Тошкент давлат иқтисодиёт университети



Pdf көрінісі
бет17/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   124
Menejment

Системалаштириш  даври  (1856—1960).  Бошқарувда  янгича 
йўналишлар,  мактаблар  ва  оқимлар  шаклланди.  XIX  асрдаги  саноат 
инқилоби  даврида  ишчилар  катта  гуруҳларини  бошқариш  зарурати 
туфайли раҳбарлар бевосита ходимлар фаолиятини назорат қилишдан 
узоқлашдилар. Биринчи менежерлар пайдо бўлди. Вақт ўтиши билан 
менежерлар бошқарув усулларини ўрганиш, тажрибаларга асосланган 
системалаштирилган  бошқарув  ёндашувларини  излаб  топишга 
ўтдилар, бошқарувнинг асосий илмий мактабларига асос солинди. 
Ахборот даври (1960 йилдан ҳозирги пайтгача). Ўтган асрнинг 
60-йилларида улар ёрдамида менежерларнинг субъектив қарорлари ва 
математик  таҳлил  интеграциялашадиган  математик  аппаратдан 
фойдаланишга  асосланган  бошқарув  концепцияларини  кенг  ишлаб 
чиқиш бошланди.   
Бошқарувни  жараён  сифатида  тадқиқ  этиш  тизимли  таҳлил 
усулларининг  кенг  тарқалишига  олиб  келди.  Кутилмаган  вазиятлар 
назарияси вужудга келди. 
70—80-йилларда  очиқ  тизим  сифатида  ташкилот  концепцияси 
шаклланди.  Ташкилот  иқтисодиёти  нуқтаи  назаридан  унинг  ғояси 
бошқарув  назарияси  ривожланишига  катта  ҳисса  қўшган  вазиятли 
ёндашув доирасида жиддий натижалар олинади. 
 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет