104
ўзлаштиришни таъминлабгина қолмай, балки ўқувчилар
фаолиятида
мустақилликни ҳам таъминлаши зарур;
- иккинчиси, ўқитувчи муаммони ечишга гуруҳдаги барча ўқувчиларни
жалб қиладими ѐки вазифани айрим гуруҳ ўқувчиларига бажартирадими? Бу
қийинчилик ўқитувчида муаммоли вазият ва унинг баѐни ҳақидаги
тасаввурларнинг
етишмаслигидан келиб чиқади;
- учинчиси, дарсда ўқувчилар қизиқишини уйғотиш ва уни узлуксиз
ривожлантириб боришда кўринади. Чунки,
улар диққатини бир нуқтага
мунтазам тўплашга ўқитувчининг тажрибаси ва маҳорати етмаслиги мумкин.
Таълим тизимида фаолият кўрсатаѐтган ҳар бир ўқитувчи дарс
жараѐнида муаммоли ўқитиш усулини қўллаш учун қуйидаги кетма-
кетликни билиб олиши зарур:
- таълим технологияси бўйича қилинадиган барча ишлар ўзига хос
амалий асосга эга. Таълим лойиҳасини тайѐрлаш ўқитувчи ва ўқувчининг
келажакда биргаликда амалга оширадиган фаолиятини олдиндан белгилайди;
- ўқитувчи таълим лойиҳасини амалга оширишда аввало, ўқувчининг
фикрлаш фаолиятида мантиқий тўғри, илмий
хулосаларни чиқаришга ва
ўзлаштиришга йўналтирадиган муаммоли вазиятларни вужудга келтиришни
назарда тутмоғи лозим;
- муаммоли вазиятни вужудга келтириш, ундан фойдаланиш усулларини
яратиш, таълим тизимининг ҳар бир босқичида ўрганиладиган фанлар,
уларнинг
хусусиятлари, ўқувчиларнинг ѐш хусусиятларини ҳисобга олган
холда яратилади.
Психологларнинг фикрига кўра фикрлаш доимо муаммо ѐки саволдан,
ажабланиш ѐки тушуна олмасликдан ва зиддиятдан бошланади
(С.О.Рубинштейн). Дарс жараѐнида муаммоли вазиятларни ҳал этишда аниқ
вазиятларни таҳлил қилиш, баҳолаш ва кейинчалик
қарор қабул қилишга
эътибор бериш лозим.
Достарыңызбен бөлісу: