Ҳаракатларни мусиқий динамика билан мутаносиб бажариш бўйича ўйинлар.
1. "Секин - баланд".
Ўйинчилар доира бўйлаб жуфт бўлиб саф тортишади. Ички доира "секинлар" жамоаси, ташқи доира "баландлар" гуруҳи. Секин мусиқага ўйинчилар эшитилмас тарзда оёқучида юрадилар. Баланд мусиқага саф тортиб қадам ташлайдилар (ёки бошқа вазифаларни бажарадилар). Секин янграшдан кейин мусиқа тўхташига "секин-лар" жамоаси ўйинчилари, баланд янграшдан кейинги тўхташда "баландлар" жамоаси рақибларига тегиб олишлари лозим. Ушланганлар орасида бўлмаслик учун чўк тушиш керак.
2. "Мушук ва сичқонлар".
"Мушук" (бошловчи) зал бурчакларидан бирида чўккалаб ёки ''думалоқ" бўлиб олиб ўтиради, қўшни бурчакда "сичқон уяси". Секин мусиқага сичқонлар уясидан чиқади ва турли ҳаракатларни бажаради, баланд мусиқа янграй бошлаганда эса мушук уйғониб, сичқонларни тута бошлайди, улар эса уясига қочади. Ўйин энг яхши импровизация қилган янги мушук билан яна такрорланади, Охирида энг кўп сичқон тутган энг яхши мушук аниқданади.
3. "Кимлигини топ".
Бошловчи танланади, у кўзларини юмиб, гуруҳга орқаси билан туради. Мураббий белгиси билан ўйинчилардан бири бошловчига секингина тегиб қўяди ва ҳамма зал бўйлаб югуриб тарқаб кетади. Мусиқа остида бошловчи унга теккан ўйинчини қидира бошлайди, агар у тўғри томонга юрса, мусиқа баландроқ янграйди, бўлмаса паст эшитила бошлайди. Ўйин янги бошловчи билан қайтарилади.
4. "Қотиб қол".
Мусиқа бошланиши билан бошловчидан ташқари барча ўйинчилар импровизация қила бошлайдилар. Мусиқий урғуда ўйинчилар чиройли ҳолатда қотиб қоладилар. Паузадан сўнг мусиқа давом этади. Лекин энди бошловчи импровизация қилади ва бир вақтнинг ўзида кимнинг ҳолати энг чиройли эканлигини танлайди. Танланган бошловчи бўлади ва ўйин давом этади.
5. "Бирга — алоҳида".
Ўйинчилар бўйига қараб саф тортадилар ва қўл ушлашадилар. Бошловчи зал марказида туради. Узлуксиз мусиқа остида ўйинчилар қўлларини қўйиб юбормаган ҳолда ҳаракатларани бажарадилар, узуқ-юлуқ мусиқа остида эса зал бўйлаб эркин ҳаракатланиб импровизация қиладилар. Мусиқа узилганида барча тезда ўз жойига қайтиши керак. Жойи банд бўлган ўйинчи бошловчи бўлади.
Мусиқий шакл
Шакл — бу мусиқий асарнинг тузилиши бўлиб, у гарчи яхлит кўринишга эга бўлсада, қисмлар, даврлар, жумлаларга бўлинади. Мусиқий асарлар бир ёки бир нечта қисмлардан иборат бўлиши мумкин. Уч қисмлик шакл: А — В — А кенг тарқалган бўлиб, унда I ва III қисмлар бир хил ёки ўхшаш бўлади, II — ўрта қисм эса суръат ва динамикаси бўйича контрастли бўлади. Масалан, I ва III қисмлар тез, динамик бўлса, II — секин, равон ва аксинча.
Мусиқанинг бир қисмлик парчаси давр деб аталади. Давр — бу мусиқий фикрнинг мелодик равишда кенг ёйилган баёнидир. Давр мусиқий иборага бўлинади, улар одатда иккита бўлади, ибора эса жумлаларга бўлинади. Биринчи жумла беқарор товушда якунланади ва худди савол бергандек бўлади, кейингиси барқарор товушга якунланиб, гўёки саволга жавоб қайтаргандек бўлади. Биринчи жумла, гарчи беқарор товушда якунлансада, иккинчиси каби тугал шаклни бермайди. Ибора якунидаги барқарор янграш коданс деб аталади. Биринчи иборани якунловчи коданс яримталик, иккинчисини тугатувчи коданс эса тўлиқ деб аталади.
Кўпинча мусиқий асарда уч асосий қисмдан ташқари кириш ва якун, яъни кода ва финал ҳам бўлади. Носимметрик тузилишли мусиқий асарлар ҳам бўлади. Бироқ улар камдан кам қўлланилади ва фақат катта гимнастикачиларнинг эркин дастурларида фойдала-нилиши мумкин.
Ҳаракатларни мусиқий шаклга мутаносиб бажариш машқлари.
-
Ҳар бир ибора ёки жумланинг охирини чапак билан белгилаш.
-
Ҳар бир янги ибора ёки жумлага вазифани алмаштириш: маса-лан: I — ибора — чапак, 2 — жойида юриш, 3 — туриш, 4 — олдинга юриш.
-
Ҳар бир жуфтлик (учталик ёки тўртталик гуруҳ) янги ибора ёки жумла бошланиши билан вазифани бошлайди.
Ҳаракатларни мусиқий шакл билан мутаносиб бажариш ўйинлари.
1. "Ким ўзар".
Жамоалар залнинг қарама қарши томонларида шеренга, колонна, доира ва бошқа шаклларда саф тортадилар. Мусиқанинг бирин-чи қисмида ўйинчилар уни жойда туриб тинглайдилар ёки мураббийнинг бирор вазифасини бажарадилар, иккинчи қисмда жамоалар мусиқа суръатига мутаносиб равишда жой алмашиб, тегишлича сафга туриб олишлари керак. Буёғига, агар биринчи қисм, сўнг иккинчиси янграйдиган бўлса, жамоалар ҳаракатлари такрорланади, агар тартиб бузиладиган бўлса, ўйинчилар мусиқага қараб ҳаракатланадилар. Қисмларини аниқлашда хатога йўл қўймаган ва ҳам-мадан тез саф тортишга улгурган жамоа ғолиб бўлади.
2. "Навбат".
Ўйинчилар бир қатор бўлиб саф тортадилар. Мусиқий жумла янграй бошлагач, улар навбат билан олдинга қадам ташлаб, ўз тартиб рақами ва исм ёки фамилиясини айтадилар. Хато қилганлар саф охирига ўтадилар.
3. "Анграйма".
Ўйинчилар сафга турадилар. Мураббий ҳар бир жумлага алоҳида биттадан жами тўртта вазифа беради. Масалан, 1 — жумла — чапак, 2 — жойида юриш, 3 — икки оёқлаб сакрашлар, 4 — доира бўйлаб айланиш. Мусиқа янграй бошлаши билан ўйинчилар вазифаларни бажариб, уларни мусиқага мос тарзда мустақил алмаштириб ижро этадилар. Хато қилганлар саф охирига ўтадилар.
ХУЛОСА
Ҳақиқатдан ҳам, мамлакатимизда баркамол авлод тарбиясига фақат таълим, спорт ёки тиббиёт соҳасининг масаласи деб эмас, балки барча соҳа ва тармоқлар фаолиятини мажмуали тарзда сафарбар этишни тақозо этадиган кўп қиррали, кенг тармоқли вазифа сифатида қаралмоқда. Умуман, ижтимоий йўналишда қабул қилинган барча дастурлардан тортиб, оила ва маҳалла институти ҳақида ғамхўрлик, аёлларнинг жамият ҳаётидаги нуфузини оширишга кўмаклашадиган чора-тадбирларгача — барчасининг замирида ягона мақсад, яъни юртимизда баркамол авлодни вояга етказиш масаласини ҳал этиш йўлидаги саъйи-ҳаракатлар акс этган.
Бадиий гимнастика — бугунги кунда биз ҳавас қилган ривожланган мамлакатлар қаторида жадал тараққий топиб, оммалашиб бораётган спорт турларидан биридир, Ўтказилаётан мусобақалардан ҳам кўриш мумкинки, кундан-кунга иштирокчиларнинг сони ва маҳорати ошиб бормоқда. Нафақат шаҳар, туман марказлари, балки чекка қишлоқларда ҳам спортнинг бу турига қизиқиш ва эътибор ошиб бораётганлиги кишини қувонтиради. Бугунги кунда юртимизда 10 мингдан зиёд қизлар спортнинг нафис тури бўлмиш бадиий гимнастика билан шуғулланиб келмоқдалар.
Шуни айтиш керакки, мустақиллик йилларида Ўзбекистонлик гимнастикачилар нафақат юксак натижаларга эришдилар, балки республикамизнингхалқаро майдондаги обрўсининг янада ортишига муносиб ҳисса ҳам қўшдилар.
Эътиборлиси, 2009 йилда жаҳон ва Осиё миқёсидаги мусо-
бақаларида шахсан ўзбек қизларининг иштирок этиб, нуфузли
ўринларни қўлга киритгани кишини тўлқинлантириб юборди.
2010 йилнинг феврал ойида эса Тошкент шаҳрида ўтказилган
Осиё чемпионатида Азиза Мамажонова, Ҳусниябону Ғуломо-
валарнинг олтин медални қўлга киритгандаги ҳаяжонли дам-
лари, ҳанузгача қалбимизга ғурур ҳиссини бахш этмоқда.
ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР
-
Ўзбекистон Республикасининг “Спортни ривожлантириш тўғрисида»ги президент Фармони.- Тoшкент., 20003.
-
Каримов И. А. Соғлом авлод келажагимиз меваси.//Халқ сўзи, 2003, №4, Тошкент., Б.-3.
-
И.А.Каримов. “Юксак маънавият енгилмас куч”. Т:, “Маънавият” нашриёти, 2009 й, 174 бет.
-
И.А.Каримов. “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”. Т:, “Ўзбекистон” нашриёти, 2011 й, 440 бет.
-
Каримов И.А. Баркамол авлод- Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори./ Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг 9-сессиясида сўзлаган нутқи. -Т.:Шарқ, 1997.- 53б.
-
Каримов И. А. Ўзбекистон ХXI асрга интилмоқда.-Тoшкент.: Ўзбекистон, 1999.- 73б.
-
Karimov I.A. Uzbekistan the road of independenge and progress.- Tashkent, «Uzbekiston», 1992, -Р. 70.
-
Гимнастика и методика преподавания., ЖТИ учун дарслик. В.М.Смолевскоий тахрири остида. Москва., ФиС, 1987 г., 336 с.
-
Гимнастика. ЖТИ учун дарслик., узбек тилига таржима. Тoшкент, «Ўкитувчи», 1982 й.
-
Спортивная гимнастика, ЖТИ учун дарслик Ю.К.Говердовский тахрири остида. Мocква. ФиС. 1979 й., 327 б.
-
Художественная гимнастика. ЖТИ учун дарслик. Т.С.Лициская ахрири остида. М., ФиС, 1982 й.
-
Гимнастическое многоборье. Аёллар тури. Ю.К.Говердовский таҳрири остида Москва., ФиС, 1986 й, 336 – б.
-
Ефименко А.И. ва бошқалар. Гимнастика дарсининг самарадорлигини ошириш усуллари. Тошкент., ЎзДЖТИ, 1995 й, 100 б.
-
Ефименко А.И. Саф машқлари ва уларни ўргатиш методикаси. Тошкент., ЎзДЖТИ, 1990й, 40 б.
-
Ефименко А.И. Умумривожлантирувчи машқлар ва уларга оид атамалар, Тошкент., ЎзДЖТИ 1992 й, 25 б.
-
Менхин Ю.В. Физическая подготовка в гимнастике, Москва., ФиС, 1989 й, 75 б.
-
Каримов М.К. Хореорарфия машқлари ва бадиий гимнастика. Ўқув қўлланма. ЎзДЖТИ . Тошкент., 2003 й.
-
Каримов М.К. Упражнения хореографии и художественной гимнастики. Учебное пособие. Тошкент., 2003 г.
-
Бадиий гимнастикаси буйича мусобакалар қоидаси, 1997 й.
-
Юлдашев К.К. Гимнастика дарсларида хаётий зарур малакаларни шакллантириш., Тошкент., ЎзДЖТИ, 1995 й, 105 б.
-
Смолевский В.М.,ва бошкалар. Гимнастика в трех измерениях.,Москва. ФиС,1979 й.
-
Ашмарин Б.А. Теория и методика педагогических исследований в физическом воспитании. Москва., ФиС, 1983 г., стр – 223.
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ФАКУЛЬТЕТИ
ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ
“ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ” КАФЕДРАСИ
402 ГУРУҲ
«Тасдиқлайман» «Тасдиқлайман»
Факультет декани Б.Амонтурдиев Кафедра мудири: Дониева Ё
______________________ ____________________
«___»_________201 йил « ___»_________201 йил
МАЛАКАВИЙ БИТИРУВ ИШИ БЎЙИЧА ТОПШИРИҚ
ТАЛАБА Соатов Мухаммади
(фамилия, исми, шарифи)
1. БИТИРУВ ИШИНИНГ МАВЗУСИ Бадиий гимнастиканинг восита ва усулларидан мажмуали фойдаланиш асосида мактаб ўқувчи қизларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш
2. _______________20 ЙИЛ. КАФЕДРА ЙИҒИЛИШИДА МАЪҚУЛЛАНГАН БИТИРУВ ИШИНИ ТОПШИРИШ МУДДАТИ _____________________________
3. БИТИРУВ ИШНИ БАЖАРИШГА ДОИР БОШЛАНҒИЧ МАЪЛУМОТЛАР Мавзуга доир адабиётлар йиғиш, I-III бобларга оид материаллар йиғиш ва уларни тартибга келтириш.
4. ҲИСОБЛАШ-ТУШУНТИРИШ ЁЗУВЛАРИНИНГ ТАРКИБИ (ИШЛАБ ЧИҚИЛАДИГАН МАСАЛАЛАР РЎЙХАТИ)
1. Таълим тўғрисидаги қонун.
2. Кадирлар тайёрлаш миллий дастури
3. Бадиий гимнастика тарихидан
4. Мактабда бадиий гимнастика дарсларини ўтказиш услубиёти
5. Бадиий гимнастикада спорт тайёргарлиги воситалари
6. Гимнастикачиларнинг мусиқий тайёргарлиги
5.ЧИЗМА ИШЛАР РЎЙХАТИ (ЧИЗМАЛАР НОМИ АНИҚ КЎРСАТИЛАДИ)
Мавзуга доир кўргазмали қуроллар, графиклар, чизмалар, жадваллар тайёрлаб улардан фойдаланиш
6. БИТИРУВ ИШИ БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЧИ (ЛАР)
№
|
Бўлим мавзуси
|
Маслаҳатчи ўқитувчи
ф.и.ш.
|
|
Топшириқ берилди
|
Топшириқ бажарилди
|
1
|
Бадиий гимнастиканинг тарихи
|
Ё.Дониева
|
|
|
2
|
Замонавий бадиий гимнастиканинг ўзига хос жиҳатлари
|
Ё.Дониева
|
|
|
3
|
Жаҳон бадиий гимнастикасининг йўналишлари
|
Ё.Дониева
|
|
|
7. БИТИРУВ ИШИНИ БАЖАРИШ РЕЖАСИ.
№
|
Битирув иши босқичларининг номи
|
Бажариш муддати (сана)
|
Текширувдан ўтганлиги белгиси
|
1
|
Замонавий бадиий гимнастиканинг ўзига хос жиҳатлари
|
|
|
2
|
Жаҳон бадиий гимнастикасининг йўналишлари
|
|
|
3
|
Бадиий гимнастикадаги спорт тайёргарлик воситалари
|
|
|
4
|
Спортчиларнинг спорт тайёргарлиги тамойиллари
|
|
|
5
|
Гимнастикачиларнинг тайёргарлик услублари
|
|
|
6
|
Мусиқий саводхонлик асослари ва гимнастика-иларнинг мусиқий харакатчан тайёргарлиги
|
|
|
Битирув иши раҳбари Дониева Ё. __________
Топшириқни бажаришга олдим Соатов М ____________
Топшириқ ______________________________
Топшириқ берилган сана « ___» ________ 2012 йил
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ФАКУЛЬТЕТИ
ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ КАФЕДРАСИ
№___ СОНЛИ ЙИҒИЛИШ БАЁННОМАСИДАН
К ЎЧ И Р М А
«__» ___ 2012 йил Термиз шаҳри
К Ў Р И Л Г А Н М А С А Л А:
-
Кундузги бўлими талабаларининг Битирув Малакавий ишларини ҳимояга тавсия этиш ҳақида;
КАФЕДРА ЙИҒИЛИШИ ҚАРОР ҚИЛАДИ:
а) Соатов Мухаммадризо
Мавзу: Бадиий гимнастиканинг восита ва усулларидан мажмуали фойдаланиш асосида мактаб ўқувчи қизларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш мавзусидаги Битирув Малакавий иши ҳимоясига тавсия қилинсин.
б) Тақризчи этиб Жунгов М тайинлансин.
2. Ушбу қарорни факультет Ишчи Кенгашидан тасдиқлаб бериш сўралсин:
Йиғилиш раиси: А.Устаев
Котиб: Ш.Алимов
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ФАКУЛЬТЕТИ
ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ
БМИ мавзуси Бадиий гимнастиканинг восита ва усулларидан мажмуали фойдаланиш асосида мактаб ўқувчи қизларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш
Факультет Илмий Кенгаши томонидан ҳимояга рухсат қилинди:
Факультет декани: Амонтурдиев Б.
Кафедра йиғилишида муҳокама қилиниб
асосий ҳимояга тавсия этади:
«Жисмоний тарбия ва спорт»
кафедра мудири: А.Устаев
Илмий раҳбар: Дониева Ё
Битирув Малакавий ишни
бажарувчи: Соатов М
Ўқув-методик кенгашнинг 3-апрпел 2002 йилги 5-баённомаси билан тасадиқланган
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ФАКУЛЬТЕТИ
ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ
Соатов Мухаммадризо
ф.и.ш.
Бадиий гимнастиканинг восита ва усулларидан мажмуали фойдаланиш асосида мактаб ўқувчи қизларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш
мавзусидаги Битирув Малакавий ишига ДАК нинг
Х У Л О С А С И
Термиз давлат университети ДАК Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги БМИ ни бажариш ҳақидаги 31.12.1998 йил 362-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низомга асосан қуйидагиларни аниқланди:
1. БМИ нинг ҳажм ва талаб бўйича расмийлаштирилганлиги (меъёр: табиий йўналишлар-50 бетдан, ижтимоий-гуманитар йўналишлар-70 бетдан кам бўлмаслиги керак):
талабга жавоб баради – 10 балл
талабга қисман жавоб беради – 7 балл
талабдан четга чиқиш ҳолатлари мавжуд – 4 балл
2. Мавзунинг давлат ва университет грант дастури асосида ёки долзарб муаммолар бўйича танланганлиги:
давлат дастурига кирган – 8 балл
Грант лойиҳаси бўйича – 7 балл
Тер ДУ дастури бўйича – 6 балл
долзарб муаммолар бўйича – 5 балл
3. Мавзунинг долзарблиги асосланганлиги:
етарли даражада асосланган – 5 балл
етарли даражада асосланмаган – 3 балл
ноаниқ – 2 балл
4. Мақсад ва вазифаларнинг аниқ ифодаланганлиги:
аниқ – 7 балл
тўлиқ аниқ эмас – 5 балл
аниқ эмас – 3 балл
5. БМИ бажаришда илмий текшириш методлардан фойдаланганлик даражаси:
тўла – 7 балл
қисман – 5 балл
етарли эмас – 3 балл
6. Олинган натижаларнинг янгилиги ва ишончлилик даражаси:
натижа янги – 8 балл
илгари олинган – 6 балл
тўла ишончли эмас – 3 балл
7. БМИ нинг хулоса қисмида ишлаб чиқаришга тавсия берилганлиги:
бевосита ишлаб чиқаришга тавсия бор -6 балл
ижтимоий соҳада қўллашга (таълим, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, маънавий маърифий.) тавсия қилинган - 5 балл
тавсия йўқ – 3 балл
8. Битирувчининг мавзу бўйича олинган натижаларини танқидий баҳоланганлиги даражаси:
аниқ – 8 балл
тўла аниқ эмас – 6 балл
танқидий баҳоланмаган – 4 балл
9. Ишнинг илмий ҳарактери:
илмий тадқиқотлар асосида – 8 балл,
аралаш ашклда – 5 балл
рефератив характерда – 3 балл.
10. Адабиётлардан фойдаланганлик даражаси:
имлий-амалий журналлар, монография, етакчи олимлар асарларидан тўла фойдаланилган – 6 балл
фақат дарслик маъруза матнлари, ўқув қўлланма ва маълумотлардангина фойдаланилган – 4 балл
11. Битирувчининг маърузасига баҳо:
аъло – 10 балл
яхши – 7 балл
қониқарли – 6 балл
12. Берилган саволларга жавоблари:
тўлиқ – 8 балл,
ўрта - 6 балл,
қониқарли – 4 балл.
13. БМИ ни ташқи тақризчи томонидан баҳоланиши:
аъло – 7 балл,
яхши – 6 балл,
қониқарли – 5 балл.
14. БМИ га қўйилган якуний балл _________________
_________________
100 балл
Эслатма: Ҳар бир банд бўйича аниқланган баллнинг тагига чизиб белгиланади.
ДАК раиси ___________________________
Ф.И.Ш.. имзо
Аъзолари ______________________________________
______________________________________
_____________________________________
«____» ________________________ 201___ й.
Достарыңызбен бөлісу: |