Аудиторлик гуруҳининг раҳбари Алимов М.
Шу сабабли, фикримизча, аудитнинг умумий режасини аудиторлик текширувининг ҳар бир объекти учун алоҳида тузиш шарт емас деб ҳисоблаймиз, уни бутун бир корхона фаолиятини текшириш учун №300 АХСга мувофиқ ягона умумий шакл ва мазмунда бир марта тузиш етарли деб ҳисоблаймиз. Унда ҳар бир аудиторлик объекти учун алоҳида бўлим очилиши ва умумий режанинг қолган устунлари номлари амалдаги шаклда белгиланган шакл ва мазмунда тайёрланиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Бизнингча, бутун бир корхона фаолияти текшируви учун ягона шаклдаги умумий режанинг тайёрланиши натижасида аудиторлар иши бирмунча осонлашади, уларга корхона фаолиятини текширишда ортиқча жисмоний меҳнат камайиб, вақт ва маблағни тежашга еришилади.
5.4. Аудит дастурини тузиш ва ундан фойдаланиш тартиби
Аудит дастури - бу аудиторлик умумий режасида белгиланган вазифаларни бажариш босқичлари, бажариш муддати ва вақти, вазифаларни бажарувчиларнинг тўлиқ таркиби, текширувда бажариладиган аудиторлик амаллари ҳамда аудиторлик иш ҳужжатлари батафсил акс еттирилган аудиторлик иш ҳужжатидир.
Дастур аудит умумий режасини ривожлантириш ҳисобланади ва аудит режасини амалда қўллаш учун зарур бўлган аудиторлик амаллари мазмунининг батафсил рўйхатини ўз ичига олади. Дастур аудитор ёрдамчилари учун батафсил йўриқнома бўлиб, бир вақтнинг ўзида аудиторлик ташкилоти ва аудиторлик гуруҳининг раҳбари учун иш сифатини назорат қилиш воситаси ҳисобланади. Аудит дастури шундай тузилиши керакки, ундан фойдаланувчи ҳеч қандай хатоликларга йўл қўймасдан корхона фаолиятини белгиланган муддатда, тўлиқ ва сифатли ўтказиш имкониятини таъминласин.
Аудитор аудит дастурини ҳужжат шаклида расмийлаштириши, ҳар бир бажариладиган аудиторлик амалларини ўзининг иш ҳужжатларида аниқ баён етиш мақсадида уларни кетма-кетлик асосида рақам билан тартиблаши лозим. Аудиторлик дастурини назорат воситалари тестлари дастури кўринишида ва моҳиятига кўра аудиторлик русум-қоидалари дастури кўринишида тузиш керак. Бунда, назорат воситалари тестлари дастури корхона бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолаш бўйича тест ёки саволномалар мажмуи шаклида тузилади. Бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими ишончлилигини баҳолаш натижаларига асосан, аудиторлик ташкилоти томонидан текширишда бажариладиган ишлар ҳажми, шунингдек, текширув муддати ва қиймати белгиланади, бунда назорат воситалари тестларини ўтказиш орқали хўжалик юритувчи субъект назорат воситаларининг жиддий камчиликлари аниқланади.
Моҳиятига кўра, аудиторлик амаллари дастури бухгалтерия ҳисобида ҳисобварақлар бўйича оборотлар ва салдо тўғри акс еттирилганлигини батафсил текширишни ўзи ичига қамраб олиб, улар бухгалтерия ҳисоби объектлари ёки умумий режада белгиланган вазифаларни бажариш бўйича аудиторлик амаллари рўйхатидан иборат бўлади. Аудитор бундай амалларни қўллаш орқали бухгалтерия ҳисобининг айнан қандай бўлимларини текширишни белгилайди ва бу еса аудитордан бухгалтерия ҳисобининг ҳар бир бўлимини текшириш бўйича аудиторлик дастурини тузишни талаб етади. Аудиторлик текширувини ўтказиш шартлари ва аудиторлик амаллари натижалари боғлиқ ҳолда аудит дастури қайта кўриб чиқилиши мумкин. Ўзгаришларнинг сабаблари ва натижалари ўзгартирилган дастурда ҳужжатлаштирилиши лозим.
Аудит дастурининг ҳар бир бўлими бўйича аудиторнинг иш ҳужжатларида акс еттирилган хулосалари аудиторлик ҳисоботи (хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига ёзма ахборот) ва аудиторлик хулосасини тузиш ҳамда молиявий ҳисобот тўғрисида аудиторнинг фикрини шакллантириш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Хўжалик юритувчи субъектларда асосий воситалар аудитининг дастурини қуйидаги жадвалда келтирилган шакл ва мазмунда тузишни тавсия етамиз.
Достарыңызбен бөлісу: |