2. ҚАДИМГИ ШАРҚ МАМЛАКАТЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ. (ЭР.АВ. IV-МИНГ ЙИЛЛИКДАН ҲОЗИРГИ ЭРАМИЗГАЧА).
Ўрта ер денгизининг шарқий (қирғоқ) ҳудудида жойлашган Йўлбарс ва Еврат оралиғидаги текисликда, Нил бўйи, Ҳинд ва Хуанхе водийсида э.ав. V ва IV минг йилликда содир бўлган кескин ўзгаришлар инсоният тарихида туб бурилиш ясади.
Бу даврда келиб айрим халқлар деҳқончилик ва чорвачиликда сезиларли ютуқларга эришдилар, жамият тараққиётида шаҳарларнинг роли ошди. қадимги дунёда жисмоний маданиятнинг излари илк бор Ўртаер денгизга шарқдан туташадиган Месопотамиядан бизга маълум. Месопотамия икки дарё Дажда ва Фурот оралигида жойлашган қадимги давлат. Эрамиздан аввалги IV минг йилликда этник қатлами ҳалигача тўла аниқланмаган шумер қабилалари яшаган ва бу ерда ижтимоий тизимлар тузилган.
Қадимги Месопотамияга тегишли ҳудудлар инсоният маданияти ва цивилизациясининг бешиги хисобланади. Тарихнинг илк бошланишида бу ерда биринчи марта бошоқли ўсимликларни маданийлаштириш, ҳайвонларни хонакилаштириш, металга қайта ишлов бериш йўлга қўйилган. Бу ҳудудда одамлар тупроқ, дарахт ва қамишлардан доимий уй-жой кўрганлар. Ҳозирги Ироқ ҳудудининг жанубий қисмида мавжуд бўлган энг қадимги шаҳар давлат манзилгох сифатида мудофаа деворлари билан айлантирилган ҳолда қўриқланган. Айнан, худди шу ерда давлат ташкилоти хизмати санъат, ёзув, тақвим, шунингдек жисмоний маданият йўлга қўйилган.
Машҳур америкалик олим Сэмюэл Крамер «тарих Шумериядан бошланган», деб тасдиқлайди. Унинг хулосаларини бошқа археологик экспедициялар топилдиклари ҳам мустаҳкамлайди. Бундан салкам 5 минг йил илгари Дажла ва Фурот дарёлари водийсида ёзув санъати пайдо бўлди. Шу вақтдан бошлаб Месопотамия минтақаси салкам ярим минг йил мобайнида жаҳон маданиятининг маркази бўлиб қолди. Унинг таъсири Овропанинг барча бурчақлари, Осиёнинг узоқ саҳролари узоқ Шарқда сезилиб турди. Шумерлар маданиятини Митан, Вавилон. сўнгра ҳарбий ассурияликлар давом эттирганлар. Парфияликлар, скифлар, холдейлар, форслар, юнонлар, римликлар ва араблар қадимги дарё оралиғи цивилизациясининг ворислари хисобланадилар.
Эрамиздан аввалги IV минг йилликда Месопотамия ҳудудида бир-бирини алмаштириб турган давлат тузумларидаги жисмоний маданият тўғрисидаги бўлак-бўлак маълумотлар сақланиб қолган. Алоҳида давлатларнинг шақлланиши ва мустаҳкамланишида, хусусан эркин қишлоқ аҳолисидан бўлган оддий жангчи аскарлар қатлами жисмоний маданиятнинг ривожланишида фаол қатнашганлар. Бироқ, бу давлатларнинг кечки тараққиёт босқичида мусобақа ҳарактери ва маросим рақслари тадбирлар намойишида қатнашиш, иштироқчиларнинг жисмоний тайёргарлигига юқори талаблар қуядиган, кўп сонли акробатика элементларидан иборат бўлган (улар бир мунча ҳарбий ва маданий мақсадлар учун хизмат қилган): ва аста-секинлик билан тор доирадаги ҳукмрон синфларнинг имтиёзи бўлиб қолди. Ёлланма армия одатда кўпинча давлатнинг заифлашуви даврида пайдо бўладиган жисмоний маданият элементларини ўзларининг ҳарбий амалий тайёргарликлари билан бойитганлар.
Месопотамия жисмоний маданият инқилобида ҳал қилувчи ролни, сўнгра яқин Шарқ ва барча қадимги дунёда халқлари худди шундай ҳолат аҳамият касб этди, э.ав. минг йилликнинг бошланишида от кучи билан тортиладиган енгил (ўқни қўллаш билан) ва тезкор жанговар араванинг кашф қилиниши ҳам шулар жумласидандир. Отлардан оммавий равишда фойдаланиш фақат ҳарбий санъат ёки жисмоний маданиятнинг қайта ташкил қилинишига олиб келиб қолмасдан балки мамлакатлар ўртасидаги транспорт алоқалари ва шунингдек маданий бойликлар ҳамда тажриба алмашиш жараёнини тезлаштирди. Бу сингари хотиралар тўғрисида митанниялик Киккулиннинг «Тренинг китоби» гувоҳлик беради, ҳамда отларни машқ қилдириш бўйича энг қадимги услубий қўлланма хисобланади (бизгача хетт тилидан таржимаси етиб келган, э.ав. 1360 йил).
Л.Вулл дафн этилган Ур подшоларидан бири бўлган аёл хокимнинг дахмасини очиб кўрди. Дахманчида бурчақлари бир-бирига бириктирилган ва иккита ён учбурчақлари ёрдамида махкамлаб қўйилган иккита тўғри бурчақли тахтачадан иборат байроқ бор эди. Байроқда садафдан ва чиганоқлар қадаб нАҚШлар солинган шумерлар ҳаётининг турли кўринишлари тасвирланган: мана, асирлар ва жангчилар кетаяпти-бу тасвир бизни шумерларнинг қуроллари билан таништиради. Байроқда икки гилдирақли арава тасвирланган, шу вақтга қадар қадимги дунёнинг кўп мамлакатлари тарихида катта рол ўйнаган икки гилдирақли вазмин араванинг ижодкорларини ассирийлар деб хисоблар эдилар (В.Драчун, 1980 й. 102-103 бет).
Ҳар хил ёзма ва оғзаки манбалар, шунингдек айрим аналогияларга асосланиб айтиш мумкин, айнан бу ерда, хурмо дарахти таёғи баргидан тозалаб қўлланадиган тўпли чиллак, сўнгра от билан ўйналадиган туп ўйинлари ўйналадиган бўлди. Энг қадимги белдан ушлаб курашга сажда қилиш хайкали, хусусан унинг асосида рақибни асирга олишнинг жанговар усуллари ётадиган бронза статуяси тахминан э.ав. 2800 йилда тайёрланган (Бағдод музейида сақланмоқда). Маросимий мусобақалар, янги йилда Мардук худосига бағишлаб ўтказиладиган, антик юнонларнинг Олимпиадасидан минг йил илгари бўлиб утган.
Вавилондаги жисмоний маданиятнинг тараққиёти ҳақида,терракотлардаги овлаш манзараси, ҳайвонларни қувлаб хайдаш, камондан отиш. Муштлашиш жанги ва араваларда мусобақаларни, шунингдек тошга ўйиб ёзилган Ҳаммураппи қонунлари матнлари э.ав. 1800-1750 йилларда қайд қилинганлиги ҳақида гувоҳлик беради.
Ассурия давлатидан бизгача сузаётган жангчилар, ҳаракати крол усулини эслатадиган (тахминан э.ав. 1200 йил), бироз кечроқ эса ҳукмдорлар ва аслзодаларнинг араваларда ов қилиш жараёни рнльефда тасвирланган. Бошқа топилдиқлар биноан, ассурияликлар қиличбозлик ва найза улоқтиришни ўргатишни ташкил қилганлар.
Форсийларга нисбатан, моддий ва маданий ёдгорликларнинг гувоҳлик беришича, бизга қадимий юнон муаррихлари Геродот ва Ксенофонт ёзувлари етиб келган. Улардан маълумки, ўз болаларини 7-16 ёшда «тарбия ўйлари» да сатраплар ховлиларида фаолият кўрсатадиган, кураш. Югуриш, отда юриш, найза улоқтириш, камондан отиш ва хақиқатгўйликка ўргатганлар. Кейинчалик ўсмирларни тайёрлаш мажбурий ов синовларидаги жасурликка хизмат қилган, чангов ўйини бўйича мусобақаларга, «чиллақли тўп ўйинлари» асосида пайдо бўлган, тезкорлик ва чаққонликни ривожлантирадиган, ёкиҳиндлар томонидан кашф қилинган «шатранж-шоҳмот» деб аталадиган ўйин воситасида стратегик тафаккур қилиш қобилиятини тарбиялаганлар.
2.1. ҚАДИМГИ МИСР.
Тахминан, ярим минг йил кечикиш билан Нил водийсида Месопотамия каби тараққиёт жараёни қўлоч ёзди. Э.ав. IV минг йилликнинг охирида Шимолий ва Жанубий мисрнинг йирик қабилалари истиқомат қиладиган жойларда ҳокимиятнинг нисбатан унча катта бўлмаган сиёсий марказлари пайдо бўлди. Нақл қилишларича тахминан э.ав. 3000 йилларда-афсонавий подшоҳ Менес биринчи ягона империяни ташкил қилган. Спорт мавзусига бағишланган энг қадимий машҳур рельефларидан бирида Жосернинг ғалабасини (э.ав. 2778-2723 йиллар), югуришга бўйича сажда қилиш мусобақаси тасвирланган. қадимги Миср подшоҳ-худосининг югуриши худди шу мотивлар билан тушунтирилади, Юнон мифологияси қахрамонлари ва замонавий Африка қабила бошлиқлари, синови хусусан синов мобайнида уларнинг номзодлари жисмоний салоҳиятлари билангина тасдиқланганлар, чунки улар жисмоний жиҳатдан эришган ютуқлари билангина сайланишига лойиқ бўлганлар.
Кейинчалик подшоҳ-худоларни танлаш пайтидаги югуриш синови курашга жой бўшатиб берди, бинобарин куч ва чаққонлик устунлигини аниқ ифодалаган, чунки Саккарсдаги Фиоххотен кабр тоши деворидагилар замонавий эркин кураш, акробатика ва ов усулларини эслатади (э.ав. III минг йиллик ўрталари). Кураш билан боғлиқ бўлган Саккарсда Фиоххоген қабридан олинган, ҳаракатлар серияси тасвирланган, Энг эрта ёдгорликлар шулар жумласидан, улар фараонларнинг кураш техникасини эгаллаганликлари ва жанговар кайфиятлари ҳақида гувоҳлик беради. Ҳукмдорларнинг ҳар томонлама жисмоний тайёргарликка эга бўлишлари талаб этилган. қадимги Миср давлатининг примитив мохиятига мос келган, хусусан фараонлар, булажак подшоҳ-худолар, умуман чегараланмаган марказлашган ҳокимиятга эга бўлганлар. Шу билан бир вақтда бошқа тасвирларда томонлари сезиларли. Месопотамия жисмоний маданияти учун ҳарактерли бўлган, Айнан жараён белгилари ҳукмдорларнинг V-VI сулолалари даври бошқариш натижасида ов, кураш, чукморлар билан қиличбозлик ва маросим рақсларига сажда қилишга таъсир кўрсатиш каби ўзлари учун зарурий ҳарбий тайёргарликни ўзлаштириб олдилар.
Ўрта подшоҳлик фараонлари (э.ав.2040-1730 йиллар) ижтимоий қатлами бир вақтда ҳокимиятнинг янги таянчини савдогарлар. Ҳунармандлар, майда амалдорлар ва ҳарбийлардан тузишга ҳаракат қилганлар. Бу сиёсат ҳаёт тарзида сезиларли таъсир ўтказди. Жаҳонни хис қилиш, охир-оқибат жисмоний маданият базасининг кенгайишига олиб келди. Таълимни турли йўллар билан ислох қилиш натижасида жисмоний тарбия, илк бор фақат зодагон уруғлари учун тарқалган эди. Бу тайёрланаётган амалдор ва кохинлар табақаси йиғилишларида қўлланадиган бўлди. Шунингдек, Изис-Озарис-Горос мистериялари ибодатхона раққосаларини танлаш ва тайёрлаш мақсадида билим юрти ташкил қилинди. Жисмоний машқларнинг катта оммавийлиги тўғрисида шундай ҳолат шоҳидик беради, имтиёзли табақа учун ёзилган китобнинг махсус бобида мехмонни акробатика ва рақс машқлари билан кўнглини хушлаш тўғрисида кўрсатма бағишланган.
Ўрта шоҳлик даврига энг қадимги ёзувлар киради, унда муфассал мазмунда тўп билан жуфтли ўйин.
Ёзилган ҳар хил рельефлар. Расмлар ва скульптура фигуралари эътибора лойиқ, уларда фақат тўпни отаётган ёки уни ураётган ўйинчилар тасвирланган асосан аёллар кийимида қайсики, хеч қачон тўп учун курашмайди. Шунга асосан хулоса қилиш мумкин. қадиги Мисрда жамоали ўйинлар маълум бўлмаган. Бошқа томондан, шундан шоҳидлик берадики, тўп билан ўйинлар, жамиятнинг ҳукмрон қатламидаги аёллар вақтини қувноқ ўтказишни ва эстетик тарбиялаш учун жорий қилинган, фаолиятдан мақсад натижанинг сифат мезони билан боғлиқ бўлмаган. Аналогик вазият рақслар учун ҳам ҳарактерли бўлган. Бу жараён билан биргаликда томошабинларни ўзининг чакков ҳаракатлари билан самарали жалб қиладиган қўллар пайдо бўлди. Миср ўйинлари бўйича етакчи мутахассис А.Видеман ишончли далил келтиради, унинг фикрича «копток ва гимнастика ўйинчилари фақат қўллар бўлиши мумкин, филхол шарлик одам ҳаракат қилишни унча ёқтирмаган, бу ҳаракатни махлиё бўлиб томоша қилишни афзал билаган, ўйновчилар ва раққосаларнинг кийимларни тасвиршлашни эхтимолдан узоқ қилади, шунингдек кенг доирадаги иштимоий фаолликни ҳам, қадимги дунё шарқ халқлари жисмоний маданиятини шундай мунособат билан қаршиланганлар.
Гиксослар хукумронлиги қўлагандан сўнг кириб келган янги ва кечки подшоҳлик даврида (э.ав. 1562-332 йиллар), энг аввало янги ўзгаршлар билан бойиб борди. Аменхотен II (э.ав. 1447-1420 йиллар), бошқаруви пайтида яратилган сфинскларнинг машҳур тасвирларида эшкакчилар ва жангчилар, аравада югурувчилар мухрланган. Бу фаолиятнинг мусобақа ҳарактери тўғрисида шундай ҳукм чиқариш мумкин, скульптор югурувчилар ҳолатини тартибсиз омма кўринишида барелефларда жангчилар қаторини тасвирланган. Фаравонларнинг ворислари ҳукмронлиги даврида илк хужжатлар пайдо бўлди. Бу тирандозлар ва муштлашувчи жангчилар мусобақаси тарқалганлиги тўғрисида гувоҳлик беради. Рамзес II (э.ав.1290-1223 йиллар) нинг ибодатхонадаги тантанали байрамларида, энди белгиланган қоидаларга биноан ҳакамлар рахбарлигида Нубия, Ливия ва бошқа халқлар вакиллари билан кураш ва чўқморлар билан қиличбозлик бўйича мусобақалар ўтказиладиган бўлди. Янада кўпроқ қайиқларда жангчилар абадийлаштирилди, яшаш учун сув берадиган кураш ифодаланган, лекин улар сўнгра анъанавий томошабоб бахсларга айланиб кетди , Бундан жанглар мобайнида Шарқий Овропада кейинчалик қайиқ турнирларидан фарқлиўлароқ узун таёқ билан мусобақалашувчилар, нафақат бир-бирларини сувга йиқитишга, балки рақибининг қайиғини чўктиришга ҳаракат қилганлар. Мисрни форсий шоҳ Камбюзес II (э.ав. 529-522 йиллар) эгаллангандан сўнг бу ерда от билан ўйналадиган тўп ўйинлари тарқалди. Бироқ форсийларнинг хукумронлиги Мисрликлар тузуми жисмоний маданиятининг театрлаштирилган қоидаларига хеч қандай жиддий ўзгариш кирита олмади.
Қадимги Мисрликлар жисмоний маданияти тизимининг ўзига хос қоидаларининг қайта қурилиши Эллинизм тъасири остига кечди, бу Искандар Зулқарнайин мамлакатни босиб олгандан кейин (э.ав. 332 йил) содир бўлди. Вақтинчалик гуллаб яшнаган Эллин маданиятини христиан черкови йўққа чиқорди. Сўнгра араблар ўз ҳукмронликларини ( милодий 641 йилдан) мустаҳкамлаб олдилар.
-
ҚАДИМГИ ҲИНДИСТОН.
Қўлдорликнинг патриарҳал шақли Ҳиндистонда ўзига хос ўринга эга, бироқ ижтимоий мунособатларни шакиллантириш учун халқ қилувчи рол ўйнамади. Ҳинд дарёси водийсида пайдо бўлган (э.ав. 2000-1200 йиллар) оралиғида Гарапп маданияти алоҳида ўрин тутади. Унчалик маълум бўлмаган бу даврнинг ҳарактерли ёдгорлиги Санскритда ёзилган Айр-Веда-Гараки трактатлари тўплами маълумот беради. қадимги Ҳиндистоннинг туб аҳолиси маросимий соғломлаштириш гимнастикаси, рақслар ва қуролсиз ўзини ҳимоя қилиш соҳасида энг бой анъанага эга бўлган. Шу билан бир вақтда тананинг ҳар хил қисмлардаги оғриқни босиш ва суркаш ёрдамида ёқотишга оид маслаҳатлар, массаж санъатининг тараққиёти тўғрисида манбалар мавжуд.
Қадимги Ҳинд ёзма манбаларда илк бор бахслашиши ва якка курашнинг шундай шакиллари ҳақида эслашлар учрайди, рақиб тана қисмининг оғриқни сезадиган жойига қўл ёки оёқ билан зарба бериш ҳарактерли усусллардан хисобланади, шунингдек буғиш усуллари ҳам ўтказилган. Медитация (фикрни бир жойга тўплаш) ва экстаз вақтидаги шаман рақсларидан кейин организмда органик ва психик ўзгаришлар сезилган. Нафас олишни бошқариш йўли билан ҳосил қилинган, бу кузатишлар йоглар тизимининг яратилишига асос бўлган. Панжобдаги Гарапп теварагида қазишма мобайнида тош пластина (ясси қаттиқ жисм) топилган-тамға э.ав. III минг йилликда тайёрланган, унинг марказий қисмида қаътий «нилюфар» ҳолатида ўтирган инсон гавдаси тасвирланган.
Йоглар сажда қиладиган гигиеник, маънавий-ахлоқий ва фалсафий қарашлар мажмуаси ҳақидаги дастлабки маълумотлар Веда диний достонларида учрайди. Бу маълумотлар э.ав. III ва IV минг йилликка таалуқли бўлиб, уни ягона дунёқараш тизимига айлантирган тарихий шахс э.ав. II асрда яшаган Патанжалидир.
Йога, бу ҳам мақсадни, ҳам ана шу мақсадга эришиш йўлларини ўз ичига олувчи кенг маънадаги тушунчадир. Санскрит тилидан таржима қилинса, «Йога» сўзи айнан «бирлашиш» деган маънони англатади, аммо кенгроқ талқинда «мувофиқ равишда» ва «изчиллик билан оғишмай қўлланадиган» маъносини беради.
Турли жисмоний ва руҳий машқлар орқали физиологик фаолиятга таъсир кўрсатиш имконияти йогларда индивидуал ҳаётий куч «кундалигини» мавжудлигига бўлган ишончга асосланган, Ўша фавқўлотда кучга эга бўлиш ва у орқали инсон «ўз руҳини тамоман озод этилиши» учун патанжали қуйидаги 8 босқичли йўлни ишлаб чиқди:
-
Иама-ўзини тийиш. Ахлоқ интизоми
-
Ниама-маданият, озодалик Ахлоқ интизоми
-
Асана-ҳолат. Бадан интизоми.
-
Пранояма-нафасни идора қилиш. Бадан интизоми.
-
Пратьяҳара-хиссиётдан узоқлашиш.Бадан интизоми.
-
Дҳарана-диққат. Ақл-идроқ интизоми.
-
Дхьяна-объектни мушоҳода қилиш.Ақл-идроқ интизоми.
-
Самадхи-диққатни жамлаш, ақл-идрокни объектга йўналтириш. Ақл-идроқ интизоми.
Дастлабки икки босқичда одам ўзидаги жисмоний кучни ривожлантиргина қолмай, балки ундан фойдалана билиши учун ҳам зарур. Бу ўзига хос ахлоқий тайёргарликдир. Охирги уч босқич Хатха-Йога орқали эришиладиган катта жисмоний матонатни талаб қилади.
Жисмоний машқлар тизими хисобланган Хатха-Йоганинг ходисалар туркумида бир неча усул мавжуд:
-
Мускулларни бўшаштириш санъати,
-
Мақбул равишда нафас ола билиш:
-
Маълум ҳаракатларни ёки ақлий хохишни бажаришга диққатни жалб этиш усуллари ҳамда динамик (кўп марта қайтариш):
-
Статик (маълум вақт давомида маълум ҳолатда бўлиш) вариантларида бажариладиган ўзига хос асана-ҳолатлар шақлидаги жисмоний машқлардан иборатдир. (В.Г.Веришчанин, 1990-20-21 бетлар).
Шамол томондан келган Ҳинд-арийлар (э.ав.1200-600 йиллар) Ҳиндистоннинг туб жой аҳолисини тўлиқ ўзларига қараш қилиб олдилар. Бундай шароитдаги ижтимоий фарқ шунингдек юқори арила қатламининг ҳукмронлиги VII-VIII асрларда ўзига хос табақа шакилларида мустаҳкамланди. Арийлар имтиёзига эга бўлган брахмандлар табақаси асосан, рухонийлар ва кишатрий, ҳарбий зодагонлар, шунингдек вайтьямлар фахрий ҳунармандлар, савдо, ахлий, йирик шоҳли қора мол боқиш билан шуғулланувчилар хисобланарди. Ижтимоий келиб чиқиши арий бўлмаган қишлоқ деҳқонлари ва қора боқувчилар оммаси шудрларга кирувчи гуруҳларга бирлашганлар. Ҳамма нарсадан махрум қилинган қўллар авлоди ҳамда хеч қандай ҳуқуқга эга бўлмаган қатлам, оғир ва қора меҳнат билан шуғулланувчилар, парийлар биронта табақага ётмас эди.
Арийлар табақасига мансуб бўлмаганлар учун жанговар тайёргарликни таъминловчи отда юриш, барча қуроллар билан машқлар бажариш, шунингдек йога «дахилсиз» хисобланади. Шу билан бирга бир вақтда кшатрийлар бутунлай ўзларига тўғри келмайдиган, шудрлар ўртасида тарқалган рақс, воситасидаги машқлар, кубиклар ёки халқалар ва бошқа мусобақа турлари билан шуғулланишни лозим топишган.
Арийлар табақасининг жисмоний маданияти тўғрисида кўп нарсаларни Веда ва Махобхорат ва Рамаяна сингари қадимги ҳинд эпосларидан, билиб олиш мумкин. Ҳукмдорларнинг ҳарбий аристократияси, уларнинг қуролланган мулозимлари юқори даражадаги жисмоний тайёргарликни олганлар.
Санксрит ёзувига биноан э.ав. VII асрда Ҳиндистонда тахтадаги ўйнига сажда қилиш билан биргаликда, диққатни тўплаш ва чуқур ўйлашни талаб қиладиган машқлар бажарилган. Ҳозирги замонавий шоҳмотнинг аждоди чатуранг улар ўртасида стратегик фикрлашни тарбиялаши билан алоҳида ажралиб турган.
Аталиши икки суздан иборат (чатур-турт ва анг-жанговар тартиб), ўйинчиларнинг сонидан келиб чиқмайди, балки ўша вақтдаги ҳинд армиясининг асосий қурол турлари: пиёдалар, отлиқ аскарлар, жанговар аравалар ва жанговар филлар. Шоҳмот фигураларининг юришлари: раджи Э (шоҳ), жанговар аравалар (рух), енгил сувори (от), пиёда аскарлар (пиёда)-ҳозиргача амалий жиҳатдан ўзгармасдан қолган.
Абул қосим Фирдавсий ўзининг «Шоҳнома» достонининг учинчи китобида ҳинд рожасининг Нушинравонга шатранж юборгани ҳақида хикоя қилади. Ҳинд элчиси шундай дейди: биз қанчадан-қанча молу дунё сарфлаб, бир ҳунар яратдик, унинг номи шатранждир. Кимнинг билими зўр бўлса, шатранжда ўзини кўрсатсин. Унинг тахтасида санъат, ҳар бир мухрасида бир маъно бор. Ҳар бир донасининг юриш йўли, тутган хонаси бўлиб, пиёда, фил,сипох, фарзин, руху шоҳнинг юрилишига қараб рақиблар бир-бирини мот ойлар, деб тушунтирди. Нушинравон шатранж ўйнининг ечимини топиб, ҳинд рожасини лол қолдиради.
-
ҚАДИМГИ ХИТОЙ.
Эрамиздан аввал VIII-VII асрлар даврига оид Хитой йилномаларида айтилишича жисмоний маданият дастлаб э.ав. III минг йилликда Хуанхэ ва Янцз водийларида пайдо бўлган ва ривож топган. қадимий байрамлар ва улар билан боғлиқ бўлган урф-одатлар ҳамда маросимлар йилномаларда тез-тез «Кунфу» деб аталган китобнинг тахминан э.ав. 2698 йилда ёзилганлиги қайд қилинади. Шунингдек биринчи марта халқ ўртасида тарқалган ҳар хил даволаш гимнатикаси, оғриқни йўқотувчи массаж, маросим рақслари, бепуштлик, касалликларини даволайдиган машқлар билан биргаликда жанговар рақсларни тизимга солиб малакали тарзда баён қилганлар. Йилномадаги ёзувларнинг гувоҳлик беришича, ўша даврда болалар махсус муассасаларда тарбияланган. Мусобақа тўғрисида нисбатан ишончли далилларни юқоридагиларни таққослаш билан хитой халқининг ю эфу циклидаги қўшиғидан тахмин қилиш мумкин. У эрамиздан олдинги II асрда ёзиб қолдирилган, чунончи, халқ жисмоний маданиятининг изларини ўзида олиб келган ва кейинчалик у ҳарбий демократия даражасига кўтарилганлиги билан аҳамиятлидир. қўшиқларда қахрамонларнинг душман қабилалари сардорлари устидан қон тўкмаслик йўли билан кураш, муштлашиш жанги ва жанговар рақсларда устун келиб ўзларига бўйсундириш ҳолатлари куйланади.
Жисмоний тайёргарликда жанговар рақсларнинг ролини барча халқларда кузатиш мумкин, бироқ енгил қуролланганлик мавжуд бўлган жойда, ҳарбий фаолиятни олиб боришда отлиқ қўшин етакчи рол ўйнамаган. Пантомимолар типидаги ҳаракат шақллари пайдо бўлди, қайсики, жангчиларнинг чаққонлиги ва қатъиятлигини ривожлантиришдан ташқари қахрамона жасоратни тасвирлашга хизмат қилган.
Эксперимент асосида олинган прагматик табиий-фалсафий дунёқараш ва табобат билимлари жисмоний маданиятнинг ижтимоий ролига катта таъсирини ўтказди. Ҳаракатдан фойдаланиб даволаш методи ёрдамида инсон организмми фаолиятига кучли таъсир кўрсатиш имконияти олинди, хусусан бу энг ривожланган қадимги дунё марказлари билан таққослангандан ҳам катта эди.
Биринчи сулола ҳукмронлиги вақтида Шан (тарихий манбалар билан тасдиқланган) даврида терапевтик-даволаш ва ҳарбий тайёргарлик тизимига асос солинган. Бу даврда ҳарбий тайёргарликнинг асосини арава, камон отиш, ов, найза улоқтириш ва қуролсиз қўл жанги олишуви мусобақалари ташкил қилган. Рақс маданияти доирасида рақсларни ажратиш бошланди, бепуштликни даволаш, аждодлар жасоратини ифодалайдиган ўлганлар рақси, шунингдек, жанговар рақслар, ва учта асосий манбалардан бироз кечроқ бошқа маросимлар шақлланди.
Даостик мактаб шогирдлари э.ав. VI асрдан бошлаб, туркча ўтириб, пассив «ички», ривожлантирувчи ҳаракат (НЭ кунг) ни ўзлаштириб, даволаш чоғида нафас олиш машқлари ёрдамида актив фаолият (ташқи) машқларни (таоцзинь) қўллаш билан жисмоний заифлик ва хасталикдан қутилиб дунёдаги «танланган» даржагача кўтарилишга интилганлар. Массажга дахлдор бўлган, ташқи машқларга киритилган, шундай хулоса қилинган, тананинг устки очик қисмининг массажи ва суркалиши фақат тананинг юза қисмидаги оғриқни йўқотибгина қолмасдан, балки ички органлар ишига ҳам таъсир кўрсатади.
Олдини олувчи даволаш методларининг даоистик принциплари, минг йиллик амалиёт натижасида туғилган, ГимнастикаЛаоцзнинг фалсафий қарашларига асосланган, бу унинг «Дао дэ цзин» китобида баён қилинган. Лао-цзи оламдаги мувозанат ўзига хос энергия «чи» билан сақланиб туради дея хисоблайди. «Чи» ўз навбатида икки қарама-қарши кучлар-«цзинь» ва «цзянь» га ажралади. Инсоннинг ҳаёти учун зарур бўлган саломатлик, оламнинг кичирайтирилган нусхаси сифатида, «цзинь ва «цзянь» уйғунликни таъминлайди Бу икки қарама-қарши кучлар ҳаракати ҳар хил нафас олиш тетиклантирадиган ва хотиржам қиладиган жисмоний машқлар ҳамда тана устининг белгиланган жойларини қитиқлаш билан бошқарилади. Уларнинг ёрдамида инсон илк ёшлик чоғида мукаммаликка эришиш ва эзгулик йўлига киришига таъсир кўрсатиш мумкин (дао-дэ). Шунга биноан доирада уларнинг мактабларида машқлар ишлаб чиқилган эди.
Халқ ўртасида, қўллардан ташқари замонавий футболнинг аждоди «чжу кэ» тарқалди. Бу ўйиндан қўшимча машқ сифатида фойдаланилди тезкорлик, чаққонлик ва топкирликнинг ривожланишига хизмат қиладиган пиёда аскарларни тайёрлашда. Ўйин майдонининг марказида белгиланган ўлчамда бир-биридан 4 метр масофа оралиқда иккита бамбук таёғи баландлиги 4 метр атрофида ерга қазиб ўрнатилади ва иккала таёқ ўртасидан тўр тортилади. Тўрнинг юқори қисмида диаметри 60 см бўлган туйнук бўлади.
Бу «дарвоза» эди. Тўрнинг икки томонида жойлашган ўйинчилар тўпни бир-бирларига узатадилар, уни қўл билан уриб, оёқ билан тепганлар. Тўпга бош, елка, кукрак билан тегиш мумкин бўлган, унга фақат очиқ кафт билан тегиниш таъқиқланган. «Чжу кэ» ўйнини кўпчилик томошабинлар кузатганлар. Очко олган ўйинчилар май, гул ва мевалар билан мукофотланганлар, байрамларда эса безалган сопол идишлар берилган. Мағлубиятга учраганларни кулги остига олганлар. Бу вақтда майдонга иккита бошқа жамоа чиққан, ўйин барча жамоалар ўйнаб бўлгунча давом этган. Шарқона шархда «ўйинлар» мутлак ғолиб тушунчаси бўлмаган, шунинг учун ўйинни бундай тизимда ўтказиш керак эмас эди. Мағлубиятга учраганлар ўйиндан чиқариб юборилган. Бироқ ўйин қоидаси қатъий бўлган. Тўпга оёқ ва қўл билан урилган 70 та ҳар хил турдаги зарбалардан фойдаланиш пайтидаги 10 та қоида бузилишлари тафовут қилган. Худди шундай қоида асосида кураш, муштлашув жанги, оғирлик кўтариш, арқон тортиш, рақс ва сувда сузиш мусобақалари ўтказилган.
Қадимги Хитойда ҳам жисмоний маданият соҳасида ўз тимсоллари тизими, идеаллари бўлган, хусусан «сань мэй» принципларида ифодаланган. Бу принципида, санъатнинг бошқа жанрлари каби, жамият учун фойда келтириш талабида ўз ифодасини топган. «Цзинь ва цзянь», «сань» принципларига биноан «мэй» эса ташқи мукаммалликни ифодалайди. Асосий таянч ирода ва ҳарактерни шақллантиришга хизмат қилади. Агар копток ўйини қатнашчиси ёки курашчи қуполлик қилса, ҳакам ва томошабинлар уни «сао цзянь» сифатида шармаидан шаримсор қилганлар, бу жамоатчиликнинг юқори даражадаги нафратини ифодалаган. Муштлашиш жанги соя билан курашиш ҳарактерини олган, рақибга (цзянь) зарба бериш юқори баҳоланмаган, балки рақибнинг зарбасига чаққонлик билан чап бериш, унга ички гулгула солиш (цзянь) қадрланган.
Цинь ва Хан (э.ав. III аср-милодий III аср) сулолаларининг бюрократик, диктаторлик бошқаруви даврида жиддий сиёсий, иқтисодий ўзгаришлар содир бўлди. Буюк сариқ император Цинь (Цинь Шин-Хуанди) ва унинг ворислари кучманчи-гуннлардан бир нча бор мағлубиятга учргандан сўнг чукур ҳарбий ислоҳатлар ўтказдилар. У ҳар хил тўловлар ёрдамида янги зодагонлар қатламини ташкил қилди, отлиқ қўшинларда мажбурий хизмат қиладиган. Ҳарбий мактаблар аравада юришни тўхтатдилар. Отда юриш, чопиб бораётган от устида камондан ўқ узиш («гуннлар методи бўйича») киритилган эди, арқонда фойдаланиш, яқин жангда белбоғдан олиб курашиш. Ҳарбий санъат тарихида ёзилишича, ҳарбий ислоҳатлар ўз натижасини берди, э.ав. 1 аср бошланишида хитой армияси замонавий Ташқи Монголия ҳудудидан ўта кучли гуннларнинг отлиқ аскарларини қувиб чиқарди.
Янги задогон аскарларга таяниб, марказлашган ҳокимият марказларини йўқотди. Насрий аристократия бартараф қилинди, табиий равишда, кўргазмали турнирлар ўтказиш жойлари ҳам йўқ қилинди. Шу билан бир вақтда марказлашган ҳокимият, шунингдек халқ ҳаракатини заифлаштиришга интилди, паст қатламлар ўртасида ўтказиладиган жисмоний кучга мусобақалишишни таъқиб қилди. Бу интилишга марказлашган идеологияни тарғиб қилувчи конфуцианлик таъсир кўрсатди. Конфуцианлик «сань» ни, яъни доноликни англатувчи, нисоният ички мохияти қадр-қиммати, унинг жисмоний салохитига қарам-қарши қўйди. Бунга қарам-қарши будда рухонийлари ва даоистик яширин иттифоқ «сариқ салла» халқ ҳаракатини уюштирдилар, оддий одамларнинг ўзини-ўзи ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган жисмоний машқларни қўллаб-қувватладилар (э.ав II аср).
Кундузининг даволаш гимнатсикаси, нисбатан ижтимоий сиёсий кураш билан боғлиқ бўлмаган, ўша вақтида бир қанча йўналишларга ажралиб кетди бир биридан кескин фарқ қиладиган ўша пайтда. Янгининг асосини, энг амалий йўналиш «би цзинь-чжи» тизими ташкил қилган э.ав. III асрда яшаган даоистик табиб Хуа-дэ ишлаб чиққан, ҳар хил ҳайвонларни кузатиш орқали, маймунлар, қушлар, йўлбарслар ва буғулар (замонавий тушунчада «цзинь» бўшаштирувчи, «цзянь» эса чўзилувчи мускулларга тўғри келади). Бу машқлар ёрдамида энг аввало қомат қийшиқлиги, овқатланиш органлари касалликлари, нафас олиш органлари ва қон айланишни даволашга ҳаракат қилганлар.
Достарыңызбен бөлісу: |