Ўрта махсус, касб-ҳУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ касб-ҳунар коллежларининг 3521104-Транспортларда ташиш ва бошќаришни ташкил этиш



бет1/18
Дата25.06.2016
өлшемі1.84 Mb.
#157950
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

МАРКАЗИ

КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИНИНГ
3521104-Транспортларда ташиш ва бошќаришни

ташкил этиш

Касби бўйича



ЎЌУВ ДАСТУРЛАРИ ТЎПЛАМИ

Тошкент – 2012


Техник механика

ФАНИДАН
ЎҚУВ ДАСТУРИ

Тузувчилар: Ж.Р.Кульмухамедов Тошкент автомобиль ва йўллар

КҲК директори


С.О.Миршахўжаев Тошкент автомобиль ва йўллар

КҲК ўқув ишлари бўйича

директор ўринбосари

Х.Гулямов Тошкент автомобиль ва йўллар

КХК махсус фан ўқитувчиси


Тақризчилар: Ғ.Убайдуллаев Тошкент автомобил

йўллари институти доцент


С.Зияев 2-сонли Автобус саройи

Бош мухандиси




Фан дастурнинг асосий қисмлари

Кириш

Техника механика фани ўқувчиларни чуқур техникавий илм олишда ва махсус фанларни ўзлаштириш, касбга йўналтириш ва танлаган касбини эгаллашда алоҳида аҳамиятга эга.

Компьютерлашган технологияларини замонавий автотранспортларни яратишдаги тадбиқи юқори сифат кўрсаткичи ва ишлатиш (эксплуатация) ишончини ортиради.

Фаннинг мақсади ва вазифаси

Фаннинг мақсади: “Назарий механика”, “Материаллар қаршилиги” ва “Машина деталлари” фанлар мажмуаси “Техник механика” фанининг асосини ташкил этади.

“Назарий механика” фани табиатда учрайдиган ҳамма моддий жисмларнинг ўзаро таъсири қонунларини ва механик ҳаракатини классик механика (Ньютон-Галилей) қонунлари асосида ўргатади.

“Материаллар қаршиги” фани машина ва механизм, иншоот,қурилма элементларининг ташқи куч таъсирига чидамлилигини мустаҳкамлик шартлари асосида ўргатади.

“Машина деталлари” фани юқоридаги фанларга таянган ҳолда машина механизм ва агрегатларининг конструкцияси ва турларини ўргатади.



Фан бўйича ўқувчиларнинг билими, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар

Фанни ўрганиш давомида ўқувчилар қуйидаги билимга эга бўлишлари керак:

Кучлар тўғрисида умумий тушанчалар, куч таъсирида материал нуқталар муозанати, куч системалари, мозанат тенгламалари, боғланиш ва таянч реакция кучларини аниқлаш. Классик механика асосчилари Ньютон-Галилей қонунлари асосида жисм массаси ва қўйилган куч таъсирида механик ҳаракат қонуниятини ўрганиш.

Куч таъсирида бажарилган иш, қувват, Ф.И.К, потенциал ва кинетик энергия қийматини аниқлаш;

Машина турлари ва вазифалари, деталь, узель, механизм ва трансмиссия тушунчалари, ажралувчан ва ажралмас бирикмалар, узатмалар турлари (фрикцион тасмали, занжирли, тишли, червякли узатмалар).

Валлар, подшипниклар ва муфталар. Замонавий автотранспортларда қўлланилиши ва унинг хусусиятлари. Стандартларни ўрганиш, танлаш тадбиқ қилиш. Механизм ва узелларни конструкциясини ўрганишда компьютерли графикани тадбиқи.



Кўникмалар: Куч ва моментлар, мувозанат тенгламалари, жисмларнинг ҳаракат қонуниятлари, бажарилган иш, қувват, энергия ва ФИКлардан фойдаланиб турли масалалар ечишни ўрганиш;

Чўзилиш ва сиқилишдаги, эзилиш, буралиш ва эгилишдаги мустаҳкамлик шартларига асосланиб жисмларни ўлчамларини, мустаҳкамлиги ва чидамлигини ҳисоблашни ўрганиш;

Бирикмалар турлари, ишлатилиши ва мустаҳкамликга ҳисоблаш;

Механик узатма турлари, кинематик ҳисоби ва стандартларга асосан ўлчамларни аниқлашни ўрганиш;

Компьютер графикасига асосан машиналарни содда узеллари ва узатмаларини лойихалаш ҳамда компоновкасини чизиш.

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги услубий жихатдан узвийлиги ва кетма-кетлиги.

Ушбу фанни ўзлаштириш учун физика, математика, техник чизмачилик, маҳсулот сифатини стандартлаштириш ва метрология асослари

каби фанларни чуқур ўзлаштирган бўлишлари талаб этилади.

Техник механика, махсус фанларни ўзлаштиришда ва касбга йўналтиришда таянч техник фани ҳисобланади.



Замонавий ахборот ва педагогик технологиялари бўйича

тафсиялар.

- “Техник механика” фанидан дарс бериш давомида педагог барча мавзуларни транспорт воситасига бевосита боғлаб , шахсий тажрибаларга суянган ҳолда ўтиш лозим бўлади. Ўқитувчи албатта автотранспорт воситалари билан таниш бўлиши мақсадга мувофиқ.

- Таълим беришнинг замонавий техник воситалари-слайд, видео фильмлар (дискет, ўқувчилар ишини назорат қилувчи “Экзаменатор” , интернет манбаи).

- Олинган билим ва кўникмаларни чуқурлаштиришда фанга зарур бўлган замонавий компьютерлашган синов машиналари лабораторияларни маъжудлиги.

- Таълим муассасаси худудига яқин жойда фаолият юритаётган замонавий машина ва дасгохлар билан жиҳозланган корхоналардаги синов-лабораториялари иш натижаларини ўқув жараёнига доимий равишдаги амалий татбиқи.

Фаннинг мавзуий тақсимланиши




Бўлим ва мавзулар номи

Аудиториядаги ўқув юкламаси, соатларда

Мустақил иш



Жами

Назарий

машғулот

Амалий

машғулот

Лаборатория ишлари

Семинарлар

Курс иши

11

Кириш. Асосий тушунчалар.

21

11
















I бўлим. Назарий механика

2


Статика. Аксиомалар. Текисликдаги таъсир чизиқлари бир нуқтада кесишувчи кучлар системаси. Уларнинг геометрик ва аналитик мувозанат шартлари.

22

22
















33

Параллел ва жуфт кучлар. Кучлар моменти. Ихтиёрий жойлашган кучлар системаси.

22



















44

Оғирлик маркази. Текис кесимларнинг геометрик характеристикалари

22

21

1













55

Кинематика. Ҳаракати турлари ва уларнинг ўзгариш қонунлари. КШМ ва кулачокли механизмлар кинематикаси.

23

11

2













66

Динамика. Иш ва қувват

11

11



















Назорат иши.






















II бўлим. Материаллар қаршилиги

77

Материаллар қаршилиги бўлимининг асосий вазифалари. Деформация турлари. Гук қонуни

24

22

2













88

Кесилиш ва эзилиш. Буралиш. Мустаҳкамлик шартлари.

21

11
















99

Эгилиш.Сиқилган стерженларнинг устиворлиги.

24

22

2
















Назорат иши






















III бўлим. Машина ва механизм деталлари

10

Асосий тушунча ва таърифлар

1

2
















11

Деталларнинг бирикмалари

2

2
















12

Узатмалар ва уларнинг турлари.

2

2
















13

Тасмали узатмалар

2

2
















14

Тишли узатмалар

4

2

2













15

Червякли узатмалар

2

2
















16

Редуктор

2

2
















17

Занжирли узатмалар.

1

1
















18

Узатмаларнинг асосий делал ва узеллари

4

2

2
















Назорат иши

























Жами

40

30

10










19



I бўлим. Назарий механика

1-мавзу: Статика. Аксиомалар. Текисликдаги таъсир чизиқлари бир нуқтада кесишувчи кучлар системаси. Уларнинг геометрик ва аналитик мувозанат шартлари.

Статика. Асосий тушунчалар. Кучларни қўшиш. Бир нуқтада учрашувчи кучлар системаси. Статика ва унинг аккциомалари. Куч вектори. Боғланишлар, таянчлар ва уларнинг реакция кучлари. Бир нуқтада учрашувчи кучлар системаси. Кучлар системасини қўшишни геометрик ва аналитик усуллари. Кучларни ўқлардаги проекцияси ва мувозанат тенгламаси



2-мавзу: Параллел ва жуфт кучлар. Кучлар моменти. Ихтиёрий жойлашган кучлар системаси.

Жуфт куч ва кучлар моменти. Жуфт куч ва унинг жисмга таъсири. Жуфт кучларнинг эквивалентлиги ва уларни қўшиш. Кучнинг нуқта ва ўққа нисбатан моменти. Ихтиёрий жойлашган кучлар системаси, кучларни бир нуқтага келтириш-Пуансо теоремаси. Статика мувозанат тенгласами. Боғланишдаги кучларни вниқлаш бўйича мисоллар ечиш.



3-мавзу: Оғирлик маркази. Текис кесимларнинг геометрик характеристикалари

Оғирлик маркази. Текис кесимларнинг геометрик характеристика-лари. Параллел кучлар маркази ва унинг координаталари. Юзаларнинг оғирлик марказлари. Кесим юза геометрик параметири, статик ва инирцион моментлари.



1-Амалий иш

Қаттиқ жисмларнинг оғирлик маркази ва инерция моментларини аниқлаш



4-мавзу: . Кинематика. Ҳаракати турлари ва уларнинг ўзгариш қонунлари. КШМ ва кулачокли механизмлар кинематикаси.

Кинематика. Ҳаракати турлари ва уларнинг ўзгариш қонунлари. КШМ ва кулачокли механизмлар кинематикаси. Турли механик узатмаларнинг кинематик схемаси ва уларнинг ҳисоби.



2-Амалий иш

КШМ нинг кинематикаси ва унинг ҳисоби.



5-мавзу: Динамика. Иш ва қувват

Динамика. Динамика аксиомалари, Инерция кучлари ҳақида тушунча. Иш ва қувват. Айланма ҳаракатдаги иш ва қувват. ФИК. Потенциал ва кинетик энергиялар.



II бўлим. Материаллар қаршилиги

6-мавзу: Материаллар қаршилиги бўлимининг асосий вазифалари. Деформация турлари. Гук қонуни

Материаллар қаршилигининг асосий вазифалари. Деформация ва эластик жисм ҳақида тушунча ва уларнинг турлари Кесимлар усули. Кучланишлар. Чўзилиш ва сиқилиш. Чўзилиш ва сиқилишдаги бўйлама кучлар ва уларни эпюраларини қуриш. Чўзилган (сиқилган) стерженнинг кўндаланг кесимларидаги кучланиш. Гук қонуни. Пуассон коэффициенти.



3-Амалий иш

Чўзилиш ва сиқилишдаги бўйлама кучлар ва уларни эпюраларини қуриш. Масалалар ечиш.



7-мавзу: Кесилиш ва эзилиш. Буралиш. Мустаҳкамлик шартлари.

Кесилиш, эзилиш ва буралиш ҳақида тушунча. Кесилиш , эзилиш ва буралишни ҳисоблаш. Мустаҳкамлик шартлари.



8-мавзу: Эгилиш.Сиқилган стерженларнинг устиворлиги

Эгилиш. Асосий тушунчалар. Балкалар кесимларидаги кўндаланг кучлар ва эгувчи моментлар ва уларнинг эпюралари. Эгилишдаги деформацияларнинг мураккаб турлари. Эгилиш билан буралишнинг биргаликдаги таъсири. Бўйлама эгилиш ҳақида тушунча. Эйлер формуласи.



4-Амалий иш

Балкалар системаси учун эгувчи момент (M) кўндаланг куч (Q) эпюраларини қуриш.



III бўлим. Машина ва механизм деталлари

9-мавзу: Асосий тушунчалар ва таърифлар

Асосий тушунчалар ва таърифлар. Машина ва механизмлар турлари, вазифалари ва қўйиладиган техник талаблар.



10-мавзу: Деталларнинг бирикмалари

Парчин михли, пайванд ва клейли бирикмалар. Резьбали бирикмалар, турлари ва автотранспортларда қўлланилиши.



5-Амалий иш

Резьбали бирикмаларни ҳисоблаш ва белгилаш. Масалалар ечиш.



11-мавзу: Узатмалар ва уларнинг турлари

Механик узатмалар, турлари кинематик схемалари ва ҳисоби. Трансмиссия узатмаси, вазифаси ва кинематикаси.

Фрикцион узатмалар, турлари вазифаси. Автотранспорт диск сцепленияси ишлаши ва техник талаблар

12-мавзу: Тасмали узатмалар

Тасмали узатмалар, тузилиши, турлари. Ясси тасмали узатмани тортиш лаёқати бЎйича ҳисоблаш. Ясси тасмада узатма шкивларининг конструкцияси. Понасимон тасмали узатма.

.13-мавзу: Тишли узатмалар

Тишли узатмалар, турлари, узатиш сони. Тишли илашманинг геометрияси, ҳисоби. Цилиндрик, қия ва ички илашмали тишли ғилдираклар. Конуссимон тишли ғилдираклар. Гипоид узатмаси. Тишли ғилдиракларни тайёрлаш усуллари, материаллар турлари.



6-Амалий иш

Тишли ғилдиракларнинг геометрик параметрларини аниқлаш, компоновкаси



14-мавзу: Червякли узатмалар.

Червякли узатмалар, ишлатилиш соҳаси, узатиш сони ва ФИК. Червякли узатмалардаги геометрик нисбатлар.



15-мавзу: Занжирли узатмалар.

Занжирли узатмалар, ҳусусиятлари ва автотранспортда ишлатилиш соҳаси ва схемалари.Тезлик ва қувват.



16-мавзу: Узатмаларнинг асосий детал ва узеллари

Валлар ва ўқлар. Автотранспортларда тирсакли ва тақсимловчи валларни конструкцияси ва ўлчамлари. Таянчлар. Ўқлар ва валларнинг конструктив шакллари. Шпонкали ва шлицали бирикмалар. Сирпаниш подшипниклари. Думалаш подшипниклари. Муфталар, вазифаси ва классификацияси.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁTЛАР

  1. Уразбоев М.Т. Материаллар қаршилиги асосий курси (ўзб). Тошкент 1973 йил.

  2. Сулаймонов И.С. Машина деталлари (ўзб) 1975 йил.

  3. Эрдеди А.А. Техник механика (рус) М. 1980 йил.

  4. Ичкович Г.М. Материаллар қаршилиги (рус) М. 1986 йил.

  5. Чернавский С. Машина деталлари. Курс лойихаси (рус) М. 1987 йил.

  6. Аркуша А.И. Назарий механика ва материаллар қаршилиги (рус) М 1989 йил.

  7. Никитин Е.М. Назарий механика техникумлар учун (рус) М 1989 йил.

8. Йўлдошбеков С.А.Материаллар қаршилиги. –Тошкент: Ўқитувчи, 1995 йил.

9. Ю.Н.Ёқубов, С.А.Саидов. Назарий механика. -Тошкент, Ўқитувчи, 1997йил.

10. Н.Бабутов. Амалий механика. –Тошкент: Ўқитувчи, 2002 йил.

11. Сетков В.И. Техник механикадан масалалар тўплами (рус) М 2003 йил

12.Набиев А. Техник механика (лотин) Тошкент 2004 йил.

13.А.Набиев. Техник механика(лотин). -Тошкент: Ўқитувчи, 2005йил .



ФОЙДАЛАНИШГА ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ИНTЕРНЕT

TАРМОҒИ
1.www.Червячные передачи ru.wikipeia.org/…/

2.Карданный вал ru.wikipeda.ord/wiki/

3.Mexanikcheskoy Peridara.

4. Механическая передача-www.Mehanich kvs.narod.ru /../ E. Htm/

5. Гипоид узатмаси www.gulfoil.ru /../ 4811. htm1

6 Механическая передачи без переключений передачи. автомат коробки.

agregatika.ru.ideks. php

7. Подшипники-www подшипники podshipnik.ru/

8. Обозначения п-ов- Warning: www/it-pub/design sestion. Php.

9. www. Валы и оси.- det-mah.ru/idex.php

10. Колен. вал-www.wedrarium. ru/totation-valu-1os

ТЕХНИКАВИЙ ЧИЗМАЧИЛИК

ФАНИДАН
ЎҚУВ ДАСТУРИ


Тузувчилар: Ж.Р.Кульмухамедов Тошкент автомобиль ва йўллар

КҲК директори



С.О.Миршахўжаев Тошкент автомобиль ва йўллар

КҲК ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари



Д.Г.Усмонова Тошкент автомобиль ва йўллар

КҲК чизмачилик фани ўқитувчиси



Тақризчилар: Ғ.Убайдуллаев- Тошкент автомобил

йўллари институти доценти


О.Магрупов 18-сонли автотранспорт

корхонаси, доцент



Фан дастурининг асосий қисмлари

Кириш

Йилдан йилга мамлакатимизда янгидан янги курилишлар, бино-иншоатлар, йўл ва кўприклар каби курилиш ишлари амалга оширилмокда. Шу каторда автомобиль соҳасида хам янги конструкцияларнинг яратилиши ва янги автомобиль модификациялари яратилиши кенг йўлга қўйилган.

Хозирги кунда уй-жой курилиши, йўл-тоннеллар курилишида, автомобилларнинг яратилишида ва бошқа мақсадлар учун чизмачиликнинг аҳамияти катта.

Фаннинг мақсади ва вазифаси

Фаннинг мақсади: Чизмаларни давлат стандартлари талабига мувофиқ бажариш, геометрик чизмачилик, геометрик сиртларни аксонометрик проекцияларини ясаш, проекцион чизмачилик, техник расмлар солиш усулларини ўргатиш.

Бирикмалар, пружиналар, тишли узатмалар, машина деталларининг эскизларини, иш чизмаларини ва йиғиш чизмаларини бажариш ҳамда ҳар хил схемаларни, қурилиш чизмаларини чизиш тўғрисидаги маълумотлар, уларни ўқиш қоидалари ва усулларини ўргатиш.



Фан бўйича ўқувчиларнинг билими, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар

Билимлар: Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидаги билимларга эга бўлиши керак.

  • Масштаб ва ўлчамлар;

  • Нуқтани проекцияси ва текисликлар;

  • Аксонометрик проекция турлари;

  • Геометрик жисмларни текислик билан кесишуви;

  • Текис шакл ва геометрик жисмларни расмлари;

  • Машинасозлик чизмаларида тасвирлар;

  • Кўринишлар, қирқимлар ва кесимлар;

  • Резбаларни тасвирлаш;

  • Деталларни эскизда бажариш усуллари;

  • Йиғиш чизмаси уни вазифаси ва ишлаб чиқаришдаги ўрни;

  • Мутахассислик бЎйича чизмалар.

Кўникмалар: Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари керак

  • Чизмаларни чизиш техникасига эга бўлиш;

  • Чизмаларни Давлат стандартлари (ГОСТ ва ЕСКД) талабларига мувофиқ бажариш;

  • Геометрик сиртларни проекцияларини тасаввур қила билиш;

  • Нуқтани проекциясини ва текисликларини чиза билиш;

  • Деталларни аксонометрик проекцияларини ясаш;

  • Деталларни ички қисмларини қирқим ва кесимларда кўрсатиб бериш;

  • Машина деталларини эскизларини чизиш;

  • Йиғма чизмаларни чизиш;

  • Мутахассислик чизмаларни чизиш ва уларни ўқий олиш;

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги,

услубий жиҳатидан узвийлиги ва кетма-кетлиги

Ушбу фанни ўзлаштириш учун ўқувчи “Умумтаълим” фанларидан математика ва геометрия фанларини, шунингдек назарий механика, маҳсулот сифатини стандартлаштириш ва метрология асослари фанларни чуқур ўзлаштирган бўлишлари талаб этилади. Ўқувчи математик ва механик қонунларидан хабардор бўлсагина чизмачилик хужжатларини бажара олади ёки математик ва геометрик хоссаларни билсагина чизма-лойиха ишларини бажара олади. Ўқувчи-талаба математика ва геометрия фанлариида олган билимларига таяниб, чизма проекцияларини, киркималар, кесимлар, куринишлар, бирикма, йигма чизмалари ваш у кабиларни бажара олади. Шунинг учун ўқув режага кўра юқорида келтирилган фанлар билан боглик холда ўқувчи-талаба “Техник чизмачилик” фанини ўзлаштириш кўзда тутилган.



Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик

технологиялари бўйича тавсиялар

Бугунги кунда техника чизмаларини бажаришнинг янгидан-янги усуллари ва технологиялари яратилмокда. Ушбу усулларни оддий плакат ёки схемаларда ўқувчининг онгига етказиш мумкин эмас. Қуйида ушбу фанни замон талаби асосида дарсларни ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди:

-техникага оид фанларни ўргатиш жараёни турли хилдаги кўргазмали ўқув қуролларини қўрсатиш билан, машқлар ва лаборатория амалий ишлари, бу машғулотларнинг ўзаро узвий боғланганликлари билан олиб борилиши лозим.

- “Техник чизмачилик” фанидан дарс беришда техник чизма бажариш жараёнида керак буладиган барча кўргазмали техник қуроллар (актив, пассив) ва технологиялар бўлиши лозим.



- таълим беришнинг замонга хос техник воситаларидан- слайдлар, электрон доскалар, ўргатувчи ва назорат қилувчи компьютерлардан ҳамда уларнинг дастурларидан (қўлланмаларидан) фойдаланиш керак.
Фаннинг мавзуий тақсимланиши




Бўлим ва мавзулар номи

Аудиториядаги ўќув юкламаси, соатларда

Мустаќил иш



Жами

Назарий

машѓулот

Амалий

машѓулот

Лаборатория

ишлари

Семинарлар

Курс иши

I бўлим. Чизмачилик техникаси



Кириш. Чизма чизиќлари ва ёзувлари. Чизмаларни расмийлаштириш тартиби.

2

2


















Ўлчам ќўйиш. Маштаблар, туташмалар. Лекало эгри чизиќлари

4

2

2













II бўлим. Чизма гоеметрия асослари. Проекцион чизмачилик

Нуќта, тўѓри чизиќ ва текисликлар. Проекцияларни ўзгартириш усуллари

2

2


















Аксонорметрик проекциялар. Геометрик жисмларнинг текислик билан кесишиши

2




2















Моделларнинг комплекс чизмаси

2




2













III бўлим. Техник расм элементлари


Текис шакл ва геметрик жисмларнинг расмлари


2




2













IV бўлим. Машинасозлик чизмачилиги



Тасвирлар, кўринишлар, ќирќимлар ва кесимлар.

4

2

2















Резбаларли буюмлар.

2

2


















Детал чизмалари, эскизлар ва иш чизмалари

4

2

2















Бирикмалар. Ажратиладиган ва ажратилмайдиган бирикмалар

4

2

2















Тишли узатмалар

2




2















Йиѓиш чизмаси. Йиѓиш чизмаларини ўќиш ва ажратиш

8

2

6













V бўлим. Мутахассислик бўйича чизмалар



Диаграмма схемалари.

2

2


















Жами


40

18

22










19

Фаннинг мазмуни

Кириш

Чизмачилик фанининг вазифалари, уни ўрганишдан мақсад.

Дастурнинг билимлари билан умумий танишиш ва ўрганиш усуллари. Стандарт ва мухандислик графикаси тарихи ва ривожланиши ҳақида қисқача маълумот. Ўзбекистонда стандартларнинг асосий йўналишлари, ривожланиш истиқболлари.

I бўлим. Чизмачилик техникаси

1-мавзу. Чизма чизиқлари ва ёзувлари. Чизмаларни расмийлаштириш тартиби

Чизмачилик асбоблари, буюмларидан фойдаланиш. Чизиқ турлари ва асосий ёзувлар. Чизмачиликда ишлатиладиган асбоблардан фойдаланиш, уларни ишлатишни ўрганиш. Стандарт бЎйича чизма қоғозларнинг форматлари. Чизма чизиқларни чизишда Ўлчамдан фойдаланиш. Чизмаларда асосий ёзувларни ёзишда давлат стандартлари томонидан қабул қилинган шрифтлардан фойдаланиш. Машқ қилиш. Чизиқ турларини чизиш ва асосий ёзувларни шрифтда бажариш.



2-мавзу. Ўлчам қўйиш. Маштаблар, туташмалар

Маштаблар ва ўлчам қўйиш. Техник деталлар контурини чизишни ўрганиш. Маштаблар ҳақида тушинча, уларни чизмаларда қўлланилиши. Чизмаларга стандарт талаблари бўйича ўлчамлар қўйиш. Деталларни ташқи кўринишини чизиш, усуллари: айланани тенг бўлакларга бўлиш.

Машқлар. Тўғри чизиқ ва айланани тенг бўлакларга бўлиш. Деталлар ташқи кўринишини чизишда маштаблардан фойдаланиш.

3-мавзу. Лекало эгри чизиқлари

Лекало эгри чизиқлари ва тутушмаларини ясаш. Икки тўғри чизиқни берилган радиус бўйича ёй ёрдамида туташиши. Ташқи ички ва аралаш туташмаларни ясаш усуллари. Лекало эгри чизиқлари ёрдамида эллипс, циклоида, эвалвента шаклларини чизиш.

Машқлар: асосий туташма турларини бажариш. Лекало эгри чизиқлари, мавзусига оид вазифани бажариш.


Вазифа

I бўлим учун. График ишлар мазмуни

Формат

1.

Чизиқ турлари 2301-61 стандарт бўйича
А4

2.

Шрифтлар 3,5 5,7-10

А4

3.

Айланани тенг бўлакларга бўлиш туташмаларни ясаш

А3

4.

Деталлар контурини лекало эгри чизиқларидан фойдаланиб чизиш.



Биринчи бўлим мавзулари юзасидан ўқувчиларни билимлари ва маҳоратларини синаш, учун қўйиладиган талаблар:

Ўрта мактабда чизмачилик фанидан олган билимларни қайтариш ва мустаҳқамлаш, давлат стандартлари бўйича бажариладиган чизиқ турлари. шрифтлар, маштаблар вазифаларини пухта ўрганишдан иборат. Ёзма ва босма харфларни ёзишини ўрганиш, чизмаларга ўлчам қўйишни машқ қилиш туташма турлари ва лекало эгри чизиқларини чизмачилик чизиқлари асбоблари лекало, транспортир, циркулдан тўғри фойдаланишни ўрганиш.

II бЎлим. Чизма гоеметрия асослари. Проекцион чизмачилик

4-мавзу. Нуқта, тўғри чизиқ ва текисликлар

Нуқта ва тўғри чизиқ. Нуқтанинг икки ва учта проекциялар текслигига проекциялаш. Текисликларни тасвирлаш, нуқта ва ўқлар проекцияларини белгилаш.

Нуқтанинг проекцияларини комплекс чизмада жойлашуви. Нуқтанинг координатлари ҳақида тушунча. Тўғри чизиқ кесмасини икки ва учта проекциялар текислигига проекциялаш. Тўғри чизиқ кесмасини проекция текисликларига нисбатан жойлашуви. Нуқта ва тўғри чизиқнинг текисликка нисбатан вазиятлари. Икки тўғри чизиқнинг текисликка нисбатан вазияти.

Машқлар: Нуқта ва тўғри чизиқнинг комплекс чизмасини чизиш.

Текислик ва текасликдаги чизиқлар. Текисликни комплекс тасвирлаши. Проектланувчи текисликлар. Текисликда жойлашган нуқта ва тўғри чизиқ проекциялари. Текислик паралел тўғри чизиқлар. Тўғри чизиқни текислик билан кесилиши. Текисликларни ўзаро кесишуви.

5-мавзу. Проекцияларни ўзгартириш усуллари

Проекцияларни Ўзгартириш усуллари. Айлантириш усули. Тўғри чизиқ кесмасини ҳақиқий узунлигини айлантириш усули билан топиш. Жипслаштириш усули. Проекциялар текислигини алмаштириш усули. Тўғри чизиқ ва текис геометрик шаклларни проекцияларини ўзгартириш усуллари билан ҳақиқий катталигини топиш.



6-мавзу. Аксонорметрик проекциялар

Аксонометрик проекциялар ҳақида умумий тушунчалар.

Аксонометрик проекция турлари: тўғри бурчакли (изометрик ва диометрик) ва қийшиқ бурчакли (фронтал изометрик) аксонометрик ўзгариш коэффицентлари текис шакллари ва геометрик жисмларнинг аксонометрик проекцияларини тасвирлаш.

7-мавзу. Геометрик жисмларнинг текислик билан кесишиши

Геометрик жисмларни текислик билан кесишуви.Кесимлap ҳақида тушунча. Геометрик жисмларни текислик билан кесилиши. Кесим юзасининг ҳақиқий катталигини топиш. Кесилган призма, пирамида, конус ва цилиндрларни ёйилмасини ясаш. Кесилган геометрик жисмларнинг аксонометрик проекцияларини қуриш.

Машқлар: Исталган геометрик жисмлардан 2 тасини комплекс чизмасини қуриш.

8-мавзу. Геометрик жисмларнинг ўзаро кесишуви

Геометрик жисмларнинг кесишиш чизиқларни қўшимча кесувчи текисликлар ўтказиш йўли билан топиш. Икки цилиндр, икки призманинг ўзаро кесишуви. Конус ва цилиндрни ўзаро кесишиш чизиғини сфера чизиқлари ўтказиш йўли билан топиш.

Машқлар: Икки призма ва икки цилиндрларнинг комплекс чизмасини бажариш. Уларнинг ёйилмасини қуриб, моделини ясаш. Аксонометрик проекцияларини қуриш.

9-мавзу. Моделларнинг комплекс чизмаси

Ўқув моделларининг комплекс чизмасини оддий қирқмада ифодалаш. Икки проекциясига қараб моделнинг учинчи проекциясини топиш. Оғма қирқма Ўтказиб қирқма юзасини ҳақиқий катталигини топиш. Оддий қирқимлар ҳақида тушунча.

Горизантал, фронтал ва параллел қирқимлар.

Машқлар: қирқмалар қўллаб моделларнинг комплекс чизмаларини чизиш, ўлчамлар қўйиб унинг аксонометрик проекцияларини чорак қирқмада тасвирлаш.



1-назорат иши

III бЎлим. Техник расм элементлари

10-мавзу. Текис шакл ва геометрик жисмларининг расмлари

Техник расмнинг вазифаси. Техник расмнинг чизмадан фарқи. Геометрик шакллардан квадрат, доира, учбурчак текис шаклларни чизиш. Призма, пирамида, цилиндр конус, шар жисмларни техник расмини чизиш. Уларга соя бериш.



11-мавзу. Моделларнинг расмлари

Техник расмкашликнинг усуллари, Моделга қараб уни расми Штриховка ва шрафировка.




Вазифа

I-II-бЎлим учун. График ишлар мазмуни
Форматлар

5.

Призма ёки пирамиданинг текислик билан кесишуви. Кесик призма ёки пирамиданинг ёйилмаси ва аксонметрик проекцияси. Цилиндр ёки конуснинг текислик билан кесишуви, уларнинг ёйилмаси ва аксонометрик проекциялари.

А3

6.

Икки цилиндр ёки призманинг ўзаро кесишуви, уларнинг аксонометрик проекциялари.

А3

7.

Моделнинг икки проекциясига қараб учинчи проек-циясини топиш ва аксонометрик проекцияни қуриш.

А3

8.

Моделни техник расмини чизиш.

А3


IV бўлим. Машинасозлик чизмачилиги

12-мавзу. Тасвирлар, кўринишлар, қирқимлар, кесимлар

Машинасозлик чизмаси ва унинг вазифаси. Хозирги замон чизмалари. Хилларининг обзори. Асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш буюмларининг иш чизмалари уларнинг турлари ва вазифаси.

Кўринишларнинг вазифалари. Асосий кўринишларнинг жойлашиши. қўшимча кўринишлар уларнинг жойланиши ва белгиланиши. Айрим жой кўриниши, унинг қЎлланилиши. Жойлашиши ва белгиланиши. Горизантал, вертикал, ва қия қирқимлар, фронтал ва профиль қирқимлар. Мураккаб қирқимлар. Кўндаланг ва бўйлама қирқимлар. Кесим чизиғи ва белгиланиши, ҳамда ёзувлари. қирқимларни жойлаштириш. Айрим жой қирқимлари ярим кЎриниш билан ярим қирқимни бирга чизиш. Чорак кўриниш ва уч қирқимнинг чорак бирлаштириш. қирқиш пайтида тушиб қоладиган элеметларни тасвирлаш. Чиқарилган ва устига чизилган кесмани жойлаштириш ва унинг контурини устидан юризиб чиқиш. Нормал кўндаланг кесм. Бегиланиши ва ёзуви. қирқимлар ва кесмларни штрихлаш. Чиқарилган элементлар. Уларни таърифи ва мазмуни чиқарилган элементларни қўлланиши. Чиқарилган элеметларини жойланиши, тасвирланиши ва белгиланиши.

Шартли ва соддалаштирилиши симметрик кўриниш, қирқим ва кесимларни қисман тасвирлаш, сиртларни кесиш чизиқларни соддалаштириб тасвирлаш ҳамда бир сиртдан иккинчисига равон утиш чизиқларни тасвирлаш юпка деворлар. қовирғалар, кегай ва бошқалардан Ўтувчи қирқимлар. Чизмадаги Ўлчамни 0,2 мм дан кичик бўлган детал элеметнинг катталаштирилган тасвири. Бир оз қиялик ва конусларнинг катталаштирилган тасвири. Узун предметларни узиб тасвирлаш, накаткани тасвирлаш.



13-мавзу. Резбали буюмлар

Цилиндр сиртидаги винт чизиқ. Ҳар хил профилли резбалар. Резбани тасвирлаш. Резбаларнинг чиқиши. Ўйиқлар, фаскалар. Стандарт ва махсус резбаларни белгиланиши. Стандартмас профилли резбаларни тасвирлаш ва белгилаш. Резбали бириктириш деталларнинг ҳақиқий Ўлчамлари бўйича ГОСТга мувофиқ тасвирлаш. Резбанинг ташқи диаметрига қараб шартли муносабатларга асосан резбали маҳкамлаш деталларни эгиш чизмасида тасвирлаш. Резбали бириктириш деталларни тасвирлашда йиғиш чизмасида қўлланувчи соддалаштиршлар. Болтни шпилкали ва винтли брикмаларни тасвирлаш труба резбаларининг Хусусиятлари, фитинглар қЎлланган трубаларнинг хусусиятлари. Резбали бирикмаларни тасвирлаш.



14-мавзу. Эскизлар ва иш чизмалари

Эскизнинг вазифаси ва унинг иш чизмасидан фарқи. Деталь эскизини чизиш тартиби ва изчиллиги, ўлчамларни қўйиши.

Норма, диаметр, узунлик ва хоказоларнинг қўлланиши. Технологик базалар тўғрисидаги тушунча. Ўлчов асбоблари ва деталларни ўлчаш усуллари. Чизиқли қияликлар. Марказ тешиклар, галтеллар, Ўйиқ ва фаскалар. Ёйилмада букиш чизиқларини белгилаш. Юзаларнинг тозалик белгасини ва ишлов бериш ҳамда термик ишланганлигини чизмада қЎйиш. Деталлар таёрлаш учун ишлатиладган материалларни чизмаларда белгилаш. Иш чизмаларига оид техникавий талаблар. Иш чизмалари: таърифи, вазифаси ва уларга қўйиладиган талаблар. Деталнинг берилган эскизига мувофиқ иш чизмасини чизиш тартиби. Маштаб танлаш, формата ва конпоновкалаш Бурчак штамплари ва уларнинг деталга қўйиладиган техникавий талаблар. Пружиналарни шартли тасвирлаш. Пружиналарнинг иш чизмаларини тахт қилиш

15-мавзу. Бирикмалар. Ажраладиган ва ажралмайдиган

бирикмалар

Шпонкали ва шлицали бирикмалар ҳамда уларнинг вазифалари. Шпонкали ва шлицали бирикмаларнинг турли хилларни тасвирлаши. Штифтлар билан бириктириш. Парчин михли бирикмалар ва уларнинг вазифаси. Парчин михли бирикмаларни тасвирлаш. Парчин михли бирикмаларни тасвирлаш бирикмаларни тасвирлашда йиғиш чизмасида қўланиладиган соддалаштиришлар. Пайванд бирикмалар ва уларнинг вазифаси. Пайванд чокларининг асосий турлари, уларнинг чизмада шартли тасвирлаши, белгиланиши. ўзаро пайвандлаб бириктирилган деталлардан иборат узел ва буюмларнинг тасвирлаши. Пайванд узелларни тасвирлашда йиғиш чизмасида қўлланиладиган соддалаштиришлар. Кавшарлаб ва елимлаб бириктириш. Асл нусхаларни тайёрлаш.



16-мавзу. Тишли узатмалар

Тишли узатмаларнинг хиллари ва вазифаси. Стандартга мувофиқ белгилар. Таърифлар ва асосий терменлари. Иш чизмасида тишли ғилдирак ва червякларнинг шартли тасвири. Стандартга мувофиқ цилиндрик конуссимон ва червякли узатмаларнинг шартли тасвири.



17-мавзу. Йиғиш чизмаси. Йиғиш чизмаларини ўқиш ва ажратиш

Йиғиш чизмаси унинг вазифаси, ишлаб чиқаришдаги ўрни. Йиғиш чизмасининг турлари. Йиғиш чизмасини бажарилиш тартиби. Йиғиш чизмаси учун деталл эскизларни чизиш. Йиғиш схемасини тузиш. Номерлаш. Йиғиш ва қисмларга ажратиш тартиби. Йиғма бирлиги деталлари эскизларни аслига қараб чизиш. Туташувчи лчамларни боғлаш. Эскизда юзаларининг тозалик ҳамда термик ишлов бериш ишлов белгиларини Стандартга мувофиқ қўйиш. Деталларни бириктириш характери ва деталларнинг чизмалари қўйим ҳамда ўтказиш белгиларини Стандартга мувофиқ чизиш. Йиғиш чизмасини эскизга асосан чизиш тартиби. Проекциялар сони ва маштабини танлаш. Формат танлаш. Йиғиш чизмасига Ўлчамлар қЎйиш. қиркимларда штрихлаш. Салник қурилмаси, думалаш подшипниги, пружина, металлмас, керамика ва бошкаларни тасвирлаш. Буюм қисмларини четки ёки Ўрта вазиятида тасвирлаш. Кесишувчи текислик олдида ёттан элементларни тасвирлаш. Туташувчи деталларни тасвирлашдаги конструктив хусусиятлар. Йиғиш чизмасига Стандартга мувофиқ ўлчамлар қўйиш. Позиция номерларини қўйиш белгилаш. Спецификация тузиш. Спецификацияда стандарт ва нормаланган деталларни белгилаш.



2-назорат иши

V бўлим. Мутахассислик бЎйича чизмалар

18–мавзу. Диаграмма схемалари

Схема турлари ва вазифалари. Схемаларни тузиш тартиби. Схемаларни чизиш ва уларни соддалаштириш усуллари. Схема тузишда кулланиладиган шартли белгилар.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁTЛАР


  1. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. Tошкент, Узбекистон, 1997 й.

  2. Tаълим тугрисидаги Узбекистон Республикаси Конуни. Tошкент, 1997 й.

  3. И.А.Каримов "Узбекистон XXИ аср бусугасида: хавфсизликка тахдид, баркарорлик шартлари ва тараккиёт кафолатлари" 1997 й.

  4. И.А.Каримов Узбекистон буюк келажак сари. Tошкент, Узбекистон, 1998й.

5.И.А.Каримов. Баркамол авлод-Узбекистон тараккиётининг пойдевори, Tошкент, 1997, «Шарк» наширёт-матбаа контсерни, 63 бет

6.И.А.Каримов. Баркамол авлод орзуси.Tошкент, 1999, «Шарк» наширёт-матбаа контсерни, 247 бет

7. З.Инагамов, Ю.Кирғизбоев Т.Рихсибоев – «Техник чизмачилик курси.»-Укитувчи -1980 й.

8 Рахмонов, Собитов, Ю.Кирғизбоев. – «Машинасозлик чизмачилиги» - Укитувчи – 1981 й.

9. А.Умронхудаев, Ш .Жуманов “Машинасозлик ва курилиш чизмачилиги” – Укитувчи – 2005 й.

10. Е.Н.Семченко – «Черчение чертежей» - Г.Гулом – 2007 й.

11. А.Аширбоев – «Чизмачилик» - Янги шашр – 2008 й.


ФОЙДАЛАНИШГА ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ИНTЕРНЕT

TАРМОЃИ


  1. http:// www. lee. de – чизмачилик тўѓрисида.

  2. http:// www. bk-dtp.de - чизмачилик тўѓрисида.

  3. http:// www. kfz-technik.de – техник чизмалар тўѓрисида.

  4. http:// www.edu.uz – техника ютуќлари ва илмий маќолалар.

  5. http:// www. grafik.de – график чизмалар тўѓрисида.

  6. http:// www.kondstruktion. ru – констукция ва дизайн туѓрисида.

  7. http:// www.auto.well. ru – Автодумы.

  8. http:// www.colibri.avto. ru – Книги для автомобилистов.


УМУМИЙ ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ВА ЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ
ФАНИДАН
ЎҚУВ ДАСТУРИ

Тузувчилар: Ж.Р.Кульмухамедов Тошкент автомобиль ва йўллар КҲК

директори



С.О.Миршахўжаев Тошкент автомобиль ва йўллар КҲК

ўқув ишлари бўйича директор

ўринбосари

Қ.Қ.Қурбонов Тошкент автомобиль ва йўллар КҲК

Умумий электротехника ва электроника

асослари фани ўқитувчиси

Тақризчилар: Г.П.Ниязова Тошкент автомобил йўллари

институти каттаўқитувчиси


С.Зияев- 2-сонли Автотранспорт

корхонаси, бош мухандис муовуни.



Кириш

Транспорт йўналишидаги касб-хунар коллежларида таълим олаётган ҳар бир талаба нафақат мутахассислик фанларини чуқур ўрганиши керак, балки ушбу фанларнинг янги қирраларини ва имкониятларини очишда кўмакдош бўладиган фанларни ҳам чуқур ўрганиши лозим. Бундай фанлар қаторига “Электротехника” фанини ҳам киритиш мумкин. Мамлакатнинг энергетик салоҳиятини ошириш, электр энергиясидан фойдаланиш, ҳамда янги электротехник қурилмалардан халқ хўжалигининг турли соҳаларида кенг кўламда фойдаланиш иқтисодий юксалиш даражасини белгилайди. Замонавий қурилишни электр энергияси ва электротехник қурилмаларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.



Фаннинг мақсади ва вазифалари


Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет