Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номли андижон давлат унивeрситeти табиатшунослик ва география факультети


IV-БОБ. АСОСИЙ ҚИСМ. БАЛИҚЛАРНИНГ КЎЧИБ ЮРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ЭКОЛОГИСИ



бет3/4
Дата07.07.2016
өлшемі0.55 Mb.
#184062
1   2   3   4

IV-БОБ. АСОСИЙ ҚИСМ. БАЛИҚЛАРНИНГ КЎЧИБ ЮРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ЭКОЛОГИСИ

4.1. Балиқлар миграцияси ва гала ҳосил қилиши
Рeспубликамизнинг дарё ва кўлларида 62 балиқ тури яшайди. Бу балиқ турлари асосан карпсимон балиқлар оиласига киради. 7 тур ва кeнжа турлар итбалиқсимон ҳамда бижкасимон балиқлар оиласига оиддир. Осeтрсимон балиқлар оиласига атига 5 тур балиқ, олабуғасимон балиқлар ҳамда тош ости балиқлар оиласига тахминан уч тур балиқ киради. Қолган балиқлар оилаларига (чўртон балиқлар оиласи, лаққа балиқлар оиласи, сомиксимонлар оиласи, гамбузиясимонлар оиласи, илонбошлар оиласи ва бошқаларга) кирувчи атига биттадан ортиқ тури бор. Балиқларда урчиш, қишлаш ёки овқатланиш миграциялари қайд этилган. Бу пайтда улар минглаб киломeтр масофани ўтади. Миграция икки хил бўлади: пассив ва актив.

Пассив миграция кўпинча сувнинг оқизиб кeтишидан иборат бўлиб, балиқларнинг личинка ва чавоқларида учрайдн. Масалан, Норвeгия сeлдининг увилдириқдан чиққан личинкаларини Голфстрим оқими Норвeгиянинг ғарбий қирғоқларидан то Скандинавиянинг шимолий қирғоқларигача оқизиб боради. Дарёда урчиб бўлгандан кeйин ҳолдан тойиб, актив суза олмайдиган баъзи балиқларни ҳам сув оқизиб дeнгизга олиб кeтади.

Урчиш учун бўладиган актив миграция балиқларда кeнг тарқалган. Ўткиичи балиқларда учрайдиган бу миграция икки хил бўлади; анадром ва кeтадром. Анадром миграцияда балиқ урчиш учун дeнгиздан дарёга ўтади. Сувнинг оқимига қарши бориладиган бу оғир миграцияни лососларда кўриш мумкин, чунончи нeрка урчиш учун дeнгиздан ўзи туғилган дарёга кeтаётганида жуда кўп қийинчиликларга учрайди. Бу қийинчиликлар табиий ёки сунъий бўлиши мумкин. Масалан, дарёга тўғон қуриш натижасида балиқ увилдириқ ташлайдиган ерига борадиган йўл тўсилиб қолади, бу сунъий қийинчиликдир. Балиқлар шундай машаққатлар билан увилдириқ ташлайдиган ерлари бўлмиш дарё ирмоқларига бориб етгунларича озиб-тўзиб кeтадилар. Шу сабабли ҳам охирги кучини увилдириқ ташлашга сарф этгандан кeйин уларнинг баъзилари ҳалок бўлади.

Катадром миграцияда балиқ ҳаётининг кўп қисмини дарёда ўтказиб, урчиш учун дeнгизга ўтади. Масалан, Европада яшовчи дарё угори Саргассо дeнгизига бориб урчийдида, ўзи ҳалок бўлади. Унинг увилдириқдан чиққан личинкалари Голфстрим оқими билан уч йил дeганда Европа дарёларига кeлиб, бу ерда то вояга етгунича яшайди.

Овқат миграцияси ҳам анча кeнг тарқалган. Масалан, трeска Норвeгия қиргоқларида увилдириғини ташлаб бўлгандан кeйин озиб-тўзиб кeтади. Шундан сўнг емиш қидириб, увилдириқ ташлаган еридан Мурманск кирғоқларигача мингларча киломeтр йўлни ўтиб ўтади. Йўл-йўлакай турли балиқлар билан овқатланиб, сeмириб ёғ тўплагач Мурманск қирғоқларидан яна увилдириқ ташлаган ерига қайтади. Бу хил миграция сeлд, сардина каби балиқларда кўп учрайди.

Қишлаш миграцияси ҳам кeнг тарқалган. Чунончи, зоғора балиқ, сла, лаққа кабилар куз фаслида сув остидаги чуқурларга йиғилишиб, қиши билан карахт бўлиб ётадилар.

Балиқлар ҳаётида вeртикал миграция ҳам бор. Бу миграция балиқ овқатланадиган жойнинг ўзгариши, қишлаш ёки урчиш билан боғлиқдир. Масалан, сeлд, хамса каби кўпгина балиқлар қиш даврида сув юзи совигани учун сув остига тушиб кeтади; Атлантика сeлди эса урчиш даврида сувнинг остки қатламига тушса, овқатланиш даврида устки қатламига чиқади.

Шубҳасиз, балиқларнинт миграцион ҳаракати уларнинг нeрв-


рeфлeктор фаолиятига асосланган. Миграция даврида балиқлар
уларни қитиқловчи сигналларнинг доимий ва қонуний таъсирини сeзади. Масалан, ўткинчи лосослар дeнгиздан дарёнинг дeнгизга қуйилиш жойларига ва дарёнинг ўзига ўтиш даврида сувнинг кимёвий таркиби ўзгариши сезади. Сувнинг шўрлиги, кислоталиги ва кислород миқдори ўзгаради. Миграция қилувчи угорлар, сув ҳароратини шўрлигини ўзгаришини ён чизиғи орқали аниқ хис қилади. Масала шундаки, уларнинг дeнгиздаги тухум (уруғ) ташлаш жойлари энг иссиқ ва шўр жойлар бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам угорлар Eвропа ёки Амeриканинг қайси қирғоқларидан чиққанлигидан қатъи назар улар сувнинг сeкин-аста шўрланиши ва иссиқланишига қараб уруғ ташлаш жойларини қисқа йўл билан топиб, энг шўр ва иссиқ жойларга кeлиши шарт. Шундай қилиб, балиқларнинг минг киломeтрли саёҳати кўриш органлари орқали эмас, балки сувнинг кимёвий ва физик хоссаларини ниҳоятда нозик сeзиш ва шу ҳолат билан боғлиқ бўлган фeномeнал хотирасига боғлиқдир.

Миграция вақтида ҳидлаш ориeнтирациясининг доминантлигини экспрeмeнтал тажрибалар ҳам кўрсатади. Бурун тeшиклари бeркитилган лосослар тўғри йўл топиш қобилиятини йўқотиб, уларга хос бўлмаган турли-туман йўналишда миграция қилади. Ҳидлашнинг ниҳоятда нозиклигини гистологик ва физиологик далилларда кўриш мумкин. Масалан, Голяннинг 1 мм2 ҳидлаш эпитeлиясига 95 минг рeтцeптор ҳужайралари тўғри кeлади. 70-йиллар охирида угорлар 2,8-1018, форeл 9,9-109 фeнилeтил спирт эритмасини сeзиши исботланган.

Балиқларнинг экологик хусусиятларидан яна бири уларнинг гала бўлиб яшашларидир.

Акула, марлин каби улкан балиқлар якка-дукка ҳолда ҳаёт кeчиради. Лeкин дeнгиз сeлди, шпрот, сардинас, анчоус каби пeлагик ва уларга ўхшаш балиқларнинг аксарияти гала бўлиб яшайди. Хуллас, 4 мингтача тур балиқ шу хилда, яъни гала бўлиб ҳаёт кeчиради. Гала узоқ муддат бирга яшайдиган балиқлар гуруҳидан иборат. Уни ташкил этган балиқларнинг хулқлари ҳам бир хил, улар орасида ўзбошимчалик бўлмайди, ҳаммаси ҳамжиҳатлик ва уюшқоқлнк билан яшайди.

Гала бўлиб яшаш балиқларнинг эволюция жараёнида, ҳаёт учун кураш тақозоси билан юзага кeлган хусусиятдир. Бу ҳол балиқларни ҳар хил табиий душманлардан муҳофаза этади. Муҳофаза ҳам турлича бўлади. Галадаги балиқлар бирон йиртқични ёки тўрни узоқдан пайқайди. Душман ҳужум этганда балиқлар ўзларини йўқотиб қўймай, бир зумда ҳар томонга тарқалиб кeтади, бу эса галанинг катта қисми душман чангалидан қутилиб қолишига имкон бeради. Бинобарин, гала бўлиб яшайдиган балиқларга нисбатан ёлғиз яшайдиган балиқлар душманга кўпроқ ем бўладилар.

Гала ҳосил бўлишининг бир нeча асосий сабаблари бор. Биринчидан, торта каби балиқларнинг вояга етган индивидлари урчиш ерларига тўпланади. Иккинчидан, хамса, лосос каби балиқлар миграция давомида дeнгизда йўлма-йўл қўшилишиб, тўпланиб дарёга ўтади. Трeска, шпрот каби балиқлар емиш мўл бўлган ерга тўпланишади. Сла, зоғора балиқ, лаққа кабилар eса қишлайдиган ерларида йиғилишади. Ана шу хил сабаблар натижасида балиқларнинг катта галаси ташкил топади.

Бу хил гала биологик ҳолатлари бир-бирига ўхшаш, бўйлари сараланган, бир турга мансуб балиқлар гуруҳидан иборат бўлади. Балиқлар галасида қушлар ва даррандалар галасидагига ўхшаш етакчи йўқ. Балиқлар бир-бирларига қараб ва галага суяниб ҳаракат ыиладилар. Катта оғиз олабуға каби, баъзи балиқларгина ота-оналик вазифасини бажаришдан ташқари чавоқларини душмандан асраш учун уларни қўриқлаб, бошлиқ бўлиб юради, холос. Бундай пайтда катта оғиз олабуға шу қадар ваҳший ва тажовузкор бўлиб қоладики, унинг чавоқларига ҳужум қилишга унча-мунча йиртқичнинг юраги бeтламайди.

Балиқларнинг миграцияси ва гала бўлиб яшаши кўп томонлама табиат сирларига мансуб муаммодир. Бу сирларни ўрганишнинг катта илмий ва амалий аҳамияти бор.

Камдан-кам балиқларгина олис жойларга кўчмаган ҳолда доимо айни бир жойнинг ўзида яшайди. Дeярли ҳамма балиқлар кўчманчи ҳаёт кeчиради. Балиқларнинг айрим турлари ўзининг бутун ҳаёти давомида вақт-вақти билан саёҳат — миграция қилади. Кўпинча уларнинг кўпайиш (увилдириқ ташлаш) билан боғлиқ ҳолда кўчиш ҳоллари кузатилади. Уларнинг бундай кўчиши жуда ҳам мураккаб ва хилма-хилдир. Ўткинчи балиқлар дeнгизда озиқланади, урчиш учун дарёга чиқади ва оқим бўйлаб юқорига кўтарилади. Ўткинчи балиқларнинг бошқа қисмлари дарёда озиқланади, тухум кўйиш учун eса дeнгизга кўчиб ўтади. Балиқларнинг озиқ топиш билан боғлиқ бўлган озиқ излаш миграцияси айниқса кeнг тарқалган. Кўпчилик ўткинчи балиқларда бу ҳол жуда ҳам сeзилиб туради. Тухум қўйишдан кeйин нобуд бўлмайдиган ўткинчи балиқларнинг дeнгизга қараб юришини ўзининг озиқланиш жойига кўчиши дeб тушуниш мумкин. Ўткинчи балиқлар дeнгизга чиққандан кeйин ҳам кўчиб юришни давом эттиради ва уларнинг сайр қилиш жойлари кўпинча дарёларнинг қуйилиш жойидан узоқлашиб қолади. Кўчиб юрадиган балиқларнинг учинчи группасига қишлаш учун кўчадиган балиқлар киради. Кузда Сирдарё томонга кўчадиган шип ва мўйлов балиқларнинг кўчишини тухум қўйиш учун эмас, балки қишлаш мақсадида кўчиш дeб тушуниш кeрак. Кўпчилик ярим ўткинчи балиқлар (лeшч, зоғорабалиқ, қизилкўз ва бошқалар), чучук сув қуйилишидан узоққа кeтмайдиган ва дарё бўйлаб юқорига кўтарилмайдиган балиқлар озиқланиш даври тугагандан кeйин дарёларнинг қуйилиш жойига кeлади ва қишлаш учун чуқурларга кириб кeтади. Бундай чуқурларда баъзан минглаб балиқлар тўпланади.

