Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Мусобақаларга оид тестлаштиришлар



бет11/18
Дата12.07.2016
өлшемі1.71 Mb.
#192886
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18

12.7. Мусобақаларга оид тестлаштиришлар

Антидопинг ташкилотлар мисобақаларга оид тестлаш-тиришни шундай режалаштирадики, унда спорт тадбирлари ёки мусобакаларнинг тестларини фақат битта ташкилот ўтказади. Спортчиларни танлаш мезони олдиндан^белгиланади ва халқаро федерация ёки мусобақаларнинг ташкилий қўмиталари қоида-ларига асосланади. Одатда, халқаро федерация ёки мусобақа ташкилотчилари антидопинг назоратининг бирон-бир алътернатив дастурига эга бўлмаса, айнан мусобақаларни ташкил қилган мамлакатнинг антидопинг ташкилоти намуналарни йиғиш билан шугулланади.

Допинг-назоратдан ўтиши керак бўлган спортчи, тестлашти-ришнинг Халқаро стандартларига биноан, мусобақалардан кейиноқ текшириш учун сийдик намунасини топшириши лозим (намуна олиш ҳақидаги бобга каралсин).

Намуналар, таъқиқланган рўйхатга биноан, мусобақалар даврида қўлланилиши таъқикланган субстанциялар бор йўқлиги тгкширилади.



12.8. Мусобақадан ташқари тестлаштириш

Мусобақалар давридан бошқа вақтда ўтказиладиган мусо-бақалардан ташқари ёки бошка ҳар кандай тестлаштиришни ўтказиш антидопинг ташкилотларининг алоҳида ҳуқуқи хисобланади. Мусобақадан ташқари тестлаштириш ҳар қандай спортчи, ҳар қачон ва ҳар кандай жойда тестдан ўтиш учун танлаб олиниши мумкин эканлигини англатади. Намуналарни таҳлил қилиш мусобакалардан ташкари даврда таъқиқланган субстан-циялар рўйхати ва услубларига биноан олиб борилади.



12.9. Спортчиларнинг турган жойи хақида маълумот

Тестлаштиришнинг рўйхатга олиш пулига киритилган спортчини, мусобақадан ташкари тестлаштиришга тортиш осон бўлиши учун, спортчининг турар жойи ҳақида аниқ маълумот берилиши керак. Одатда, турар жой ҳақидаги маълумот уч ойда бир марта берилади, бирок миллий антидопинг агентликларида бу

тўғрисида ўз коидалари мавжуд бўлиши мумкин. Агар сизнинг режапарингиз ўзгарган бўлса, ўз вактида бу ҳақда хабар беришингиз лозим.

Спортчиларнинг турар жойи ҳакидаги маълумотга уй манзили, ишчи кун тартиби, машғулотлар, йиғинлар, мусобақалар тартиби киритилади; бошқача айтилганда - бу антидопинг назорати хизмати ходимларига белгиланган кунда спортчини тестдан ўтказиш учун топишга ёрдам берувчи маълумотдир.

Кодексга биноан, халқаро даражадаги спортчи ёки миллий даражадаги мусобақаларда қатнашувчи спортчи. тестлаштириш-нинг рўйхатга олинувчи пулига киритилган бўлса, спортчининг тўғридан-тўғри бурчи ўзининг яшаш жойи ҳақида маълумот беришдир. .Яшаш жойи ҳақидаги маълумотни беришдан бош тортиш антидопинг қоидаларини бузиш деб қабул қилиниб, спортчилар жаримага тортилиши мумкин.

12.10. Нимани ёдда тутиш зарур

Халқаро федерация ва ходим (тренер ва спорт врачи)лар допинг-назоратнинг барча аспектлари ҳақида маълумот бериш-ларига қарамай, асосий масъулият спортчининг ўзига юкланади. Айнан спортчининг ўзи организмига тушаётган моддаларга масъул, шу сабабли у антидопинг қоидаларини билиши зарур.

Шунингдек, спортчи қуйидагиларни билиши зарур:

-антидопинг кодексини батафсил ўрганиши;

-сизнинг спорт турингизда кайси субстанциялар таъқиқ-ланган;

-допинг-назоратдан ўтишингиз мумкинлиги ҳақида врач ёки фармацевтни огоҳлантириш;

-агар тиббий кўрсатмалар бўйича таъқикланган рўйхатга киритилган субстанциялар қабул килишингиз зарур бўлса, антидопинг ташкилот ёки мусобақа ташкилотчиларидан маслаҳат олишингиз, бундай холда терапевтик фойдаланишга сўровни олдиндан юборишингиз лозим;

-озиқ-овқат қўшимчалари ёки гомеопатик воситаларнинг лицензияланмаган препаратларга эҳтиёткорлик билан қарашингиз керак, чунки улар таркибида таъқикланган субстанциялар бўлиши мумкин;



-ўз яшаш жойингиз ҳақида маълумот беришингиз ва зарур пайтда тестдан ўтиш учун етиб келишингиз керак.

13. Атамалар ва тушунчалар

Антидопинг ташкилот - имзо қўйган томон бўлиб, допинг-назорат жараёнининг ҳар қандай қисмига оид қоидаларни ишлаб чиқариш ва амалга оширишга масъулдир. Жумладан, ХОҚ(МОК), ХПҚ (МПК), УАДА, халқаро федерациялар ва миллий антидопинг қўмиталари каби йирик спорт ташкилотлари ўз мусобақаларини ўтказишда тестлаштиришга масъул ҳисобланади.

Спортчи - допинг-назорат максадлари учун - халқаро даражада спорт билан шуғулланувчи ҳар кандай шахс (ҳар бир халқаро федерация томонидан ўрнатилгандай) ёки миллий даражада (ҳар бир миллий антидопинг ташкилоти томонидан ўрнатилгандай), ёки миллий антидопинг ташкилот белгилаши бўйича пастроқ даража шуғулланувчи шахс. Антидопинг информацион ва таълимий дастурлари учун - ҳар бир имзолаган томон ёки давлат, ёки Кодексни қабул килган ҳар бир бошқа ташкилот юрисдикциясида спорт билан шуғулланувчи шахс.

Спортчи вакили - спортчи томонидан намуна олиш процедурасида қатнашиш учун тайинланувчи шахс. Вакил спортчининг ходимларидан бири, масалан, тренер ёки терма жамоа врачи. оила аъзоси бўлиши мумкин.

Қон йиғиш бўйича мутахассис - антидопинг ташкилоти томонидан тайинланган расмий шахс бўлиб, унинг малакаси спортчидан қон олиш имконини бериши керак.

Кузатиб борувчи - ўзига хос вазифаларни бажарувчи, шу жумладан спортчи намуна топшириш учун танланганлигини хабар берувчи ва спортчини допинг-назорат пунктигача кузатиб борувчи, уни назорат қилувчи, ёки агар малакаси етарли бўлса, гувоҳ ва назоратчи сифатида намуна топширишда иштирок этувчи, АДО , гомонидан ўқитилган ва ўргатилган расмий шахс.

Допинг-назорат бўйича инспектор - АДО томонидан тайинланувчи махсус ўргатилган. намуна олиш жараёнини ўтказишга жавобгар шахс.

Допинг-назорат пункти - допинг-назорат ўтказиладиган жой.

Мусобақа тестлаштириши - халкаро федерация ёки бошқа антидопинг ташкилоти томонидан ўзгача ўтказилиши қоидаларида белгиланган бўлмаса, мусобақа тестлаштириши - бу, спортчи аниқ бир мусобақада иштирок этиши муносабати билан ўтказиладиган тестлаштириш бўлиб, бунда спортчи унда катнашиши учун танлаб олинади.

Вояга етмаган - мусобақа ўтказилаётган давлатда ўрнатилган қонунларга кўра, ҳар кандай вояга етмаган шахс.

Мусобакадан ташқари тестлаштириш - мусобакага оид бўлмаган допинг-назорат.

Тестлаштиришиинг рўйхатга олиш пули - мусобақалар ва мусобақалар бўлмаган пайтларда ҳам допингга текширилиши керак бўлган юқори даражадаги спортчиларнинг рўйхати. Пуллар халқаро федерация ва миллий антидопинг ташкилотлари томонидан алоҳида-алоҳида тузилади. Барча халқаро ташкилотлар спортчиларни ўз тестлаштириш рўйхатига олинувчи пулларига киритишнинг аниқ мезонларини аниклаб олишлари керак. Мезонлар турлича бўлиши мумкин, масалан, миллий терма жамоага аъзо бўлиш, рейтингни кайта кўриб чиқиш ва ҳ.к.

Намуналар олиш ходимлари - антидопинг ташкилот номидан допинг-назорат олиб борувчи малакали мутахассислар.

Тўлиқ масъулият принципи - спортчидан олинган намунада таъқикланган субстанция аниқланган тақдирда амал қилинади. Қоидани бузиш, ғаразли мақсадда ёки билмаган холда, масъулиятсизлик ёки назардан қочириб, тақиқланган субстан-циядан фойдаланган бўлишидан катъий назар содир бўлади.

ТФ (Т11Е) - таъкиқланган субстанциялардан терапевтик фойдаланиш.



Синдик тўплаш процедураси - спортчига хабар беришдан бошланиб ва унинг намуналар топшириб, допинг-назорат пунктидан кетишигача бўлган харакатлар кетма-кетлигини англатади.

Кузатувчи - намуналар тўплаш билан шуғулланувчи ходим бўлиб, кузатиш процедурасига биноай, намуна топшираётган спортчини кузатади.

14. Уз-ўзини назорат килиш кундалигидан фойдаланиш

қоидалари

Ўз-ўзини назорат килиш - бу спортчининг ўз саломат-лигининг холати ва жисмоний ривожланиши ҳамда спорт билан шуғулланиши таъсирида бўлаётган ўзгаришларни мунтазим кузатиб бориш. Уз - ўзини назорат қилиш врач назоратининг ўрнини боса олмайди, фақат унга кўшимча бўлади, холос. Уз-ўзини назорат қилиш спортчига машғулот самарадорлигини баҳолаш, саломатлигини назорат қилиш, шахсий гигиена коидалари, умумий ва спорт кун тартибига амал қилиш имконини яратади. Мунтазам олиб бориладиган ўз-ўзини назорат қилиш хақидаги маълумотлар, шунингдек, тренер ва врачга ҳам. ўтказилаётган машғулотлар услубиётини таҳлил килишга ёрдам беради. Шу сабабдан ўқитувчи, тренер ва врачлар спортчига ўз-ўзини назорат қилиш кўникаларини сингдириб, унинг машғулот жараёнини тўғри ташкиллаш ва спорт натижаларини ошириш учун зарурлигини тушунтириб боришлари лозим.

Тана тузилиши ва жисмоний тайёргарликдаги ўзгаришларни системали равишда мустақил кузатиб бориш мухим. Олинган натижалар тана тузилиши, жисмоний тайёргарлик даражаси, ўз вақтида мавжуд камчиликларни бартараф килиш, керакли жисмоний машқларини танлаш ва қўллаш ҳақида тўғри тасуввур хосил қилишга ва шу тарзда ўз жисмоний ривожланишини аниқ максадга йўналтириш имконни беради.

Уз-ўзини назорат қилиш, кузатишнинг оддий, барча учун тушунарли бўлган усул ва субъектив кўрсаткичларни(ўзини қандай сезаётгани, уйку, иштаха. ишлаш қобилияти ва б.) ҳамда объектив тадқиқотлар(оғирлик,пулъс. бўй)ни қайд этишдан иборат.



Ўз-ўзини назорат кундалигини олиб бориш учун ўз-ўзини назорат кўрсаткичлари ва саналар учун ажратилган устунларга бўлинган дафтар керак бўлади.

Саломатлик аҳволи - спорт билан шуғулланишнинг инсон организмига таъсирининг муҳим кўрсаткичидир. Одатда тўғри ташкил этилган ва мунтазам олиб борилувчи машғулотларда спортчининг аҳволи яхши бўлади: у тетик, хушчақчақ, ўқиш, ишлаш, машгулот килиш иштиёқи баланд, ишлаш қобилияти юкори. Саломатликнинг аҳволида бутун организм фаолияти ва холати. асосийси, асаб тизимининг аҳволи акс этади. Уз-ўзини назорат дафтарида саломатлик аҳволи яхши, қониқарли, ёмон деб белгиланади. Саломатлик аҳволи жисмоний холат кўрсаткичи бўлганлиги сабабли, спортчининг кайфиятини ҳам эътиборга олиш зарур.

Уз-ўзини назорат қилиш олиб борилганда, ишлаш қобилиятига қуйидаги умумий баҳо берилади: яхши, меъёрда, паст.

Одам ухлаганда ўз кучларини. айниқса, марказий асаб тизими функциясини тиклайди. Соғликдаги жуда кам миқдордаги ўзгаришлар ҳам, гарчи бошқа нишоналари юзага чиқмаган бўлсада, уйкуга тезда таъсир кўрсатади. Одам ётгандан кейин тезда етарлича каттиқ ухлаб қолса, туш кўрмаса ва эрталаб ўзини бардам хис қилса, уйқу табиий ва тўғри хисобланади. Одам ёмон ухлаганда, узоқ муддат ухлайди ёки жуда эрта уйғонади. Уйғонгач, бардамлик, енгилликни хис қилмайди. Жисмоний мехнат ва тўғри кун тартиби уйқунинг яхшиланишига ёрдам беради.

Уз-ўзини назорат килиш кундалигида уйқунинг давомий-лиги, сифати, бузилиши, ухлаб қолишлар, уйғониш, уйқусизлик, туш кўриш, узилиб ёки безовталиклар ёзиб борилади.

Иштаҳа - организм холатининг жуда аниқ кўрсаткичидир. Машғулотдаги ортиқча юклама, бетоблик. уйқуга тўймаслик ва бошка омиллар иштаҳада ўз аксини топади. Инсон организмининг фаолияти, жумладан, жисмоний тарбия билан шуғулланиши натижасида энергиянинг кучли сарф бўлиши. иштаҳани очади, бу ўз навбатида организмнинг энергияга бўлган эҳтиёжини ошишида намоён бўлади. Уз-ўзини назорат қилиш кундалигида яхши, меъёрда, пасайган, баланд ёки унинг йўклиги ўз ифодасини топади.

Кундаликда ошқозои-ичак тракти функцияси тавсифи ҳам белгилаб борилади. Бунда ич келишининг бир маромдалиги, қабзиятга мойиллик ва ҳ.к. ларга эътибор берилади.

Кучли жисмоний иш вақтида терлаш табиий холдир. Терлаш организмнинг ўзига хос хусусиятлари ва унинг холатига боғлиқ. Агар спортчи илк ўқув-машгулот ма.шгулотларида жуда кўп терласа бу табиий хол деб ҳисобланади. Машғулотларда қатнашиш ортиб борган сайин терлаш камайиб боради. Терлашни жуда кўп, кўп, ўртача ёки паст деб белгилаш қабул килинган.

Машғулот қилиш ва мусобақаларда қатнашиш иштиёқи соғлом ва айниқса ёшларга хос бўлиб, жисмоний машқлар билан шуғулланиш уларнинг "мушакларига кувонч,, келтиради. Агар сгюртчида машғулот қилиш ва мусобакаларда қатнашиш истаги бўлмаса, бу чарчок ёки машғулотдаги ортиқча юкламанинг бошланғич даври аломатини англатади. Спорт билан шуғулланиш истаги "катта,,, *'бор,\ "йўк" сўзлари билан белгиланади.

Уз-ўзини назорат килиш кундалигининг ''Машғулотнинг мазмуни ва у қандай ўтказилади,, устунида машғулот машғулот-лари асосий қисмлари давомийлиги белгиланади. Унда спортчи машғулотни қандай ўтказганлиги: яхши, коникарли, оғир сўзлари билан кўрсатилади.

Юрак ва кон-томир тизими чфаолиятини кузатишда оддий ва кенг таркалган усуллардан бири пулъсни текшириш ҳисобланади. Пулъсни кузатиш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Пулъснинг частотаси - муҳим объектив кўрсаткичдир. Меъёрдаги ритмда пулъснинг уриши маълум вақт оралиғида бир текис кечади. Баъзи холларда пулъс ўрганилаётганда пулъс уришидаги оралик бир текис бўлмайди. Бундай пулъс аритмик дейилади.

Нафас олиш частотаси кафтни кориннинг пастки қисмига қўйиб саналади: бир нафасда нафас олиш ва нафас чиқариш саналади. Санаш пайтида ритмни ўзгартирмай, бир меъёрда нафас олиш лозим.

Спортчининг оғирлигини кузатиб бориш ўз-ўзини назорат килишнинг муҳим элементларидан саналади. Машғулотнинг макроцикли давомида спортчининг оғирлиги машқларга ўрганиб кетиш динамикасига боғлик холда ўзгаради. Тайёрлов босқичининг бошланишида, бир спортчининг ўзида турли йилларда оғирлиги ҳар хил бўлиши мумкин. Машк килавергач, гавда оғирлиги аста-

секин камайиб боради. Спортчи тайёргарлигининг мусобақалар даври холатидаги машғулотларда ҳар бир спортчи ўзининг маълум огирлигига эга бўлади, у "жанговор" ёки "ўйин" оғирлиги дейилади.

Тана оғирлиги кун давомида ўзгариши мумкин, шунинг учун хар доим бир вақтда, бир хил кийимда, яхшиси ичаклар ва сийдик пуфаги бўшитилгач, ёки машғулотлардан сўнг тортилиш лозим. Машғулот ёки мусобақалардан кейин спортчининг оғирлиги камаяди, бирок кун давбмида у тўлик кайта тиклиниши керак. Агар огирлик камайишда давом этса, врач билан маслахатлашиш зарур.

"Қўшимча маълумотлар" устунида спортчилар

саломатлигида рўй берган ва ўзлари хис қилган ҳар қандай ўзгаришларни, жумладан, мусобақа еки машғулотдан кейинги кучли чарқоқ, юрак, корин, мушаклардаги оғриқлар, олинган жарохатлар ҳакида ёзишлари мумкин.

Аёллар менструал цикл билан боғлиқ бўлган ҳамма нарсаларни ёзишлари лозим: унинг бошланиши, давомийлиги, оғрикларни хис қилиши ва ҳ.к.

Агар спортчи мунтазам равишда ўз-ўзини назорат қилишни амалга ошириб борса, тартиб билан кундаликни тутса, у аста-секин керакли маълумотларни тўплаб боради, ва бу ўз навбатида тренер ҳамда врачга машғулотларни таҳлил қилишга ва уларни тўғри режалаштиришга ёрдам беради.

14.1. Уз-ўзини назорат қилиш кундалигини юритишнинг тахминий намунаси

Кузатувларни ўкув йили(сентябр) бошида бошланг ва уларни ҳар ойнинг биринчи ҳафтасида амалга оширинг (бўйни ярим йилликнинг бошланишида). Тана тузилиши ўлчовларини эрталаб(жисмоний машклардан сўнг), қорин очлигида қилинг. Олинган натижаларни жадвалга ёзинг ва графикда навбатдаги қисмни чизинг. Албатл^а ўз кўрсаткичларингизни ўртача кўрсаткичлар билан киёсланг. Агар улар ўртача кўрсаткичларда кам бўлса, албатта келтирилаётган услубиётдан фойдаланинг. Маълум муддатларда ўз натижаларингизни кундаликнинг охирида бўлган "шахсий варакага" киритинг (бунинг учун варақани тўлдириш бўйича инструкцияда келтирилган, баҳолаш шкаласидан фойдаланинг).



1.1. Бўй ўсишини кузатиб оориш

1. Ўз бўйингизни ўлчаш учун эшик кесакисига сантиметр тасмасини (бўйингиздан 10 см. ортиқроқ) шундай маҳкамлангки, нолъ бўлинмаси пастда бўлсин . Тасмага елка томон билан жипс туриб, товон, думба, елка ва энсанинг курак оралиғини текизинг; бошни тик тутинг. Бошингизга чизғик ёки қаттиқ переплётли китобни қўйинг ва тасмага тиранг. Чизғич (қитоб)нинг тегиб туришини йўқотмай, четга туринг ва сизнинг бўйингизни кўрсатаётган рақамга каранг.

14.1- жадвал Бўй ўсишини кузатиб бориш

Ёши

Ярим йиллик

,-,_ . ч Буинингуртача Буии(см) ' ** ' курсаткичлар

1

16

1

1

168 172


1

2

17

1

| 170-178

2

2. Жадвалга бўйингиз кўрсаткичларини ёзиб боринг.

3. Ҳар ярим йилликда бўйингиздаги ўзгаришларни кўрса- тувчи эгри чизиқни чизиб боринг.



14.2-жадвал Бўй ўсиши кўрсаткичлари

Бўйи(см)

200




|







!

195




I










190




1










185
















180













1

175




:













165






















1

2 1

1


2

1

2

Ярим йиллик




16ёш 1 7 ёш

18ёш

Изоҳлар: 1-ярим йиллик-сентябръ-февралъ, 2-ярим йиллик-март-август.

2. Шартли белгилар: (графикни чизаётганда фойдаланинг)

— 16 ёш (ёки кузатишнинг 1-йили)

17ёш (ёки кузатишнинг 2- йили)

18ёш (ёки кузатишнинг 3- йили )

2.1 Оғирликни кузатиб бориш

1. Уй шароитида тортилишни полга ўрнатилган тарозида амалга ошириш мумкин. Уйда бўлмаган холда ўқув муассаса-сининг тиббиёт хонасида, яшаш жойидаги поликлиникада тортириш мумкин.

14.3-жадвал Оғирликни кузатиб бориш



Ойлар

Оғирлик(кг)

16 ёш

17 ёш

18 ёш

Сентябр










Октябр










Ноябр










Декаб










Январ










Феврал










Март










Апрел










Май










Июн










Июл










Август










Оғирлик бўйга караб баҳоланади. Бўйингиз кўрсат-кичларидан (сантиметрда) 100 сонини айиринг. Олинган фарқ сиз учун мақбул бўлган оғирликни кўрсатади (масалан, 160 см. бўй учун оғирлик 60 кг.бўлиши керак). Агар сизнинг соф оғирлигингиз олинган фарқдан 10-12 кг. кам бўлса, демак у етарли эмас, агар 5 кг. дан кўп бўлса, демак ортиқча.

2. Оғирлик кўрсаткичларини жадвалга ёзиб боринг.



  1. Ҳар йили ойлар бўйича оғирлигингиздаги ўзгаришларни кўрсатувчи эгри чизикни чизиб боринг.

  2. Оғирликни камайтириш учун, куйидагиларни ёдда тутинг: а) хар ҳафта камида уч марта югуринг. Машғулотларнинг биринчи ҳафтасида (кун оралаб) югуришнинг давомийлиги секин Суръатда (юришдан сал тезрок) - 10 дақ. Иккинчи^ҳафта давомида - 13дақ., учинчи ҳафтада - 16 дақ. Югуришнинг давомийлигини ошириш кейинги ҳафтапарда қуйидаги тарзда кечади:

14.4-жадвал Югуришнинг давомийлиги бўйича тавсиялар

Ҳафталар

Югуришнинг




давомиилиги

4

19

5

22

6

25

7

28

8

32

9

36

10

40

Бундан кейин югуришнинг давомийлаги ўзгармайди. Югуриш тезлигини юқорида тавсия этилган тартибда ошириш мумкин (ҳафтасига 2-3 сония қўшиб); б) ортиқча оғирликни камайтириш учун "Чидамлиликни кузатиб борииГ бўлимида келтирилган усул самарали бўлади. Кун тартибига қатъий риоя килингандагина, ҳаракатлардан фойдаланиш оғирликни камайти-ришга олиб келишини унутманг: ҳар куни эрталабки гимнастика машкларини бажаринг, бир суткада 7-8 соатдан ортиқ ухламанг, кунига камда 4-6 км. пиёда юринг, ортиқча овқатланманг, албатта кун тартибингизга фаол хордикни киритинг.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет