إِنَّ اللَّهَ بَرِيءٌ مِنْ الْمُشْرِكِينَ وَرَسُولُهُ
оятидаги ورسولِه калимасини жар билан (яъни “Росулуҳуу” калимасини “Росулиҳии” қилиб) ўқиганини эшитиб қолди ва “Оллоҳ ни ўз Росулидан безор дейишдан Оллоҳ сақласин”- дедилар. Сўнг ҳарфларнинг охирига эъроб белгиларини ихтиро қилди. Аммо муъжам ب ت ث ج خ га ўхшаш ҳарфларнинг нуқталарини Наср бин Носир ва Яҳё бин Яъмур ихтиро қилди. Ташдид, сукун, мад, равм, ишмом, имола ва бошқа аломатларни Ал Холил бин Аҳмад ўйлаб топти.
Энди қироатларнинг турлича, бир биридан фарқли бўлишига сабаб, ҳазрати Усмон ноҳияларга фақат мусҳафларни юбориш билан кифояланиб қолмай, Қуръонни ўргатадиган қориларни ҳам юборганлар. Ҳар юборилган саҳобий одамларга Росулуллоҳ дан ўрганган қироатини ўргатганлар. Уларнинг ривоятлари бошқача бўлгани учун қироатлари ҳам бошқача бўлган, аммо бу ихтилофлар бир бирларига зидликда эмас балки рангбарангликда бўлган, усмоний нусхаларда нуқта ва шакллар бўлмагани учун ҳамма қироат важҳларига тўғри келаверган. Ҳар бир иқлим қорилари ўзларига юборилган саҳобийнинг қироатини маҳкам ушлаб бошқасига эътибор бермаган, шундай қилиб қироатлар орасида фарқ вужудга келган.
8.Мутавотир қироатлар.
Мутавотир қироат деганда Саййидимиз Муҳаммад га нозил бўлган Қуръон лафзининг турли кайфиятда ўқилиши ва қироатни муттасил санад билан Росулуллоҳ дан ривоят қилган қорига нисбат берилишини тушунилади. Шу ўринда қироат истилоҳлари билан танишиб ўтишимиз жоиз.
-
Қироат деб қуррои ашарадан бири муттасил санад билан Росулуллоҳ дан Қуръон лафзини талаффуз қилишдаги танлаган услубини айтилади ва бу қироат шу қорийга мансуб дейилади. Масалан Осим қироати, Нофеъ қироати дейилгани каби ва ҳ.к.
-
Ривоят қуррои ашарадан мушофаҳатан Қуръон лафзини қироат қилиш кайфиятини ровийсига мансуб ривоятни айтилади. Буни шундай тушуниладики, ҳар бир қироат имомининг иккитадан ровийси бўлиб, ҳар қайсилари ўз имомларидан бошқа-бошқа қироат кайфиятларини ривоят қилган, шу ривоят билан танилиб унга нисбат берилган. Масалан Ҳафснинг имоми Осимдан, Варшнинг Нофеъдан ривояти дегани каби…
3. Тариқ яъни қироат йўли. Ровийдан нақл қилган қорига нисбат берилган йўл. Масалан “бу Варшнинг Ал-Азрақ орқали ривояти”дегани каби.
9. Қироатнинг етти ҳарфда (яъни услубда) нозил бўлиши.
Қуръоннинг етти ҳарфда нозил бўлиши Росулуллоҳ дан мутавотир йўл билан ривоят қилингани собитдир. Ҳазрати Ибни Аббосдан Росулуллоҳ нинг:
أَقْرَاَنِى جِبْرِيلُ عَلَى حَرْفٍ فَرَاجَعْتُهُ فَلَمْ أَ زَلْ أَسْتَزِيدُهُ وَ يَزِيدُنِى حَتَّى انْتَهَى إِلَى سَبْعَةِ أ َحْرُفٍ
Яъни; “Жаброил менга Қуръонни бир ҳарф-
да ўқиб берар, мен эса яна бошқасини ҳам зиёда қилиб ўргатишини талаб қилар эдим, У охири етти ҳарфгача ўқиб берди”- деган сўзлари ривоят қилинган.
Яна Ал-Мусаввар Бин-Махрама ва қори Абдурраҳмон бин Абд ҳазрати Умар дан ривоят қиладилар. Умар айтадилар: Мен Росулуллоҳ нинг ҳаётлигида Ҳишшом бин Ҳакимнинг сураи Фурқонни ўқиётганини эшитганман. Қулоқ солсам У, Росулуллоҳ нинг менга ўргатганидан бошқа ҳарфларда ўқиётган эди. Уни намозида туриб ёқасидан тутмоқчи бўлдим, лекин салом бергунча сабр билан кутиб туриб, сўнг ридосидан тортиб: “Бу сурани сенга ким ўргатди”-дедим. У, “Менга Росулуллоҳ ўргатди”-деди. Мен унга “Ёлғон айтдинг Росулуллоҳ () менга сен ўқигандан бошқача ўқитган”- деб уни Росулуллоҳ нинг олдига етаклаб бордим. Ва У зотга: “Мана бу сураи Фурқонни Сиз менга ўқитмаган ҳарфларда ўқияпти”- дедим. Шунда Росулуллоҳ : Уни қўйиб юбор, ўқи эй Ҳишшом!”-дедилар. У худди мен эшитгандай қироат қилиб берди. Росулуллоҳ “Оят шундай нозил бўлган, сен ҳам ўқи эй Умар!”-дедилар. Мен ҳам ўзим ўрганган ҳарфда ўқиб бердим. Сўнг Росулуллоҳ (): Қуръон шундай нозил бўлган, бу Қуръон етти ҳарфда нозил бўлган, Қуръондан сизга муяссар бўлганча ўқийверинглар”-дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти).
Бу етти ҳарфдан мурод нима эканлигида олимлар ихтилоф қилдилар. Муҳаққиқ уламолар: “Имоми Абул Фазл Розий мазҳабини рожеҳ санаб, бу ҳарфлардан мурод қуръоний лафзларда воқеъ бўладиган ўзгаришлар (бошқачаликлар), бу ўзгаришлар еттитадан ошмайди”-дедилар.
1. Исмлардаги ифрод (бирлик), тасния (иккилик), жамъ (кўплик), тазкир ва таънис (яъни, жинсий) жиҳатдан ўзгаришлар, масалан сураи Бақарада:
وَعَلَى الَّذِينَ يُطِيقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ
مِسْكِينٍ лафзи бирликда келиб, бошқа ҳарфда َمَساكِينَ бўлиб жамъ кўпликда ўқилган, Сураи Ҳужуротда فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ тасния лафзи билан, бошқа қироатда اخوتكم жамъ суратида ўқилган, сураи Бақарадаги
تُقْبَلُ وَلا - وَلا يُقْبَلُ مِنْهَا شَفَاعَةٌ
бўлиб ҳам ўқилган.
2. Феълларнинг замонларидаги ўзгаришлар, масалан: فَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْرًا (Бақара-184) мозий (ўтган замон) сийғасида ўқилиб, бошқа ҳарфда يطوع музореъ яъни, келаси замон суратида,
قَالَ رَبِّي يَعْلَمُ الْقَوْلَ فِي السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ (Анбиё-4)даги قال феъли قل бўлиб амр (буйруқ) сиғасида ўқилган. Булар қироатдаги морфологик фарқлар.
3. Эъроб важҳларидаги (грамматик) ҳар хиллик, м: Бақарадаги وَلا تُسْأَلُ عَنْ أَصْحَابِ الْجَحِيمِ 119 оятида биринчи сўзни لاتسالُ қилиб, бошқа қироатда эса уни لا تسأ لْқилиб жазм ҳолатда ўқилган.
4. Лафздаги бир ҳарфнинг кам ёки ортиқлигидаги ҳар хилликлар, м: (Оли Имрон-133) даги رَبِّكُمْ وَسَارِعُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِنْ
оятини و ни ҳазфи билан яъни “вов” сиз ҳам ўқилган.
5. Айрим сўзларни баъзи қироатларда аввал, бъзиларида кейин ўқилишдаги ихтилофлар, м:(Оли Имрон-195)даги وَقَاتَلُوا وَقُتِلُوا бошқа қироатда َقَاتَلُوا و وَقُتِلُوا ўқилган.
6. Бир ҳарфни иккинчи ҳарфга алмаштириш (бадал) даги ҳар хиллик. М: (Юнус-30) даги هُنَالِكَ تَبْلُو كُلُّ نَفْسٍ مَا أَسْلَفَتْ оятида تَبْلُوا сўзи икки ت билан аввалгиси фатҳали, кейингиси сокинли تًتْلُوا бўлиб ҳам ўқилган.
7. Лаҳжалардаги ва шунингдек имола, изҳор, идғом, тасҳил, таҳқиқ, тафхим, тарқиқ ва ҳ. к. лардаги ихтилофлар. Бу қоидалар ҳақида кейинроқ баён келади.
М: خطوات сўзи ط ҳарфининг заммаси билан ҳам, сукуни билан ҳам, ва بيوت калимасидаги ب ҳарфи замма билан ҳам касра билан ҳам ўқилган.
Саҳиҳ ўн хил қироатдан ташқари яна тўрт хил шоз қироат ҳам бор:
-
Ал Ҳасан бин Ясор Ал Басрий.
-
Муҳаммад бин Абдур Раҳмон Ал Маккий. Бу кишини Ибнул Маҳис дейдилар.
-
Яҳё бин ал Муборак Ал Язидий.
-
Ал Аъмаш номи билан танилган Сулаймон бин Миҳронларнинг қироатлари.
10. Илмут-тажвид.
Бу илм хусусида сўз юритишдан аввал Имоми Осим ва у кишининг ровийлари Ҳафс бин Сулаймонни таниб олишимиз лозим, токи толиби илм буларнинг санадлари Росулуллоҳ га етганидан воқиф бўлсин.
Етти қироат соҳибларидан бири Осим бин Абин Нажуд Ал Асадий Ал Куфий, куньялари Абу Бакр, отасининг номи Абдуллоҳ, онасининг исми Баҳдаладир. Ўрта Осиё, Яқин шарқ, Арабистон ярим ороли ва шарқий халқларнинг кўпчилик қисми шу имомнинг қироатларида қироат қиладилар. Куфада Қуръонни ўқитишда “ Шайхул-иқроъ” деб танилган ва ўзлари улуғ тобеинлардан бўлиб, саҳобийлар- Абу Рамса Рафоатут Тамимий, Ал Ҳорис бин Ҳассонул Бакрий()лардан ҳадис ривоят қилганлар, Абу Рамсадан ривоят қилган ҳадислари имоми Аҳмад бин Ҳанбалнинг муснадларида, Ал Ҳорисдан ривоят қилган ҳадислари Ал Қосим бин Саломнинг китобларида келтирилган. Имоми Осимда фасоҳат, чуқур илм, таҳрир ва тажвид жамъланган бўлиб Қуръон тиловатида энг гўзал овозга эга эдилар. Барча имомлар у кишига таҳсин айтиб қироатини қабул қилганлар. Аввал Куфада қироат раислиги Абу Абдирраҳмонис Суламий да эди, у зотдан кейин имоми Осим иқроъ (қироат илмини ўқитиш) ўрнига ўтирдилар, ер куррасининг турли томонларидан қироат ўрганиш учун одамлар кела бошлади. Абу Бакри Шуъба бин Аёш, Абу Исҳоқ Ас Субайъийнинг Осим ҳақида: “ Осим бин Абин Нажуддан кўра Қуръонни чиройли ўқийдиган кимсани кўрмаганман”- деб неча бор айтганини саноғига етолмайман”- деганлар. У киши суннатни яхши биладиган луғавий, ҳам наҳвий ҳам фақиҳ олим эдилар.
Абдуллоҳ бин Аҳмад бин Ҳанбал у киши тўғрисида шундай дейдилар: “ Осим ҳақида отамдан сўраганимда, у ишончли солиҳ киши деди”, мен яна сизга қайси қироат ёқади дедим. У. “Маддина аҳлининг қироати, агар йўқ бўлса Осимнинг қироати ёқади” деб жавоб берди. Абу бакр Шуъба бин Аёш айтадилар: “ Ўлим тўшагида ётган Осим ҳузурига кирсам, у гўёки намозда тургандай Оллоҳ Таолонинг:
ثُمَّ رُدُّوا إِلَى اللَّهِ مَوْلاهُمْ الْحَقِّ
деган оятини камоли таҳқиқ билан секин ўқиб ётар эди, чунки Қуръон тажвиди унда туғма фазилатга айланиб кетган эди”.
У кишининг қироатини жуда кўп қорилар жумладан Ҳафс бин Сулаймон, Абу Бакр Шуъба бин Аёш, Аббон бин Тағлиб, Ҳаммод бин Салама, Сулаймон бин Меҳрон Ал Аъмаш, Абул-Мунзир Салом бин Сулаймон, Саҳл бин Шуъайб ва бошқалар ривоят қилишган. Буларнинг энг машҳурлари Ҳафс бин Сулаймон ва Абу бакр Шуъба бин Аёшдир. Абу Амр бин Ал-Ало, Ал Халил бин Аҳмад ва Ҳамза Ал Зайёт, Осимдан қироатнинг бир неча ҳарфини ривоят қилганлар. Имоми Осим 127 ҳижрий йилида вафот қилиб Шоми шариф йўналишидаги “Самова” деган жойга дафн қилинган. Яна, 128 ҳижрий йилининг бошида Куфада вафот қилган деган ривоят ҳам бор. Барчаларини Оллоҳ раҳмат қилсин!
Имоми Осим қироатининг санади, Усмон бин Аффон, Алий бин Аби Толиб, Зайд бин Собит, Убай бин Каъб ва Абдуллоҳ бин Масъуд каби улуғ саҳобийларга етиб боради. Имоми Осим қироатларини, улуғ тобеий Абу Абдурраҳмон Ассуламийдан, У киши Алий бин Аби Толибдан, у киши Росулуллоҳ дан олганлар. Шунингдек қироатни Зирру бин Ҳубайш Асадийдан, У киши Абдуллоҳ бин Масъуддан, У киши Росулуллоҳ дан олганлар. Ва Ҳафсга, Абу Абдурраҳмонис-Суламий дан, Шуъбага эса Зиррубни Ҳубайшдан ривоят қироатларини ўргатганлар. Шу билан, унинг қироатининг Росулуллоҳ га туташган санади муттасил ва мутавотир эканлиги маълум бўлади.
Имоми Осимнинг ровийси Ҳафснинг таржимаи ҳоли.
Исми Ҳафс бин Сулаймон бин Аби Довуд ал Асадийюл Куфий ал Баззоз, эл орасида Ҳуфайс номи билан машҳур бўлиб, Осим(р.ҳ.)нинг шогирди ва унинг ўгай ўғли бўлган.
У қироатни устозидан, ҳам арз ҳам талқин билан (яъни ҳам эшитиб, ҳам ўқиб бериб) олиб пухта эгаллаган, ўта ёддош бўлиб, бу тўғрида кўп уламолар гувоҳлик беришган. Имоми Шотибий у кишини шундай деб мақтайди:
َ حَفْضٌ وَبِالإتْقانِِ كانَ مُفَضلاً وَ...
Яъни, Ҳафс, қироатининг пишшиқлиги билан элдан афзал эди.
Ҳафс илми бўлди мукаммал.
Ҳафс элда бўлди муфаззал.
Ҳафс қироати эл орасида шу қадар машҳур бўлдики, ҳатто унинг ривоятини қироат имомлари ҳеч иккиланмай қабул қилдилар.Чунки у Осим уйида тарбия топиб мудом у билан бирга бўлди ва Осим шогирдларининг энг олимига айланди.Яҳё бин Муъин айтади: “Осимдан ривоят қилинган ривоятларнинг ичида энг саҳиҳи, бу Абу Умар ҳафс бин Сулаймон ривоятидир”.
Устозларининг вафотидан кейин узоқ вақтгача одамларга қироатдан дарс бердилар.
Ҳафс дан қироатни жуда кўп, жумладан Ҳусайн бин Муҳаммад ал Марвазий, Ъамр бин Ас-Сабоҳ, Убайд бин Ас-Сабоҳ, Ал-Фазл бин Ал-Анборий, Абу Шуайб ал Қаввос ва бошқалар арз ва самоъ йўли билан олиб ривоят қилганлар.
Ҳафс 90 ҳижрий санада туғилиб 180 санада вафот қилганлар.
Имоми Ҳафс Қуръонни имоми Осимдан, У зот, Ҳафсга ўргатган ривоятини Абу Абдурраҳмон Суламий орқали Алий дан, У киши Росулуллоҳ дан олиб ривоят қилганлар.
Ҳафс айтадилар: “Бир кун устозимга - менинг қироатим Абу Бакр Шуъбанинг қироатидан фарқ қилаяптику, деганимда у, мен сенга Абу Абдурраҳмон Ас-Суламийнинг Алий дан олган қироатини, Шуъбага эса Зирр бин Ҳубайшнинг Абдуллоҳ бин Масъуддан олган қироатини ўргатдим”-дедилар.
12. Уммати исломийянинг тажвид илмига бўлган эҳтимоми.
Уммати исломийя тажвид илмига зўр эътибор берган. Бу борада салаф олимларимиз тажвид илмини таҳқиқлаш, китоб таълиф қилиш, ўқиш ёки ўқитишдан иборат буюк хизматларни амалга оширганлар.
Шунинг учун ҳам Қуръони Карим Оллоҳу Таолонинг:
Достарыңызбен бөлісу: |