Тасвирий санъат Ва Уни укитиш методикаси



бет2/9
Дата04.03.2016
өлшемі2.13 Mb.
#39422
1   2   3   4   5   6   7   8   9

1. Станокли графика санъати - мустақил характерга эга бўлиб, у илғор-прогрессив ғояларни, фикр-туйғуларни илгари сурадиган, мустақил ҳолдаги яратилган санъат асарига айтилади.

Станокли графикада ҳам теварак атрофдаги воқеа-ҳодисаларни маълум бир сюжет асосида берилиб, унинг ғоявий-мазмуни энг актуал масалаларни ва мавзуларни ифодалайди.

Станокли график асарларни махсус асбобларда, станок ёки мольбертларда ўрнатилган ҳолда қалам, кўмир, туш, акварель, темпера, гуашларда ишланади. Бу санъат асарлари ҳам портрет, натюрморт, манзара. жанрларида яратилади. (………расм).

2. Китоб графикаси /китоб, журнал, газета/ - станокли графикадан фарқ қилиб, у китоб, журнал, газеталарда берилаётгаи мавзулар мазмуни ва сюжетини кучайтириш, тушуниб олишни осонлаштириш, аниқликлар киритиш ва уларни қизиқарли, чиройли қилиб ишлаб чиқариш мақсадида графикадан тўла фойдаланадилар. Булар муқоваларда ва китоб-журнал ичидаги тематик иллюстрациялар, текстнинг бошидаги "заставка", текстни тугаллашидаги "концовка", абзац бошидаги "инциал" кабилардан иборат бўлади. Китоб ва журналлардаги расмларнинг барчаси мазкур журнал ёки китобда берилаётган асарлар ва мақолаларнинг энг аҳамиятли, энг қийин, энг юқори - кульминацион нуқталар ёки "тугун", "ечим" каби ўринлар учун ишланган бўлиб, бу расмларни етук рассомлар, асарнинг авторларини тавсияси ёки зарурий маслаҳатлар бўйича яратилади. Шу боисдан расмлар асар мазмунига, сюжети ва асарнинг мақсади ва вазифасига тўла жавоб беради. Рассом асарни тўла ўқиб чиқади, автор ва етук мутахассислар билан асар мазмунини таҳлил қилади ва унга расм ишлайда. Расмда бош образлар, персонажларнинг портретлари, воқеалар, содир булган манзаралар кўпроқ воқеа билан бирга берилади. (……расм).

Китоб графикаси санъатига карикатура жанридаги расмлар ҳам киради. Бу расмлар танқидий мазмунда бўлиб, у сатирик ва юмористик характерида ифодаланади. Унда воқеанинг зарурий томони бўрттирилиб, қизиқарли, кулгили қилиб ишланади.



3. Плакат санъати – ғоят актуал, ҳозиржавоб масалаларни ифода этиб, ғоят жонли, замонавий, зарурий чақириқларга жавоб берувчи санъат асарлари ҳисобланади. Шу боисдан плакатлар тушунтирувчи, чақирувчи, реклама, агитация-пропоганда қилувчи ва маданий-оқартув ишларида асосий восита бўлиб хизмат қилади.

Плакатларни энг кучли, муҳим вазифаларни бажарувчиси – сиёсий плакатдир. Сиёсий плакат халқ учун зарурий, пишиб - етилган, долзарб, жамиятнинг иқдисодий ва сиёеий талабларга ва вазифаларига оид асарларни ташкил этади.

Плакатлар - давлат, ҳокимият, халқ чақириқлари, мурожаатлар, сиёсий ва оммавий воқеалар, ички ва ташқи /халқаро/ масалаларга оид ташвиқот ва тарғиботлар жуда тез ва ҳозиржавоблик билан халққа етказишда бош восита бўлиб хизмат қилади.

Плакат рассомлари бадиий ифода жиҳатидан ғоят кучли бўлиши билан бирга, ҳаётни, сиёсат, ижтимоий турмушни яхши биладиган кўпни кўрган, объектив мушоҳада қила оладиган сиёеий жиҳатдан етук бўлиши керак. (………расм).

Чунки, плакат санъати - одамлар диққатини ўзига тортадиган, кўпчилик фикр-зикрини ўзига қаратадиган, ифодаланаётган воқеа бўйича бирон-бир хулосага кела оладиган, кишиларни таъсирлантира оладиган, ҳаяжонга сола оладиган даражада ифодаланиши керак.

4. Амалий графика - табрикнома, телеграммалар, конверт юзасидаги тасвирлар, этикеткалар, маркалар, тасвирдаги эмблемалар учун ишланган расмлардан иборат бўлади. Бу кўпроқ нарсаларни безатиш учун тайёрланадиган график тасвирларда ўз ифодасини топади.

Бу тасвирлар ижтимоий ҳаётни муҳим масалаларини ва вазифаларини тарғибот қилиш, энг яхши, кўпчилик учун фойдали маслаҳатлар, кўрсатмалар, воқеа-ҳодисалар билан, давлат ва ҳукуматнинг чақириқларини халққа етказиш бўйича катта хизмат аҳамиятига эгадир.

Ўзбекистонда графика санъати мустақиллик йилларида жуда яхши ривожлана бошланди. М.Кагаров, В.Апухтин, П.Анненков, Ғ.Бойматов, Л. Ибрагимов, А.Мамажонов, М.Карпузас, М.Содиқов, Б.Исмоилов, С.Редкин, С.Исоқов, И.Васильев, Л.Тиора, Л.Зуфари, Т.Аюпов, Т.Ахмадалиев, Ю. Алигер, Р.Азизов, А.Лигай, М.Фозилов кабилар катта ижод йўлида фаолият кўрсатмоқдалар.
ҳАЙКАЛТАРОШЛИК
Ҳайкалтарошли санъати - тасвирий санъатнинг энг қадимий турларидан бўлиб, одамлар ҳали расм чизиш ва ёзишни билмасданоқ лой ва ёпишқоқ материаллардан одам ва ҳайвонлар тасвирини ишлаганликлари маълум.

Ҳайкал - воқеликни ёки нарсани уч ўлчовда, ёруғ-соялар бўйича шакл ифодасида кўринадиган тасвирлар асосида фазода ифода этилади.

Ҳайкаллар - кўчаларга, майдонларга, парк-ҳиёбонларга, зал ва коридорларга, хона ва бурчакларга, биноларнинг пештоқларига, карнизларга, деворларга, медалларнинг юзаларига, танга ва значоклар сатҳларига ишланади. (………расм).

Ҳайкалтарошлик асарлари мазмуни, моҳиятя ва характерига кўра уч турга бўлинади.

1. Монументал ҳайкалтарошлик - муҳим тарихий воқеаларга, халқ қаҳрамонлари, давлат арбоблари, атоқли шахслар, рассом-ёзувчи-шоирлар, олим-фан арбоблари ва бошқа шахсларнинг хотирасига бағишлаб ишланади. Бундай ҳайкаллар катта, очиқ майдонларга, кўча бошларига қўйилади.

2. Декоратив ҳайкалтарошлик - биноларни, кўча ва хиёбонларни, боғ ва аллеяларни безаш учун ишланган ҳайкалларга айтилади. Декоратив ҳайкалтарошликни монументал ҳайкалтарошликдан фарқи: 1-дан кичик ҳажмда ишланиши билан; 2- яқиндан кўришга мўлжалланиб ишланиши; 3-дан образларни турли психологик кечинмалар асосида ишланиши билан фарқланади.

Биноларни дераза, деворларини безатиш, фонтанлар ва уйлардаги стол устларига қўйишга ишланган, уйинчоқлар шаклида ифодаланиши ва буюмларни юзасига ишланган бўртма тасвирларнинг ҳаммаси декоратив - ҳайкалтарошликнинг турига мансубдир.

3. Дастгоҳли ҳайкалтарошлик – мустақил мазмун ва сюжетга эга бўлган, санъатни бошқа турларига кирмайдиган, кўргазма заллари, уйларга, ишхона, ўқув-жамоат жойларига қўуйиш учун ишланган ҳайкалларга айтилади. Бундай ҳайкаллар кичикроқ ҳажмда бўлсада, унда инсон психологияси ва ички кечинмалари ўз ифодасини топадт. Шу боисдан бундай асарлар ғоят нозик, ҳис-туйғулар билан суғорилган бўлади.

Ҳайкалтарошликнинг бу турига: бъюст-одамни ярим белигача ишланган ҳайкали, терракота - лойдан ясалиб, печда пиширилган ҳайкаллар ҳам киради.

Ҳайкаллар тузилаши ва ишланиши методига кўра думалоқ /уч ўлчовда ишланган/ ва қабариқ /рельеф/ усулида ишланган турларга бўлинади, Думалоқ баландлик, эни ва узунлик ўлчовда ишланиб, у бирон таглик /станок-дастгоҳ/ устига қўйиб ишланади. Уни айланиб кўриш мумкин.

Қабариқ /рельеф/ ҳайкалини фақат бир томондан кўрилади. Чункв, уни маълум бир текисликка ишланади. Рельеф усулида ишланадиган ҳайкаллар ҳам ўз ўрнида иккига бўлинади. Улар барельеф ва горельдан иборат бўлиб, горельеф - текислик юзасадан анча қабариб чиққан бўлса, барельефда тасвир юза текислигидан бироз /яъни озроқ/ чиққан бўлади.

Тошкент шаҳридаги Метрополитен станцияларини безатишда рельефдан анча яхши фойдаланилган. Шунингдек, А.Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат кутубхонаси деворига ишланган шоир ва ёзувчиларнинг портретлари эса барельеф усулида ишланган. Ҳайкаллар одатда бўялмайди. Лекин айрим рельеф усулида ишланган декоратив-монументал ҳайкалларни бўяш холлари учрайди. Бу, унинг кўринишидаги таъсирчанлигини ошириш ёки асар сюжети ва мазмунини кучайтириш ёки асар ишланган ўрин, майдон ва понарамани ранг уйғунлигига мослаштириш мақсадида қўлланилади.

Ҳайкалтарошликнинг тарихи бошқа санъат турлари каби Қадимги Мисрдан бошланади. Ҳайкалтарошлик асосан Миср, Юнон, Рим, Ҳиндистон, Хитой ва ўрта Осиё давлатларида жуда қадимдан маълумлиги кузатилади. Бу санъат Қадимги Миср ҳайкалтароши Тутмосдан бошлаб, жаҳон ҳайкалтарошлик санъатини ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келган Полигнот, Фидий, Поликлет, Мирон, Леохар, Пракситель, Лисипп, Агесандр, Скопас, Микеланжело, Челлини, Физано, Леонардо да Винчи, Пилон, Гиберти, Гужон, Сансовини каби буюк ҳайкалтарошлар кейинги ҳайкалтарошларга хилма-хил йўналишдаги классик мактабларни мерос қилиб қолдирдилар.

Ўзбек ҳайкалтарошлиги ХХ-асрнинг 40-50 йилларидан шаклланиб, жуда секинлик билан ривожланиб келди. Ўзбекистонда ҳайкалтарошликни ривожланишида Ф.Гришченко, Д.Рябичев, М.Мусабоев, Д.Рўзибоев, А.Тоиров, Х.Хусанходжаев, А.Ахмедов, Я.Шапиро, А.Бойматов, Ж.Куттимурадов каби рассомлар халқимизнинг ўтмиши, тарихи, ҳозирги ҳаётини оригинал, объектив ҳолатда, реалистик услубларда ифода этиб келдилар ва келмоқдалар.

Ҳайкалтарошлик Ўзбекистоннинг мустақиллиги йилларида жуда тез ривожлана бошлади. Бу ўзбек халқининг бир қатор буюк алломаю-бобокалонлари ва қадимий халқ қаҳрамонлари образларини яратилиши билан ўз ифодасини топмоқда.

Мустақиллик йилларида А.Рахматуллаев, Л.Рябцов, И.Жабборов, К. Жабборов, Э.Алиев, Н.Банделадзе, П.Подосинников, Р.Миртожиев, К. Норхўрозов, У.Мардиев, А.Ҳотамов, Ж.Куттимуротов, А.Бойматов, Т.Тожиев каби рассомлар ижод қилиб келмоқдалар. Улар халқимизнинг мустақиллик йилларидаги ҳис-туйғулари, меҳнат шижоати, уларни ота-боболарини сиймоларини юксак маҳорат билан ифода этиб келмоқдалар.


Амалий санъат
Тасвирий санъатнинг энг қадимги турларидан бири - амалий санъат бўлиб, уни асосан безаш санъати дейилади. Амалий санъат ўзининг категориясидан ҳам кўриниб турибдики, бу санъат кишиларнинг амалий ва кундалик ҳаётида, турмушида, уй-жой қурилиши фаолиятида қўлланиладиган, турмушни, оилани, рўзғор-уйларни, меҳнат қуроллари ва рўзғор буюмларини безатиш санъатидир.

Амаляй санъат сўзана-палакларга, идиш-товоқларга, гилам-полосларга, рўзғор-мебель буюмларига, кийим-кечакларига, бош ва оёқ кийимларига, атторлик предметлари, меҳнат қуролларига, ўйинчоқларга бериладиган бадиий -безаг композицияларидан иборат бўлади. Меъморчилик санъати дарвоза, хўжалик уйлари, жамоат бинолари, маданият ва санъат саройлари қурилишларида қўлланиладиган бадиий ва амалий безаклар ва қурилишнинг ўзига хос тузилишдаги мослилик, шакллар уйғунлигини ифодалайди.

Амалмй санъатнинг матерлалларя асосан олтин, кумуш, мис, бронза, ганч, тош, ёғоч, еуяк, лой, ип, газлама ва бўёқ кабилардан иборат бўлади.

Амалий санъат кўпроқ бадиийликка, ижодийликка амал қилади. Шу боисдан безакларнинг аксарияти такрорланмас, у табиат элементларидан нусха олинган бўлсада, албатта унга ижодий руҳ, кўриниш ва элемент киритилади.

Амалий санъат ҳам тасвирий санъатнинг бошқа турлари каби жуда қадимдан ривожланиб, кишилар турмушини безаб келади. Инсоният эндигина одам бўлиб шаклланган давриданоқ ўзининг тирикчилигини ўтказиш учун овқатини топиш, уни ейиш, уни тайёрлаш учун зарурий буюм-асбоблар ясаганлар (улар қанчалик примитив бўлмасин). Уларни аста-секин қулай, чиройлироқ, қилиш учун ҳам ҳаракат қиладилар. Кейинчалик меҳнат қуролларини, рўзғор буюмларини, ов ва жанг қуролларини ясаш билан уни безашга астойдил киришганликлари маълум.

«Эрамиздан аввалги 3-минг йиллик ўрталарига келиб, одамлар мисни қалай, қўрғошин, рух ёки сурма билан эритиб, бронза тайёрлашни ўрганиб оладилар».1 Бу рўзғор буюмлари қурол-аслаҳалар, зебу-зийнат ясашни такомиллаштириб, уларни сифатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Санъат тарихидан маълумки, ер юзини қайси ўринларида мис ва бронзани топилиши аввал бўлган бўлса, шу халқлар санъатининг, жумладан амалий санъатни анча эрта ривож топганидан далолат беради. Ҳақиқатда ҳам Эрон, Месопотамия, Кавказ ва ўрта Осиёда амалий санъат анча илгарироқ ривожланганлиги санъат тарихига маълумдир.

Айрим манбаларда кўрсатилишича, одамлар олтиндан ҳам жуда эрта /яъни металл асридан бошлаб/ фойдаланганликлари кўрсатилади. Ҳақиқатда ҳам Миср, Ирландия, Франция, Шимолий Америка неолит давридан қолган ёдгорликлар орасида олтин буюмларнинг намуналари учрайди. Одамлар турмушига мис, бронза, олтин, темир каби металларни кириб келиши амалий санъатнинг ривожланишига катта йўл очилганлигидан далолат беради. Одамларнтнг санъат соҳасидаги билим ва малакаларини такомиллашиб, металларга суяк ва ёғочларни қўшиб ишлатишта ўтадилар. Амалдй санъат аста-секин меъморлик санъати билан қўшилиб, ҳар иккала санъатнинг ривожланишида шиддатли даври бошланадики, бу эрамизнинг бошларидан бугунги кунгача бўлган жаҳон тасвирий санъатининг амалий ва меъморлик соҳасидаги эришилган юксак натижалари билан белгиланади.

Ўзбекистон ҳудудида яшаган халқлар мисни ўзини яхлит ҳолла ишлатганлар /бу тахминан эр.авв. 3 мингинчи йиллар охири ва 2 мингинчи йиллар бошига тўғри келади/, сўнгра мисни қалайга қўшиб, бронза олганлари ва жуда кўп қурол-аслаҳа, рўзғор буюмлари меҳнат қуроллари ясаганлар ва уларни безаганликлари маълум. ўрта Осиёнинг Хоразм, Туркманистон, Фарғона, Чуст, Замонбобо кўли каби ерларидан топилган жуда кўп ашъёвий буюмлар, безаглар, меҳнат ва жанг қуроллари, улардаги безакларнинг нозиклиги бу ерларда яшаган қадимги халқлар амалий санъати ривожидан далолат беради. ўрта Осиё ва Эрон давлатлари ҳудудида яшаган халқлар динини ўзида мужассам этган "Овесто" асарини ёзилиши ва уни безатилиши бу ерли халқларнинг тасвирий санъати, жумладан амалий санъат тараққиёти анча такомиллашганини кўрсатади.

Ўрта Осиё халқлари санъати ва маданияти ривожланишига қаттиқ еалбий таъсир этган уч салб юриши: Александр Македонский, эр.авв. 4-асрлар; Араблар истелоси эр. VII-VIII асрлари; Чингиз юришларн 13-аср, қанчалик зарар етказмасин, ўрта Осиё, жумладан, ўзбек санъати ўзига хос йўналишда ривожланиб келди.

ХХ-асрга келиб, ўзбек амалий санъати янги куч, шиддат билан, илмий ва фан ютуқлари асосида тасвирий санъатнинг бошқа соҳаларига боғланган ҳолда тараққиёт йўлига кирди.

Ўзбек миллий амалий санъати ўзининг тур, жанр, мазмун ва характерига кўра қуйидаги шаклларда намоён бўлиб, улар амалий санъатнинг бутун тарихий тараққиёти даврида энг нозик ва такомиллашган композициялар галереясини ташкил этади.

1. Кулолчилик. Кулолчилик - ганчкорликнинг бир тури бўлиб, табиий лойдан турли буюмлар ясаш ва уни безатишдан иборатдир. Санъатнинг бу тури кишилик жамиятининг неолит давриданоқ /эр.авв. 5-мингинчи йиллардан/ ўзлаштириб олинган. Дастлаб идишларни лойдан тайёрлаб, уни офтобда қуритиб, сўнгра махсус печларда пиширилган. Кулолчилик ер юзасининг барча халқларида ривожланган, бунинг боиси шуки, планетамизнинг барча еридаги лой кулолчилик учун ишлатилиш имкониятига эгадир.

Кулолчилик энг аввал қўлда тайёрланган бўлсада, кўп утмай уни станоги - чарх яратилган. Чархни эр.авв. 4-мингинчи йилларда Месопотамия, кейинчалик Мисрда ишлатилганлиги маълум. Чархни яратилиши билан бу санъат эркаклар қўлига ўтади. Кулолчиликнинг энг дастлабки иш услублари Осиёнинг тоғли районларида ҳалигача сақланиб келади,

Кулолчилик санъати тинимсиз такомиллашиб, ривожланиб келди. У хозирги кунда ўзинг рангба-ранг тур, шакл ва хилларига эга бўлиб, унинг махсус завод-фабрикалари мовжуд.

Ўзбек кулолчилиги ҳам жуда қадимдан эр.авв. II-мингинчи йилларданоқ шакллангани маълумдир. Қадимги Хоразм, Чуст, Айритом, Замонбобо, Жонбосс қалъа, Фарғона, Ошқолтепа, Далварзин, Калтаминор ва кейинчалвк Кўхна Ургенч, Хоразм, Хева, Афрасиёб, Бухоро, Қўқон, Шаҳрисабз кулолчилиги жаҳонга донг таратди.

Ўзбек классик кулолчилиги ўзининг пишиқлиги, нозиклиги, чиройли, гўзал композицияси, рангларининг ўзига хос уйғунлиги, тозалиги ва такрорланмаслиги билан ажралиб туради. Айникса Чуст маданиятида эрамиздан аввалги II-мингинчи йилдарда яшаган халқларнинг кулолчилик санъатининг ўзига хос юксак санъати намоён бўлади. Унда такомиллашган кулолчилик, гулли сополлар, нақшинкор буюмларни нодир намуналари яратилганлигини кузатилади. (………расм).

Феодализм даврида оид магериаллар Афрасиёб, Бухоро, Кўхна Ургенч, Хоразм, Хева, Самарқанд, Қўқон, Шахрисабз каби шахарларда кулолчиликнинг нодир намуналари яратилганлигидан далолат беради. Юксак маҳоратли халқ усталари етишиб чиқдики, уларнинг нафис санъати туфайли ўзбек классик тасвирий санъатининг кулолчилик соҳаси ҳам жуда ўзига хос йўналишда такомиллашиб борди. Ўзбек классик кулолчилиги ўзининг пишиқ, нозик, сержило, чиройли, кўркам ва нақшинкорлиги билан жаҳон халқлари кулолчилик, санъати орасида алоҳида ўрин эгаллаб келди. Ўзбек кулолчилигида турли хилдаги орнамент ва нақшлар, ўсимлик ва дарахтлар, қуш ва ҳайвонлар тасвири асосида яратилган безаглар, турли хилдаги рангларнинг гаммалари ўз аксини топган бўлиб, бу ўзбек санъатининг ўзига хос йўналишини белгилаб келди.

ХХ-асрга келиб ўзбек кулолчилиги ўзининг янги услуб ва методлари, санъатнинг нозик қирралари билан бойиб, янада юкеалиб, янада ривожланиб борди. 1930-32 йилларда Самарқанд ва Тошкент керамика заводлари ишга тушди, 1943 йилда Шахрисабз керамика ўқув-устахонаси ишлай бошлади. Сўнгги йилларда эса Ғиждувон, Риштон, Фарғона, Наманган каби қатор керамика завод-фабрикалари ишга тушдики, булар ўзбек кулолчилигини янги эрасини бошлаб берди. Ҳозирги кунда Ўзбек кулолчилиги жаҳонга машҳур, ноёб ва нодир буюмларни яратмоқдалар. Улар Халқаро кўргазмаларда яхши баҳоланмоқда.

Наққошлик – нақш чизиш ва яратиш санъати бўлиб, халқ амалий санъатининг энг қадимий турдаридан биридир. Нақш - арабча - гул ва тасвир сўзидан олинган бўлиб, маълум тартибда такрорланадиган геометрик шакллар, табиат материалларининг бадиийлаштирилган тасвирини маълум қоидалар асосида композицион тузилишидан ташкил топган санъат асаридир (………расм).

Нақшларни ҳам бошқа санъат асарлари каби етук, профессионал рассомлар яратадилар. Улар ўзлари яратган нақшга ном берадилар. Нақшлар, унинг фойдаланадиган материалига кўра композиция, ранг ва уни ишлаш усуллари танланади.

Нақшлар ганч, ёғоч, лой, мис, тош, пахта, газмол-матоҳ ва қоғоз каби материалларга бўёқларда, тушларда ва қирқиш, кесшп, тикиш услубида ишланади. Нақш ишлайдиган рассомларни наққошлар дейилади. Нақшни ва уни ўрганадиган фанни "Наққошлик" дейилади. Ўзбек наққошлиги жаҳон халқлари нигоҳини беихтиёр тортмоқда. Чунки, ўзбек наққошлигида ранглар, ҳошиялар, симметрия, ритм ва мотивларнинг ғоят нозиклиги, композициядаги жилоларнинг жонлилиги ва элементларнинг одамлар табиатига мос келиши, ҳис-ҳаяжонини қўзғата олиши бу нақшларнинг ўзига хос гўзаллигини ифода қилади.

Ўзбек нақшлари бир-бирига жуда яқин турсада, улар ўзларинининг композицияси, рангларни қўлланиши ва табиат элементларидан фойдаланиш услубига кўра ажралиб туради. Фарғона наққошлари ўз асарларида бодомгули, атиргул, анор ва мажнунтолнинг новдаларидан, гули ва меваларидан кенг, жуда моҳирлик билан фойдаланадилар. Тошкент рассомлари ҳам ўсимлик ва уларнинг гулларидан кенг фойдаланадилар. Лекин, Тошкент нақшларида рангларнинг ғоят нафислиги ва "бодом", "шобарг", "ойгул", "мадоҳил" каби нақшларни усталик билан бир-бирига боғлаб ишлатилиши кўзга яққол ташланади.

Хева нақшида юлдуз шаклидаги грихлар орасида ўсимлик ва гуллардан ташкил топган нақшлар жойлаштириши кўпроқ учрайди. Нақшларда барг шаклидаги безагларни кўплиги, нақш элементларини, кўп ва тигизлиги билан ўзига хос композиция ва жозиба кашф этади.

Бухоро нақши анча мураккаб нақшлар туридан бўлиб, бу нақшда симметрия, ритм, грихлар ғоят аниқ ўлчамлар асосида ташкил топган. Бухоро нақшлари кўпроқ «машрафа», «Ваза», «Коса», «Гулдонлар» услубида яратилиб, уларда гул, барг, мева ва гул буталарининг тасвирларидаги ритмларига алоҳида эътибор билан қаралиши, бy нақшларнинг ўзбек наққошлик санъатининг энг такомиллашган даражасига кўтарилганлигидан далолат беради. Бухоро нақшлари фақат безаг элементлари бўлибгина қолмай, у предметлар ва меъморлик санъатининг ҳам ажралмас бир қисмига айланиб кетган. Лекин умумий ҳолда қараганда ўзбек наққошлиги ғоят нозик, жозибали, рангларни танланиши, қайсики, аоосан кўк (ложувард), зангори (осмон ранги), яшил, сариқ, қизил, оқ ранглар билан ишланиши ўзига хос майинлик, жозиба, гўзаллик кашф этади. Ўзбек нақшларининг яна бир ўзига хос хусусияти ҳар бир рангдан такрорланмайдиган туслар яратилишидир. Шунингдек, ёнма-ён қўйиладиган рангларни ғоят юксак дид билан танланиши ўзбек нақшининг такрорланмайдиган гўзаллиги ва нафосатини тўла таъминлай олади. Нақшлар юзасидаги сайқал эса одамлар кайфиятини оширишда, эҳтиросини уйғотишда ва нақш чиройини очишда яна бир самарали омил бўлиб ҳисобланади.



Ўймакорлик - ўймакорлик санъаги ўзбек амалий санъатининг узоқ тарихга эга бўлган соҳаси бўлиб, у ёғоч, тош, ганч, металл, суяк, лой кабиларни ўйиб, қирқиб, йўниб бадиий безатиш санъатидир. Ўймакорлик санъати ўзининг ишланиши ва материалига кўра турларга ажралади. Унинг ёғоч, суяк, ганч, тоштарошлик ва металл ўймакорлиги каби турлари мавжуд.

Ёғоч ўймакорлиги - ҳамма халқлар каби ўзбек халқида ҳам кенг оммалашган бўлиб, бу санъат уйларнинг шипидан тортиб, устун, хари-тўсинлари, карнизлари, эшик-дераза, рўзғор буюмлари, меҳнат қуроллари, болалар ўйинчоқларигача, безатишда қўлланилади. Бухоро, Хева, Самарқанд, Қўқон каби кўхна шаҳарларда ҳозир ҳам ёғоч ўймакорлигининг нодир намуналари сақланмоқда. Бу ерлардаги ўйиб гул ишланган устунлар, карниз, айвон пештоқлари, дарвоза ва эшиклар, кўп қиррали столлар, курсилар, ўқув-ёзув курсилари ўзининг нозик, гўзал ва тиник композициялари билан кишини ҳайратга солади, Бу санъьат бугунги кунда ҳам ўз мавқеини йўқотмай, тобора такомиллашиб, янги-янги мазмун ва характер олиб, ўзбек меъморчилиги ва амалий санъатда етакчи санъат тури сифатида ривожланмоқда.

Суяк ўймакорлиги - асосан фил, кийик, морж ва бошқа ҳайвонларнинг шох ва суякларга ўйиб пардоз бериш, гул ва нақшлар ишлаш санъати бўлиб ҳисобланади. Бу санъат анча мураккаб бўлиб, санъаткор энг аввал суякни маълум бир шаклга келтириб, сўнгра унга пардоз беради ва ўйиб нақш ёки бирон тасвир ишлайди. Бу санъат ҳам бугунги кунда жуда кўп ёдголик буюмларида кенг қўлланилмоқда.

Ганч ўймакорлиги - бугунги кунда кенг қўлланилаётган меъморлик санъатининг ажралмас қисми бўлиб қолмоқда. Ганч оқ рангда бўлиб, уни гипс ва тупроқ аралашмасидан тайёрланади. Ганч санъати - безаги учун аввало девор ганч билан сувалиб, уни текисланади. Сўнгра юзага улги (махсус ганчни ўйиш асбоби) ёрдамида тасвирлар (нақш ёки бирон безатиш элементи) чизилади. Сўнгра тасвирларнинг катта ҳажмдагилари ўйиб чизилади ва кейин майда элементлар ўйиб олинади. Тасвирлар тўла ишлаб бўлингач, пардозланади.

Ҳозирги кунда Тошкент метрополитенларининг барчасида ўзбек ганчкорлигининг нодир намуналари қўлланилмоқда. Ҳозирги кунда республикамизнинг барча шаҳар ва қишлоқ, посёлкаларида ганч ўймакорлиги санъатидан санъат саройлари, вокзаллар, кино-театрлар, клублар, мактаб, ўкув юртлари кабиларни безатилишида кенг фойдаланилмоқда. Шу боисдан ҳам бу санъат ўзининг янги-янги қирралари билан бойиб, такомиллашиб бормоқда.

Ўймакорлик санъатининг бошқа турлари - металл, тош кабилар ҳам бугунги кунда жуда кенг кўламда қўлланилиб келинмоқда. Металл ўймакорлигининг классик традициялари давом эттирилиб, бугунги кунда рўзғор буюмлари, заргарлик буюмлари, меҳнат қуроллари ва ёдгорлик буюмларини безатилишида кенг қўлланилмоқда. Тош ўймакорлиги ҳам ҳозирги кунда кўпроқ биноларнинг пештоқ ва фасадлари, монументал ёдгорликлар, ҳайкаллар ва бошқа ёдгорлик буюмларини тайёрлашда кенг қўлланилмоқда. Мармар тошлардан бу мақсадда жуда кенг фойдаланилмоқда.



Зардўзлик. Зар ип ва ипакдан тўқилган қимматбаҳо материал - газмолларга зарланган ип билан гул ва нақшлар ва бошқа тасвирлар композициясини тикиш санъати - зардўзлик дейилади. (……… расмлар).

Бу санъат эрамизнинг 1-2 асрларидан маълум бўлиб, бу Ўрта Осиё халқларида шаклланди ва ривожланди. Айниқса, Бухоро зардўзлиги ўзига хос услуб ва йўналишда ривожланди, такомиллашди. Зардўзлик икки турда бўлиб, икки усулда яратилади,

1. Заминдўзи - зар тикиладиган нақш ёки гулни таги - материали ҳам зар ип билан тикилади.

2. Гулдўзи - зар тикиладиган нақш, гул ёки тасвирни таги (фони) - яъни тасвир тикиладиган юзага ҳеч қандай ишлов берилмай нақш ва гуллар зар ип билан тикилаверилади.

Санъатнинг бу тури ўзининг Ватани бўлмиш мустақил Бухорода бугунги кунда ҳам ўзига хос йўналишда равнақ топмоқда.

Ҳозирги кунда Бухорода иккита зардўзлик корхонаси бўлиб, уларда зар дўппи, нимча, телпак, чопон, махси ва бошқа совға-ёдгорлик буюмлари тайёрланмоқда. Бугунги кунда жуда кўп хонадонларда, музейларда, ишхона ва ўқув юртларида бу санъат кошонасининг ажойиб, юксак дид билая сайқал бериб яратилган буюмларини учратамиз. Халқимиз маданиятини ривожлантиришда, чиройли кийинишимизда, турмушимизни гўзаллашиб боришида бу са-нъатни ўзига хос ўрни ва мавқеи албатта таҳсинга сазовордир.

Газламага гул босиш. Маъдумки, газламалар тўқилганидан сўнг унга махсус ишловлар берилади» Газлама туки-ни туки|шлиб, текисланади (яъни, охори тўкилади), сўнгра бўялади. Шунингдек, газламаларни ишлатилиши мақсадига кўра гул солинади.

Гул босиш газламани ўнг томонига турли ранглардэ, махсус машиналар (Жиккард станогида) ёрдамида гуллар босилади.

Маълумки, ўзбек газламачилигида алоҳида ўрин эгаллайдиган мато - атласдир, Атлас - арабча сўздан олинган бўлиб, туксиз, силлиқ, ўрими ҳам, арқоғи ҳам табиий ипакдан тўқиладиган газламадир. Атласга гул ва нақшлар рангли ипаклар, яъни уни тўқилиши давридаёқ рангли иплар билан гул босилади. Атласга тушириладиган безак-нақшлар унинг ишлатилиши, фойдаланиш ўрнига кўра рассомлар томонидан тайёрланади. Шу нақш ва гуллар бўйича махсус рангли иплар тайёрланади.

Ўзбек атласининг шуҳрати жаҳонга тарқалдики, бу ўринда Марғилон, Намаяган, Қўқон, Андижон ва Самарқанд атлас фирмаларида яратилаётган нақшинкор атласлар ўзининг бежирим, майин, ғоят чиройли нақш ва кўринишлари билан алоҳида ажралиб туради. Бугунги кунда ўзбек атласининг «Қора атлас», «Баҳри карам», «Ҳосиятхон», «Наманган», «Намозшомгул», «Яхудий», «Нодира», «Нурхон», «Марғолон», «Лайли», «Ширин», «Янги Тошкент», «Саодат», «Лола» каби турлари мамлакатимизда ва бошқа чет элларда катта шуҳрат қозонган. (………расмлар). Буларнинг энг асосида кўпроқ рассом ва бўёвчи тўқувчиларнинг ғоят эътиборли ҳамкорлиги ва юксак дидли кузатувчанлиги ётади.

Ўзбекистонда ҳамма турдаги газламалар тўқилади ва уларга рассомларнинг классик ва ҳозирги замон услуби, шакл ва ранглар воситасида тайёрланган гул ва безаглар берилади. Уларнинг кўпчилиги станокларда босилади. Гул ва нақшларни яратишда безаг ва тасвирлар табиат материалларидан (барг, гул, шохчалар, мева-сабзавотлардан) қуш ва ҳайвонлар тасвиридан, рўзғор буюмлари ва бошқа предметлар тасвиридан фойдаланилади.
Дизайн санъати
Дизайн санъати амалий, бадиий ва график санъатдан иборат бўлади. Бу санъат асосан техника ва унинг тараққиёти йўлида хизмат қилади. Шу боисдан уни «саноат эстетикаси» ёки «техника санъати» деб ҳам юритилади.

Маълумки, техника одамлар меҳнатини енгиллаштириш ва яратувчилик фаолиятига қулай имкониятлар ҳосил қилишнинг муҳим омилидир.

Техниканинг содда, қулай ва кўркамлиги ишчининг меҳнат шароитини яхшилайди, кайфиятини оширади. Шу боисдан меҳнат куроллари, рўзғор буюмлари, техника воситаларини, унинг янги-янги форма ва турларини яратилиши жамият иқтисоди ва моддий-маънавий ҳаётини бошқаришда муҳим роль ўйнайди.

Маълумки, рўзғор буюмларидан тортиб, моддий-маънавий буюмлар, меҳнат қуроллари, транспорт, техника, ишлаб чиқариш воситалари ва механизациянинг барча авлоди саноат маҳсулотлари ҳисобланади. Чунки, уларнинг барчаси завод-фабрикаларда, устахона ва цехларда тайёрланади.

Одамларнинг ҳаёти ва фаолияги учун техника воситалари ёрдамида; ишлаб чиқариладиган барча буюмлар ва предметларни ижтимоий-маданий ва эстетикаси масалалари билан техника эстетикаси фани ёки дизайн санъаги шуғулланади.

Дизайн санъати фани - тасвирий санъатнинг энг янги турларидан бўлиб, у рассом – конструкторлик санъатидан иборатдир. Бу санъат фанини асосан саноатни бадиий лойиҳалаш фаолиятининг назарий асоси, унинг ижтимоий-иқдисодий ва тарихий тараққиёти қонуниятлари, шунингдек, бадиий лойихалашнинг принцип ва методлари, ясовчи (конструктор) рассомларнинг ижодий фаолиятлари каби масалаларни ўрганади.

Дизайн санъати умумий ва бадиий лойиҳалаш санъатдан иборат бўлиб, у машиналарни, техника воситаларини, бино фасадлари, деворларини, қўл асбобларини, рўзғор буюмлари, кийим-кечакларнинг янгидан-янги турларини яратадилар. (………расмлар). Дизайн санъати бу яратишни инсон меҳнати билан гўзалликни ёнма-ён қўйган ҳолда амалга оширади. Бу ўз ўрнида кишиларни чиройли-гўзал, қулай, яхши меҳнат қилиш ва яшашга ўргатади ва уларни юксак дидли, меҳнатга муҳаббатли, маънавий-маданиятли, табиат ва жамият гўзаллигига юксак эҳтиросли қилиб тарбиялайди.

Ўзбекистон Президентининг кўрсатмаси асосида мустақил Ўзбекистоннинг техника эстетикаси илмий-тадқиқот институти ва «Миллий санъат ва дизайн» институтлари ташкил этилди. Бу институтлар саноат эстетикаси ва техника санъатининг назарий-амалий масалалари ва бу соҳа бўйича миллий хабарлар тайёрлаш билан шуғулланади.

Фото санъати.

Фотография. Фотография санъати - реаль, борлиқни, аниқ, ўзидек (натурал ҳолда), ҳеч қандай қўшимчалар киритмай фан ва техника воситаларидан фойдаланган ҳолда ифода этиш санъатидир.

Сўнгги йилларда фотография техникасини ривожланиши ва унинг ғоят уста, изланувчан, табиат ва жамиятнинг энг нозик сирли ҳолатларини топа оладиган яратувчиларини дунёга келиши билан фотография асарлари одамлар ҳайратини оширмоқда. Шундай фото расмларни кўрасизки, у одамларда бадиий жиҳатдан юксак қадрланишига шубҳа туғдирмайди. Шу боисдан фотография санъатини тасвирий санъатининг бир тури деб қаралиши лозимлиги аниқ бўлиб қолмоқда. Чунки, бу санъат ҳам одамларга эстетик завқ-шавқ беради, одамларни оғирини енгил қилади, одамларни тарбиялайди, ўзидан бутун бир мерос қолдирмоқда, Бу санъат ҳам бугунги кунда одамлар билан, унинг меҳнати, ҳаёти, фаолияти ва ижоди билан ҳамнафас бўлиб яшамоқда, (………расмлар).

Мана қаршингизда В.Клепконинг "Ўзбекистон табиати эҳсони" фотоси у ўзининг оригиналлиги, инсоният меҳнати билан яратилган меваларни, ҳар қандай одам учун ҳузур бағишлаши кабилар ва предметларни ўзаро боғлиқлиги, ранг ва шаклларнинг уйғунлиги кишини ҳайратга солади.

Фотография санъати ҳам тасвирий санъат каби ўзининг тур ва жанрларига эга. Унинг портрет, манзара, турмуш, тарихий каби жанрлари мавжуддир.

Фотография санъати XIX асрнинг 30-йилларидан ривожланган бўлсада, бугунги кунда у аралашмаган, у кўмаклашмаган соҳа қолмади десак, тўғрироқ бўлади, У кино, телевидение, китоб босиш, журнал газеталар нашрида, қадимги тарихимизни ўрганишда ҳам йўқотилган изларни топишда (креманилистларга) ҳам, бугунги тарихимизни яратишда ҳам самарали восита бўлиб қолмоқда. Бу санъат ёш авлод тарбиясида ҳам муҳим восита бўлиб қолаётгани сир эмас.


Икэбана санъати

Икэбана - тасвирий санъатнинг бир тури бўлиб, японча «тирик гулларнинг бадиий композицияси» демакдир. Икэбана санъати одамларга энг аввало олий даражадаги руҳий кайфият бахш этади. Сўнгра инсониятни борлиққа, табиатга, одамлар меҳнатига муҳаббати руҳида тарбиялайди. Кишиларни эстетик ва бадиий дидини устиради, меҳнатга, ижодга илҳомлантиради.

Икэбана санъати ўзининг тузилиши ва мазмунига кўра пайдо санъатдан фарқ қилиб, у кўпроқ ҳайкалтарошлик санъатига яқин туради. Чунки, бу санъат композициясини бир томондан эмас, уни айланиб, ҳар томондан кўриш ва томоша қилиш имконияти мавжуддир.

Икэбана санъати кишиларни яшаш жойлари (кватира, меҳмонхона, умумий ётоқхоналар каби) га, ўқув, илмий муассаса хоналари (болалар муассасалари, мактабларнинг синфлари, аудитория, илмий лабаратория, кабинетлар, кафедра хоналари) га, меҳнат ва иш ўринлари (авлод, фабрика, устахоналар, уларнинг зал ва коридорлари, инженер ва консультацион бюролари хоналари) га, маданий-муассасалар, соғлиқни сақлаш муассасалари ва дам олиш уйлари, кино-театр, цирк вестюбиллари ва поелари кабиларни безатилишида кенг қўлланиладига энг қулай ва жонли, тарбиявий санъат воситасидир.

Бу санъат нафакат безатиш воситасигина бўлиб қолмай, японларнинг таърифлашича, у табиатнинг бир кичик қисмини моҳир рассомнинг юксак маҳорати билан исталган жойда, исталган даврда, исталган шароитда барпо этишдир, ёки яратишдир.

Бу санъатдан фойдаланиш ўрнига, жойига ёки объектига кўра турли материаллардан фойдаланиб, турли методларда тайёрланади.

Икэбана композицияси учта - гул, барг, шохча – элементларидан ташкил топган бўлиб, бу элементларнинг уч ҳолати композиция бутунлигини, яхлитлик, тўлалигини, мазмуни ва гўзаллик-чиройини ифода этади. Композиция элементларининг уч ҳолатини:

I-чиси - композициядаги энг узун, баланд, ҳажмли шохча бўлиб, у бутун композициянинг мазмуни ва характерини ифодалайди

II-чиси - композициядаги ўртача узунликдаги шохча ёки гул (барг) бўлиб, бу композиция, мазмунини тўлдиришда, ранг ва пропорция бирлигини таъминлайдb.

III-чиси - элементлар ичидаги энг кичик элемент бўлиб, у композиция мавзусини, характерини, мазмунини, ранг ва пропорцияларни тенглаштиришда, ранг уйғунлигини таъминлашда ёрдамчи элемент бўлиб ҳисобланади. (………расм).

Икэбана композициясини чиройли, ёқимли, мақсадга мувофиқ чиқишининг асосий хусусияти ва талаби, шарти элементларни баланд-пастлигига, рангларни тўғри танланганлигига, композиция учун танланадиган идишнинг шакли, ранги ва материалига, шунингдек, оренжировка қилинган композицияни қўйиладиган ўрни, жойи ва объектига қай даражада мосланганлигига боғлиқдир. Шу боисдан, икэбана оранжировка учун танланадиган идишларга эътибор ва талаб алоҳида қўйилиб, улар чинни, фарфор, хрустал, шиша, керамика, пластмасса, металл, ёғоч кабилардан тайёрланган махсус идишлар бўлади. Бу идишлар баланд бўйли вазалар, паст бўйли лаган, тарелка, корзинка шаклидаги идишлардан иборат бўлади (расмлар ………).

Икэбана санъати бундан 600 йил муқаддам Японияда ташкил топиб, унинг 60 га яқин тур ва услублари вужудга келган бўлсада, унинг Икеноба, Нагеира, Морибана, Охара, Согецу каби мактаблари ўзига хос услуб ва йўналиш яратдилар, бу санъатни ривожланишига муносиб ҳисса қўшдилар.

Икэбана санъатининг жаҳон халқлари санъати орасига асга кириб бораётган бугунги кунда, Японияда бу санъатнинг яна бир янги тури – Акобана санъати вужудга келди. Бу санъат - қуритилган гул, барг, шохча, мева, ҳайвонлар, ва бошқа табиат материалларидан қайта ишлаш асосида махсус рамка ичида бадиий композиция яратишдир.

Тасвирий санъатнинг жанрлари.


Тасвирий санъатнинг қайси бир асари бўлмасин, у ўзининг ғоявий мазмуни ва сюжетига кўра бирон-бир жанрда ифодаланади. Тасвирий санъатнинг тарихий, одам юзи (Портрет), ҳарбий, маиший, манзара, қуш ва ҳайвонлар тасвири (анамалистик) ва натюрморт каби жанрлари мавжуд (расмлар ……).


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет