Ахборот асри. Қарор қабул қилишнинг кўплаб принцип ва инструментларидан ўтмишда бюджет тузиш жараёнида фойдаланилмаган. Алоҳида олинган хўжалик тўғрисидаги маълумотларни фойдаланиш учун олиш имкони бўлмаган ёки маълумотларни таҳлил қилиш жараёни жуда мураккаб бўлган. Кейинги йилларда кўрмоқдамизки маълумотларни йиғиш, таҳлил ва талқин қилиш усулларида тезкор ўзгаришлар бўлмоқда. Йирик масштабли саноат соҳаларида фойдаланиладиган электрон датчик ва процессорлардан барча, жумладан фермер хўжаликлари ва ранчо эгалари ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидорлари ҳам фойдаланиш имконига эга.
Бундан ташқари йирик фермер хўжаликлари тўғрисидаги маълумотларни олишнинг кўпроқ имкони бўлиб, унча катта бўлмаган ер майдонлари ёки алоҳида олинган ҳайвонлар тўғрисида маълумотлар ҳам кенгроқ тарқатилади. Бундай маълум ва аниқ маълумотлар менежерларга ҳар бир акр ер ёки ҳар бир бош қорамолларни даволашга ёрдам беради. Ҳосил йиғувчи техника далани айланиб чиққандан кейин ҳосил текширилиши ва руйхатга олиниши мумкин. GPS ер йўлдоши сигналлари асосида йиғиштирилган ҳосил бирлигининг аниқ ҳолатини ва қачон йиғиштирилганини аниқлаши мумкин.
Ер йўлдошидан олинган фотосуратлар ва бошқа усуллар ёввойи ўтлар ва зарарли ҳашоратларнинг жойлашиши ёки намлик даржаси тўғрисида маълумотларни олиш имконини бериб, пестицид ва суғориш миқдорини аниқлаш имконини беради.
Кичик электрон датчиклар уй ҳайвонларнинг алоҳида ҳаракатларини узлуксиз назорат қилиш, истеъмол миқдори ва соғлиги тўғрисидаги ахборотларни йиғиш ва ёзиш имконини беради. Қачонки негатив ҳолатлар учраганда атроф-муҳит шароитида ва керакли порция билан озиқлантиришни автоматик бошқариш (регулировка қилиш) мумкин бўлади. Бу ахборотлар ҳайвонлар фаолиятини аниқ йўлга қуйиш ва яхшилаш учун зарур генетик фони, жисмоний ҳолати, озиқланиш улуши, тибиий дастурлар ва бошқа бошқарув омиллари билан чамбарчас боғланган.
Электрон датчикларнинг тадбиғи ва ишлаб чиқариш ҳисоботлари дон экинлари ва уй ҳайвонлари маҳсулотларининг ишлаб чиқарувчидан охирги истеъмолчигача етиб бориш ишончлилигини таъминлайди.
Berillis фермер хўжалиги ўз маҳсулотларининг жорий ва охирги нархларини эътиборга олган ҳолда харажатларни камайтириш ёки кафолатлаш мақсадида таклифларни шакллантириш учун ҳосилни моделлаштиришнинг мураккаб компьютер моделларидан фойдаланади. Ҳар ҳафта улар ўзларининг ҳолатини электрон кўринишда операцион фондга юборилган, мавжуд ахборотлар оқими ёрдамида кўриб туришади. Уларнинг барча дон экинлари ҳосилини ва ишлаб чиқаришга етказиб бериш кўпкаррали кафолатлар билан ҳимояланган.
Улар таъминлайдиган болалар боғчаси ва бошқа муассасалардан реал вақт давомида уларнинг тез сотиладиган маҳсулоларининг ёки улар маҳсулотидан тайёрланган товарлар сифат тести натижалари келиб тушади. Йилнинг охирида Berillis фермер хўжалиги ҳар бир ҳосил тури, соҳв ва харидорлар бўйича харажат ва даромадларни таҳлил қилади ва кам даромадли корхоналарни кутилаётган кўп даромадлилари билан алмаштирилади.
Ҳар сафар харид ва сотув амалга оширилганда дебиторлик карталари ва штрих-код белгилари ёрдамида маълумотлар руйхатга олинади ва автоматик равишда ҳисоб варағига (счет) юборилади. Дастлаб загрузка қилинган пулли карточкалар ёрдамида кичик харидлар қилинади. Бу маълумотлар ҳам ягона хўжалик юритиш ва ишлаб чиқариш даври, сотувчи ва бўлинмалар бўйича корхоналарни синфларга ажратиш учун автоматик равишда ҳисобларга юборилади. Бу техник ютуқлар ҳар бир иш кунининг охирида фермернинг ҳисоб тизимида бўлишини билдиради.
Персонал компьютерлар маълумотларни олиш, қайта ишлаш ва сақлаш ҳамда маълумотларнинг ташқи манбалари билан алоқа ўрнатиш имкониятларини сезиларли кўпайтирди. Портатив компьютерлар ва шахсий маълумотлар рекордерлари юк ортиш ёки тракторда ҳамда офисда аниқ ечимлар топиш имконини яратди. Маълумки дастлабки компьютерлар маълумотларни ажратиш ва ҳисоблаш учун фойдаланилган, кейинги авлодлари эса коммуникация инстументи сифатида ишлаб чиқарилмоқда ва фойдаланилмоқда.
Оптик толали тизимлар, узатишнинг кабелсиз технологияларива глобал компьютер тармоғи маълумотлардан ҳамкорликда фойдаланиш маълумотга эга бўлиш, тезлик ва аниқликни оширди.
Ўтган асрда менежерлар аниқ, ўз вақтида ва тўлиқ ахборотнинг етишмаслиган қийналишган. Менежерлар 21-асрда ҳам ахборотлардан хафа бўлиши мумкин, бу сафар хафагарчилик улар эга бўлиши мумкин бўлган ахборотлар оқимининг катта миқдори ва узлуксизлигидан. 21-асрда менежерларнинг ҳаётий масаласи шундан иборатки, ечим қабул қилишга нисбатан қайси маълумот муҳим, фойдали ёки муҳим эмаслигини аниқлаш. Қачон қилинишидан қаътий назар критик ва фойдали ахборотлар таҳлил қилиниши лозим ва кейинчалик фойдаланиш учун тез топиш имкоияти бўлган ҳолда сақланиши лозим.
Достарыңызбен бөлісу: |