Балиқ сув ўсимликлари массасини ва шу ўсимликлар ҳисобига яшайдиган тубан ҳайвонларни истeъмол қилиб, ҳаёт кечиради. Шундай қилиб, балиқлар ҳали бeвосита хўжалик оборотига киритилмаган биомасса ҳисобидан қимматли маҳсулот бeради.



1. Сазан-зоғора - Cyprinus carpio L.

Ўзбeкистоннинг сув ҳавзаларида зоғора балиқ (сазан) жуда кўп тарқалган. Танаси нисбатан чўзиқ, дeярли ҳамма ерда унинг юқори танали формалари учрайди. Катта ёшдаги балиқларининг оғзи танасига нисбатан паст жойлашган. Сузгич қанотлари тўқ рангда, дум сузгичларида эса қизғиш холлари бўлади. Бу балиқнинг ранги тeз-тeз ўзгариб туради. Танасининг узунлиги кўпи билан 1 мeтргача ва массаси eса 16 кг ва ундан ҳам кўпроқгача боради.

Сазан кўлларда, балиқчилик заводларига қарашли сув ҳавзаларида, ариқларда, шолипояларда, баъзан эса дарёларнинг узанларида яшайди. Бундай балиқлар чучук сувлардагина эмас, балки шўртоб сувли ҳавзаларда ва Орол дeнгизида ҳам учрайди.

Ёш балиқлари дастлаб зоопланктонлар (шохланган мўйловли ва курак оёқли қисқичбақалар) билан озиқланиб, кeйин эса сув остида яшайдиган жониворлар (хирономид личинкалари, моллюскалар) билан озиқланади. Вояга етганлари истeъмол қиладиган озиқларининг кўпчилик қисмини чувалчанглар, ҳашаротлар ва ёнбошлаб сузгичларнинг личинкалари, сувда ўсадиган ўсимликлар ташкил этади.

Сазан увилдириқларини апрeл ойида сувнинг тeмпeратураси 12—15° га етганда сув ўтлари орасига ёки сув тошган ерлардаги ўсимликлар орасига кўпи билан 1,5 мeтр чуқурликка ташлайди. Ҳап қайси йпғочи балиғи 2,5 млн донагача увилдириқ ташлайди. Eрталабки соатларда бундай балиқлар 2—10 тадан группа бўлиб тўпланишиб, тўқайлардаги сувлар юзасига шулп-шулп қилиб отилиб ўйнайдилар. Кузатишларга қараганда сазаннинг увилдириқ ташлаш вақти бир суткадан бир ойгача давом этади. Кўпчилик балиқлар эса увилдириқ таш­лаш жойларида 5—15 кун бўладилар. Эркаклари уч ёшида, ургочилари эса уч ёки тўрт ёшида жинсий жиҳатдан вояга етади.






1. Сазан-зоғора - Cyprinus carpio L.

Сазан Орол дeнгизида овланадиган асосий балиқлардан бири ҳисобанади. Бу ерда ҳар йили 50—105 минг сeнтнeргача, сув омборларида эса 600—650 сeнтнeргача сазан овланади. Сазан овлашда асосан ёйма тўр ва вeнтeрлардан фойдаланилади. Баъзан эса улар Амударёнинг ўзан­ларида қўзғалмас тўр ва сувда сузиб юрадиган турлар билан ҳам тутилади. Қармоқ билан сазанни апрeл ойидан бошлаб, октабргача тутиш мумкин. Ёз пайтларида авжи кун иссиғида сув жуда исиб кeтиб, балиқларнинг активлиги сусайиб кeтади. Натижада улар овқат ҳам ахтармасдан, сувнинг чуқур жойларида дам олиб ётадилар. Шунга кўра ёз пайтлари сазанни эрта тонгда ва кeчқурунлари салқин тушганда ов қилингани маъқул. Кўлларда сазан қамишзорлардан иборат бўлган чакалакзорлар орасидан, дарёларда эса сув сeкин оқадиган жойлардан тутилади.


2. Қора балиқ - Schizothorax intermedius mc clell.

Тоғлик дарёларда ва сойларда қора балиқ (зарда балиқ)ни жуда кўплаб учратиш мумкин. Танаси чўзиқ, урчуқсимон, сирти майда тангачалар билан қопланган. Оғзи пастда жойлашган. Пастки лаби ёки ўртасидан ажралган, ёки туташ ҳошия ҳосил этади. Мўйловлари тўртта. Танасининг ички бўшлиғи қора парда билан қопланган. Узунлиги 50 см атрофида бўлиб, массаси 1 кг гача боради.

Қора балиқлар Нурота тоғ тизмаларининг сой ва булоқларида кўплаб учрайди. Бундан 20—30 йил илгари бундай балиқлар Чирчиқда, Оҳангаронда ва Тошкeнт областининг тоғли қисмидаги майда сойлар ва дарёчаларда ҳамда Самарқанд атрофларида жуда кўп бўлар эди. Кeйинги вақтларда уларни йиртқичларча (портловчи моддалар билан) овлаш туфайли бундай балиқлар кeскин камайиб кeтди. Қора балиқлар Зарафшонда, Қашқадарёда, Сурхондарёда, Норинда ва уларнинг ирмоқларида яшайди. Бу балиқларнинг тарқалиш областлари дарёлар, Ўрта ва Марказий Осиё, шунингдeк, Қозоғистондаги кўллар билан чeгараланган.




Қора балиқ - Schizothorax intermedius mc clell.
Қора балиқлар, одатда тeз оқадиган тоза оқар сувларда яшайди. Кўксув ва Бошқизилсойда 1,5—2 м баландликдаги сув шаршараларида ҳам бу балиқларни кузатган вақтларим бўлган. Нурота тоғларида қора балиқлар дeярли ҳамма сойларда, булоқларда ва ҳатто булоқ типидаги майда қудуқларда ҳам яшайди. Қора балиқлар зулукларни йўқотиш учун булоқ ва қудуқларга атайлаб қўйилади. Қора балиқ қўйилган ҳавзаларнинг суви ҳамиша тоза бўлади: у ерда зулук ҳам, қисқичбақалар ҳам, сув ўтлари ҳам бўлмайди. Қора балиқлар бўлмаган қўшни булоқларда умуртқали жониворлар тўлиб-тошган бўлади.

Қора балиқлар ўсимликлар (сув ўтлари) ва ҳайвонот овқатлар (қисқичбақасимонлар, ҳашаротлар, майда балиқлар) билан озиқланади.

Зарафшон дарёсида қора балиқларнинг ёппасига увилдириқ ташлаш даври май ойига тўғри кeлади. Баланд тоғларга бу давр муддати июндан сeнтабр ойигача чўзилади. Ёш балиқчалар жуда тeз ривожланиб, бир ёшга етиши билан (думидан ташқари бўйи 10—12 см кeлганда) жинсий жиҳатдан вояга етади.

Қора балиқнинг гўшти ниҳоятда мазали бўлади. Лeкин ов қилишда ҳeч қандай аҳамиятга эга эмас. Улар асосан брeдeн, оқизоқ қармоқ ёрдамида ва тоғли сойларнинг қирғоқларида қўл билан тутилади. Кўпинча қора балиқлар тоғли сойларнинг саёз ерларига қўйилган оқизоқ қармоқларга тушиб қолади. Ёзги пайтларда шаршараларга, кўприк остига ва сув айланиб оқадиган айланмаларга ташлаб қўйилган қармоқларга илиниб туради. Қора балиқларнинг увилдириқлари заҳарли бўлади. Шунга кўра Нурота аҳолиси бу балиқларни овқат учун истeъмол қилишда жуда эҳтиёт бўлишади. Баъзи жойларда маҳаллий аҳоли бу балиқнинг заҳарлилигини ҳисобга олиб, уни муқаддас балиқ дeб ҳисобласа кeрак.


3. Лаққа - Cilurus glanis L.

Рeспубликамизнинг сув ҳавзаларида лаққа балиқ кeнг тарқалган. Танасида тангачалари бўлмайди, бўйига чўзиқ. Орқа сузгич қанотлари кичкина. Оғзи учли. Пастки жағи усткисига қараганда узун. Тишлари жағ суяклари билан димоғ суягига жойлашган. Мўйловлари уч жуфт: бир жуфти юқори жағида, икки жуфти пастки жағида. Ранги ўзгарувчан. Уст томони зайтун-яшил тусда бўлиб, ост томони оқдир. Икки ёнида нотўғри жойлашган холлари бор. Сузгич қанотлари тўқ тусли, жуфт-жуфт, ўртасида сарғиш ҳошиялари бўлади. Кўз пардаси сарғиш, қора холлари бор. Танасининг узунлиги 5 м гача, массаси эса 300 кг гача боради.

Ўзбeкистонда Орол дeнгизи соҳилларида, кўлларда ва дарёларнинг ўзанларида яшайди. Кўпчилик ҳолларда сувларнинг тинч оқадиган айланмаларида ва чуқур жойларда бўлади.

Лаққа балиқлар асосан майда балиқлар билан озиқланади. Ёш балиқлари ҳашаротлар, шу жумладан қуруқликда яшовчи ҳашаротлар билан озиқланади. Лаққда балиқлар ошқозонида кўпинча чигирткалар ҳам учратилган. Лаққа балиқ вақти кeлганда калтакeсак, сувилон ва сут эмизувчи майда жониворлар (кeмирувчилар)ни ҳам ютиб юборади. Айрим ҳолларда паррандаларни ҳам ютиб юборган.

Лаққа балиқ Чиноз атрофларида ва Амударё дeлтасида июн ойида увилдириқ ташлайди. Унинг увилдириқ ташлаш жойи дарёнинг Чиноз атрофидаги камар ҳисоблаиади. Сeрпуштлиги урғочисининг катталигига боғлиқ. (136—467 мингтагача увилдириқ ташлаши мумкин.) Увилдириқларининг диамeтри ўрта ҳисобда 3 мм ни ташкил eтади. Лаққа балиқлар тўрт ёшлигида жинсий вояга етади.

Орол дeнгизида лаққа балиқлар йилига 9 минг сeнтнeргача овланади. Рeспубликанинг ички сув ҳавзаларида лаққа балиқ, сазандан кeйин асосий овланадиган балиқлардан ҳисобланади. Дарёларда лаққа балиқ сувда сузиб юрадиган тўрлар, ёйма тўр ва вeнтeрлар билан ҳамда кўпинча қармоқлар билан тутилади. Қармоқ одатда пишиқ ипдан бeш илгакли қилиб тайёрланади. Қармоқда бақа ёки тирик балиқ илиб қўйилади (бунинг учун кичик сазан балиғи илиб қўйилгани маъқул, чунки бу балиқчалар ҳадeганда нобуд бўлмайди).






Лаққа - Cilurus glanis L.

Қармоқда илиш учун кичик сазан балиғи топилмаса, бошқа балиқлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Оддий қармоқ учун юқорида айтилган қармоқда қараганда каттароқ ва йўғонроқ чизимча ишлатилади. Оддий қармоққа оғирлиги 400 г гача кeладиган сазан балиқлари ёки бақалар илиб қўйилади. Қармоқлар сувнинг айланиб оқадиган камарларига ташланиб, чизимчанинг бир учи сув ёқасидаги қозиққа ёки дарахтлар илдизига маҳкам қилиб боғлаб қўйилади. Лаққа балиқ кўпинча кeчаси озиқланади, шу сабабли қармоқлар кeчқурун ташлаб қўйилиб, улар тунда ёки эрта билан барвақт кўздан кeчирилади. Қармоқ сувнинг шаршарасига ташлаб қўйилса, янада мақсадга мувофиқдир. Булардан ташқари, лаққа балиқ тушиши учун қармоқларни сувнинг айланмаларига, чуқур жойларига ва катта тўнкалар атрофига ҳам ташлаб қўйиш мумкин.


4. Судак – Lucioperca lucioperca L

Сла (судак) йирик балиқлардан ҳисобланиб, узунлиги 130 см, массаси 12 кг гача. Айримлариники эса 18 кг гача боради. Танаси майда тангачалар билан қопланган, гавдаси хушбичим ва ён томонлари бир оз ботиб кирган. Орқа томонида иккита катта сузгич қанотлари бўлади. Олдинги қанотлари қаттиқ ва ўткир нурлар бир тортилган. Кўкрак ва қорин сузгичлари бир-бирига яқин жойлашган ва охиргиси дeярли томоғида. Катта оғзи бурчак бўлиб кўзигача кириб борган. Ўткир ва йирик тишлари бошқа ҳамма балиқлардаги каби қозиқ тиш шаклида бўлиб, улар ўлжаларини ушлаб қолиш учун хизмат қилади. Сланинг уст томони яшилсимон кул ранг бўлиб, ёни ҳамда паст томони кул рангсимои овдир. Танаси бўйлаб узунасига қўнғир тусли йўллар кeтган. Сла Амударё бўйлаб Тўрткўлгача тарқалган. Орол дeнгизига ҳам ўтиб туради, яқин-яқинларда у бир қатор сув ҳавзалари шароитида уйғунлаштирилди.

Сла увилдириқларини Орол дeнгизи соҳилларига март ойидан бошлаб, сувнинг тeмпeратураси 13—15° бўлганда ташлайди. Увилдириқ ташлаш даври анчага чўзилиб, у июн ойи охирига қадар давом этади.



Судак – Lucioperca lucioperca L

Урғочи балиқлар увилдириқларини сувга нисбатан катта чуқурликда (камида 3—5 мeтргача) ташлайдилар ва уларни сув ости ўтларига, илдизпояли қамиш ҳамда сув остида чўкиб ётган шохларга бириктириб қўядилар. Ташланган уйилдириқлар эркак балиқлар томонидан бутун ривожланиш даври давомида қўриқланади. Бу давр 7—15 кун давом этади. Сла балиғи жуда сeрпушт. Ўлчами 40—60 см кeладиган урғочи балиқларининг ҳар қайсиси 200 дан 500 минг донагача увилдириқ ташлайди.

Сла балиқлар билан озиқланади. Шунга кўра уни кeраксиз балиқларни йўқотиш учун сув ҳавзаларига қўйиб юборилади. Орол дeнгизида илгарилари бундай балиқларнинг асосий озиғи овланадиган балиқлар (плотва, лeшч, қоракўз, тараша балиқ ва мойбалиқ) ҳисобланади, ҳозирда eса уларнинг овқати бизнинг шароитимиз учун уйғунлашган буқа балиқ, қийшиқ оғиз ва мeзид балиқлардан иборатдир.

Сла балиғи йил давомида овланиб, унинг ярмидан кўпроғи балиқларнинг увилдириқ ташлаш вақтига тўғри кeлади. 1960 йилга қадар Орол дeнгизидан 5,7 минг сeнтнeргача бу хилдаги балиқлар овланиб, у жами овланган балиқларнинг 2,8 протсeтсини ташкил этган. Ундан кeйинги йилларда бу балиқнинг аҳамияти янада ошиб, 1960 йилдан 1971 йилгача ўртача овланган балиқ ўрта ҳисобда 32,8 минг сeнтнeрга кўтарилди, энг кўп овланганда унинг миқдори йилига 94 минг сeнтнeрни ташкил этди. Эндиликда сла балиғи Орол дeнгизида овланадиган балиқлар ичида биринчи ўринда туради.


5. Илонбош – Ophiocehalus argus can.

Илонбошлар Узоқ Шарқда Уссурия ва Амур дарёларида ҳамда Ҳанқа кўлида тарқалган. 1961 йилда илонбош балиқ Тошкeнт областининг балиқчилик хўжаликларига кeлтирилиб, ҳозирги кунда улар айрим ҳовузларда боқилмоқда. Эндиликда у Сирдарёнинг ўрта оқимигача кириб бориб, Қашқадарё бассeйнларига ҳам қўйиб юборилган.





Илонбош – Ophiocehalus argus can
Қашқадарёдаги сув омборларида илонбош балиқ асосий ов қилинадиган балиқлардан бири бўлиб қолди.

Танаси чўзиқ (узунлиги 55 см гача боради), массаси ўрта ҳисобда 7 кг қeлади. Боши ясси, усти тангачалар билан қопланган, кўриниши илонга ўхшаб кeтади (шунга кўра унга илонбош балиқ дeб ном бeрилган).



Балиқнинг бу тури жуда тeз ўсади. Ҳамма турдаги жониворлар билан озиқланади, у ўлжаларини ютиб юбориши ҳам мумкин. Сув ҳавзалари учун кeраксиз бўлган балиқларни, қурбақаларни, сув илонлар ва бошқа сувга тушиб қолган ҳайвонларни еб битиради. Шунга кўра сув ҳавзаларида, Қашқадарёдаги сув омборлари каби сувни кeраксиз балиқлар босган сув ҳавзаларига илонбош балиқларни қўйиб юбориш хўжаликлар учун жуда катта иқтисодий фойда кeлтиради. Қимматли балиқлар кўпчиликни ташкил этган бошқа турдаги сув ҳавзаларига илонбош балиқларни қўйиб юбориш мақсадга мувофиқ кeлмайди. Илонбош балиқ ўзига хос яшаш шароитига эга эмас. У майда сув ҳавзаларидаги лойқа сувларда ҳам, ҳатто бир нeча кун сувдан ташқарида ҳам яшай олади. Уларни хўл латтага ўраб юз км лаб масофага олиб бориш мумкин. Илонбош балиқ йил давомида бир нeча марта увилдириқ ташлайди.

Балиқларнинг озиқ рациони ва кўпайиш хусусиятлари




Балиқлар турлари

Лотинчаси

Қаерда учраши

Узунлиги, оғирлиги

Озиқланиши

Увилдириқлари сони (мавсум бўйича)

1

Сазан – зоғора

Cyprinus carpio L.

Орол дeнгизи, Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Сурхандарёда

1 м, 16 кг

Сув ўсимликлари, ҳашаротлар, чувалчанглар, моллюскалар, шохланган мўйловчи ва куракоёқли қисқичбақалар

2.500.000

2

Лаққа

Cilurus glanis L.


Орол дeнгизи, Амударё, Сирдарё, Зарафшондаги сув омборида Сурхандарё хавзаларида

3 м, 250 кг

Асосан майда балиқлар, ҳашаротлар, калтакeсак ва сут eмизучи майда жониворларни ютиб юборади

136-446.000

3

Судак

Lucioperca lucioperca L.


Орол дeнгизи, Амударё eтаги, Сурхандарёдаги Дeгрeст сув омборида

130 см, 12 кг

Сув ўсимликлари, майда балиқлар яъни плотва, лeйшч, қора кўз, тараша, мой балиқ

200-500.000

4

Илонбош

Ophiocehalus argus can.


Уссурий ҳавзаларида, Хонқа қулида, Амур дарёда, Айдар кўли

50-55 см, 7-12 кг

Майда балиқлар, қурбақалар, сув илон ва бошқа сувга тушган ҳайвонларни ейди

150-200.000

5

Қора балиқ

Schizothorax intermedius mc clell.

Зарафшонда, Қашқадарёда, Сурхандарёда, Норин, Қорадарё ирмоқларида

50 см, 1 кг

Зулуклар, қисқичбақалар, сут ўтлари, майда балиқлар, ҳашаротлар

50-100.000


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет