Молиявий режалаштириш ва молиявий режалар
Молиявий режалаштиришнинг бош объекти режада ўзи-
нинг миқдорий ифодасини оладиган молиянинг бўғинлари
(молиявий муносабатлар) ҳисобланади. Конкрет пул фонд-
лари маблағларининг ҳаракати ягона тизимга бирлашти-
рилган тегишли молиявий режаларда ифодаланади ва
мустаҳкамланади
Молиявий режалар тизимининг марказини бюджет режаси
эгаллайдики, унда бюджет фондининг ҳаракати, даромад-
лар ва харажатларни шакллантириш ва
улардан фойдала-
нишнинг шакллари ва методлари, даромад ва харажат-
ларнинг таркибий тузилиши ва тузилмаси ўзининг миқдо-
рий ифодасини топади
Нобюджет фондларнинг ҳаракати, мос равишда,
Пенсия
фонди, Социал суғурта фонди, Мажбурий тиббиёт суғур-
таси фонди, Йўл фонди, Аҳоли бандлиги давлат фонди
кабиларнинг молиявий режаларида (сметаларида), улар-
нинг даромадлари ва
харажатларида акс эттирилади
Молиявий режалаштиришнинг умумдавлат ва ҳудудий да-
ражаларига истиқболдаги (истиқбол учун мўлжалланган)
молиявий режалар, молиявий баланслар ва, шунингдек,
аҳоли даромадлари ва харажатлари ҳаракатининг баланси-
ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишлар киради
Истиқболдаги (истиқбол учун мўлжалланган)
молиявий
режалаштириш иқтисодий ва социал тараққиёт ҳамда мо-
лиявий сиёсатни мувофиқлаштиришни (координация қи-
лишни) таъминлаш, шунингдек ишлаб чиқиладиган исло-
ҳотлар, дастурлар ва қонунларнинг молиявий оқибатлари-
ни комплекс тарзда башоратлаш,
узоқ муддатли салбий
тенденцияларни кузатиш ва уларга нисбатан тегишли
чораларни ўз вақтида қабул қилиш мақсадларида амалга
оширилади