Пул – кредит орқали мувофиқлаштириш” фанидан ЎҚув материаллари тузувчилар: и ф. н. Ў. Абдуллаев, асс. Р. Салаев Кафедра мажлисининг


Пул-кредитни муофиқлаштиришда Марказий банкнинг роли



бет5/14
Дата27.06.2016
өлшемі4.18 Mb.
#162544
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14

3.Пул-кредитни муофиқлаштиришда Марказий банкнинг роли.


2011 йилда республика банк тизимидаги ислоҳотлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарори билан тасдиқланган «2011 - 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари бўйича комплекс чора-тадбирлар» ҳамда Ҳукуматнинг банк тизимига оид қарор ва дастурларида белгиланган вазифаларни бажаришга қаратилди, жумладан:

- тижорат банкларининг капиталлашув даражасини янада ошириш, ушбу соҳага хусусий капитални жалб этиш, депозит базасини кенгайтириш;

- тижорат банкларининг активлари сифати, улар фаолиятидаги таваккалчиликлар, айниқса кредит таваккалчилигини бошқаришнинг сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш;

- аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг пул маблағларини узоқ муддатли депозитларга жалб қилишни рағбатлантириш;

- банк назоратини халқаро амалиётдаги янги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда такомиллаштириш;

- республика тижорат банклари ва банк тизими фаолиятини баҳолашда халқаро амалиётда қўлланиладиган меъёрлар, мезонлар ва андозаларни жорий этиш ва уларнинг бажарилишига эришиш;

- иқтисодиётга йўналтирилаётган кредитлар ҳажмини ошириш ва банкларнинг инвестиция жараёнларидаги иштирокини янада кенгайтириш;

- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратиш механизмини янада соддалаштириш ва уларга ажратиладиган кредитлар ҳажмини ошириш, авваламбор, инвестиция мақсадларига, бошланғич сармояни шакллантиришга, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ҳамда технологик янгилаш учун узоқ муддатли кредитлар беришни рағбатлантириш;

- банк қонунчилигини, жумладан, хусусий банклар ва хусусий мулккa aсослaнгaн молия институтлaрини тaшкил этишнинг қонунчилик aсослaрини такомиллаштириш орқали молия-бaнк соҳaсига хусусий кaпитaлни жaлб қилишни кўпайтириш;

- тижорат банкларида ҳисоб ва ҳисоботни юритишда замонавий технологиялар ва услубларни жорий этиш, уларнинг сифати ва шаффофлигини таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилди.

2012 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикамизда 30 та тижорат банки фаолият кўрсатиб, уларнинг 3 таси давлат тижорат банки, 13 таси акциядорлик тижорат банки, 9 таси хусусий банк ва 5 таси чет эл капитали иштирокидаги банклар ҳисобланади.

Уларнинг 822 та филиаллари томонидан республикамиз барча ҳудудларида мижозларга банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Банк муассасалари тармоғининг кенгайиб бораётганлиги банклар ўртасидаги рақобат муҳитининг кучайиши ҳамда банк хизмат турлари сифати ва кўламининг ошиб боришига имкон берди.

Банк тизимининг молиявий барқарорлиги ва ривожланиш кўрсаткичлари, халқаро индикаторлар асосида таҳлил қилинганда, юқори даражадаги баҳоларга мувофиқ келади. Жумладан, банк тизими капиталининг етарлилик даражаси кўрсаткичи 24,2 фоизни ташкил қилиб, умумқабул қилинган халқаро стандартларга нисбатан 3 баробар юқори бўлиши таъминланди.

Шунингдек, 2011 йилда  «тижорат банклари ликвидлиги», «депозитлар ҳажмининг динамикаси», «кредит қўйилмалари ҳажмининг ўзгариши» индикаторлари Ўзбекистон Респуликаси Президентининг «2011-2015 йиллларда Ўзбекистон иқтисодиётида ислоҳотлар кўламини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, мамлакатда ишчанлик муҳитини шакллантиришнинг мезонлари ва баҳолаш тизимини аниқлаш ва амалга оширишга доир чора-тадбирлар Дастури тўғрисида» 2011 йил 7 январдаги ПҚ-1464 –сонли Қарори билан белгиланган мезонларга кўра юқори даражадаги баҳоларга эга бўлди.

Банклар томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш индикаторлари, жумладан банк хизматларидан фойдаланиш даражаси индикатори ҳар 100 минг (катта ёшли) аҳолига тўғри келадиган банк муассасалари сони 49,5 тани ташкил этиб, (30 тадан юқориси) «юқори даража» ва ҳар мингта катта ёшли аҳолига тўғри келадиган жисмоний шахс-омонатчилар ҳисобварағи сони индикатори – 1025 бирликни ташкил қилиб, бу бўйича ҳам (1000 тадан кўпи) «юқори даража» баҳоларга мувофиқ бўлди.

2011 йилда республика банк тизими жами активларининг 98 фоиздан зиёд қисмини ўзида мужассамлаштирган 23 та тижорат банки “Мудис инвестор сервисес”, “Стандарт энд Пурс”, “Фитч Рейтингс” каби нуфузли халқаро рейтинг компанияларининг “барқарор” рейтинг баҳоларига эга бўлди.

2011 йилда 6 та тижорат банкининг халқаро рейтинг баҳолари яна бир поғонага кўтарилган бўлса, банк тизими активларининг 62,7 фозини ташкил қилувчи 5 та йирик тижорат банки бир йўла иккита халқаро рейтинг агентликлари томонидан ўз молиявий ҳолатлари ва фаолият натижаларини ижобий рейтинглар билан тасдиқланишига эришдилар.

Шулар билан бирга, 2011 йилнинг август ойида “Мудис” халқаро рейтинг агентлиги томонидан Ўзбекистон банк тизими бўйича ривожланиш истиқболларининг “барқарор” даражадаги рейтинг баҳоси қайта тасдиқланди.

“Стандарт энд Пурс” халқаро рейтинг агентлиги эса 2011 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон банк тизимини ижобий баҳолаб, рейтингини бир поғона юқори кўтарди.

Банк тизимининг ресурс базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида банкларнинг жами капитали 2011 йилда  30,1 фоизга ўсиб, 2012 йил 1 январь ҳолатига 5,3 трлн. сўмни ташкил этди (4-диаграмма).

Бугунги кунда 17 та тижорат банки акциялари «Тошкент» фонд биржаси листингига киритилган бўлиб, ушбу қимматли қоғозларнинг котировкаси биржада мунтазам равишда амалга оширилиб, оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиниб борилмоқда.

Шунингдек, тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилаётган акциялар ҳажмининг 25 фоизидан кам бўлмаган қисми фонд биржасида бирламчи жойлаштирилиб борилмоқда. Хусусан, 2011 йил давомида тижорат банкларининг 53,0 млрд. сўмлик акциялари «Тошкент» республика фонд биржасининг бирламчи савдоларида жойлаштирилди. (4-диаграмма)


Юқорида таъкидлаб ўтганимиз каби, одатда, дастлабки Марказий банклар ҳам маълум бир мақсадда ташкил этилган ва ушбу мақсадга эришиш учун уларнинг аниқ вазифалари белгилаб берилган.

Бизга маълумки дастлабки Марказий банкларни ташкил этишдан мақсад, мамлакатда пул эмиссиясини марказлаштиришдан иборат бўлган. Демак, муомаладаги пул массасини тартибга солиш эҳтиёжи вужудга келган ва уни амалга оширадиган давлат муассасаси зарурияти туғилган.

Ҳар қандай ташкилот, корхона ёки муассаса каби марказий банкнинг ҳам аниқ мақсади ва вазифалари қонун ҳужжатларида ўз аксини топади.

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мақсад ва вазифалари баён этилган.Унга кўра, Марказий банкнинг бош мақсади-миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашдан иборат.8



блок-схема: внутренняя память 3

Унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

Биринчидан, монетар сиёсатни ҳамда валютани тартибга солиш соҳасидаги сиёсатни шакллантириш, қабул қилиш ва амалга ошириш;

Иккинчидан, Ўзбекистон Республикасида ҳисоб-китобнинг самарали тизимини ташкил этиш ва таъминлаш;

Учинчидан, банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналар фаолиятини лицензиялаш ҳамда тартибга солиш, банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналарни назорат қилиш, қимматбаҳо қоғозлар бланкларини назорат қилиш, қимматбаҳо қоғозлар бланкларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш;

Тўртинчидан, Ўзбекистон Реапубликасининг расмий олтин-валюта резервларини, шу жумладан келишув бўйича ҳукумат резервларини сақлаш ва тасарруф этиш;

Бешинчидан, давлат бюджетининг касса ижросини Молия Вазирлиги билан биргаликда ташкил этишдан иборат9.

Яна бир бор эслатиб ўтамиз-ки, Марказий банкнинг барча вазифалари унга юклатилган мақсадга тўлиқ эришиш учун қратилган, яъни улар ушбу мақсадга , мамлакат пул бирлигининг барқарорлигини таъминлашга эришиш учун хизмат қилади.

Натижада пул муомаласини тартибга солиш, муомаладаги пул массасини мувофиқлаштириш зарурияти вужудга келган. Оқибатда муомалага чиқариладиган пул маблағларини марказлаштириш, пул муомаласини назорат қилиш ва тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш учун махсус давлат органи Марказий банк ташкил этилишига объектив сабаблар вужудга келган. Дастлабки Марказий банк 1656 йил Швецияда, 1694 йил Англияда Англия банки ташкил этилган.

Демак, Марказий банк ҳукумат томонидан пул муомаласини барқарорлаштириш, муомаладаги пул массасини тартибга солиш ва тижорат банклари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида ташкил этилган. Ҳар бир мамлакатнинг Марказий банки давлат банки ҳисобланади ва унинг мавқеи, вазифалари ҳаракат доираларини ҳуқуқий асослари ўша мамлакатнинг қонунлари билан белгиланади.

Марказий банк вазифалари ва уларнинг қонун ҳужжатларида батафсил ёритилиши масаласи ҳам унинг мустақиллигини белгиловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Марказий банкнинг вазифалари ва уларнинг моҳияти кейинги бўлимларда батафсилроқ ёритилади.Бу ерда фақат шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, иқтисодий ривожланган мамлакатларда Марказий банкнинг аниқ вазифалари, фаолият доираси ҳамда асосий мақсадлари мамлакатнинг Конституцияси, Марказий банк тўғрисидаги Қонуни ва бошқа банк фаолиятига тегишли қонун ҳужжатларида ўз аксини топади. Ушбулар Марказий банк фаолиятининг қонуний асослари ҳисобланади ва у бир томондан унинг қонуний ваколатларини белгилаб берса, иккинчи томондан фаолият ваколатларини аниқ белгилаб берилган мақсад ва вазифалар доирасида чегаралаб қўяди.

Марказий банк мустақиллигининг кейинги объектив омили бўлиб Марказий банк раҳбари, унинг ўринбосарларини тайинлаш ёки сайлаш масалалари, уларнинг фаолият кўрсатиш муддатларининг қонун ҳужжатларида аниқ акс эттирилганлиги ҳамда ушбуларга риоя этиш даражаси ҳисобланади.

Ушбу масалалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида тўлиқ ва аниқ ўз аксини топган. “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонунга мувофиқ Марказий банк раисини Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимотига кўра Олий Мажлис тайинлайди ва лавозимидан озод этади.

Марказий банкнинг Олий органи сифатида унинг Бошқаруви эътироф этилган. Бошқарув Марказий банк сиёсати ва фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб беради ва банкни бошқаради. Қонунда Бошқарувнинг таркиби, ваколатлари ва мажлислари ҳамда қарор тўғрисида батафсил ёритилган10.

Марказий банк мустақиллигини белгиловчи объектив омиллардан яна бири, давлат томонидан Марказий банк фаолиятини назорат қилиш шакли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилиш борасида мустақилдир.

Давлат Марказий банкнинг мажбуриятлари юзасидан, Марказий банк эса давлатнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, башарти, улар ўз зимммаларига бундай мажбуриятларни олмаган бўлсалар ёки қонунларда бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса11.

Ушбу қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисига ҳисоб беради. Ҳисобот даври 1 январдан 31 декабргача қилиб белгиланган. Ҳисобот 15 майдан кечиктирилмасдан Олий Мажлисга тақдим этилиши лозим.

2011 йил мобайнида тижорат банкларининг инвестиция жараёнларидаги иштироки янада фаоллашиб, корхоналарни модернизация қилиш, технологик ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш мақсадларига тижорат банклари томонидан 4,4 трлн. сўм ёки 2010 йилга нисбатан 35 фоизга кўп инвестицион кредитлар ажратилди.

Шунингдек, тижорат банклари балансига олинган иқтисодий ночор корхоналарни тиклаш, улар базасида янги ташкил этилган корхоналарни салоҳиятли инвесторларга сотиш ишлари самарали амалга оширилиб келинмоқда.

Ушбу мақсадда барча етакчи тижорат банклар қошида қатор инвестицион ва инжиниринг компаниялари ташкил этилди.

2012 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра тижорат банклари балансига қабул қилинган жами 164 та иқтисодий ночор корхоналардан 156 тасининг фаолияти қайта тикланиб, 110 таси 851,6 млрд. сўмга янги мулкдорларга сотилди.

Тижорат банклари томонидан мазкур корxоналарни теxник қайта жиҳозлаш ва модернизация қилиш ишларига 275 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритилди, натижада 22 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Ишлаб чиқариш фаолияти тикланган корхоналар томонидан 1,0 трлн. сўмдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, 320 млн. АҚШ долларидан кўп маҳсулотлар экспорт қилинди.

Бугунги кунда тижорат банкларининг тасаруфида қолган 54 та корхонадан 46 тасида ишлаб чиқариш фаолияти тўлиқ тикланган бўлса, 8 та корхонада ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, технологик линияларни тиклаш, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қишлоқ жойларда тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилишини молиялаштириш бўйича “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

2011 йилда мазкур банк томонидан намунавий лойиҳалар бўйича 7400 та якка тартибдаги уй-жой қурилишини молиялаштиришга жами 573,4 млрд. сўмлик маблағлар йўналтирилди.

Ушбу маблағларнинг 208,4 млрд. сўми мижозларнинг бадаллари ва 365,0 млрд. сўми “Қишлоқ қурилиш банк”нинг кредитлари ҳиссасига тўғри келади. Мазкур кредитлар “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан имтиёзли равишда 15 йил муддатга 7 фоизли ставка бўйича ажратилмоқда.

“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастури доирасида соҳа вакилларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида банк тизимида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит беришни кўпайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2011 йил 11 мартдаги ПҚ-1501-сонли Қарори, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сонли Фармони ва бошқа бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун турли имтиёз ва қулайликлар берилди, имтиёзли кредитлаш тизими соддалаштирилди.

Хусусан:


кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг кредитлар ажратиш ҳақидаги аризаларини кўриб чиқиш муддати уч банк иш кунидан ошмайдиган муддат қилиб белгиланди;

- тижорат банкларига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит беришда кредитнинг умумий суммасида қарз олувчининг гаров таъминотини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш ҳуқуқи берилди;

кичик бизнес субъектларидан тижорат банкларида миллий валютада ҳисобварақ очганлик учун тўлов ундириш бекор қилинди;

имтиёзли кредитлаш ҳажмини кенгайтиришни рағбатлантириш мақсадида тижорат банкларининг Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлар беришдан оладиган даромадлари 2016 йилнинг 1 январига қадар фойда солиғидан озод қилинди.

Давлат дастури доирасида тижорат банкларининг барча филиалларида “Тадбиркорлар хонаси” ташкил этилди, банкларнинг мунтазам янгилаб туриладиган веб-сайт ва порталлари орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ахборот хизмати кўрсатиш тизими кенгайтирилди.

Яратилган шароит ва имтиёзлар натижасида тижорат банклари томонидан мазкур соҳа вакилларига кўрсатилаётган хизматлар кўлами кенгайиб, сифати ошиб бормоқда.

Жумладан, 2011 йилда тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар ҳажми 2010 йилга нисбатан қарийб 1,5 баробарга ошиб, 4,0 трлн. сўмни ташкил этди ва мазкур маблағлар ҳисобига ҳудудларда 291 мингтадан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Ажратилган микрокредитлар ҳажми 752,3 млрд. сўмни ташкил этиб, мазкур кўрсаткич 1,5 баробарга ўсди.

Давлат дастурига мувофиқ, турли соҳа ва йўналишлар учун кредитлар ажратиш истиқболли кўрсаткичларининг бажарилиши таъминланди. Жумладан:

- озиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчиларга 712,4 млрд. сўм;

- ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадларига 724,0 млрд. сўм;

- хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун 351,1 млрд. сўм;

- касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ўз бизнесини ташкил этиш учун имтиёзли шартлар асосида 25,6 млрд. сўмлик микрокредитлар;

- шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига йирик шохли қорамол сотиб олиш учун 59,7 млрд. сўм;

- тижорат банкларида ташкил этилган Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармалари маблағлари ҳисобидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига 31,2 млрд. сўм;

- оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш учун 54,1 млрд. сўм миқдоридаги кредитлар ажратилди.

Шунингдек, “Микрокредитбанк” АТБ томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 159,7 млрд. сўмлик микромолиявий хизматлар кўрсатилди.

Бундан ташқари, халқаро молия институтлари ва хорижий давлатлар ҳукуматларининг 143,4 млн. АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит линиялари ва грантлари ўзлаштирилди.

Нақд пулсиз чакана ҳисоб-китоблар – банк пластик карточкалари муомаласини кенгайтириш ва такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар натижасида 2012 йил 1 январь ҳолатига муомалага чиқарилган банк карточкалари сони 8,3 млн. донага етди, чакана савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш объектларига ўрнатилган тўлов терминаллари сони эса қарийб 100 мингтани ташкил қилди.

Ўз навбатида, 2011 йил давомида пластик карточкалар орқали амалга оширилган тўловлар ҳажми 9,2 трлн. сўмни ташкил этиб, 2010 йилга нисбатан 1,6 баробарга ошди.

Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини тўлиқ тўлов терминаллари билан жиҳозлаш, аҳолини етарли миқдорда пластик карточкалар билан таъминлаш мақсадида пластик карточкалар ва тўлов терминалларини республикамизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Шунингдек, банк карточкалари орқали тўловларнинг ўтказилишини янада тезлаштириш мақсадида, Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази ускуна ва дастурий таъминотлари янгиланиб, «Uzkart» банклараро тўлов тизимини янги технологик платформасига ўтказиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Ҳозирги даврда мамлакатимизда инновацион технологиялардан фойдаланувчилар билан бир қаторда банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимлари (банк-мижоз, интернет банкинг, мобил-банкинг, sms-банкинг)дан фойдаланувчилар сони ҳам ортиб бормоқда.

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларидан фойдаланувчилар сони 56 мингтадан ошди. Шундан, интернет-банкинг ва «банк-мижоз» дастурий мажмуаси хизматларидан фойдаланувчилар сони 26 мингтани ташкил этган бўлса, мобил-банкинг ва sms-банкинг хизматларидан фойдаланувчилар сони эса 30 мингтадан ошди.




Монетар сиёсатнинг асосий йўналишлари





  • Марказий банк келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси монетар сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқади ва ҳар йили кейинги молия йили бошланишидан камида ўттиз кун олдин Олий Мажлиснинг Сенатига бу ҳақда ахборот беради.

  • Монетар сиёсатнинг асосий йўналишлари:

  • иқтисодий конъюнктуранинг таҳлили ва истиқбол кўрсаткичларини;

  • муомалада бўлган пул массасининг иқтисодий жиҳатдан асосланган чегараларини;

  • пул массаси йиллик ўсиш суръатининг аниқ мақсадли кўрсаткичларини, шу жумладан Марказий банк ички активларининг ўзгаришини;

  • валюта ҳамда фоиз сиёсатининг асосий йўналишларини;

  • пул-кредит соҳасини тартибга солишга доир ҳаракатларнинг аниқ мақсадли асосий кўрсаткичларини ўз ичига олиши лозим.





горизонтальный свиток 3






блок-схема: альтернативный процесс 3





Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет