МАВЗУ- 10. ЖАҲОН МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ВА МУАММОЛАРИ
Режа:
1. Жаҳон молия бозорининг ривожланиши
тенденциялари ва муаммолари
Жаҳон молия бозорини халқаро миқёсда глобаллашган бозор деб тавсифлаш мумкин. Жаҳон молия бозори молиявий глобаллашув жараёни маҳсули бўлиб, индустриал мамлакатларни умумжаҳон миқёсда иқтисодий самарадорлигини кескин оширди. Лекин бу жараён ривожланаётган мамлакатлар ривожига ижобий таъсирдан кўра кўпроқ салбий таъсир кўрсатиши ҳозирда барчага аён бўлиб қолди. Бунинг сабаби ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти индустриал давлатлар иқтисодиётига кўпдан боғлиқлигида деб билиш мумкин. Молиявий глобаллашув шароитида молия бозорларини ривожланиши узоқ келажакда дунёнинг исталган жойидан ва вақтда иштирок этиш имконини берувчи халқаро электрон биржани вужудга келишини (ҳисоб-китоб маркази ва марказий депозитарий билан комплексда) таҳмин қилиш мумкин.
Глобаллашув эффектлари (МШЕ мамлакатлари мисолида)
Салбий ҳолатлар
|
Ижобий эффектлар
|
1. Молия бозорини тартиблашти-ришга оид қонунларни мослаштириш билан боғлиқ қисқа муддатли ҳаражатлар.
2. Маҳаллий инвесторларнинг ишон-чини қозониш билан боғлиқ қийин-чиликлар.
3. Молия бозори қатнашчиларини мослашуви билан боғлиқ қийинчи-ликлар.
4. Эмитентларнинг ўз акциялари курси ва ликвидлилигини фонд бозо-рида таъминлаш бўйича қўшимча ҳаракатлар ва ҳаражатлар.
5. Маҳаллий профессионал институт-ларнинг рақобатбардошлиликни уш-лаб туришлари бўйича қўшимча ҳаракат ва ҳаражатлар.
6. Тартиблаштирувчи институтлар-нинг бозорни барқарорлаштириш бўйича қўшимча назорат ҳаракатлари ва ҳаражатлари.
7. Молиявий глобаллашувнинг сал-бий тарафларини таъсири:
- ривожланган ва МШЕ мамлакат-лари ўртасида асосий макроиқтисо-дий кўрсаткичлар бўйича номутано-сибликлар;
- МШЕ мамлакатлари ичида аҳоли-нинг турли қатламлари орасида даромадлар дифференциациясини кучайиши;
- молия бозорини эгилувчан мосла-шувини ортиши ва капитални ташқарига чиқиб кетиши рискини ортиши;
- ташқи омилларга таъсирчан бўлиш.
|
1. Молия бозори бўйича такомиллаш-ган глобаллашув талабларига жавоб берувчи қонунлар.
2. Инвесторларнинг умумевропа молия бозори миқёсида ҳимояланган-лиги.
3. Ҳорижий инвесторларга нисбатан регулятив тўсиқларни камайиши.
4. Компанияларда менежментни, молиявий ҳолатни ва корпоратив бошқарувни яхшиланиши.
5. Молия институтларининг малакаси даражасини ошиши.
6. Молия бозорини барыарорлашуви.
7. Молиявий глобаллашувнинг ижо-бий тарафларига эга бўлиш, хусусан:
- молия ва бошқа соҳаларда инновацияларни ривожланиши;
- халқаро бозорларга осон чиқиш ва улар орқали ташқи инвестицияларни жалб қилиш;
- МШЕ мамлакатлари интеграцияла-шуви, умумевропа молия, информа-цион ва ҳ.к. тизимларга кириш.
- молиявий ресурслар ҳажмини ортиши, компаниялар бизнеси салмоғини кескин кўтарилиши.
|
Ҳозирда жаҳон молия бозорларидаги қимматли қоғозларнинг обороти халқаро товар айланмаси (обороти) ҳажмидан 60-70 баробар кўп, бу кўрсаткичнинг борган сари ортиб бориши тенденциясини кузатиш мумкин.
Саволлар
1. Глобаллашув жараёнлари индустриал ва ривожланаётган мамлакатлар бозорларига қандай таъсир кўрсатади?
2. Жаҳон молия бозори ривожланишини узоқ муддатда қандай башорат қилса бўлади?
3. МШЕ мамлакатларида глобаллашув қандай эффектлар берган?
4. Жаҳон молия бозорининг ривожланиши қандай тенденцияларга эга?
Топшириқлар
1. Жаҳон молия бозорининг замонавий тенденциялари ва муаммолари тўғрисида электрон презентация тайёрланг.
2. Терминлар бўйича луғат тузинг.
2. Ўзбекистонда молия бозорининг жаҳон молия бозорларига интеграциялашув масалалари
Ўзбекистон молия бозорини жаҳон молия бозорига интеграциялашуви жараёнларини тезлаштиришда айниқса қуйидагиларга асосланиш мақсадга мувофиқ:
- Европа Иттифоқининг 1993 йил 10 май кунида қабул қилган Директивасига49;
- Халқар ўттизлик Гуруҳининг 20 тавсияларига (6.5 параграфга қаралсин);
- ЕврОсиё Иқтисодий Ҳамжамиятига аъзо-давлатларнинг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатлари Парламентлараро Ассамблеясининг 2001 йил 24 ноябрда Санкт-Петербург шаҳрида 18-7-сонли Қарори билан тасдиқланган, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрида”ги Моделли қонуни, ҳамда АҚШ, Германия, Буюк Британия, Корея, Япония ва бошқа мамлакатлари қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизмлари ва тартиблаштирилиши қисмига оид қонунчилик ҳужжатларига;
- миллий банк тизими моделини ислоҳ қилиш, бунда банкларнинг очиқ молия бозорларидаги операцияларига катта эътибор бериш лозим;
- миллий суғурта тизми моделини ислоҳ қилиб инвестицион ва эмиссион операцияларига катта эътибор бериш зарур;
- корпоратив бошқарув сиёсати моделини такомиллаштириш лозим, бунда миноритар инвесторларнинг хуқуқларини ҳимоялаш ва қонуний манфаатларини таъминлашга катта аҳамият бериш лозим;
- хусусийлаштириш механизмини такомиллаштириш лозим50;
- молиявий инструментлар турларини кўпайтириш ҳамда улар ва уларнинг базисларининг ўзаро эквивалентлилик даражасини таъминлаш;
- молия бозори ва иқтисодиётнинг ўзаро эквивалентлилик даражасига эришиши;
- молия бозори эмитентларининг эмиссия, инвестиция, даромад ставкалари сиёсатлари (стратегиялари) оптимал балансини таъминланишига катта аҳамият бериш зарур;
- муддатли қимматли қоғозлар (деривативлар) бозорини кескин шакллантириш зарур;
- коллектив инвесторларни кескин кўпайтириш;
- очиқ ва шаффоф бирламчи ҳамда давомий, мунтазам, узлуксиз, шаффоф фаолият юритувчи иккиламчи бозорни ривожлантириш лозим;
- молия бозори индикаторларининг ўрта муддатда ҳеч бўлмаса минимал чегаравий миқдорларига эришиш ;
- секьюриметрик (финансометрик) таҳлил51 ва молия инжинирингини кескин ривожлантириш зарур52;
- молия бозоридаги фаолият рискларини самарали бошқаришни таъминлаш53;
- молия бозори индустрияси сифатини бошқаришнинг комплекс тизимини тузиш лозим54;
- молия бозори макрорегуляторини тўзиш мақсадга мувофиқ;
- мамлакат ва кредит рейтингларининг яҳши кўрсаткичларига эришиш лозим ва ҳ.к.
Ўзбекистон молия бозорининг жаҳон бозорларига интеграциялашувини қай даражада кучли рақобат шароитида кечиши мумкинлигини 1-чи, 2-чи ва 3-чи иловаларда келтирилган аналитик маълумотлардан кўриш мумкин.
Саволлар
1. Ўзбекистон молия бозори хусусиятлари ва муаммолари нималардан иборат?
2. Ўзбекистонда интеграциялашув жараёнларини тезлаштириш нималарга асосланади?
Топшириқлар
1. Ўзбекистон молия бозорини жаҳон молия бозорларига интеграциялашуви жараёнлари тўғрисида таҳлилий обзор тайёрланг.
2. Терминлар бўйича луғат тузинг.
Достарыңызбен бөлісу: |