143
бошлиғига берилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти
етиштирадиган ва
реализация қиладиган, юридик шахсни ташкил этган ва
ташкил этмаган ҳолда фаолият юритадиган оилавий майда товар хўжалиги.
Деҳқончилик
- – бу бевосита инсон ва жонли ҳайвонлар
томонидан
истеъмол қилинадиган, ишлаб чиқаришга моддий асос бўлиб ҳисобланадиган
ўсимликлар, экинлар, хом-ашё ва материалларни етиштириш (ишлаб чиқиш)
билан боғлиқ жараёнлар мажмуаси.
Деҳқончилик жараёни ўз ичига ерни шудгорлаш ва экишга тайёрлаш,
уруғни экишга тайёрлаш, уруғлик қадаш, экинни парваришлаш (суғориш,
яганалаш, чилпиш, дефолиация қилиш), ҳосилни
териб олиш ва топшириш
каби хўжалик ишларини олади.
Чорвачилик деганда маҳсулот ва насл берадиган барча жонли
ҳайвонларни етиштириш билан боғлиқ жараёнлар мажмуаси тушунилади.
Чорвачилик
жараёни
молларнинг туғилганлигидан (сотиб
олинганлигидан) бошлаб, то уларни хўжалик балансида турган даври ичида
парваришлаш, маҳсулот (насл) олиш, маҳсулотни топширишгача бўлган
жуда ҳам хилма-хил бўлган хўжалик жараёнларини олади.
Қишлоқ хўжалиги корхонасининг ҳисоб сиёсати
- бу
қишлоқ
хўжалиги корхонаси раҳбари томонидан танлаб олинган бухгалтерия
ҳисобининг
ташкилий шакли, хўжалик фаолияти кўрсаткичлари, активлар,
мажмуриятлар ва хусусий капитал элементларини тан олиш мезонлари, улар
ҳисобини юритишга асос бўлувчи ҳужжатлар тизими, ишчи счётлар режаси,
бошланғич ҳужжатлар
айланиши, архив иши,
товар-моддий бойликларни
инвентаризациясини ўтказиш жадвали, ҳисобни юритишга доир бошқа
тартиб-қоидаларни ўзида мужассамлаштирган ички меъёрий ҳужжат.
ЎЗ ЎЗИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ УЧУН ТЕСТ
САВОЛ
– ЖАВОБЛАРИ
Достарыңызбен бөлісу: