Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим


وَقُرْآنًا فَرَقْنَاهُ لِتَقْرَأَهُ عَلَى النَّاسِ عَلَى مُكْثٍ وَنَزَّلْنَاهُ تَنزِيلًا



бет3/29
Дата07.07.2016
өлшемі7.42 Mb.
#183180
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29

وَقُرْآنًا فَرَقْنَاهُ لِتَقْرَأَهُ عَلَى النَّاسِ عَلَى مُكْثٍ وَنَزَّلْنَاهُ تَنزِيلًا

Сиз Қуръонни одамларга аста-секин ўқиб беришингиз учун Биз уни бўлакларга бўлдик ва бўлиб-бўлиб нозил қилдик”. (Ал-Исро сураси 106)

Чунки бундай ўқиш фаҳмга яқин, ёдлашга осондир. Кўриб турибсизки, тажвид қоидалари Росулуллоҳ  қироатларига мос қилиб ёзилган ва бу бизга собит тавотир ва саҳиҳ ҳадислар орқали етиб келган. Анас бин Молик  дан Росулуллоҳ  нинг қироатлари қандай бўлган?- деб сўралганда, У зотнинг қироатлари мадли бўлган деб, сўнг: بِِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِни қироат қилиб бердилар. Бизларга бу сифатда қироат, ривоятнинг энг аъло мартабаси бўлган мушофаҳа яъни оғизма-оғиз сабоқ олиб ўқиш йўли билан етиб келган. Қуръон тарихидан аниқ маълумки, саҳобалар қироатни Росулуллоҳ  дан, У зот Жаброил  дан, У киши Оллоҳ  дан талаққий қилганлар. Ва саҳобаларга худди мана шу сифатда талқин қилиб таълим олишга тарғиб қилганлар. Тарихдан маълумки Набий  Абдуллоҳ бин Масъуднинг намозда қироат қилаётганини эшитиб шундай деганлар:

مَنْ سَرَّهُ اَنْ يَقْرَأَ ا لْقُرْآنَ غَضًّا كَمَا أ ُنْزِلَ


فِلْيَقْرَأْهُ عَلَى قِرَا ءَةِ اِبْنِ أُِّمِّ عَبْدٍ
Яъни, кимники Қуръони Каримни янги тушурилгандек яшанг ҳолда ўқиш хурсанд қилса Абдуллоҳ бин Масъуд қироатида ўқисин. (бу ҳадисни имоми Бухорий ривоят қилган.) Бу хусусда Росулуллоҳ қироатни, пухта ўрганган бир неча нафар саҳобаларни хослаб гапирганлар. Булар Убай бин Каъб, Абдуллоҳ бин Масъуд, Зайд бин Собит, Абу Мусо Ал Ашъарий, Усмон бин Аффон, Алий бин Аби Толиб, Абуд Дардоъ, Муоз бин Жабал ва бошқалардир.

Мана шулар ҳаммаси қироатни муайян сифат ва кайфиятда ўқиш лозим эканлигига далилдир. Бу эса Росулуллоҳ  дан олинган сифатда ўқиш демакдир. Қуръон шу кайфиятда нозил бўлган. Ким бунга хилоф қилиб аҳамият бермаса суннатга хилоф қилиб, Оллоҳ  дан нозил бўлмаган сифатда ўқиган бўлади.



6. Қироат мартаба (даража)лари.

Қироат учун уч мартаба мавжуд; 1. Тартил(таҳқиқ), 2. Тадвир, 3. Ҳадр.

1. Тартил бу Қуръони Каримни шошмасдан, хотиржамлик билан, маъноларини тадаббур қилиб, тажвид аҳкомларига риоя қилиб ўқишдир.

Бу меъёр бошқа меъёрлардан афзалидир, чунки бу тўғрида Қуръон нозил бўлган. Оллоҳ Таоло ўз пайғамбарига шундай деб буюради: وَرَتِّلِ الْقُرْآنَ تَرْتِيلا

яъни: ва Қуръонни тартил билан (дона-дона қилиб) ўқинг.

2. Тадвир бу Қуръони Каримни тажвид қоидаларига риоя қилиб тез ва секин ўқишнинг ўртасидаги ўқиш бўлиб афзалликда «тартил”дан кейинги мартабада туради.

3. Ҳадр бу Қуръони Каримни тажвид аҳкомларини сақлаган ҳолда тез ўқишдир.

Баъзи уламолар “тартил”мартабасидан кўра янада секинроқ ўкиладиган “таҳқиқ” мартабаси ҳам бор дейдилар. Бу қироат таълим мақомида чиройли саналади, лекин ҳаракатларни меъёридан ортиқча чўзиб юбориб баъзи ҳарфлар қўшилиб қолишидан, ғунналарни муболаға билан ошириб юборишдан ва умуман қироатни жоизликдан чиқариб юборишдан эҳтиёт бўлиш керак.



Ҳадр мартабасида эса ҳарфларни бир-бирига киргизиб юбориш ва мад ва ғунналарни меъёридан кам чўзишдан эҳтиёт бўлиш зарур.Қироат гўё оппоқ рангга ўхшайди, оқлик оз бўлиб қолса у бўзрайиб қолади, кўпайиб кетса барас яъни песликка айланади “, деб бежиз айтишмаган.

Энди, Қуръонни ёдлаб эсдан чиқармасликнинг чораси учун Росулуллоҳ  дан Абдуллоҳ бин Аббос  орқали Тирмизий ва Ал Ҳоким ривоят қилган бир ҳадисни келтирамиз: سنن الترمذي 11/486

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ أَنَّهُ قَالَ بَيْنَمَا نَحْنُ عِنْدَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذْ جَاءَهُ عَلِيُّ بْنُ أَبِي طَالِبٍ فَقَالَ بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي تَفَلَّتَ هَذَا الْقُرْآنُ مِنْ صَدْرِي فَمَا أَجِدُنِي أَقْدِرُ عَلَيْهِ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَا أَبَا الْحَسَنِ أَفَلَا أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ يَنْفَعُكَ اللَّهُ بِهِنَّ وَيَنْفَعُ بِهِنَّ مَنْ عَلَّمْتَهُ وَيُثَبِّتُ مَا تَعَلَّمْتَ فِي صَدْرِكَ قَالَ أَجَلْ يَا رَسُولَ اللَّهِ فَعَلِّمْنِي قَالَ إِذَا كَانَ لَيْلَةُ الْجُمُعَةِ فَإِنْ اسْتَطَعْتَ أَنْ تَقُومَ فِي ثُلُثِ اللَّيْلِ الْآخِرِ فَإِنَّهَا سَاعَةٌ مَشْهُودَةٌ وَالدُّعَاءُ فِيهَا مُسْتَجَابٌ وَقَدْ قَالَ أَخِي يَعْقُوبُ لِبَنِيهِ { سَوْفَ أَسْتَغْفِرُ لَكُمْ رَبِّي } يَقُولُ حَتَّى تَأْتِيَ لَيْلَةُ الْجُمْعَةِ فَإِنْ لَمْ تَسْتَطِعْ فَقُمْ فِي وَسَطِهَا فَإِنْ لَمْ تَسْتَطِعْ فَقُمْ فِي أَوَّلِهَا فَصَلِّ أَرْبَعَ رَكَعَاتٍ تَقْرَأُ فِي الرَّكْعَةِ الْأُولَى بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَسُورَةِ يس وَفِي الرَّكْعَةِ الثَّانِيَةِ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَحم الدُّخَانِ وَفِي الرَّكْعَةِ الثَّالِثَةِ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَالم تَنْزِيلُ السَّجْدَةِ وَفِي الرَّكْعَةِ الرَّابِعَةِ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَتَبَارَكَ الْمُفَصَّلِ فَإِذَا فَرَغْتَ مِنْ التَّشَهُّدِ فَاحْمَدْ اللَّهَ وَأَحْسِنْ الثَّنَاءَ عَلَى اللَّهِ وَصَلِّ عَلَيَّ وَأَحْسِنْ وَعَلَى سَائِرِ النَّبِيِّينَ وَاسْتَغْفِرْ لِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَلِإِخْوَانِكَ الَّذِينَ سَبَقُوكَ بِالْإِيمَانِ ثُمَّ قُلْ فِي آخِرِ ذَلِكَ
Абдуллоҳ ибн Аббос  айтадилар: “ Биз Росулуллоҳ  ҳузурларида турган эдик Алий ибн Аби Толиб  келиб: “ Ота онам сизга фидо бўлсин. Бу Қуръон зеҳнимдан қочяпти, ушлаб қолишга қодир бўлолмаяпман”-деди. Шунда Росулуллоҳ : “ Эй Абул- Ҳасан, Сенга , сен ўргатган кишиларга Оллоҳ нафъ етказадиган ва ёдлаган Қуръонингни қалбингда собит турғизадиган бир қанча калималарни ўргатиб қўяйми?” дедилар. “ Ҳа ё Росулаллоҳ, ўргатинг”- деди Алий  .

Жумъа кечаси ( пайшанбадан жумага ўтар кечаси) Қўлингдан келса кечанинг охирги учдан бирида, чунки Фаришталар шоҳид бўладиган ва дуо ижобат бўладиган вақт, Яъқуб ҳам ўғилларига ( жума кечаси келганда дуо қиламан деб ваъда қилганлар), агар буни иложи бўлмаса туннинг ярмида, агар бунга ҳам қодир бўлмасанг кечанинг бошланишида тўрт ракаат нафл намоз ўқигин, биринчи ракаатга “Ёсин”, иккинчи ракаатга “Духон”, учинчи ракаатга الم сажда, тўртинчи ракаатга “Таборак” сураларини зам сура қилиб ўқигин.Ташаҳҳудни битирганингдан кейин Оллоҳга гўзал ҳамду сано, менга ва бошқа пайғамбарларга салавот ва барча ўзингдан илгари ўтган аёлу эркак мўминларнинг гуноҳини мағфират қилишини сўраб дуо қиласан , кейин охирида ушбу дуони ўқийсан.


اللَّهُمَّ ارْحَمْنِي بِتَرْكِ الْمَعَاصِي أَبَدًا مَا أَبْقَيْتَنِي وَارْحَمْنِي أَنْ أَتَكَلَّفَ مَا لَا يَعْنِينِي وَارْزُقْنِي حُسْنَ النَّظَرِ فِيمَا يُرْضِيكَ عَنِّي اللَّهُمَّ بَدِيعَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ وَالْعِزَّةِ الَّتِي لَا تُرَامُ أَسْأَلُكَ يَا أَللَّهُ يَا رَحْمَنُ بِجَلَالِكَ وَنُورِ وَجْهِكَ أَنْ تُلْزِمَ قَلْبِي حِفْظَ كِتَابِكَ كَمَا عَلَّمْتَنِي وَارْزُقْنِي أَنْ أَتْلُوَهُ عَلَى النَّحْوِ الَّذِي يُرْضِيكَ عَنِّيَ اللَّهُمَّ بَدِيعَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ وَالْعِزَّةِ الَّتِي لَا تُرَامُ أَسْأَلُكَ يَا أَللَّهُ يَا رَحْمَنُ بِجَلَالِكَ وَنُورِ وَجْهِكَ أَنْ تُنَوِّرَ بِكِتَابِكَ بَصَرِي وَأَنْ تُطْلِقَ بِهِ لِسَانِي وَأَنْ تُفَرِّجَ بِهِ عَنْ قَلْبِي وَأَنْ تَشْرَحَ بِهِ صَدْرِي وَأَنْ تَغْسِلَ بِهِ بَدَنِي فَإِنَّهُ لَا يُعِينُنِي عَلَى الْحَقِّ غَيْرُكَ وَلَا يُؤْتِيهِ إِلَّا أَنْتَ وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللَّهِ الْعَلِيِّ الْعَظِيمِ
Яъни, Илоҳим гуноҳларимни тарк қилишимда менга доимо раҳм айла, бемаъни нарсаларга уринишимдан сақлаб раҳм қил, Илоҳий ўзинг рози бўладиган ишларга ҳусни назар қилишни менга насиб айла. Эй Осмону Ерни йўқдан бор қилган, улуғлик ва икром эгаси ва поёнсиз қувват соҳиби бўлган Зот, Ё Оллоҳ, ё Раҳмон! Улуғлигинг ва Юзингнинг нури ҳурмати, Қуръонингни ёдлашни Ўзинг ўргатганингдек дилимга жо айла! Ўзингни мендан рози қиладиган тиловат билан тиловат қилишни насиб айла!

Эй Осмону Ерни йўқдан бор қилган, улуғлик ва икром эгаси ва поёнсиз қувват соҳиби бўлган Зот, Ё Оллоҳ, ё Раҳмон! Улуғлигинг ва Юзингнинг нури ҳурмати, Сендан, Китобинг билан кўзимни нурли қилишингни, тилимни равон, қалбимни очиқ, дилимни ёруғ ва аъзоларимни Қуръон билан ишлайдиган қилишингни сўрайман, чунки ҳаққа етишга Сендан бошқаси ёрдам беролмас ва бу талабни Сендан ўзгаси раво қилолмас. Ҳеч кимда куч қувват йўқ, улар фақат Оллоҳи Азимдадир.

يَا أَبَا الْحَسَنِ تَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلَاثَ جُمَعٍ أَوْ خَمْسًا أَوْ سَبْعًا تُجَبْ بِإِذْنِ اللَّهِ وَالَّذِي

بَعَثَنِي بِالْحَقِّ مَا أَخْطَأَ مُؤْمِنًا قَطُّ قَالَ عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عَبَّاسٍ فَوَاللَّهِ مَا لَبِثَ عَلِيٌّ إِلَّا خَمْسًا أَوْ سَبْعًا حَتَّى جَاءَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي مِثْلِ ذَلِكَ الْمَجْلِسِ فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنِّي كُنْتُ فِيمَا خَلَا لَا آخُذُ إِلَّا أَرْبَعَ آيَاتٍ أَوْ نَحْوَهُنَّ وَإِذَا قَرَأْتُهُنَّ عَلَى نَفْسِي تَفَلَّتْنَ وَأَنَا أَتَعَلَّمُ الْيَوْمَ أَرْبَعِينَ آيَةً أَوْ نَحْوَهَا وَإِذَا قَرَأْتُهَا عَلَى نَفْسِي فَكَأَنَّمَا كِتَابُ اللَّهِ بَيْنَ عَيْنَيَّ وَلَقَدْ كُنْتُ أَسْمَعُ الْحَدِيثَ فَإِذَا رَدَّدْتُهُ تَفَلَّتَ وَأَنَا الْيَوْمَ أَسْمَعُ الْأَحَادِيثَ فَإِذَا تَحَدَّثْتُ بِهَا لَمْ أَخْرِمْ مِنْهَا حَرْفًا فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عِنْدَ ذَلِكَ مُؤْمِنٌ وَرَبِّ الْكَعْبَةِ يَا أَبَا الْحَسَنِ


Эй Абул-Ҳасан уч, беш ё етти жума қиласан, Оллоҳни изни билан мустажоб бўлади, Мени Ҳақ билан юборган Зотга қасамки бу марҳамат мўминга тегмай қолмайди”- дедилар.

Ибни Аббос  айтадилар: Оллоҳга қасамки, шундан беш ё етти жума ўтгандан кейин Алий  Росулуллоҳ  нинг ҳузурига келиб, “Ё Росулаллоҳ! Мен ўтган вақтларда Қуръондан фақат тўрт оят миқдарида сабоқ олар эдим, лекин қайтиб ўқиганимда эсимга келмай зеҳнимдан қочиб кетар эди, энди эса қирқ оятча сабоқ оламан, қайтиб ўқиганимда кўзларим гўё китобга қараб тургандай ўқийман, илгарилари ҳадисларни ҳам эшитар эдим, агар қайтарсам эсимдан чиқар эди, ҳозир эса кўплаб ҳадисларни эшитаман ва бирорта ҳарфини ҳам қолдирмай айтиб бераоламан”,- дедилар. Шунда Росулуллоҳ :Каъбанинг Роббисига қасамки сен мўминсан”- дедилар.



7. Нима учун Росулуллоҳ нинг замонларида Қуръони Каримни бир китоб шаклида тўпланмаган?

Ас Суютий айтадилар; “У замони саодатда Росулуллоҳ баъзи аҳком ёки тиловатларни насх (бекор) қиладиган оят ёки сура туширилиб қолишини кутар эдилар, шунинг учун Қуръонни бир мусҳафга жамъ қилинмаган. Росулуллоҳ вафотлари билан Қуръон нузули тўхтаб қолгач, Оллоҳ Хулафои рошидинларнинг қалбларига уни жамълаш ва тартибга солишни жо қилди”.

Имоми Молик дан Қуръонни янги имло қоидалари билан ёзса бўладими?-деб сўрашганда “Мен буни жоиз деб ўйламайман, уни фақат Росулуллоҳ даврида ёзилган имлодагина ёзиш мумкин- деганлар. Росулуллоҳ  ҳаётларининг сўнги йилида вафотларидан аввал Қуръонни Жабраил  га икки марта тиловат қилиб ўтгазганлар.

Сўнг биринчи халифа Абу Бакр сиддиқ  Қуръонни бир мусҳафга жамъладилар, Зайд бин Собит уни жамълаб, тартиблаб У зотнинг олдига қўйдилар. Кейин бу мусҳаф Умар  га сўнг у кишининг қизлари Ҳафса онамизнинг қўлларига, кейин учинчи халифа ҳазрати Усмон  нинг қўлларига ўтди. Халифалигининг учинчи йили Арман ва Озарбайжон ғазотлари бўлиб ўтди, аҳли Шом ва аҳли Ироқлар қўшилдилар. Буларнинг ораларида қорилар бўлиб бири ўқир яна бирлари эса эшитар эдилар, лекин қорилар орасида қироат важҳлари (вариантлари)да ихтилофлар пайдо бўлди. Усмон  бу хилофлар нимага олиб келишини идрок қилдилар ва Қуръонни қайтадан ёздириб, нусхалар олдириб, Ислом шаҳарларига юборишга қарор қилдилар.

Қуръони Каримни қироат қилиш осон бўлиши учун арабларнинг турли лаҳжаларига мос равишда туширилганлиги сабабли, қироат ривоятлари турлича бўлган, шу боис ҳазрати Усмон  ёздирган мусҳафлар етти ҳарф (7 қирра)да бўлган ва Росулуллоҳ  нинг сўнги марта Жаброил  га арз қилган собит ва мутавотир қироатларини ўз ичига олган. Аммо бу мусҳафлар турли белгилар, нуқталар ва ҳаракатлардан холи бўлган. Кейин Ислом музофоти кенгайиб, араблар билан ажамлар аралашиб кетди, бу ҳолат амирларни Қуръонни лаҳн ва таҳриф (бузиб ва алмаштириб ўқиш) дан сақлаш учун бир йўл қидиришга ундади. Буни биринчи бўлиб Абул Асвад Ал Дуалий ихтиро қилди. У бир кишининг Қуръони Каримдаги Оллоҳ таолонинг



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет