ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
ФАНИДАН
ЎҚУВ ДАСТУРИ
Тузувчилар: Ж.Р.Кульмухамедов Тошкент автомобиль ва йўллар
КҲК директори
С.О.Миршахўжаев Тошкент автомобиль ва йўллар
КҲК ўқув ишлари буйича директор
ўринбосари
С.С.Рахимбердиев Тошкент автомобил ва йўллар
М.Мамажонов КҲК махсус фан ўқитувчилари
Тақризчилар: О.Магрупов Тошкент автомобил йўллари
институти доценти
Б.Т. Исмоилов 18-Автобус саройи Бошкарув
раиси
Фан дастурининг асосий қисмлари
Кириш
Ёнилғи сарфи ва атроф-муҳит ифлосланишини камайтириш мақсадида мамлакатимизда автомобиль саноатида ишлаб чиқарилаётган автомобиллар конструкцияси муттасил такомиллаштириб борилмоқда. Автомобилларнинг янги моделлари ва модификациялари мавжуд автомобилларга нисбатан мураккаблашиб, уларнинг тузилишида замонавий асбоблар ва қурилмалар пайдо бўлаётир. Хозирги кунда хом ашё ва тайёр уй жой бинолари ва саноат корхоналари қуриш, қишлоқ хўжалигига зарур юклар,ўғит ва турли материалларни ташиш,кенг истеъмол молларини бевосита истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб бериш ва бошқа мақсадлар учун автомобилларнинг аҳамияти катта.
Фаннинг мақсади ва вазифалари
Республикамизда автомобиль транспортининг ривожланиш босқичлари ва автомобиль саноатини барпо қилиш муаммолари. Автомобиллар классификацияси. “Автомобиль ва двигателларга техник хизмат Кўрсатиш” ва уларнинг тавсифномалари ҳақидаги билимларни ўрганиш.
Фан бўйича ўқувчиларнинг билими, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар
Билим: Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидаги билимларга эга бўлишлари керак:
- Автотранспорт харакатланувчи таркибига техикавий хизмат Кўрсатиш асослари
-Автомобилларга техникавий хизмат Кўрсатиш ва таьмирлашда қўлланиладиган технологик жихозлар
- Автомобилларга техникавий хизмат Кўрсатиш ва жорий таъмирлаш технологияси
- Автомобиллар ва эхтиёт қисмларни сақлашни ташкил этиш
- Енгил автомобилларга ТХК корхоналари. АТХ КК (СТОА)да ТХК ва таъмирлаш технологик жараёншш ташкил этиш
- Автотранспорт ва енгил автомобилларга ТХК корхоналарининг зона, таъмирхоналарини лойихалаш асослари
- Автотранспорт ва енгил автомобилларга ТХК корхоналарининг зона, таъмирхоналарини лойихалаш асослари Автотранспорт ва енгил автомобилларга ТХК корхоналарининг зона, таъмирхоналарини лойихалаш асослари
Кўникма: Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари керак:
-
Автомобилларга ТХК ни бўлакларга бўлиб ўрганиш;
-
двигателларни механизм ва тизимларга ТХК бўйича амалий машғулотларни мустақил равишда бажариш;
-
автомобилларнинг трансмиссияси, юриш қисми, бошқариш, органларига ТХК бўйича амалий машғулотларни мустақил равишда бажариш;
-
барча турдаги автомобилларга ТХК тавсифномаларини махсус маълумотнома асосида тузиб чиқиш.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги,
услубий жиҳатидан узвийлиги ва кетма-кетлиги
Ушбу фанни ўзлаштириш учун ўқувчи “Умумтаълим” фанларидан физика, математика ва кимё фанларини, шунингдек техник механика, электротехника ва электроника асослари, маҳсулот сифатини стандартлаштириш ва метрология асослари ва чизмачилик каби фанларни чуқур ўзлаштирган бўлишлари талаб этилади. Ўқувчи табиат ва механика қонунларидан хабардор бўлсагина ички ёнув двигателида содир бўлаётган жараёнларни тасаввур этади, ёки кимёвий элеменларнинг тузилиши ва хоссаларини билсагина автомобиль деталларини нима учун турли хил металл қотишмаларидан тайёрланганлиги баҳо бера олади. Ўқувчи-талаба замонавий автомобилларнинг тизилиши ,ёнилғи, мойлаш ва сурғичли материаллар, автомобилларни ишлашига тасири уларнинг вазифаси нималардан иборат эканлигига жавоб бера олади. Шунинг учун ўқув режага кўра юқорида келтирилган фанларни ўзлаштирилгандан сўнг ўқувчи-талаба “Автомобил ва двигателларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ”фанини ўзлаштиришга кириши кўзда тутилган.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялари бўйича тавсиялар
Бугунги автомобилларнинг конструкцияси ва унга техник хизмат Кўрсатиш шу қадар мураккаблашиб бормоқдаки , уларни оддий плакат ёки схемаларда ўқувчининг онгига етказиш мумкин эмас, ва ўқувчиларга тушинтиришда, амалий иш пайтида замонавий электрон текшириш жихозларидан автамобилни текширишда тўлиқ фойдаланишни ўргатиш керак. Қуйида ушбу фанни замон талаби асосида дарсларни ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди:
- Автомобил ва двигателларга оид фанларни ўргатиш жараёни турли хилдаги кўргазмали ўқув қуролларини қўрсатиш билан, машқлар ва лаборатория ишлари, бу машғулотларнинг ўзаро узвий боғланганликлари билан олиб борилиши лозим.
- “Автомобил ва двигателларга техник хизмат Кўрсатиш ва таъмирлаш ” фанидан дарс беришда автомобилларга оид барча кўргазмали техник қуроллар (актив, пассив), унинг қисмлари бўлиши лозим.
- таълим беришнинг замонга хос техник воситаларидан- слайдлар, кинофильмлар, ўргатувчи ва назорат қилувчи компьютерлардан ҳамда уларнинг дастурларидан (қўлланмаларидан) фойдаланиш керак.
- маълумки, таълим - икки ёқлама жараён. Бу жараёнда педагог ҳам, ўқувчи-талаба ҳам фаол бўлиши керак. Агар педагог ўз ишида муваффақиятга эришишни истаса, у албатта, ўқувчиларнинг фаоллигини тўғри йўлга солишга интилади. Педагог бераётган ахборот ўқувчилар томонидан қандай қабул қилинаётганини, бошқача қилиб айтганда “Тескари алоқа - билим олиш” юзага келаётганлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Тескари алоқа таълим беришнинг асосий мақсади ва шартидир.
Фаннинг мавзуий тақсимланиши
№
|
Бўлим ва мавзулар номи
|
Аудиториядаги ўқув юкламаси, соатларда
|
Мустақил иш
|
Жами
|
Назарий
машғулот
|
Амалий
машғулот
|
Лаборатория ишлари
|
Семинарлар
|
Курс иши
|
I бўлим. Автотранспорт ҳаракатланувчи таркибига техикавий хизмат Кўрсатиш асослари
| -
|
Кириш. Автомобилнинг ишончлилиги ва узоқ муддатгача ишлашга яроклилигига оид асосий атамалар ва тушунчалар. Автомобилларга техникавий хизмат Кўрсатиш ва таъмирлашни мавжуд тизими
|
1
|
1
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
II бўлим. Автомобилларга техникавий хизмат Кўрсатиш ва таьмирлашда қўлланиладиган технологик жиҳозлар
|
2
|
Автотранспорт корхоналаридаги технологик жиҳозлар тўғрисида умумий маълумотлар. Мойлаш, таъмирлаш ва ажратиш-йиғиш жиҳозлари
|
1
|
1
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
III бўлим. Автомобилларга техникавий хизмат Кўрсатиш ва жорий таъмирлаш технологияси
|
3
|
Автомобилларга кундалик техник хизмат кўрсатиш. Двигателнинг назорат кўприги ва уни умумий ташхислаш (диагностика)
|
1
|
1
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
4
|
Кривошип-шатун ва газ тақсимлаш механизмига техник хизмат Кўрсатиш ва уни жорий таъмирлаш. Совитиш тизимига ТХК ва ЖТ. Мойлаш тизимига ТХК ва ЖТ
|
3
|
1
|
2
|
|
|
|
|
5
|
Карбюраторли двигателларнинг таъминлаш тизимига ТХКваЖТ
|
3
|
1
|
2
|
|
|
|
|
6
|
Дизел двигателларининг таъминлаш тизимига ТХК ва ЖТ
|
3
|
1
|
2
|
|
|
|
|
7
|
Газ ёқилғисида ишлайдиган двигателларнинг таъминлаш системасига ТХК ва ЖТ
|
3
|
1
|
2
|
|
|
|
|
8
|
Электр жиҳозларига ТХК ва ЖТ
|
3
|
1
|
2
|
|
|
|
|
9
|
Трансмиссияга ТХК ва ЖТ
|
3
|
1
|
2
|
|
|
|
|
10
|
Юриш қисми ва автомобил шиналарига ТХК ва ЖТ
|
3
|
1
|
2
|
|
|
|
|
11
|
Бошқариш механизмларига ТХК ва ЖТ
|
3
|
1
|
2
|
|
|
|
|
12
|
Кузов, кабина ва платформага ТХ ва ЖТ, автомобилларни (умумий ва элементлар бўйича) ташхислаш диагностикаси
|
3
|
1
|
2
|
|
|
|
|
IV бўлим. Автомобиллар ва эҳтиёт қисмларни сақлашни ташкил этиш
|
13
|
Автомобилларни сақлаш
|
1
|
1
|
|
|
|
|
|
14
|
Омбор хўжалигини ташкил этиш
|
1
|
1
|
|
|
|
|
|
V бўлим. ТХК ва ЖТ ишларини ташкил этиш ва бу жараённи бошқариш
|
15
|
Замонавий автотранспорт корхоналарининг таснифи
|
1
|
1
|
|
|
|
|
|
16
|
Автомобилларга ТХК ва ЖТ ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш
|
1
|
1
|
|
|
|
|
|
17
|
Автомобилларга ТХК ва ЖТ технологик жараёнининг умумий тавсифи ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш
|
1
|
1
|
|
|
|
|
|
18
|
Автомобилларга ТХКни ташкил этиш
|
2
|
1
|
1
|
|
|
|
|
19
|
Автомобилларга ЖТни ташкил этиш
|
2
|
1
|
1
|
|
|
|
|
20
|
Автотранспорт ишлаб чиқариш бирлашмаларида автомобилларга ТХК ва ЖТни ташкил этиш
|
1
|
1
|
|
|
|
|
|
21
|
Махсуслаштирилган, марказлашган ишлаб чиқариш корхоналарида автомобилларга ТХК ва ЖТ ни ташкил этиш
|
2
|
2
|
|
|
|
|
|
VI бўлим. Енгил автомобилларга ТХК корхоналари. АТХ КК (СТОА)да ТХК ва таъмирлаш технологик жараёншш ташкил этиш
|
22
|
Енгил (шахсий) автомобилларга ТХКни ташкил этишнинг муҳим томонлари, АТХКК (СТОА)ни ишлаб чиқариш тавсифи
|
2
|
2
|
|
|
|
|
|
23
|
АТХККни, ЖТни ташкил этишнинг муҳим томонлари ва автомобилларни қабул қилиш, топшириш, ювиш ҳамда ташхислашни ташкил этиш
|
2
|
2
|
|
|
|
|
|
24
|
Автомобилларга ТХК ва ЖТни ишчи постларида ва махсуслаштирилган ишлаб чиқариш участкаларида ташкил этишнинг муҳим томонлари. Техник назорат, режалаштириш, ҳисоб ва ҳисоботни ташкил этиш
|
2
|
2
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
VII бўлим. Автотранспорт ва енгил автомобилларга ТХК корхоналарининг зона, таъмирхоналарини лойиҳалаш асослари
|
25
|
Автотранспорт ва енгил автомобилларга ТХК корхоналарининг зона, таъмирлаш хоналарини лойиҳалаш асослари.
|
2
|
2
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Жами
|
50
|
30
|
20
|
|
|
|
24
|
I бўлим. Автотранспорт харакатланувчи таркибига техникавий хизмат кўрсатиш асослари
1-мавзу. Автомобилнинг ишончлилиги ва узоқ муддатга чидамлилиги
Техникада ишончлилик тушунчаси. Автомобилларнинг ишончлилигини кўрсатувчи асосий кўрсаткичлар, бузилмай ишлаш, узоқ муддатгача ишга яроклилик, таъмирланувчанлиги ва сакланувчанлиги, автомобилларнинг бузилишлари ва носозликлари хамда уларнинг таснифи. Соз ишчанлик меъёрлари ва носозлик холатлари тўғрисидага тушунчалар. Автомобилларнинг техникавий холатининг ўзгаришини ва ейилишини камайтириш тадбирлари.
2-мавзу. Автомобилларга техннк хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни мавжуд тизими
Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тизими тўғрисида тушунча. Атамалар ва уларни аниқлаш. Автомобилларга ТХК режали огохлантирувчи тизимининг маъноси ва умумий тавсифи. Харакатланувчи таркибга ТХК ва Т тўғрисидаги «Низом»нинг вазифаси ва қисқача тавсифи. Автомобилларга ТХК ва Т ишлаб чиқариш хажми меъёри, даврийлиги ва уларни мослаштириш. Техникавий ташхислашнинг турлари, ТХК ва Т тизимида тутган ўрни.
II бўлим. Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда қўлланиладиган технологик жихозлар
3-мавзу. Автотранспорт корхоналаридаги технологик жихозлар тўғрисида умумий маълумотлар
Автотранспорт корхоналаридаги технологик жихозлар тўғрисида тушунча. АТКдаги технологик жихозларнинг қисқача тавсифи, АТК нинг технологик жихозлар, махсус асбоб-ускуналар, дастгохлар билан таъминланиш даражаси. Жихозларни таъмирлашни марказлаштириш, автомобилларга ТХК ва Т ишлаб чиқариш жараёнини механизациялаш ва автоматлаштириш истиқболлари.
Тозалаш, ювиш ва қуритиш дастгохлари, жихозлари
Тозалаш ишларини механизациялаш жихозлари. Чанг ютгичларнинг умумий тузилиши ва қисқача тавсифи, кузовларни дезинфекциялаш қурилмалари. Ичак орқали ювиш қурилмаси, унинг тузилиши, ишлаш тартиби ва қисқача техникавий тавсифи. Юк, енгил автомобиллар ва автобусларни (механизациялашган ва автоматлашган тартибда бошқариладиган) ювиш қурилмалари, уларнинг тузилиши, ишлаш тартиби ва техникавий тавсифи.
Кўриш, кўтариш ва ташиш жихозлари
Кўриш жихозлари (ариқ (канава), эстакада ва кўтаргичлар)нинг тавсифи. Кўриш жихозларига қўйиладиган умумий талаблар. Кўриш ариқларининг таснифи, уларнинг умумий иши ва жихозлари, кўриш ариғидан фойдаланишнинг камчилиги. Гидравлик ва электромеханик кўтаргичларнинг тузилиши ва тавсифи. Конвейерларнинг вазифаси, таснифи, тузилиши ва ишлаш тартиби.
4-мавзу. Мойлаш, таъмирлаш ва ажратнш-йиғиш жихозлари
Мой тарқатиш дастгохи. Умумий тузилиши, ишлаши ва қисқача тавсифи. Пластик мой билан мойлаш, жихозлари, тузилиши, ишлаши ва қисқача техникавий тавсифи. Компрессор қурилмалари ва уларнинг тузилиши, қисқача техникавий тавсифи ва ишлаш тартиби. Мойлаш ва ёнилғи қуйиш дастгохларининг турлари ва ишлаши.
III бўлим. Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш технологияси
5-мавзу. Автомобилларга кундалик техник хизмат кўрсатиш (КТХК)
Кундалик техник хизмат Кўрсатишнинг вазифаси ва уни ўтказиш технологияси. Автомобилларни ювиш ва қуритиш вақгида қўлланиладиган синтетик кимёвий ювиш ашёлари. КТХКнинг сифатини назорат қилиш. Хавфсизлик техникаси, атроф-мухит мухофазаси.
6-мавзу. Двигателнннг назорат кўриги ва уни умумий ташхислаш
Двигателни ташқи кўриш орқали техникавий холатини текшириш. Двигателни тўла ташхислаш. Ташхислаш катталиклари (ДСТ 23435-79). Двигателнинг самарали қуввати. Бош мой магистралидаги мой босими, солиштирма ёнилғи сарфи. Ёниб чиққан газдаги углерод оксиди миқдори. Ташхислаш асбоб-ускуналарида текшириш технологияси ва усуллари.
7-мавзу. Кривошип-шатун ва газ тақсимлаш механизмига ТХК ва ЖТ. Совитиш тизимига ТХК ва ЖТ. Мойлаш системасига ТХК ва ЖТ.
Кривошип-шатун (КШМ) ва газ тақсимлаш механизми (ГТМ)нинг носозликлари. Ташхислаш катталиклари, КШМ ва ГТМни элементлари бўйича ташхислаш. Двигателга ТХК ва ЖТ да бажариладиган асосий ишлар.
Амалий машғулот
КШМ ва КТМ цилиндр-поршен гурухининг компрессия миқдори ва газни сиқиб чиқаришига қараб ташхислаш. ГТМни иссиқлик оралиғида текшириш ва ростлаш.
Совитиш тизимига ТХК ва уни ЖТ. Совитиш тизимининг бузуклик ва носозликлари, уларнинг аломатлари ва сабаблари. Совитиш тизимини умумий ва элементлари бўйича ташхислаш. Ўлчанадиган таркибий ташхислаш катталиклари ва уларнинг номинал, жорий, мумкин бўлган ва чегарали қийматлари. Совитиш тизимига ТХК ишларининг мазмуни. Совитиш тизимини жорий таъмирлашда бажариладиган ишлар.
Мойлаш тизимига ТХК ва уни ЖТ. Мойлаш тизимининг носозликлари, уларнинг аломатлари, мойлаш тизимини умумий ва элементлари бўйича ташхислаш. Мойлаш тизимининг таркибий ва таққослаш катталиклари. Уларня номинал, жорий, рухсат этилган ва чегарали қийматлари. Мойлаш тизимига ТХК ва ЖТда бажариладиган ишлар. Мой алмаштириш даврийлиги.
8-мавзу. Карбюраторли двигателларнинг таъминлаш тизимига ТХК ВА ЖТ
Карбюраторли двигателларнинг таъминлаш тизимининг носозликлари. Тизимни умумий ташхислаш. Ташхислаш катталиклари. Углерод оксиди (СО) ва углерод бирикмаларининг мўлжаланган меъёрий қийматлари. Таъминлаш тизимига ТХК ва ЖТда бажариладиган ишлар.
Амалий машғулот
Карбюраторли двигателларнинг таъминлаш тизимига ТХК. Карбюраторнинг қалқовуч камерасидаги ёнилғи сатхини текшириш ва ростлаш.
9-мавзу. Дизел двигателларининг таъминлаш тизимига ТХК ва ЖТ
Дизель двигатели таъминлаш тизимининг носозликлари, аломатлари ва уларнинг содир бўлиш сабаблари. Озиқлаш тизимининг умумий, таркибий ва ташхислаш катталиклари, уларнинг номинал жорий ва чегарали қийматлари.
Дизель двигателларининг озиқлаш тизимида кўрсатиладиган ТХК ишларининг хажми. Жорий таъмирлаш постида озиқлаш тизими жи-хозларини жорий таъмирлаш ишлари.
Амалий машғулот
Двигателда форсунка ишчанлигини текшириш. Ёнилғи беришни бошқариш ва двигателни ишлатишни тўхтатиш механизмини тек-шириш. Ёниб чиқаётган газнинг туташини текшириш.
10-мавзу. Газ ёнилғисида ишлайдиган двигателларни таъминлаш тизимига
ТХК ва ЖТ
Газбаллон тузилмали таъминлаш тизимининг носозликлари, уларнинг аломатлари ва содир бўлиш сабаблари. Тизимнинг техникавий холатини ташхислаш катталиклари, уларнинг номинал, жорий, рухсат этилган ва чегарали қийматлари, газбаллон аппаратларига ТХК ишларининг мазмуни. Жорий таъмирлаш ишлари.
Амалий машғулот
Газбаллон тузилмали таъминлаш тизимига ТХК. Газ ўтказгичлари, винтеллар, баллонлар, арматуралар, газ редукторларининг герметиклигини текшириш, редукторлар ва аралаштиргич-карбюраторларни ростлаш.
11-мавзу. Электр жихозларига ТХК ва ЖТ
Электр жихозларининг носозликлари, уларнинг аломатлари ва содир бўлиш сабаблари. Электр жихозларини ташхислаш, ташхислаш катталиклари ва уларнинг номинал, жорий, рухсат этилган ва чегарали қийматлари. Электр жихозларига ТХК ва ЖТ.
Амалий машғулот
Автомобилда электр таъминот системасига ТХК. Генератор техник холатини текшириш. Реле-регуляторнинг техник холатини текшириш.
Ёндириш системасига ТХК.
Ёндириш бурчагини ўрнатиш. Ёндириш пайтини тўғри ўрнатилишини бажариш, ёндириш тизимининг носозликларини бартараф этиш.
12-мавзу. Трансмиссияга ТХК ва ЖТ
Трансмиссия агрегатларининг носозликлари, уларнинг содир бўлиш сабаблари. Трансмиссиянинг техникавий холатини умумий ташхислаш. Таркибий ва ташхислаш катталиклари, уларнинг номинал, жорий рухсат этилган ва чегарали қийматлари. Трансмиссия агрегатларига ТХК ва ЖТ.
Амалий машғулот
Илашиш муфтаси ва унинг узатмасига ТХК. Илашиш муфтаси ва унинг узатмасини ташхислаш. Илашиш муфтаси педалининг эркин йўлини ростлаш.
13-мавзу. Юриш қисми ва автомобил шиналарига ТХК ва ЖТ
Юриш қисмининг носозликлари, уларнинг аломатлари ва содир бўлиш сабаблари. Харакатланувчи таркибнинг техникавий холатининг харакат хавфсизлигига таъсири. Юриш қисми (рама, рессор, амортизаторлар ва олдинги осмалар)га ТХК. Юк ва енгил автомобилларнинг ғилдиракларининг ўрнатилиш бурчакларини ташхислаш. Автошиналарга ТХК (КТХК, 1-ТХК, 2-ТХК) ишлари. Фойдаланиш жихозлари. Ғидиракларни статик ва динамик мувозанатлаш. Шинага ТХК ва ЖТ.
Амалий машғулот
Бошқариш ғилдиракларини ўрнатиш бурчагини текшириш ва ростлаш.
14-мавзу. Бошқариш механизмларига ТХК ва ЖТ
Бошқариш механизмининг техникавий холатининг харакат хавф-сизлигига таъсири. Руль бошқармасининг носозликлари, уларнинг содир бўлиш аломатлари. Руль бошқармасини умумий ташхислаш. Ташхислашнинг номинал, жорий рухсатдаги чегарали катталиклари қийматлари. Руль бошқармасида ишқаланиш кучи, руль чамбараганинг люфтини аниқлаш. Руль бошқармасига ва тормоз тизимига ТХК ва ЖТ ишлари.
Амалий машғулот
Руль бошқармасига ТХК. Руль бошқармасини ташхислаш. Руль бошқармасини ростлаш.
15-мавзу. Кузов, кабина ва платформаларга ТХК ва ЖТ, автомобилларни (умумий ва элементлар бўйича) ташхислаш диагностикаси
Енгил автомобил ва автобусларнинг кузовларини, юк автомобил-ларининг кабина ва платформаларининг техникавий холатига қўйиладиган талаблар. Кузов, кабина, платформаларининг носозликлари. Уларнинг содир бўлиш сабаблари, кузов, кабина ва платформага ТХК ва ЖТ ишлари.
Умумий ва элементлаб ташхислаш постларида автомобилларни ташхислаш. Ташхислаш (Д) нинг вазифаси ва мақсади, ташхислаш турлари. Д-1 ва Д-2 ни ўтказиш тартиби ва унинг мазмуни. Д-1 ва Д-2 ларнинг иш хажми. Д-1 ва Д-2 ларни ташхислаш хариталари, уларнинг мазмуни ва тўлдириш тартиби. Ташхислаш жихозлари ва асбоб-ускуналари таснифи.
IV бўлим. Автомобиллар ва эхтиёт қисмларни сақлашни ташкил этиш
16-мавзу. Автомобилларни сақлаш
Автомобилларни саклаш усуллари. Берк, иситиладиган биноларда сақлаш жойлари турлари, унда автомобилларнинг жойлашиши. Автомобилларни очиқ майдонларда сақлаш. Йилнинг совуқ даврларида автомобилларни очиқ майдонларда сақлашнинг эътиборли томонлари. Двигателни ишлатишнинг қийинлашиш сабаблари. Сақлаш пайтида двигателни осон юргизиш усуллари ва воситалари.
17-мавзу. Омбор хўжалигини ташкил этиш
Омборларнинг турлари. Омборларнинг жихозлари, унинг ишларини механизациялаш воситалари. Агрегат ва эхтиёт қисмларни сақлаш. Автошина, покришка, резина ашёлари ва техникавий ашёларни сақлашни ташкил этиш. Оралиқ омбори, уларнинг ишини ташкил этиш. Омбор хисоби.
V бўлим. ТХК ва ЖТ ишларини ташкил этиш ва бу жараённи бошқариш
18-мавзу. Замонавий автотранспорт корхоналарининг таснифи
Харакатланувчи таркибга ТХК бажариладиган ишларининг тури бўйича корхона таснифи. Вазифаси хамда ишлаб чиқариш хўжалик фаолияти ва бўйсиниши бўйича таснифи. ТХК ва Т базаси, таъмирлаш ашёлари.
19-мавзу. Автомобилларга ТХК ва ЖТ ишлаб чиқарнш жараёнини
бошқариш
Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг мавжуд услублари ва унинг қисқача тавсифи. Автомобилларга ТХК ва ЖГ корхонасини марказлашган тартибда бажариш, унинг умумий тавсифи, техникавий хизмат бўлимининг таркиби. КМБ (ЦУП) ихтиёрида ташкил этилган асосий ишлаб чиқариш мажмуалари:
-
автомобил ва агрегат узелларни ташхислаш, ТХК ва ЖТ мажмуи;
-
агрегат ва узелларни таъмирлаш ва тайёрлаш мажмуи;
-
ишлаб чиқаришнинг бошқариш бўлими;
-
техника бўлими;
-
таъминот бўлими;
-
бош механик бўлими;
-
техник назорат бўлими.
20-мавзу. Автомобилларга ТХК ва ЖТ технологик жарёнининг умумий тавсифи ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш
АТКда автомобилларга ТХК ва ЖТ нинг технологик жараёни схемаси. Автомобилларни қабул қилиб олиш ва ишга чиқариш. Автомобилларнинг техникавий холатига боғлиқ холда уларга техникавий таъсир этиш тартиби. Автомобилларга ТХК ва Т ишларини оқилона бажариш тартиби.
21-мавзу. Автомобилларга ТХКни ташкил этиш
Кундалик техник хизмат Кўрсатиш (КТХК)ни ташкил этиш. КТХКнинг мазмуни, унинг бажарилиш даври. Биринчи ва иккинчи ТХК ишларини ташкил этиш. Оқим тизимининг универсал ва махсуслаштирилган постлардаги иш жараёнини ташкил этиш. Ташхислашдан фойдаланиб 1-ТХК ва 2-ТХКни ташкил этиш.
22-мавзу. Автомобилларни ЖТ ни ташкил этиш
Жорий таъмирлаш ишлари хажмини пост ва таъмирлаш хоналар (ЦЕХ)бўйича тақсимлаш. Жорий таъмирлашни агрегат-узел ва якка тартибда таъмирлаш услубида ташкил этиш. Жорий таъмирлаш иш жараёнини махсуслаштирилган ва универсал постларда ташкил этиш. Ишлаб чиқариш таъмирхоналарининг жихозлари, уларни андозали жойлаштириш.
23-мавзу. Автотранспорт ишлаб чиқариш бирлашмаларида автомобилларга ТХК ва ЖТ ни ташкил этиш
Автотранспорт бирлашмаларини ташкил этиш шарти. Мустақил шароитда мажмуали АТКни шакллантиришда техник хизмат ишлари самарасининг чекланиши. Автотранспорт бирлашмалари ва комбинатларининг афзалликлари. Асосий бирлашма корхоналарининг ширкат филиалларини очиш. Ишлаб чиқариш бирлашмалари корхо-наларини бошқариш ва ташкил этишнинг умумий тартиби.
24-мавзу. Махсуслаштирилган, марказлашган ишлаб чиқариш корхоналарида автомобилларга ТХК ва ЖТ ни ташкил этиш
Автомобилларга марказлашган тартибда ТХК ва ЖТ ўтказишнинг асосий омиллари. Марказлаштирилган ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш жойлари. Автомобилларга ТХК ва ЖТ ўтказишни марказлаштирилишининг техник-иқгисодий асослари.
VI бўлим. Енгил автомобилларга ТХК корхоналари. АТХ КК (СТОА)да, ТХК ва таъмирлаш технологик жараёнини ташкил этиш
25-мавзу. Енгил (шахсий) автомобилларга ТХКни ташкил этишнинг мухим томонлари, АТХКК (СТОА)ни ишлаб чиқариш тавсифи.
Автомобилга ТХК ва Т ташкил этишнинг умумий таснифи. Сотишдан олдинги ТХК (асрашдан чиқариш, холатини текшириш, носозликларни бартараф этиш, қўшимча жихоз ва буюмларни ўрнатиш). Кафолатли ТХК таснифи. АТХКК (СТОА) ни ишлаб чиқариш таснифи. АТХККнинг асосий вазифаси. Асосий ва ёрдамчи таъмирлашларнинг вазифаси ва шу жойларда бажариладиган ишларнинг таснифи.
26-мавзу. АТХККни, ЖТни ташкил этишнинг мухим томонлари ва автомобил-ларни қабул қилиш, топшириш, ювиш хамда ташхислашни ташкил этиш
Шахсий (енгил) автомобилларга АТХККларда ТХК ва Т нинг технологик жараёнини ташкил этиш асослари. Технологик жараённинг мантиқий схемаси, автомобилни ТХК ва Т га (зарур холда), тозалаш ва ювишга қабул қилиш. Техникавий холатни ташхислаш, махсуслаштирилган ёки универсал постларда ва оқим тизимларида ТХК ва Т га қабул этиш, бажариладиган ишларнинг назорати, буюртмачига (эгасига) автомобилни топшириш. Автомобилларни АТХКК га қабул қилиш ва эгасига топшириш, ювиш ва ташхислаш. Шахсий автомобилни ТХК ва таъмирлашга қабул килишнинг техникавий шарти. Автомобилларни ТХК ва Тга қабул қилиш тизими ва постлари, уларнинг жихозланиши ва жихозлари. Автомобилларни тозалаш, ювиш ва қуритиш жараёнини ташкил этиш. Бунда фойдаланиладиган жихозлар.
27-мавзу. Автомобилларга ТХК ва ЖТни ишчи постларида ва махсуслаш-тирилган ишлаб чиқариш участкаларида ташкил этишнинг мухим томонлари
Махсуслаштирилган берк постлар. Автомобилларни мойлаш, тормозларни текшириш ва ростлаш (таъмирлаш), олдинги ғилдиракларни ўрнатиш бурчагини текшириш ва ростлаш, озиқлаш системасини ва электр жихозларига ТХК ва Т, оқим тизимларининг махсуслаштирилган постларида кафолатли ва кафолатли даврдан кейинги ТХК: универсал постлар, 1-ТХК ва 2-ТХКлар учун берк постлар, хизмат Кўрсатиш ва ЖТ бўйича берк постлар: постларнинг вазифаси, унда бажариладиган ишларнинг таркиби.
28-мавзу. Техннк назорат, режалаштириш, хисоб ва хисоботнинг
ташкил этиш
Назоратнинг вазифаси, мазмуни, услуби ва турлари. Хизмат Кўрсатиш сифати мажмуаси (ХКСБСМ)нинг вазифаси, маъноси. АТККни ишлаб чиқариш фаолиятининг асосий кўрсаткичлари. Режалаштириш таркиби ва мазмуни, жорий режалаштириш: асосий вазифалари, мазмуни, кўрсаткичлари (натурал ифодада) пул хисобида, мехнат сарфи. Хисоблар тури ва ягона системаси тўғрисида умумий маълумотлар. Бирламчи хисоб: вазифаси, хужжатлар шакли ва уларни юритиш тартиби. Чет элларда автосервиснинг ташкил этилиши.
VII бўлим. Автотранспорт ва енгил автомобилларга ТХК корхоналарининг зона ва таъмирхоналаринилойихалаш асослари
29-мавзу. Автотранспорт ва енгил автомобилларга техник хизмат Кўрсатиш корхоналарининг зона ва таъмирхоналарини лойихалаш асослари
Харакатланувчи таркибнинг ТХК ва ЖТ ишлаб чиқариш дастури ва унинг миқдорий ифодаси. ТХК ва ЖТни миқдори бўйича ишлаб чиқариш дастурини мехнат сарфи билан исботлаш. Асосий ва ёрдамчи корхонанинг йиллик иш хажми. ТХК ва ЖТ ишлаб чиқариш жараёнининг хамда ЖТдан фойдаланишнинг иш тартиби. 2 ёки 3 сменали шпни назарда тутиб, иш вақтининг фонди. Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш услубларини танлаш ва уни асослаш: зоналар таъмирхона (цех) тармоғи нозири. ТХК ва ЖТ постлари, уларнинг миқдорини хисоблаш. Технологик жихозлар, лойихалаш объектининг тавсифи ва иш шароитига боғлиқ холда уни танлаш ва асослаш. Ишлаб чиқариш ходими, умумий сонини хисоблаш лойихаларидаги объект ва мутахассислик бўйича тақсимлаш. Ишлаб чиқариш биноси, ТХК ва ЖТ зонасининг майдонини хисоблаш: аналитик ва график усулда уларни аниқлаш. Постларни тақсимлашга қараб хамда қурилиш қоида ва меъёрларига боғлиқ холда (берк, оқимли аралаш комбинацияланган холда) режалаштириш. АТХнинг технологик жараёнининг функционал схемаси. Ишлаб чиқариш таъмирхоналарининг майдонини хисоблаш. АТК даги автомобил ва тиркамаларнинг миқдорига қараб уларнинг турар жойини аниқлаш. Турар жойи турлари ва унга ХТни жойлаштириш усуллари. Ўтиш жойи ва сонини график усулда аниқлаш. Шахсий автомобилларга АТХККларда турар жой майдонини аниклаш ёки АТХКК олдида хамда унинг худудида ТХК, Тни ёки эгасини кутаётган автомобил учун турар жой майдонини хисоблаш. Корхонанинг бош плани. Харакатни ташкил этиш. Асосий технолоик, санитария ва ёнғинга қарши талаблар. Атроф мухит мухофазасининг талаблари. АТКнинг ишлаб чиқариш биносини режалашти-рувчи ишлаб чиқариш хажмига қўйиладиган талабларнинг мухим томонлари. ТХКК ларни технологик лойихалашнинг, ривожлантиришнинг мухим томонлари. АТК ва ЖТ ни технологик лойихалашнинг меъёрлари тўғрисида умумий маълумотлар. Лойихалаш технологик қисмининг ишчи чизмалари. Умумий талаблар. Хисоб-тушунтирув ёзуви тўғрисида тушунча. Реконструкция-ланаётган АТК ва АТХККларни алохида ишлаб чиқариш зонаси, участкалари, ишчи постларини лойихалашнинг мухим томонлари. Объектни реконструкциялаш учун берилган топшириқлар. Топшириқнинг мазмуни ва унинг таркибий қисми. Технологак хаританинг вазифаси ва турлари. Пост хариталари. Хаританинг мазмунини тузиш тартиби.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁTЛАР
-
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. Tошкент, Ўзбекистон, 1997 й.
-
Tаълим тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Конуни. Tошкент, 1997 й.
-
И.А.Каримов "Ўзбекистон XXИ аср бусугасида: хавфсизликка тахдид, баркарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари" 1997 й.
-
И.А.Каримов Ўзбекистон буюк келажак сари. Tошкент, Ўзбекистон, 1998й.
5. И.А.Каримов. Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори, Tошкент,
1997, «Шарқ» наширёт-матбаа контсерни, 63 бет
6. И.А.Каримов. Баркамол авлод орзуси.Tошкент, 1999, «Шарқ» наширёт-матбаа контсерни,
247 бет
-
Г.В.Крамеренко, Н.В.Барашков. Автомобилларга техникавий хизмат Кўрсатиш.
-
В.С.Кузнецов. Автомобиллардан техникавий фойдаланиш.
-
В.К.Кабанов, В.В.Мишук. Автомобилларга ТХК бўйича лаборатория машғулотлари.
-
Г.Ф.Фастовцее. Енгил автомобилларга ТХК ва Т ни ташкил этиш.
-
Н.В.Семёнов. Автобусларга ТХК ва Т ўтказиш.
-
Б.Н.Султонов ва бошқалар. Автомобилларга ТХК ва Т бўйича курс ва диплом
лойихалар учун қўлланма.
13..Михайловский Е.В., Серебняков К.Б., Тур Е.Я. Устройство автомобилей.
14. Й. И. Боровский, Й. В. Буралиев ва бошќалар автомобилларнинг тузилиши, техник
хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш (Касб-ћунар коллежлари учун ўқув қўлланма) Tошкент “Tалќин” – 2005
15. В. И. Анохин. Ватанимиз автомобиллари (рус тилида). “Машиностроение”, М., 1977.
16. Н. Н. Вишиняков, В. К. Вахламов, А. Н. Нарбут ва бошќалар. Автомобил.
Конструксия асослари (рус тилида). “Машиностроение”, М., 1985.
17.П.С.Яреско, и др. Автомобили КАМАЗ вопросо` и ответо`. “Tранспорт” М. 1989 г.,288 стр.
18. У.Каримов “Tрактор ва автомобил двигателлари назарияси” Tошкент – Меҳнат 1989й.
19. Маматов Автомобиллар 1,2-қисм. Tошкент Ўзбекистон“ – 1998.
20. Э.З.Файзуллаев. Транспорт воситаларининг тузилиши ва назарияси. Тошкент. 2005 й.
21.Учебное пособие по техническому обслуживанию “Дамас, Лабо” ДЕУ, 283 стр.
22.Учебное пособие по техническому обслуживанию “Tико двигател” ДЕУ, 114 стр.
23.Учебное пособие по техническому обслуживанию “Tико шасси” ДЕУ, 107 стр.
24.Учебное пособие по техническому обслуживанию “Tико электрооборудование” ДЕУ, 132 стр.
ФОЙДАЛАНИШГА ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ИНTЕРНЕT
TАРМОҒИ
-
http:// www. lee. de – автомобил тузилиши тўғрисида.
-
http:// www.edu.uz – техника ютуќлари ва илмий мақолалар.
-
http:// www. audi.de – автомобиллар тўғрисида.
-
http:// www.carpoint.сom - сервер для автолюбителей.
-
http:// www.autoreview. ru - научно-популяный журнал «Авторевю».
-
http:// www.auto.msk. ru – Всё об автомобилях.
-
http:// www.carmarket. ru – Запчасти для твоего авто.
-
http:// www.colibri.avto. ru – Книги для автомобилистов.
-
http:// www.moto. ru – Всё о моторах.
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ ВА ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ
ФАНИДАН
ЎҚУВ ДАСТУРИ
Тузувчилар: Ж.Р.Кульмухамедов Тошкент автомобил ва йўллар
КҲК директори
С. О. Миршахўжаев Тошкент автомобиль ва йўллар
КҲК ўқув ишлари бўйича
директор ўринбосари
С.С.Рахимбердиев Тошкент автомобил ва
йўллар КҲК махсус фан
Ш.А.Шоисломов ўқитувчилари
Тақризчи:
Р.Жўрабеков Тошкент вилояти ИИБ ЙХХБ
РИБ бошлиғининг ўринбосари
подполковник
Фаннинг мақсади ва вазифалари
Бўлажак автомобил воситалари ҳайдовчисига йўл ҳаракати қоидалари, йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва йўл транспорти ҳодисаси содир этилганда жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни ўргатиш.
Фан бўйича ўкувчиларнинг билими, кўникма ва малакаларига кўйиладиган талаблар
Билим: Фаннинг мақсадидан келиб чиқиб,ўиқувчи қуйидаги билимларга эга бўлишлари керак:
- йўлларда автомобил транспорти ҳаракатини тартибга солишда хизмат қиладиган йўл белгилари, йўл чизиқлари, светофорлар ва тартибга солувчининг ишораларини ҳамда ҳайдовчилар томонидан бериладиган ишораларни, уларнинг маъно ва моҳиятларини билиш;
- қоидада ишлатиладиган асосий тушунча ва атамаларнинг маъноси, ҳайдовчи, пиёда ва йўловчиларнинг вазифаларини билиш.
Кўникма: Фаннинг мақсадидан келиб чиқиб, ўқувчи қуйидаги кўникмаларни эгаллашига эришилади:
-
автомобилни ҳеч қийналмасдан ишончли бошқара олиш;
-
автомобилни ҳаракатга келтиришдан олдин, унинг жиҳозланганлиги ва техник ҳолатини текшириш тартибини амалда осон бажара олиш;
-
йўлларда тез-тез ўзгариб турадиган шароитда вазиятни тез ва аниқ баҳолаш ҳамда тегишли қарор чиқариш.
Фаннинг ўкув режадаги бошка фанлар ўзаро боғликлиги, услубий жихатидан узвийлиги ва кетма-кетлиги.
Ушбу фанни ўзлаштириш учун ўкувчи “Умумтаълим” фанларидан физика, математика ва кимё фанларини шуниндек техник механика ва метрология асослари каби фанларини чукур ўзлаштирган бўлишлари керак бўлади. Ўкувчи автомобиллар тузилиши ва уларнинг ишлаш жараёнини хакида тасавурга ега бўлгадагина, автомобилни харакат тезлигига, йўналишни ўзгартириш, тўрмизлаш ва тўхташ кобилиятига бахо бераолади. Ўкувчи автомобилни конструциясига тасир этувчи кучларни хакида тасавурга эга бўлгандагина харакат хавфсизлигини таминланишига жавоб бераолади. Шунинг учун ўкув режага кўра юкорида келтирилган фанларни ўзлаштирилгандан сўнг ўкувчи “Йўл харакати ва харакат хавфсизлиги коидалари” фанини ўргана бошлаш кўзда тутилган.
Фанни ўкитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялари бўйича тавсиялар
Бугинги кунда автомототранспорт воситаларини сони ортиб боришини хисобга олган холда уларни йўлшароитида харакатланиши шу кадар мураккаблашиб бормокдаки, уларни “Йўл харакати коидалари ва харакат хавфсизлиги” талаблари асосида бошкаришни оддий плакат ёки схемаларда ўкувчининг онгига етказиш жуда мушкул бўлади. Шунинг учун замон талаби асосида дарсларни ташкил этиш бўйича куйидаги тавсия этилади.
-
“Йўл харакати коидалари ва харакат хавфсизлиги” фанини ўргатиш жараёни турли хилдаги ўкув-кўргазмали куролларни Кўрсатиш билан машклар ва амалий машғулот дарсларини ўзаро узвий боғланганлиги билан олиб борилиши лозим.
-
“Йўл харакати коидалари ва харакат хавфсизлиги” фанидан дарс беришда ўкув режасида кўрсатилган мавзулар бўйича техник воситалар ва самара берувчи ўкув-кўргазмали куроллар бўлиши лозим.
-
Талим бериш жараёнида замонга хос техник воситалардан – слайдлар, кинофилъмлар, анимацион филимлар, ўргатувчи ва назорат килувчи компьютерлардан хамда уларнинг дастурларидан(кўлланмаларидан) фойдаланиш керак.
Достарыңызбен бөлісу: |