Тематик расм чизишда композиция асослари.
Тематик расм чизиш одатда манзара, воқеа-ҳодисалар, бирон бадиий асар ёки орзу-умидлар, хаёл, тасаввур ва тафаккурлар асосида амалга оширилади. Улардан қайси бири бўйича расм чизманг, албатта ўз-ўзидан бир бутун композицион мазмун дунёго келади. Лекин, бу композиция, қай ҳолатда, қай даражада ишонарли, тўлиқ, ёқимли чиқиши мазкур воқеани расм чизувчининг қай даражада тасаввур қилишига мутлоқ боғлиқдир. Бас шундай экан, тематик расм чизишда расм чизувчи тасвирланадиган жой, ўрнини, воқеа-ҳодисани жуда кенг, атрофлича ҳар томонлама, расмда ифодаланашига алоҳида эътибор берган ҳолда ўрганиши ва тасаввур қилиши, уни кўз олдига келтириши, элементларни ижодий бирлаштира олиши ва уларни текисликка кўчиришда юксак маҳорат кўрсатиши зарур.
Агар расм чизувчи бирон манзарани ифодаламоқчи бўлса, у энг аввало кўриниб турган манзарани қанча қисмини ёки расмга тушириладиган ўринни икки четини, юқори (ҳаво қисми) ва қуйи қисмини қоғоз юзасига қандай туширилиши, кўриниб турган манзарадаги предметлардан қайси бирини ёки нималарни олиб ташлаш ва нималарни киритиш мумкинлиги ҳақида бир фикрга келиб олади. Бу ишларда қийинчиликлар туғилса, расм чизувчи ўзи ясаб олган кўринишни топувчи (видеоискатель) дан фойдаланиши мумкин. (расм ………). Кўриниб турган манзара ва ўз мулоҳазасига кўра қоғоз юзасига белгилари туширилади. Сўнгра композицияга тушадиган дарахтлар, ер-сувлар, ўт-ўланларни ўринлари аниқ белгилаб чиқилади. Бу ерда композиция элементларини қайси бири натурал ҳолда, қайси бири умумлаштирилган, қайсиниси ижодий-бадиийлаштирилган ҳолда бўлишини ҳам аниқлаб, композиция мазмунига киритилади.
Манзари чизишдаги қаламтасвир - расми чизиладиган манзарани қоғоз юзига жойлаштирилади, бу унинг чизиқли тасвири бўлиб, ундаги ёруғ-сояларни ифода этилади, ранглар кўринишлари, предметларни узоқ-яқинлиги, чуқур ва бўртиқлари топилади, бу қаламтасвир иш бўлади. Агар чизиқли расмни бўёқда давом эттирилиб иш якунланса, бу рангтасвир иш бўлади.
Қаламтасвир ва рангтасвирни ҳаммасида ҳам композицион ечим бўлишини талаб қилинади. Компоицион ечим расмда маълум тема, унинг мазмуни, элементлари, бош ва иккинчи даражали образлар тўлдирувчи персонаж ва элементлар бўлишини ишонарли ҳолда, тема мазмунига мос бўлишини, шунингдек, композициядаги барча предмет, вақт, давр, барча ҳаракатлар бир моментга ва тема мазмуни-сюжетига бўйсунишини талаб қилади. Уларнинг ҳаммаси бир мақсадга, бир йўналишга ва бир дақиқага-моментга диққатга тортилган бўлади. (……… расмлар).
Бадиий безашда ва наққошликда ҳам композиция ва унинг ечими талаб қилинадики, бу асосан ритм, элементлар мутаносиблиги ва уларни бир марказга интилиши ёки рангларни бир меъёрда бўлишида ва бир-бирига боғлиқлигида ўз ифодасини топади.
Умуман, тематик композиция манзара, натюрморт ёки безатиш - декоратив темада бўлишидан қатъий назар, энг аввало тема, сюжет, мазмун, моментга барча элементлар, уларнинг ҳолатлари, ранги, ҳаракат-ҳолатларнинг мослиги ва боғлиқлиги бир қонунга мослаштирилиши керакки, бу композиция ечимини ифода этади.
Бадиий безатиш ишлари
Бадиий безаш ҳақида умумий маълумот
Маълумки, теварак-атрофимизни ўраб турган материя ва унинг элементлари ўзига хос чиройли шакл, тузилиш, ранг ва кўринишга эгадир. Уларни одамлар кўриб завқланадилар, уларни ёқиб қолганларини ўз хонадонларига, меҳнат ва турмуш фаолиятларига кўчиришга ҳаракат киладилар. Уларни тасвирлари ва нусхаларидан рўзғор-буюмлари, меҳнат-фаолият қуролларини ва бошқа нарсаларни безатишга интиладилар.
Предметларни безатиш ҳар бир кишига ёқимли ва зарурий эхтиёждир. Аммо буюмларни одамларга ёқадигаи қилиб ҳамма ҳам безата олмайдилар. Нарсаларни безатиш учун унинг махсус қонун-қоидаларини билишлари керак бўлади.
Нарсаларни безатиш учун энг аввало безатиладиган нарсани вазифаси, тузилиши, ранги ўрганилиб, унга мос безатиш элементи, композицияси, рангини танланади ва тайёрланади. Безатиш элементлари орнамент, нақш, гул, предметларни бадиийлаштирилган тасвири ва харфлар, ёзувлардан иборат бўлади. (……… расмлар).
Предметларни безатишда, айниқса нақш билан безатишда ва тайёрлашда ритм, симметрия ва жойлаштириш маласига алоҳида эътибор берилади.
Бадиий бещзашда ранг алоҳида аҳамият касб этиб, безатишни чиройли, ёқимли, сифатли бўлишини таъминлайди.
Бадиий безатишнинг асосий материали нақш бўлиб, у билан яшаш, меҳнат, ўқиш жойлари, буюмлар, тарғибот ишлари ва тантанавор кунлар шу нақшлар иштирокида безатилади.
1. Нақшларнинг тузилиши, шакли ва ранги асосан табиатга, теварак-атрофдаги нарсаларга ва одамлар кайфиятига боғлиқ бўлади. Шу боисдан ўзбек бадиий безашидаги нақшларда кўпроқ бодом, ўрик, пахта, анор кабиларнинг гули, меваси, барг-шохчалари қўлланилади. Уларни аввал бадиийлаштириб-стилизация қилиб олинади. (расм ………). Нақшлар безатиладиган предметнинг шакли, тузилиши, ранги ва уни ишлатилиши мақсадига кўра ишланади ва танланади.
Нақшлар тузилишига кўра йўл-йўл, квадрат, тўртбурчак, айлана, 6-8 бурчакли (яъни кўпбурчак) шаклларда бўлади. Шунга кўра уни ўрганиш ҳам худди уни бошланғич кўриниши - йул ичига нақш чизишдан бошланади. Аммо нақш чизишни ўрганишни ҳам ўзига хос мураккаблиги бўлиб, шу мураккабликни бироз юмшатиш мақсадида нақш ўрганишдаги бошланғич машғулотлар тайёр нқкш намунасидан кўчириш методида олиб борилади. Нақш намунасидан кўчириш қоидаларига мос амалий машқлар намуна ……… расмларда берилан.
Нақш чизиш бўйича бироз малака ҳосил қилингач, йўл ичига ижодий нақш композициясини тузиш устида машқлар олиб борилади.
Йўл ичидаги нақш чизиш бўйича малака ҳосил қилингач, аста-секин квадрат, тўртбурчак ва айлана ичига нақш чизиш машқлари билаш машғул бўлинади. Бундай машқлар учун намунавий топшириқлар ........расмларда берилган.
2. Бадиий безашда графика алоҳида ўрин эгаллайди. Бу бўлимга интеръерларни безатиш, плакат, китоб, эълон, афишалар, деворий кўргазма ва газеталар, фото-теле-неон ёритгичлари тасвири, мозаика, аппликация, услубидаги композициялар киради. Графиканинг юқоридаги барча воситаларининг асосий элементи харфлар-шрифтлар бўлиб ҳисобланади.
Харфлар ўзининг бадиий, стандарт, ёзма, босма, сояли каби турлари билан график композицияларда кенг қўлланилади.
Харфлар болалар тарбияси муассасалари ва мактаб бадиий-безаг графикасида алоҳида эътиборда бўлиб, бу бўлажак тарбиячи-педагогларнинг келажакдаги педагогларнинг келажакдаги педагогик фаолиятлари учун ғоят зарур малака беришни тақозо этади. Шу боисдан мазкур бўлимга кенгроқ тўхтаб ўтамиз.
Ҳарфлар ва уларнинг ёзилиши
Ҳарфлар инсониятнинг жуда қадим авлодлари томонидан яратилди. У жамият тараққиётида инсониятнинг моддий ва маънавий ривожланишида алоҳида рол ўйнаб келди.
Тарихдаг маълумки, ҳарфларни яратишда Шарқнинг Миср, Хитой, Ҳинд, Япон, Юнон-Рим, Турк-Араб халқлари ижоди алоҳида эътиборда бўлади. Улар пиктографик, иероглиф, сўзли ва ниҳоят товушли ҳарфдарни яратдилар. (………расмлар).
Товушли харфларни такомиллашуви натижасида бугунги кунда жаҳоннинг инглиз, француз, испан, турк, форс, ҳинд, хитой, араб, япон, корецс каби тилларда гаплашувчи халкларнинг умумлаштирилган холдаги юнон-лотин, араб-турк, япон-хитой ва славян-кирилл кабиларнинг товушли белгилар кўринишидаги харфлари яратилдики, улардан турлича (қиска белги) узгартириш билан бошка халклар хам фойдаланиб келмокдалар (……… раслар)
Бугунги кунда биз ҳам юнон-лотин харфлари асосида яратилган алфавитдан (айрим узгартиришлар асосида) фойдалана бошладик. Уларни ёзишда лотин тасвирчиларини методларидан фойдаланилади. Бугун Ўзбекистонда фойдаланилаётган лотин алфавитидан ташкил топган алвафит 29 та булиб, улардан ўзбек фонемамиз асосида фойдаланилади. ………расмларда лотин алфавитини ўзбек фонемасида олинганларини ёзиш услублари кўрсатилган.
Бадиий безашда китоб графикаси алоҳида аҳамиятга моликдир. Кўпгина адабиётларда китоб графикасига эрамизнинг бошларида асос солинган деб кўрсатилади. Бу унчалик тўғри бўлмайди. Чунки, китоб ёзиш ва уни безатиш эрамиздан аввалроқ бошланганлиги маълумдир. Чунки, жаҳоннинг кўпгина халқлари, жумладан хитой, ҳинд ва Ўрта Осиёнинг кўпгина халқлари эрамиздан аввалроқ ўзларининг «Синужта ҳиқида киса» (Миср), «Овесто» (Хоразм), «Типитака» (Хинд), «Рамаяна» (Хинд), «Махобъхорат» (Хинд), Чуньцю (Хитой) каби китобларни яратганлар. Эрамизда эса жахоннинг мукаддас китоблари: Инжил (2-аср), «Библия» (4-аср), «Таврот» (5-аср), «Қуръон» (7-аср) яратилди.
Китоб безатиш уни ёзилиши билан бошланиб, жаҳоннинг барча халқлари уз китобларини узларига хос услубда ва безаш материаллари асосида амалга оширганлар.
Ўзбек китоб графикаси ҳам ўзига хос, кўпроқ накшлар асосида безатиб келинди. Айниқса, XIV-XVI асрлардан китоб безатишга эътибор кучайди. Ўзбек китоб безатишда нақшлар, тематик композициялар (миниатюра) санъати асосий восита бўлди. (.......... расмлар).
Еугунги кундв ўзбек китоб графикаси ўзининг ғоят нозик, мазмундор тасвирлари билан, Европа графикаси воситасида янада бой ва серқирра услубларига эга бўлди. Бугунги китоб графикасида муқова тасвири, бошловчи тасвир, мазмун таивир (иллюстрация), якуний тасвирлар асосида безатилади. (.......... расмлар). Шунингдек, бугунги китоб графикасида харфларни безатиш хам ривожланиб бормоқда. (.......... расмлар).
Бадиий безашда кўчаларни, хиёбонларни, интерьерларни безаш хам бугунги кунда алохида талаб билан амалга оширилади. Болалар муассасалари, болалар боқчаси, ховлиси, пионер лагерларини, шунингдек, мактаб фасадини, ховлиси ва хоналарини безатиш алохида конун-коидаларга буйсунади. Хар бир безатиладиган жой, урин ва куринишлар уларни мазмуни, фаолияти ва максадига кура амалга оширилади. .......... расмларда турли хилдаги жой-ўринлар, болалар муассаларни безатиш йўл-йуриклари кўрсатилган.
Бадиий безашда газламалар, материалларга гул босиш хам бугунги куннинг асосий талабидир.
Маълумки, газлама материалларни чиройили, одамлар дидига мос холда безатиш жуда қадимдан шакллангаш бўлиб, бугунги кунда унинг жуда такомиллашган йўллари бор. Бугунги кунда газлама ва материалларни безатиш асосан станокларда амалга оширилади. Аммо, уларга бериладиган гул ва нақшларни шу соҳанинг мутахасис-рассом дизайнерлари тайёрлайдилар.
Рассомлар газлама-материалларга тайёрлайдиган гул ва нақшларни табиат материаллари асосида, газламаларни ишлатилиши мақсадига кўра ишлаб чиқадилар. (.......... расмлар).
Ҳайкалтарошлик
Лой ва пластилин билан ишлаш.
Тасвирий санъатни ўрганиш расм чизишдан бошланганидек, талаба расм чизиш малакасини эгаллай бошлаши билан ҳайкалтарошлик ишларини хам ўргатиш бошланади. Хайкалтарошлик ишлари бўйича амалий ишлар асосан лой ва пластилин билан ишлашдан бошланади. Лой ва пластилин билан ишлашни муваффақиятли ўзлаштириш учун энг аввало талабага иш ўрнини ҳозирлаш зарур. Шу боисдан биз биринчи уринда хайкалтарошлик машгулоти учун зарурий материаллар билан танишиб олайлик.
Хайкалтарошлик учун техник воситалар ва материаллар. Хайкалтарошлик ишлари учун қўлланиладиган материаллар ва техник воситалар: катта ва кичик ҳайкалтарошлик станоги, натура учун таглик, кастрюл ёки тогорача, гипсни аралаштириш учун қошиқ, катта ва кичик кист (чўтка), гипс билан ишлайдиган шпатель, шакл сиртларини текислаш учун пичокча, чукур ва ёриқларни очиш учун искана, гипс ёки лойларни баланд-пастларини олиш учун қирқиш ва олиш исканалари, уйиш учун стек, киркиш учул стек, шопатилаш учун стек, текислаш стеки, пардозлаш стеки, силлиқлаш стеки, ёғоч болта, турли ўлчам қалинликдаги қирқиш ва кўчириш исканаси, болта, қуритиш печлари (муфель печи) кабилар.
Материаллар: лой, пластилин, гипс, ёғоч, тош, цемент, шомот, сим, полиэтилин материал ва копчалар, олбастар, шавн ип, газлама-латта материал кабилардан иборатдир.
Педагогика коллежларида хайкалтарошлик машгулогларини ташкил этиш учун лой ва пластилин билан ишлаш учун 20х30 см.даги тахтача, сув учун ликопча, қўл aртшп учун латта-материал, ясалган тасвирларни-нарсалар шаклини тузатиш, пардозлаш учун пичокчалар (стеклар) ва зарур ўринда фойдаланиш учун расм дафтар, ўчирғич-резина ва қаламлар ҳозирланади (………расм).
Хайкалтарошликнинг асосий материали лой бўлиб, уни талабани ўзи тайёрлайди.
Лой ўзининг хоссасига кўра юмшоқ, ёпишқоқ, илашувчан, яхши текисланиш ва исталган шаклга кириш хусусиятига эга бўлиши керак. Бундай лойни тайёрлаш учун тупроқ танланади. Тупрок жигарранг, кунгир бўлиб, улар икки хил хусусиятда, курук ва ёғли бўлади. Ёгли тупроқ қуруқ тупроққа нисбатан намлигл яхши, донадорлиги юқори, ёпишкқоқ, юмшоқ, текисланиш ва пардозланиш хусусияти яхши бўлади. Тупроқни текшириш одатда бир сиқим тупрокни олиб, сувга тиқилади ва ёпишқоқлиги, илашимлиги текширилади.
Лой тайёрлаш мумкин бўлган тупрокни танлаб, уни яхшилаб эзилади ва элакдан ўтказилади. Сунгра уни ёгоч ёки пластмасса идишга солиб, сув қуйилади, сув тула шимдирилгандан сўнг 1-2 кун сақланади, сўнгра яна сув қуйиб, қорий бошланади. Лой ёпишқоқ, ягона массали, қўлга ёпишмайдиган, яхши силликланиш ва эластиклик холаттга етгунча ишланади. Сўнгра, лойни полиэтилен халтага солиб ҳаво ўтказмайдиган холда уралади. Ундан бир неча машғулотда фойдаланиш мумкин. Чунки, бу холда лойни бир ой, ёки икки-уч ой ёки йиллаб сақлаш мумкин.
Лой канча кўп сакланса, у шунчалик ёпишқоқ, эластиклик ва силликланиш хусусияти ортиб боради.
Машгулотларда тайёрлаб қўйилган лойдан маълум кисми кесиб олиниб, унга яна ишлов берилади. Қўлга ёпишмайдиган холга келгунга кадар ишланади. Лой қулга ёпишмайдиган, лекин ўз массасига яхши ёпишадиган ва пластиклик ҳолати яхши бўлса, бундай лойдан ҳар қандай шакл ясаш мумкин бўлади.
Ҳайкалтарошликнинг иккинчи материали пластилиндир. Мактабгача тарбия муассасаларида, мактабларида ва педагогика коллежларининг ҳайкалтарошлиж машғулотларида энг кўп қўлланиладиган материал пластилиндир.
Пластилин тайёр ҳолда магазиндан сотиб олинади. Пластилин махсус лойдан, парашоклардан, уларга ёғ ва турли пигментлар қўшиш билан тайёрланади. Пластилин бир ёки бир неча рангларда бўлади. У доимий ҳолда ишга тайёр бўлади. Пластилиндан бир ёки бир неча рангдаги нарсалар ва предметлар тасвирини ишланиши мумкин. Пластилин иссикда юмшаб, совуқда қотиш хусусиятига эгадир. Шу боисдан пластилин совуқ хонада сақланса, уни ишлатиш олдидан иссиқ сувга солиб олиш лозим. Пластилинни оз вақт қўлда ушланиб, эзиб турилса, албатта у юмшайди ва иш ҳолати яхшиланади. Аммо уни узоқ қўлда ушлаб турмаслик керак. Чунки, уни узоқ қўлда ушлаб турилса, ўз ҳолатини йўкота бошлайди.
Лой ва пластилин билан бажариладиган барча ишлар кўлда бажарилади.
Маълумки, лой ва пластилин билан ишлаш икки усулда чўзиш ва узиб-ёпиштириш билан амалга оширилади.
Чўзиш - тасвири ясаладиган нарса учун ётарли ҳолда пластилин ёки лой олиниб, уни иш холатига келтириб, нарсани асосий кисмини тайёрланади, сўнгра бирин-кетин элементлари чўзилади, сўнгра эса уни натура шаклига келтирилади. Ишланаётган тасвирни тез-тез натура билан солиштириб турилади. (……… расмлар). Қўл билан нарсани айрим элементларини шаклига келтиришда қийинчилик туғилса, уни пичокча (стек) билан бажарилади. Пичокча нарсалар тасвиридаги ортиқча жойларини кесиб олиш, чукурларини текислаш ва пардозлаш ишларини бажаришда қўлланилади.
Узиб-ёпиштириш усулида ишлаш учун ясаладиган нарсанинг шакли қисмларга булиниб, уларни хар бирига етарли пластилин ёки лой олиниб, уларни хар бирини алоҳида шаклга келтирилади ва уларни катта қисмдаги ўз ўринларига ёпиштирилади. (……… расмлар).
Ҳосил бўлган нарса тасвирини пичоқча ва қўл билан пардозланади.
Лой ва пластилин билан ишлаш хам худи расм чизиш каби оддий предметлар шаклини тасвирлашдан бошланиб, аста-секин машғулотлар мазмуни мураккаблаштириб борилади.
Шу боисдан хайкалтарошлик дарсларининг дастлабки машғулотлари гипсли слепкилар асосида - геометрик шакллар тасвирини яратиш билан бошланиши мақсадга мувофиқ бўлади. Сўнгра хажмсиз ясси предметларни рельефда тасвирланади. Бироз малака хосил қилингач рўзғор буюмлари, мева-сабзовотлар, қуш ва ҳайвонлар ва нихоят одам комати тасвирлари яратилади.
Геометрик шакллар тасвирини яратиш - куб шаклини яратиш билан бошланади. Куб тасвирини яратиш бир кисм лой ёки пластилин олиб, уни чўзиш усулида яратилади. Узиб олинган лой ва пластилинни энг аввал бир томонини текисланиб, сўнгра уни иккинчи, учинчи ва ҳоказо бошқа томонларини текисланади. Сўнгра пичоқча ёрдамида текисланиб-пардозланади. (……… расм).
Агар шар тасвири ишланадиган бўлса, уни ҳам бир парча лой ёки пластилиндан икки кафт орасида юмалоклаш усулида шар ҳолатига келтирилади. (…… расм).
Ҳажмсиз ясси предметлар тасвирини яратиш рельеф асосида, чузиш ва қиркиш усулида амалга оширилади. Бунинг учун бир қисм лой олиниб, уни тўрт бурчак - тахта шаклига келтириб, унга барг, шохча, гул ёки бошқа нарсалар, тасвири ишланадиган нарсанинг шакли чизилади, шакл чизигидан ташқи юза маълум қалинликда ўйиб-қирқиб олинади. Сўнгра пичоқча билан пардозланади. (………расм).
Рўзғор буюмлари шакл жихатидан турлича мазмунга эга бўлади. Улар аралаш геометрик шакллардан тузилган бўлади. Шу боисдан талаба геометрик шакллар тасвирини ясаш ва қирқиш, пардозлаш малакаларига эга бўлган рўз-ғор ва меҳнат қуроллари тасвирини яратишга киришилади. Рўзғор буюмлари тасвирини ишлаш чўзиш ва ёпиштириш усулларида олиб борилади. Рўзғор буюмлари тасвирини ишлаш кўза ёки хумча тасвирини ишлаш билан бошланади. Бунинг учун бир парча лой-пластилин олиниб, уни бироз чўзилади, сўнгра уни остки томони шар шаклига, юқори қисми эса цилиндр шаклига келтирилади. Кейинги иш уни остки қисмидан бироз чузиб, ерга ўрнатиш ва юқори қисмидан ичини цилиндр шаклида уйиб олинади ва юкори лабини бироз йуғонлаштирилади. Ёки .........расмда кўрсатилганидек этапларда кўза ёки хумча шакли яратилади. Бу усулда ликопча, коса, пиёла кабилар хам тайёрланади. (………расмларга каралсин).
Мева ва сабзавотлар тьасвири ҳам чузиб ишлаш ёки чузиб ёпиштириш усулида олиб борилади. (………расмларга эътибор беринг). Нок, олма, пиёз, сабзи, тарвуз, қовун, ҳандалак кабилар бир хил усулда ишланади. (………расм).
Қуш ва хайвонлар тасвиртни яратиш чузиб ва узиб-ёпиштириш усулида олиб борилади.
Қушлардан хакка, каптар, ўрдак, ғоз, лайлак, чумчук, карга кабилар ва хайвонлардан қуён, аниқ, кучук, эчки, бузоқ, от, туя кабиларни тасвири лой ёки пластилин билан ишланади. Қуш ва ҳайвонлар тасвирини чузиб ишлашда .....расмдагидек, бир парча лой олиниб, ундан гавдани асосий қисми хозирланади, сўнгра, уларни бош қисми, оёқлари ва думи чикарилади.
Қуш ва хайвонлар тасвирини узиб-ёпиштириш усулида ишлаш пластилин ёки лойдан асосий гавда учун, сўнгра оёқлар, бош, дум ва қулоқлар учун алоҳида-алохида тасвирлари яратилади ва уларни гавдага ёпиштирилади. Сўнгра, қўл ва пичоқча ёрдамида пардоз берилади. (………расм).
Машғулотларнинг охирида одам тасвирини ишланади. Одам шакли асосан узиб-ёпиштириш усулида амалга оширилади. Бунинг учун одам, говдаси, унинг боши,. -оёги ва ^уллари учун алохида-ало^ида ьрюм лой iJ^t пластилин: олиниб,. уларни шу яхлидликда шакли яратилади ва уларни гавда бўйлаб ёпиштиртирилади. (………расмларга эътибор берилади).
Ҳар бир нарса тасвирини яратишдан олдин албатта, шу нарсанинг натура холатини яхшилаб талаба кузатувидан ўтказади. Агар шу нарсани, лой ёки пластилиндан ишланган тасвири кўрсатилса талаба иши анча муваффқиятли чиқиши мумкин. Лой билан ишланган шакл ва тасвирларни бўёқ билан бўялиши ва уларни махсус муфель печларида қуритилади. Бу тасвир ва шаклларни реал бўлишини таъминлайди.
III – қ и с м
========================
тасвирий санъатни
ўқитиш методикаси
==========================
«Тасвирий санъатни ўқитиш методикаси»
курсига КИРИШ.
Педагогика фанидан шу нарса маълумки, «методика» сўзи (услуб ифодаси) - ифода этишдан олинган бўлиб, ўргатиладиган ўқув материалани ўқувчиларга ўргатиш, ўқитиш, ва ўзлаштиришнинг назарий ва амалий асоси - фаолияти ёки усулидир. Яъни «услуб» деганда тасвирий санъатда расми чизиладиган объектни, натурани ёки таҳлил этиладиган санъат асарини ўқувчиларга тушунтириш ёки унинг назарий ва амалий асосларини таҳлил этиб беришни ёки ўрганишни йўл-йўриқларини, услубларини тушунилади. Тасвирий санъатни ўқитиш услубиёти курси бўлажак рассом - педагогларга мактабда тасвирий санъатни ўқитиш ва ўргатишни энг осон, қисқа ва илмий асосда бўлиши услубини ўргатувчи фандир.
Шулар асосида шуни айтиш мумкинки, бу курс ва унинг мақсади - вазифаси бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисига мактаб тасвирий санъатини мақсади, вазифаси, мазмунини тушунтириб бериш, уни мактаб ўқувчисига ўргатиш, ўқитиш ва тушунтиришни энг самарали йўлларини кўрсатиб беришдан иборат бўлади.
Курс бўлажак рассом - педагогларга ўқувчилар билан ишлашни илмий асосларни, назарий ва амалий фаолиятини кўрсатиб беради. Курснинг асосий мақсади ҳозирги замон тасвирий санъатининг қонун-коидалари асосида уни мактаб фаолиятида фойдаланиш ва мактаб тасвирий санъатини ўқувчиларга ўргатишнинг энг замонавий, энг самарали, синалган услублари билан қуроллантириш ва мактаб тасвирий санъати бўйича тарбиявий ва таълимий фаолиятини амалга оширишни педагогика ва психологиянинг энг сўнгги ютуқлари асосида олиб боришга тайёрлашдан иборатдир. Шу мақсаддан келиб чиққан ҳолда курс бўлажак педагог рассомларга:
1. Мактаб тасвирий санъат ўқув предметининг мақсади, вазифаси ва мазмунини ва амалий жиҳатларини тушунтириб бериш;
2. Мактаб тасвирий санъатини дастури ва унинг мазмуни билан қуроллантириш;
3. Мактаб ўқувчиси билан ишлашнинг педагогик маҳорати билан таништириш;
4. Мактабда ўқувчилар билан тарбиявий ва таълимий ишларни амалга оширишга тайёрлаш;
5. Тасвирий санъатдан дарс беришга тайёрлаш, дарс беришдаги услуб ва дидактик принциплари билан қуроллантириш;
6. Мактабда дарс беришни тарихий тараққиётини яхши билган ҳолда, ҳозирги замон дарс беришни энг самарали услуб ва дидактик жараёнини ўзлаштириш ва уларни ўз педагоглик фаолиятида қўллаш, уни такомиллаштириб боришга ўргатиш;
7. Бўлажак рассом-педагогни ижодкорлик руҳида фаолият кўрсатишга ўргатиш кабиларни ўз олдига бош вазифа қилиб қўяди. Шунга кўра курс мазмунига: Тасвирий санъатни ўқитиш методикаси тарихини, уни дастур ва дарсликларини, тасвирий санъатни ўқитиш жараёнида дидактик принциплардан ва предментлараро боғланишдан фойдаланиш, дарс ва дарсдан ташқари тарбиявий ишларни амалга ошириш, ўқувчиларни фанга қизиқтириш, дарсларда ўқувчиларга график билим беришнинг энг осон, қисқа асосли йўналишларининг илмий асосларини ўргатиш кабилар киради.
Маълумка ўқитиш услубиёти давр танламайди, балки давр дарс услубларни танлайди.
XVII асрда атоқли Чех педагоги Я.О.Коменский мактаб системасини ишлаб чиққан ҳолда, унда фойдаланиладиган ўқитишнинг қатор услублари ва дидактик принципларини жаҳон халқларига ва уларнинг мактаблари учун тавсия этган эди.1
Ўзбекистон мустақилликка эришиши муносабати билан миллий мактабларимиз шаклланди. Бу мактаблар жаҳон педагогикаси эришган энг юксак - самарали иш тажрибаларидан ўзининг ўқитиш услубларини танлаган ҳолда ўзининг ўқув-методик ишларини амалга оширмоқда.
Миллий мактабларимиздаги тасвирий санъат ўқув предмети мустақиллик йилларида янада аҳамиятли бўлиб, уни ўқитилишини такомиллаштириш тадбирлари белгиланмоқда. Шунга кўра миллий мактабларимизда ўқитишнинг асосий 3 та услубидан фойдаланилмоқда.
I. - Ўқув материалини оғзаки баён этиш услуби.
II. - Амалий ишлар услуби.
III. - Ўқитишнинг кўргазмалилик услуби.
Маълумки, миллий мактабларимизда тасвирий санъатни ўқитиш ҳам умумий таълим фанлари қатори юқоридаги ўқитув услубларидан фойдаланиб келинмоқда. Бу услублар яхши самара бермоқда.
Шунга кўра бугунги кунда тасвирий санъатни ўқитиш услубиёти мактаб тасвирий санъати дастури асосида унинг мақсади ва вазифасини, мазмунини системали ҳолда ўрганиб, уларни ўқитишнинг энг самарали услуб ва дидактик принципларини танлаб, умумлаштириб, бўлажак рассом-педагогларга етказиб берилади. Шунингдек, тасвирий санъатни ўкитиш услубиёти курси ўзининг услуб ва принципларини бугунги кунда дарс бераётган тасвирий санъат ўқитувчиларига қатор услубий мақолалар, адабиётлар асосида етказиб бермоқда. Тасвирий санъатни ўкитиш услубиёти билан Ўзбекистон Педагогика Фанлари Илмий Тадқиқот Институти, Низомий номли Тошкент Давлат педагогика институти Наманган ва Бухоро давлат университетларининг рассом-педагог олимлари шуғулланиб келмоқдалар.
Мактаб тасвирий санъатни ўқитиш услубиёти жаҳон педагогикаси ва психологияси тўплаган тажрибаларини ўзининг илмий асоси қилиб олган холда, уларни йиғиб, такомиллаштириб келаётган иш тажрибаларидан унумли фойдаланиб келмоқда. Шу асосда ўқувчиларга тасвирий санъат бўйича билим-малака беришда ўқувчининг ёши, билими, истеъдоди, қизиқишини ҳисобга олган ҳолда ўқув жараёнини амалга ошириб келмоқда. Чунки, жаҳон педагогикасининг атоқли намоёндалари Я.О.Каменский, Г.Песталоцци, К.Д.Ушинский ва Н.Ростовцев, В.Кузин. Е.Шорохов. Р.Ҳасанов каби педагог-олимларнинг илмий тадқиқотлари асосида мактаб тасвирий санъати ўқув предметини ўқитиш, унга қўйиладиган талаблар системали амалга ошириб келинмоқда.
Достарыңызбен бөлісу: |