Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қўлёзма ҳуқуқида удк элёр мирзаев анварович



бет1/6
Дата04.06.2016
өлшемі2.42 Mb.
#114304
  1   2   3   4   5   6
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК

ЭЛЁР МИРЗАЕВ АНВАРОВИЧ

ОНЛАЙН ГАЗЕТАЛАР ВА БОСМА НАШРЛАРНИНГ ЭЛЕКТРОН ШАКЛЛАРИ: УМУМИЙЛИК ВА ЎЗИГА ХОСЛИК

(“Kun.uz” онлайн газетаси, “Халқ сўзи” ва бошқа босма нашрларнинг электрон шакллари мисолида)”

5А220102 – ХАЛҚАРО ЖУРНАЛИСТИКА

БЎЙИЧА МАГИСТР АКАДЕМИК ДАРАЖАСИНИ ОЛИШ

УЧУН МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИ

Илмий раҳбар: ф.ф.н., доцент Н.Тошпўлатова

ТОШКЕНТ – 2014

Ҳимояга рухсат этилди:

Факультет декани: ____________________ А.Нурматов

Кафедра мудири: ______________________ Н.Тошпўлатова

Илмий раҳбар: _________________________ Н.Тошпўлатова

Расмий тақризчи:________________________ А.Каримов

Расмий тақризчи:________________________ З.Саидов


МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИ
МАВЗУ: “ОНЛАЙН ГАЗЕТАЛАР ВА БОСМА НАШРЛАРНИНГ ЭЛЕКТРОН ШАКЛЛАРИ: УМУМИЙЛИК ВА ЎЗИГА ХОСЛИК

(“Kun.uz” онлайн газетаси, “Халқ сўзи” ва бошқа босма нашрларнинг электрон шакллари мисолида)”


ДАК қарори: ўзбек гуруҳи талабаси
Мирзаев Элёр Анваровичнинг магистрлик

диссертацияси

_____” га баҳолансин


_____” ___________ 2014 йил
ДАК раиси: Б.Алимов

ДАК котиби: Ф.Раҳимова

ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети магистратура талабаси Элёр Мирзаевнинг “Онлайн газеталар ва босма нашрларнинг электрон шакллари: умумийлик ва ўзига хослик” мавзуидаги магистрлик диссертацияси юзасидан илмий раҳбар

ХУЛОСАСИ

Интернетнинг ҳаётимизга жадал кириб келиши интернет журналистиканинг ҳам ривожланишига сабаб бўлди. Буни англаган ҳолда бутун дунёда босма нашрларнинг электрон нусхаларини ва соф электрон нашрларни яратиш тенденцияси вужудга келди. Ўзбекистонда ҳам замон талаби ва аудитория эҳтиёжидан келиб чиқиб, деярли барча босма нашрлар глобал тармоқда ўз on-line кўринишини яратди ва бу жараён шиддат билан давом этмоқда.

Миллий интернет журналистиканинг тараққий топишига кўп жиҳатдан анъанавий газета ва журналларнинг фаолияти ҳам таъсир этади. Ўзбекистонда интернетнинг ривожланишига доир кузатувлар шуни кўрсатадики, барча босма нашрлар ўз веб-сайтига эга бўлиши ҳуқуқи жиҳатдан асосланган. Шунга қарамай, бир қатор муаммо ва камчиликларнинг юзага келиши онлайн газеталар ва босма нашрларнинг электрон шакллари фаолиятидаги мушатарак ва фарқли жиҳатларни қиёсий таҳлил асосида ўрганиш долзарб илмий масалага айланишини тақозо этади.

Магистрлик диссертацияси юртимиздаги онлайн газеталарни ва босма нашрларнинг электрон шаклларили билан бевосита қиёслаш асносида интернет журналистикани ОАВнинг алоҳида тури сифатида ўрганишга бағишланган. Анъанавий онлайн газеталарни ва босма нашрларнинг электрон шаклларили, ўзига хослиги ва афзалликлари, мавжуд камчилик ва муаммолари ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан ўрганилган. Айниқса, Ўзбекистондаги матбуот нашрларининг on-line кўриниши ва етакчи соф интернет нашрлар қиёсий тарзда таҳлил этилгани, бу борада халқаро майдонда кузатилаётган тенденциялар хорижий нашрлар веб-сайтини ўрганиш орқали кўрсатиб берилгани тадқиқотнинг илмий қимматини белгилайди.

Диссертация кириш, олти фаслдан таркиб топган уч боб, хулоса, адабиётлар рўйхати ва иловадан иборат.

Магистрант ишнинг ҳар бир бўлими бўйича қўйилган аниқ мақсадни бажаришга ҳаракат қилди. Жумладан, интернет нашрлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини, мамлакатимизда уларнинг тадрижини ўрганиб, ўз нуқтаи назарини асослай олди. Ўзбекистондаги онлайн газеталар фаолиятида кузатилаётган муаммолар, йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни аниқлаб, уларнинг салбий жиҳатлари ва оқибатларини кўрсатган.

Магистрантнинг тадқиқоти шу жиҳатлари билан ажралиб турадики, унда талаба ҳар бир фикри ва таҳлилини амалий мисоллар билан асослашга, маҳаллий ва хорижий мутахассисларнинг бу борадаги фикри ва гипотезаларига асосланган тарзда беришга ҳаракат қилган.

Иш давомида Э.Мирзаев тадқиқотчи учун зарур бўлган изчиллик, синчковлик, сабр, манбаларни чуқур ва атрофлича ўрганиш каби фазилатларини намоён этди. Келажакда у мазкур мавзуни давом эттиришига умид қиламан ва бу учун унда ҳамма имконият ҳамда қобилият мавжуд.

Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда, магистрант Э.Мирзаевнинг “Онлайн газеталар ва босма нашрларнинг электрон шакллари: умумийлик ва ўзига хослик” мавзуидаги диссертацияси якунланган тадқиқот сифатида ҳимояга тавсия этилиши мумкин, деб ҳисоблайман.
Илмий раҳбар: Н.Тошпўлатова

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

халқаро журналистика факультети магистри Элёр Мирзаевнинг “Онлайн газеталар ва босма нашрларнинг электрон шакллари: умумийлик ва ўзига хослик” мавзуидаги магистрлик диссертациясига

Т А Қ Р И З

Мазкур магистрлик диссертацияси мавзусининг долзарблиги ОАВнинг энг ёши ҳисоблаган - Интернет нашрлар фаолияти қиёсий таҳлил асосида тадқиқ этилганлиги билан белгиланади. Бугунги кунда онлайн газета ва журналлар анъанавий босма ОАВдан кўра тезроқ ўз мухлисини топаётир ва бу жараён глобал миқёсда шиддат билан кенгайиб бормоқда. Тадқиқот шуниси билан аҳамиятлики, унда босма ва электрон нашрларнинг фаолияти, шакл ва услубидаги муштарак ва фарқли жиҳатлар, глобал тармоқнинг ўзига хос имкониятларининг электрон газета самарадорлигига таъсири, интернет журналистиканинг мамлакатимиз ОАВ тизимида тутган ўрни ва истиқболи каби масалалар кўплаб илмий-назарий манбалар ва эмпирик материаллар таҳлили асосида ўрганилган.

Магистрлик диссертациясининг иш режаси тўғри тузилгани тадқиқотчи ишга масъулият билан ёндошганлигининг белгисидир. Тадқиқот иши кириш, олти фаслдан таркиб топган уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловадан иборат.

Ишнинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, илмий янгилиги, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, объекти ва предмети, назарий-методологик базаси, натижаларининг амалий аҳамияти, татбиқи ҳамда тузилиши асослаб берилган.

Биринчи боб онлайн журналистика ривожланишининг ижтимоий омилларини ўрганишга бағишланган. Шунингдек, Ўзбекистонда онлайн нашрлар шаклланиши ва фаолиятининг ҳуқуқий асослари ўрганилган. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар асос қилиб кўрсатилган.

Диссертациянинг иккинчи боби икки фаслдан иборат. Улар: “Онлайн нашрларнинг шакли мазмуни ва ўзига хосликлари”, “Босма нашрларнинг электрон шаклларига қўйиладиган талаблар ва уни такомиллаштириш омиллари” деб номланади. Мазкур масалаларни тадқиқ этишда www.kun.uz онлайн газетаси ва босма нашрларнинг электрон версиялари материалларидан фойдаланилган.

Учинчи боб ҳам икки фаслдан иборат бўлиб, бунда, асосан, босма нашрларнинг электрон шакллари ва онлайн нашрлар ривожланишининг замонавий кўринишлари, уларга қўйиладиган талаблар таҳлил этилган.

Хулоса қисмида тадқиқотнинг асосий натижалари, кузатув ва хулосалар ҳамда қўйилган илмий муаммо ечими бўйича тегишли тавсиялар берилган.

Ишни ўқиш давомида ёш тадқиқотчи холис, мустақил, кези келганда, танқидий ва асосли муносабат билдира олаётгани таҳсинга сазоворлигини таъкидлаш жоиз. Муаллиф турли назарий манбаларни қиёслай олиши, уларга илмий жиҳатдан баҳо бера олиши унда илмий изланишга маълум мойиллик мавжудлигини кўрсатади.

Аммо тадқиқот иши айрим камчиликлардан ҳам холи эмас. Масалан, ишда Ўзбекистон интернет-ОАВ тараққиёти тенденцияларига доир алоҳида фикр-мулоҳаза ҳам билдириши мумкин эди. Яна интернет газеталар истиқболига доир илмий гипотезаларга бемалол танқидий муносабатни билдириш мумкин эди. Албатта, бизнинг бу кузатувларимиз тадқиқотнинг илмий қимматига ҳеч таъсир этмайди.

Умуман, иш юқори назарий савияда ёзилган, диссертант мулоҳазалари илмий асосланган. Диссертация ДАК талабларига мувофиқ расмийлаштирилган.

Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда, магистрант Э.Мирзаевнинг “Онлайн газеталар ва босма нашрларнинг электрон шакллари: умумийлик ва ўзига хослик” мавзуидаги магистрлик диссертацияси якунланган илмий тадқиқот сифатида муносиб баҳоланиб, унинг муаллифи магистр даражасини олишга лойиқ, деб ҳисоблайман.


Расмий тақризчи: Амрулло КАРИМОВ,

Аудиовизуал журналистика ва



оммавий коммуникация”

кафедраси катта ўқитувчиси,

филология фанлари номзоди


Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

Халқаро журналистика факультети магистранти

Мирзаев Элёр Анваровичнинг

ОНЛАЙН ГАЗЕТАЛАР ВА БОСМА НАШРЛАРНИНГ ЭЛЕКТРОН ШАКЛЛАРИ: УМУМИЙЛИК ВА ЎЗИГА ХОСЛИК



(“Kun.uz” онлайн газетаси, “Xaлқ сўзи” ва бошқа босма нашрларнинг электрон шакллари мисолида)”

мавзусидаги магистрлик диссертациясига
Т А Қ Р И З
Мазкур магистрлик диссертацияси мавзусининг долзарблиги онлайн газеталар ва босма нашрларнинг электрон шакллари фаолияти, ҳуқуқий асосларини тадқиқ этгани, шу аснода Ўзбекистонда интернет журналистиканинг бугуни ва келажаги борасидаги қарашлар ҳамда мустақил нуқтаи назарини кўрсатгани ва асослаб бергани билан белгиланади.

Глобал тармоқ тобора кенгроқ аудиторияни қамраб олаётгани ва унда фаолият кўрсатаётган on-line нашрлар сони ошиб бораётгани уларни илмий ўрганиш ҳамда тадқиқ этиш заруратини туғдирмоқда.

Тадқиқот иши кириш, олти фаслдан таркиб топган уч боб, хулоса ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Ишнинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, илмий янгилиги, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, объекти ва предмети, назарий-методологик базаси, натижаларининг амалий аҳамияти, татбиқи ҳамда тузилиши асослаб берилган. Диссертацияга танланган объектлар сони кўплиги ишнинг мақсадидан келиб чиқувчи вазифаларни чуқур ўрганишга халақит берса-да, амалий мисоллар келтириш ва уларни ўзаро таққослашда жуда қўл келган.

Диссертациянинг биринчи боби онлайн журналистика ривожланишининг ижтимоий омиллари, дунёда ва мамлакатимизда ОАВнинг интернетдаги ривожи хронологияси кўрсатиб ўтилгани, Ўзбекистондаги электрон ва анъанавий газеталар тузилиши қиёсий таҳлил этилгани билан аҳамиятлидир. Хусусан, бир нечта нашрларнинг босма ва on-line шакллари ўзаро таққослангани, афзаллик ва камчиликлари, ютуқ ва муаммолари таҳлил этиб берилгани Диссертация ишининг илмий ва амалий қимматини оширади.

Диссертациянинг иккинчи боби уч фаслдан иборат бўлиб, унда интернет интерфаол журналистика кўриниши сифатида тадқиқ қилингани, глобал тармоқ тақдим этувчи интерактив воситаларнинг қарийб ҳар бири бўйича маҳаллий босма нашрлар электрон кўринишидан мисоллар келтирилгани, веб-сайт имижини шакллантирувчи жиҳатлар санаб ўтилиши билан чекланмасдан, амалий мисоллар билан таҳлил этилгани, айниқса аҳамиятли. Бироқ интернет журналистиканинг истиқболи борасидаги гипотезаларни келтирар экан, мустақил қарашларини ҳам тўла асослаб бериши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Тадқиқот ишининг учинчи бобида босма нашрларнинг электрон шакллари ва онлайн нашрлар ривожланишининг замонавий кўринишлари масаласига тўхталар экан, муаллиф глобал тармоқда самарали фаолият кўрсатаётган веб-сайтлардаги материаллари мисолида ўрганади. Бундай таҳлилий ишлар тадқиқот ишлари ҳали ўз аксини топмагани ва бу йўлдаги дастлабки уринишлардан экани билан қимматлидир. Лекин диссертация ишида айрим имловий ва услубий хатоларга йўл қўйилганлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз.

Хулоса қисмида тадқиқотнинг асосий натижалари, кузатув ва хулосалар ҳамда қўйилган илмий муаммо ечими бўйича тегишли тавсиялар берилган.

Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда, магистрант Э.Мирзаевнинг “Онлайн газеталар ва босма нашрларнинг электрон шакллари: умумийлик ва ўзига хослик” мавзуидаги магистрлик диссертацияси якунланган илмий тадқиқот сифатида муносиб баҳоланиб, унинг муаллифи магистр даражасини олишга лойиқ, деб ҳисоблайман.



Расмий тақризчи: З. Саидов

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

раиси ўринбосари

ОНЛАЙН ГАЗЕТАЛАР ВА БОСМА НАШРЛАРНИНГ ЭЛЕКТРОН ШАКЛЛАРИ: УМУМИЙЛИК ВА ЎЗИГА ХОСЛИК
КИРИШ________________________________________________________3

I БОБ. ОНЛАЙН ЖУРНАЛИСТИКА РИВОЖЛАНИШИНИНГ ИЖТИМОИЙ ОМИЛЛАРИ______________________________________10

1. Ўзбекистонда интернет тармоғидан фойдаланишнинг замонавий кўриниши______________________________________________________10

2. Жамиятнинг тезкор ахборотга бўлган эҳтиёжи_____________________16
II БОБ. ОНЛАЙН ГАЗЕТАЛАР ВА БОСМА НАШРЛАРНИНГ ЭЛЕКТРОН НАШРЛАРИНИ МУШТАРАКЛИГИ ВА ФАРҚЛАРИ__33

1.Онлайн нашрларнинг шакли мазмуни ва ўзига хосликлари___________33

2. Босма нашрларнинг электрон шаклларига қўйиладиган талаблар ва уни такомиллаштириш омиллари______________________________________43
III БОБ. БОСМА НАШРЛАРНИНГ ЭЛЕКТРОН ШАКЛЛАРИ ВА ОНЛАЙН НАШРЛАР РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ КЎРИНИШЛАРИ_______________________________________________53

1. Онлайн нашрлар контексти ва уларга қўйиладиган талаблар__________53

2. Босма нашрларнинг электрон шакллари яратилишининг зарурати ва муаммолари_____________________________________________________63
ХУЛОСА_______________________________________________________74

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ___________________78

КИРИШ

Тадқиқот ишининг долзарблиги бугунги кунда интернет тармоғи бутун дунёни қамраб олган янги кўринишдаги етакчи ОАВ сифатида ривожланмоқда. Буни йилдан-йилга дунёда онлайн кўринишдаги медиа-нашрлар ва анъанавий газета журналларнинг электрон шакллари сони ортиб бораёгани мисолида кўришимиз мумкин.

Шунингдек, интернет тармоғида, телевизион компаниялар ва радиостанциялар, ахборот ва реклама агентликлари ўз саҳифаларини яратиб, фаолиятини кенгайтирмоқда. Интернет жаҳон журналистикаси қиёфасини кескин ўзгартириб юборди.

Дунёда интернетнинг шиддат билан тарқалиши кўплаб мамлакатларда энг обрўли ва машҳур босма нашрларнинг ададлари тушиб кетишига, айрим газеталар ёпилишига сабаб бўлмоқда. Ваҳоланки, радио ва телевидение пайдо бўлиши газеталар фаолиятига чек қўйиши ҳақидаги башоратларнинг нотўғри эканлигини исботлаганди. Бироқ, уларга яъни, электрон ОАВнинг юзага келишига матбуот бардош бера олди. Янги журналистика воситаси бўлмиш Интернетга ҳатто, «Нью-Йорк Таймс», «Вашингтон Пост» сингари жаҳоннинг етакчи нашрлари ҳам бас келолмади.

Маълумки, оммавий ахборот воситалари муайян кўринишларга эга.Уларнинг ташқи кўринишлари ҳам турлича бўлиб, коғозга босилган босма сўз шаклида ёки товушни қабул килувчи, кўйингки ҳам товушни ҳам тасвирни кабул қилувчи қурилма сифатида ифода топган. Оммавий ахборот воситаларининг барчаси ахборот йиғади ва тарқатади. Шу орқали оммага таъсир кўрсатади. Уларнинг услуб, йўллари турлича бўлса-да, умумий мақсадлар, умумий қонуниятлар асосида иш кўради.

Онлайн нашр бу, аввало айнан медиа-нашр, тубсиз интернет уммонида газетхонлар билан журналистик маҳсулот ижодкорлари ўртасида рақамли тарзда интерактив (онлайн ва оффлайн режимдаги) ахборот алмашинувини таъминлаш мақсадида яратилган ва эркин бошқариладиган оммавий ахборот воситасидир. Шу сабабли, тармоқ технологиялари фойдаланувчиларга зарур маълумотларни асл манбадан қидириш ва жойлаштириш имкониятини бера олади.

Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 15 январда қабул қилинган «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 4-моддасида «оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, ва бошқалар) ва электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, умумфойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги веб-сайтлар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган шакли ҳамда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари оммавий ахборот воситасидир» дейилган.1

Демак, газеталар, журналлар, радиоэшиттиришлар, телекўрсатувлар, ахборот агентликлари, интернетнинг ҳам оммавий ахборот воситаси сифатида умумий, ўзига ҳос хусусиятлари бор. Ҳар бир оммавий ахборот воситаси тузилиши, ўрни, аҳамияти, йўналишига қараб ўзига хос хусусиятлар ва афзалликларга эга. Ижтимоий ахборот йиғиш ва тарқатишдек улкан вазифани бажарувчи оммавий ахборот воситаларининг жамият ҳаётида нақадар муҳим аҳамиятга эга экани унинг тараққиёти давомида турли хил кўринишлар касб этганлигида ҳам яққол кўринади.

Мамлакатимизда ахборот жамиятини ривожлантириш масаласига эътибор ҳар қачонгидан ҳам ортган. Хусусан, Президент Ислом Каримов бу ҳақда «Замонавий ахборот ва компъютер технологиялари, рақамли ва кенг форматли телекоммуникациялар, интернетни нафақат мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида, балки ҳар бир оилада жорий қилиш ҳаракатлари бугунги кунда тобора кучайиб бормоқда. Айнан замонавий алоқа ва ахборот технологиялари тизимини кенг кўламда ривожлантириш мамлакатимиз ва жамиятимизнинг тараққиёт даражасини кўрсатадиган мезонлардан бири бўлиб хизмат қилади» дея таъкидлаб ўтган.2 Зеро, мамлакатимизда бу жараёнга алоҳида эътибор берилаётганлиги, соҳани такомиллаштириш мақсадида қонунлар, қарор ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳаётга тадбиқ этилаётгани қувонарлидир. Бугун мамлакатимиз аҳолисининг кўпчилиги интернетдан фойдаланиш имконига эга. Энг муҳими сўнгги йилларда интернетни ривожлантириш борасида амалага оширилаётган саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ Интернет журналистикаси номли фан юзага келди.

Интернет тизимида ва у орқали ахборот тақдим этаётган ОАВда мультимедиа, интерактивлик ва тезкорлик биринчи даражага кўтарилади, шунингдек, мазкур веб-саҳифаларнинг мазмуни, ўзига хос дизайни, ундаги фаолият юритаётган журналистларнинг ҳали ёзилмаган қонун-қоидалари мавжулигини кўрсатиб, айнан Интернет нашрлари ўқувчиларини ўзига жалб этишда муҳим аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда интернет тармоғини ривожлантириш унинг мустаҳкам ҳуқуқий базасини шакллантириш, электрон нашрлар фаолиятини янада изчил йўлга қўйиш ва самарадорлигини ошириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бирига айланди.

Мамлакатимизда онлайн нашларларнинг сони ва сифати тобора ортиб бормоқда. Қолаверса, ахборот бозорида фаолият юритаётган оммавий ахборот воситаларининг 90 фоизи интернетда ўз саҳифаси ва электрон манзилига эга. Айтиш керакки, уларнинг барчаси интернет тизимида ишлаш кўникмасини тўла-тўкис эгаллашга йўлида астойидил ҳаракат қилмоқда. Ана шу жиҳатларни ҳисобга оладиган бўлсак, онлайн газеталар ва босма нашрларнинг электрон шаклларини фаолиятини тадқиқ этиш замонавий журналистиканинг долзарб масалаларидан.

Илмий муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ҳозирга қадар интернет журналистикаси бўйича Ватанимиз ва хорижий тадқиқотчилар томонидан кўплаб изланишлар олиб борилди. Жумладан, ўзбек олимлари ва тадқиқотчилари Ф.Мўминов, Н.Қосимова, Д.Рашидова, Ш.Қудратхўжаев, Н.Муратовалар1 Ўзбекистонда интернет журналистикаси юзага келишининг ҳуқуқий, тарихий, тузилмавий, технологик ва ижодий жиҳатларини ўрганган. Рус олимларидан В.Ворошилов, Л.Мутовкин, Е.Пронин, С.Гуревич, С.Машкова, Л.Ныркова, В.Тулупов, А.Калмыков2лар асарларидан ҳам айни соҳага доир қимматли маълумотлар ўрин олган. Хорижлик олимлар Ray G.Rosales,3 J.Dube,4 N.Paul5нинг тадқиқотларининг натижалари баён этилган асарлар интернет журналистика соҳасидаги тенгсиз илмий қўлланмалардир. Юқоридаги тадқиқотларда интернет журналистиканинг асосий жихатлари ўрганилган бўлса-да, бевосита Ўзбекистон онлайн газеталар ва босиа нашрларнинг электрон шаклларига доир махсус изланишлар ҳали амалга оширилмаган. Шу боис ҳам мазкур тадқиқот қўйилган илмий муаммонинг шу жиҳатларини тадқиқ этишга бағишланган.

Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари. Интернетнинг ижобий-салбий жиҳатларини очиб бериш, интернетдаги онлайн нашрлар ва босма нашрларнинг электрон шакллари фаолиятини ўрганиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш йўлларини излаш, онлайн нашрларнинг услубий жиҳатларини, афзаллик ва камчиликларини ўрганиш масалаларини илмий жиҳатдан тадқиқ этиш ишнинг асосий мақсадидир. Ушбу мақсадни амалга оширишда қуйидаги вазифаларни бажариш кўзда тутилади:

- Ўзбекистонда ахборот макони ва ахборот жамияти қуришда Интернет нашрларининг роли ва ўрнини аниқлаш;

- аввало, жамиятнинг тезкор ахборотга бўлган талабини тадқиқ этиш;

- Ўзбекистонда интернет тармоғидан фойдаланишнинг замонавий талаблари, аудитория эҳтиёжларини ўрганиш;

- онлайн нашрларнинг қиёфаси, шакли, мазмуни, ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиш;

- Онлайн нашрлар контексти моҳиятини тадқиқ этиш;

- босма нашрларнинг электрон шакллари яратилиши зарурати ва бу борада кўндаланг бўлаётган муаммолар кўлами ва ечимлари аниқлаш;

- босма нашрлар фаолиятида электрон шаклларининг ўрни ва уни такомиллаштириш омилларини таҳлил қилиш;

- келажакдаги онлайн журналистикани ривожлантириш истиқболлари белгилаб олиш;

- интернет нашрларнинг рақобатбардошлилик омилларини, юқори даражадаги онлайн журналистиканинг ўзига хос хусусиятлари,

самарадорлигини кўрсатиб беришданиборат.

Тадқиқот объекти. Илмий изланиш объекти сифатида «kun.uz» нашри ва «Xalq so’zi», «Народное слово» ва бошқа ижтимоий сиёсий газеталарнинг электрон шакллари ўрганилди. Тадқиқот предмети сифатида интернет газеталари ва босма нашрларнинг электрон шаклларини таҳлил қилиш, қиёсий-солиштириш, умумийлаштириш сингари усуллар олинди.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги. XX асрнинг бошларига келиб, оммавий ахборот воситалари сони электрон техникага асосланган тури билан бойишини инсон ақл-тафаккурининг маҳсули дейиш мумкин. Интернет журналистикасида яратилган назарий билимлар, қонуниятлар, журналистикани тадқиқот олиб бориш методлари ва шу нуқтаи-назардан мамлакатимизда интернет журналистикасини ривожлантириш борасида илмий тадқиқотлар қилинган бўлишига қарамай, онлайн нашрлар ва босма нашрларнинг электрон шакллари фаолияти алоҳида тадқиқот объекти сифатида тизимли ўрганилмаган. Ушбу масалани бугунги ўзбек онлайн журналистикасининг намуналари бўлмиш «Kun.uz» онлайн нашри ва «Xalq so’zi» ва бошқа газеталарнинг электрон шакллари қиёсий таҳлилий ўрганиш мазкур магистрлик диссертациясининг илмий янгилигини ташкил этади.

Тадқиқот усуллари. Қўйилган илмий муаммони ўрганиш жараёнида тизимли, қиёсий ва контент-таҳлил, кузатув, умумлашма усулларидан фойдаланилди. Бундан ташқари, ахборот технологиялари ва on-line нашрлар ривожланиши суръатини белгилашда ёрдам берувчи статистика услублари қўлланилди.

Тадқиқотнинг назарий-методологик асосини Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарлари, журналистика назариясига оид китоблар, интернет журналистикасига оид ўқув қўлланмаларидаги илғор ғоя ва хулосалар ташкил этади.

Тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти. Диссертация материаллари интернет журналистика йўналишида фаолият кўрсатаётган ва кўрсатиш истагида бўлган мутахассисларга назарий ва амалий кўмак бериши, шунингдек, маҳаллий онлайн нашрлар фаолияти самарадорлигини оширишда хизмат қилиши мумкин. Яна тадқиқот натижалари интернет журналистикасига доир турли илмий, ўқув ва ўқув услубий адабиётлар яратишда қўл келиши мумкин.

Тадқиқот иши юзасидан муаллиф томонидан чоп этилган мақолалар.

Тадқиқотнинг асосий ҳолатлари муаллифнинг “Интернет журналистика ахборот оламидаги ўрни” номли 2014 йилда чоп этилган илмий мақоласида ўз ифодасини топган.



Иш тузилиши ва таркиби. Диссертация иши кириш, 6 та параграфдан таркиб топган 3 боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловадан иборат. Диссертация ҳажми 82 бетдан иборат.

I БОБ.ОНЛАЙН ЖУРНАЛИСТИКА РИВОЖЛАНИШИНИНГ ИЖТИМОИЙ ОМИЛЛАРИ.

1. Ўзбекистонда интернет тармоғидан фойдаланишнинг замонавий кўриниши



Интернет тармоғи тарихида энг биринчи сайтни 1991 йил 6 август куни Швейцария Ядро тадқиқотлар Европа марказида ишловчи британиялик физик Тим Бернерс-Ли эълон қилган. Сайтлар сони статистикасини олиб борувчи бир неча ташкилотлар мавжуд. Масалан, Netcraft маълумотларига кўра, 2012 йил май ойидаги ҳолатида дунё бўйича сайтлар сони 700 миллионни ташкил қилган бўлса, 2013 йил май ойида миллиардга ва 2015 йилда икки миллиардга етиши башорот қилинган. 1 Бошқа манбадаги маълумотга кўра, 2014 йил 5 феврал ҳолатига интернет 1,7 миллиард саҳифадан иборат бўлган.2 “Dubay Chronicle” даги маълумотларга кўра, интернетдаги веб-сайтлар сони 2013 йилда 760 миллионга етган ва улардан фақат 510 миллиони фаол бўлган. Бир миллион энг оммабоп веб-сайтларнинг 43 фоизи АҚШда жойлашган. Фаол веб-саҳифалар сони 14,3 триллионга тенг.3

Домен бу - IP-манзил сизнинг сайтингиз жойлашган сервер компьютерининг IP-манзили ҳисобланади.4

Иккинчи даражали UZ миллий домени 1995 йилнинг 29 апрелида ташкил этилган. 2014 йилнинг 30 май ҳолатига кўра, UZ ҳудудининг ўзидаёқ иккинчи даражали фаол доменлар сони 17980 дан зиёдни ташкил этади. 2006 йилда бу кўрсатгич 3621 тани ташкил қилган. Қуйидаги жадвалда доменлар сонини ўсиш кўрсатгичлари бўйича кўриб чиқиш мумкин.



Бундан ташқари, UZ доменига кирувчи бир неча мингта учинчи даражали доменлар ҳам мавжуд. Ўтган 19 йил давомида “UzNet”да ОАВ сифати фаолият юритиб, жамиятни ижтимоий ахборотлар билан таъминлашда кўплаб онлайн нашрлар ва босма газеларнинг электрон қатнашиб келмоқда.

12uz.com онлайн нашри 2013 йил декабрь ойида Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига асосланиб тарқатган хабарига кўра, Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилар сони 2012 йилга нисбатан 11,54 фоизга усганлиги ва (мобил интернет билан қўшиб ҳисоблаганда) 9,815 миллионга етганлиги қайд этилади. 1

Республикамизда мобиль алоқа хизматидан фойдаланувчилар сони 19 миллион нафарни ташкил этиб, ҳар бир оилага ўртача 3 та уяли телефон тўғри келмоқда. Шунингдек, мамлакатимизда интернет абонентлари сони ўтган йилга нисбатан 18,3 фоизга ўсиб, ҳозирги пайтда 7 миллион 100 минг нафарни ташкил этмоқда.2

Қуйидаги жадвалда интернетдан фойдаланувчилар сонини ўсиш кўрсаткичлари бўйича кўриш мумкин.

2014 йил май ойига кўра, www.uz сайтида UzNet даги барча йўналишлар бўйича ташрифлар сонига кўра сайтлар топ-рейтингини кўриб чиқадимиз.

Давлат бошқарув органлари йўналишида энг кўп ташриф буюриладиган сайт давлат солиқ қўмисанинг сайти ҳисобланади. Сайтга бир кунда 5502 та фойдаланувчи ташриф буюрган. 24 соат кўрилган саҳифалар сони 184478 тани ташкил қилади. 2 ўринда (http://uzasbo.mdm.uz/) 3ўрида (gov.uz), 3 ўринда https://my.gov.uz/, 4 ўринда www.meteo.uz/.

Янгиликлар ва ОАВ йщналиши бўйича топ сайтлар рейтингини Ўзбекистондаги дастлабки тўлақонли онлайн нашр gazeta.uz бошқариб турибди. 2008 йилдан бери фаолият юритиб келаётган интернет нашри ўзбек ва рус тилидаги ахборотларни бошқа онлайн нашрларга нисбатан расмийроқ кўринишда тарқатади. “Gazeta.uz” 2009 ва 2012 йилларда миллий UZ домени интернет-фестивалида “Энг яхши ОАВ сайти” йўналишида биричи ўринни қўлга киритган.

Янгиликлар ва ОАВ йўналишида кейинги поғоналарни “afisha.uz”, “daryo.uz”, “kun.uz” ва “podrobno.uz” интернет нашри эгаллаб турибди. Қуйидаги суратда бошқа йўлашлардаги топ-рейтингли интернет нашрларни кўриб чиқиш мумкин.



Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет