Қодир Тўраев Муҳайё Зокирова Қизиқарли билимлар оламида


БЕРУНИЙ ВА ҲАЙЁТИДА ҲУНАРМАНДЧИЛИК



бет3/28
Дата28.06.2016
өлшемі2.68 Mb.
#164169
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28

БЕРУНИЙ ВА ҲАЙЁТИДА ҲУНАРМАНДЧИЛИК

Ҳозирги даврда техника ҳайтдан шу қадар муҳим ўрин олганки, гўё у азалдан мавжуддек туюлади. Ҳақиқатда эса техника асрлар мобайнида аста-секинлик билан такомиллашиб келган.

Фан тарихи маълумотларига кўра, олти минг яил муқаддам одам ўз меҳнатини енгиллаштириш мақсадида ғилдиракни кашф этган. Тикув машинаси 1755—1848, электромотор 1825—1886, телефон 1820—1876, радио 1867—1902, электр лампа 1894—1905, рентген 1895—1913, телевизор 1926—1949, тран­зистор 1948—1953, ядро реактори 1932—1942, атом энергиясидан фойдаланиш 1939—1954, лазер нури 1936—1961 йилларда кашф этилган.

Маълумки, инсон яратган белкўрак, болта, теша, арра, ранда, парма, ўроқ, кетмон, темир плуг, замбил, чархпалак, снаряд, ариқ казгич машина, пахта терадиган машина, самолёт, ракета ва бошқаларнинг ҳамма-ҳаммаси техника деган умумий ном билан аталади. Инсон жамиятда яшаб, моддий неъматларга бой улкан «устахона» — табиатга таъсир этиб ва ундан фойдаланиб, яратувчилик билан машғул бўлганига миллион йиллардан ошди.

Ана шу яратувчилик ишига барча мамлакатларнинг олим ва донишмандлари каби Урта Осиё мутафаккирлари ҳам муносиб ҳисса қўшиб келишган.

Жумладан, Хоразмий, Форобий, Юсуф Хос Ҳожиб, Хўжандий, Ибн Ироқ, Фир-давсий, Қошғарий, Ибн Сино, Улугбек, Навоий, Жомий ва бошқалар ҳунармандчиликни ривожлантиришда, техника тараққиётида катта хизмат кўрсатишган.

Қомусий билимлар донишманди Абу Райҳон Берунийнинг бу соҳадаги хизматлари алоҳида таҳсинга сазовордир. Унинг «Қимматбаҳо тошларни билиб олиш бўйича маълумотлар» номли, шартли равишда «Минералогия» деб аталадиган китобииинг ўзиёқ ҳунармандчилик ва техника тараққиёти учун энг яхши ёзма манба ҳисобланади.

Ушбу китобда Беруний ўзигача ва ўз давридаги темирчилик, заргарлик, шишасозлик, олтин саралаш, мисгарлик, ғаввослик, тош тарашлаш каби ўнлаб ҳунармандчилик турлари ҳақида қизиқарли маълумот беради.

Унинг ёзишича, қалайи, оқ мис (брон­за), шиша ва чикни буюмга олтин суви юритиш технологияси мураккаб бўлган. Чунончи, олтин қумга мустаҳкам ёпишган бўлиб, уни ажратиб олиш учун, аввало тошни майдалаш керак, бунинг учун эса тегирмондан ёки махсус тайёрланган ўғирлардан фойдаланилади. Қоғоз тайёрлашда қўлланадиган, сув билан ишлайдиган машҳур Самарканд ўғирларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Шундан сўнг тошлар ювилиб, олтин симоб ёрдамида ҳам ажратилади.

Маълумки, олтин ноёб металл бўлиб, минг даражадан ортиқ температурада эрийди. Демак, олтиндая буюм ясаш учун, шунга мос техник асбоб-ускуналар зарур бўлган, албатта. Беруний келтирган маълумот ўша даврда ана шундай техник жиҳозлар ясалганидан дарак беради. Бу фикр эса ҳунармандчилик вақтлар ўтиши давомида олтин саралаш фабрикаларини вужудга келтирганига шубҳа қолдирмайди.

Ўша китобнинг шишага оид бобида Беруний шиша ва уни ишлаш технологияси қадимдан мавжуд эканлигини таъкидлайди. Унинг ёзншича, шиша махсус тошнинг эритмаси бўлиб қум ва поташ (яъни, махсус ўсимлик кули) — «ишқор» ёрдамида олинади.

Олим бу технологияни қуйидагича баён этади: «Шиша ҳосил қилиш учун иккала хомашё — қум ва кул яхшилаб аралаштирилиб, маълум идишга солиниб, бир неча кун давомида узлуксиз қиздирилади. Натижада қумдаги айрим зарралар поташ ёрдамида эриб шиша ҳосил қилса, эримай қолган бошқа зарралар қум доналаридан ажралиб, кўпик ҳосил қилади».

Олимнинг бу кўрсатмалари ҳозирда исботланган. Яъни, 900 — 1200 даража иссиқликка чидамли хумдон ғиштлари ва шиша эритадиган идишлардан фойдаланган ҳунарманд аждодларимизнинг юксак техник билимига қойил қолсак арзийди.

Беруний биллур, марварид ва бошқа қимматбаҳо тошлардан ҳар хил буюм ва зебзиннат ясовчи ҳунармандларнинг иши, меҳнат тақсимоти, билим даражаси, малака ва кўникмалари ҳақида ҳам муфассал маълумот беради.

«Басрада,— деб ёзади Беруний, — тоғ биллуридан идиш, асбоб ва зарур буюмлар тайёрлашади. Биллурни қайта ишлайдиган жойда биринчи бўлиб бош уста иш бошлаб, турли катталикдаги биллур­ни қўлига олиб, яхшигина разм солиб, ундан чиройли ва тегишли нарса ясашни белгилаб чиқади. Шундан сўнг шоғирдлар бош уста кўрсатмалари асосида иш бошлашади... Бош усталар билим ва тажрибада бошқалардан фарқ қилгани учун иш ҳақини икки баравар ортиқ олишади».

Аллома сўзини давом эттириб айтадики, тоғ биллури сувдек тиниқ, ҳаводек нозиқ, унинг бир чети синса, учса ёки ёрилса, ярқираши камаяди, устанинг иши қийинлашади. Бунда пармаловчи уста ўз санъатини кўрсатиб, биллурнинг ўша жароҳатланган жойини тартибга солиши, ўша жойга мослаб ёзув ёки гул ўйиши талаб этилади.

Беруний китобининг марваридлар таърифига бағишланган бобида марва­риддан турли тақинчоқ тайёрлаш учун уни икки марта тешиш ва силлиқлаш кераклигини баён этади.

«Марвариднинг баҳосини, ким яхши билса,— деб ёзади Беруний,— у киши тешиш ва силлиқлаш ишларида қатнашмай, тошнинг ҳақиқий баҳосини билмайдиган шоғирдларига топширади. Шоғирдлар эса ҳеч иккиланмай иш кўришади. Бунда уларнинг қўллари қалтирамайди. марварид доначасини ҳар хил масофадан, синиш, ёрилиш каби бу чилиш ҳолларини хаёлларига ҳам келтирмай, қўрқмай ишлайдилар. Агар бу иш хавфсираш, қўрқиш билан бажариладиган бўлса, марварид бузилиши мумкин. Баъзан шоғирдларга тарсаки ҳам тушириб турилади, сабаби — уларни хавфсираш ўйларидан халос қилиб туришдир. Марварид тешилиб, сайқал босиб бўлингандан сўнг ҳар қандай хавф йўқолади».

Бу ишда кўпинча аёллар қатнашган, чунки улар бошқа хўжалик ишларидан озод этилган, шунга кўра уларда безакларга нисбатан интилиш кучлироқ бўлади, деб ёзади аллома. Зебзийнат буюмлари ва тақинчоқ тайёрлашда аёл­лар меҳнатининг улугланиши ислом дини ҳукм сурган ўша замон учун прогрессив воқеа эди.

«Минералогия»нинг темир таърифига багишланган бобида берилган шеърий мисол диққатни тортади.

Бу шеърда Беруний қуйидагиларни кўзда туттан. Ҳинд қиличи деганда, Ҳиндистонда ишланган қилични эмас, балки унинг доимий сифати тушунилади. Тоза осмоний темир деганда чақиннинг олови кўзда тўтилган. Чақин ерни ёриб ичига кириб кетади, ўша жой кавлаб кўрилганда темир чиқади. Шу темир бўлакларга бўлиниб қиздирилади, сўнг туяқушга берилади. Туяқуш уни ютиб юбориб, чиқариб ташлайди. Темир шу усулда тозаланади. Шундан кейин ундан қилич ва бошқа қуроллар ясалган.

Берунийнинг ёзишича, руслар ва бошқа славянлар ҳам темирни тозалаш учун уни майда бўлакларга бўлиб, сўнг ўнта булиб ўрдакларга енгизишган. Бу нарса бир неча марта такрорланган. Шу тариқа тозаланиб олинган темир парчаларини йиғиб, оловда қиздиришган. Шундан сўнг ундан қилич ясалган, бу аъло навли қиличдир. Аллома Ибен Бабекнинг шеърини ҳам келтиради:


«Қиздирилган қилич тўзон

зулматини кесади

Худди чақин тоғ чўққиларини

кескани каби».

Биз улуғ олимнинг биргина китобидаги ҳунар ва касб, техник билимлар ривожига доир тадқиқотларидан баъзиларини санаб чиқдик, ҳолос. Беруний­нинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар», «Ҳиндистон», «Геодезия», «Сайдана», «Юлдузлар ҳақидаги фан», «Масъуд қонуни» каби ҳозирда мавжуд 31 китобининг ҳар биридан ана шу каби бебахо маълумотларни топиш мумкин. Алломанинг улкан меросини синчиклаб, чуқур ўрганиш, унинг хизматлари, тех­ника ривожига қўшган ҳиссаси билан танишиш фан ва техника тарихига доир билимимиз кенгайишига ёрдамлашади. Олимнинг ўзи ҳам ўша давр учун яхшигина техник-инженер бўлган. Унинг ҳажм ўлчагич, солиштирма оғирликларни аниқлаш тарозиси ва махсус қолиплари, автомат сувдон, автомат лампа, «Астролябия», «Ҳинд доираси» каби астрономик асбоблари, қум ва сув соати, глобус ва дунё картаси, Урганч, Ғазна шаҳарларида қурдирган обсерваториялари, ер остида сувни йиғиш иншоатлари қурдириши дунёқараши ва билими жуда бойлигидан далолат беради.

Хуллас, Ўрта Осиёлик аллома Абу Райҳон Беруний барча фанлар соҳасида улкан бунёдкорлик ишларини амалга оширдики, ҳунармандчилик ва техник билимлар ривожланишида ҳам унинг муносиб ўрни бор.






  1. Эклиптиканинг экваторга оғиш бурчагини аниқлади: 23° 34’ 0” (аниқланган маълумотлар 23° 34’ 45").

  2. Ер радиусини ўлчади: 6396,937 км.

  3. Ер экватори ёйининг узунлигини аниқлади: 10да 111,5 км (аниқланган маълумотлар 111,1 км).

  4. Триангулация услуби билан Ернинг ўлчамларини аниқлади (Европада бу услуб ХVII асрда топилган).

  5. Ой тутилишларида Ой рангининг ўзгариши.

  6. Қуёшнинг тўлиқ тутилиш чоғида Қуёш тожининг кўриниши.

  7. Жойнинг географик кенглигини аниқлаш устида ишлаган

  8. (Тихо Браге - ХVI аср).

Маъсуд жадваллари” (1030 й)




  1. Барча халқлар тақвимларидаги кунлар, ойлар ва йиллар ҳақида маълумот.

  2. Турли халқлар йил ҳисоби системаси.

  3. Қадимги вақтлардан 1030 йилгача бўлган бутун дунё тарихий воқеаларининг хронологик жадвали.

  4. Тригонометрия асослари.

  5. Астрономия муаммолари.

  6. Ер марказидан Ой, Меркурий, Венера, Қуёш, Марс, Юпитер, Сатурнгача боиган масофа ўлчовлари.

  7. Қуёш ва Ой тутилишлари сабабларини тушунтириш.



ИБН СИНОНИНГ ҲОЛАВАЧЧАСИ
Ибн Синонинг онаси — Ситора ва туғилган ери Афшона эканлиги қадимдан маълум. Аммо бўлажак олим тўғрисида шу пайтгача бундан бошқа маълумот учрамас эди. Ибн Синонинг ўзи ҳам «Таржимаи ҳол»ида дадасининг Афшона қишлоғида бўлганлиги ва у ерда Ситора исмли қизга уйлангани ҳақида ёзган-у, лекин Ситоранинг оиласи ва бошқа қариндошлари ҳақида хабар бермайди.

Манбаларда Ситора яшаган оила ҳақида озгина бўлса-да, маълумот мавжуд экан. Яқинда «Тарихи Муллазода» асарини варақлаётиб Абу Зайд исмли олим тўғрисидаги маьлумот диққатимни тортди. Асарда ёзилишича, Абу Зайдга Ибн Сино ҳолавачча бўлар экан, яъни бу икки олим oпa-сингилнинг фарзандлари экан. Абу Зайд хусусида гапиришдан аввал унинг ҳақида хабар берувчи мазкур асар ва унинг муаллифи ҳақида бир оз тўхталиш мақсадга мувофиқдир.

«Тарихи Муллазода» ёки «Зикри мозороти Бухоро» («Бухоро мозорларининг тавсифи») деб аталувчн бу асар 800 ҳижрий (1397 милодий) йили ёзилган бўлиб, Аҳмад ибн Маҳмуд қаламига мансубдир. Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида бу асарнинг 38 та қўлёзмаси бўлиб, 1904 йили Янги Бухорода чоп ҳам этилган.

Асарда, асосан, нималар баён қилинади? Унинг араб тилида бошланадиган муқаддимасида ёзилиши­ча, муаллифнинг асосий мақсади Бухо­ро ва унинг атрофида яшаган олим ва фозил кишилар, уларнинг дафн этилган жойлари, таржимаи ҳолларини баён қилишдир. Чиндан ҳам, китобда араблар истилосидан то муаллиф яшаган давргача Бухорода ўтган олим ва фозил кишилар, дин ва давлат арбоблари, шунингдек тарихий жой номларини учратамиз.

Мазкур китобда ёзилишича, Фатҳобод, Калобод ва Хатира қишлоқларининг бир-бирига туташ жойида «Талли судур» қабристони бўлиб, унинг бир чеккасида Абу Бакр Тархон қабри бор. Бу қабрнинг шарқий томонида эса «Қузоти сабъа» («етти қози») қабрлари жойлашган. Худди шу ерга Ибн Синонинг ҳолаваччаси Абу Зайд дафн этилган экан.

Китоб муаллифи Абу Зайд ҳақида шундай ёзади: «Абу Зайд Убайдуллох ибн Умар ибн Исо ад-Дабусий «ал-Амад ал-ақсо», ва «Муқаввими тақ­вим» ҳамда «Мезон ал-усул» китобларининг муаллифидир. У Бухоро ва Самарқанднинг улуғ олимлари билан мунозаралар ва бахслар ўтказиб турарди. Вафоти хижрий 430 (милодий 1038) йил. Аммо баъзилар 432 (милодий - 1040) йил дейдилар. 63 йил яшаган».

Демак, Абу Зайд Ибн Синодан деярли беш ёш катта бўлиб, ундан бир ёки уч йил кейин вафот этган экан.

Энциклопедист олим Ёқут Ҳамавий (1179-1229 й.) ўзининг «Муъжам ал-булдон» асарида Дабусиядан тўрт йирик олим чиққани ва улардан энг машҳури Абу Зайд экани ҳақида ёзиб қолдирган. Шамсиддин Сомибек эса «Қомус ал-аълом» китобида шундай ёзади: «Абу Зайд Убай­дуллоҳ ибн Умар Ханафий фиқх олимларининг машҳурларидан бўлиб, Дабусия қишлоғида туғилган. 430 йилда вафот қилган бўлиб, «Китоб ал-асрор» ва «Тақвим ал-адилла» номли икки мўътабар китоби бор».

Абу Зайднинг иккита йирик асари Ўзбекистон ССР ФА Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида сақланмоқда. Улардан бири «Ал-амад ал-оқсо» бўлиб, у 677 хижрий йили сулс хати билан кўчирилган. Иккинчиси эса «Тақвим ал-адилла фи-л-усул» бўлиб, 486 йили, яьни Абу Зайд вафотидан сўнг 56 йил ўтгач кўчирилган. Тасаввуф ҳамда одоб-ахлоқ масалаларини ўз ичига олувчи бу қўлёзма насх хатининг ноёб обидаларидан бири. Ҳар икки асар ҳам ўз даврининг йирик олимларидан бири ҳисобланган Муҳаммад Порсо (вафоти - 1419 й.) кутубхонаси орқали бизгача етиб келган. Иккинчи асар қўлёзмаси охирига Абу Зайд шеъридан парча келтириблганки, бу унинг шоир бўлганидан ҳам далолат беради.

Юқоридаги маьлумотларга суянган ҳолда шундай хулоса чиқариш мумкин. Абу Зайднинг онаси, яьни Ибн Синонинг ҳоласи Афшонадан Дабусияга турмушга узатилган ва бу ерда 975 йили Абу Зайд дунёга келган. Дабусиянинг ўзи қаерда? Бу ҳақда Шамсиддин Сомибек «Қомус ал-аьлом» асарида шундай ёзади: «Дабусия Сўғдда, яьни Бухоро яқинидаги бир қишлоқ бўлиб, «Дабусий» тахаллуси ила яшаган кўпгина олим ва фақихларнинг туғилган жойидир». Янада аниқроқ маълумотни В.В.Бартольднинг «Туркистон» асарида ўқиш мумкин. Унинг ёзишича, Дабусия ҳозир Қалъаи Дабус ҳаробаларида сақланган бўлиб, қадимда қальа ва шаҳардан иборат бўлган. Кейинчалик у Зиёвуддин деб атала бошлаган. Бу ердаги катта қабристон илгари шаҳар мавжуд бўлганини кўрсатади, деб ёзади В. В. Бартольд.

Ибн Сино ҳоласининг исми нима бўлганини ҳозирча айтиш қийин, Лекин Абу Зайднинг Бухорода таълим олгани ва йирик олим бўлиб етишгани шубҳасиз.
МИРЗО УЛУҒБЕК

Амир Темур невaрaси Улуғбекни пaрвaриш қилиш вa тaрбиялaшни Сaроймулкxонимгa топширaди. У 1398-1404-йиллaрдa бувиси тaрбиясидa бўлaди. Шу орaдa Aмир Темурнинг Туркия вa Мисргa қaрши қaрaтилгaн ҳaрбий юришлaридa Сaроймулкxоним билaн биргaликдa қaтнaшaди. Умумaн олгaндa, Aмир Темур фaрзaндлaри вa невaрaлaрини ёшлик вaқтидaн бошлaб жaсорaт, мaрдлик вa жaнговaрлик руҳидa тaрбиялaшгa кaттa aҳaмият қaрaтгaн.



(1394-1449) Соҳибқирон 1405-йилдa қўшини, Сaроймулкxоним, Улуғбек вa бошқa нуфузли кишилaр билaн биргaликдa Ўтроргa келиб ўрнaшaди. Бироқ кўп ўтмaй вaфот этaди. Бу жудолик Улуғбекнинг юрaк-бaғрини тилкa-порa қилaди. Шу вaқтдaн бошлaб унинг бошигa aзоб вa кулфaтлaр бирин-кетин ёғилa бошлaйди. Шу боис, Улуғбек отaси Шоҳруҳ ҳузуригa бориб, Xуросондa 1405-1409-йилгaчa истиқомaт қилaди. Ниҳоят, Шоҳруҳ 1409-йилдa Сaмaрқaндни эгaллaб, ўғли Улуғбекни Мовaроуннaҳр, умумaн Туркистон зaминининг ҳокими этиб тaйинлaйди.

Улуғбек тaбиaтaн ўтa истеъдодли, билимли вa дунёқaрaши кенг инсон бўлиб, aрaб вa форс тиллaрини, тaриx вa aдaбиётни мукaммaл билгaн. У олиму фозиллaрни aтрофигa тўплaб, чин мaънодaги илмий мaркaз Aкaдемияни тaшкил этaди. Aйтиш лозимки, ўтгaн минг йилликдa бу кaби Aкaдемиялaр Xорaзмшоҳлaр зaмонидa, Улуғбек, сўнгрa Нaвоий дaврлaридa уч мaротaбa бунёд этилгaн. Булaрнинг орaсидa Улуғбек Aкaдемияси aлоҳидa aҳaмият кaсб этaди. Зеро, ундa ҳозирги иборa билaн aйтилгaндa, мaтемaтикa, геометрия вa aстрономия сингaри фaнлaр сaлмоқли ўрин эгaллaгaн. Шуниси диққaтгa сaзоворки, Aкaдемиядa 50 кишидaн иборaт мaтемaтиклaр жaмоaси илмий иш билaн шуғуллaнгaн. Бу ердa Қозизодa Румий, Ғиёсиддин Жaмшид, Aли Қушчи, Мaвлоно Муиниддин Жaмшид Коший, Мaвлоно Иброҳим сингaри мaшҳур олимлaр, муҳaндислaр, фaйлaсуфлaр вa бошқa фaн соҳиблaри xизмaт қилгaнлaр.

Илм-фaн ривожини мaдрaсaлaрсиз тaсaввур этиб бўлмaслигини чуқур aнглaгaн Улуғбек Сaмaрқaнд, Буxоро вa Ғиждувондa ҳaшaмaтли учтa мaдрaсa қурaди. Булaрдa ҳaм дунёвий фaнлaр ўқитилиб, aйрим мaърузaлaрни Улуғбекнинг ўзи ўқийди. Энг муҳими, 1429-йилдa ишгa туширилгaн мислсиз рaсaдxонaдa мaшaққaтли меҳнaт эвaзигa Улуғбекнинг «Зижи» aсaри дунё юзини кўрaди. Бу aсaрни шу пaйтгa қaдaр жaҳон олимлaри буюк кaшфиёт сифaтидa бaҳолaб, зўр қизиқиш билaн ўргaнмоқдaлaр.
ХАЛҚАРО АСТРАНОМИК ЙИЛИ”
БМТ Бош Ассамблеясининг 62-сессиясида 2009 йил –Халқаро астрономия йили деб эълон қилинди. Халқаро астрономия иттифоқи ва ЮНЕСКО ушбу йил ташкилотчиларидир.

2009 йилни Халкаро астрономия йили деб эълон қилинганлигидан мақсад-бутун дунёда ва айникса, ёшлар ўртасида астрономия фанига бўлган қизиқишини «Коинот Сизники» лойиҳаси доирасида янада кучайтириш. Халкаро астрономия йили тадбирлари барча давлатлар учун бебаҳо манба ҳисобланган астрономиянинг ижодий жиҳатларини туғри кабул қилишга ёрдам беради.

Юртимизда 22-март куни буюк узбек астрономи, математиги ва давлат арбоби, юлдузларнинг аниқ фазовий каталоги яратувчиси – Муҳаммад Тарағай Улуғбек таваллудининг 615 йиллиги нишонланди.

Шу муносабат билан «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти томонидан тайёрланиб, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан занжир кўринишидаги битта кўпонли иккита почта маркаси почта муомаласига киритилди.

Почта маркаларида Тошкент шаҳридаги Муҳаммад Тарағай Улуғбекка ўрнатилган хайкал ва Самарқанддаги Улуғбек расадхонаси тасвирланган. Занжирнинг марказидан «Коинот Сизники» Халкаро астрономия йили рамзи тасвири туширилган кўпон жой олган.

Почта маркаларини муомалага киритишнинг биринчи кунида маркаларни махсус сўндириш тадбирини ўтказиш мақсадида Муҳаммад Тарағай Улуғбек қиёфаси туширилган махсус хотира тамғаси тайёрланган бўлиб, унда «ХАЛҚАРО АСТРОНОМИЯ ЙИЛИ» «БУЮК АСТРОНОМ МУҲАММАД ТАРАҒАЙ УЛУҒБЕК 1394-1449» «САМАРҚАНД ПОЧТАМТ 22.03.2009» сўзлари, почта алоқаси корхонасининг номи ҳамда махсус хотира тамғаси тушириш тадбирлари ўтказиладиган жой ва сана акс эттирилган. Махсус хотира тамғасининг диаметри 35 мм.

Халқаро астрономия йилига бағишланган почта маркалари ва махсус хотира тамғасининг муаллифлари рассом Ю. Габзалилов, дизайнер У. Юсупалиев.

Хуллас, қиёфаларида мунис бир улуғворлик балқиб турган Шарқ фани ва маданиятининг даҳолари акс эттирган маркалар коллекциямиз тўридан жой олиши билан бирга, улар яратган бебаҳо ижод дурдоналарини яна бир бор қўлга олишга ундайди.


УЛУҒБЕК КЎЗАЧАСИ
У кўзача Темурийлар даврининг нефрит минералидан ишланган энг нафис буюмларидан бири ҳисобланади. У Улуғбекнинг топшириғига биноан ясалган. Кўзача бўғизига битилган айлана ёзув шундан далолат беради. Унинг банди аждархо шаклида ишланган, бу Хитой анъаналари таъсирига ишорадир. У XVII асрда Бобурнинг эвараси Жаҳонгиршоҳга тегишли бўлган, унинг номи ва унвони кўзача дастасининг тагига ўйиб ёзилган, санаси 1613 йил деб қайд қилинган. Даста тепасида кўзача Жаҳонгиршоҳнинг ўғли Шоҳжаҳонга мерос қолганлиги ҳақида бошқа бир ёзув бор. Бунга ҳам сана қўйилган - 1646 йил.

Ҳозирда Улуғбекнинг нефрит кўзачаси мулк ҳисобланиб, Португалиянинг Лиссабон шаҳридаги Клаусто Гулбенкян музейида кўргазмага қўйилган. Музей уни 1927 йилда Лондонда бўлиб ўтган Кристи кимошди савдосида сотиб олган.

Кўзача тайёрланган минерал нефритнинг энг ноёб ва асл туридир. Халқ табобатида бу минерал буйрак хасталигини даволашда қўлланилган. У узоқроқ вақт белга боғлаб юрилса, сурункали оғриқлар ва бошқа хасталик белгилари бутунлай йўқолади. Гап шундаки, нефрит юқори иссиқлик сиғимига эга. Шунинг учун ошқозон ёки буйрак сохасига нефрит оғриқни қолдирувчи юмшоқ грелкадек таъсир кўрсатади. «Нефрит» сўзи испанчадан таржима қилинганда «бел тоши» деган маънони англатади.

Нефрит қийин эрийди, унга мутлақо кислота таъсир этмайди, унча-мунчага синмайди. Ибтидоий давр одамлари нефритдан пичоқ, болта, ўқ ва найза учлари тайёрлаганлар. Қадимги Хитойда шоҳ-шаман нефритдан ясалган асо ёрдамида маъбудларга нола қилиб, ёмғир ёғдиришини сўраган. Шунинг учун кейинчалик ҳам нефритдан ибодат учун керакли ашёлар тайёрланган.

Маълумки, Чингизхон нефритга алоҳида ихлос билан қараган, ҳатто унинг шахсий мухри ҳам нефритдан ясалган бўлиб, ўтган йўлбарс шаклида ишланган.

Қадимги Хитойда нефрит миллий тош ҳисобланган ва у шу даражада юксак қадрланганки, ундан тангалар билан баравар борадиган нишонлар ҳам тайёрланган, қўшалоқ нефрит пластинаси император чопарларининг ўзига хос паспорти бўлиб хизмат қилган. Хитой мператорининг тахти нефритдан ўйиб ишланган, аслзодалар нефрит идишлардан овқатланишган, нефрит узук обрў-эътибор рамзи ҳисобланган, Қадимги Хитойда нефрит кукуни билан кўпгина касалликларни даволашган. Дарвоқе, Ибн Сино ошқозон касалликларини нефрит билан даволаган. Хитойликлар, шунингдек, нефрит найли чилим чекишни афзал билганлар, зеро уларнинг эътиқодича, бу тош заҳарли тутунни зарарсизлантириши мумкин экан.

Улуғбек кўзачаси масаласига келганда, шуни айтиш керакки, ундан қай тарзда фойдаланилганлиги ҳақида бирон-бир маълумот йўқ. Бироқ заҳарланиш хавфи мавжуд бўлган шароитда (ахир, ҳатто Амир Темурнинг катта хотини Сароймулкхоним эрининг вафотидан кўп ўтмай заҳарлаб ўлдирилган эди-да) Улуғбек саройида ҳар қандай зидди-заҳарлар маълум эди. Мрзо Улуғбек нефритнинг заҳарсизлантириш хусусиятини билиб, ундан чойидиш сифатида фойдаланган бўлиши мумкин. Бобурий шахзодалар Жаҳонгиршоҳ ва Шоҳжаҳонлар эса уни буюк бобокалонларидан қолган ва темурийлар авлоди эканликларининг рамзий далили сифатида сақлашган бўлишлари мумкин. Яна нефрит ҳақида. Зумрад ранг - яшил нефрит жуда юқори қадрланган. Бир вақтлар бир килограмм нефрит 1000 олтин баробаридаги сўмга баҳоланган. Амир Темурнинг Самарқанддаги Гўри Мир мақбараси соғонаси худди шундай нефритдан тайёрланган. Ривоят қилишларича, бу тош бир замонлар Хитой императорига қарашли бўлган ва унинг саройидаги хазинада сақланган. Уни илохий қудратга эга деб билишган. Унинг мўғул хони қароргохига қандай келиб қолгани номаълум. Тарихий маълумотларга қараганда, Улуғбек 1425 йилда Кетмонтепа водийсида мўғуллар устидан ғалаба қозонгач, Абдураззоқ Самарқандийнинг шоҳидлик беришича, Амир Жаҳонга ушбу тошни Самарқандга олиб келиш ҳақида буйруқ берган. Моҳир усталар ундан Амир Темур соғонасини ясашган. 1740 йилда Эрон хукмдори Нодиршоҳ Бухоро хони Аштархоний Абулфайзхонни ўзига бўйсундириб, Амир Темур соғонасидаги нефрит, тошини гуёки Машхадга олиб келишни буюрган. Лекин Нодиршоҳ ўзининг шаккоклигидан тахлика ва даҳшатга тушади. Ривоятга кўра, дарё орқали олиб ўтилаётганда соғона тоши тушиб кетиб, иккига бўлинади, Аллохнинг қахридан қўрққан Нодиршоҳ ниятидан кечиб, тошни ўз жойига қайтариб олиб бориб қўйишга буйруқ беради. Нефрит тоши Самарқандга қайтариб олиб келингач, усталар икки бўлак тошни махорат билан бир-бирига бириктириб, аввалги жойига қўйишади.

Дарвоқе, орадан етти йил ўтгач, Нодиршоҳ ўз чодирида фитначилар томонидан қатл этилади.


УЛУҒБЕК РАСАДХОНАСИНИ ТОПГАН АЛЛОМА
Хўш, бу ким экан, деб ҳайратланишингиз мумкин. У В.Л. Вяткин бўлиб, 1869 йил 18 августда Еттисув казаки, оиласида таваллуд топган. 1874 йилда Тошкент ўқитувчилар семинариясига ўқишга кирган. Бир мунча вақт Ўшда ўқитувчилик қилгач, Самарқандга кўчиб ўтади ва вилоят статистика бошқармасига таржимон бўлиб ишга киради.

Самарқанднинг бой тарихий меросини, унинг кўплаб моддий-маданият ёдгорликларини ўрганиш Вяткиннинг хаёт мазмуни бўлиб қолади.

В.Л. Вяткин Улуғбекнинг Самарқанддаги машҳур расадхонасининг эҳтимолий ўрни ҳақидаги хилма-хил маълумотларни синчиклаб йиғади, таққослайди, чуқур тахлил этади. У вақф хужжатларининг ажойиб тадқиқотчиси сифатида уларнинг тарихий манбаларнинг муҳим қисмларидан бири тарзидаги аҳамияти шубҳасиз эканини англаб етади. Бора-бора у ана шу манбаларнинг теран билимдони ва шарҳловчиси бўлиб қолади.

Ҳужжатлардан бирида (Хўжа Аҳрор авлодларининг вақф ёрлиғи) у Обираҳмат ариғи ёқасидаги Нақши Жаҳон деган жойда «Тали-расад» («Расадхона тепалиги») иборасини учратиб қолади. Мазкур ариқ «Тали-расад» тепалигига ўхшаш халқ орасида «Пои-расад» («Расадхона этаги») номида машҳур бўлган тепалик ёнида ҳали ҳам мавжуд эди. Вяткин 1908 йилда худди шу ерда қазиш ишлари олиб борди ва XX аср бошларидаги энг улкан кашфиётга эришди - Улуғбек расадхонаси очилди.

В.Л. Вяткин XX аср бошларида кечки курсларда ўзбек тилидан дарс берган, Улуғбек мадрасасида Туркистонда биринчи мусулмон кутубхона-қироатхонасини очган. 1918 йили Самарқандда нашр этилган «Рус мактаблари учун ўзбек тили дарслиги» ва «Бухори дониш форс тили дарслиги» асарлари В.Л. Вяткиннинг қаламига мансуб. 1923 йилда унинг ўзбек тили дарслиги лотин алифбосида нашр этилди. Ўқитувчиликдаги махорати учун В.Л. Вяткинга профессор унвони берилди, 1918 йиилда эса у Туркистон халқ университетининг фахрий аъзолигига сайланди.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет