг устун томони – нейролепсиянинг ва бошқа ножўя таъсирининг деярли бўлмаслигидир. Суткалик дозаси 5-20 мг.
Флюанксол (Флупентиксол) – дозага боғлиқ самарали препарат. Таблетка ва капсула ҳолатида чиқарилади. Кам дозаларда (3 мг гача) антидепрессив ва хавотирга қарши самарага эга. Ўрта дозаларда (3-40 мг) аниқ антидефицитар, дезингибирловчи самарага эга. Шизофренияда негатив бузилишларни даволашда қўлланилади. Юқори дозаларда (40-150 мг) зўр антипсихотик самарага кўрсатади. Бошқа нейролептикларга резистентлик бўлганда яхши қабул қилинади. Суткалик дозаси – 1-150 мг. Препаратнинг депонирланган шакли қўлланилади.
Флупентиксол деканоат. Мушак орасига 2-3 хафта интервал билан юборилади.
Клопиксол (Зуклопентиксол) – ўта кучли умумий ва танланган антипсихотик самарага эга, ўтиб кетувчи седатив таъсири бор. Фақат ўткир ҳолатларни бартараф этиш учун махсус яратилган (инъекциядан кейин фаоллигини 72 соатгача сақлаб туради) уникал Зуклопентиксол ацетат (клопиксол - акуфаз) формаси бор.
Деполанган шакли – Зуклопентиксол деканоат – мушак орасига 2-4 хафтада бир марта инекция килинади.
Этаперазин (трилафон) — трифтазинга ўхшаш бўлади. Муҳим хоссаси танловчи антипсихотик таъсиридир, активловчи эффектга эга. Бу модда галлюцннатор алахлашларда яхши натижа беради. Даволаш миқдори 5—10 мг дан 50—80 мг гача етказилади.
Модитен-депо (фторфеназин-депо, модекат) — кенг танилган модда. Ампулада 1 мл дан 2,5% ли ёғли эритма кўринишида чиқарилади. Галлюцинатор алаҳлаш аломатларида антипсихотли таъсир кўрсатади ҳамда енгил фаолловчи таъсир беради ва беморлар хулқини тартибга солади. Узоқ муддат таъсир қиладиган психотроп моддалар қўллаш керак бўлган шизофрениянинг сурункали кўринишларида ишлатилади. 1—2 мл дан мушакка юбориб, миқдорини секин-аста 10—14 кунда бир марта орттирилади.
Дроперидол тез интенсив бирок қисқа таъсирга эга. Асосий самаралари: седатив, антипсихотик, миорелаксацион, гипотензив, қусишга қарши самаралари бор. Аналгетикларнинг таъсирини кучайтиради. Психиатрияда кам қўлланилади (асосан психомотор қўзғалишни бартараф этиш учун). Асосан анестезиологияда премедикация воситаси сифатида, хамда нейролептаналгезия ва оғриқсизлантириш бирга қўлланилганда ишлатилади. Мушак орасига, тери остига ва вена ичига юборилади. Бир марталик дозаси – 2,5 мг, суткалик дозаси 7,5 мг гача.
Эглонил (Сульпирид) 50 мг Фармакологик таъсири Антипсихотик препарат (нейролептик). Аралашган бензамидлар гурухидан «атипик» нейролептикларга киради. Ўртача нейролептик активлик билан бирга, стимулловчи ва тимоаналептик (антидепрессив) таъсирга эга. Юмшоқ антипсихотик эффектни антипсихотик ва фаоллаштирувчи самаралар билан мужассамлаштиради. Апатия ва холсизлик билан кечувчи галюцинатор-васвасали ва депрессив-васвасали ҳолатларни комплекс даволашда ишлатилади. Кўпинча гастроэнтерологияда меъда яра касаллигани даволашда (бошқа даво усуллари билан биргаликда) ишлатилади. Камдан –кам холларда нейролепсия чақиради. Инъекцион формаси бор. Суткалик дозаси 100 мгдан 1000 мг гача бўлади. Нейролептик самараси антидопаминергик таъсири билан боғлиқ. МНСда сульпирид асосан лимбик системанинг допаминергик рецепторларини блоклайди, неостриатум тизимига таъсири сезиларсиз даражада бўлади.
Кўрсатмалар Монотерапия сифатида ёки бошқа психотроп дорилар билан биргаликда :
-
Ўткир ва сурункали шизофрения;
-
Ўткир делириоз ҳолатлар;
-
Турли этиологияли депрессиялар;
-
Катта ёшдаги пациентларда невроз ва безовталиклар, одатий даво усуллари самарасиз бўлганда (капсула учун);
-
Хулқ-атворнинг – харакатнинг оғир бузилишларида (ажитация, азоларига зарар етказувчанлик, стереотиплик) 6 ёшдан катта болаларда, айниқса аутизм синдроми билан бирга кечганда.
Семап (пенфлюридол)—кўрсатилган моддалардан фарқли таблетка кўринишида истеъмол қилинади. Антипсихотик ва фаолловчи хоссага эга, енгил ухлатиш таъсирини беради. 7 кунда 1 марта 20 дан 100 мг гача ичиш тавсия қилинади. Узоқ таъсир қилиш хоссаси модданинг секин парчаланишидан келиб чиқади.
Флушпирилин—7 кунгача таъсир қиладиган модда. Ёрқин антипсихотик ва фаолловчи хоссага эга. Шизофрения гуруҳига кирувчи ўткир ва сурункали психозларда, шу билан бирга касаллик қайталанишининг олдини олишда қўлланилади. Ҳафтасига 1 марта 5—10 мг дан мушакка юборилади. Бу модда юборилган жойда секин сўриладиган микрокристалл суспензия (аралашма) ҳолида сақланади.
В) ҳулқ –атворни тўғриловчи нейролептиклар
Бу гурухга клиник самаралари орасида биринчи ўринда асосан қўзғалувчан ва истерик доирадаги хулқ атвор бузилишларини тўлиқ ёки қисман бартараф этувчи препаратлар киради. Ёрилувчанлик, намойишкороналик, агрессив тенденциялар, хохишларининг тормозланиши камайишини камайтиради. Антипсихотик хусусиятлари нисбатан кучсиз. Онда – сонда нейролепсия чақириши мумкин.
Перициазин (Неулептил). Асосан қўзғалувчанликни, жахлдор агрессивликни, овқат ейишнинг бузилишини, харакат қўзғалувчанликни камайтириш ва бартараф этиш учун қўлланилади. Педиатрияда болалар ва ўсмирлар психиатриясида кўп қўлланилади. Капсула ва томчилар кўринишида чиқарилади. Суткалик дозаси 20- 60 мг.
Сонапакс, меллерил (Тиоридазин). Хулк – атвор бузилишига коррекцияловчи таъсир қилишидан ташқари ўртача антипсихотик, седатив, ва рухиятни фаоллантирувчи хусусиятларга эга. Клиникаси турлича бўлган субпсихотик, психопатик ва невротик бузилишларда ижобий натижа беради. Ҳавотирланиб қўрқиш хиссиётларини камайтиради ва ҳиссий бетайинликни йўқотади. Беморларда ипохондрик фикрлар бўлганда фойдалидир. Бошқа нейролептикларни кўтара олмайдиган беморларга тавсия этилади. Юқори дозаларда кўп қўлланилса ретинопатия юзага келиши мумкин.
Суткалик дозаси 50 мг дан 500 мг гача. Даволаш суткасига 25— 50 мг дан бошлаб 600—800 мг гача етказилади.
Меллирил ретард (тиоридазин-ретард) кун мобайнида қонда парчаланмай тўпланади. 200 мг дан таблетка ҳолида ишлаб чиқарилади. Сонапакс қўлланиладиган ҳолларда ишлатиш мумкин.
Нейролептик дориларнинг корректорлари
Циклодол – нейролептик синдромни камайтириш учун бурилади
таблетка 2 мг кўринишида чиқарилади.
АНТИДЕПРЕССАНТЛАР
АНТИДЕПРЕССАНТЛАР (тимоаналептиклар) депрессив ҳолатни йўқотиш ва бир вақтнинг ўзида стимулловчи ва тинчлантирувчи таъсирга эга.
Антидепрессантлар клиник таъсири хусусиятларига караб 3 гурухга ажратилади: 1) Стимулловчи антидепрессантлар; 2) Тинчлантирувчи хусусиятли антидепрессантлар; 3) Балансланган таъсир кўрсатувчи антидепрессантлар
1) Стимулловчи антидепрессантлар — мелипрамин (имизин, имипрамин, тофранил) кўринишида руҳий амалиётда кенг тарқалган. Маниакал-депрессив психозлар чегарасидан аниқ депрессив ҳолларда қўлланилади. Клиник манзарасида алаҳлаш, галлюцинация, қўрқиш, галлюцинатор-алаҳлаш кечинмалари кучайишида депрессив беморларга тавсия этилади. Бундай ҳодисаларда уни нейролептиклар (аминазин, тизерцин, галоперидол, трифтазин ва бошқалар) билан бирга қўлланилади. Уни 25 дан 150—200 мг гача миқдорда (куннинг биринчи ярмида) ичиш ёки мушакка юбориш тавсия қилинади. Бир ой ичида даволаш яхши натижа бермаса, уни бошқа моддалар билан ўзгартирилади.
Портал (Portal), Флуоксетин(прозак, продеп).
-турли этиологияли ва оғирлик даражадаги депрессив бузилишлар; -обсессив-компульсив ўзгаришлар (хамда узоқ давом этувчи терапия);-нерв бўлимияси
Курсатмалари имипраминдагидек. Бу дори воситасини қўллаётганда суицидал тенденцияларнинг кучайиши хавфи бўлганлиги учун руҳий симптомларга эътиборлироқ бўлиш лозим. Одатда суткасига бир махал эрталаб қўлланилади. Стандарт суткалик дозаси – 20 мг. Баъзан уни 60 мг гача оширилади.
МАО (моноаминоксидаза) ингибиторлари стимулловчи таъсирга эга бўлган антидепрессантлар гурухини ўз ичига олади. Заҳарли таъсири бўлгани учун руҳий даволашда кам қўлланилади. Улар озиқ моддалари (пишлоқ, кофе, пиво, вино, шоколад, дудламалар) билан бирга истеъмол қилинади. Трициклик антидепрессантлар МАО ингибиторлари бекор қилинганидан кейин 2—3 ҳафтадан сўнг тавсия этилади.
Ипразид (ипрониазид, ипронид) — энг кучли МАО ингибитори. Бошқа дориларга резистентлик мавжуд бўлган оғир депрессив ҳолатларда қўлланилади. Йиғилиб қолиш ва юқори заҳарли хусусиятга эга. Бошқа антидепрессантлар ва нейролептиклар билан бирга тавсия этилмайди. Даволаш кунига 25—50 мгдан бошлаб 150—200 мг гача етказилади.
Ниламид, ниамид (Нуредал) — кам заҳарли, аммо кам эффектли модда. Турли кўринишдаги депрессив ҳолатларда ва апато-абулик, ступороз ҳолатларда стимулловчи бўлиб қўлланилади. Неврологияда учламчи нерв невралгиясида қўлланилади. Юрак мушакларига ижобий таъсир қилиб, стенокардия кучайишини камайтиради, миқдори ипразидга ўхшаш.
Трансамин (парнат) — стимулловчи хоссага эга бўлган антидепрессант. Ланжлик, тормозланиш, ташаббускорликнинг пасайиши билан кечадиган субдепрессив ҳолатларда қўлланилади. Терапевтик миқдорда соматоген депрессияларда муваффақиятли қўлланиб келмокда. Турли шизофрения кўринишларида нейролептпклар билан бирга қўлланилади.
Индопан — кучсиз антидепрессант. Кам стимулловчи эффектга эга. Активликни, тетикликни, астепо-депрессив ва астено-ипохондрик ҳолатлардаги беморларнинг кайфиятини ошириш хусусиятига эга. Кататоник ступор ва шизофрениянинг турлича дефектларида тормозловчи бўлиб ҳизмат қилади. Моддани беморларга нейролептиклар билан бирга қўллаш мумкин. Бошқа антидепрессант паст стимулловчилар билан келишмайди. Миқдори трансаминга ўхшаш.
Достарыңызбен бөлісу: |