Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. Ташкилий можаролар



Pdf көрінісі
бет75/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   124
Menejment

50-савол. Ташкилий можаролар 
 
1. Ташкилий можаролар тушунчаси 
2. Можаро тузилмаси 
3. Можаро динамикаси 
 
1.Энг  умумий  кўринишда  «можаро»  тушунчасини  қуйидагича 
ифодалаш  мумкин:  можаро  бу  —  қарама-қарши  мақсадлар, 
позициялар ва қарашлардир.  
Ташкилий  можаро  бу  –  ходимлар,  ташкилот  жамоалари 
ўртасида  уларнинг  биргаликдаги  меҳнат  фаолияти  жараёнида 
манфаатлар  қарама-қаршилиги,  келишувнинг  йўқлиги,  ҳаттоки 
бирон-бир  ишбилармонлик  масаласини  ҳал  этиш  жараёнида  қарама-
қаршиликлар туфайли вужудга келади. 
Ташкилот  учун  соғлом  можаро  нормал  ҳолат  ҳисобланади. 
Можаронинг табиати қандай бўлмасин, менежер уни бошқара олиши 
мумкин.  Бунда  асосийси  —  ташкилий  можаронинг  кўп  ҳолларда 
яксон  қилувчи  характерга  эга  бўлган  шахслараро  можарога 
айланишига йўл қўймасликдир. 
2.Ҳар  қандай  можаронинг  негизида  можароли  вазият  ётади. 
Можароли  вазият  бу  —  ташкилот  жамоасининг  манфаатлари  ва 
ходимлар  гуруҳи  ёки  айрим  ходимлар  ўртасида  номувофиқлик 
натижасида  вужудга  келадиган  жамоадаги  психологик  ҳолатдир. 
Можароли  вазият  иккита  таркибий  қисм  —  можаро  қатнашчилари 
(оппонентлар)  ва  можаро  предмети  мавжудлигини  назарда  тутади. 
Можаронинг  ривожланиши  учун  тўқнашув  зарур  бўлиб,  бунда 
томонлардан  бири  ҳаракат  қила  бошлайди.  Тўқнашув  можаро 
субъектларининг истаги бўйича ёки уларнинг ҳоҳиш-истагидан қатъи 
назар мустақил равишда вужудга келиши мумкин. 


75 
 
3.Можаролар 
кўп  томонлама,  динамик,  ривожланаётган 
жараённи  ифодалайди.  Можаролар  ривожланишининг  учта  асосий 
босқичини  ажратиб  кўрсатиш  мумкин:  можародан  олдинги  вазият, 
можаронинг ўзи ва можаронинг ҳал этилиши. 
Можародан  олдинги  вазият  можаро  предмети  ва  оппонентлар 
мавжудлиги,  лекин  очиқдан-очиқ  қарама-қаршиликнинг  ҳали 
йўқлиги билан тавсифланади. Можаро тўқнашуви йўқ. 
Можаронинг  ўзи  —  тўқнашув  натижасида  шаклланган 
можароли  вазиятдан  келиб  чиқадиган  ҳаракатлар  рўй  беради. 
қатнашчиларнинг 
шахсий 
муносабатлари 
ўткирлашади, 
ишбилармонлик муносабатлари эса пасайиб кетади. 
Можаронинг ҳал этилиши бу – можароли вазиятни ўзгартириш 
бўлиб,  бунда  раҳбариятнинг  аралашуви,  вазиятнинг  ўзгариши 
натижасида можаро тўқнашуви бартараф этилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет