Уйғунлик тамойили аудитнинг дастлабки режасини тузишдан тортиб, то умумий режаси ва дастурини тузгунга қадар бўлган барча босқичларнинг ўзаро боғлиқлиги ва мувофиқлигини таъминлашни назарда тутади.
Режалаштиришнинг узлуксизлик тамойили текширувда иштирок этадиган аудиторларга келишилган топшириклар белгиланиши ва режалаштириш босқичларининг муддатлар ҳамда таркибий бўлинмалар бўйича боғлиқлигида ифодаланади.
Аудитни режалаштиришнинг мақбуллик тамойилишундан иборатки, режалаштириш чоғида аудиторлик ташкилоти ўзи белгилаган мезонлар асосида аудитнинг умумий режаси ва дастуридан мақбулини танлаш имкониятига эга бўлиши зарур.
Аудиторлик текшируви узоқ вақт давом этганида, аудитор мижознинг молия - хўжалик фаолиятидаги ва қонунчиликдаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда режа ва дастурга зарур тузатишлар киритиши мумкин.
2. Аудитнинг умумий режасини тузиш Аудитнинг умумий режаси: мижоз фаолияти билан танишиш, дастлабки режалаштириш, текшириладиган хўжалик юритувчи субъектнинг ички назорат тизимини баҳолаш, танлаш ҳажми ва жиддийлик даражасини аниқлаш, аудит дастурини тайёрлаш, аудитни бевосита ўтказиш жараёни (дастурни бажариш), бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш, барча оралиқ ва умумий ҳужжатларни тайёрлаш, текширув натижаларини мижозга тақдим этиш ва ҳоказоларни ўз ичига олган ҳолда аудит ўтказишнинг барча босқичларини акс эттириши лозим.
Стандартда кўрсатилишича, аудитор умумий режада аудит ўтказиш муддатлари ва аудит ўтказиш графигини тузишни, аудиторлик ҳисоботи (хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига ёзма ахборот) ва аудиторлик хулосаси тузишни назарда тутиши лозим. Режалаштириш чоғида аудитор қуйидагиларни ҳисобга олиши зарур: