54-савол. Шахс бошқарув объекти сифатида
1. Шахс тушунчаси
2. Шахс тузилмаси ва унинг хулқ-атворига таъсир
1.Шахс ижтимоий тушунча бўлиб, у индивиднинг маданий ва
ижтимоий ривожланиши натижасида вужудга келади. Шахсни
қуйидаги сўзлар билан таърифлаш мумкин: шахс бу — жамоатчилик
муносабатлари объекти ва маҳсули, актив фаолият, мулоқот,
англаш ва ўзини англаш субъекти.
Шахс бўлиш бу — фаол ҳаётий позицияга эга бўлиш, ички
заруратлар туфайли вужудга келадиган танловларни амалга ошириш,
қабул қилинган қарорнинг оқибатларини баҳолаш ва бунинг учун
жавоб бериш демакдир. Шахс бўлиш бу — ўзини ва ўзгаларни доимо
82
ривожлантириб бориш, ўз хулқ-атворини бошқариш демакдир. Ўзига
хос шахс ўз билим ва тажрибалари, эътиқоди, характери ва
темпераменти туфайли шахсият деб аталади.
2.Шахс ва унинг хулқ-атворини тавсифловчи асосий омиллар
қуйидагилардан иборат:
индивиднинг табиий хислатлари, унинг индивидуал-
психологик хусусиятлари (бу аввало, темперамент, характер,
қобилиятларда акс этадиган фаоллик ва эмоционалликдир);
эҳтиёжлар, мотивлар, манфаатлар тизими;
шахсни бошқариш тизими, унинг «Мен образи» ёки «Мен
концепцияси».
Менежер
унинг
темпераменти
(холерик,
флегматик,
меланхолик, сангвиник), характери, қобилиятларидан келиб чиқиб,
кутиш мумкин бўлган реакцияларини билиши бу темпераментдаги
ижобий жиҳатларга таяниш ва салбий жиҳатларни бартараф этиш,
тавсифнома жиҳатлари (меҳнатсеварлик, тартиблилик ва б.) ва бирон-
бир фаолият туридаги қобилиятлардан фойдаланишга имкон беради.
Шахснинг эҳтиёжларини кўп жиҳатдан унинг бизнес
машғулотларидаги муваффақиятлари белгилаб беради. Бизнесга
қизиқиш билдиришнинг ўзи, у билан шуғулланиш индивиднинг ўз
ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга (муваффақият қозониш,
жамоатчилик учун аҳамиятга эга иш билан шуғулланиш) реакцияси
намоён бўлади. Ходим хулқ-авторининг асл мотивларини билиш
менежерга жамоада яхши мутахассисни сақлаб қолишга имкон
беради. Мутахассиснинг муваффақиятли фаолият кўрсатиши ва уни
бошқаришда унинг манфаатларини билиш ҳам муҳим аҳамият касб
этади.
Шахснинг хулқ-атворини белгилаб берувчи учинчи таркибий
қисмнинг («Мен-образ») моҳияти кишининг ўз индивидуаллиги,
бетакрорлиги, ўзининг «Мен»ини англашидан иборат. Ушбу тушунча
шахснинг ўзи ҳақида, ўз манфаатлари, ўзини ҳурмат қилиши, ўзига
ишончи ҳақидаги тасаввурларни қамраб олади. Унинг амалий
маъноси
шундаки,
бизнинг
атроф-муҳит
билан
барча
муносабатларимиз ўз «Мен»имизни кўришдан келиб чиқади. Инсон
атрофдагилар билан ўз муносабатларини ўзи ҳақидаги тасаввурларга
мувофиқ тузади, ўзини-ўзи баҳолайди ва бошқаларга баҳо беради.
Айрим ҳолларда у объектив ахборот унинг тасаввурига тўғри
келмаган ҳолда уни инкор этиши ва хато, ёлғон маълумотларни тўғри
деб қабул қилиши мумкин. Ўзига ортиқча баҳо берилган пайтда ҳар
83
қандай танбеҳ ҳақорат сифатида қабул қилинади, ўзини ҳаддан ортиқ
паст баҳолаганда эса кишини рузий кечинма ва шубҳалар қийнайди.
Ўз «Мени»ни идеаллаштирган шахс тан олинишни, уни
рағбатлантиришларини истайди. Менежер қўл остидаги ходимлар
билан ишлашда буларнинг барчасини эътиборга олиши лозим.
Шахс жамиятдан, жамоа ёки гуруҳдан ташқарида бўла олмайди,
у гуруҳда ўз ўрнини топади. Индивиднинг ижтимоий муҳитга
мослашув жараёни шахснинг ижтимоийлашуви деб аталади.
Достарыңызбен бөлісу: |