27-БОБ
ПСИХОПАТИЯЛАР
Психопатиялар деганда шахс руҳий хусусиятларининг дисгармонияси ва унинг ташқи таъсиротларга ноадекват реакциялари билан намоён бўлувчи хусусият I аномалиялари тушунилади. Ҳиссий-иродавий бекарорлик пеихоиатик ҳарактернинг асосий белгиларидан бири сифатида зиддиятли вазиятларнинг осон келиб чиқишини таъминлайди, бунда кўпинча интеллект юқори даражада сақланган бўлади. Шахсиинг бундай хусусиятлари туфайли руҳий хаста атрофдагилар, жамоа билан қийин чиқишади ва кўпинча ўзи жамиятнинг реал талабларига мослашиши қийинлигидан азият чекади. Шундай қилиб, психопатияни руҳий касаллик деб эмас, балки шахс шаклланишининг хасталик кўриниши деб қараш лозим. Бундан келиб чиқадики, психопатия билан касалланмайдилар, балки хусусиятнинг руҳий хасталик белгилари ҳаёт давомида шаклланади. Ташқи муҳит руҳий хасталик ҳодисаларини юмшатиши мумкин бўлганидек уларни қўлаб-қувватлаши ва кучайтириши ҳам мумкин. Бироқ хусусиятларнинг руҳий хасталик билан шаклланишида атроф-муҳитнинг таъсири билан бир қаторда нерв тизимининг туғма нобоплиги ҳам аҳамият касб этади. Бу ҳолатни таькидлаб, пуштнинг патологияси ва ҳомиланинт ҳар хил зарарланишларини назарда тутиш лозим бўлади. Хасталик хусусиятлар белгиларининг наслдан-наслга узатилиши ҳам маълум аҳамиятга эга бўлади.
Клиник юзага чиқиши. Психопатиянинг дастлабки клиник аломатлари болалик ва ўсмирлик даврларига тўғри келади ҳамда бу белгилар аниқ ва турғун эмас, боланинг атроф-муҳитга мослашиб кетишини ҳар доим ҳам қийинлаштирмайди. Психопатиянинг жуда ривожланган даражаси кўпинча жадал ривожланувчи пубертат даврига тўғри келади. Бироқ, жинсий балоғатга етиш даврида мавжуд психопатик белгиларнинг юмшаши ҳам кузатилиши мумкин.
Клиник кўриниши беморнинг бутун ҳаёти давомида барқарор турмайди. Руҳий хасталик аломатларининг декомпенсацияси қонуний жараён ҳисобланиб, соматик заҳарланишлар ва энг асосийси психоген вазиятлар таьсирида келиб чиқади. Шикастловчи омил таъсирининг тарқалганлигига қараб руҳий хасталарда неврозлар, реактив ҳолатлар ва баъзан дарҳол стационарга ётқизишни талаб қилувчи ўткир психоген эпизодлар учрайди. Шахсий ва меҳнат фаолиятидаги вазиятларни ижобий ҳал қилиш ҳамда бурчини адо этаётганда ватан-парварлиги юзага келувчи ижобий ҳислар психопатияларнинг клиник кўринишини юмшатади, бундам беморнинг жамиятда ўз ўрнини топиб, мослашиб кетишини таъминлайди. Психопатларнинг асосий қисми оилада қолади, мунтазам меҳнат билан шуғулланади ва атрофдагилардан ўз руҳониятидаги ўзига хос томонлари билан ажралиб туради. Психопатияларнинг ривожи ёш ўзгаришлари таъсирида яққолроқ кўзга ташланади.
Инволюцион даврда шахснинг психопатик белгилари кучаяди, ўткирлашади. Бунда эндокрин ва қон томир бузилишлари туфайли психопатик белгилар қайта шаклланади ва мураккаблашади: астеник ва ипохондрик аломатлар қўшилади. Сенил даврида психопатик белгилар юмшайди, кам юзага чиқади ва шу туфайли узоқ вақт давомида ҳолатнинг компенсацияси таъминланади. Маълум даражада атеросклеротик, соматик бузилишлар қўшилганда ҳиссиётнинг руҳий хасталик белгилари перебрал органик жараёнга хос бўлган интеллектуал бузилишлар билан бойийди.
Шахснинг психопатик белгиларининг туғма аномалияси шакли сифатидаги бирламчи психопатиядан (Кербиков бўйича «ядроли») ташқари, шахснинг иккиламчи руҳий хасталанишини ҳам фарқлаш лозим. У бош мия органик касалликлари (жароҳатлар, энцефалитлар) натижасида ёки шахснинг руҳий касалсимон нуқсони шаклида кечувчи ўткир шизофреник жараён туфайли келиб чиқади.
Бирок бунда психопатсимон белгилар шахс ҳиссиётининг янги белгилари сифатида юзага келади ва уларнинг ҳаракати асосий касаллик билан боғлиқ бўлади.
Кўпинча психопатияларни неврозлардан фарқлашга зарурат туғилиб қолади. Фарқлаш ташхиси қўйишга мезон сифатида анамнестик маълумотлар аҳамият касб этади, яъни невротик узилишгача бўлган тавсифий руҳий хасталикнинг ўзига хосликларини аниқлашга ёрдам беради. Шизофрениянинг бошланғич даврида психопатияни шизофрениядан ажратишга тўғри келади, бунда жараён аломатлари яхши намоён бўлмаган, шахснинг постпроцессуал ўзгаришлари мавжуд бўлади.
Фарқлаш ташхиси учун энг асосийси психопатияларда шизофренияга хос бўлган шахс ўзгаришларининг ва руҳий хасталик аломатларининг кўп булмаслигидир.
Психопатиями шунга ўхшаш жараёнлардан фарқ қилишда шахснинг руҳий хасталик аломатларининг доимийлиги аҳамият касб этишини унутмаслик лозим.
Психопатия шакллари
Қўзғалувчанлиқ Қўзғалувчанлик гуруҳидаги руҳий хаста шахслар инжқлик, хиссий қўзғалувчанлиқ жаҳлдорлиқ таъсиротларга юқори тайёргарлиги билан тавсифланади. Шунинг учун уларни «бирдан тутоқиб кетиш» ёки эксплозив руҳий хасталар деб аталади. Арзимаган баҳонага уларда (ноадекват) хос бўлмаган кучли жавоб реакцияси бўлади. Бу пайтда улар атрофдагиларга бақириб, ёмон сўзларни айтибгина қолмай, балки тўғридан-тўғри агрессив ҳаракатлар ҳам қиладилар, сиёхдонни отиб юборадилар, стулни кўтариб югурадилар, бўғадилар, пичоқ билан ташланадилар ва бошқалар. Қўзғалувчанлик хуружидаги руҳий хато шахслар ўзларини бошқаришни билмаслиги, жанжалкашлиги ва атрофдагилар билан доимо тортишиб туришлари билан даволаш амалиётидан кўра суд-психиатрик амалиётда кўпроқ учрайдилар. Бу касаллар хуруждан кейин ўзлари қилган ишларига пушаймон бўладилар ва бу пушаймонлик янаги хуружгача давом этади. Бу касаллар навбатдаги хуруждан бошлаб то хуруж тугагунча ўз қилмишларини тўғри ва бошқаларни айбдор деб биладилар.
Қўзғалувчанлик гуруҳидаги руҳий хаста шахслар ўз мақсадларига етиш учун мустаҳкам иродага эга бўладилар ва шу мақсад йўқида бирон тўсқинлик чикса жаҳл билан яққол хуруж бошлайдилар. Бу хуруж касалларда бошқа бир бахона сабабли бўлиши ҳам мумкин. Қўзғалувчанлик гуруҳидаги баъзи бир руҳий беморларда уларнинг одатдаги руҳий ҳолатларида сокинлик, фикрлаш ҳиссининг сустлиги ва майда гаплиги хос бўлади. Психопатиянинг бу кўриниши баъзи тутқаноқ руҳий касалларнинг хусусиятлари билан ўхшашлиги туфайли эпилептоид психопатия деб ном олган. Қўзғалувчанлик гуруҳидаги руҳий хаста шахсларга эгоцентризм «ҳақиқат» деган сўзнинг тагига етиш хусусияти хосдир. Бўларга баъзи-баъзида кайфиятнинг бузилишлари тавсифли. Бу ҳар хил баҳона, сабабларда депрессив реакциялар хоҳлаган нарсасини тез олмаган пайтда жаҳлли соғинч ҳолати, бунга қўшимча равишда қўрқув ва безовталик, дисфория ҳолати бўлади. Дисфория ҳолати бирон ташқи сабабсиз келиб чиқиб, бир неча соат, баъзан эса бир неча кун давом этади ва бирдан тугайди. Мана шу ҳолатларда касаллар ўзларининг жаҳолатини кўрсатадилар: ўзини улдирмоқчи бўлади ёки кўп ичқилик ичади.
Руҳий ҳолатлар ичида одатда асосан ичқиликка мойил беморларда дипсомания ҳолати тез-тез қайталаниб туради. Бу пайтда улар ичқиликни ичадилар ва бу ичқилик хасталик «портлаш» (жаҳолат) ҳолатини келтириб чиқаради. Бундай шахслар ичқиликдан ташқари бошқа наркотикларга ҳам берилувчан бўладилар.
Тормозланувчилар: тормозланувчи гуруҳидагилар 2 та кичик гуруҳга бўлинади:
-
Руҳий бушлиқ ҳолатига тавсифли астеник.
-
Психоастеник руҳиятнинг мураккаб дисгармониясига бўлинади. Астеник қўзғалувчанликдан фарқ қилиб астениклар руҳиятдаги хасталикда ҳаммадан кўра ўзлари азият чекадилар. Бундай одамларда ўзларини баҳолаш пасайган, ўзларини тўлиқ инсон деб хис қилмайдилар. Шу билан бирга камдан-кам ҳолларда ўзларини яхши кўрадиган бўладилар. Улар руҳиятининг ўзига хос томонларидаи бири таъсиротларни юқори даражада қабул қилишдир. Улар атрофдагиларнинг ҳулқидаги кичик хатолар ва хусусан қўполликлардан азият чекадилар, бевосита кучли таьсиротларни ҳам ёмон қабул қиладилар, масалан, баланд товуш, шовқин, қонни кўриш ва бошқалар. Хусусан астениклар янги шароитда, танишлари кам жойда ўзларини ёмон сезадилар. Бундай шароитда улар камгап бўлиб қоладилар ва иккита гапни бир-бирига қўшиб гапира олмайдилар. Оёқларини қандай қўйишни ва қўлларини мима қилишни билмай қоладилар ва ўзининг шу ҳолатидан хижолат бўлади, ўзини тубан деб хис қилади. Улардан баъзилари ўзининг иккиланишларини яширмоқчи бўлади, лекин буни эплай олмайди. Уларнинг бу ҳолати атрофдагиларга кулгили кўринаётгандай туюлади. Бундай одамлар шилқимликдан кўпроқ хавфсираш ва қўрқишга мойил бўладилар. Астениклар учун энг ёмони бу кўпчиликнинг олдига чиқишдир. Астеникларга хос нарса таъсирчанлик бўлиб, бу турғун эмас, яъни кўп давом этмайди. Таъсирчаилик ҳолсизликка олиб келади ва ўз-ўзини койиш ва ўз-ўзини айблаш билан кечади. Астениклар кўпинча асаб чарчашига мойил, астениклар ўзлари ўрганган ҳаёт шароитларини сақлашга ўринадилар ва шу шароитдагина бирон иш қилиши, бирон нарса билан сермаҳсул шуғулланиши мумкин. Ўз шароитини ўзгартиришни ёқтирмайдилар ва яқинларидан шуни талаб қиладилар.
Психоастениклар астениклар билан кўп умумий томонларга эга ва уларни бир-биридан фарқ қилиш анча мушкул. Психоастениклар учун таъсирчанлик, қайсарлиқ ўз-ўзини баҳолашнинг пасайиши белгилари билан бирга ўзига хос хусусиятларга эга. Жане психоастениклар ҳақида «иккиланиш» ва «донишмандлик»ни уларнинг тавсифли белгилари деб ёзган. Психоастеник ҳамма жойда ва ҳамма вақт иккиланади, «тўғри иш қилдимми?», «тўғри қарор қабул қилдимми?» ёки «нотўғрими?», «ақлли жавоб қилдимми?» ва бошқалар. Психоастениклар учун энг осон ишларда ҳам қарор қабул қилиш қийин. Улар маёкдек то у томонга, то бу томонга тебраниб туради. «Ҳа» ёки «йўқ»ни қайта-қайта ўлчайди. Агар психоастеник янги қарор қабул қилган бўлса, унда яна янги нотинчлик бошланади ва кутиб туришга тоқати йўқ, шу заҳотиёқ ҳаётга татбиқ қилишга ўринади. Психоастеник ҳамма вақт номахсул ақлий иш билан банд бўлади. У ўз ҳаракатларини кўп таҳлил қилади. Нима қилганини, нима қилаётгаиини ёки қилмоқчи бўлганининг ҳаммасини мушоҳада қилади. Ҳамма айтган гапларини ўйлайди. Ўз-ўзини баҳолаш сусайган, камдан-кам ҳолларда ўзидан рози бўлади. Нима воқеа содир бўлган бўлса, психоастеник ўзини айбдор деб билади: кам эътибор бергандим, диққатсиз бўлгандим, деб уйлайди. Ташқи оламдаги турли-туман воқеа, ҳодисаларни қабул қилиш, ниҳоясиз мулоҳазалар ва ўйлашлар билан кечадиган реалликни сезишнинг субъектив белгилари йўқолади. Уларда шу воқеа-ҳодисаларни кўргандам кўра ўқиш ва эшитиш кўпроқ таассурот қолдиради. Психоастеник конституциядагилар шилқимликка, асосан шилқим ғояларга мойил бўладилар.
Психоастеникларга астениклар каби ҳаётдаги алмашинишлар, кун тартибидаги кичик ўзгаришлар ҳам таъсир қилади. Бундай вақтларда улар ўзига жуда ишончсизлик ҳис қилади, тинмай иккиланади.
Кийничиликларни енгиб кета оладими-йўқми, шулар ҳақида ўйлайди. Безовталик психоастениклар учун шунчалик хоски, уларни «безовта иккиланувчилар» деб ҳам аташади. Олдида янги иш тўрган бўлса, яқин одами ишда ушланиб қолса, кутаётган хати вақтида келмаса, психоастеник ўзини қўйишга жой топа олмайди, бир-биридан қўрқинчли воқеаларни уйлайди.
У ўзини соғлиқ ҳолати тўғрисида ҳам иккиланади: арзимаган сезгиларга, ҳаво етишмаслигига, чарчоқларга катта эътибор билан қарайди. Кўнгли нозик психоастениклар бошқалар билан мулоқотда хос ва мос муносабатда бўладилар. Уятчанлиги ва камгаплиги, тортинчоқлиги билан психоастениклар кишилар орасида дадил мулоқотга кам киришувчи кишилар бўлиб таассурот қолдиришлари мумкин ва фақат яқин кишиларигина, уларнинг бўшлигини, юмшоқ кўнгиллигини билиши мумкин, ўзларининг тўла қимматли эмасликларини билган ҳолда психоастениклар хаётидаги муваффақиятсизлигини ҳаёллар ва тахайюлотлар билан тўлдирадилар. Бу ўй-ҳаёлларда улар ўзларига чиройли, муваффақиятга эришаётган, қаҳрамонликлар қилаётган, янгиликлар яратаётгандек бўладилар.
Истериялар. Истерик реакциялардан ташқари (истерик психоз ва истерик невроз) истероид психопатия ҳам учрайди: истероид психопатия билан касалланганлар истерик реакция келиб чиқиши учун замин яратадилар. Шундай шахслар учрайдики, уларда истерик тутқаноқ, фалажлик, сохта деменция ҳолати ёки ғира-шира ҳолат бўлмасдан туриб психопатиялар кучли бўлиши мумкин. Бир вақтнинг ўзида психопатия бўлмасдан туриб ҳам истерик реакциялар келиб чиқиши мумкин.
Истериклар ҳулқидаги асосий аҳамият хиссиётдир. Ҳиссиётларнинг ташқи кўриниши кучли, шу билан бирга ўткинчи ва юзаки. Истерикларнинг завқланиши ва хафа бўлиши намойишкорона шаклларда ифодаланади—чапак чалиш, қаттиқ кўлиш, кайгуга тушиб йиғлаш, лекин бу ҳиссиётлар чуқур ва доимий бўлмайди: агар бемор ҳозиргина ҳаётдан норози бўлиб тўрган бўлса, шу вақтнинг ўзидаёқ ҳаммани бунга енгил қараганини, адашганини ва ҳозиргина ҳақиқий севгини тушунганига ишонтиради.
Истерикларнинг тавсифли белгиси эгоцентризм ва атрофдагиларнинг эътибор марказида бўлишдир. Бу эса баъзи муаллифларга психопатиянинг бу формасини бошқача «тан олишни изловчилар» деб аташга асос беради (К- Шнейдер).
Улар диққат билан эшитадиган, қарайдиган, атрофмуҳитдан завқлантирадиган вазиятларда ўзини яхши ҳис қилади. Истерикларнинг ҳулқида, ташқи аффектида кўп намойишлар сингиб қолган. Улар атрофдагиларни қизиқтириш учун тўхтовсиз ёлғон нарса, воқеаларни ошириб, шу воқеаларда уларнинг ўзи гуё муҳим шахс бўлиб ҳисобланадилар, улар ўзларининг ғамгин кечинмалари ва буюк ютуқлари ҳақида гапирадилар. Истериклар ўзлари тўқиган уйдирмаларига қизиқиб кетадилар. Бўлар ҳаммаси ёрқин тасаввур—шамолий таҳайюлот натижасидир ва улар бу уйдирмаларига ишониб, шу воқеалар бўлгандек тасаввур қиладилар. Ёлғон гапириш истерикларнинг руҳий ҳолатида устун турувчи ўринни эгалласа, ҳар хил психопатик шахслар ҳақида гапирилади. Бир нечта айтилган терминларни билдириш учун «патологик тўқима», «лақаб қўйиш», «мифоман» синонимлари тақлиф қилинган.
Касаллардан бири 17 ёшдаги ўқувчи қизга мактабга бир куни уйидаги қуёнларни совға қилишини айтди. Бир неча кун мактабда қуёнлар учун бурчак ва қафаслар тайёрлашди, сўнг маълум бўлдики, унинг уйида ҳеч қандай қуён йўқ экан. Кейинги сафар у милицияга арз қилиб, унинг бобоси порнографик суратлар қоллекцияси билан шуғулланишини айтди. Текширув оқибатида маълум бўлдики, қизчанинг арзи уйлаб чиқарилган уйдирма экан. Бундай патологик уйдирмалар ҳайратда қолдирмайди, пушаймон бўлмайди, уялмайди, аксинча, бу ҳолатда улар уйдирмалар гапиришда давом этади.
Баъзан истериклар қандайдир бир мақсад билан оз бўлса ҳам эътиборни қаратиш учун ўз-ўзини улдиришга бутафорик синов ўтказади. Улар шу мақсадда овқатдан воз кечадилар, мақсадлари ҳаммани ўзига жалб этиш ва ишонтиришдир. Агар истерикларга ҳеч ким эътибор бермаса, улар дарров ўзгаради, майда нарсаларга эътибор бериб, жаҳлдор ва қасоскор бўлиб қолади. Баъзан бундай ҳолатлар ўзгариб қолган шароитда бўлади. Психоастеникларга қараганда истерикларда бевосита таассурот кўпинча катта аҳамиятга эга. Далилий маълумотларга қараганда истериклар баъзан бир томонлама тушунади, баъзи истериклар ҳиссиёт билан чулғаб олинади, бошқа нарсани сезмайди. Юқорида кўрсатилган психопатлар шакли (уйғотувчи астениклар, психоастениклар, истериклар) психиатрлар назорати остидаги психопатик шахсларнинг фақатгина 80% ини ташкил этади. Қолган қисми дифференциаллашган шакллари ҳисобланади. Бошқаларга қараганда кўпи параноял руҳий хаста ва барқарор руҳий хаста шахслар гуруҳига киради. Параноял руҳий хаста шахслар касбга ишкибоз ва қимматбахо ғояли ҳарактерга эга. Пзраноял руҳий хасталик ҳамма шаклда руҳий хасталарда учрайди. Юқори ғоя пайдо бўлишида паранатеал гуруҳидаги руҳий хастага тавсифли бирикма билан бирикади. Бу бирикмалар: эгоцентризм—юқори бахо, ишончсизлик, қисқа фикрли ва бир томонлама ўйлаш, қисқа пластикликлардан иборат.
Қайсар шахслар баъзан кўпол бўладилар, ҳар бир имсонга ёмонликни раво кўрадилар, ўзларидан оғайниларининг кўнглини қолдирадилар. Улар билан узоқ суҳбатлашиб бўлмайди. Уларда тўхтовсиз жанжаллашишлар бўлиб туради, душманларга қарши курашиш қобилияти бор. Тутуриксиз руҳий хасталик шахслар қизиқконлик тавсифига эга. Улар мустақилликдан маҳрум ва фақат бировларнинг таьсироти остида бўладилар. Улар гумонли тўдага тез кўшилиб, уларнинг бошлигига тез буйин эгадилар, уларнинг сўзидан чиқмайдилар.
Патологик одамовилар (шизоид шахслар) одамларга аралашмаслиги, атроф-муҳит билан иши йўқ, фақат ўзи билан оворалиги билан тавсифланади. Одамовилик ҳар хил манбаларга эга ва шунинг учун психопатиялар алоҳида гуруҳ чегараланиши учун етарли ҳисобланмайди. Патологик одамовиларнинг бир қисми кўпроқ уятчан астеник шахслар бўлади, бир қисми шизофренияли беморларга ўхшаш бўлиши мумкин.
СЕКСУАЛ ПСИХОПАТИЯЛАР
ПСИХОСЕКСУАЛ БУЗИЛИШЛАР
Психосексуал бузилишлар ёки сексуал бузилишлар, психик бузилишлар гурухига кириб жинсий идентификация бузилиши, парафилияни, сексуал дисфункцияни уз ичига олади. Сексуал бузилишлар уз ичига калб ва танани - психологик ва фзиологик факторлар орқали бланслаштиради. Шу соха мутухасислари хозирги кунда сексуал терминини эмас, балки психосексуал терминини тадбик килмокдалар.
Жинсий шахс идентификация бузлиши - бу субьектни қайси жинсга таълукли эканлигини аниқлашиб ( мен - эркак ёки мен - аёл ). Жинсий шахс идентификацисининг ижтимоий куриниши бўлиб, аёл ва эркак жинсий типини хукукий куриниши асосий роль хисобланади.
Эротоманларда жинсий ҳаёт уларнинг эмоциясига боғлиқ ва ҳаётий кўрсатмалар бўйича асосий аҳамиятга эга. Эротомания у ёки бу даражада деярли барча сексуал психопатларга хос, жинсий ҳаёт эса бузилибгина қолмай, балки улар психикасида қимматли тавсифга эга бўлади.
Сексуал масалаларга юқори даражада эътиборни жалб қилиш онанизмда ҳам кузатилади. Онанизм касаллик ҳисобланмайди, у ёмон одатга киради ва у ёмон ёшларда учрайди, бу ёшларда кейинчалик невроз ривожланиш манбаи бўлиб қолади. Онанизм клиник хасталикнинг шакли бўлиб, жинсий қониқишнинг бу тури бошқа жинсдаги шахслар билан (аутоэротизм, нарцизм) яқинлик қилиш етарли бўлмаганда кузатилади.
Ҳозирги вақтда сексуал психопатиянинг нисбий генези туғма эмас, балки орттирилган патология эканлигини билиш керак.
Транссексуализм - жинсий шахс идентификацисини бузилиши. Бунинг асосида биологик жинсни ва биологик шахс идентификацисини бир-бирига мос келмасилиги ётади. Трансексуалист ( яьни транссексуалист ) ўзини уз танасини асири деб хисоблайди, яьни уз жинсий хусусиятини уз жинсига мос эмаслигига. Кўпчилик транссексуалистлар эркак жинсига мансубдир, лекин ўзларини аёл деб хисоблайди ва узларини генеталиясини ва эркаклик хусусиятни жирканч деб хисоблайдилар. Улар мақсад билан мурожот қилишади, яьни жаррохлик йулллари билан уз таналарини аёлларникига ухшатишни хохлашади. 30% га якин аёл транссексуалистларни таркибини ташкил қилади, яьни эркак бўлишни хохлашади. Транссексуалистлар кийинишда хам уз жинсига қарама - қарши жинсни кийимларини кийишни хохлашади.
Гомосексуализм - бу жинсий шахс идентификацисини бузилиши деб караларди.
Баъзи мутахасислар буни психик касаллик деб хисоблашмайди. Этиологияси ноаниқ. Олимларнинг аниқлашича, хомила она корнидалигидаёк маьлум бир программалар орқали мияга сингдирилади. Баьзи олимлар эса буни чапакайлик билан боглайди. Шу хусусияти билан гомосексуалистлар, гетеросексуалистларга ухшаш бўлади.
Парафилия ( севги ёнида ). Жинсий майл обектининг ўзгариши деб хисобланади, бунда жисий қўзғалиш бирор объект ёки предметга нисбатан кузгатилади, гарчи у предметлар жинсий қўзғалиш чакирмаса хам. Парафилия кўпинча эркакларда кузатилади. Аёлларда бунинг садизм ва мазахизм турлари учрайди. Баьзида хохлаётган мавзуга нисбатан фантазияни кузатиш мумкин. Парафилия таркибига фетишизм, педофилия, трансвестизм, вуаеризм, жинсий мазахизм ва жинсий садизм киради.
Фетишизм - жонсиз обьектларга нисбатан жинсий қўзғалишни юзага келишидир. Фетиш уз партнёри Билан жинсий алока қилиши мумкин. Фетиш кўпинча аёлларни ички кийими ва пойафзалидан жинсий қўзғалиш учун фойдаланади. Агар, фетиш партнёри билан жинсий алокага киришган булса, бу фақатгина эротик қўзғалишни талаб қилади.
Трансвестизм - бунда гетеросексуал эркакни аёл кийимларини кийиши орқали жисий кугалиш хосил қилишидир. Бунда у чукур жинсий коникиш хиссини туяди. Шунга қарамасдан уларни турмуши бахтли кечиши мумкин, агарда турмуш уртоги шу эркакни тушунса. Агарда турмуш уртоги бундан нафратланса трансвестист эркак ўзини айбдор сезади ва уялади натижада улим билан тугаши мумкин.
Педофилия - бунда вояга етмаганлар билан жинсий алока қилишдир. Педофиллар уз жинсига мансуб шахсларни танлашади, баьзи холларда аксинча бўлиши мумкин.Гетеросексуал педофиллар 8-10 ёшл кизчаларни ёктиришади. Гомосексуал педофиллар нисбатан каттарок ёшдаги болаларни ёктиришади. Криминал жинсий актларнинг асосини ёш болаларни зурлаш ташкил этади.
Эксгибиционизм—бошқа жинс олдида жинсий аъзоларини жамоага очиб кўрсатиш бўлиб, онанизм билан кечади.
Бунда жисий қўзғалиш нотаниш шахсларга нисбатан кузатилади. 30% га якин жисий қоидаларни бузганлиги учун кулга олинган эркакларни — эксгибиционизм - ташкил этади.
Хар доим жабрланувчи аёллар хисобланишади.
Вуайеризм - бунда жисий қўзғалиш ечинаётган кишига, жисий алока қилаётган кимсаларга нисбатан уйгонади. Бундай бузилишни ўсмирлик даврида кузатишмиз мумкин. Лекин кўпчилик ўсмирлар бунга берилиб кетишмайди. Вуайерист кўпинча шундай воқеаларни куришни хохлашади.
Сексуал мазохизм - кам учрайдиган ходиса бўлиб, жинсий алока қилаётган шахс узига нисбатан физик азобланишни ёки шу нарсаларни реал қабул қилиш орқали жинсий қўзғалиш хосил қилади. Баьзида мазахистик фантазиялар юзага киради, качонки мазахистик куринишлар кам таркалган булса. Баьзида бу ҳолатлар улимга олиб келади.
Сексуал садизм - жинсий партнёрга нисбатан физик ёки психологик азобланиш бериш орқали жинсий қўзғалиш ва оргазм юзага келишидир. Индивидда хар доим фантазиялар аниқланади, шу йул билан жинсий коникиш хосил килинади. Кўпчилик зурловчилар садист хисобланмайди, лекин шундай садистлар борки, зурланувчига нисбатан кучли азоб беришади. Натижада улар котил -ширинхисчиларга айланишади, уларга факат кулида улган шахс жинсий коникиш хиссини беради.
Жинсий алоқадан қониқиш хохишини юзага келишига боғлиқ бўлиб, асосида жинсий алоқага тайёргарлик юзага келади. Тўлиқ қўзғалиш эркакларда эрекция билан, аёлларда оргазм ва кинни намланиши ва шишиши билан белгиланади. Сексуал дисфукция рефлектор сексуал циклни бузилиши билан боғлиқдир. Уларни асосида МНСдаги бузилишлар, хамда гормонал, кон томир бузилишлари ва неврологик бузилишлар ётади.
Сексуал дисфункция. Хаёт давомида юзага келиши ( бирламчи ) ёки нормал фаолият даврида ( иккиламчи ) пайдо бўлиши мумкин. Улар умумий ва чегараланган ( аниқ воқеада аниқ шахслар билан ) бўлади. Бундан ташқари тотал ёки булақли бўлади. Дисфункцияни психологик сабаблари: партнёрни кура олмаслик; якинликдан қўрқиш; вокеяга нисбатан бошқарувчанликни йўқотиш; хомиладорлик; айбдорлик хисси; оилавий келишмовчиликлар; хаётнинг стрессли вокеялари; қарилик ёки малакасизлик. Ушбу мавжуд омадсиз омиллардан кейин дисфункция ривожланади.
Жинсий мойилликни пасайиши - даврий ёки доимий сексуал фантазиялар йўқолиши ёки сустлиги туфайли эркак ва аёл ўртасида юзага келади. Жинсий мойиллик - психосоматик жараён бўлиб, асосида бош мия фаолити ва ўз ичига сексуал мотивацияни олган психологик тузилмалар ётади. Бунинг сабаблари депрессия, оиладаги келишмовчиликлар гормонал факторалар ёки нейрохимик факторлар бўлиши мумкин. Бундан ташқари психостимулловчи препаратлар ёки гипотензив дори воситлари хам жинсий мойилликни сусайтиради. Бундай ножўя бузилишлар аёллар орасида кўп учрайди ва баъзида эркаклар ўртасида кам таркалган.
Жинсий моилликни бутунлай йўқотилиши жинсий хаётдан кочишга яьни доимий ёки даврий равишда жинсий актни кочиш билан юзага келади. Агарда ёшликда жинсий травма олинган булса жисий мойилликни бутунлай йўқотилиши бутун умр давомида кузатилиши мумкин. Баьзида индивидларда жинсий алока пайтида жинсий алока билан боғлиқ кучли хавотир ва қўрқув юзага келади.
Жинсий кузгалишни бузилиши асосан эркакларда (импотенция ёки эррекция дисфункцияси ) нормал жинсий алокадан узлари хохлагандай коникиу олмаслик туфайли келиб чиқади. Бундай холларда 25% эркаклар жинсий алокани охиригача етказа олмайдилар. Бирламчи, бутух хаёт давомида юзага келувчи жинсий кугалишни бузилиши, импотенция омиллари билан боғлиқ 50% га якин иккиламчи бузилишлар психик омиллар билан боғлиқ- эррекцияни бузилиши ситуацион, жой билан боғлиқ, танланган партнёр, субьектив хиссиётлар зараланиши ёки узига бахо беришни пасайиши билан боғлиқ физик омиллар уз ичига системали касалликларни, асосан кандли диабетни олади. Импотенция кон босими паст эркакларда ва гипотензив дори воситлалари хамда антидепрессантлар қабул килучиларда кузатилиши мумкин.
Оргазм ва жинсий қўзгалишни пасайиши аёлларда қуйидаги психик фаторлар - оилавий келишмовчиликлар эмойионал келишмовчиликлар, жинсий алокани гунох деб билиш .
Оргазмни босим остидалиги кўпинча кам учровчи бузилиш хисобланади, сексотерапия амалиётида 5-10% ҳолатларда учрайди. Бундай бузилишларда интраванилар эакуляция юз бермайди.
Эакуляцини барвақтлиги кам учрайдиган ходиса бўлиб, эркакларда доимий ёки даврий эакуляция эркаклик жинсий аьзосини кинга кирган пайтида ёки кирмасидан олдин юз беради. Эакуляцини барвақтлиги ўсмирлар орасида кенг таркалган, 15% ини катта ёшдаги эркаклар ташкил этади. Диспареуния - жинсий алока пайтидаги оғриқ. Бу ҳолат эркаклар орасида кам учрайди, асосан аёллар орасида кенг таркалган. Диспареуния психоген бўлиши мумкин, асосан кучли физик сабаблар туфайли юзага келади. Баьзида махаллий, масалан туғруқ чандикдари, яллигланиш касалликлари, вагинит ва эндометриоз туфайли юзага келади. Агар оғриқ доимий характерга эга булса, кин спазми ( кин паски қисми мускулларини рефлектор қисқасриши ёки вагинизм ) эркаклик жинсий аьзоси кинга кириши пайтида хушсиз хохиш туфайли юзага келади.
Сексуал дисфункцияини даволаш. Терапия одатда турли хил куринишларда ва бошқа психотерапевтик методлар орқали утказилади. Сабабчи бўлган патологик физик факторларни йўқотиш - коррекциялар усули хам қўлланилади. Дисфункция сабабини аниқлаш ухим ахамиятга эга -психологикми ёки физиологикми ? Баьзида иккала омил қўшилиб келади, натижада патциентни физик ҳолати ва психик ҳолатига мос равишда эффектив терапия уткзилиши шарт.
Достарыңызбен бөлісу: |