233
камолини ҳозир ният қилаѐтганимиз каби кўриш ҳаммамизга насиб этсин!»
дея таъкидлаган эдих [1].
Маълумки, оила жамият ҳаѐтида муҳим ўрин тутади. У инсон авлодини
давом эттиришдек буюк ва улуғвор вазифани бажаради. Оила инсонни
шакллантирувчи, меҳнат қобилиятини тиклашга хизмат қилувчи ва энг
муҳими маънавий тарбияловчи муҳитдир. Болаликнинг дастлабки йилларида
инсон шахсини асосини ташкил этувчи
феъл-атвори вужудга келади,
шаклланади ҳамда инсонийлик фазилатлари ва ахлоқи таркиб топа бошлайди.
Фарзанд тарбиясида, айниқса ўғил болаларни оилавий ҳаѐтга
тайѐрлашда зарурий жиҳатлардан бири – бу муомаладир. Муомала –
фарзанд тарбиясининг асосий қоидаларидан бўлиб, буни ҳеч бир ота-она
назардан четда қолдирмаслиги керак. Бола нафақат кичик одамгина эмас,
балки алоҳида шахс ҳамдир. Шунинг учун уни иззат қилиш, мулоқот
мобайнида ҳурматни жойига қўйиш муҳим.
Бундан ташқари, болага тарбия
бериш жараѐнида жуда эҳтиѐткор бўлиш лозим, чунки тарбия жараѐнида
болани назорат қилиш, айниқса кичик ѐшдагиларни чўчитиб қўйиш мумкин.
Шунинг учун қўрқув оҳангида «ўзингни яхши тут" деб дакки берилса, бола
бу нега зарурлигини тушунмаслиги, натижада эса бола катталардан
қўрқадиган бўлиб қолиши мумкин. Болага дакки беришда қўрқитиш оҳангида
эмас, балки қилинган хатоси ѐки камчилигиниг моҳиятини тушунтириб
бериш керак. Тарбия жараѐнида болаларга чегара қўйиш лозим,
чунки
болаларни чегараламаслик уларда ялқовликка йўл очиб беради. Уларни
чегарамаслик, ҳеч қандай қоидаларсиз таъсир ўтказиш, оқибатда эса
тарбиялаб бўлмайди. Бола бирор чекловга дуч келмагунга қадар
ҳаракатланаверади. Сабаби нимадир мумкин эмаслик тушунчаси уларнинг
табиатида мавжуд эмас. Бу тарбиянинг ўчоғи оиладан бошланади.
Биз педагог-психолог ва ота-оналарга оилавий хаѐтни ўташдек
масъулиятли вазифани бажаришга, уй тутиш, рузғор қилиш, оила хўжалигини
тежаб-тергаб бошқаришга тайѐрлаш, уларда ―эркак‖, ―аѐл‖ фазилатларини
тарбиялаш, ўзаро муомала-муносабат
одобини таркиб топтириш, уларга она
меҳри, ота ғамхўрлиги, фарзанд миннатдорлиги нималигини ва ҳаѐтда уларга
амал қилиш зарурлигини ўқтириш юклатилган. Бундан ташқари, фарзандни
оиладаги ўрни, оила ҳақидаги фикрлари, унинг муқаддас маскан эканлигини
тушунириб бориш ҳам зарур ҳисобланади. Ўсиб келаѐтган ѐш авлодга оила
қуришнинг асосий вазифаларини, никоҳ тўғрисидаги қарашларини ижобий ва
аниқ шакллантириб беришда маҳалла, мактаб, ўқув юртлари ва кенг
жамоатчилик ҳам муҳим роль ўйнайди. Шубҳасиз, ахлоқий тарбия соҳасида
оила, мактаб, маҳалла ва жамоатчилик асосида олиб борилаѐтган
барча
тарбиявий ишларимизни шудай пағонага кўтарайликки, фарзандларимизнинг
тарбияси, хулқ-атвори ва барча фаолиятлари турмуш тарзи талабларига тўла
жавоб берадиган бўлсин.
Ҳозирги вақтда ўғил болалар тарбиясида қуйидаги йўналишдаги
вазифаларни амалга ошириш лозим - жинсий маданиятни эгаллаш, ўз
жинсига алоқадор фаолиятни бажариш, ахлоқ, одоб, ритуал ва табулар
234
тўғрисида аниқ фикрларга эга бўлиш ва ҳ. Болаларни ўз жинсига алоқадор
бўлган психологик муаммолар ва масалалар билан мунтазам таништириб
ҳамда тушунтириб бориш кўзда тутилади. Ўғил ва қиз болаларнинг
дифференциал ўзига хосликлари ва психофизиологик
хусусиятларини
мукаммал билишга қаратилган ишларни ташкил қилиш ҳамда йигитларда
қизларни она бўлишдек юксак бурчини қадрлаш, уларга зарур ѐрдам ва мадад
беришга тайѐрлик руҳини тарбиялаш лозим.
Оила бахти, фарзандлар истиқболи учун ўғил-қизларимизни оилавий
хаѐтнинг ҳамма муаммоларига масъулият билан ѐндашадиган, ўз умр
йўлдошини ҳурмат қиладиган, унга ҳамиша таянч, содиқ дўст бўлиб
қоладиган, маънавий жиҳатдан етук инсон бўлиб шаклланишига эътибор
қаратиш зарур.
Хар бир оиланинг ўз психологик муҳити мавжуд бўлиб, унда
фарзандларнинг психикаси мукаммаллашади, дунѐқараши, ҳаѐтга бўлган
муносабати, ота-онасига бўлган ҳурмати ва ўз ўрнини билиши кенг маънода
такомиллашиб боради.
Оилада ижобий психологик муҳитни бир меьѐрда
сақлаш оила
аъзоларининг барчасига тааллуқли ҳодисадир. Шу сабабли ҳам оилаларда
юзага келадиган муаммоларни бартараф қилиш, ҳар бир оила аъзоси
маъсулиятни ҳис қилиши ва иложи борича кўпроқ самимий очиқ мулоқот,
муносабат ва фаолият турини танлаши лозим. Муаммоларнинг олдини олиш
мақсадида қуйидаги вазифалар амалга оширилиши зарур:
- Эмоционал-психологик мадад ва оила аъзоларининг ҳиссиѐтларини
барқарорлаштириш психологик терапеясини ўтказиш;
- Оила аьзоларининг ҳаракатларини маьнавий тартибга солиш;
- Оила аьзолари ўртасидаги масьулият ва мажбуриятларни тартибга
солиш;
- Оила аъзоларининг бир-бирларини қўллаб-қувватлашлари ва ҳ.
Юқорида келтирилган вазифалар оилада ижобий психологик муҳитни
сақлашга ѐрдам беради.
Хулоса қиладаган бўлсак, фарзандларимизни
мустақил фикрлашга,
собитқадамликка, мустаҳкам оилани таянчи бўлиши кераклигига ўргатиш ва
тайѐрлашдан иборатдир. Ўғил болаларда эркакликка хос хусусиятларини
шакллантириш – келажакда бахтли оила қуриш учун замин яратади.
Достарыңызбен бөлісу: