I-боб. Молия бозори асослари режа


МАВЗУ- 9. МОЛИЯ БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА



бет11/13
Дата13.06.2016
өлшемі1.51 Mb.
#132208
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13

МАВЗУ- 9. МОЛИЯ БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА

НАЗОРАТ ҚИЛИШ АСОСЛАРИ
Режа:

1. Молия бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш концепциялари

2. Молия бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш институтлари ва уларнинг ўзаро боғлиқликдаги фаолияти

3. Молия бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш моделлари

4. Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва назорат

қилишнинг жаҳон амалиёти

5. Молия бозори макрорегулятори концепцияси

6. Молия бозори транспарентлиги, ундаги

аҳборот ва ҳисоботлар тизими
Умуман олганда, бозорни тартиблаштириш тушунчаси кенг маънода бўлиб, бозорнинг функционал ва операцион таркибларини уйғунликдаги фаолиятини, ундаги барча қатнашчиларнинг бозор товари билан боғлиқ иқтисодий-хуқуқий, ижтимоий, сиёсий муносабатларини тизимли тарзда самарали ривожлантириш мақсадида ваколатли ташкилотлар томонидан ўрнатилган аниқ меъёрлар мажмуасига мос равишда мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг тартибли жараёнини англатади.

Молия бозорини тартиблаштириш тушунчасига мос равишда, қимматли қоғозлар бозорини тартиблаштириш – унинг функционал ва операцион таркибларини уйғунликдаги фаолиятини, ундаги барча қатнашчиларнинг қимматли қоғозлар билан боғлиқ барча муносабатларини тизимли тарзда самарали ривожлантириш мақсадида ваколатли давлат ва ўзини ўзи мувофиқлаштирувчи органлар томонидан ўрнатилган унга оид меъёрлар мажмуасига мос равишда мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг тартибли жараёнини. Ваколатли давлат ва ўзини ўзи мувофиқлаштириш институтлари ушбу бобнинг 9.2 параграфида ёритилган.

Молия бозорини давлат томонидан тартиблаштириш – молия бозори-нинг ривожланиш тенденцияларини макромолиявий даражада, ундаги унинг қатнашчилари фаолиятини эса микромолиявий даражада мамлакатда ўрналилган қонунунчилик меъёрлари доирасида белгиланган тартибда мувофиқлаштириш ва назорат қилиш жараёни. Бу жараёнга давлат ўзининг танлаб олган ривожланиш модели ва тамойиллари, ундаги мақсад ва вазифаларига мос равишда меъёрий тартиблаштирувчи таъсир кўрсатиш асосида давлатнинг молиявий-иқтисодий сиёсатини амалга оширади.

Давлатнинг бундай таъсири ўз ичига хуқуқий, иқтисодий, административ, ижтимоий, информацион, техник ва ҳ.к. усулларнинг кенг диверсификациялашган мажмуини олади.

Бунда давлатнинг мақсадлари миллий манфаатлар билан белгиланади.

Давлатнинг бош мақсади – молия бозорини тизимли равишда самарали тартиблаштириш асосида миллий манфаатларни комплекс таъминлаш. Бунда давлат молия бозори орқали:

- иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилишни, реал секторни модернизациялашни ва индустриал ривожлантиришни, умуман барқарор иқтисодий ўсишни таъминлайди;

- давлатнинг молиявий-иқтисодий (монетар, фискал) сиёсатини амалга оширади;

- молия тизимининг ҳавфсизлиги ва рақобатбардошлигини таъминлайди;

- молиявий глобаллашув жараёнларини ривожлантиради.

Стратегик нуқтаи назаридан санаб ўтилган мақсадларга эришиш миллий манфаатларга қаратилган бўлганлиги учун молия бозорини тартибли ривожлантириш на фақат ваколатли давлат органларининг, балки молия бозорининг бошқа барча қатнашчиларини ҳам муҳим вазифасидир. Шу сабали молия бозорини давлат томонидан тартиблаштиришнинг бош амалий мақсади – миллий бозорга нисбатан барча қатнашчиларнинг, бунда кўп жиҳатдан инвесторларнинг ишончини таъминлашдан иборатдир.

Молия бозорини юқорида таъкидлаб кўрсатилган тартиблаштириш жараёнида давлатнинг бош вазифаси – миллий манфаат ва миллий ғоя доирасида молия бозори фаолиятининг юқори самарали механизмини яратиш ва унга бозорнинг барча қатнашчилари томонидан сўзсиз бевосита риоя қилиниши асосида ривожланишини таъминлашдан иборатдир. Асосий вазифаси - инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш ва қонуний манфаатларини таъминлаш; бозорларнинг адолатлилиги, самарадорлилиги ва шаффофлилигини қонунчилик билан белгиланган тартибда, усулларда ва шаклларда таъминлаш; рискларни самарали бошқарилишини таъминлаш.

Юқорида айтилганлар қимматли қоғозлар бўйича комиссияларнинг Халқаро ташкилоти (International Organization of Securities Comissions - IOSCO) томонидан 1998 йил сентябр ойида қабул қилинган “қимматли қоғозлар соҳасида тартиблаштириш мақсадлари ва тамойиллари” номли базавий ҳужжатида келтирилган мақсадлар билан умуман олганда ҳамоҳанг. Хусусан, ушбу ҳужжат билан қуйидаги ўрнатилган: “тартиблаштириш ҳўжа-ликларда капиталларни шаклланишига ва иқтисодий ўсишга кўмаклашиши зарур”, бунинг асосида қимматли қоғозлар бозорини тартиблаштиришнинг уч мақсади қўйилган:

1. Инвесторларни ҳимоялаш (манипуляция, товламачилик ва инсайдерлик ҳоллардан).

2. Бозорларнинг адолатлилиги, самарадорлилиги ва шаффофлилиги (бозорда қатнашчилар тенглиги, информацияга тенг ва кенг эга бўлиш).

3. Тизимли рискни пасайтириш (қимматли қоғозлар индустриясида рискларни самарали бошқариш).

Ваколатли тартиблаштирувчи институтлар қонун ва қонуности ҳужжатларни амалиётга жорий қилиб молия бозори томонидан уларга риоя қилинишини таъминлайди. Бу ҳужжатларнинг ишлаши чоғида ваколатли институтларнинг вазифаси қонунбузарликларни аниқлаш, профилактикасини олиб бориш, ўрнатилган меъёрлар доирасида текширувлар ўтказиш, улардан оғишларни аниқлаб белгиланган тартибда чоралар кўриш.

Молия бозорини тартиблаштириш миллий тизимлари

таснифи, шакллари ва усуллари

Молия бозорини тартиблаштириш миллий тизимлари (жумладан, унсурлари) таснифи бўйича турли ёндашувлар мавжуд.

Молия бозори сегментлари бўйича тартиблаштириш уларда муомалада бўлувчи молиявий инструментлар билан боғлиқ операция ва муносабатларни мувофиқлаштириш ва назорат қилишга қаратилган бўлиши мумкин. Масалан, банк инструментлари сегментини тартиблаштириш элементи, суғурта инструментлари сегментини тартиблаштириш унсури, қимматли қоғозлар бозорини (сегментини) тартиблаштириш элементи, валюта сегментини тартиблаштириш унсури. Бу унсурларнинг барчаси биргаликда қўшилиб, уйғунликда бир бутун миллий тартиблаштириш тизимини ташкил қилади.

Фаолият турлари бўйича тартиблаштириш молия бозорининг қатнашчилари операцияларини (эмиссион, инвестицион, профессионал молиявий институтлар, савдони ташкиллаштиришни) мувофиқлаштириш ва назорат қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Ташкилий тузилиши бўйича тартиблаштириш кўп поғонали мураккаб мувофиқлаштириш ва назорат қилиш тизими кўринишида бўлиши мумкин. Масалан, бир-бири билан боғлиқ тартиблаштиришнинг халқаро, миллий, регионаллараро, регионал ва муниципал поғоналари.

Тартиблаштириш институтлари бўйича – давлат органлари (Молия вазирлиги ва Марказий банк), ваколатли давлат муассасаси, квази-ҳукумат ташкилоти (умумиллий макрорегулятор), давлат ва ўзини ўзи мувофиқлаштирувчи ташкилотлар билан биргаликда бўлган, алоҳида макрорегулятордан иборат тизим томонидан тартиблаштирилувчи тизимлар.

Тартиблаштириш усуллари бўйича – функционал, институционал, административ, индикатив, ўзини ўзи тартиблаштириш, макрорегулятив (9.5 параграфга қаралсин) ва гибрид (аралаш) усулларига асосланган тизимлар.

Тартиблаштиришнинг миллий тизимини ташкиллаштиришда қабул қилинган ёндашувлари бўйича – ҳукумат томонидан тўғридан тўғри тартиблаштириш (масалан, Ирландия, Нидерланды, Португалия), молия ва банк тизимларини регуляторлари бўлмиш органлар томонидан тартиблаштириш (масалан, Бельгия, Дания, Япония, Қозоғистон), маҳсус тузилган ваколатли давлат ташкилоти томонидан тартиблаштириш (масалан, АҚШ, Буюк Британия, Италия, Франция, Испания, Россия), аралаш тизимлар.

Тартиблаштириш кўлами (ҳажмининг кенглиги ва чуқурлиги) бўйича – молиявий глобал (халқаро, мета, планетар), макромолиявий ва микромолиявий даражада тартиблаштириш.

Тартиблаштириш индикаторлари бўйича – мета-, макро-, микроиндикаторларнинг чегаравий (критик) миқдорлари (энг паст ва энг баланд) даражалари доираси ичида (3.1 ва 3.2 параграфларга қаралсин).

Тартиблаштириш инфратузилмавий таркиблари бўйича – функционал ва институционал таркибларини уйғунликда тартиблаштириш тизими.

Тартиблаштириш функциялари бўйича – у ёки бу даражада молиявий глобал (халқаро, мета, планетар), макроиқтисодий, микроиқтисодий, қонунчилик, инфратузилмавий, индустриал, техник (бозорнинг сифат ва миқдорий параметрларининг оптимал даражасини ушлаб туриш) функцияларга асосланган тартиблаштириш тизимлари.

Молия бозорига таъсир кўрсатиш бўйича – умумиқтисодий даражадаги билвосита (кредит-пул, бюджет-солиқ, ижтимоий, валюта, хусусийлаштириш ва ҳ.к. сиёсатлар негизида) ва бевосита (административ) таъсир кўрсатишга асосланган тартиблаштириш тизими.

Манфатларни ҳимояланиши бўйича – давлат манфаатларига, йирик (стратегик) инвесторлар манфаатига, миноритар (майда) инвесторлар манфаатларига, аралаш манфаатларга қаратилган тартиблаштириш тизимлари.

Иқтисодий тузум шакли (модели) бўйича – очиқ ва ёпиқ иқтисодиёт моделларига асосланган тартиблаштириш тизимлари.

Тартиблаштириш тузилмасининг ташкил этилиши бўйича – фақат давлат регуляторларининг иштирокига, давлатнинг кўпроқ ва ўзини ўзи тартиблаштирувчи ташкилотларнинг камроқ иштирокига, давлатнинг камроқ ва ўзини ўзи тартиблаштирувчи ташкилотларнинг кўпроқ иштирокига асосланган тизимлар.

Тартиблаштириш мақсадлари бўйича – давлат, нодавлат ва бошқа турли мулк шаклидаги юридик шахслар, жисмоний шахслар (асосан инвесторлар) фаолияти (операциялари) ва функцияларини молия бозори қатнашчилари сифатида уйғунликда (интеграллашган ҳолда, тарзда) тартиблаштириш тизими.

Тартиблаштириш моделлари бўйича – мумтоз (англо-саксон), континентал (асосан германча), японча-корейсча, исломий (Индонезии, Малайзия, Покистон ва ҳ.к.), аралаш моделларга асосланган тартиблаштириш тизимлари.

Молия бозорини давлат томонидан тартиблаштириш шаклларини икки катта гуруҳга ажратиш мумкин:


  • тўғридан тўғри ёки административ тартиблаштириш;

  • билвосита ёки иқтисодий тартиблаштириш.

Масалан, қимматли қоғозлар бозорининг давлат бошқаруви:

- қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятига мажбурий талабларни белгилаш;

- эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилулвраини (аввал рўйхатдан ўтказилган чиқарилувларнинг параметрларига қўшимчалар ва ўзгартириш-лар), қимматли қоғозлар эмиссия рисоласини рўйҳатдан ўтказиш, ҳамда эмитентларнинг уларда назарда тутилган шартлар ва мажбуриятларга риоя қилишлари устидан назоратни амалга ошириш;

- қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар тўғрисидаги ахборот эмитентлар ва қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан маълум қилинишини таъминлаш;

- мутахассисларни аттестациялаш, профессионал иштирокчилар фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш;

- инвесторлар ҳамда қимматли қоғозлар бозорининг бошқа иштирокчилари берган шикоятларни кўриб чиқиш ва қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари бажариши мажбурий бўлган хулосалар чиқариш, кўрсатмалар бериш;

- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бозорининг қатнашчилари фаолияти устидан назорат қилиш йўли билан амалга оширилади.

Қимматли қоғозлар бозорини давлат томонидан тартибга солиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

Молия бозорини иқтисодий тартиблаштириш давлат томонидан қуйидаги иқтисодий ричаглар ва капиталлар ёрдамида амалга оширилади:


  • солиққа тортиш тизими (солиқлар тури ва ставкалари, улар бўйича имтиёзлар);

  • кредит-пул сиёсати;

  • давлат капиталлари (давлат бюджетит, бюджетдан ташқари фондлар, молиявий ресурслар ва ҳ.к.);

  • давлат мулки ва ресурслари (давлат компаниялари, табиий ресурслар ва ерлар).

Молия бозорларини тартиблаштириш концепциялари

Ҳозирда молия бозорларини тартиблаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган баъзи концепцияларни келтириш мақсадга мувофиқ. Масалан, уларнинг қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин38:

1. Инвесторларни ҳимоялашга асосланган тартиблаштириш концепция. Унга мувофиқ, инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш ва қонуний манфаатларини таъминлаш молия бозори тартиблаштириш тизимининг энг муҳим, бирламчи, устувор вазифаси ҳисобланади.

2. Бор бўлган (мавжуд) фактлар бўйича текширишга асосланган тартиблаштириш концепция. Унга мувофиқ, биринчи концепцияда келтирилганларни ва инвесторларни турли рисклардан сақланишини таъминлаш борасида ваколатли давлат тартиблаштириш органлари томонидан маҳсус қонуний меъёрлар ўрнатилган. Инвесторлар ҳимояси мавжуд хуқуқий тизимларда қимматли қоғозларни муомалага чиқарилишини “мавжуд фактлар бўйича текшириш”, “мовий осмон қонуни” шаклида намоён бўлган.

3. Информацияни мажбурий очиб беришга, умуман транспарентли-ликка (информацион шафффофликка) асосланган тартиблаштириш концеп-ция. Унга асосан молия бозорининг барча қатнашчиларининг ҳар қандай фаолияти ва натижалари ошкора қилиниши зарур.

4. “Кенг иштирокли” капитал бозорининг бошқа характеристика ва талабларини қондиришга асосланган тартиблаштириш концепцияси. Унга мувофиқ, молия бозори қонунчилигида профессионалларнинг ишончлилиги ва малакалилийлиги, бозорни ликвидлилиги, қонун ва тартибларни бажарилиши мажбурийлиги аниқ даражада таъминланиши лозим.

5. Эквивалентлиликни таъминлашга асосланган тартиблаштириш концепцияси. Ушбу концепциянинг асослари ушбу китобнинг I-II бобларида ва 4.8-чи параграфда келтирилган.

6. Молия бозори индустрияси сифатини бошқаришга асосланган тартиблаштириш концепцияси. Ушбу концепция муаллифнинг молия бозори индустрияси сифатини бошқариш назариясига асосланади39.

7. Молиявий глобаллашув жараёнлари талаблари билан уйғунликда тартиблаштириш меъёрларини унификациялаштириш ва стандартлаштириш концепцияси. Ушбу концепцияга мувофиқ, барча малакатлар молия бозорлари тартиблаштириш тизимлари фаолиятида қўлланиладиган қонуний-меъёрий ҳужжатлар шаклан фарқли бўлсада, мазмунан ва параметрлари ўҳшаш маънода бўлиши тавсия этилади.
Саволлар

1. Молия бозорини тартиблаштириш мазмуни, мақсадлари нимадан иборат?

2. Молия бозорини тартиблаштиришнинг қандай тизимлари, шакллари ва усуллари бор?

3. Молия бозорини тартиблаштиришнинг қандай концепциялари бор?


Топшириқлар

1. Молия бозорини тартиблаштириш концепциялари тўғрисида рефератив обзор тайёрланг.

2. Терминлар луғатини тузинг.
2. Молия бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш институтлари ва уларнинг ўзаро боғлиқликдаги фаолияти

Тартиблаштириш институтлари тизими

Турли мамлакатларда молия бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун бош ва энг асосий институтлар бўлиб фақат давлат молия органлари ва/ёки ҳукумат томонидан ваколат берилган давлат муассасаси ҳисобланади. Масалан, Германия, Австралия, Канада, Япония, АҚШ, Бельгия, Франция, Буюк Британия, Италия ва Испанияда ҳукумат органлари ёки қонун билан назарда тутилган муассасалар. Хусусан, Канадада қимматли қоғозлар бозори провинциялар органлари томонидан тартиблаштирилади, Японияда эса аввал Молия вазирлигида бўлган, ҳозирда алоҳида бўлган молиявий ҳизматлар Агентлиги (макрорегулятор функциясини бажаради ва унга қимматли қоғозлар ва биржа савдолари устидан назорат бўйича Комиссия бўйсунади), АҚШда қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича Комиссия, Австралияда – қимматли қоғозлар бўйича Комиссия, Бельгияда - банк ва молия Комиссияси, Ўзбекистонда – Давлат мулки Қўмитаси қошидаги қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази ва ҳ.к.

Бошқа бир мамлакатларда эса ваколатли маҳсус давлат тартиблаштириш органлари билан бирга молия бозори профессионал қатнашчилари-нинг иҳтиёрий тарзда бирлашган нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлган ўзини ўзи мувофиқлаштирувчи ташкилотлар (ЎЎМ) намоён бўлади. Лекин бундай мамлакатларда ЎЎМ ташкилотлар молия бозорида маълум бир тартиблаштириш функцияларини бажариш учун ваколатли давлат тартиб-лаштирувчи органи томонидан аккредитацияланиб руҳсат берилади.

АҚШ мисолида ЎЎМ ташкилотлар на фақат ўзини ўзи мувофиқ-лаштирувчи функцияларни, балки бозорни ташкиллаштириш функциясини ҳам бажаради. Хусусан, қимматли қоғозлар бўйича дилерларнинг Миллий ассоциацияси ЎЎМ ташкилот сифатида тузилган бўлиб, унга биржадан ташқари бозор ва унинг электрон савдо тизимлари (масалан, НАСДАК) бириктирилган. АҚШ фонд биржалари эса ЎЎМ ташкилотлари мақомини олганлар. Бундай модел Россияда ҳам қабул қилинган (қуйидаги жуфтликлар мисолида: ММВБ – НФА, РТС – НАУФОР).



Ўзини ўзи мувофиқлаштирувчи ташкилотлар

Ўзбекистонда инвесторлар, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари ва уларнинг мижозлари манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида нодавлат ва нотижорат ташкилотлар тарзида қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиларининг бирлашмалари (уюшмалари) ташкил этилиши мумкин.

Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари бирлашмаси (ассоциацияси) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ўзининг таъсис хужжатларининг нусхаларини тақдим этади, шунингдек белгиланган муддатда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ўзининг фаолиятини амалга оширишда тасдиқланган низом ва қоидаларини тақдим этади.

Бирлашма (уюшма)нинг барча даромадлари у томонидан фақат устав вазифаларини бажариш учун сарфланади ҳамда қатнашчилар ўртасида тақсимланмайди.

Бундай бирлашмаларни (ассоциацияларни) ўзини ўзи мувофиқлаштириш (ЎЎМ) ташкилотлари деб юритилади.

ЎЎМ ташкилотлари қуйидаги хуқуқларга эга:

- қонун ҳужжатлари асосида ва мувофиқ ўз қатнашчиларининг қимматли қоғозлар бозорида фаолият юритишнинг ягона қоидаларини, шунингдек уларнинг касбий этикаси қоидаларини ишлаб чиқиш;

- қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш мумкинлиги тўғрисидаги тавсиявий хулосалар бериш, қимматли қоғозлар бозорига оид қонун ҳужжатлари бузилган холларда бундай рухсатномаларни (лицензияларни) амал килишини тўхтатиб турилиши, тугатилиши ёки бекор қилиниши бўйича илтимосномалар киритиш;

- қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиларининг мутахассисларини тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқиш;

- ўз аъзолари ўртасида низо ва келишмовчиликларни хал қилиш қоидаларини ўрнатиш.

Қимматли қоғозларга оид қонун ҳужжатларини ЎЎМ ташкилотининг аъзоси томонидан бузилиши аниқланса, у дархол бу хақда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига маълум қилиши шарт.

Инвесторлар ва ўзининг аъзолари манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ЎЎМ ташкилоти давлат божи тўламасдан судга даъволар билан мурожаат қилиши мумкин.

Жаҳон тажрибасидан маълумки40, ЎЎМ ташкилотлари ўзларининг самарали регулятор эканлигини тасдиқлади.

Тартиблаштириш институтларининг ўзаро боғлиқликдаги фаолияти

Умуман олганда, қайси мамлакатда ҳам давлат, ҳам ЎЎМ ташкилотлар тартиблаштириш тизимини ташкил этса, бу институтлар молия бозорида бир-бирлари билан демократик тамойил асосида узвий боғлиқликда бозорни самарли мувофиқлаштиради ва назорат қилади. Бу институтларнинг ўзаро боғлиқлиги қуйидагиларда намоён бўлади:

- миллий бозор иккала институт учун ҳам бир бутун бўлганлиги ва ундаги уларнинг манффатлари давлат (ҳалқ, жамоатчилик) манфаатларидан келиб чиқади;

- молия бозори алоҳида юқори даражада ташкиллашган мураккаб иқтисодий-хуқуқий муносабатлар тизими бўлганлиги ва унда турли ҳил қатнашчилар ва давлатнинг ўзаро манфаатлари баъзан конфлик ҳолларда бир-бирига мос келавермаслиги сабабли давлат ва профессионал қатнашчилар манфаатларининг оптимал балансини самарали таъминлаш зарурлиги;

- молия бозори турли омилларга таъсирчан бўлганлиги сабали кризислар вужудга келиши ва бу кризислардан чиқиш учун ҳам давлатнинг, ҳам бозорнинг бошқа қатнашчиларининг кучларини оператив сафарбар қилиш зарурлиги;

- молия бозори фаолият механизми фақат унинг барча қатнашчилари томонидан уйғунликда ҳаракатга келтирилиши мумкинлиги;

- молия бозорига оид ишлаб чиқилган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини бозор профессионаллари, эмитентлар ва инвесторлар ўртасида муҳокама қилиб амалиётга киритиш мақсадга мувофиқлиги;

- молия бозорини фақат давлат томонидан тартиблаштириш билан боғлиқ сарф-ҳаражатларнинг катталиги ва ҳ.к.


Саволлар

1. Молия бозорини тартиблаштириш институтлари тизими деганда нима тушунилади?

2. Ўзини ўзи мувофиқлаштириш ташкилотлари мазмуни нимада?

3. Молия бозорини тартиблаштириш институтлари нима учун ўзаро боғлиқ?

4. Молия бозорини макроиқтисодий даражада нима учун ва қандай тартиблаштирилади?

Топшириқлар

1. Молия бозорини тартиблаштириш институтлари фаолияти тўғрисида электрон презентация тайёрланг.

2. Терминлар луғатини тузинг.
3. Молия бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш моделлари

Тартиблаштириш тизимларини яна қуйидаги белгилар билан ҳам таснифлаш мумкин:



Поғоналарига кўра тартиблаштириш глобал кўп (5) поғонали (бир-бири билан боғлиқ тартиблаштиришнинг халқаро, миллий, регионаллараро, регионал ва муниципал поғоналари) ва миллий кўп поғонали (федерал, регионал, муниципал поғоналар) мувофиқлаштириш ва назорат қилиш модели кўринишида бўлиши мумкин.

Тартиблаштириш усуллари бўйича – административ, индикатив (макроиқтисодий), макрорегуляторли (9.5 параграфга қаралсин) ва гибрид (аралаш) усулларига асосланган моделлар. Бу моделларда молия бозорига умумиқтисодий даражадаги билвосита (кредит-пул, бюджет-солиқ, ижтимоий, валюта, хусусийлаштириш ва ҳ.к. сиёсатлар негизида) ва бевосита (административ) таъсир кўрсатишга асосланган бўлиши мумкин.

Тартиблаштиришнинг миллий тизимини ташкиллаштиришда қабул қилинган ёндашувлари бўйича – ҳукумат томонидан тўғридан тўғри тартиблаштириш (масалан, Ирландия, Нидерланды, Португалия), молия ва банк тизимларини регуляторлари бўлмиш органлар томонидан тартиблаштириш (масалан, Бельгия, Дания, Япония, Қозоғистон), маҳсус тузилган ваколатли давлат ташкилоти томонидан тартиблаштириш (масалан, АҚШ, Буюк Британия, Италия, Франция, Испания ва ҳ.к.), ваколатли давлат органлари ва ЎЎМ ташкилотлари билан биргаликда тартиблаштириш моделлари.

Манфатларни ҳимояланиши бўйича – давлат манфаатларига (Покистон, Эрон), йирик (стратегик) инвесторлар манфаатига (Германия, Франция, Бельгия ва ҳ.к.), миноритар (майда) инвесторлар манфаатларига (англо-саксон), аралаш манфаатларга қаратилган тартиблаштириш моделлари.

Иқтисодий тузум шакли бўйича – очиқ (барча индустриал ҳамда кўпчилик ривожланаётган мамлакатлар) ва ёпиқ (Эрон, Покистон ва шу каби ёпиқ равишда ривожланаётган давлатлар) иқтисодиёт моделларига асосланган тартиблаштириш моделлари.

Молия бозори моделлари бўйича – мумтоз (англо-саксон), континентал (асосан германча), японча-корейсча, исломий (Индонезии, Малайзия, Покистон ва ҳ.к.), аралаш моделларга (3.3 ва 3.4 параграфларга қаралсин) асосланган тартиблаштириш моделлари.

Жаҳон амалиётидаги молия бозорларини тартиблаштириш моделлари самарадорлилигини 1-чи, 2-чи ва 3-чи иловаларда келтирилган натижавий аналитик маълумотлардан кўриш мумкин. Айтиш мумкинки, ушбу маълумотлар асосида турли мамлакатларда қабул қилинган тартиблаштириш модели фаоияти сифатига баҳо бериш мумкин.

Саволлар

1. Молия бозорини тартиблаштириш моделларини инфратузилмавий мезонлар асосида қандайларга ажратилади?

2. Макрорегулятор нима ва унинг қандай турлари бор?

3. Молия бозорини тартиблаштириш тизимлари қайси белгилар бўйича таснифланади?



Топшириқлар

1. Молия бозорини тартиблаштириш моделлари тўғрисида рефератив обзор тайёрланг.

2. Терминлар луғатини тузинг.

4. Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва назорат

қилишнинг жаҳон амалиёти

Қимматли қоғозлар бозорини тартиблаштиришнинг жаҳон амалиёти фонд бозорини мувофиқлаштириш ва фонд қонунчилиги ижросини назорат қилиниши тизими бўйича ташкиллаштириш моделларининг турлилигини кўрсатади (9.1 ва 9.3 параграфларга қаралсин). Жаҳон амалиётида энг кўзга кўринган баъзи регуляторларни кўриш билан чегараланамиз, чунки бошқа кўпчилиги уларнинг у ёки бу жиҳатларини ўз ичига олган.



Америка Қўшма Штатлари қимматли қоғозлар бозорини

тартиблаштириш тажрибаси

Жаҳон амалиётида мумтоз ҳисобланган АҚШ модели ҳозирда бошқа мамлакатлардаги тартиблаштириш тизими моделларига қараганда нисбатан самаралиларидан бўлиб келмоқда.


АҚШ моделига кўра, “Қимматли қоғозлар муомаласи тўғрисидаги” қонунга биноан 1934 йилда тузилган “Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича Комиссия” (қуйида қисқача Комиссия деб юритамиз) фонд бозорининг бош регулятори ҳисобланади. Комиссия бир вақтнинг ўзида ҳам назорат ва ҳам қонуний тартиб-қоидаларни ўрнатувчи давлат органи функциясини бажаради.

Бундан ташқари Комиссия федерал судларни маслаҳатчиси ҳамдир.

Комиссия ҳар йили Конгрессга қимматли қоғозларга оид қонунларни бажарилиши тўғрисида ҳисоботий маъруза тақдим этади.

Комиссия раҳбарияти 5 кишидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири 5 йиллик муддатга АҚШ Президенти томонидан Сенат билан келишилган ҳолда тайинланади. Комиссия раиси Президент томонидан тайинланади. Комиссия аъзоларининг ваколати бир муддатда (кунда ва йилда) тугамайди, балки ҳар бирининг ваколат муддати бошқалариникига нисбатан бир йил оралиқ билан йилнинг 5 июнида тугайди, яъни 5 йил ўтиши биланоқ (оҳирги йилнинг 5 июнида) бир аъзонинг ваколати тугайди. Комиссиянинг уч аъзосидан кўпи бир сиёсий партияга таалуқли бўлиши мумкин эмас. Комиссиянинг штати бўлим ва бошқармалардан (жумладан, 11 регионал ва округ бошқармаларидан) иборат бўлиб, бошлиқлари Раис томонидан тайинланади. Штаб-квартираси Вашингтонда жойлашган.

Япония қимматли қоғозлар бозорини тартиблаштириш тажрибаси

1948 йилда “Қимматли қоғозлар ва биржалар тўғрисидаги” қонунга биноан АҚШ моделига ўҳшаш Молия вазирлиги ҳузурида, лекин маълум даражада ундан ҳолис ва ҳукумат органи мақомига эга бўлган “Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича Комисси” ташкил этилган.

1964 йилда комиссия негизида Молия вазирлиги таркибида маҳсус Бюро ташкил этилиб, унинг ичига қуйидаги олти бўлим кирган: Мувофиқлаштирувчи, капиталлар бозори, акциядорлик жамиятлари молияси, қимматли қоғозлар савдоси бозорлари, фонд фаолияти, назорат бўлимлари. Булардан ташқари Бюро таркибида нисбатан мустақил бўлган қуйидаги тузилмалар фаолият юритган: фонд бозори бўйича Кенгаш, бухгалтерлик ҳисоб бўйича Кенгаш, сертификацион давлат имтиҳони Комиссияси.

Жойларда назорат фаолиятини амалга оширувчи 9 молиявий бюро, 40 молия бўлимлари ва Окинавани ривожлантириш Агентлигининг умумий бюроси бўлган.

1992 йилда Бюронинг ўрнига макрорегулятор сифатида молиявий ҳизматлар бўйича Агентлик тузилган.

Германия қимматли қоғозлар бозорини тартиблаштириш тажрибаси

1995 йилда “Молия бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш тўғрисидаги” қонунга биноан федерал регулятив орган бўлган “Қимматли қоғозлар бўйича Комиссия” тузилган. Бу органга параллел ҳолда Франкфурт фонд биржасида “Статс-комиссариат” ташкил этилган бўлиб (бу органни статс-комиссар бошқаради), бу орган биржалар фаолиятини тартиблаширади (шунга ўҳшаш орган Люксембургда “Биржавий кузатув кенгаш” бўлиб, у ягона ва бош регулятор ҳисобланади). Бунга қарамасдан, Комиссия расмий равишда бош регулятор ҳисобланади.

Аммо, Германияда бозорнинг профессионал қатнашчилари банклар бўлгани учун, бозорни тартиблаштиришда асосий ролни “Банклар устидан Федерал назорат палатаси” ўйнайди. Айнан шу федерал орган фонд бозорининг барча қатнашчилари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади. Шунга ўҳшаш банкларнинг регулятив органи (Банк инспекцияси) Швецияда мавжуд бўлиб, бу орган қимматли қоғозлар бозорида ягона ва бош регулятор ҳисобланади.

Шундай қилиб, Германияда бирамасига бир нечта регулятор мавжуд.

Ҳозирда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Япония ва баъзи бошқа давлатларнинг қимматли қоғозлар бозорини тартиблаштириш органлари вакиллари томонидан қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялар устидан назорат қилиш бўйича миллатлараро орган тузиш масаласи кўрилмоқда, ажаб эмас яқин келажакда бундай ҳалқаро регулятор пайдо бўлади.

Бу борада халқаро ташкилотларнинг ҳизмати катта (6.5 параграфга қаралсин). Мисол тариқасида МВФ, Жаҳон банки, ХМК, IOSCO, ИҲРТ (6.5 параграфдаги Халқаро ўттизлик гуруҳи тавсияларига қаралсин).



Бунда IOSCO ташкилоти томонидан тавсия қилинган регуляторларнинг иккиламчи бозорларга нисбатан қўйиладиган талабларини келтириш ўринли41. Бу талабларни таҳлили қуйидаги жадвалда келтирилган.



Талаблар объекти

Бозорга талаблар

Регулятор билан муносабатлар

Компетентлик

Савдо тизими оператори (савдони ташкиллаштирувчи) компетент бўлиши шарт. Операторнинг компетентлиги узлуксиз риоя қилинувчи талаб бўлиши лозим.

Регулятор томонидан компетентлиликни мажбурий баҳоланиши

Савдо тизими опе-ратори устидан назорат

Агар савдо тизими оператори операциялар рискларини ўз зиммасига олса, унда у бундай рискларни чегараловчи пруден-циал ва бошқа талабларга жавоб бериши лозим

Оператор регуляторга ҳисоботдор бўлади ва регулятор томонидан назорат қилинади

Маҳсулотларни савдо тизимига киритилиши. Савдо тартиблари

Қимматли қоғозлар тегишли дизайни ва улар билан савдо тартиблари бозорни сифат кўрсаткичларини белгиловчи критик аспектлар ҳисобланади

Регулятор бозорда со-тиладиган маҳсулотлар турлари тўғрисида маъ-лумотга эга бўлиши лозим. Регулятор савдо тартиблари ва тамойил-ларини, маҳсулотлар дизайни ва турларини тасдиқлаши керак.

Қатнашчиларни савдо тизимига киритилиши

Савдо тизимига объектив ва адолатли кириш

Регулятор томонидан бозорга кириш мезон-лари ва тартибларини назорат қилиш

Трейдинг информацияси билан таъминлаш

Барча қатнашчилар савдо тўғрисидаги информацияга тенг хуқуқли эга бўлиши лозим.

Информация тенглик асосида эга бўлишлик регулятор томонидан солиштириб текшириб (верификацияланиб) борилади.

Ордерларни киритиш

Ордерларни киритиш барча қатнашчиларга нисбатан адо-латли ва регулятив тартиб-қоидаларга риоя қилинган бўлиши лозим.

Ордерларни савдо тизи-мига киритилиши регу-лятор ва қатнашчилар учун аниқ ва тушу-нарли бўлиши керак.

Савдо битишув-лари ижроси

Ордерларни ижроси барча қатнашчиларга нисбатан адо-латли қўлланилиши лозим.

Ордерларни ижроси регулятор ва қатнашчи-лар учун аниқ ва тушу-нарли очиб берилиши керак.

Савдо нати-жаси бўйича ҳисобот ва чоп этиладиган информация

Бозорнинг барча қатнашчилари савдо тўғрисидаги информация билан тенглик асосида таъминланиши лозим.

Савдони таш-киллаштирув-чи томонидан бозор тизими ва қатнашчи-лари устидан назорат

Савдо оператори барча қатнашчи-лар томонидан савдо жараёнини мониторинг қилиш, назорат қилиб бориш, низоларни ҳал қилиш, аппеляция қилиш, операциялар бажариш ва ҳ.к. механизмларини яратиши лозим.

Регулятор барча меха-низмларни ишончли ишлашини баҳолайди ва назорат қилади.

Бозорнинг узулишлари

Битишувларни бузилиши ва тўҳтатилиши тартиблари ўрнати-лиши лозим.

Бозорни узилишларида қўлланиладиган ҳара-катлар регуляторга тақ-дим қилинади.

Бозорни узлук-сиз назорат қилиш

Савдо тизимлари ва бозор инфор-мациялари устидан узлуксиз назорат қилиниши лозим.

Савдо тартибларини ҳар қандай ўзгаришлари регуляторга қарор қабул қилиш учун тақдим этилади.

Трейдингнинг шаффофлиги

Бозор қатнашчилари реал вақт мобайнида савдога оид (савдо-олди, савдо вақти ва савдоорти босқичларида) барча маълумотлар билан таъминланиши лозим.

Регуляторлар трейдинг шаффофлиги тўғрисида тўлиқ информацияга эга бўлади.

Манипуляция ва бошқа зарар-ли амалларни маън этиш

Савдоларда ҳар қандай манипуляция ва зарали амалларни олдини олиш ва маън этиш бўйича тартиб-қоидалар мавжуд бўлиши лозим.

Бозор ва кли-ринг тизими рискларини назорат қилиш

Рисклар тўғрисидаги информа-цияга эга бўлиш бўйича тартиб-қоидалар мавжуд бўлиши лозим.

Регулятор қуйида экспо-зиция қилинадиганлар тўғрисидаги информа-цияга эга бўлади: риск-ка, бозорни узлуксиз мониторингига, позици-яни ёпишга мажбурлаш-га, киритиладиган мар-жани оширишга, муд-датли битишувларни чегаралашга ва ҳ.к.

Ҳисоб-китоб-лар ва клиринг

Барча қатнашчилар учун очиқ бўлган ва регуляторга ҳисоботлар берилишини таъминлайдиган ҳисоб-китоблар ва клиринг бўйича тегишли тартиб-қоидалар ва операцион тартиблар ўрнатилиши лозим.

Регуляторлар ҳисоб-китоблар ва клиринг тизими усидан тўғридан тўғри назорат ўрнатади.

Битишувларни солиштириб текшириш (верификация)

Ҳисоб-китоблар ва клиринг тизимлари содир этилган операцияларни клиринг тўғрисидаги информация асосида тезкор (реал вақтга яқинлаштирилган тарзда автоматлаш-тирилган равишда) верификациялаштириши лозим.

Хисоб-китоб ва клиринг тизим-лари рисклари

Узлуксиз информация олиш, мониторинг ўтказиш, идентификация қилиш ва рискларни пасайтириш учун тартиблар ўрнатилиши лозим. Рискларни пасайтиришда қуйидаги инструментлар қўлланилиши мумкин: маржаларга талаблар, автоматик узишлар, позицияларнинг лимитлари, савдоларни тўҳтатиш, капитални етарлилиги талаблари, рискларни бошқариш тизимлари, операцион стандартлар, кредитлаш лимитлари, суғуртавий қоплаш, дубл тизимлар ва кафолат фондлари.

Маржаларга талаблар

Тизимда рискка экспозицияни кучсизлаштириш даражасида маржа талабларини ўрнатиш лозим.

Қимматли қоғозлар бўйи-ча қисқа сотув-лар ва ссудалар берилиши

Агар бозорда қисқа савдолар руҳсат берилган бўлса, манипулятив амалиётни чеклаш зарур. Бунда қимматли қоғозлар билан ссуда беришга руҳсат берилиши мумкин (нарҳларни пасайтириш бўйича ўйин учун қўлланилади). Регуляторга эгалланган қисқа позициялар ва ссудалар тўғрисида ҳисоботлар берилади (сабаби - риска бозор экспозициясини чегаралаш).


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет