Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


 Туристик фирма фаолиятини таҳлил қилишда ахборатларни



Pdf көрінісі
бет23/91
Дата10.06.2022
өлшемі2.19 Mb.
#459101
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   91
1660-Текст статьи-3443-1-10-20200625

3.5. Туристик фирма фаолиятини таҳлил қилишда ахборатларни 
гуруҳлаш усуллари 
 
Гуруҳлаш деганда ўрганилаѐтган тўпламни тааллуқли белгилари бўйича 
сифат жиҳатдан бир хил бўлган гуруҳчаларга ажратиш тушунилади. Агар 
статистикада гуруҳлаш ҳодисаларни умумлаштириш ва типларга ажратиш 
мақсадида фойдаланилса, таҳлилда ўртачаларнинг моҳиятини тушунтиришга, 
бу ўртачадаги алоҳида бирликларнинг ролини кўрсатишга, ўрганилаѐтган 
кўрсаткичлар орасида ўзаро боғлиқликларни аниқлашга ѐрдам беради. 
Ҳал қиладиган масалалар (вазифалар) нуқтаи назардан гуруҳлашлар 
типологик, структурали ва аналитик турларга бўлинади. 
Типологик гуруҳлаш деганда тўпламни сифат жиҳатдан бир хил бўлган 
гуруҳларга ажратиш тушунилади. 
Структурали гуруҳлаш деганда кўрсаткични ички тузилишини, унинг 
алоҳида қисмларини ўзаро нисбатларини ўрганиш мақсадида гуруҳларга 
ажратиш тушунилади. 
Аналитик гуруҳлаш деганда эса кўрсаткичлар орасидаги боғланишларни 
ўрганиш мақсадида амалга ошириладиган гуруҳлашлар тушунилади. Аналитик 
гуруҳлаш асосланадиган белгилар характерига кўра, гуруҳлашлар сифат (белги 
миқдорий ифодага эга бўлмаганда) ва миқдорий бўлиши мумкин. 
Тузилишининг мураккаблиги жиҳатдан гуруҳлашлар икки турга бўлинади: 
оддий гуруҳлашлар ва комбинацияли гуруҳлашлар. 
Битта белги бўйича амалга оширилган гуруҳлашлар оддий гуруҳлаш деб 
айтилади. Агар гуруҳлашлар даставвал битта белги бўйича амалга оширилса, 
сўнгра бу гуруҳ ичида бошқа бир белгиси бўйича яна бошқа гуруҳ ҳосил 
қилинса, бундай гуруҳлаш комбинацияли гуруҳлаш деб айтилади. 


33 
Гуруҳларни тузишда тўпламни гуруҳларга бўлиш, гуруҳлар сонини 
белгилаш ва гуруҳ интервалини аниқлаш масаласига жиддий ѐндашмок зарур, 
чунки ана шу нарсага боғлиқ ҳолда таҳлил натижаси жиддий ўзгариши мумкин. 
Гуруҳлашларни тузиш услуби қисқа қилиб қуйидаги алгоритм 
кўринишида белгилаш мумкин: 

таҳлилнинг мақсадини аниқлаш

ахборотларни йиғиш; 

гуруҳлаш учун асос қилиб олинган белги бўйича тўпламни ранжировка 
қилиш; 

тўпламни тақсимлаш интервали (оралиғи)ни танлаш ва уни гуруҳларга 
ажратиш; 

гуруҳлаш ва омилли белгилар бўйича ўртача гуруҳ кўрсаткичларини 
аниқлаш; 

олинган ўртача миқдорларни таҳлил қилиш, ўзаро боғлиқликларни ва 
натижавий кўрсаткичга омилли кўрсаткичларни таъсир йўналишини аниқлаш. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   91




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет