Мазкур бўлим рейс бўйича ёки рейсдан ташқари йўловчи ёки юк ташишни ўз ичига олади. Бу бўлимга шунингдек қайиқлар, экскурсион ва туристик катерлар, паромлар, саёҳат учун катерларни шатакка олиш ҳам киради. Қуруқлик ва сув ўртасидаги масофанинг асосий кўрсаткичи жойлашган ер ҳисобланишига қарамай, фойдаланилаётган транспорт воситасининг тури белгиловчи омил ҳисобланади. Денгиз кемаларида ташиш 50.1 ва 50.2 гуруҳларда, бошқа транспорт воситаларида ташиш эса 50.3 ва 50.4 гуруҳларда таснифланади.
Мазкур бўлим денгиз кемаларида ресторан хизматлари кўрсатишни ўз ичига олмайди (56.10, 56.30га қаранг), агар хизматлар алоҳида фирмалар томонидан кўрсатилган бўлса.
50.1
|
Денгиз ва қирғоқбўйи йўловчи транспорти
|
Мазкур гуруҳ денгиз ва қирғоқ бўйи сувларида фойдаланиш учун мўлжалланган кемаларда йўловчи ташишни ўз ичига олади. Шунингдек бу гуруҳга шу каби транспорт воситаларидан фойдаланиб йирик кўлларда йўловчи ташиш ҳам киради.
50.10
|
Денгиз ва қирғоқбўйи йўловчи транспорти
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- денгизда ва қирғоқ бўйи сувларида рейс бўйича ёки рейсдан ташқари йўловчи ташиш:
• туризм мақсадларида фойдаланиладиган катерлар ва пароходларни бошқариш (экскурсия, круизлар ўтказиш ёки диққатга сазовор жойларни кўриш учун)
• паромлар, саёҳат учун катерларни бошқариш
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
- денгизда ва қирғоқ бўйи сувларида ташиш учун сайр катерларининг кема командаси билан ижараси (масалан, балиқ овлаш учун)
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- денгиз кемаларида ресторан хизматлари кўрсатиш,агар хизматлар алоҳида фирмалар томонидан кўрсатилган бўлса, 56.10, 56.30га қаранг
- сайр катерлари ва яхталарнинг кема командасисиз ижараси, 77.21га қаранг
- савдо пароходлари ва катерларини кема командасисиз ижараси, 77.34га қаранг
- “сувдаги казино”ларни бошқариш, 92.00га қаранг
50.10.0
|
Денгиз ва қирғоқбўйи йўловчи транспорти
|
50.2
|
Денгиз ва қирғоқбўйи юк транспорти
|
Мазкур гуруҳ денгиз ва қирғоқ бўйи сувларида фойдаланиш учун мўлжалланган кемаларда юк ташишни ўз ичига олади. Шунингдек бу гуруҳга шу каби транспорт воситаларидан фойдаланиб йирик кўлларда юк ташиш ҳам киради.
50.20
|
Денгиз ва қирғоқбўйи юк транспорти
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- денгизда ва қирғоқ бўйи сувларида рейс бўйича ёки рейсдан ташқари юк ташиш
- баржалар, нефт вишкаларини шатакка олиш
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
- денгизда ва қирғоқ бўйи сувларида юк ташиш учун денгиз кемалари ижараси
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- юкларни сақлаш, 52.10га қаранг
- денгиз портлари ва гаванлар фаолиятини бошқариш, шунингдек доклар қуриш, кемаларни олиб ўтиш, кемаларга лихтер ёрдамида юк ортиш/тушириш, қутқарув кемалари хизматлари каби бошқа ёрдамчи хизматлар, 52.22га қаранг
- юк ортиш ва тушириш ишлари, 52.24га қаранг
- савдо пароходлари ва катерларини кема командасисиз ижараси, 77.34га қаранг
50.20.0
|
Денгиз ва қирғоқбўйи юк транспорти
|
50.3
|
Дарё йўловчи транспорти
|
Мазкур гуруҳ денгиз орқали юк ташишга яроқсиз кемалардан фойдаланиб ички сувларда йўловчи ташишни ўз ичига олади.
50.30
|
Дарё йўловчи транспорти
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- дарёлар, каналлар, кўллар ва бошқа ички сувларда, шу жумладан гаванлар ва денгиз портлари ичида йўловчи ташиш
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
- ички сувларда ташиш учун сайр катерларининг кема командаси билан ижараси
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
-сайр катерлари ва яхталарнинг кема командасисиз ижараси, 77.21га қаранг
50.30.0
|
Дарё йўловчи транспорти
|
50.4
|
Дарё юк транспорти
|
Мазкур гуруҳ денгиз орқали юк ташишга яроқсиз кемалардан фойдаланиб ички сувларда юк ташишни ўз ичига олади.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- дарёлар, каналлар, кўллар ва бошқа ички сувларда, шу жумладан гаванлар ва денгиз портлари ичида юк ташиш
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
- ички сувларда юк ташиш учун кемаларни командаси билан ижарага олиш
- ёғоч оқизиш корхоналари ва ёғоч ортиш ва тушириш базалари фаолияти
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- юк ортиш ва тушириш ишлари, 52.24га қаранг
- савдо пароходлари ва катерларини кема командасисиз ижараси, 77.34га қаранг
50.40.0
|
Дарё юк транспорти
|
51
|
Ҳаво транспорти
|
Мазкур бўлим ҳавода ёки космик фазода йўловчи йўловчи ёки юк ташишни ўз ичига олади.
Бу бўлим қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- ҳаводан қишлоқ хўжалик экинларини дорилаш, 01.61га қаранг
- ҳаво кемалари ёки авиадвигателларни капитал таъмирлаш, 33.16га қаранг
- аэропортлар фаолиятини бошқариш, 52.23га қаранг
- ҳаво рекламаси, 73.11га қаранг
- аэрофотосуратга олиш, 74.20га қаранг
51.1
|
Ҳаво йўловчи транспорти
|
51.10
|
Ҳаво йўловчи транспорти
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- стандарт маршрут бўйича ва стандарт жадвал асосида ҳаво транспортида йўловчи ташиш
- йўловчилар учун чартер рейслар
- диққатга сазовор жойларни кўриш мақсадида учиш
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
- йўловчи ташиш мақсадидаги ҳаво транспорт ускуналарининг ижараси
- умумий характердаги авиация хизматлари:
• кўрсатма бериш ёки кўнгил очиш мақсадида аэроклублар томонидан ташкил қилинган йўловчи ташиш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- ҳаво транспорти ускуналарининг операторсиз ижараси, 77.35га қаранг
51.10.0
|
Ҳаво йўловчи транспорти
|
51.2
|
Ҳаво юк транспорти ва космик транспорт тизими
|
51.21
|
Ҳаво юк транспорти
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- стандарт маршрут бўйича ва стандарт жадвал асосида ҳаво транспортида юк ташиш
- ҳаво йўллари орқали режадан ташқари юк ташиш
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
- юк ташишни амалга ошириш мақсадида ҳаво-транспорт ускуналарини оператори билан ижарага бериш
51.21.0
|
Ҳаво юк транспорти
|
51.22
|
Космик транспорт тизими
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- йўлдошлар ва космик кемалар учириш
- космик фазода йўловчи ва юк ташиш
51.22.0
|
Космик транспорт тизими
|
52
|
Омбор хўжалигива ёрдамчи транспорт фаолияти
|
Мазкур бўлим омборларда сақлаш ва ташиш вақтида техник қувватлашни, шу жумладан транспорт инфратузилмасини бошқариш (масалан, аэропорт, гаван, денгиз портлари, туннеллар, кўприклар ва ҳ.к.), шунингдек юк ортиш-тушириш ишлари бўйича транспорт компаниялари хизматларини ўз ичига олади.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- барча турдаги юкларни сақлаш ва омборга жойлаш бўйича фаолият:
• дон омборлари, умумий мақсадлардаги товар омборлари, омбор-совутгичлар, бункерлар ва ҳ.к.
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
- эркин савдо зоналарида товарларни сақлаш
- интенсив ҳаво оқимида маҳсулотларни музлатиш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- автотранспорт учун тўхташ жойлари хизматлари, 52.21га қаранг
- ўзига-ўзи хизмат қилиш омборларини бошқариш, 68.20га қаранг
- бўш хоналарни ижарага бериш, 68.20га қаранг
52.10.0
|
Омборларга жойлаш ва сақлаш
|
52.2
|
Транспортда ташиш бўйича ёрдамчи фаолият
|
Мазкур гуруҳ транспорт инфратузилмаси доирасидаги фаолият ёки бевосита транспортда ташишдан олдин ёки кейин ёки транспорт сегментлари ўртасидаги юк ортиш-тушириш ишлари каби йўловчи ёки юк ташиш билан боғлиқ тадбирларни ўз ичига олади. Юқорида айтиб ўтилган барча транспорт воситаларидан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш ҳам киритилган.
52.21
|
Қуруқлик транспорти соҳасидаги хизматлар
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- йўловчиларни, шунингдек хайвонлар ёки юкларни қуруқликда ташиш билан боғлиқ фаолият:
• темир йўл вокзаллари, автобус бекатлари, юк ортиш товар станциялари хизматлари
• темир йўл инфратузилмасидан фойдаланиш
• йўллар, кўприклар, туннеллар, автомобиллар тўхташ жойи ёки гаражлар, велосипедлар ва қишда автофргонларни сақлаш учун манзилгоҳлар фаолияти
- манёвр ишлари ва поездларни тузиш
- йўл ёқасида ишлар бажаришда шатакка олиш ва техник ёрдам кўрсатиш
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
- транспортда ташиш мақсадида газни суюлтириш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- юк ортиш ва тушириш ишлари, 52.24га қаранг
52.21.0
|
Қуруқлик транспорти соҳасидаги хизматлар
|
52.22
|
Сув транспорти соҳасидаги хизматлар
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- йўловчиларни, шунингдек хайвонлар ёки юкларни сувда ташиш билан боғлиқ фаолият:
• гаванлар, портлар ва пирслар каби терминаллар фаолияти
• шлюзлардан фойдаланиш
• кема қатнови, кемаларни лоцман ёрдамида олиб ўтиш, кемани тўхташ жойига боғлаб қўйиш билан боғлиқ фаолият
• лихтерлар ёрдамида кемаларга юк ортиш ва тушириш, кемаларни қутқариш билан боғлиқ фаолият деятельность
• маёқлар фаолияти
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- юк ортиш ва тушириш ишлари, 52.24га қаранг
- сайр кемалари учун гаванлар фаолияти, 93.29га қаранг
52.22.0
|
Сув транспорти соҳасидаги хизматлар
|
52.23
|
Ҳаво транспорти соҳасидаги хизматлар
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- йўловчилар, хайвонлар ва юкларни ҳаво транспортида ташиш билан боғлиқ фаолият:
• аэропортлар каби терминаллар фаолияти
• авиачипталарни сотиш бўйича аэропортлар ва бошқа кассалар хизматлари
• аэродромлардаги ер усти хизматлари билан боғлиқ фаолият
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
- аэропортлардаги ўт ўчириш ва ёнғинга қарши чоралар бўйича хизматлар
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- юк ортиш ва тушириш ишлари, 52.24га қаранг
- учувчилар мактаби фаолияти, 85.32, 85.53га қаранг
52.23.0
|
Ҳаво транспорти соҳасидаги хизматлар
|
52.24
|
Юкларга ишлов бериш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- ташиш учун қайси транспорт туридан фойдаланилганидан қатъи назар, товарларни ёки йўловчиларнинг юкларини ортиш ва тушириш
- кемаларга юкларни ортиш ва тушириш, юкни маҳкамлашни қўшган ҳолда
- темир йўл юк вагонларига юк ортиш ва тушириш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- омборхона терминаллари фаолияти, 52.21, 52.22 ва 52.23ларга қаранг
52.24.0
|
Юкларга ишлов бериш
|
52.29
|
Ташиш жараёнидаги бошқа кузатиб бориш хизматлари
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- юкни топшириш
- темир йўл, автотранспорт, денгиз ёки ҳаво орқали тарнспортда ташишни ташкил қилиш
- товарларни гуруҳ-гуруҳ ёки алоҳида жўнатишни ташкил қилиш (юкни йиғиш ва етказиб беришни, шунингдек жўнатиш вақтидаги гуруҳлашни қўшган ҳолда)
- транспорт хужжатлари ва накладнойларни бериш ва олиш
- божхона хизматчиларининг фаолияти
- юкларни денгиз йўллари орқали жўнатиш бўйича экспедиторлар ва ҳаво орқали юк ташиш билан шуғулланувчи агентлар фаолияти
- кема ёки самолётда юк учун жой фрахти бўйича воситачилик операциялари
- юк ортиш ва тушириш ишлари, масалан, ташиш вақтида юкнинг ҳимоясини таъминлаш мақсадида яшикларга вақтинча жойлаштириш, намуна олиш ва товарларни торозда тортиш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- курьерлик фаолияти, 53.20га қаранг
- автомобиллар, денгиз кемалари ва авиация техникаси учун транспорт суғуртасини таъминлаш, 65.12га қаранг
- туристик агентликлар фаолияти, 79.11га қаранг
- туроператорлар фаолияти, 79.12га қаранг
- туризм соҳасида кўмаклашиш билан боғлиқ фаолият, 79.90га қаранг
52.29.0
|
Ташиш жараёнидаги бошқа кузатиб бориш хизматлари
|
53
|
Почта ва курьерлик фаолияти
|
Мазкур бўлим турли шартномалар асосида хатлар ва посилкаларни олиш, ташиш ва етказиб бериш бўйича хизматлар каби почта ва курьерлик хизматларини ўз ичига олади.
Шунингдек маҳаллий етказиб бериш ва хат-хужжат ташувчи ходим ва курьерларнинг хизматлари ҳам киритилган.
53.1
|
Оммавий қамров зонасида хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятлар асосидаги почта хизмати
|
53.10
|
Оммавий қамров зонасида хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятлар асосидаги почта хизмати
|
Мазкур синф бир ёки бир неча махсус тайинланган хизмат билан таъминловчилар бошқаруви остидаги, умумий қамров зонасида хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятлар асосида ишлайдиган почта хизматлари фаолиятини ўз ичига олади. Бу фаолият умумий қамров зонаси инфратузилмасидан, жумладан чакана савдо, саралаш ва технологик ускуналардан фойдаланишни, шунингдек почтани олиб кетиш ва етказиб бериш маршрутларини ўз ичига олади. Етказиб беришга почта жўнатмалари, яъни хатлар, откриткалар, босма нашрлар (газета, вақтли матбуот, реклама нашрлари), майда посилка, товар ёки хужжатлар киради. Шунингдек умумий қамров зонасида хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятларни бажариш учун зарур бошқа хизматлар киради.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- почта хизмати томонидан, умумий қамров зонасида хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятлар асосида амалга ошириладиган посилка ва бандероллар шаклидаги почта жўнатмаларини олиш, саралаш, транспортда ташиш ва етказиб бериш (ички ва халқаро). Бунда транспортда ташишнинг бир ёки бир неча туридан фойдаланиш мумкин хамда бу фаолият хам хусусий (шахсий) транспортда, хам жамоат транспортида амалга оширилиши мумкин.
- хусусий почята қутиларидан ёки почта алоқа бўлимидан хатлар ва посилкаларни йиғиш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- почта нақд пулсиз расчетлари, почта-омонат ҳисобларидаги жамғармалар ва почта орқали пул юбориш билан боғлиқ фаолият, 64.19га қаранг
53.10.0
|
Оммавий қамров зонасида хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятлар асосидаги почта хизмати
|
53.2
|
Бошқа почта ва курьерлик фаолияти
|
53.20
|
Бошқа почта ва курьерлик фаолияти
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- миллий почтадан ташқари фирмалар томонидан, умумий қамров зонасида хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятлар асосида амалга ошириладиган посилка ва бандероллар шаклидаги почта жўнатмаларини олиш, саралаш, транспортда ташиш ва етказиб бериш (ички ва халқаро). Бунда транспортда ташишнинг бир ёки бир неча туридан фойдаланиш мумкин хамда бу фаолият хам хусусий (шахсий) транспортда, хам жамоат транспортида амалга оширилиши мумкин.
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
- уйга етказиб бериш хизматлари
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- юк ташиш, 49.20, 49.41, 50.20, 50.40, 51.21, 51.22ларга қаранг (транспорт турига асосан)
53.20.0
|
Бошқа почта ва курьерлик фаолияти
|
I
|
ЯШАШ ВА ОВҚАТЛАНИШ БЎЙИЧА ХИЗМАТЛАР
|
Мазкур секция қисқа муддат яшаш жойлари беришни, шунингдек дарҳол истеъмол қилишга яроқли озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларнинг тўлиқ ассортименти билан таъминлашни ўз ичига олади. Мазкур секция доирасида кўрсатилган қўшимча хизматларнинг хажми ва тури сезиларли даражада ўзгариб туради.
Бу секцияга узоқ муддат яшаш бўйича хизматлар кўрсатиш кирмайди, чунки у кўчмас мулк бўйича операциялар кўрсатилган секцияда (L секцияси) таснифланади. Шунингдек бу ерга дарҳол истеъмол қилишга яроқсиз ёки мустақил тақсимлаш каналлари, яъни улгуржи ёки чакана савдо орқали сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларни тайёрлаш кирмайди. Бу озиқ-овқат махсулотларини тайёрлаш “Ишлаб чиқарадиган саноат” бўлимида (С секцияси) таснифланади.
Достарыңызбен бөлісу: |